Mart, 2025-Yil
46
МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА
УНИНГ АҲАМИЯТИ
Саидов Ҳаётжон Рахматуллоевич
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
“Молия ва банк иши кафедраси”.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14984092
Аннотация.
Ушбу тезисда тижорат банкларида муаммоли кредитларни
бошқариш бўйича бир қатор хориж давлатлар тажрибали ва уларнинг ахамиятлари
тўғрисида фикрлар ва сўзлар акс эттирилган.
Калит сўзлар:
Муаммоли кредитлар, хориж тажрибаси, кредитларни бошқариш,
кредит риски, тижорат банклари, амалиётни бошқариш.
Аннотация.
В диссертации отражен опыт ряда зарубежных стран по управлению
проблемными кредитами в коммерческих банках, а также их мнения и комментарии
относительно его значимости.
Ключевые слова:
Проблемные кредиты, зарубежный опыт, управление кредитами,
кредитный риск, коммерческие банки, операционное управление.
Abstract.
In this thesis, a number of foreign countries are experienced in managing
problem loans in commercial banks, and opinions and words about their importance are reflected.
Keywords:
Problem loans, foreign experience, credit management, credit risk, commercial
banks, practice management.
Кириш.
Муаммоли кредитларни бошқариш борасида хориж банкларида бой ижобий
тажриба тўпланган бўлиб, уни ўрганиш ва умумлаштириш республикамиз банклари учун
муҳим амалий аҳамият касб этади.
524
527
553
579
535
490
500
510
520
530
540
550
560
570
580
590
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
2023й.
Mart, 2025-Yil
47
1.1-расм. BNP “Paribas” банкда (Франция) кредит рискининг миқдори, млн.
евро
1
1.1-расм маълумотларидан аниқ кўрингайки, BNP “Paribas” банкда кредит рискининг
миқдори 2019-2022 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган, бироқ, кредит рискининг
миқдори 2023 йилда 2022 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Бу эса, муаммоли
кредитларни бошқариш нуқтаи-назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.
Франция евроҳудудга кирувчи мамлакат ҳисобланади. Шу сабабли, BNP “Paribas”
банк кредит рискини Базель қўмитасининг методикаси бўйича баҳолайди.
Муаммоли кредитларни бошқариш амалиётини бошқариш самарадорлигини
тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири – бу кредитлардан кўриладиган зарарларни
қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто активларга нисбатан даражаси
кўрсаткичи ҳисобланади.
1.2-расм. BNP “Paribas” банкда (Франция) кредитлардан кўриладиган
зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто активларга
нисбатан даражаси, фоизда
2
1.2-расм маълумотларидан аниқ кўрингайки, BNP “Paribas” банкда кредитлардан
кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто
активларга нисбатан даражаси 2019-2023 йилларда ушбу кўрсаткичнинг халқаро банк
амалиётида умумэътироф этилган меъёрий даражасидан (1,0%) сезларли даражада паст
бўлган. Бунинг устига, ушбу кўрсаткичнинг даражаси 2023 йилда 2019 йилга нисбатан 0,1
1
BNP “Paribas” банкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.
2
BNP “Paribas” банкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.
0.3
0.3
0.3
0.2
0.2
0
0.05
0.1
0.15
0.2
0.25
0.3
0.35
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
2023й.
Mart, 2025-Yil
48
фоизли пунктга пасайган. Ушбу ҳолатлар муаммоли кредитларни бошқаришамалиётини
такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.
Тижорат банкларида кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган
захира ажратмаларининг брутто активларга нисбатан даражасининг ошиши таснифланган
кредитлар таркибини ёмонлашаётганлигини кўрсатади.
Эътироф этиш жоизки, халқаро банк амалиётида тижорат банкларининг фоизли
даромадларига қуйидаги даромад турлари киритилади:
*кредитлардан олинган фоизли даромадлар;
*қатъий белгиланган ставкага эга бўлган қимматли қоғозларга қилинган
инвестициялардан олинган фоизли даромадлар;
*РЕПО операцияларидан олинган фоизли даромадлар;
*бошқа банкларга жойлаштирилган депозитлардан олинган фоизли даромадлар;
*банкнинг “Ностро” вакиллик ҳисобрақамларининг қолдиғига тўланган фоизлар;
*мижозларнинг мажбуриятлари бўйича ҳисобланган фоизлар.
«Deutsche Вank»нинг (Германия) кредитлардан олинган фоизли
даромадларининг миқдори ва даражаси
3
Кўрсаткичлар
2019 й.
2020 й.
2021 й.
2022 й.
2023 й.
Кредитлардан олинган
фоизли даромадлар, млрд.
