2025-YIL
28-29-MART
“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA
YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”
Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi
163
ТУРКИСТОНДА БОЖХОНАЧИЛИК ВА ЎЛКАДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ
БОЖХОНА ИДОЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ
Эрназаров Туйғун Ражабович
Шароф Рашидов номли Самарқанд давлат университети докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15087599
Annotatsiya. Ushbu maqolada Turkistonni Rossiya imperiyasi tomonidan bosib
olinganidan keyin o’lkada yo’lga qo’ygan bojxona idoralarining faoliyati haqidagi ma’lumotlar
keltirilgan. Turkistonda rus bojxona idoralari ishi tarixi 1868 yildan boshlanadi. Shu yili imperiya
hukumati tomonidan Orenburg va G‘arbiy Sibir bojxona chiziqlari tugatilgan va bojxona chizig‘i
nisbatan janubga, Turkiston sarhadlariga ko‘chirilgan edi. Bu orqali Rossiya imperiyasi
Turkiston o‘lkasini imperiya bojxona tizimiga qo‘shib yuborishga harakat qilgan.
Kalit so’zlar: Божхона тарихи, Самарқанд божхона тизими, Туркистон Генерал-
губернаторлиги, товарлар, ташқи савдо, Россия империяси, божхона округи,
протекционизм, Цитрус мевалар, зираворлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар,
қизил буёқ.
Мустамлакачи Россия империясининг божхона сиёсати ўз навбатида ташқи савдо ва
ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси билан боғлиқ бўлган. Айнан божхона
сиёсати нафақат империянинг Европа қисмида, балки Туркистон ўлкасида ҳам
иқтисодиётнинг ривожланиш даражасини белгилаб берган асосий омиллардан бири бўлган.
Аниқроқ айтадиган бўлсак империя ва унга тобе бўлган ўлкаларнинг иқтисодий (ишлаб
чиқариш ва савдо) ҳолати божхона сиёсатининг йўлини белгилаб берган.
Маълумки, Россия империяси 1877 йилдан бошлаб протекционизм ғоясини қўллаб-
қувватлаган. Бунинг асосий сабаблари империянинг иқтисодий тизими билан бевосита
боғлиқ эди. Гап шундаки, Россия империяси капиталистик ривожланиш йўлига 19
юзйилликнинг 2-ярмидан бошлаб ўта бошлади. У хорижга асосан хом ашё экспорт қилар
ва етарли даражада қолоқ мамлакат ҳисобланар эди. Таъкидлаш жоизки, XIX аср охирида
Россия империясининг ўз ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини модернизация
қилинишига муҳтож эди. Шу сабабдан ҳам у Марказий Осиёнинг иқтисодий
ривожланишига амалий таъсир кўрсата олмаган.
Россия империясида савдо ва саноат соҳаларида етарли даражада чекловлар бўлган.
Империя ўз мустамлакаларига инглизлар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг кириб
келишини чеклаган, чунки инглиз маҳсулотлари рус фабрика-завод маҳсулотларига
нисбатан арзон ва сифатли бўлган. Бу даврда Россия империяси олиб борган протекционизм
сиёсатининг асосий сабабини проф. М.И.Туган-Барановский қуйидагича изоҳлайди: “...рус
мануфактурасининг асосий бозори қишлоқ ҳисобланади ва текстил ишлаб чиқариши учун
унинг хўжалик нуқтаи-назаридан мустаҳкам бўлиши манфаатлидир. Бошқа томондан
текстил саноатининг арзон дастгоҳларга эҳтиёжи катта ва уларга нисбатан бож
тўловларининг пасайтирилишига таъсир кўрсатиши керак. Текстил саноати металлургия
саноатига нисбатан қишлоқ билан мустаҳкам боғланган ва у бизда протекционизм
сиёсатининг таянчи ҳисобланади”[1,3].
Россия империяси хорижга дон маҳсулотлари, асосан буғдой чиқарган, хориждан
ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва тайёр маҳсулотлар олиб кирган. Шунинг учун империя
2025-YIL
28-29-MART
“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA
YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”
Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi
164
ҳукумати буғдойга нисбатан паст бож тарифларининг амалда бўлишидан манфаатдор эди.
