Authors

  • Айгоззал Пайзуллаева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.72625

Keywords:

Исломда тадбиркорлик савдо-сотиқ ҳалоллик ростгўйлик адолат Қуръон ҳадис Ислом иқтисодиёти судхўрлик молиявий муносабатлар ҳалол касб ижтимоий масъулият.

Abstract

Савдо ва тадбиркорлик инсоният тарихида муҳим аҳамият касб этади. Ислом динида бу фаолият фақат моддий манфаат воситаси эмас, балки адолат ва ахлоқ тамойилларига асосланган иш сифатида қаралади. Қуръон ва ҳадислар ҳалоллик, ростгўйлик, ишончлилик ва адолатли муносабатларни тарғиб қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳалол савдогарларни пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидлар билан бирга бўлишини башорат қилганлар. Қадимги цивилизациялардан то бугунги кунгача савдо иқтисодий тараққиётнинг асосий омили бўлиб келган. Савдо-сотиқнинг тўғри йўналтирилиши жамиятда барқарорлик ва адолатни таъминлайди. Ислом ҳуқуқида савдо-шаръий аҳд бўлиб, унинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёс орқали белгиланади. Замонавий молиявий муносабатларда ҳам исломий қоидаларга амал қилиш, судхўрликдан воз кечиш ва ҳалол касб орқали ризқ топиш муҳим саналади. Тадбиркорликда ҳалоллик ва адолатга риоя қилиш, ёлғон қасамдан қочиш, мижозларга нисбатан сидқидил бўлиш ва коррупцияга йўл қўймаслик ишбилармонлар учун нафақат моддий, балки маънавий юксалишга ҳам хизмат қилади. Исломий тадбиркорлик шариатга мувофиқ фаолият юритишни тарғиб қилади, бу эса иқтисодий барқарорлик ва жамият фаровонлигига ҳисса қўшади.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

415

ТАДБИРКОРЛИК ВА САВДОДА АДОЛАТ: ҲАДИСЛАР ВА ЗАМОНАВИЙ

ТАТБИҚ

Пайзуллаева Айгоззал Маҳмудовна

Қорақалпок давлат университети тарих факултети тарих 1-курс магистранти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15050196

Аннотация.

Савдо ва тадбиркорлик инсоният тарихида муҳим аҳамият касб этади.

Ислом динида бу фаолият фақат моддий манфаат воситаси эмас, балки адолат ва

ахлоқ тамойилларига асосланган иш сифатида қаралади. Қуръон ва ҳадислар ҳалоллик,

ростгўйлик, ишончлилик ва адолатли муносабатларни тарғиб қилади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳалол савдогарларни пайғамбарлар, сиддиқ ва

шаҳидлар билан бирга бўлишини башорат қилганлар. Қадимги цивилизациялардан то

бугунги кунгача савдо иқтисодий тараққиётнинг асосий омили бўлиб келган. Савдо-

сотиқнинг тўғри йўналтирилиши жамиятда барқарорлик ва адолатни таъминлайди.

Ислом ҳуқуқида савдо-шаръий аҳд бўлиб, унинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги Қуръон,

Суннат, Ижмо ва Қиёс орқали белгиланади. Замонавий молиявий муносабатларда ҳам

исломий қоидаларга амал қилиш, судхўрликдан воз кечиш ва ҳалол касб орқали ризқ топиш

муҳим саналади.

Тадбиркорликда ҳалоллик ва адолатга риоя қилиш, ёлғон қасамдан қочиш,

мижозларга нисбатан сидқидил бўлиш ва коррупцияга йўл қўймаслик ишбилармонлар учун

нафақат моддий, балки маънавий юксалишга ҳам хизмат қилади. Исломий тадбиркорлик

шариатга мувофиқ фаолият юритишни тарғиб қилади, бу эса иқтисодий барқарорлик ва

жамият фаровонлигига ҳисса қўшади.