евро
13,8
11,4
10,5
14,1
22,6
Кредитлардан олинган
фоизли даромадларнинг
жами фоизли
даромадлардаги улуши, %
74,6
69,9
72,9
54,7
51,2
1.6-жадвалдан аниқ ва яққол кўрингайки, «Deutsche Вank»нинг кредитлардан
олинган фоизли даромадлар суммаси 2023 йилда 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада
(8,5 %) кўпайган. Бу эса, қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
*2023 йилда кредитларнинг фоиз ставкаларини 2019 йилга нисбатан сезиларли
даражада ошганлиги;
3
Жадвал Annual Reports. Concolidated Statement of income.
(«Deutsche Вank»)
маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.
Mart, 2025-Yil
49
*2023 йилда 2019 йилга нисбатан кредитлардан олинган фоизли даромадлар
суммасининг ўсиш суръатини кредитлар сумасининг ўсиш суръатидан юқори бўлганлиги.
1.6-жадвалдан аниқ ва яққол кўрингайки, «Deutsche Вank»нинг кредитлардан
олинган фоизли даромадларининг жами фоизли даромадлардаги улуши 2021-2023 йилларда
пасайиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса, мазкур даврда қимматли қоғозларга қилинган
инвестициялардан олинган фоизли даромадларнинг жами фоизли даромадлардаги улушини
ошганлиги билан изоҳланади.
Эътироф этиш жоизки, тижорат банкларининг кредитлардан оладиган фоизли
даромадларига таъсир қилувчи асосий омиллар бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
* банкнинг кредит портфелини ёмонлашиши натижасида муаммоли кредитларнинг
кредит портфелидаги улушининг ўзгариши;
* шубҳали ва умидсиз кредитларнинг таснифланган кредитларнинг умумий
ҳажмидаги салмоғини ўзгариши;
* берилган кредитларга талабнинг ва кредитлар таклифининг ўзгариши натижасида
уларнинг фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши;
* фоиз ҳисоблаш тўхтатилган кредитлар суммасининг ўзгариши.
Кредит рискининг сифат таҳлили мижознинг кредит тўловига лаёқатлилини таҳлил
қилиш ва унга банкнинг ички рейтинг шкаласига мувофиқ кредит рейтингини бериш орқали
амалга оширилади. Қайд этиш жоизки, ички кредит рейтингларини тузиш услубиётлари
мижознинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашнинг умумий ёндошувларига
асосланади. Ушбу ёндошувлар эса, ўз навбатида, сифат ва миқдор кўрсаткичларини ўз ичига
олади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кредит олувчиларнинг рейтингини баҳолаш
услубиётлари тижорат банкларида бир-бирига ўхшаб кетади, лекин қуйидаги жиҳатлари
билан бир-биридан фарқ қилади:
* қўлланиладиган кўрсаткичларнинг сони;
* умумий баҳони шакллантиришда кўрсаткичларнинг улуши;
* рейтинг гуруҳлари сони.
Жаҳон банк амалиётида кредит рискини миқдорий баҳолаш бўйича икки муқобил
ёндошув ривожланди: бозор ёндошуви ва ички ёндошув.
Бозор ёндошуви инвестицион банклар ва компаниялар томонидан корпоратив
облигацияларга қилинадиган инвестицияларнинг кредит рискини баҳолашда қўлланилади.
Mart, 2025-Yil
50
Бунда кредит рискининг миқдори кредит риски таъсирида бўлган молиявий
инструментларнинг даромадлилиги билан рисксиз облигацияларнинг даромадлилиги
ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади
4
.
Хулоса.
Муаммоли кредитларни бошқариш бўйича хориж тажрибасининг таҳлили
кўрсатдики:
*Франциянинг BNP “Paribas” банкида кредит рискининг миқдори 2019-2022
йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган, бироқ, кредит рискининг миқдори 2023 йилда
2022 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган;
*BNP “Paribas” банкда кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга
мўлжалланган захира ажратмаларининг брутто активларга нисбатан даражаси 2019-2023
йилларда ушбу кўрсаткичнинг халқаро банк амалиётида умумэътироф этилган меъёрий
даражасидан (1,0%) сезларли даражада паст бўлган. Бунинг устига, ушбу кўрсаткичнинг
даражаси 2023 йилда 2019 йилга нисбатан 0,1 фоизли пунктга пасайган;
*«Deutsche Вank»да кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган
захира ажратмаларининг миқдорини 2023 йилда 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада
камайганлиги муаммоли кредитларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш нуқтаи-
назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.
REFERENCES
1.
BNP “Paribas” банкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.
2.
BNP “Paribas” банкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.
3.
Жадвал Annual Reports. Concolidated Statement of income.
(«Deutsche
Вank»)
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
4.
Береснева О.В. Инструменты управления кредитными рисками при внешнеторговых
операциях. Автореф. дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н. – Москва, 2012. - 24 c.
4
Береснева О.В. Инструменты управления кредитными рисками при внешнеторговых операциях. Автореф.
дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н. – Москва, 2012. - 24 c.