Бу ўз навбатида маҳсулот тан нархининг кўтарилиб кетмаслигини таъминлаган. Бошқа
томондан Россия империяси оғир саноатни ривожлантиришни хоҳлар, бунинг учун эса оғир
саноат ишлаб чиқариши бўлган маҳсулотларга юқори бож тарифларини жорий этилишини
қўллаб-қувватлар эди. “Рус Туркистони” газетасининг ёзишича, “... 1900 йилнинг ўзида
истеъмолчилар рус ишлаб чиқариши бўлган чўян, темир ва пўлатдан фойдаланиш завқини
хис қилиш учун 175 млн рубл тўлаган.[2,106] Барчага маълумки, Германия, Англия ва
АҚШда чўян, темир ва пўлат Россиядагига қараганда икки марта арзон. Шакар ишлаб
чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ҳам шунча миллион пул кетмоқда. Текстилчилар,
машинасозлар ва уй саноатининг бошқа вакилларини ҳимоя қилиш ҳам арзонга тушмаяпти”
[3,42]. Россия империясида импорт маҳсулотларга юқори бож тарифларининг жорий
этилишидан биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси катта зарар кўрган. Чунки юқори бож
тарифлари ортидан ҳаёт қимматлашган ва оғир саноат монополлашиб борган.
Туркистонда рус божхона идоралари иши тарихи 1868 йилдан бошланади. Шу йили
империя ҳукумати томонидан Оренбург ва Ғарбий Сибир божхона чизиқлари тугатилган ва
божхона чизиғи нисбатан жанубга, Туркистон сарҳадларига кўчирилган эди. Бу орқали
Россия империяси Туркистон ўлкасини империя божхона тизимига қўшиб юборишга
ҳаракат қилган. 1886 йилда Туркистон ўлкасида божхона назорати Туркистон генерал
губернаторлиги юритувидан олинди ва Молия вазирлиги юритувига берилди [4, 3]. Шу
йили Туркистонда Молия вазирлигининг божхона ишлари бўйича алоҳида
топришиқларини ижро этадиган амалдори лавозими жорий этилди.
1890 йил 12 июнда эса Семипалатинск ва Туркистон божхона округларини ташкил
этиш бўйича қонун қабул қилинди
[4,3]. Улар Туркистон генерал - губернаторлигининг
Хитой ва қўшни давлатлар (Бухоро амирлиги, Хива хонлиги, Афғонистон, Эрон) билан
чегараларини назорат қилган. Туркистон божхона округи бошлиғи Бош бошқармаси
Тошкент шаҳрида жойлашган. Унинг участка инспекторлари Молия вазирлигининг
тақдимига кўра империя ҳукуматининг буйруғи билан тайинланган
[4,4].
1894 йил 6 июнда алоҳида Каспийорти божхона округини ташкил этиш бўйича
қонун қабул қилинди, Бухоро амирлиги божхона ишлари эса Туркистон божхона округи
бошлиғига бўйсундирилди
.[2,107]
1889 йил 23 майда Туркистон ўлкасида божхона ишини ривожлантириш учун захира
жамғармаси ташкил этилган эди. Захира жамғармасидан Туркистондаги божхона
идоралари шахсий таркибини кучайтириш, шунингдек Туркистон ўлкасида божхона
назорати бўйича юзага келиши мумкин бўлган харажатларни қоплаш учун фойдаланилган.
Захира жамғармасининг манбаси божхона назорати томонидан мусодара қилинган
маҳсулотлар сотувидан тушган пулларнинг 25 фоизидан шакллантирилган. [4,102]
Айнан захира жамғармаси 1897 йилда Фарғона божхона округида асосий вазифаси
Хитойдан кириб келаётган контрабанда маҳсулотларни йўлини кесиш бўлган 3та йўлкесар
ва 12 нафар қўриқчидан иборат алоҳида тезкор отрядни ташкил этилишида асосий манба
бўлиб хизмат қилган эди. Бу отряднинг харажатлари 3960 рублни ташкил этган.[4,103]
Каспийорти божхона округи Россия империясининг Эрон ва Афғонистон билан
чегараларини назорат қилган. 1899 йил 4 июнда қабул қилинган қонунга кўра Туркистонда
7 та божхона инспектори лавозими таъсис этилди. Бундан ташқари Семипалатинск ва
Каспийорти божхона округлари тугатилди ва Туркистон божхона округига қўшиб
2025-YIL
28-29-MART
“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA
YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”
Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi
165
юборилди.[4, 2] Шунингдек, Туркистон божхона округи бошлиғига бўйсунувчи Бий,
Зайсан, Копаль ва Қўқон божхона участкалари ташкил этилди. [4,102] Божхона
приставлари ва нозирлари чегараларни назорат қилишдан ташқари, қўшни давлатлар
тўғрисида сиёсий ахборотлар ҳам тўплаган ва тегишли маълумотларни Туркистон генерал
– губернаторлиги Девонхонасига юбориб турган. Масалан, Афғонистон чегарасидаги
божхона идораси асосан Афғонистон ва Бухоро амирлиги тўғрисида маълумот тўплаган.