Калит сўзлар

: Исломда тадбиркорлик, савдо-сотиқ, ҳалоллик, ростгўйлик, адолат,

Қуръон, ҳадис, Ислом иқтисодиёти, судхўрлик, молиявий муносабатлар, ҳалол касб,

ижтимоий масъулият.

JUSTICE IN ENTREPRENEURSHIP AND TRADE: HADITHS AND MODERN

APPLICATION

Abstract.

Trade and entrepreneurship have played an important role in the history of

mankind. In Islam, this activity is not only considered a means of material gain, but also a work

based on the principles of justice and morality. The Quran and Hadith promote honesty,

truthfulness, trustworthiness, and fair relations.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

416

Our Prophet Muhammad (peace be upon him) predicted that honest traders would be with

the prophets, the truthful, and the martyrs. From ancient civilizations to the present day, trade has

been a major factor in economic development. The correct direction of trade ensures stability and

justice in society.

In Islamic law, trade is a legal contract, and its halal or haram is determined by the Quran,

Sunnah, Ijma, and Qiyas. In modern financial relations, it is also important to follow Islamic rules,

abandon usury, and earn a living through halal work.

Observing honesty and justice in business, avoiding false oaths, being honest with

customers and not allowing corruption serve not only material but also spiritual growth for

businessmen. Islamic entrepreneurship promotes Shariah-compliant operations, which contribute

to economic stability and societal well-being.

Keywords:

Entrepreneurship in Islam, trade, honesty, truthfulness, justice, Quran, hadith,

Islamic economy, usury, financial relations, honest profession, social responsibility.

СПРАВЕДЛИВОСТЬ В БИЗНЕСЕ И ТОРГОВЛЕ: ХАДИСЫ И СОВРЕМЕННОСТЬ

ПРИЛОЖЕНИЕ

Аннотация.

Торговля и предпринимательство сыграли важную роль в истории

человечества. В исламе эта деятельность рассматривается не только как средство

получения материальной выгоды, но и как работа, основанная на принципах

справедливости и морали. Коран и хадисы пропагандируют честность, правдивость,

надежность и справедливое отношение.

Наш Пророк Мухаммад (мир ему) предсказал, что честные торговцы будут среди

пророков, правдивых и мучеников. От древних цивилизаций до наших дней торговля была

ключевым фактором экономического развития. Правильное направление торговли

обеспечивает стабильность и справедливость в обществе.

В исламском праве коммерческий договор является юридическим договором, и его

законность или незаконность определяется Кораном, Сунной, Иджмой и Кыясом. Даже в

современных финансовых отношениях важно следовать исламским правилам,

воздерживаться от ростовщичества и зарабатывать на жизнь честным трудом.

Соблюдение честности и справедливости в бизнесе, отказ от лжесвидетельства,

лояльность к клиентам и недопущение коррупции служат не только материальному, но и

духовному развитию бизнесменов. Исламское предпринимательство способствует


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

417

осуществлению деятельности в соответствии с законами шариата, что способствует

экономической стабильности и общественному благосостоянию.

Ключевые слова:

Предпринимательство в исламе, торговля, честность,

правдивость, справедливость, Коран, хадисы, исламская экономика, ростовщичество,

финансовые отношения, честные профессии, социальная ответственность.

Савдо ва тадбиркорлик инсоният тарихининг ажралмас қисми бўлиб, ҳар бир

жамиятнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Ислом дини бу соҳани фақат

иқтисодий фойда воситаси сифатида эмас, балки ахлоқий ва адолатли муносабатлар

асосида юритиладиган фаолият сифатида кўради. Қуръон ва ҳадислар тадбиркорлик ва

савдода ҳалоллик, ростгўйлик, ишончлилик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилишни

буюради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) “Ҳалол савдогар содиқ ва ишончли киши қиёмат

кунида пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидлар билан бирга бўлади” (Тирмизий) деб марҳамат

қилганлар. Ушбу ҳадис тадбиркорлар учун фақат моддий муваффақият эмас, балки ахлоқий

поклик ва адолат тамойиллари асосида иш юритиш нақадар муҳим эканини кўрсатади.

