Authors

  • Мамасидиқ Тўланов
  • О. Бозорбоева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.65318

Keywords:

ижтимоий соҳа илм-фан моддий-техник баъза илм маърифат билим ҳаётий эхтиёж ахборот технологиялар залолат шахс тарбия билъакс миллий тарбия ғоявий тарбия миллий модел дунёқараш.

Abstract

Ушбу мақолада бугунги дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бораётганлиги ва тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаш зарурлиги, шу билан бирга шахс тарбиясининг баъзи масалаларига эътибор қаратилган.

background image

2025 -Yil

13-Fevral

RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK

YONDASHUVLAR

Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi

270


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА ИЛМ-

МАЪРИФАТ ВА ШАХС ТАРБИЯСИНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ

Тўланов Мамасидиқ

катта ўқитувчи

Қўқон университети Андижон филиали “Ижтимоий ва иқтисодий” фанлар кафедраси

Бозорбоева О.

1-курс Даволаш иши йўналиши талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14854752

Аннотация.

Ушбу мақолада бугунги дунёда барча соҳаларга ахборот

технологиялари чуқур кириб бораётганлиги ва тараққиётга эришиш учун рақамли
билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаш зарурлиги, шу билан бирга шахс
тарбиясининг баъзи масалаларига эътибор қаратилган.

Калит сўзлар:

ижтимоий соҳа, илм-фан, моддий-техник, баъза, илм, маърифат,

билим, ҳаётий эхтиёж, ахборот, технологиялар, залолат, шахс, тарбия, билъакс, миллий
тарбия, ғоявий тарбия,миллий модел, дунёқараш.

НЕКОТОРЫЕ ВОПРОСЫ НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ ЛИЧНОСТИ В

КОНТЕКСТЕ РАЗВИТИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ

Аннотация.

В данной статье основное внимание уделяется глубокому

проникновению информационных технологий во все сферы современного мира и
необходимости овладения цифровыми знаниями и современными информационными
технологиями для достижения прогресса, уделяя при этом особое внимание некоторым
вопросам воспитания личности.

Ключевые слова:

социальная сфера, наука, материально-техническое, неоспоримое,

знание, просвещение, образование, жизненная потребность, информация, технология,
извращение, личность, воспитание, билакc, национальное воспитание, идеологическое
воспитание, национальная модель, мировоззрение.

SOME ISSUES OF SCIENCE AND EDUCATION OF THE INDIVIDUAL IN THE

CONTEXT OF THE DEVELOPMENT OF THE DIGITAL ECONOMY

Abstract.

This article focuses on the deep penetration of information technology in all areas

of the modern world and the need to master digital knowledge and modern information
technologies to achieve progress, while paying special attention to some issues of personal
education.

Keywords:

social sphere, science, material and technical, indisputable, knowledge,

enlightenment, education, life extension, information, technology, perversion, personality,
upbringing, bilaki, national education, ideological education, national model, worldview.

“Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда

ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ.

Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини

рўёбга

чиқаришимиз

керак.

Шу

мақсадда

мактабгача

таълим

тизимини

ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва
ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. Халқимиз саломатлигини
мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим


background image

2025 -Yil

13-Fevral

RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK

YONDASHUVLAR

Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi

271


масаладир. Такрор айтаман, тинчлик ва соғлиқни таъминласак, қолган ҳамма нарсага
эришамиз. Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман,
кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб
қолади.”

Ш.М.Мирзиёев


Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун

жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат
ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим
шартидир. Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён
қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга
дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.[1. 9-бет]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илм-маърифат ва

технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратди:

“Шарқ донишмандлари айтганидек,“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг

катта мерос – бу яхши тарбия, Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли,
ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият
эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун,
рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу
бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда
барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.

