Yanvar, 2025-Yil
16
САНЪАТИНИНГ ҚАДИМИЙ ВА БЕТАКРОР ТУРИ
Илҳом Саидмуродов
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Майда пластика ҳайкалтарошлиги йўналиши талабаси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14804151
Аннотация.
Мазкур мақолада ҳайкалтарошлик санъатининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши, унинг турлари ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки ҳайкалтрошлик
намуналари тўғрисида маълумотлар қисқфача талқин қилинган.
Калит сўзлар:
Ҳайкалтарошлик, Уйғониш даври, Шарқ, тасвирий санъат, майда
пластика, рельеф, безак, образ.
AN ANCIENT AND UNIQUE TYPE OF ART
Abstract.
In this article, information about the emergence and development of the art of
sculpture, its types and the first examples of sculpture in the territory of Uzbekistan is briefly
interpreted.
Keywords:
Sculpture, Renaissance, East, fine arts, small plastic, relief, ornament, image.
Сир эмаски, бугунги кунда бутун дунёда, айниқса, Ғарбда Ўзбекистон, унинг ва
маданиятига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Юртимизда санъатнинг жуда кўп
турлари жуда қадимдан ривожланиб келган.
Шулардан бири ҳайкалтарошлик бўлиб, у тасвирий саньат тури сифатида борлиқни
ҳажмли шаклларда, маконда уч ўлчамда тасвирлашга асосланади. Қуйида
ҳайкалтарошликка оид маълумотлар билан танишамиз. Тасвир объекти, асосан, инсон;
шунингдек, ҳайвонлар (анималистика), табиат (манзара) ва нарсалар (натюрморт).
Ҳайкалтарошликнинг 2 асосий кўриниши — айланиб кузатиш имконини берувчи
думалоқ ҳайкал ҳамда фақат бир томондан кўришга мўлжалланган бўртма (қабариқ) тасвир
рельеф тури фарқланади. Рельеф, ўз навбатида, юзага нисбатан бир оз бўрттириб
ишланадиган барельеф ҳамда тасвир юзага нисбатан анча бўрттириб ишланадиган
горельефта бўлинади; шунингдек нурсоя ўйини ҳисобига тасвир кўзга ташланадиган текис
юзага ишланадиган яна ўйма кўриниш мавжуд.
Ҳайкалтарошлик бажарадиган вазифаси ва мазмунига кўра бир неча турларга
бўлинади: Маҳобатли ҳайкалтарошлик, безак ҳайкалтарошлиги, дастгоҳ ҳайкалтарошлик
(Дастгоҳ санъати), майда ҳайкалтарошлик турлари ўзаро яқин алоқада ривожланади ҳамда
ўзига хос хусусиятларга эга.
Yanvar, 2025-Yil
17
Меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган маҳобатли ҳайкалтарошликка муҳим
тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган
монумент, ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик ансамбллари киради, улар ўзида катта мазмунни
ифодалайди ҳамда мустақил аҳамиятга эга; бироқ ҳайкалтарошликнинг бу тури бевосита
муҳит, меъморий иншо-отлар ҳамда табиат билан уйғун бўлиши лозим, бу унга янада
улуғворлик ва таъсирчанлик бахш этади.
Маҳобатли ҳайкалтарошликка хос бўлган хислатлардан бири қаҳрамонларни
кўтаринки руҳда тасвирлаш-дир. Маҳобатли ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга
мўлжаллангани сабабли, катта-катта яхлит шакллардан кенг фойдаланилади; одам юзидаги
майда унсурлар, кийимдаги букланишлар, майда қисмлар кўрсатилмаслиги мумкин.
Безак ҳайкалтарошликка истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва боғлар, шунингдек,
меъморий биноларнинг деворларини безаш учун ишланадиган турли безак ҳайкаллар
киради; асарларида рамзий образлар, ҳайвонлар шакли кенг ишлатилади. Биноларнинг
деворларига ишланадиган бўртма тасвирлар, амалий санъат буюмлари юзасига
ишланадиган безаклар, фаввора, панжа-ра, бадиий дарвозалар ҳам шу ҳайкалтарошликнинг
кўринишидир.
