ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
497
ОЗОД ШАРАФИДДИНОВНИНГ АДАБИЙ МУНАҚҚИД ВА ПУБЛИЦИСТ
СИФАТИДАГИ РОЛИ
Навруз Сувонов
Узбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси
+998947840325, suvonovnavroz18@gmail.com
Мундира Исамутдинова
Илмий раҳбар: Медиа ва медиа амалиёти кафедраси
катта ўққитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14869500
Annotatsiya.
Озод Шарафиддиновнинг ижодкор сифатида ва адабий мунаққид
сифатидаги мақолалари таҳлили, ундаги мавзулар. Унинг адабий танқидчилик доирасида
ёзилган асарлари ва мақолаларининг ўзига хослиги. Озод Шарафиддинов шахсияти ва
ижодий фаолиятидаги теранлик, ўзига хослик.
Keywords:
Мунаққид, коммунизм, бадиийат, теран таҳлил.
THE ROLE OF OZOD SHARAFIDDINOV AS A LITERARY CRITIC AND PUBLICIST
Abstract.
Analysis of Ozod Sharafiddinov's articles as a creator and as a literary critic,
topics in them. The uniqueness of his works and articles written within the framework of literary
criticism. The depth and uniqueness of Ozod Sharafiddinov's personality and creative activity.
Keywords:
Critic, communism, art, in-depth analysis.
РОЛЬ ОЗОДА ШАРАФИДДИНОВА КАК ЛИТЕРАТУРНОГО КРИТИКА И
ПУБЛИЦИСТА.
Аннотация.
Анализ статей Озода Шарафиддинова как творческого писателя и
литературного критика и затронутые в них темы. Уникальность его произведений и
статей, написанных в рамках литературной критики. Глубина и уникальность личности и
творчества Озода Шарафиддинова.
Ключевые слова:
Критика, коммунизм, искусство, глубокий анализ.
Ўзбек адабиётининг ривожланиш тарихи ХХ аср бошларида айниқса қизғин кеча
бошлади. Бу даврга келиб янги руҳдаги ижодкорларни қўллаб-қувватлаш фаол жараёнга
айланди. Кейинги жадидчилик ҳаракатига асос бўлиб хизмат қилган турли адабий гуруҳлар,
тўгараклар ташкил қилинган эди.
1909 - йил Тошкентда ,,Жамияти хайрия” - Абдулла Авлоний томонидан тузилган.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
498
1910 - йил Бухорода ,,Тарбияи афтол” - Абдувоҳид Бурҳонов, Мукаммил Бурҳонов,
Ҳамидхўжа Меқрий, Аҳмаджон Абдусаидов ва бошқалар асос солишган. Абдурауф Фитрат
ҳам шу ташкилот кўмагида Туркияга ўқишга юборилган.
1913 - йил ,,Турон жамияти” ,,Ёш бухороликлар жамияти”
1914 - Тошкентда ,,Чиғатой гурунги” каби уюшмалар тузилиши адабиётда ва
публицистикада катта бурилиш ясади. Унинг асосчиси Абдурауф Фитрат бўлиб, ўша давр
учун кенг кўламда ва фаол тарзда иш олиб борган. Кейинчалик бу уюшма Чўлпон, Боту
кабиларнинг адабиётга келиши учун катта пойдевор бўлиб хизмат қилган дейиш мумкин.
Чўлпон ўн етти ёшида ,,Адабиёт надир” деган рисоласини эълон қилган бўлса, Озод
Шарафиддинов ўзининг ,,Чўлпонни англаш” публицистик асарида Чўлпон шахсиятини
очиб берган.
