2025 -Yil
13-Fevral
RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK
YONDASHUVLAR
Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi
400
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ОИЛА ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
Ишимов Азамат Мамедович
Технология Менежмент Коммуникатсия Институти
"Тиллар ва ижтимоий-гуманитар фанлар " кафедраси катта ўқитувчиси
E-mail:
azamatishimov30@gmаil.cоm
https://doi.org/10.5281/zenodo.14855147
“Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида
сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади.”
Ш.Мирзиёев
Аннотация.
Ушбу мақолада оила тарбиясида этномаданий қадриятларнинг ўрни
ва аҳамияти таҳлил қилинади. Оилада шаклланган ўзбек миллатига хос бўлган муомала
маданияти, меҳр-оқибат, мурувват, андиша ва ор-номус каби одоб-ахлоққа оид ҳис-
туйғулар нафақат тарбия вазифасини ўташи, инсоний қадриятлар ва фазилатларнинг
намоён бўлишида, комил инсонни шакллантиришда муҳим роль ўйнаши шунингдек, миллий
урф-одатлар, анъаналар ва маданий мероснинг жамият ривожидаги таъсири ёритилади.
Калит сўзлар:
Миллий қадриятлар, этномаданият, маънавий юксалиш, маданий
мерос, урф-одатлар, анъаналар.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, зардўштийларнинг муқаддас китоби –
“Авесто”да ҳамда буюк аждодларимиз – Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али
Ибн Сино, Алишер Навоий асарларида инсонда юксак ахлоқий фазилатларни камол
топтиришда оила ва миллий қадриятлар масаласи асосий ўринни эгаллаган. Маълумки,
ўзбек оиласи ўзида миллатимизга хос кўп асрлик маънавий қадрият ва анъаналаримизни,
удум ва расм-русумларимизни, маънавий-маърифий, маданий меросимизни сақлаб келади.
Оилада шаклланган ўзбек миллатига хос бўлган муомала маданияти, меҳр-оқибат,
мурувват, андиша ва ор-номус каби одоб-ахлоққа оид ҳис-туйғулар нафақат тарбия
вазифасини ўтайди, балки инсоний қадриятлар ва фазилатларнинг намоён бўлишида, комил
инсонни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Оилада ота-онанинг тинч-тотувлиги ва
ўзаро меҳр-муҳаббати, дунёқараши, маънавий савияси, қизиқиши, эътиқоди, жамиятдаги
мавқеи, ҳусн-латофати фарзанд тарбиясига маълум маънода таъсир ўтказади. Бундай
оилада тарбияланган фарзандлар гўзалликка иштиёқманд, руҳий тетик, бағри бутун, ҳаётга
қизиқувчан, хотиржам, тинч-тотув оилавий ҳаёт кечиришга тайёр бўлиб ўсадилар. Шарқда
миллий қадриятларни фарзандлар онги ва қалбига сингдириш оиладан бошланади.
Жумладан, ёшлар катталардан: сувга тупурма, нон усти- “Буюк тарихда ҳеч нарса
изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларда
намоён бўлади.” Ш.Мирзиёев 4 га нарса қўйма, ноннинг увоғи ҳам нон, ёши улуғларнинг
йўлини кесиб ўтма, ота-онангнинг гапини иккита қилма, устозингни ҳурмат қил,
атрофингга бефарқ бўлма каби насиҳатларни эшитиб, турли ривоят, мақол, ҳикматларни
тинглаб, хотираларида сақлаб вояга етадилар. Ёшлар бизнинг келажагимиз, улар ота-она ва
аждодларимиз ишининг давомчилари ҳисобланади. Бизнинг асосий мақсадимиз – миллий
ва маънавий қадриятлар асосида комил инсонни тарбиялашдир. Комил инсон деганда, энг
2025 -Yil
13-Fevral
RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK
YONDASHUVLAR
Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi
401
аввало, дунёқараши кенг, ватанпарвар, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан
ўзгаларга ибрат бўладиган, масъулиятли ва соғлом кишиларни тушунамиз. Инсон фақат
тарбия орқалигина комилликка эришади. Унинг маънавий даражаси атрофида юз бераётган
воқеа-ҳодисаларни қандай қабул қилиши ва мустақил баҳолай олишига ҳам боғлиқ.