Савдо-сотиқ муносабатларининг пайдо бўлиш ва ривожланиш инсоният тарихи

билан тенгдош деярли. Натурал хўжалик даврида маҳсулот айирбошлаш ва савдо-сотиқ

каби тушунчаларга ўрин бўлмаган. Зеро, ҳар қандай маҳсулот, уни етиштирган жамоанинг

ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган. Бироқ, ишлаб чиқаришнинг тобора ихтисослашуви

ва алоҳидалашуви натижасида кишилик жамиятида товар хўжалиги вужудга келди. Бу эса,

пировардида, товар айирбошлаш ва савдо-сотиққа кенг йўл очиб берди.

1

Илк одамлар ўзларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида натурал алмашинув

йўли билан савдо қила бошлашган. Вақт ўтиши билан бу жараён мураккаблашиб, турли

тўлов воситалари, бозорлар ва савдо йўллари пайдо бўлган.

Қадимги цивилизациялар, масалан, Месопотамия, Миср, Ҳиндистон ва Хитойда

савдо муҳим рол ўйнаган. Айниқса, Ипак йўли ва Буюк денгиз йўллари халқаро савдони

ривожлантирган. Демак, савдо-сотиқ муносабатлари инсоният тараққиётининг ажралмас

қисми ҳисобланади.

1

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари» ,5-бет" Ўзбекистон халқаро ислом академиясы"

нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент-2023


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

418

Абдуллох ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қилади дар: «Бир одам бозорда бир

матони улчатиб олиб, пулини бердим, деб Оллоҳ номи бирлан қасам ичди. Ваҳоланки, у

матонинг пулини тўламаган эрди. Бу бирлан у бир мусулмон на чув туширмоқчи булди.

Шунда «Дарҳақиқат, Оллоҳга бер ган ахду қасамларини арзимас пулга сотиб

юборадиган кимса лар учун охиратда ҳеч бир насиба йуқдур» деган оят нозил булди».

2

Бу ҳадис ва оят бизга қасам ичиш масъулияти ва ростгўйликнинг аҳамияти ҳақида

улкан сабоқ беради. Одамлар баъзан молиявий ёки моддий манфаат учун ёлғон қасам ичиб,

алдаш йўли билан манфаат кўришга ҳаракат қилишади. Лекин бу нафақат инсонийликка

зид, балки динда қаттиқ қайтарилган амалдир.

Оятда айтилишича, Аллоҳнинг номини қасам қилиб, уни мол-дунё учун ёлғонга

ишлатганлар охиратда ҳеч қандай насиба ололмайдилар. Демак, бу нафақат дунёда

номаъқул иш, балки охиратда ҳам оғир оқибатларга олиб келади. Шунинг учун мусулмон

киши ростгўй бўлиши, савдо ва муомалада ҳалолликка риоя қилиши лозим.

Абдуллох ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қилади дар: «Бир одам бозорда бир

матони улчатиб олиб, пулини бердим, деб Оллоҳ номи бирлан қасам ичди. Ваҳоланки, у

матонинг пулини тўламаган эрди. Бу бирлан у бир мусулмон на чув туширмоқчи булди.

Шунда «Дарҳақиқат, Оллоҳга берган ахду қасамларини арзимас пулга сотиб

юборадиган кимса лар учун охиратда ҳеч бир насиба йуқдур» деган оят нозил булди».

3

Ёлғон қасам ичиш—катта гуноҳ. Одамлар баъзан моддий манфаат ёки айрим

муаммолардан қутулиш мақсадида ёлғон қасам ичиб қўядилар. Лекин бу Аллоҳнинг

номини беҳурмат қилиш, уни арзимас манфаат учун ишлатиш ҳисобланади. Қуръонда

айтилишича, бундай кишилар охиратда улкан зарар кўрадилар.