Шу айтиш мумкинки, Чўлпон йигирманчи аср адабиётининг энг катта устоз адиби
сифатида кейинги адабиётчилар учун асос бўлиб хизмат қилган. Ундан кейин Абдулла
Қаҳҳор ёшларнинг паноҳига айланган бўлса, йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи
аср бошида Озод Шарафиддинов ёш истеъдодларнинг бошини силади. Устоз ўлароқ уларга
катта мактаб яратиб берди. Чўлпон ,,Адабиёт надир” -, деган бўлса, у ,,Ижодни англаш
бахти" нима эканлигини англатиб берди. Озод Шарафиддинов ҳақида гап кетар экан, унинг
ижодини адабиёт ва публицистика йўналишида ўрганиш муҳим. Уларнинг ҳаммаси ҳам,
инсон ва жамият тақдирига дахлдор эканлиги буни кўпинча ажратмайди. Энг муҳими эса
Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётидаги энг йирик ва энг тоза мунаққид сифатида намоён
бўлишидир. Унинг шиори ва эътиқодига кўра, ,,Мунаққид адабиёт боғига ойболта эмас,
гулқайчи кўтариб кириши керак.” Бу унинг энг катта адабий ва мунаққид сифатидаги
принципи эди. Ҳар бир яратилган асарга реал кўз билан, тиниқ фикр билан, соф туйғу
билан қараш лозим эканлиги исботлади у. Кейинги йилларда баъзи танқидчиларнинг ўтган
адабиёт вакилларини зўр бериб чаплаш ҳолатини у қоралайди, очиқ кўз ва замон кўзи билан
қараш кераклигини ўқтиради. Жумладан, йигирманчи асрнинг энг катта адибларидан бири
Абдулла Қаҳҳор ҳақида ёзар экан, у шундай дейди: - Агар дунёда ёзувчилик борасида аниқ
принциплар жорий қилинса, шубҳасиз Абдулла Қаҳҳор ҳар қандай принципга тўла жавоб
берган бўларди. Таниқли адиб Усмон Азим ҳам Абдулла Қаҳҳорга тариф берар экан: - ,,У
ўзбек адабиётини шармандаликдан қутқариб қолган»,- дейди.
Озод Шарафиддинов ўзининг ,,Ижодни англаш бахти« мақоласида улуғ файласуф
шоир, шарқшунослик ва миллий адиб, Ўзбекистон фанлар академиясининг аъзоси Ғафур
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
499
Ғулом ҳақида илиқ фикрлар билдиради. Мунаққид ўлароқ устознинг қарашлари катта
ҳақиқатни ўз ичига олади. У қанчалик давр мафкурасининг таъсирида бўлмасин, унинг
қалбида миллатга муҳаббат ёнганини Озод Шарафиддинов исботлаб беради. Ғафур
Ғуломнинг ижодини муҳим жиҳатларини илғай олган устоз унинг ўзини тили билан
айтганидек, ,,Ўзбек халқининг ғурури”, деб атайди. Ҳатто, буюк рус ёзувчиси Лев Толстой
билан суҳбатлашиб, уни баҳсда мағлуб қилгани Ғафур Ғуломнинг нақадар катта
ижодкорлигини кўрсатади. ,,Қани эди ҳозир бирорта толиби илм ,,Ғафур Ғулом шеърларида
ўзбекона деталлар” - деган мавзуни олиб, илмий ишлар қилса», - деб ёзади устоз, бироз
надомат билан.
Озод Шарафиддинов публицистиканинг ҳам ёрқин намоёндаларидан ҳисобланади.
Унинг ,,Муқаддас бурч” мақоласида журналистлар ва уларнинг қандай бўлиши кераклиги
ҳақида фикрларини баён қилганлар. Унинг таъбирича сўз сув ва ҳаводек инсонга зарур
нарса. Шундай экан сўз эркинлиги ҳам матбуотнинг қаноти деса бўлади. Биз ҳамон
ҳақиқатни эмас, чала ҳақиқатни ёзамиз, осонгина маддоҳлик қилишимиз, кунда байраму,
ҳурлиқоларнинг рақсларини ёзаётганимизни ўша пайтда устоз куйиниб ёзади. Жойларда
оддий деҳқоннинг ортиқча ҳосилини тортиб олаётган амалдор, бирор нарса улашмаса йўли
очилмайдиган тадбиркорлар, ҳатто, одиий одамнинг жиноят қилиб қамалиши ва бирор
мансабдор бировни уриб майиб қилса ҳам кўз юмадиганлар борлигини ҳам базан унутиб
қўйишимизни устоз ўша даврда ҳам очиқ айта олган. Озод Шарафиддинов бир мақоласида
Абдулла Қаҳҳор билан боғлиқ бир воқеани ҳикоя қилади, унга кўра бир мажлисда ,, Билан”
сўзини ,,и« билан ёзиш керакми ёки ,,блан» шаклида деган баҳс кетади. Шунда кимдир
,,билан« деб ёздик номаю, ,,блан» деб ёздик нима деганда Абдулла Қаҳҳор шундай жавоб
беради. ,,Эй, шуниям билмайсизми, битта и қўшилса бир иккита одам участкали бўлиб
қолади, худди шу и олиб ташланса яна бир иккита одам участкали бўлиб қолади дейди.