Ҳайкалтарошликда ижодкор нур соя ўйинидан фойдаланиш орқали асарнинг таъсир
кучини оширишга эришади (нур тушиши билан ҳайкал жонланади, нур йўналишининг
ўзгариши билан ундаги нур-соя товланиши ҳам ўзгаради, натижада ундан томошабин
оладиган таассурот ҳам ўзгариб боради). Бу айниқса мону-ментал ва безак ҳайкалтарошлик
асарлари учун қўл келади, чунки майдон ёки ҳиёбонга ўрнатилган ҳайкалга эрталабки қуёш
нурлари бир жозиба берса, кечки кун ботиш пайтидан қуёш нурлари бошқача бир файз
киритади. Ҳайкалтарошликда инсоннинг ташқи кўриниши, сокин ёки ҳаракатдаги ҳолатини
акс эттириш билан унинг имконияти тугамайди, асарда кечинмалар, ҳаяжон, ғамгинлик ва
бошқалар ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош маҳорати, тўғри топилган ҳаракат,
юздаги мимик ҳолат асарнинг таъсирли бўлишида муҳим ўрин тутади. Ҳайкалтарошлик
асарлари учун тош, гранит, бронза, мармар, ёғоч, металл (олтин, кумуш, пикель каби
қимматбаҳо металлар) цемент, гипс каби турли материаллар ишлатилади.
Ҳайкалтарошликда танланган хом ашё унинг рангини белгилайди.
Ҳайкалтарошлик асарлари яратишда юмшоқ моддалар (махсус лой, мум, пластилин
ва бошқалар), қаттиқ моддалар (турли нав тошлар, ёғоч ва бошқалар)дан кесиб (йўниб) ёки
ўймакорлик билан кераксиз қисмларини олиб ташлаш йўли билан яратилади; суюқ
ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш хусусиятига эга бўлган моддалар (турли металл, гипс, бетон
Yanvar, 2025-Yil
18
ва бошқалар)дан қолип ёрдамида қуйиб ишланади; керамика ҳайкалтарошлик асарлари
тайёрлашда махсус лой навларидан фойдаланилади, шакл бўяма иақш ёки рангли сир билан
қопланади ва махсус печларда қуйдирилади. Ҳайкалтарошлик асари тагликка (постамент
ёки пьедесталга) ўрнатилади; баъзан ҳайкалтарош мақ-садини юзага чиқаришда бир неча
тагликка ўрнатилган ҳайкаллар, рельефлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳайкалтарошлик қадимдан — ибтидоий жамиятда инсоннинг меҳнат фаолияти ва
диний тушунчаларнинг пайдо бўлиши билан шаклланиб, ясаш жараёнида
ҳайкалтарошликга хос услуб (йўниш, ишлов бериш, юмшоқ лойдан шакллар ясаш) билан
ўз ҳиссиёти, кечинмаларини тасвирлай бошлаган. Ҳайвонларнинг думалоқ, ғор ёки тош
юзасига ишланган бўртма ҳайкаллари ибтидоий кишилар қарашларининг ифодасидир.
Бўртма тасвирлар юмшоқ тош, суяк ва ёғоч юзасига ишланган, меҳнат ва ов
қуролларини безашда ҳамда тумор сифатида ҳам фойдаланилган. Олтин ва бошқа
қимматбаҳо материаллардан бўртма тасвирли амалий санъат буюмлари, лойдан
ҳайкалчалар ясашда катта муваффақиятларга эришилди (скифяар маданияти, Африка
қитъасининг Нок манзилидаги сопол ҳайкаллар ва бошқалар).
Қулдорлик тузуми давридан ҳайкалтарошликда янги босқич бошланди, бу давр
услуб ранг-баранглиги, мавзу ва турларининг кўлами билан ажралиб туради. Бу жиҳатдан
ҳайкалтарошликда қадимги Шарқнинг алоҳида ўрни бор: илк бор маҳобатли ҳайкаллар,
дастгоҳ портретлари, жўшқин, ҳаракатга тўла бўртма тасвирлар яратилдиЎрта Шарқ,
жумладан, Ўзбекистон ҳудудида яратилган Хоразм, Суғд, Бақтрия ёдгорликлари,
Тупроққалъа, Варахша, Аф-росиёб, Холчаён, Далварзинтепа, Қуванинг маҳобатли ҳайкал
ва бўртма тасвирлари, майда ҳайкалчалар, амалий санъат буюмларини безашда ишланган
турли бадиий шакллар даврнинг бой маданиятидан далолат беради.
