Authors

  • Мирбунёд Мирхомидов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.73680

Keywords:

Энг аввало Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда эндиликда санкциялар қўллаш ҳуқуқига ҳам эга бўлиши табиийки Бизнес-омбудсманнинг таъсир доирасини оширади. Яъни Бизнес-омбудсман эндиликда нафақат ёзма огоҳлантиришлар тақдимномалар киритиш орқали балки маъмурий жавобгарлик механизмини ишга солган ҳолда хусусий мулкка дахл қилиш ҳолатларига қарши кураша олади.

Abstract

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларга берилаётган имкониятларни кенгайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, бизнес муҳитини турли босимлардан холи қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалага танқидий руҳда ёндошган ҳолда, Президентимиз қўлга киритилган улкан ютуқлар баробарида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлигига эътибор қаратди. Хусусан, айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат органлари томонидан хусусий мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари такрорланаётганлигини таъкидлади.

background image


Mart, 2025-Yil

520

ТАДБИРКОРЛАР ХУҚУҚЛАРИ ХИМОЯСИ

Мирхомидов Мирбунёд

Юқори Чирчиқ тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15099071

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Олий

Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларга

берилаётган имкониятларни кенгайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, бизнес муҳитини

турли босимлардан холи қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалага

танқидий руҳда ёндошган ҳолда, Президентимиз қўлга киритилган улкан ютуқлар

баробарида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлигига эътибор қаратди. Хусусан,

айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат органлари томонидан хусусий мулк

ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари такрорланаётганлигини таъкидлади.

Бундай ҳолатларга қарши тизимли курашишнинг самарасини ошириш,

тадбиркорлик фаолиятининг ҳимоясини янада мукаммаллаштириш, ишбилармонларнинг

ҳақ-ҳуқуқлари, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорларнинг

мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича

ваколат бериш ташаббуси билдирилди. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари

тадбиркорнинг ортиқча моънеликсиз, хотиржам ишлаши, ўз фаолиятида турли

текширишлардан чалғимаслиги қанчалик муҳим эканига тўхталиб, тадбиркорлик

субъектларини текширишга ўрнатилган мораторий қандай самара берганлигини

таъкидлади. Президентимиз ушбу мораторий муддатини яна бир йилга узайтиришни

таклиф қилди.

Табиий савол туғилади, бу таклифларнинг тадбиркорлар учун аҳамияти, мазмуни

нимадан иборат?

Энг аввало, Президентимиз таъкидлаганидек, 4 йил аввал текширувларга нисбатан

ўрнатилган мораторий натижасида ўтган даврда тадбиркорлар сони 2 баробар кўпайиб, 400

мингтага етди. Шунинг ўзиёқ ушбу чоранинг бизнес муҳитини такомиллаштиришда қандай

аҳамиятга эгалигини кўрсатиб турибди.

Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг хусусий мулкка доир ҳуқуқлари бузилишига

йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича

ваколатнинг берилиши қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятлидир.


background image


Mart, 2025-Yil

521

Энг аввало, Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда

эндиликда санкциялар қўллаш ҳуқуқига ҳам эга бўлиши, табиийки, Бизнес-омбудсманнинг

таъсир доирасини оширади. Яъни, Бизнес-омбудсман эндиликда нафақат ёзма

огоҳлантиришлар, тақдимномалар киритиш орқали, балки маъмурий жавобгарлик

механизмини ишга солган ҳолда хусусий мулкка дахл қилиш ҳолатларига қарши кураша

олади.

Иккинчидан, бу чора тадбиркорлар ҳуқуқларининг қанчалик аҳамиятли экани

ҳақида мансабдор шахсларга йўлланган ўзига хос “месседж”дир. Эндиликда, қарорлар

қабул қилиш жараёнида мансабдор шахслар ўз ҳаракат ва ҳаракатсизликларининг

тадбиркор ҳуқуқларига қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги, бунинг оқибатлари ўзлари

учун қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида янада чуқурроқ ўйлаб кўришларига туртки

бўлади.

Учинчидан, шубҳасиз, бу тадбиркорларга ҳам йўлланган муждадир. Ҳар бир

тадбиркор эндиликда мансабдор шахслар билан боғлиқ ҳолатларда Президент ҳузуридаги

ташкилот бўлмиш Бизнес-омбудсман уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси учун лозим бўлса

кескин чоралар қўллаши мумкинлигини кўриб, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасидаги масала эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилса,

ажаб эмас.

Хулоса қилиб айтганда, давлат раҳбари томонидан тадбиркорлик субъектларига

қаратилаётган юксак эътибор иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларнинг

жамият тараққиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари

ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш ва пировардида аҳоли фаровонлигининг

таъминланишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти.

3.

Адлия вазирлиги “Хуқуқий ахборот” электрон канали.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик субъектларининг кафолатлари

тўғрисидаги қонуни

References

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти.

Адлия вазирлиги “Хуқуқий ахборот” электрон канали.

Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик субъектларининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни