Mart, 2025-Yil
667
ҚУРИЛИШЛАРНИНГ МЕЪЁР ВА ТАЪЛАБЛАРИ
С.С.Сапоев
Тўрткўл туман ФВБ П ва НБ катта инспектори капитан.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15121007
Аннотация.
Бу мақолада қурилишларнинг меъёр ва таълаблари va
фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги ҳақида с
ў
з етилган.
Калит сўзлар:
қурилиш,
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар.
CONSTRUCTION STANDARDS AND REQUIREMENTS
Abstract.
This article discusses construction standards and requirements, emergency
protection and civil defense
.
Keywords:
construction, civil defense, emergencies.
СТРОИТЕЛЬНЫЕ НОРМЫ И ТРЕБОВАНИЯ
Аннотация.
В статье рассматриваются нормы и требования строительства, а
также сферы противоаварийной защиты и гражданской обороны.
Ключевые слова:
строительство, гражданская оборона, чрезвычайные ситуации.
Бугунги кунда юртимизда барпо этилаётган иморатлар кўркам бўлиши билан бир
қаторда анчагина арзон ҳамдир. Халқимиз илғор қурилиш тажрибалари, фан ва техника
ютуқларидан фойдаланган ҳолда хориждан келтирилган ёки қўшма корхоналарда ишлаб
чиқарилаётган юқори сифатли қурилиш материалларидан ҳам баҳраманд бўлишмоқда.
Шу қаторда Тўрткўл туманида ҳам янги қурилаётган ва қайта таъмирланаётган
қурилиш биноларида
“15-мартдан 15-апрел оралиғида Фавқулодда вазиятлардан
муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”
давомида ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида туман инспекторлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб
борилмоқда. Қурилиш биноларида иш олиб бораётган барча ишчи-ходимлар билан ёнғин
хавфсизлиги мавзусида йўриқномалар ўтказилмоқда.
Содир бўлаётган ёнғинларга электр ускуналарининг носозлиги, яъни электр
ҳисоблагичларда қўлбола сақлагичлар (предохранитель) қўлланилиши, вақтинчалик
симларнинг бир-бирига боғлаб уланиши, болаларнинг олов билан ўйнашиши, электр ва газ
пайвандлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, ностандарт электр
иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, спиртли ичимлик ичган ҳолда чекиш вақтидаги
эҳтиётсизлик ва бошқалар сабаб бўлмоқда.
Mart, 2025-Yil
668
Содир бўлаётган ёнғинларнинг катта майдонга тарқалиб кетиши эса хусусий уйлар
қурилишида ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сакламаслик, томлардаги ёғоч
панжараларга ёнғинга қарши махсус суюқлик билан ишлов бермаслик, уйлар орасидаги
ёнғинга қарши деворлар қурилмаслиги натижасида юз беряпти.
Хонадонларда ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ёки
таъмирланаётган уй-жой ҳовлиларида ёзги ошхона ва тандирхона, молхона ва ем-
хашакхоналар ҳамда ҳар жуфт хоналар орасида 6 метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши
оралиқларни сақлаш, икки қўшни хонадон оралиғида томни кесиб ўтувчи 60 сантиметр
баландликдаги ва қалинлиги 12 сантиметрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан
ажратиш, уй томи ёғоч панжараларини ўтга бардошлигини оширувчи суюқликлар билан
ишлов бериш, хоналарда иситиш печкаларини тўғри қоидага мувофиқ ўрнатиш, ертўла ёки
цоколь қаватларда гараж, ошхона, ҳаммом ва иситиш тизими қозонхонасини
жойлаштиришда, табиий газ қувурларини ўтказишда ёнғинга қарши тўсиқлар, қаватлар аро
ёпмалар, ўтга бардошли мўрилар ўтказиш, электр таъминотини траверслар орқали ўтказиш,
бинонинг ёғоч конструкцияларидан электр симларини ҳимоя қобиқларидан олиб ўтиш
ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш ва бинодан фойдаланиш даврида оддий ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби тадбирлар орқали иморатларимизни ёнғиндан
сақлаган бўламиз.