Ислом ҳуқуқида савдо шаръий аҳд (келишув) бўлиб, Куръони карим ва Суннатда

ҳам ақлий далиллар билан собит бўлган. Савдо-сотиқнинг тўғри ёки нотўғри, шаръий

томондан жоиз ёки ножоиз бўлишини кўрсатувчи шаръий тамойиллар мавжуд бўлиб,

Қуръони карим ва ҳадислар билан собитдир. Бироқ, ҳаётда шундай масалалар ҳам

учрайдики, уларни бевосита мазкур манбалардан топиб бўлмайди. Бундай ҳолларда,

албатта, ижмо ва қиёсга мурожаат қилинади.

4

2

"Ҳәдис" 2-жилд, 14-бет Тошкент - 1997

3

"Ҳәдис" 2-жилд, 25-бет Тошкент - 1997

4

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари» ,9-вараққа" Ўзбекистон халқаро ислом

академиясы" нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент-2023


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

419

Ислом ҳуқуқида (фиқҳда) савдо-сотиқ қоидалари шариат томонидан мустаҳкам

асосга эга бўлиб, унинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёс орқали

белгиланади.

1. Қуръон ва Суннатнинг аҳамияти

Савдо ва молиявий муомалаларга оид кўплаб оятлар ва ҳадислар мавжуд.

Масалан, Қуръонда Аллоҳ таоло:

«Аллоҳ савдони ҳалол, рибони эса ҳаром қилди» (Бақара, 275) – деб баён қилган. Бу

айни савдо ва молиявий муносабатларда ҳалолликка эътибор қаратиш кераклигини

кўрсатади.

2. Ижмо ва Қиёснинг роли

Барча савдо масалалари ҳам тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатда келтирилмаган.

Масалан, замонавий банк тизимлари, криптовалюталар, онлайн савдо каби янги

муомалалар пайдо бўлмоқда. Бу каби масалаларда уламолар ижмо (яъни, уламоларнинг бир

хил фикрга келишлари) ва қиёс (ўхшаш масалаларга асосланиб ҳукм чиқариш) усулларига

таянадилар.

3. Исломда савдо одоблари ва меъёрлари

Шариатда савдо фақат фойда кўриш учун эмас, балки адолат ва ҳалолликка

асосланиши керак. Ҳар қандай фирибгарлик, ёлғон, одамларнинг ҳақини ейиш, маълумотни

яшириш каби ишлар ҳаром ҳисобланади.

Ислом ҳуқуқи замон ва шароитга қараб ўзгариб турадиган янги иқтисодий

масалаларга ечим бериш имкониятига эга. Агар бирор масала тўғридан-тўғри Қуръон ва

Суннатда кўрсатилмаган бўлса, уламолар ижмо ва қиёс орқали унинг шаръий ҳукмини

белгилайдилар. Шу боис, савдо ва молиявий муносабатларда Ислом меъёрларига амал

қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳимдир.

Савдо-сотиқ ишида судхорлик қораланади, 22-бобда: «Судхор бoлган кимсалар

қиёмат куни жин чалган мажнун каби турадилар», дейилиб, судхорлар учун у дунёда ҳам

жазо борлиги айтилади. 23-бобда судхор хусусида гап кетиб, «Эй моминлар, Аллоҳдан

қорқингиз ва агар чиндан ҳам мо'мин болсангиз, судхорликни тарк қилингиз! Агар

(фармонимизни) бажармасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва унинг Расули томонидан (сизларга) уруш

элон қилинур. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз озингизга - золим ҳам, мазлум ҳам болмас.

Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутингиз. Агар билсангизлар, (берган

қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз озингиз учун яхшидир.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

420

Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қорқингиз! Сонгра, ҳар бир жонга

қилган амалига яраша тола жазо берилур ва ҳеч кимга зулм қилинмас», дейилади.