Ўрта асрлар Шарқ мамлакатларида ҳайкалтарошлик ҳамма жойда бир хил
ривожланмади. Жанубий, жанубий.-шарқий Осиё мамлакатлари (Ҳиндистон, Индонезия ва
Ҳиндихитой мамлакатлари)да маҳобатли, ишланиши нафис ажойиб ёдгорликлар яратилган
бўлса, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳайкалтарошлик амалий безак санъатининг
ҳайкалтарошлик билан чатишиб кетган тош ўймакорлиги, ёғоч ва ганч ўймакорлиги,
заргарлик ва кандакорлик асарларида ўз ифодасини топди, рўзғор буюмлари, тақинчоқлар
тайёрлашда, бинолар безаги (намоёни)да кенг қўлланди. Европа мамлакатларида христиан
дини ҳайкалтарошликни ривожлантирувчи асосий куч бўлди: соборлар қошида
ҳайкалтарошлик устахоналари ташкил этилди, бу ерда бўлажак ҳайкал-тарошлар
Yanvar, 2025-Yil
19
тайёрланди, ибодатхоналар учун думалоқ ҳайкал ва рельефлар яратилиб, улар диний
ғояларни тарғиб қилишга хизмат қилди.
Ҳайкалтарошлик роман ва готика услубида қурилган бинолар композициясининг
ажралмас қисмига айланди. XIII-аср иккинчи ярми — XIV-аср бошларида Европа
реалистик ҳайкалтарошлик намуналари кўзга ташлана бошлади (Н. Пизано ва бошқалар),
дунёвий ғоялар (ёрқин инсоний характерлар, ҳаётга муҳаббат руҳи)ни акс эттириш
ҳайкалтарошликнинг бош вазифасига айланди (Донателло, А. Верокко ва бошқалар) кўп
планли рельефлар яратилди; бронзадан ҳайкал қуйиш санъати мукаммаллашди, майолика
(кошинкорлик), кандакорлик амалиётда кенг ишлатила бошланди. Микеланжело ижоди
Уйғониш даври санъатининг юксак бир чўққиси бўлди. XVII-XIX-асрлар ҳайкалтарошлик
ҳам бой ва ранг-баранг; бу давр Европа ҳайкалтарошликда барокко, классицилм, реализм
услублари рақобатда бўлди. Уйғониш даври ҳайкалтарошликга хос хотиржамлик,
салобатлилик ўрнига барокко услуби билан шижоат, жўшқинлик кириб келган бўлса,
классицизм аксинча яна Уйғониш даври хотиржамлигига қайтишга, ҳамма нарсани ақл
билан тартибга солишга ҳаракат қилди. Ўз мавқеини мустаҳкамлаб борган реализм услуби
борлиқни тўлақонли акс эттиришга, инсон ҳис-туйғуларини чуқурроқ ифодалашга интилди
(Л. Бернини, А. Канова, Ж. Гудон ва б.). XIX-аср иккинчиярмидан ҳайкалтарошликда
демократик тамойиллар ортиб борди, маиший ҳаёт, меҳнат мавзуси санъаткорларни ўзига
жалб этди. Европа ҳайкалтарошликда турли натуралистик оқим ва йўналишлар шаклланди,
аввалги санъатлар синтезидан чекиниш юзага келди; бу даврда импрессионизм, символизм
оқимлари ҳам ҳайкалтарошликда ўз ифодасини топди. XIX-аср охири -ХХ аср бошидаги
ҳайкалтарошлик ривожига даврнинг янги оқимлари таъсир этди. Бу жараёнда француз
ҳайкалтароши О. Роден ижоди муҳим аҳамиятга эга бўлди.
ХХ-аср ҳайкалтарошлик санъати қарама-қарши омилларга асосланган. Бир
томондан реалистик санъат йўналиши ўз бадиий кўламини кенгайтиришга, ифода
воситаларининг таъсирчанлигини оширишга интилган бўлса, иккинчи томондан авангард
санъати ўз имкониятларини кенг намоён эта борди.
XIX-аср ўрталарида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳайкалтарошликда
жонланиш бошланди. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам
ҳайкалтарошлик асарлари яратила бошлади, унинг думалоқ ва бўртма тасвир-рельеф
турида асарлар пайдо бўлди. Фавворалар ишга тушди, безак ҳайкалтарошлик асарлари
билан дам олиш ва хор-диқ чиқариш масканлари, хиёбонларни безатиш одати кенгайди.