Шундай экан, таълим тизими ва маҳаллада ёшларнинг маънавий дунёқарашини
мустаҳкамлашда миллий қадриятларга оид бой маънавий меросимиздан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Жумладан, “Авесто”даги “Эзгу фикр – эзгу сўз – эзгу амал” ғояси
бўйича фикр юритиш; Қуръони карим, ҳадиси шариф каби муқаддас манбаларда
келтирилган маънавий-маърифий ўгитлар орқали ёшлар онгида руҳий поклик, эътиқод
тушунчаларини шакллантиришга хизмат қилади. Ҳар бир халқнинг миллий қадриятларини
унинг тарихи, маънавияти, маданияти, ўзига хос урф-одатлари, анъаналарисиз тасаввур
қилиш қийин. “Қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат
ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва улар
томонидан баҳоланиб,
i
қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари, ҳодисалари мажмуини
тушунмоғимиз лозим”
1
. “Қадриятлар – жамиятда кишилар ўртасида обрўга, эътиборга,
ҳурматга, нуфузга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий
бойликлар мажмуаси”
2
. “Қадрият инсон ва жамият маънавиятининг таркибий қисми,
оламдаги воқеалар, ҳодисалар, жараёнлар, ҳолатлар, сифатлар, талаб ва тартибларнинг
қадрини ифодалаш учун ишлатиладиган тушунча”.
3
“Қадрият – воқеликдаги муайян
ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини
кўрсатиш учун қўлланадиган тушунча”,
4
- деган таърифлар берилган. Бу эса, ўз навбатида,
қадриятларнинг аҳамиятини кўрсатмоқда. Миллий қадриятлар – миллат учун аҳамиятга эга
бўлган этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ хослик шаклидир. Дунёда ўзига хос
қадриятлари бўлмаган миллат йўқ. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи,
маънавияти, маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Кейинги вақтларда
Ўзбекистонда миллий қадриятларга эътибор кучайди. Бу она юртга эҳтиром, авлод-
аждодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, ҳаё, андиша каби
хусусиятларнинг устуворлиги билан тавсифланади. Қадриятларни фақат моддий ва
маънавий бойликлар сифатида тушуниш, изоҳлаш илмий жиҳатдан тўғри эмас.
Маълумки, қадриятлар ўз моҳиятига кўра хилма-хилдир. Улар орасида табиий,
моддий, маънавий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий қадриятлар алоҳида ажралиб туради.
Шундай бўлса-да, қадриятларнинг энг олийси инсоннинг ўзи, ҳаёти, ҳуқуқи ва эрки, соғлом
ва фаровон турмуши ҳисобланади. Инсон қадр-қимматини, шарафини улуғлаш жамиятимиз
покланиши ва равнақининг муҳим омилидир.
5
Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Ҳаракатлар стратегияси” – ислоҳотларнинг
янги босқичи бўлиб, унда аҳолини, оилаларни маънавий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш етакчи ўринни эгаллайди. Шу ўринда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий
1
Қадриятлар ва ижтимоий тараққиёт (илмий ишлар тўплами). –Т; “Ўзбекистон”, 1997. Б.198;
2
Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғати. (А. Жалолов ва Қ.Хонназаров умумий таҳрири остида). – Т;
Шарқ, 1998, Б. 279
3
Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. “Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”. Т; 2010.
Б. 707
4
Тарбия энциклопедияси. 2010. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, Б.509.
5
Тўланов Ж. Қадриятлар фалсафаси. – Т; “Ўзбекистон”, 1998. Б.333.
2025 -Yil
13-Fevral
RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK
YONDASHUVLAR
Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi
402
қадриятлар асосида давлат идоралари ходимларининг уйма-уй юриб, халқ дардини
тинглаш, оғирини енгил қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари
йўлга қўйилди.
Ғуломхон Ғофуров миллий анъаналарга бағишланган мақолаларидан бирида миллий
қадриятларнинг қуйидаги кўринишларини тилга олган: 1) табиий қадриятлар; 2) иқтисодий
қадриятлар; 3) ижтимоий-сиёсий қадриятлар; 4) маънавий қадриятлар; 5) ахлоқий
қадриятлар
6
. Жумладан, “Ота-боболаримиз илм ўргатиш билан бирга фарзандларимизга
авлоддан-авлодга
ўтиб
келаётган
миллий-маънавий,
ахлоқий
қадриятларни
сингдирганлар.
