Authors

  • Журабек Бегалиев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.75235

Keywords:

риёзиёт фалакиёт табобат кимё жуғрофия тилшунослик ҳадисшунослик

Abstract

Абу Райҳон Беруний даври – бу X асрнинг охирги чорагидаги ва XI асрнинг биринчи ярми бўлиб, бу асрларда, улардан аввалги IX аср билан биргаликда, ислом мамлакатларида, айниқса унинг Яқин Шарқ, Мовароуннаҳр ва Хуросон қисмларида илм-фан, фалсафа, адабиёт, маданият ва ишлаб чиқариш гуркираб ривожланди.Абу Райҳон Беруний даври – бу X асрнинг охирги чорагидаги ва XI асрнинг биринчи ярми бўлиб, бу асрларда, улардан аввалги IX аср билан биргаликда, ислом мамлакатларида, айниқса унинг Яқин Шарқ, Мовароуннаҳр ва Хуросон қисмларида илм-фан, фалсафа, адабиёт, маданият ва ишлаб чиқариш гуркираб ривожланди.

background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

158


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИДА ИНСОНПАРВАРЛИК

ҒОЯЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Бегалиев Журабек Тошбекович

Тошкент Кимё Халқаро Университет (Самарқанд филиали)

https://doi.org/10.5281/zenodo.15087589

Абу Райҳон Беруний даври – бу X асрнинг охирги чорагидаги ва XI асрнинг биринчи

ярми бўлиб, бу асрларда, улардан аввалги IX аср билан биргаликда, ислом мамлакатларида,
айниқса унинг Яқин Шарқ, Мовароуннаҳр ва Хуросон қисмларида илм-фан, фалсафа,
адабиёт, маданият ва ишлаб чиқариш гуркираб ривожланди.

IX-XI аср Шарқ халқлари фани ва маданиятидаги илмий юксалиш, шубҳасиз, кўп

жиҳатлари билан Марказий Осиё олимларининг самарали ижоди туфайли вужудга келди.
Бу даврда риёзиёт, фалакиёт, табобат, кимё, жуғрофия, тилшунослик, ҳадисшунослик,
фалсафа, адабиёт ва бошқа соҳалардаги янги кашфиётларни Марказий Осиё олимларининг
хизматларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Маълумки,

Абу Райҳон Берунийнинг илмий фаолияти, Х аср охири ΧΙ асрнинг

биринчи ярмига тўғри келади. Худди мана шу даврда Марказий Осиё халқларининг фани
ва маданияти юксалди ва кўплаб қомусий олимлар етишиб чиқди. Ҳозирги замон фанлари
асосини яратган буюк олимлар – Муҳаммад Мусо ибн ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний,
Абу Наср ал-Форобий, Абу Райҳон ал-Беруний, Абу Али ибн Синолар уйғониш даврининг
энг йирик вакиллари ва мазкур давр ҳосиласи эдилар.

Беруний ёшлик чоғларидаёқ математика, астрономия ва бошқа фанлардан ҳам чуқур

билимларга эга бўлиб, 16-17 ёшларида етук олим ҳисобланган. Энг аввало унинг кўп
тилларни билганлиги диққатга сазовордир. Олимнинг барча асарлари араб тилида
ёзилганлигига қараганда, у ўша даврнинг ислом тарқалган ерлардаги умумий илмий тили
бўлган араб тили ва унинг грамматикасини ҳар томонлама чуқур билган. Унинг
“Минералогия”, “Ҳиндистон” ва бошқа асарлари олим араб поэзиясини, ундаги вазнларни
мукаммал билганлигидан далолат беради

1

. “Ёдгорликлар”, “Қонуни Масъудий” ва

“Сайдана” каби асарлари Берунийнинг хоразмий, суғдий ва форсий-дарий тилларини ҳам
билганлигини кўрсатади. Юқорида “Сайдана”дан келтирилган парчага кўра, Беруний
болалик чоғлариданоқ юнон тилини ўрганиш билан шуғулланган, у санскрит тилини ҳам
ёшлик чоғларида Хоразмдалигида ҳинд савдогарларидан ўргана бошлаган деган гипотеза
ҳам бор. Беруний ёшлик йилларида мазкур тилларда ёзилган тарихий асарлардан ҳам
хабардор бўлганлиги унинг энг биринчи йирик асари “Осор ал-боқия” (998-1004 йилларда
ёзилган) асарида ўз аксини топган

2

.

Мутафаккир илм ўрганишнинг ахлоқий ва гуманистик аҳамиятини таъкидлаб, “Илм

орқали халосга етишиш фақатгина ёмонликдан тийилиш билангина вужудга келади.
Ёмонликнинг шахобчалари кўп бўлса ҳам, уларнинг асоси тамаъ, ғазаб ва илмсизликдир”

3

,

деб таърифлаган эди.