5

Бу оятлар молиявий адолатни таъминлаш учун судхорликдан воз кечиш ва

жамиятдаги камбағалларга ёрдам беришни тарғиб қилади. Агар молиявий муносабатлар

адолатли бўлса, инсонлар бир-бирига зулм қилмайдилар, жамиятда барқарорлик ва

осойишталик таъминланади.

Ҳалол касб танлаш, ризқни ҳалол меҳнат билан топиш ва оилани ана шу ҳалол ишлаб

топилган маблағ билан боқиш масаласи исломда хаётий муҳим масалалардан ҳисобланади.

Халқимизда оилада янги фарзанд, чақа-лоқ дунёга келганда: "Аллоҳ янги зурриёдни

умри ва ризқи билан берган бўлсин", деб бежиз дуо қилинмайди. Зероки, Ар-Раззоқ

Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлиб, Ризқлантирувчи демакдир.

6

Исломда ҳалол касб танлаш ва ҳалол ризқ топиш инсоннинг асосий бурчларидан

бири ҳисобланади. Чунки ҳалол меҳнат инсоннинг нафақат дунёвий ҳаёти, балки

охиратдаги нажотини ҳам таъминлайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:"Инсон еган энг яхши

таом ўз меҳнати билан топган таомдир." (Бухорий).Бу ҳадис инсон ўз меҳнати билан ҳалол

ризқ топиши кераклигини таъкидлайди. Қуръон ва ҳадислардан келиб чиқиб, ҳар қандай

касб ва бизнес ҳалол бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак: Алдамчилик

ва фирибгарлик бўлмаслиги, ҳаром ёки ман этиладиган йўллар билан топилмаслиги

(масалан, судхўрлик, ҳаром маҳсулотлар савдоси), ҳаққоний ва адолатли бўлиши лозимдир.

Ота-она фарзандларига фақат моддий таъминот берибгина қолмай, уларга ҳалол

ризқ орқали тарбия ҳам бериши керак. Ҳалол йўл билан топилган ризқ болаларнинг

ахлоқига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун халқимизда "Ҳалол емак – ҳалол йўлга

бошлайди" деган мақол бежиз айтилмаган.

Ҳар бир мусулмон ҳалол меҳнат қилиб, ҳалол ризқ топишга ҳаракат қилиши керак.

Чунки ҳалол ризқ нафақат дунёда барака келтиради, балки охиратда ҳам нажотга

сабаб бўлади. Оилавий ҳаётда ҳам ризқ ва тарбия биргаликда бориши керак, чунки

болаларга қолдирадиган энг яхши мерос – ҳалол касб ва ҳалол тарбиядир.

5

Ёлдошев.Қ, Муфтайдинов.Қ, Абдураҳмонов.В;” Иқтисодий талимотлар тарихи”, 48-вараққа, Тошткент,

«Ихтсод- молия» 2006

6

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари» ,174-вараққа" Ўзбекистон халқаро ислом

академиясы" нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент-2023


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

421

Уламоларимиз қадимдан Исломда меҳнатга чорлаш, ризқ териш мақсадида Ер

юзининг турли жойларида ҳаракат қилиш жоизлигига далил келтиришади. Оят ва

ҳадисларда мусулмонлар доимо касб-корга ундалган ва дангасалик, бекорчиликдан

четланишга чақирилган. Шу билан бирга, ризқ Аллоҳ таолодан бўлишини унут-маслик

зарурлиги эслатилган. Яъни мусулмон одам Ер юзида ризқ талабида бўлиши ва ҳалол йўл

билан касб килиши керак. Жумладан, "Мулк" сурасинин 15-оятида айтилади: "У (Аллоҳ)

сизларга ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида

(саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан

енглар..."