7
”; “Ўзбекларнинг аксарияти... яқин одамларнинг, қўшниларнинг омон-
эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражадаги
маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир
8
”; “Иқтисодий қадрият – иқтисодий
муносабатлар жараёнида шахслар ўртасидаги ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш, ҳалоллик,
поклик, бағрикенглик, ишончлилик каби фазилатларнинг амал қилинишини англатадиган
тушунча”.
9
Шу ўринда қўни-қўшничилик қадриятини мисол қилиб келтирсак, унда
қўшнилар ўртасида ўзаро ишонч, хабар олиш ва моддий ёрдам бериш миллий қадрият
сифатида биринчи ўринга қўйилган. Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий
ёдгорликлар ҳаётий қадриятларнинг энг муҳим омиллари сифатида келтирилган. Ҳар бир
қадриятнинг моҳияти ва аҳамияти табиат, жамият ва руҳий олам ҳодисаларини билиш,
илмий умумлаштириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётга таъсир этиш имкониятлари
асосида белгиланади.
Кейинги вақтларда тарбия масаласида қўлга киритилган ютуқларимиз қатори оилада,
мактаб ва жамоат ташкилотларида миллий, умуминсоний қадриятларнинг, анъаналарнинг
устуворлигига эришилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
“Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга
бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз”, – деган фикрлари ёш авлодни миллий қадриятлар
асосида етук, баркамол этиб тарбиялашда барчамизга куч-ғайрат бағишламоқда
10
.
Сафо Очил ўзининг “Мустақиллик ва тарбия масалалари” номли рисоласида “Миллий
қадриятлар ота-боболардан бизгача етиб келган удумлар: Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити,
Наврўз, уруғ-дон экиш ва ҳосил байрамлари, бешик тўйи, суннат тўйи, ўғил уйлантириш ва
қиз чиқариш билан боғлиқ тўйлар, уй-жой тўйи, қазо билан боғлиқ турли маърака-
маросимлар, шунингдек, халқнинг ҳар хил анъаналари – ҳашар, ота-оналарга ҳурмат,
ёшларга иззат, қарияларга мурувват, миллий одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш, илм
олиш, оила мустаҳкамлигига эришиш, устозлар қадрига етиш, вафот этганлар қабрини
зиёрат этиш, халққа муҳаббат, Ватанни севиш ва ардоқлаш, аскарликка ўз ихтиёри билан
6
Ғофуров Ғ. Миллий анъаналар//Халқ сўзи, 1993 йил. 11 февраль, Б. 2
7
Жалолов Ҳ. Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги. Тарбия. №2 (6), 2006. Б.13
8
Қодирова О. Оилавий келишмовчиликлар. Тарбия №2 (6), 2006. Б. 22.
9
Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи–
Тошкент; 2010. Б. 241
10
Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
“Ўзбекистон”, 2016.Б.146.
2025 -Yil
13-Fevral
RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK
YONDASHUVLAR
Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi
403
бориш, байналмилалчи бўлиш, мулойим ва ширинсуханлик ва шу кабиларни ўз ичига
қамраб олади”
11
.