1

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи

А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. –Б.41-42.

2

Юқоридаги манба, –Б.24 бет

3

Юқоридаги манба, -Б.70.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

159


Берунийнинг асарлари орасида “Тафҳим”

4

(“Илм-и нужумдан бошланғич

маълумотларни англатиш”) асари ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Ушбу асар икки тилда
учрайди. Дунё қўлёзма хазиналарида унинг араб, форс тилларида ёзилган 23 та қўлёзма
нусхалари сақланиб қолган. Келтирилган маълумотлардан асар ўрта асрларда жуда кенг
тарқалганлигидан далолат беради.

Мутахассислар томонидан Шарқ қўлёзмалари каталогларида Берунийнинг

“Тафҳим” асари ҳақида берилган маълумотларни ўрганиш натижасида бу асарнинг
Тошкент нусхаси дунёда энг эски нусхалардан бири эканлигини аниқланган

5

.

Асар астрологияга бағишланган бўлса-да, мазмун жиҳатидан фанлар

классификациясини ўзида жамлаган бўлиб, уни арифметика, геометрия, астрономия,
география ва хронология каби фанлардан дастлабки тушунчаларни берувчи дарслик
сифатида ёзилган. Бу асар 530 та савол ва жавобдан ва етти бобдан иборат. Ҳозирги даврда
ҳам бу асар ўз аҳамиятини йўқотмаган, чунки фанларни ўқитишда педагогик маҳорат,
ўқитишнинг дидактик усули қўлланилган ва Беруний ўз тажрибасида синаб, бу масалага
креатив (ижодий) ёндашганлигини қуйидаги мисолда кўрамиз. Асарнинг муқаддимасида
бундай деб ёзилган: “Мазкур асарни хоразмлик Хасаннинг қизи Райҳонанинг илтимосига
кўра, ўрганишга осон бўлиши учун савол ва жавоб тарзида ёздим”

6

. Берунийнинг “Тафҳим”

асари 420/1029 йили тасниф этилган бўлиб, мазкур асар қуйидаги фанларга оид эканлиги
ҳақида, асарнинг муқаддимасида келтирилган: “Мен геометрия илмидан бошладим. Сўнгра
ҳисоб ва сон, кейин оламнинг кўриниши ва тузилиши, ундан кейин эса астрология ҳақида
ёздим. Чунки мана шу тўртта фанни тўла ўзлаштирмаган кишилар мунажжим деган номга
сазовор бўлолмайдилар”

7

деб, аниқ фанларни ўрганиш мумҳимлигини кўрсатади.

Берунийнинг “Таҳфим” деб танилган йирик асари ҳам фалсафий маънога эга. Асар

саккиз бобдан иборат бўлиб, 530 та савол ва уларга жавоб тарзида баён қилинган.
Бобларнинг бириничиси – геометрияга, иккинчиси – ариметикага, учинчиси –
астрономияга, тўртинчиси – географияга, бешинчиси – астрологик астрономияга, яъни –
астрономиянинг астрологияда ишлатиладиган тушунчаларига, олтинчиси – хронологияга,
еттинчиси – астурлобларга ва ниҳоят, саккизинчиси – астрологияга бағишланган. Лекин бу
охирги боб асар деярли ярмини ташкил қилади. Шунга кўра, асарга Р.Райт берган
таржимани, яъни “астрология” деб қаралишини тўғри деб қаралса бўлади. Чунки, унда
аввалги етти боб саккизинчи бобда қўлланиладиган асосий тушунчаларни билдирувчи
бошланғич боблар ролини ўйнайди.

Шуниси диққатга сазоворки, асар қандайдир хоразмлик ал-Ҳасаннинг қизи

Райҳонага аталган. Демак, у қиз ёш бўлган. Шунинг учун асар “Бу нима?” дейилувчи
саволлар ва уларга жавоблар тарзида тузилган. Демак, у дидактик характерга ҳам эга. Унинг
фалсафийлиги шундаки, муаллиф ўз баёнида соддаликдан мураккабликка қараб мантиқий
изчиликка асосланган.

4

Беруни Абу Райхан. Избранные произведения. Т.VI. Книга вразумления начаткам науки о звездах.

- Т.: Фан,

1975. -С.21.

5

Муниров Қ. “Тафҳим”нинг Тошкент қўлёзма нусхаси ҳақида. // Беруний туғилган кунининг 1000 йиллигига

бағишланган тўплам. – Т.: Фан, 1973. –Б.124.

6

Беруни Абу Райхан. Избранные произведения. Т.VI. Книга вразумления начаткам науки о звездах

. - Т.: Фан,

1975. - С. 21.