Афсуски бу ҳолат ҳалигача оғриқли масала бўлиб келмоқда. Айниқса дарсликлар, алифбо
масаласидаги баҳслар ортида доим ҳам яхши мақсадлар ётишини кўрмаймиз. Катта
овворагарчилик ва маблағ талаб қиладиган ишлар олдида бундан ҳам муҳим масалалар
борлиги базан унутиб қўйилади. Бундан ташқари турли оммавий ахборот воситаларида
ички ,,принцип” ҳам унинг назаридан четда қолмайди. Муаллифлик ҳуқуқлари, кимнинг
радио ёки телевиденияда чиқариш масаласини мулозимлар ўзлари ҳал қилишини қаттиқ
қоралаб ёзадилар. ,,Юқоридан кўрсатма бор” деган ақидани шўролардан қолган ақида
сифатида баҳолайди. Бироқ, ҳақиқий сўз эркинлиги муқаддас эканлиги, унинг ўз меъёрлари
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
500
борлигини ҳам адиб унутмаган. Унинг таъбирича ,,Сўз эркинлигини шаллақилик билан
алмаштириш керак эмас". Бу ҳозирги кунда жуда кўп блоггерларда ўз аксини топади.
Ижодкор инсон ҳамиша эркинликка интилиб яшайди. Мустақилликнинг асосига энг
кўп ҳисса қўшган, меҳнати цинган тоифа шубҳасиз ёзувчи-шоирлар, бир сўз билан
ижодкорлар бўлгани ҳам буни исботлайди. Ижод бўғилган жойда асл адабиёт юзага
келмаслигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Шу ўринда бир нарсани ҳам айтиш керакки, тўла
эркинлик ёки тўла цензура деган тушунчалар ҳам йўқ эмас, яъни тўкис имконият ёки
имконсизлик доим тўғри қабул қилинмаслиги мумкин. Озод Шарафиддинов адабиётчи,
мунаққид сифатида икки давр адабиётини тўла таҳлил қила олган ижодкор эди. У адабиётга
ҳамиша очиқ кўз билан қараб келган. Юртимизда ҳукм сурган шўро тузумидаги цензура ва
унинг оқиблари ҳақида, шундай қийин ҳолатда ҳам асл бадииятларнинг қалқиб чиққанини
Озод Шарафиддинов чуқур тушунтириб бера олган. Энг муҳим нарсалардан бири, ижодкор
қалбида ватанга, миллатга муҳаббат яшар экан ижодкорни ҳеч қандай ғоялар ўзига торта
олмаслигини аниқ очиқлаб беради. Озод Шарафиддинов буни Ғафур Ғулом ва Абдулла
Қаҳҳор асарлари мисолида янада чуқурроқ таҳлил қилишга ҳаракат қилган ва буни уддалай
олган ҳам. Озод Шарафиддинов Абдулла Қаҳҳор билан боғлиқ бир воқеани шундай
эслайди, Абдулла Қаҳҳор Арманистондаги бир нутқида ,,Мен Арманистонда ўз юртимни
арман ўз юртини севганчалик, яхши кўришни ўргандим«, - деган экан. Ватанни севган
одамнинг асарлари ватаннинг кемтигини кўрсатишини Абдулла Қаҳҳор орқали намоён
қилган эди у. Ҳар қандай даврда ҳам миллий туйғу сара асар ярата олар экан. Озод
Шарафиддинов зулмнинг зарбасини шундай эслаб ёзади, Ғафур Ғулом вафот этганида
Абдулла Қаҳҳор кўзида ёш билан ,,У ўзида борининг ярмини ҳам намоён қила олмади»,-
деган экан. Энг муҳими кейинги даврларда ҳам баъзи истеъдод эгаларининг ўзини
намойиш қила олмаганини у надомат билан ёзади. Йиллар давомида қаттол зулмнинг
тафаккур ва онгимизда шу қадар ўрнашиб қолгани кейинги эркин даврда ҳам ўз кучини
кўрсата олди. Озод Шарафиддинов таъбирича ҳақиқий асар яралиши учун фақат
истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун эркинлик ва шу эркинлик остида ижодкорда
масъулият деган нарса бўлиши керак. Унинг ,,Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида
ёзишича (2004 - йил ) Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг келажаги буюк бўлади деб
башорат қилган. Бугун адабиёт оламида ижоднинг ва теран тақриз жанрининг нақадар зарур
экани, асл бадиий, ўқишли асарлар яратилиши устоз учун орзу эди.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
501
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганидан кейин миллат ўзининг неча йиллик
орзусига эришгандек бўлди. Катта зулм салтанатидан озод бўлган халқнинг бошидан қора
булутлар кетгандек бўлди. Ижодкорни ўқир экансиз, асарларини таҳлил қилар экансиз,
аввало унинг ҳаётидан ҳам озроқ воқиф бўлсангиз яхшироқ бўларди. Шунда ижодкорни ҳис
қиласиз, уни ўрнида ўзингизни қўясиз, асарни ўша руҳда таҳлил қиласиз. Озод
Шарафиддинов ўзининг коммунизм ғоясида ўтган умрини эслар экан кейинчалик
,,Эътиқодимни нега ўзгартирдим” деган мақола ёзади. Геннадий Зюгановнинг ,,Труд”
газетасида босилган мақоласига жавобан у шу мақолани ёзади. Унда коммунизм минглаб
одамларнинг қўйнини пуч ёнғоққа қандай тўлдирганини ўзи мисолида тушунтиради. Унинг
ўзи ва онаси ҳақида ёзар экан коммунизм ҳеч қачон тўғри йўл бўлмаганини англаш мумкин.
