13
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
САЙЁҲЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Атаджанов Азамат Юрьевич
Телефон +998 (97)-479-09-27
https://doi.org/10.5281/zenodo.14968215
Аннотация
. Мазкур мақолада Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил
қилинади. Туризм ривожланиши фонида хорижий ва маҳаллий сайёҳларга тезкор ёрдам
кўрсатиш, хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги
ташкилий-ҳуқуқий механизмлар кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
хавфсиз туризм, сайёҳлар хавфсизлиги, Хоразм вилояти ИИБ,
туристик хизматлар, интеллектуал кузатув камералари, жамоат тартиби,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, туристик инфратузилма, ахборот технологиялари,
жиноятчиликка қарши кураш, “Вазиятлар маркази”, маъмурий чоралар, сайёҳларга
ёрдам, туризмни ривожлантириш.
SECURITY OF TOURISTS IS PROVIDED
Abstract.
This article analyzes the measures taken by the Department of Safe Tourism of
the Khorezm Regional Department of Internal Affairs to ensure the safety of tourists and combat
crime. Against the background of tourism development, organizational and legal mechanisms for
providing prompt assistance to foreign and domestic tourists, ensuring a safe environment, and
maintaining public order are considered.
Keywords:
safe tourism, tourist safety, Khorezm Regional Department of Internal Affairs,
tourist services, intelligent surveillance cameras, public order, crime prevention, tourist
infrastructure, information technologies, crime prevention, "Center of Situations",
administrative measures, assistance to tourists, tourism development.
БЕЗОПАСНОСТЬ ТУРИСТОВ ОБЕСПЕЧЕНА
Аннотация.
В статье анализируются меры, принимаемые Отделом безопасного
туризма Хорезмского областного управления внутренних дел по обеспечению
безопасности туристов и борьбе с преступностью. На фоне развития туризма
рассматриваются организационно-правовые механизмы, позволяющие оперативно
оказывать помощь иностранным и отечественным туристам, обеспечивать безопасную
среду и поддерживать общественный порядок.
Ключевые слова:
безопасный туризм, безопасность туристов, Хорезмское
областное управление внутренних дел, туристические услуги, интеллектуальные камеры
видеонаблюдения,
общественный
порядок,
профилактика
правонарушений,
14
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
туристическая
инфраструктура,
информационные
технологии,
профилактика
преступлений, «Ситуационный центр», административные меры, помощь туристам,
развитие туризма.
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан
вилоятимизга ташриф буюраётган чет эл ва махаллий сайёхларнинг хавфсизлигини
таъминлаш ҳамда ёрдамга мухтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатиш
орқали вилоятимизни саёҳат учун хавфсиз ҳудуд сифатидаги имиджини янада
мустаҳкамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўтган 2024 йил давомида вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
ходимларига турли масалаларда ёрдам сўраб жами 20.060 нафар чет эл ва маҳаллий
сайёҳлар мурожаат қилишган бўлиб, шулардан 19.234 таси йўналиш кўрсатиш
бўйича, 783 таси туристик хизмат кўрсатишга доир бошқа масалалар бўйича ҳамда 43
таси тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қилинган мурожаатлардир.
Мисол учун Испаниялик Хулио ва Италиялик Аминаларнинг сумкалари,
Франциялик Лилининг “Iphone 14” русумли, АҚШлик Жоннинг “Iphone 16 pro max”
русумли телефонлари, Германиялик Марта ва Япониялик Фуюкининг банк пластик
карточкалари, Руминия фуқароси Франсонинг Хива шаҳар Темир йўл вокзалида унутиб
қолдирилган Samsung русумли телефони, Франсиялик Жулиетта ва Италиялик
Валеринонинг паспортлари бошқарма ходимларига қилинган мурожаатлар асосида
топилиб, эгаларига қайтарилди.
Барча ҳолларда сайёҳлар кўрсатилган бундай амалий ёрдамлардан мамнун бўлиб,
“Tourist Police” ҳодимларига миннатдорчиликларини билдирдилар.