7

Юқоридаги манба, - С.21.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

160


Академик Ю.И.Крачковский “Тафҳим” асари ҳақида қуйидаги фикрларни

билдирган эди: “Бу асар бир катта энциклопедия бўлиб, унда геометрия, арифметика,
астрономия ва астрологиянинг муҳим масалалари ва терминлари тушунтирилади. Ўз
даврининг қатор фанлари бўйича маълумотлар берувчи, содда тилда ёзилган бу қомусий
асар, сақланиб қолган қўлёзмаларнинг кўплигига қараганда, Берунийнинг энг машҳур
асарларидан ҳисобланади”

8

– деб асарнинг ҳозирги кунда ҳам қимматини

йўқотмаганлигини айтади.

Абу Райҳон Беруний ўзидан жуда катта илмий мерос қолдирган бўлиб, унинг

асарларини умумий сони 180 га яқин. Шулардан 70 таси астрономияга, 20 таси
математикага, 12 таси география ва геодезияга, 4 таси картографияга, 3 таси об-ҳаво
масалаларига, 3 таси минералогияга, 1 таси физикага, 1 таси доришуносликка, 15 таси тарих
ва этнографияга, 4 таси фалсафага ва 18 таси адабиётга бағишланган бўлиб, қолганларининг
илмий йўналиши номаълум. Афсуски, бу асарлардан фақат 30 га яқини бизгача етиб
келган

9

. Д.Буалонинг изланишлари натижасида дунё кутубхоналарида мавжуд бўлган барча

манба, қўлёзма, катологлар, ўзигача мавжуд бўлган аллома асарлари мутафаккир асарлари
юзасидан олиб борилган тадқиқотлардаги маълумотларни қиёслаган ҳолда, Беруний
асарлари рўйхатини 180 тага етказган. Ҳозиргача бизга 33 та асар етиб келганлигини
ҳисобга олсак, Беруний асарларининг катта қисми ҳали ўрганилмаган деган хулосага келиш
мумкин. Унинг топономик (жой номларининг келиб чиқиши), тригонометрия ва сферик
геометрияга, алгебра ва астрология, диншунослик, биология ва зоологияга оид асарлари
ҳам бор. Беруний бутун бошли илмий академия амалга оширадиган ишларни бажара олган.
Олимнинг меросини ўрганиш бўйича кўпгина илмий тадқиқотлар олиб борилган бўлса ҳам,
унинг кам ўрганилган асарларини таржима қилиш тарихимизнинг саҳифаларини
тўлдиради, деб аниқ айта оламиз.

Абу Райҳон Берунийнинг инсонпарварлик қадриятларини, турли миллат вакиллари

ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш борасида қарашлари бугунги кунда
ҳам аҳамиятлидир. Мутафаккир фалсафа, жамият ҳақидаги фикрларини таҳлил қилишда,
илм-маърифат, одоб-ахлоқ ҳақидаги қарашларини ҳам ёритиб берган. Буюк олим қандай
асар ёзган бўлмасин, у инсоннинг у ёки бу мақсадларини кўзлаб қилинган ишдир. Олим
ўзининг “Геодезия” асарида ёзишича: “Илм ўз зоти билан матлубдир, ҳақиқатан ҳам у барча
нарсалардан лаззатли. Илмдан бошқа қандай нарсада манфаат зоҳирроқ ва қандайида фойда
кўпроқ бўлади, фақат илм билангина ҳам дин, ҳам дунё учун хайрли ишларни қилиш ва
уларга зарар келтришдан сақланиш мумкин. Агар илм бўлмаганида биз жалб қилаётган
нарса ёмонлик эмаслигига ва четланаётган нарса яхшилик эмаслигига ишонч бўлмас эди”

10

.

Ушбу ҳикматли сўзлар бизга Имом Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқдир” машҳур
ҳадисини эслатади.

8

И.Ю.Крачковский. Избранные сочинения. - М-Л.: Изд-во АН СССР, 1957. -С.257-259.

9

Biolot, D.J.L’oeuyre d’al-Beruni, Essai bibliographique. Institute Dominicain d’études orientales du Caire,

Mélanges, 2, Le Caire, 1955.: Булгаков П.Г. Жизнь и труды Беруни. – Т.: Фан. 1972. -С.290-313; Каримов У.И.
Абу Райҳон Беруний. // Беруний туғилган кунининг 1000 йиллигига бағишланган тўплам. 1973. –Б.29.

