Authors

  • Дурдона Рустамова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.75315

Abstract

Маълумки Президентимиз ташаббуси билан “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий тахдидлардан асраш мақсадида таълим муассасаларида ёшлар ўртасида махаллалар кесимида хам кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш юклатилмоқда.

background image


Mart, 2025-Yil

555

ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК

Рустамова Дурдона

Юқори Чирчиқ тумани адлия бўлими ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори

https://doi.org/10.5281/zenodo.15099879

Маълумки Президентимиз ташаббуси билан “Жахолатга қарши маърифат” шиори

остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий

тахдидлардан асраш мақсадида таълим муассасаларида ёшлар ўртасида махаллалар

кесимида хам кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш юклатилмоқда.

Хозирги кунда ёшларимизни оздиришга ва ўзларини пуч ғоялари билан захарлашга

қилинаётган харакатлар барчамизни ташвишга солмоқда. Оқибатда эса бундай мафкуравий

хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга

хиёнат килиб, ватанпарварлик туйғуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам

чиқиб қолганини ўзлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг

маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи,

миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб

шакллантириш зарур.

Бугун, XXI аср глобаллашув жараёнида ёшларимиз радио-телевидение, матбуот,

интернет каби воситалар оркали хар-хил ахборот ва маълумотларни олмоқда. Баъзи бир

акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих

ишларини амалга оширмоқда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун,

аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил қилинади.

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар

қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Демак, сиз ёшлар бундай вазиятда мустакил

фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси

мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим

таййор турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишингиз лозим.

Муқаддас динимизда мусулмон қандай бўлиши керак? деган саволга оддий қилиб жавоб

берилган.

Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошқа

бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » деганлар. Қуръони каримда уруш чиқариш

йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида

зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар,

инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай


background image


Mart, 2025-Yil

556

дейди:

“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик

ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва

қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Демак, халқларнинг, элат ва

қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан

топишиб-танишишлари, бир заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота

ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли

урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом

ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида: “Бир-

бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз

қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Шу нуқтаи

назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж

ва хамлалардан, тухмат ва бўхтонлардан химоя қилиш, унинг асл мохиятини ўниб–ўсиб

келаётган сиз ёшларга туғри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу ғояларини кенг тарғиб

этиш асосий вазифамиз хисобланади.

Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу

дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб

ўтиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги

вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан

шуғулланиш иккинчи даражали иш бўлиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз

Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё

ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деганлар.

Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим.

Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда,

уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-

кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу

алайҳи васаллам ҳадисларида:

“Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз” —

деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга,

баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар

қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим

болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши

назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?


background image


Mart, 2025-Yil

557

Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий

шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ,

аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва лисцейлар очиб қўйилган.

Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-

дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.

Вақтимизни ғанимат билиб, ўзимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва

манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун фойдалидир. Чунки

халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва

тарбия олишларига боғлиқ. Фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш

хиссинини уйготиш, хиёнат, сотқинлик, бепарволик каби иллатларга “Жахолатга қарши

маърифат” билан қарши курашишни шакллантириш лозимю

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида вилоят ҳокимлигида

бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, одамларни турли

диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтди. Президентнинг

йиғилишда сўзлаган нутқи «Ахборот» информацион дастурида олиб кўрсатилди.

«Биз, умуман, кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан

чиқаяпмиз. Исломни ўргатиш, ўрганишни тарғиб қилаяпмиз.

Ислом — нурли ҳаёт,

дегани.

Исломни рўкач қилиб, террорчи бўлиш, бошқа оқимларга кириш андижонликларга

ҳам, ўзбекистонликларга ҳам ярашмайди.

Шунинг учун биз — мана, муфтий ҳазратлари ўтирибди, бизнинг вакиллар ўтирибди

—уларни ўтган гал Шойхонтоҳур туманида мажлисга чақириб, 24 та маҳалла имом

хатибларини таклиф қилдим. Тўғри тушунсин. Ҳозир вақт келди. Бошқа оқимга кирса,

менинг болам эмас, қўшнининг боласи, бошқа туманннинг боласи деймиз. Ёки бошқа

вилоят боласи, деймиз.

У Ўзбекистон фуқароси-ку?!

Бугун Андижон дин пешволарига қаттиқ савол қўймоқчиман. Агар бешта маҳаллада

20–30 нафар киши (диний йўлда — таҳ.) адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор.

Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас,

Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас. Мен (уларни фуқароликдан)

чиқаришга тайёрман.

оқни оқ, қорани қора, дейдиган вақт келди. Кимгадир ёқмаса, ким агар иккита стулда

ўтираман деса, унақа мулла бизга керак эмас. Давлат — давлатчилигини қилади.

Қонун

устуворлигини таъминлашга, Худога шукур, менинг қурбим ҳам, билимим ҳам,

имкониятим ҳам етади.


background image


Mart, 2025-Yil

558

Мурожаат қилмоқчиман: ҳар бир одамнинг юрагида, виждонида эътиқоди бўлиши

керак. Агар эътиқодига муносиб бўлиб Ватанига хизмат қилса, у ватанпарвар бўлади. Агар

у эътиқодсиз бўлиб, чаласавод бўлиб, хиёнат қилиб, иккита стулда ўтирса, у давлат кетиб,

бу давлат келса, «акромийлар» келса, уларнинг найрангига ўйнайман деса, унақалар менга

ўтмайди.

Агар эртанги кунда тинчлик керак бўлса, ўша ашаддийсини Ўзбекистон

фуқаролигидан чиқаришга менга таклиф беради, адашганларни илми билан, билими билан,

эътиқоди билан, ҳаётдаги намунаси билан бу кўчага ўтказилади. Ё айтади:

“Ўртоқ туман

ҳокими, бунга жой бер, ер бер, ҳовли бер. Ўзи асли ажабтовур одам экан, сенинг

ноинсофлигинг учун, адолатсизлигинг учун шундай бўлиб юрибди”.

Уям тўғри. Биздаям хато бор. Ижро органларидаям хато бор. Иккинчидан, мен

охирги марта Шайхонтоҳур туманидаги гапимни эшитган бўлсанглар, битта адашганнинг

бешта қариндоши бор. Биз ўша бешта қариндошиниям ашаддий душман қилиб

қўйганмиз:

тўйга чақирмаймиз, маросимга чақирмаймиз. У фалончининг акаси, ўғли

деб айтамиз. «Чақирма уни», дейди. Уларда нима айб? Уларда нима айб?!

Уни (адашган инсонни) дўст қилишимиз керак, уни чақиришимиз керак. Уни

маърифатга чақиришимиз керак. Зора у нарёғда юрганга таъсир қила олса. Ана шуни

кўндаланг қўядиган соати келди».

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти.

3.

Адлия вазирлиги “Хуқуқий ахборот” электрон канали.

References

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти.

Адлия вазирлиги “Хуқуқий ахборот” электрон канали.