Authors

  • Шерзод Ҳасанов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.73055

Keywords:

Урф-одатлар маданият тарбия Ибн Сино оила мактаб нотинч оилалар жиноят.

Abstract

Ушбу тезисда ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлган ёшлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшларимизга берилаётган таълим-тарбияга этибор қаратилди.

background image


Mart, 2025-Yil

312

ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

БОРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР

Ҳасанов Шерзод

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети

Тарих факультети, “Ўзбекистон тарихи” кафедраси 2-курс магистранти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15072859

Аннотация. Ушбу тезисда ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлган ёшлар

жиноятчилигини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшларимизга берилаётган

таълим-тарбияга этибор қаратилди.

Калит сўзлар: Урф-одатлар, маданият, тарбия, Ибн Сино, оила, мактаб, нотинч

оилалар, жиноят.

Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида баркамол инсонни тарбиялаб, вояга

етказишга катта эътибор берган. Инсонни улуғлаш, уни қадрига етиш, айниқса, ёш авлодни

камолотга

етказишда

миллий

маънавий

маданиятимизнинг

тикланиши

ва

ривожлантирилиши муҳим ўрин тутади.

Мустақилликни маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни, анъана

ва урф-одатларни асраб-авайлаш, инсонлар, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига халқига, она

юртига муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги

кунда тобора долзарб аҳамият касб этиб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев ҳам “Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан

давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз

сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг

мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё

миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол

топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини

сафарбар этамиз”

1

деб, таъкидлаб ўтган.

Жамиятни ривожлантиришда авваломбор оиланинг шаклланишига, ижтимоий-

маънавий тарбияни ривожлантиришга ҳамда фарзандлар тарбияси уларнинг камолотида

кенг жамоатчиликнинг ўрни беқиёсдир.

1

Мирзиёев Ш.М.Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.- Т., Ўзбекистон.

НМИУ, 2016. 14-бет.


background image


Mart, 2025-Yil

313

Шарқ мамлакатлари уламолари, мутафаккирлари бола тарбиясига жуда катта

эътибор бериб, халқ педагогикасининг ўзагини шакллантиришга ҳисса қўшганлар. Буюк

аллома Ибн Сино ҳам таълим-тарбия ва ахлоққа оид “Тадбир ал - манозил”, “Рисола фи илм

ал - ахлоқ”, “Рисола фи ал - аҳд”, “Рисола фи тазкияи ан - нафс”, “Сиёсат ал - бадан”, “Китоб

ал - ансоф” каби асарлар яратган. Ибн Синонинг фикрича, бола тарбияси билан, аввало,

оила, ота-она шуғулланмоғи лозим. “Бола ахлоқи шаклланишида, – дейди у, – эр- хотиннинг

бир-бирига бўлган муносабати муҳим ўрин тутади. Бунинг учун оила аъзоларининг ҳар

бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиши керак”

2

. “Бир болага етти маҳалла жавобгар”

деган халқ нақли ҳам ўз ичига кўп маънони қамраб олган. Маҳалла, оила ва мактаб ҳамда

кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги бўлажак авлоднинг қандай бўлиши, ота-она

ва яқин қўшниларнинг танбеҳлари йўналишларининг барчаси фақат яхши ниятда

бўлишини кўрсатган. Янада аниқроқ қилиб айтганда, оила даврасида маҳаллада ва кенг

жамоатчиликда ота-онанинг ижобий фазилати ҳамда муносабатлари фарзанд тарбиясига

катта таъсир кўрсатишини ифодалаган. Ҳар бир ота-она ўз фарзандига ҳунар ўргатиш билан

бирга одоб - ахлоқни ва атроф-муҳитни севиб ардоқлашни, катта-кичикни ҳурмат қилиш

каби анъанавий урф-одатларни ҳам ўргатиб бориши тажрибаларда ўз самарасини берган.

Бироқ, бугунги кунда ёшлар тарбиясига қараш алоҳида мавзу бўлиб бормоқда.