10

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи

А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. –Б.61-62.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

161


Беруний инсон камолоти ва маънавий юксалишида уч нарса муҳим эканлигига

тўхталиб ўтади; насл-насаб, ижтимоий муҳит ва тўғри берилган таълим-тарбиядир. Бу
орқали инсонни улуғлаш ҳақида ХV аср гуманизм вакиллари – Петрарка, Бокаччо,
Солютаттилардан илгарироқ фикр юритган ҳамда инсон камолоти шу уч ҳолатнинг нақадар
юксак шаклланишида эканлиги ва кўп билимга эга бўлиш билан бирга юксак ахлоқийликни
ҳам муҳим жиҳат сифатида келтириб ўтади

11

.

Берунийнинг таъкидлашича, инсон юксак фазилатга эришиши учун “файласуф ҳам

бўлиши, яъни ҳикматларни севиши, уни излаши керак. Фалсафа, яъни ҳикмат юнонларда
жамиий мавжудотдаги мавжуд барча нарсанинг ҳақиқатини билишдан иборат. Агар инсон
изловчан ва аниқликни талаб қилувчи бўлса, илм тармоқларидан бирор тармоқнинг тўла
маъноси ҳақида сўзлай олиши мумкин. Бунинг учун у албатта файласуф бўлиши, ҳамма
билимларнинг асосларини эгаллаган бўлиши лозим”

12

. Демак, Берунийнинг айтишича,

фозил инсон фалсафий билимларга эга бўлиши лозим.

Берунийнинг илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақидаги фикрлари

ҳозирги давр учун ҳам долзарбдир. Ўқувчига билим беришда:

-

ўқувчини зериктирмаслик;

-

билим беришда бир хил нарсани ёки бир хил фанни ўргатавермаслик;

-

узвийлик, изчиллик;

-

янги мавзуларни қизиқарли, асосан, кўргазмали баён этиш кераклиги

айтилади

13

.

Мутафаккир талабаларига қалбини ёмон иллатлардан, инсон ўзи сезиши мумкин

бўлмаган ҳолатлардан, хурофотлар, ҳирсдан, беҳуда рақобатдан очкўзликдан, шон-
шуҳратдан сақланиши зарурлигини уқтирган. У барча иллатларнинг асосий сабаби
илмсизликда деб билади. Илмларни эгаллашда эса шахсда интилиш ва қизиқиш, муҳит
асосий ўринда эканлигини таъкидлайди.

Билим олишда тушуниб ўрганиш, илми толибнингпокликка риоя этишга алоҳида

эътибор беради, жамиятнинг равнақи маърифатнинг ривожига боғлиқ деган ғояни илгари
суради ва билим олишни ахлоқий тарбия билан боғлайди. Албатта мутафакккир, ёшларни
тарбиялашда ислом дини талабларидан келиб чиқиб ёндошади.

Унинг фикрича, ахлоқийлик яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш натижасида

намоён бўлади дейди.

Беруний фахрланишни яхши хулқ маъносида ишлатиб, “Осор ал-боқия” асарида

шундай дейди: “Фахрланиш – ҳақиқатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш,
илму ҳикматни эгаллаш ва имконият борича, мавжуд нопокликлардан тозаланишдир.
Кимда шундай сифатлар топилса, ҳукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм
унинг зарарига бўлади”

14

. Демак, инсоннинг маънавий қиёфасидаги барча ахлоқий

хислатларни яхшилик ва ёмонлик каби икки турга бўлади.

11

Тожиев Д. Абу Райхон Берунийнинг илмий хазинаси тарихига бир назар// “Oriental Art and Culture”

Scientific-Methodical Journal. - Vol. 1 No. 2 (2020). –Б.85-90.

12

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи

А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. –Б.203.

13

Ҳошимов К., Нишонова С., Иномова М. Педагогика тарихи. Тошкент “Ўқутувчи”, 1996, 84-бет.

14

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар I том. Тошкент, 1968, 151-бет.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

162


Беруний кундалик турмуш масалаларига ҳам катта эътибор берган. Ҳар бир ахлокан

баркамол инсон ўзининг турмуш тарзини ҳам уйғун, гўзал эта олади. Уйғунлик гўзаллик ва
нафосатнинг асоси саналади. Беруний инсоний хислатлардан муҳими – озодалик,
тарбиялилик бўлса, инсонга энг яқин нарса унинг табиати руҳи дейди. Шунинг учун инсон
ўз табиатига ёқадиган ишларни бажариши зарур деб кўрсатади.

References

Тожиев Д. Абу Райхон Берунийнинг илмий хазинаси тарихига бир назар// “Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal. - Vol. 1 No. 2 (2020). –Б.85-90.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. –Б.203.

Ҳошимов К., Нишонова С., Иномова М. Педагогика тарихи. Тошкент “Ўқутувчи”, 1996, 84-бет.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар I том. Тошкент, 1968, 151-бет.