[4,125]
Божхона идоралари маҳаллий аҳоли вакилларини ҳам хизматга ёллаганлар. Улар
жигитлар деб номланган. Молия вазирлиги томонидан 1891 йил 20 мартда чиқарилган
циркулярга кўра жигитларнинг қора ёки кулранг мовутдан тикилган узун чакмон, шарвор,
этик ва оқ шапка кийишлари, қилич ва тўппонча олиб юришлари белгиланди. [4,107]
Каспийорти божхона участкаси Туркистон ўлкасидаги энг муҳим савдо ўтиш
нуқталаридан бири ҳисобланган. Каспийорти божхона округи Бухоро амирлиги ва Хива
хонлигининг бутун тижорат ишларини назорат қилган. Бу ерда Афғонистон, Британия
Ҳиндистони ва Эрондан Туркистон генерал губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива
хонлигига кириб келаётган барча маҳсулотлар божхона назоратидан ўтказилган. Форс ва
афғон маҳсулотларидан 5 % миқдорида бож ундирилган бўлса, қуйидаги маҳсулотлардан
ташқари инглиз ва бошқа европа маҳсулотларининг кириши тақиқланган:
1) апелсин ва лимон; уларнинг 1 пуд
1
идан 1 р. 5 коп. бож ундирилган.
2) хурмо, роҳат-луқум ва ҳолвалар; 1 пудидан 2 р. 70 коп. бож ундирилган.
3) зираворлар (ванил ва шафран); 1 пудидан 21 р. 60 коп. бож ундирилган.
4) чиннигул, долчин, қалампир, имбир; 1 пудидан 4 р. 50 коп. бож ундирилган.
5) лавр япроғи; 1 пудидан 1 р. 95 коп. бож ундирилган.
6) олий навли қора чой; 1 пудидан 25 р. бож ундирилган.
7) олий навли кўк чой; 1 пудидан 14 р. 40 коп. бож ундирилган.
8) паст навли кўк чой; 1 пудидан 6 р. бож ундирилган.
9) ҳинд ишлаб чиқариши бўлган чарм пойабзаллар; 1 фунт
2
идан 1 р. 50 коп. бож
ундирилган.
10) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар – 1 фунтидан 4 р. 50 коп.
11) оқ дока – 1 фунтидан 1 р.
12) шакар маҳсулотлари – 1 пудидан 1 р. 65 коп. [4,41-42]
Қуйидаги маҳсулотларнинг Туркистон генерал губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва
Хива хонлигига олиб кирилиши қатъиян тақиқланган:
1) афюн ва барча наркотик воситалар;
2) ўқотар ва совуқ қуроллар; [4,42]
Дон, шоли, сабзавотлар, мевалар, сут, уй паррандаси, тухум, ёввойи қушлар, шохли
чорва, ўрмон материаллари, ёғоч кўмири ва ўтин каби маҳсулотларни олиб киришда бож
тўловлари ундирилмаган. [4,44] Бундан ташқари, Туркистон божхона округи бошлиғига
Афғонистондан Бухоро амирлигига чорва молларини бож тўловларисиз ўтказиш
топшириғи ҳам берилган эди . [4,45-46]
1
1 пуд – 16 кг атрофида оғирлик ўлчов бирлиги
2
1 фунт – 0,45 кг тенг оғирлик ўлчов бирлиги
2025-YIL
28-29-MART
“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA
YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”
Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi
166
Россия империяси Эрон ва Афғонистон билан кенг тижорий алоқаларни
ривожлантиришга ҳаракат қилган. Россиядан бу мамлакатларга асосан мануфактура
маҳсулотлари ва шакар чиқарилган. Шарқ савдоси бўйича машҳур мутахассислардан бири
А.Губаевич бу тўғрисида қуйидагича ёзган эди: “Олиб кирилаётган матоларининг тури ва
аҳамияти кейинги 60 йил давомида деярли ўзгарган эмас. Фақат илгари рус мануфактураси
аҳолининг юздан бирини кийинтирган бўлса, эндиликда уларнинг ярми рус
мануфактурасидан кийинмоқдалар. Четга кўпроқ Осиё учун махсус тайёрланган ва арзон
чит чиқарилган. Орада бир инглиз ишлаб чиқариши бўлган читлар рақобат қилмоқчи бўлди,
лекин тез орада касодга учради. ... Хорижга чиқарилган рус мануфактура маҳсулоти –
читнинг ҳажми 1891 йилда 670 минг, 1898 йилда 1 млн, 1903 йилга келиб эса 1,3 млн пудга
етди. Четга мануфактура маҳсулотлари чиқаришнинг кенгайишига ҳукуматимизнинг
божхона соҳасида амалга оширган тадбирлари омил бўлган. Туркистон ўлкасига
чиқарилган миллион пуд мануфактура маҳсулотларининг 200 минг пуди Хуросон,
Афғонистон, Кошғар ва Шинжон вилояти бозорларига етиб борган. Бундай ҳолат 1892
йилда қабул қилинган қонун бўйича чит ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш
харажатларини қоплаш мақсадида божхона тўловларининг қайтарилиши бўлди. Мато тан
нархининг 14 фоизини ташкил этган бу ўзига хос имтиёз хорижий бозорларда рус ишлаб
чиқариши бўлган чит нархининг пасайишига омил бўлди ҳамда бошқа йирик
мануфактурачиларни
ўз
маҳсулотларини
хорижий
бозорларга
чиқаришини
рағбатлантирди” [3,57].А.Губаревич рус мануфактура маҳсулотлари бу ҳудудлар
бозорларидан инглиз маҳсулотларини сиқиб чиқаришига ишонч билдирган ва бу учун икки
томоннинг божхона тарифларини тўғри белгилаши асосий омил бўлиши мумкинлигини
таъкидлаган.