Хаёт абадий, аммо у ёш авлод билан бархаёт. Авлод бор экан, унга таълим ва тарбия

берадиган мехри дарё устозлар ҳам абадий бархаёт яшайверади. Устоз бамисоли боғбон.
Устоз- йўл кўрсатувчи эркин юлдуз. Мураббий, бу- ахлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим
ва тарбия берувчидир. У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим тарбия
беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Устоз –
мураббий, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради
ва қиёфасини тўғирлаб боради.

Президентимиз томонидан ёш авлодни юксак ахлоқ ва маънавият соҳиби этиб

камолга етказиш, уларга энг замонавий билим ва касб-ҳунар ўргатиш масаласига устувор
вазифа сифатида ёндашилмоқда. Президентимизнинг “Дунёда энг катта бойлик ёшликда
олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деганлар. Бу фикрларининг мазмун-моҳияти
ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига ҳурмат, тинчлик ва
осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, яратилаётган имконият-ларнинг қадрига
етиш, уларга муносиблик туйғусини кучайтиришдир

Билимли билади билим ҳурматин,
Билимсиз не билгай билим қийматин.

Юсуф Хос Ҳожибнинг билим эгаллашнинг зарурлиги ҳақидаги ушбу мисралари.

Инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. Юсуф Хос Ҳожиб
ўз ижодида билимни юксак баҳолайди. Шоир билимни бойлик, кишан, кийим, емиш каби
нарса, ҳодисаларга қиёслайди. Дарҳақиқат, билим – бойлик. Чунки уни қанча сарфласак,
шунча кўпайиб, сайқалланиб боради. Қанча кўп билганимиз сари, шунча кам билишимизни
ҳис этиб, билим уммонидан баҳраманд бўлишни истаймиз ва натижада, ўрганишга


background image

2025 -Yil

13-Fevral

RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK

YONDASHUVLAR

Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi

272


интиламиз. Билим – кишан, яъни тўғри билим олган киши залолатга олиб бориши мумкин
бўлган нарсалардан нафсини тияди.

Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади. Билим муваффаққият.

Билимсизлик эса мағлубиятдир. Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат
билан енгади. Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар
устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз. Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз.
Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта
ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ.
Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал
тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли
нарсалар билан тўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга
холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Фалокатларнинг устидан
билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик
билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга
эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб
куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин»,
деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар
ажойиб тушунтирганлар.

Аждодларимизнинг яратувчанлиги шахс манфаатларига қаратилган бўлса, айни

вақтда мустақил давлатимизда амалга оширилаётган барча янгиликлар ҳам инсон келажаги
учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Замонавий таълим-тарбия тизими ва миллий мерос
асосидаги ғоявий уйғунлик таълим-тарбия жараёнида миллий мероснинг маънавий-
маърифий заминларига таяниш зарурлигини ҳам англатади.

Шу жиҳатдан олиб қараганда буюк аждодларимиз, алломаю мутафаккирларнинг

асрлар давомида яратган бой маънавий мероси ёш авлодни комиллик руҳида
тарбиялашдаги аҳамияти бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси, бевосита раҳбарлигида ишлаб

чиқилган Кадрлар тайёрлаш миплий моделида бош муддао қилиб Комил инсон ва етук
малакали мутахассис тайёрлаш масалаларининг қўйилишида ҳам мантиқий алоқадорлик
мавжуд. Зеро, кадрлар тайёрлаш миллий модели факат таълим-тарбиядангина иборат эмас,
балки бир-бирига боғлиқ бўлган кўпгина ҳаётий босқичларни ўз ичига олади. Миллий
моделимиз, бу - шахс, давлат ва жамияг, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чшқаршпнинг узвий
бирлиги ва ҳамкорлиги, уларнинг ўзаро бир-бирига алоқасини акс эттиради.

Шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги

хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчисидир. Худди шунинг учун ҳам
бизнинг аждодларимиз таълим-тарбия масаласида инсон шахси, унинг хусусиятларини
ҳисобга олиб иш кўрганлар. Абу Наср Форобий ёзганидек таълим-тарбия ишини
бошлашдан аввал тарбияланувчи- ларнинг шахсий хислатларини ўрганиш лозим.