7

Ҳақиқатдан ҳам, Ислом дини меҳнат қилиш, ҳалол касб топиш ва ризқ излашни

юқори қадрлайди. Қуръон ва ҳадисларда инсонни дангасаликдан, бекорчиликдан қайтариш

ва меҳнатга ундаш ҳақида кўплаб далиллар келтирилган.

"Мулк" сурасининг 15-оятида айтилишича, Аллоҳ Ерни инсонга бўйсундирган,

яъни унинг имкониятларидан фойдаланиш, унда саёҳат қилиш, тижорат ва деҳқончилик

каби турли касблар орқали ризқ излаш мумкинлиги таъкидланган. Шунингдек,

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам: "Ҳеч қайси одам ўз қўли

меҳнати билан топганидан яхшироқ таом емас" (Бухорий ривоят қилган) – деб, ҳалол

меҳнат қилишнинг фазилатини кўрсатиб ўтганлар.

Бу оят ва ҳадислардан маълум бўладики, мусулмон киши танбаллик ва муҳтожликка

тушиб қолмаслик учун доимо меҳнат қилиши, касб қилиши, шу билан бирга, Аллоҳдан ризқ

талаб қилиши лозим. Чунки Исломда ҳалол меҳнат ибодат даражасида экани таъкидланган.

Исломда ишбилармонлик ва савдо адолат ва ҳалоллик тамойилларига асосланган

бўлиши керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) савдода

ростгўйлик ва адолатли бўлишга қаттиқ урғу берганлар. Ҳадисларда ҳалол савдо-сотиқ

қилиб ризқ топганлар охиратда содиқ инсонлар ва шаҳидлар қаторида бўлиши

таъкидланган. Шунингдек, ўлчов ва тарозини тўлиқ адо этиш, истеъмолчиларни

алдамаслик, мижозларга муҳтожликдан фойдаланиб, ноҳақ нарх оширмаслик каби этик

қоидалар белгилаб берилган.

Замонавий бизнес муҳитида ҳам ушбу ҳадисларнинг аҳамияти катта. Тадбиркорлар

адолат ва ҳалолликка амал қилиш орқали жамиятда ишонч қозониши ва муваффақиятли

7

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари» ,176-177- вараққа, " Ўзбекистон халқаро

ислом академиясы" нашриёт-матбаа бирлашмаси, Тошкент-2023


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

422

фаолият юритиши мумкин. Исломий молия ва ишбилармонлик тамойиллари шариат

меъёрларига мувофиқ равишда фоиздан ҳоли, ҳалол савдо ва шериклик асосида иш олиб

боришни тарғиб қилади.

Шунингдек, замонавий тадбиркорликда ижтимоий масъулият, ходимлар ва

мижозларга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш, коррупция ва ноқонуний йўллардан

қочиш муҳим аҳамиятга эга. Бу принципларга амал қилган тадбиркорлар нафақат дунёда,

балки охиратда ҳам мукофотга эришадилар.

Шундай қилиб, Ислом таълимотига мувофиқ, савдода адолатли ва ҳалол бўлиш

нафақат моддий муваффақият, балки маънавий юксалиш ва барака манбаи ҳамдир.

REFERENCES

1.

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари»,

2.

"Ўзбекистон халқаро ислом академиясы" нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент-2023

3.

"Ҳәдис" 2-жилд, Тошкент - 1997

4.

Ёлдошев.Қ, Муфтайдинов.Қ, Абдураҳмонов.В;” Иқтисодий талимотлар тарихи”,

Тошткент, «Ихтсод- молия» 2006

References

Абдуллаев.Р «Исломда савдо ва тадбиркорлик меъёрлари»,

"Ўзбекистон халқаро ислом академиясы" нашриёт-матбаа бирлашмаси Тошкент-2023

"Ҳәдис" 2-жилд, Тошкент - 1997

Ёлдошев.Қ, Муфтайдинов.Қ, Абдураҳмонов.В;” Иқтисодий талимотлар тарихи”, Тошткент, «Ихтсод- молия» 2006