Yanvar, 2025-Yil
20
Шу даврда ишланган қурбақа, кийик, ит, шер ва бошқа ҳайкаллар бир қанча
(Тошкент, Бухоро каби) жойларни безаб турибди. Бухородаги Ситораи Моҳи Хосадаги
мармардан ишланган шер ҳайкаллари, ислимий, гириҳ нақшлар, чиройли ёзувлар билан
ўйиб жило берилган сув новлари диққатга сазовор. Тош ва мармар ўймакорлиги
намуналари Хива меъморий ёдгорликларида кўп учрайди (жумладан, рельефли тош ва
мармар пой устунлар).
Маҳобатли ва Маҳобатли-безак ҳайкалтарошлик борасида қатор асарлар яратишда
тош, металл, шамот, сопол ва бошқа қаттиқ материаллардан кенг фойдаланилди.
Ўзбекистондаги ҳар бир меъморий мажмуа санъатлар синтези заминида шакллантирилиши
ҳайкалтарошлик ривожида муҳим ўрин эгаллади. Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар
марказларида бош майдон, йирик ҳиёбон, кўчалар ва бошқа марказларда майдонлар ташкил
этилди, уларда давлат ва фан, маданият арбобларига ёдгорликлар ўрнатилди: Тошкентдаги
Пушкин (М. Аникушин), Самарқанддаги Алишер Навоий ва Жомий (Ҳ. Ҳусниддинхўжаев
ва В. Лунев) ҳамда Мирзо Улуғбек (М. Мусабоев) ва б. ҳайкаллар. Безак Ҳайкалтарошликда
афсонавий аждаҳо, кийик ва қўзичоқлар ҳайкаллари яратилиб, маданий, маъмурий
биноларнинг майдонларига ўрнатилди (Тошкентдаги Ўзбекистон Бадиий Академияси
Марказий кўргазмалар зали олдидаги ҳайкаллар ва бошқалар. Самарқанд музейи олдидаги
аждарҳо, Бухоро “Интурист” меҳмонхонаси учун ишланган рельеф ва ҳайкаллар),
фаввораларда ҳайкалтарошлик кўринишлари ўз ифодасини топди.
Мустақиллик йилларида ҳайкалтарошликда йирик бадиий ёдгорлик ҳайкаллар барпо
этилди, уларда аждодларнинг ёрқин қиёфаларини яратишга эришилди. Бу даврда
ҳайкалтарошликда яратилган асарнинг илк намунаси Ўзбекистон миллий боғининт сўлим
гўшасига ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали бўлиб (ҳайкалтарошлар Э. Алиев, Н.
Бандзеладзе, В. Дегтяров, 1991), у атроф-муҳит билан уйғунликда; рамзий маънода барпо
этилган меъморий қисм (айвон) шоирнинг маҳобатли қиёфасини янада жонлантиради.
Маҳобатли ҳайкалтарошликда сермаҳсул ижод қилаётган И. Жабборов, Ж. Миртожиев ва
бошқалар асарларида санъатлар синтезига асосланган асарлари юзага келди. Тошкент,
Самарқанд, Шаҳрисабзда қад кўтарган Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкалларида
Соҳибқирон образи гавдалантирилди; саркарда “Жалолиддин Мангуберди” (2000), буюк
аллома “Ал Фарғоний” (1998, Фарғона ва Қува шаҳри) “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”
(1993, Андижон шаҳрида), “Абдулла Қодирий” (1994, Тошкент шаҳрида), “Чўлпон” (1997,
Андижон шаҳрида), “Она” (Жиззах шаҳрида) каби йирик ёдгорлик асарларида тарихий
Yanvar, 2025-Yil
21
шахслар қиёфаси, “Алпомиш” рамзий ҳайкалида (1999, Термиз шаҳрида) халқ
қаҳрамонининг бадиий талқини яратилди.
Майда ҳайкалтарошликда ҳам катта муваффақиятларга эришилди, сопол
(терракота), шамот, чинни, фаянс, ёғоч ва бошқаларда асарлар юзага келди.
Ш. Мўминованинг чинни ва сопол шакллари нозик ҳамда тасаввурининг ранг-
баранглиги билан ажралиб туради, Н. Қодиров, В. Шурков ва бошқаларнинг сопол
ҳайкалчалари ишланиши халқ ижодиётига яқинлиги, енгил юмори билан диққатни ўзига
тортади.
REFERENCES
1.
Ж: Кепинов Г. М., Технология скульптурн, М., 1936; Голубкина А. С., Несколько слов
о ремесле скульптора, М.,
2.
1963, Апухтин О. К., Тасвирий санъат асослари, Т., 1967; Ўзбек санъати, Т., 2000.
Неъмат Абдуллаев.