Бошқача айтганда, ёшлар ва аёллар муаммолари жамиятдаги муаммоларнинг

барометри ҳисобланади. Хусусан, Марказий Осиё дунёдаги энг ёш минтақа бўлиб,

аҳолисининг ёши ўртача 27,6 ёшни ташкил этади. Минтақа аҳолисининг 50 фоизга яқини

Ўзбекистон Республикасига тўғри келади. Жумладан, мамлакатимиз аҳолисининг 18,9 млн.

нафари ёки 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади. (15 ёшдан 19

ёшгача бўлгани 2 558 977 нафар, 20 ёшдан 24 ёшгача 2 890 718 нафар, 25 ёшдан 29 ёшгача

3 212 525 нафарни ташкил қилади)

3

. Айни пайтда мамлакатимизда ёшларга боғлиқ

қуйидаги жиддий муаммолар мавжуд. Жумладан, 39 088 нафар ёшлар нотинч оилаларда

истиқомат қилмоқда, улардан 368 нафар ёшлар турли зарарли норасмий гуруҳлар, оқимлар

таъсирига тушиб қолганлигини кўрсатмоқда. Ёшлар томонидан содир этилаётган

жиноятлар умумий жиноятларга нисбатан 25 фоизга етган

4

.

2

Жонматова Ҳ. Абу Али ибн Сино таълим-тарбия тўғрисида. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. - 19.

3

Ғозибеков Т. Оилада, ёшлар, бола ва унинг тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли

зўравонликларнинг олидини олишда кенг жамоатчиликнинг фаолияти // Одам савдоси жиноятининг содир этилиш
сабаблари ва имкон берган шарт -шароитлар. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар
органларининг фаолияти. Республика илмий – амалий конференция тўплами. – Тошкент. 2022. - 81 бет.

4

- 219 бет.


background image


Mart, 2025-Yil

314

Бундан ташқари, 2020 йилда ҳар 100 та жиноятнинг 2,2 тасини 16-17 ёшдагилар, ҳар

100 та жиноятнинг 15,2 тасини 18-24 ёшдагилар, ҳар 100 та жиноятнинг 19,2 тасини эса 25-

30 ёшдаги шахслар содир этган

5

.

Бугунги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги томонидан “Обод

ва хавфсиз маҳалла” мезонларини амалиётга татбиқ этишда мазкур концепцияси иккита

“Обод маҳалла” ва “Хавфсиз маҳалла” йўналишларига ажратилди, йўналишларимос

равишда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида мезонлар ишлаб чиқилди. Масалан, “Хавфсиз

маҳалла” концепциясини амалга оширишда республикадаги мавжуд 9 314 та маҳалла

фуқаролар йиғинлари криминоген вазиятдан келиб чиқиб, “қизил”, “сариқ”, “яшил”

тоифаларга ажратилган ҳолда маҳаллалардаги жиноят ўчоқлари аниқланиб, уларни

келтириб чиқарувчи омил ва сабаблар таҳлил этилди. Бу борада 2021 йил 30 март куни Ички

ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш вазирлиги

ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ўзаро ҳамкорликдаги “Маҳаллаларни криминоген

вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича

амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқнома тасдиқланди

6

.

Ҳудудларда “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ҳар

бир маҳалладан 5 нафардан тарбияси оғир, маънавий кўмакка мухтож, уюшмаган, ишчиз

ёшларни 1 нафар нуронийга бириктириш амалиёти йўлга қўйилди

7

. Натижада 2021 йилнинг

6 ойи давомида республика бўйича 35 212 нафар обрўли нуронийларнинг рўйхати

шакллантирилди ва улар 172 638 нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож,

уюшмаган ва ишсиз ёшларга бириктирилди

8

.

5

Ғозибеков Т. Оилада, ёшлар, бола ва унинг тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли

зўравонликларнинг олидини олишда кенг жамоатчиликнинг фаолияти // Одам савдоси жиноятининг содир этилиш
сабаблари ва имкон берган шарт - шароитлар. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар
органларининг фаолияти. Республика илмий – амалий конференция тўплами. – Тошкент. 2022. - 81 бет.

