Authors

  • Пиримқул Хужамқулов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.76215

Abstract

Жаҳонда таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида импрессионизм, неоклассицизм даврларининг назарий меъросини ўрганиш, талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш, инсонни юксакликка кўтаришга хизмат қилувчи мусиқий асарларни яратиш ва бадиий махорат билан ижро этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Германияда “Ялси” назарияси, Венгрияда “Тоник-соль-фа” назарияси, Англияда “Релятив”, Россияда “Мусиқа” назарияси бўйича ўқитишда талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятларини санъатни ижодий акс эттириш асосида ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.

background image

52

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРИДА

МУСИҚИЙ-ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Пиримқул Хужамқулов

Чирчиқ давлат университети “Мусиқа” кафедрасининг катта ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15133229

Жаҳонда таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида импрессионизм,

неоклассицизм даврларининг назарий меъросини ўрганиш, талабаларнинг мусиқий-

ижодий қобилиятларини ривожлантириш, инсонни юксакликка кўтаришга хизмат қилувчи

мусиқий асарларни яратиш ва бадиий махорат билан ижро этиш бўйича илмий

тадқиқотлар олиб борилмоқда. Германияда “Ялси” назарияси, Венгрияда “Тоник-соль-фа”

назарияси, Англияда “Релятив”, Россияда “Мусиқа” назарияси бўйича ўқитишда

талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятларини санъатни ижодий акс эттириш асосида

ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Мусиқа – инсоннинг ички ҳиссий кечинмалари, руҳияти, фикрлари, тасаввур

доирасини мусиқий товуш (нағма)лар изчиллиги ва мажмуи воситасида акс эттирувчи

санъат тури ҳисобланади. Мусиқани тинглаётган инсон бевосита, унинг оғушига, яъни

бошқа оламга ғарқ бўлади. У инсонни ўйга томишга, фикрлашга, ҳаёл суришга, хурсанд

бўлишга, дарддан фориғ бўлишга ва ширин хотиралар ила кўз ёш тўкишга ҳам мажбур

қилади.

“Мусиқа” сўзи юнонча “mousiche” сўзидан олинган бўлиб, музалар (илҳом

парилари) санъати маъносини англатади .

Мусиқанинг ифодавий-тасвирий имкониятлари Шарқ мутафаккирларидан

Абдураҳмон Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий,

Ал-Фаробий, Нажмиддин Кавкабий ва тасаввуф арбобларидан Калободий Бухорий, Имом

Ғаззолий ҳамда юнон олимларидан Аристотель, Пифагор, Платонлар томонидан илмий

тадқиқ қилиниб, юқори баҳоланган.

Юнон файласуфи Платон: “Давлатнинг куч-қудрати – унда қандай мусиқа, қайси

оҳанг ва қай ритмда янграётганлигига тўғридан-тўғри боғлиқдир”, - деб ҳисоблаган.

Платон ва унинг издошлари: “Давлат учун инсонни юксакликка кўтаришга ёрдам берувчи

мусиқа керак”, деб ҳисоблаганлар. Қадимги Хитойда мусиқа – тартиб ва цивилизация

рамзи ҳисобланган, у тарбиянинг энг муҳим воситасидир. Мусиқа психологияси ўрта

асрларда Яқин ва Ўрта Шарқда Aл-Фаробий, Aбу Aли ибн Сино, Aбдураҳмон Жомий,

Нажмиддин Кавкабий каби буюк мутафаккирлар ижодида ўз ривожини топди. Улар

мусиқадан даволаш воситаси сифатида ҳам фойдаланишган.


background image

53

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Аристотель психикани ўзгартирувчи мусиқий ладлар тўғрисида шундай мулоҳаза

билдирган: “Бир ладдаги мусиқа кишини мулойим ва раҳмдил қилиб қўяди, бошқа бири

эса, ҳаяжонланиш ва асабийлашишга олиб келиши мумкин”. Унинг фикрича, фригий,

дорий, лидий ладларидаги оҳанг кишининг соғлиғи ва руҳи учун ижобий таъсир қилади,

бошқа ладлардаги мусиқани эса, ёш авлоднинг қулоғига етказмасликни таъминлашни

тавсия қилган. Инсоннинг гўзаллик туйғусини ривожлантирмай туриб, маънавий

баркамол инсон ҳақида гапириб бўлмайди. Мусиқа ана шу нозик туйғуларни

шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир. Мусиқани қалби

гўзалликка ошно инсонларгина севади, англайди. Мусиқа тинглаш, уни идрок этиш

болаликдан тарбияланади ва сингдириб борилади. Улуғ ёзувчи Чингиз Aйтматов

айтганидек, “Фақат мусиқагина замонларга хос ёлғон ақидаларни енгиб ўтиб, мудом

келажак сари интилади”.