Буюк аллома ўзининг «Бахт-саодатга эришув тўғрисида» асарида билимларни

ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этади. Фаробий таълимотида инсон таълим ёрдамида
барча фанларни пухта ўзлаштириш билан маънавий-ахлоқий фазилатларга, одоб меъёрлари
ва касб-ҳунарга оид малакаларга эга бўлади. У «Таълим тарбияда рағбатлантириш,
одатлантириш, мажбур этиш усулларини илгари сурди. Бу усуллар эса, ўз навбатида,


background image

2025 -Yil

13-Fevral

RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK

YONDASHUVLAR

Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi

273


Форобийнинг «Фозил инсонлар жамияти»да ахлоқан пок, баркамол авлод тарбияси учун
хизмат қилиши керак эди.[2. 39-бет]

Форобий таълим-тарбияга биринчи марта таъриф берган мутафаккир ҳамдир.

Таълим деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш, тарбия-
инсоний фазилатни ҳамда маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини
ва амалий малакаларни ўргатишдир, дейди олим. IХ-Х асрдан кейинги даврларда яшаб
ўтган алломалар ҳам инсон ахлоқ ёшлар тарбияси масаласига оид кўп иш олиб борганлар.
Бу хайрли ишга тасаввуф оламининг алломалари Нажмиддин Кубро, Фаридиддин Аттор,
Баҳоуддин Нақшбавдий, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий,
Азизиддин Насафий, Алишер Навоий кабилар катта ҳисса қўшдилар. Бу буюк зотларнинг
ижодий фаолияти, бой маънавияти туфайли миллий тарбия тизимининг асослари вужудга
келди.

Маълумки, тарбия - инсон шахси маънавий қиёфасини шакллантиришга қаратилган

тадбирлар тизимидир. Таълим эса ахлоқли, одобли шахсга ҳунар ўргатиш, билим
беришдир. Инсон шахсини шакллантириш билан боғлиқ бўлган тарбия ва таълим бир - бири
билан узвий боғланган жараёндир. Абдулла Авлоний таълим ва тарбиянинг муштараклиги
ҳақида шундай ёзади: «Дарс (яъни таълим) ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам,
иккиси бир-биридан ойилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан
кабидур... Чунки дарс олувчи билувчи, тарбия олувчи амал қилувчи демакдур».

Инсон шахси шаклланишида тарбия устувор аҳамиятга эга бўлади. Умуман

айтганда, тарбия таълим бериш жараёнини барча маърифий мажмуасини ҳам ўз ичига
олади. Ҳар қандай таълим тарбия билан уйғунлашгандагина етук маънавиятга замин
бўлади.

Тарбия, билъакс миллий тарбия хусусида сўз борганда бу тушунчанинг моҳияти

устида алоҳида тўхтаб ўтиш лозим. Тарбия ўзи асли арабча бўлиб, «парвариш қилиш,
таълим бериш, ўргатиш» деган маънони англатади.

Тарбия эса юҳоридаги мақсадларни амалга оширувчи омилдир. Мукаммал тарбия

бериш маънавий камолотнинг барча жабҳаларини ривожлантириш учун субъектив асосдир.

Ҳамма даврларда ҳам тарбиячилар ёшларнинг ахлоқи ва одоби, иймони ва виждони,

билими ҳамда малакасини давр талаблари ва эҳтиёжлари билан уйғунлаштириб,
шакллантиришга ҳаракат қилганлар. Шунга кўра, ҳар қандай тарбия жараёни охир - оқибат,
ўз мақсад ва моҳиятига кўра ғоявий тарбиядир. [3. 7-бет]

Соғлом ғоявий тарбия эса юксак дунёқараш ва эътиҳод тарбиясини ҳам англатади.