Вилоятда хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда ахборот
технологиялари ва коммуникациялари имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳам
алохида эътибор қаратилган.
Шу мақсадда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида “Вазиятлар
маркази” ташкил этилиб, марказга вилоятдаги туризм намойиши объектлари ва
инфратузилмаси ҳудудларидаги ҳамда бошқа аҳоли гавжум бўладиган ҳудудлардаги 600
дан ортиқ кузатув камералари интеграция қилинган ва 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги
давомида яна қўшимча 1000 дан ортиқ шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг
давлат рақамини аниқловчи интеллектуал кузатув камераларини интеграция қилиш
режалаштирилган.
15
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
Кузатув камералари ҳудудни туну-кун кузатиш имконини бериши билан бирга
жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ
изидан фош қилиш ҳамда қидирувдаги шахсларни ушлашда муҳим аҳамиятга эга.
Бошқарма ходимлари томонидан туризм намойиши объетлари ва инфратузилмаси
ҳудудларида чет эл ва маҳаллий сайёхларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин
бўлган ҳолатларни аниқлаб бартараф этиш ҳамда сайёхларга қўшимча қулайликлар
яратиш мақсадида жойларда ўрганишлар олиб борилиб, тегишли идора ва ташкилотларга
таклиф ва тақдимномалар киритиш амалиёти ҳам йўлга қўйилган.
Ўтган 2024 йилда маҳаллий давлат органлари ва тегишли ташкилотларга жами 27
та тақдимномалар киритилган бўлиб, уларнинг 17 таси хавфсизликни таъминлаш бўйича,
6 таси қўшимча қулайлик яратиш бўйича, 2 таси ёнғин хавфсизлиги бўйича ва 2 таси йўл
ҳаракати хавфсизлиги бўйича киритилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида сайёхларга қўшимча қулайликлар яратиш ва
хавфсизликни таъминлаш масаласида турли давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 34 та таклифлар киритилди.
Киритилган таклифларнинг 9 таси қўшимча қулайлик яратиш бўйича,
18 таси хавфсизликни таъминлашга оид бошқа масалалар ва 7 таси йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўйичадир.
Бошқарма ходимлари томонидан патруллик йўналишларида ҳуқуқбузарликларни
барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишига
алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳисобот даврида 520 нафардан ортиқ фуқаролар
ҳуқуқбузарлик содир қилмаслик тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилди ва 770
нафардан ортиқ фуқароларга нисбатан турли хил ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий
баённомалар расмийлаштрилди.
Бундан ташқари аҳолининг туристик маданиятини янада ошириш орқали вилоятда
хавфсиз туризмни таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб,
бошқарма ходимлари томонидан 2024 йил давомида хавфсиз туризмни таъминлаш
йўналишида жами 817 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
Мазкур чиқишларнинг 28 таси телевиденияда, 24 таси газета ва журналларда, 18
таси радиода ҳамда 747 таси интернет ижтимоий тармоқларида қилинган чиқишлардир.
Бошқарма ходимлари томонидан туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси
ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБнинг тегишли
соҳавий хизматлари ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга
оширилган чора тадбирлар натижасида ўтган 2024 йил давомида вилоятимизда сайёҳларга
нисбатан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилмади.
16
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ-135-сонли
"Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва
хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги қарори.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли
"Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг
самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги
қарори.
3.
"Экологик туризм" ўқув қўлланмаси, А.Н. Норчаев ва Э.Т. Раббимов томонидан.
4.
"Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" таълим қўлланмаси.
5.
"Туризм инфратузилмаси" ўқув қўлланмаси.
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-
сонли "Туризм соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги қарори.
7.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. "Туризм хавфсизлигини
таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами".
Тошкент: ИИВ нашриёти, 2023.
8.
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг 2024 йил
ҳисобот маълумотлари.
9.
"Ўзбекистонда хавфсиз туризмни таъминлашнинг замонавий тенденциялари" –
Илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент: 2023.
10.
"Дунё туристик хавфсизлик стандартлари ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш
масалалари". Тошкент, 2022.