Аниқроғи унинг зулм ва бошқа унсурлар устига қурилгани катта хато бўлгани айтилади.
Адиб онасини ҳақида ҳикоя қилар экан, неча йўллар тинимсиз, садоқат билан хизмат қилган
онаси ҳам ҳаётдан ва умрининг охирида коммунизмдан рўшнолик кўрмай ўтиб кетганини
афсус билан қайд этади. Шунинг учун ҳам мустақиллик бу азалий орзу ва муқаррар жараён
эди деса бўлади. Шу билан бирга инсон ҳаёти доим ҳам бахт ва иқболдан, ўйин кулгидан
ибодат эмас. Мустақиллик йилларида халқимизни катта қийинчиликлар кутгани ҳам сир
эмас. Буларни ижодкор яхши англайди. Айниқса оддий ишчилар, деҳқонларнинг озодликка
чиқиши Озод Шарафиддиновнинг энг катта орзуси эди. Шу учун ҳам бўлса керак, у етмиш
икки ёшида ҳам жойларидаги баъзи ҳокимларга мурожаат билан оддий одамлар тақдирини
ўйлашини, оддий деҳқонларни ўйлашини ёзган эди. Озод Шарафиддинов эркнинг,
эркинликнинг масъулиятини шу билан ўлчаган бўлса ажаб эмас. Озод Шарафиддинов
нафақат ижодкор, инсон ўлароқ қишлоқ ҳаётини, оддий ишчи деҳқонлар ҳаётини куйиниб
гапиради. Совет тузумида айниқса колхозлаштириш сиёсати ниқоби остида ернинг ҳақиқий
эгалари деҳқонлардан олиб қўйилганини натижада юзага келган турмуш тарзини Озод
Шарафиддинов Тошкентда яшаб туриб ҳам ҳис қила олган экан. Шунинг учун
мустақилликдан кейин ҳам у публицист, журналист сифатида ҳам ер эгалигини,
деҳқонларнинг ердан фойдаланишини ҳимоя қилиб ёзган.
Инсоният яралибдики, бугунги кунгача энг катта учта цивилизацияни бошдан
кечирди. Булар деҳқончилик ва саноат цивилизацияси. Учинчи цивилизация эса, бу - янги
аср ахборот цивилизациясидир. Озод Шарафиддинов янги аср бошидаёқ шиддатли ахборот
асри ҳақида баъзи нарсаларни башорат қилган экан. Бу ҳақида у шундай ёзади, - ,,Янги
ахборот цивилизацияси бошланмоқда. Бу цивилизация ҳақида одамлар кўп тадқиқотлар
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
502
қилади, кўп китоблар ёзади, бу асрга одамлар катта умид билан кирмоқда." Озод
Шарафиддинов келажакни кўра олган одам эди, публицист ва ижод масъулиятини чуқур
ҳис қилган одам эди. Миллатга, халққа бўлган муҳаббати сабаб ҳамиша унинг дарди билан
яшаган одам десак хато бўлмайди.
REFERENCES
1.
Озод Шарафиддинов - Танланган асарлар, ,,Шарқ« - 2019. Тошкент.
2.
Абдуғафур Расулов - Истеъдод ва эътиқод, ,,Шарқ» - 2000. Тошкент.
3.
Обиджон Каримов - адабиёт фанидан услубий қўлланма. ,,Наманган« нашриёти».
2016 - Наманган.