Каспийорти божхона округи билан бир қаторда Туркистон ва Еттисув вилоятининг
жанубий қисми иқтисодий ҳаётида Туркистон божхона округи ҳам муҳим рол ўйнаган. 1881
йил 19 декабрда Туркистон-генерал губернаторлиги томонидан тасдиқланган қоидаларга
биноан Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг, шунингдек чойдан ташқари Хитой
маҳсулотлари ҳам бож тўловларисиз ўтказилиши белгиланган. [4,51]
Туркистон ўлкаси Европа ва инглиз-ҳинд маҳсулотларидан “ҳимояланган” эди.
Божхона йўриқномалари бўйича Бухоро амирлиги ёки Каспийорти вилоятига контрабанда
йўли билан олиб кирилган инглиз-афғон ишлаб чиқариши бўлган маҳсулотлар мусодара
қилинган ва хорижга қайта экспорт қилиш шарти билан ким ошди савдоларида сотилган.
Аукционларда сотилмай қолган маҳсулотлар эса йўқ қилинган. [4,108] Цитрус мевалар,
зираворлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда қизил буёқ каби инглиз-ҳинд
маҳсулотлари киритилишига рухсат берилган. [4,52-53] Молия ва Давлат мулклари
вазирликларининг махсус буйруғи билан Туркистон ўлкасига ипак қурти уруғи олиб кириш
ва унинг савдоси тақиқланган.
Хулоса қилиб айтганда Туркистон генерал-губернаторлигининг божхона
даромадлари ўлка барча даромадларининг 30-40 фоизини ташкил қилган. Бу русларнинг
Ўрта Осиёдаги божхона сиёсатининг ёрқин муваффақияти бўлган.
XIX аср Россия империясининг божхона сиёсати узлуксиз ўзгаришлар билан
ажралиб турди. Божхонанинг ривожланиши доимий ўзгариб турадиган ташқи сиёсат ва
иқтисодиёт шароитида амалга оширилди. Бу даврда давлатнинг ташқи савдо алоқаларига
таъсири, маҳаллий саноат салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ташқаридан келаётган
2025-YIL
28-29-MART
“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA
YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”
Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi
167
иқтисодий ва сиёсий тажовузларга қарши туришда божхона-тарифларни тартибга солиш
муҳим аҳамиятга эга бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
ЎзРМДА И-2412-жамғарма, 1-рўйхат, 360-йиғма жилд, 3-варақ
2.
Б.Алимжанов “Таможенная и торговая политика Российской империи в Русском
Туркестане.” Клио № 9 (105) 2015. Стр.106
3.
“Русский Туркестан”. 22 февраля 1903 г. № 42
4.
Сборник узаконений и распоряжений по Таможенной части в Средней Азии. СПб.:
Деп. тамож.сборов, 1901. С. 3
5.
“Туркестанский курьер” 4 апреля 1909 г. № 73.
6.
РГИА. Ф. 21. Оп. 11. Д. 134.
7.
Туркестанские ведомости. 27 апреля 1914 г. № 93.
8.
Аминов А.М. Экономическая политика царизма в Туркестане. Т. : Госиздат, 1959.
С.112
9.
Фурсов К.А. Имперская экономическая политика в русском Туркестане и
Британской Индии: сходства и различия. // Восток (Oriens). 2010. №6. С.36.