Шу ўринда тарбия ҳамда таълим берувчининг шахс сифати ҳамда ўз ишига фидойилиги бу
борада ғоят муҳим эканлигини унутмаслик ҳам керак. Бу хусусда Ғаззолий шундай ёзади.
«Шайхнинг (тарбиячининг) муридини тарбиялаш калити ердан унган неъматнинг яхши
ҳосил бермоғи учун деҳҳон унинг атрофини бегона ўтлар, тиканлардан тозалагани каби бир
ҳол».

Шу боисдан ҳам Биринчи Президентимиз, тарбиячи-муаллим ҳамда му- раббийнинг

таълим тизимидаги ўрнини атрофлича таҳлил этиб, шундай деган эди: «Тарбиячиларнинг
ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга
солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоҳдамиз.


background image

2025 -Yil

13-Fevral

RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK

YONDASHUVLAR

Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi

274


Менинг фикримча «таълим-тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам

мана шу ерда. Ўҳитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб ҳиламиз. Аммо
замонавий билим бериш учун, аввало мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши
керак». Шу билан бирга ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳаётий талабларини қондириш,
уларни рағбатлантириш, уларни ўз иши, касбидан мамнун бўлишини таъминлашимиз
лозим. Албатта бу масалани ҳал этмай туриб, келажак авлоднинг тарбияси тўғрисида
гапиришнинг ўзи мутлаҳо номаҳбулдир». Зеро, биз янги асрда ва янги бир цивилизация
даврида яшаяпмиз. Бу цивилизацияда меҳнат қилиб ўз устида тинмай ишлайдиган, узлуксиз
таълим оладиган, доимий равишда ўз билим эҳтиёжларини қондириб олган, билимларини
оиласи, халқи ва давлати ривожланишига сарф қила оладиган шахсгина муносиб ўринни
эгаллаши мумкин.

Шунинг учун ҳам Миллий моделимизда узлуксиз таълимга катта аҳамият берилган.

Чунки, жамиятимиз ўз олдига қўйган олий мақсад – келажаги буюк Ўзбекистонни бунёд
этиш ва умуман, ислоҳотларнинг тақдири охир-оқибатда бугун шаклланаётган авлоднинг
дунёқарашига, ижтимоий мўлжалига замонавий илм-фан ва касбларни эгаллашига, амалий
ташкилотчилигига бевосита боғлиқ.

Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак биринчидан маълумки, тарбия билан бир

болани олтин этмоқлик мумкин, тупроқ қилмоқ ҳам мумкин. Тарбияланган кишилар дил
амри билан яшайдилар, уларнинг тили билан дили, сўзи билан иши бир бўлади. Бундай
фазилатларни шакллантириш биринчи навбатда оилада ота-онага ҳамда қолаверса
тарбиячиларга боғлиқдир. Иккинчидан, Шахс маънавияти, унинг дунёқараши, инсоннинг
тасаввур ва эътиқодига алоқадор кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади.
Учинчидан, Оила, - ҳақиқий маънавият ўчоғи, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир.
Демак, миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар инсон қалби ва онгига аввало оила
муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга
оширилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

2020/2021-ўқув йилининг ўттиз тўққизинчи ҳафтасида ўтказилган “Ахборот ва
мураббийлик соати” машғулотлари материаллари.

2.

Мухторов А. Шахс тарбиясида миллий ғоя, эҳтиёж ва мафаатлар уйғунлиги.- Т., 2003
–Б 39.

3.

Миллий истиқлол ғоясини халқимиз онгига сингдириш омиллари ва воситалари. Т.:
«Ijod dunyosi» нашриёт уйи. 2002 йил, 7-бет.

References

2020/2021-ўқув йилининг ўттиз тўққизинчи ҳафтасида ўтказилган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари.

Мухторов А. Шахс тарбиясида миллий ғоя, эҳтиёж ва мафаатлар уйғунлиги.- Т., 2003 –Б 39.

Миллий истиқлол ғоясини халқимиз онгига сингдириш омиллари ва воситалари. Т.: «Ijod dunyosi» нашриёт уйи. 2002 йил, 7-бет.