Миллий қадриятларнинг асоси бўлган маънавият ва маданият деганда, инсон хулқ-
атворининг гўзаллиги, саховатлилиги, олийжаноблиги, ваъдасига вафодорлиги, ҳаёлилиги,
билим олиши, донолиги, бағрикенглиги, одоблилиги, озода ва покизалиги, қалбининг
беғуборлиги, хушмуомалалиги ва шу сингари инсоний хислатлар тушунилади. Ота-она ўз
фарзандлари билан бевосита ва билвосита мулоқотда бўлиб, уларни маънан озиқлантирар
экан, энг аввало, ўзлари ўзаро муомала жараёнида намуна бўлишлари ҳамда фарзандларини
кўпроқ тинглаб, нутқий лаёқатини оширишга ҳаракат қилишлари сўнгра ўз фикрларини
ахлоқ меъёрларига риоя қилган ҳолда суҳбатга оид ҳикматлар, мақоллар, ҳаётий
мисоллардан келтириб тушунтиришлари жуда муҳимдир. Таъкидлаш жоизки, диққат ва
маҳорат билан эшитиш одоби ва малакасига “маҳорат билан эшитиш” билимларини
мустаҳкамлаш орқалигина эга бўлиш мумкин. Албатта, ижтимоий ҳаёт давомида оилада
ота-она ва бола ўртасида турли воқеа ва ҳодисалар, тушунмовчиликлар бўлади. Инсоннинг
энг соф туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оилада ота-онанинг
қалб қўридан чиқадиган меҳр-муҳаббати, ширин сўзи орқали шаклланади. Боланинг
характери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – эзгулик,
олижаноблик, меҳр-оқибат ва ор-номус каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила
муҳитида қарор топади. Шундай экан, оилада ножўя иш қилиб қўйган бола йиғлаганда она
ёки ота дўқ уриб, “Ҳозироқ йиғини тўхтат!”, деб қаттиқ гапириши ярамайди. Чунки, бола
нотўғри ёки айб иш қилганини ўзи ҳам англаган ва қўрқиб кетганидан йиғлаб юборган
бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ота ёки она болани бағрига босиб, тинчлантириб, унга эҳтиёт
бўлиш кераклигини айтишининг ўзи кифоя. Аксинча, ота-она ўзидан итариб, уни жазолаб,
қўпол муомалада бўлса, бола “стресс” ёки “шок” ҳолатига тушиб, унинг нутқига,
фикрлашига, эшитиш, хулоса чиқариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўп
ҳолларда кечки пайт ёки нонуштадан олдин фарзандлар ота-онага мурожаат қилганларида
улар болани охиригача тингламай, “ҳозир вақтим йўқ”, “шошиб 9 Қадриятлар – маънавий
камолот асоси турибман”, “халақит берма” каби фикрий эҳтиёжини қониқтирмайдиган
жавоблар берадилар. Бундай муносабат болага салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, ундаги
ижодкорликни, ташаббускорликни сўндиради, оила аъзолари билан маслаҳатлашиш каби
одатларнинг сусайишига олиб келади. Юқоридаги вазиятлардан узоқроқ бўлиб
рисоладагидек муносабатларни шакллантиришда аждодларимиздан бизга мерос қолган
ахлоқий, маънавий, маданий қадриятларни билиш, ўрганиш ва ҳаётда қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Шу ўринда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Киши учун жуда керакли бўлган икки аъзо
бор: бири – тил, бошқаси – юрак. Тил сўз учун, юрак, кўнгил эса шу сўздан лаззатланиши
учун берилган”, деган фикри ота-оналарни ва ёшларни гўзал, чиройли сўзлайдиган,
маънавий баркамол, юксак одоб ва илм эгаси бўлишларида қўл келади.
11
Сафо Очил. Мустақиллик ва тарбия масалалари. Т; “Ўзбекистон”, 1995. Б.5-6
2025 -Yil
13-Fevral
RAQAMLI DUNYO: MATEMATIK VA INFORMATIK
YONDASHUVLAR
Respublika ilmiy-uslubiy konferensiyasi
404
Фойдаланган адабиётлар:
1.
Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. “Ўзбекистон”, 2016.Б.146.
2.
Қадриятлар ва ижтимоий тараққиёт (илмий ишлар тўплами). –Т; “Ўзбекистон”,
1997. Б.198;
3.
Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғати. (А. Жалолов ва Қ.Хонназаров умумий
таҳрири остида). – Т; Шарқ, 1998, Б. 279
4.
Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. “Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа
ижодий уйи”. Т; 2010. Б. 707
5.
Тарбия энциклопедияси. 2010. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, Б.509.
6.
Тўланов Ж. Қадриятлар фалсафаси. – Т; “Ўзбекистон”, 1998. Б.333.
7.
Ғофуров Ғ. Миллий анъаналар//Халқ сўзи, 1993 йил. 11 февраль, Б. 2
8.
Жалолов Ҳ. Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги. Тарбия. №2 (6), 2006. Б.13
9.
Қодирова О. Оилавий келишмовчиликлар. Тарбия №2 (6), 2006. Б. 22.
10.
Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-
матбаа ижодий уйи– Тошкент; 2010. Б. 241
11.
Сафо Очил. Мустақиллик ва тарбия масалалари. Т; “Ўзбекистон”, 1995. Б.5-6