6

Исамутдинова Р. Ўзбекистонда “хавфсиз маҳалла” концепциясинижорий қилишнинг аҳамияти ва ўзига хос

хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ички ишлар академиясининг Ахборотномаси. 2022 йил, 1 (52)-сон. – 126
бет.

7

2021 йил 3 мартдаги Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика

Маънавият ва маърифат маркази ўзаро ҳамкорликда “Маҳаллаларда аҳолиорасида обрўли, катта ҳаётий тажрибага
эга бўлган нуронийларни “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ёшларга бириктириш
ва улар билан олиб бориладиган маънавиймаърифий ишлар дастури”

8

Исамутдинова Р. Ўзбекистонда “хавфсиз маҳалла” концепциясинижорий қилишнинг аҳамияти ва ўзига хос

хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ички ишлар академиясининг Ахборотномаси. 2022 йил, 1 (52)-сон. – 129
бет.


background image


Mart, 2025-Yil

315

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир мамлакат ўз мустақиллигига эришгач, ўзининг

миллий тарихий негизларини, аждодларининг авлодларга қолдирган бой маънавий-ахлоқий

меросини тиклашга, уларни янада ривожлантиришга ҳаракат қилади. Шу аснода ўзининг

стратегик тараққиёт йўлини белгилаб, асрлар давомида ота-боболари орзу қилган озодлик

ва эркинлик асосида ўзлигини англашга, жаҳонда ўзининг мустаҳкам ўрнини топишга бел

боғлаб унга ташқаридан бўладиган ҳар қандай таъсирларга муносиб жавоб бериши лозим.

Ёш авлоднинг қалби ва онгини асраш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар

руҳида тарбиялаш, дунёда рўй бераётган сиёсий жараёнларнинг маъно-мазмуни ва асл

сабабларини чуқур англаган ҳолда ўз атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳодисаларга ўз

мустақил фикрини билдира оладиан етук кадр қилиб етказиш долзарб вазифаларидан

ҳисобланади.

REFERENCES

1.

Мирзиёев Ш.М.Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда

барпо этамиз.- Т., Ўзбекистон. НМИУ, 2016. 14-бет.

2.

Жонматова Ҳ. Абу Али ибн Сино таълим-тарбия тўғрисида. – Тошкент: Ўқитувчи,

1980. - 19.

3.

Ғозибеков Т. Оилада, ёшлар, бола ва унинг тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар

ҳамда турли зўравонликларнинг олидини олишда кенг жамоатчиликнинг фаолияти //

Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт -

шароитлар. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар

органларининг фаолияти. Республика илмий – амалий конференция тўплами. –

4.

Исамутдинова Р. Ўзбекистонда “хавфсиз маҳалла” концепциясинижорий қилишнинг

аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

академиясининг Ахборотномаси. 2022 йил, 1 (52)-сон. – 126 бет.

5.

2021 йил 3 мартдаги Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари

агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўзаро ҳамкорликда

“Маҳаллаларда аҳолиорасида обрўли, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган

нуронийларни “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида

ёшларга бириктириш ва улар билан олиб бориладиган маънавиймаърифий ишлар

дастури”.

References

Мирзиёев Ш.М.Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.- Т., Ўзбекистон. НМИУ, 2016. 14-бет.

Жонматова Ҳ. Абу Али ибн Сино таълим-тарбия тўғрисида. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. - 19.

Ғозибеков Т. Оилада, ёшлар, бола ва унинг тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли зўравонликларнинг олидини олишда кенг жамоатчиликнинг фаолияти // Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт -шароитлар. Мазкур жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолияти. Республика илмий – амалий конференция тўплами. –

Исамутдинова Р. Ўзбекистонда “хавфсиз маҳалла” концепциясинижорий қилишнинг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ички ишлар академиясининг Ахборотномаси. 2022 йил, 1 (52)-сон. – 126 бет.

2021 йил 3 мартдаги Маҳалла ва оилани қўллаб¬қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўзаро ҳамкорликда “Маҳаллаларда аҳолиорасида обрўли, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийларни “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ёшларга бириктириш ва улар билан олиб бориладиган маънавий¬маърифий ишлар дастури”.