Аристотель ўзининг “Поэтика” асарида бадиий ижоднинг меъёрий қонунларини

фалсафий жиҳатдан таҳлил қилади. Аристотель санъатнинг борлиқдаги имкониятини

фаол, ижодий, юксак бадиий маҳорат билан ифодалашда кўради. Унинг фикрича,

“Санъатнинг вазифаси воқеъликни механистик тарзда қайта тикламай, балки уни ижодий

акс эттиришдан иборат”.

Суқрот “Ижоднинг асосида ҳақиқат ва унинг моҳиятини тушуниш ётади”, - деб

таъкидлайди. Шунинг учун у “Ҳар бир одам ўз фикрига эга бўлиши мумкин, аммо ҳақиқат

барча учун битта бўлиши лозим”, - деб ҳисоблайди.

Гегельнинг фикрича, “Ижод мушоҳада қилиш қобилияти, тасаввурнинг самарали

ва рефлектив фаолияти бўлсагина амалга ошади”.

Л.А.Гревцованинг тадқиқотида “Ижодий жараён барча ботиний кучлар олий

даражада жамланган лаҳзада вужудга келадиган ногаҳоний “башорат” тарзида англанади.

Шунинг учун ҳам Юнон файласуфи Платон ижоднинг асл манбаини билимда эмас,

илҳомда деб ҳисоблайди. Худо инсонни яратиб, унинг ўзига ўхшашини истаса, инсон ҳам

ўз ижод маҳсулининг ўзига ўхшаш бўлишини хоҳлайди”, - деб таъкидланган.

Ўзбек халқи маънавиятида миллат ўтмиши, ҳозирги куни ўз ифодасини топган

бўлиб, жаҳоншумул кашфиётларни ярата олган минглаб алломаларни етиштириб берган

ўлка ҳисобланади. Улар умумбашарий аҳамиятга эга маърифатнинг шаклланишига

ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар. Шунинг учун ҳам ўзбек миллий-маънавий

мероси жаҳон маданиятининг ажралмас қисми, узвий бўлагидир.

Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг асарларида ифодаланган маънавий-

ахлоқий қарашлар инсонлар руҳияти ва маънавияти тараққиётида, ёшларда эзгулик ва

ифтихор туйғусининг ривож топишида муҳим восита сифатида хизмат қилади.


background image

54

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Шарқ мусиқаси – Шарқ фалсафаси, Шарқ дунёсининг узвий бир қисмидир. Шарқ

мусиқасининг жаҳон маданий меросида тутган ўрни бениҳоя буюк. Мусиқа минг

йиллардан бери одамлар дилини хушнуд этиб, уларни руҳан юксалтириб келмоқда.

Ўзининг нозик жозибаси билан дунё маданиятига озуқа бериб, умумбашарий

қадриятларга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий-ижодий қобилиятларни

ривожлантиришда Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг мусиқий меросидан

фойдаланиш ўз ўрнида методологик мазмун кашф этиб, талабаларнинг маънавий-эстетик

фикрлашларини, назарий билимларга эга бўлишини таъминлайди. Шарқ алломаларининг

бебаҳо ва тенгсиз асарлари жамиятни ривожланишида, маънавиятимизни юксалишида,

комил инсонни камол топишида муҳим жараён ҳисобланади. Улар тадқиқотларида

фалсафа табобат, фалакиёт, мусиқа, аҳлоқ, таълим-тарбия, мантиқ, тилшунослик, адабиёт

ва бошқа фан соҳаларига бағишлаб асарлар ёзишган.

Мусиқа санъати ҳақида кўплаб алломалар изланишлар олиб борган бўлиб, мусиқа

назарияси, мусиқага оид қоидалар бевосита Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва

матафаккирлари томонидан илгари сурилган.

Бу борада Фаробийнинг “Мусиқа ҳақида катта китоб” ва бошқа асарлари, Ибн

Синонинг “Китоб аш-шифо”, “Китоб ан-нажот”, “Донишнома” каби асарларининг мусиқа

ҳақидаги бўлимлари, Абдураҳмон Жомийнинг “Рисолаи мусиқа” китоби, Алишер Навоий,

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мусиқа ҳақидаги қарашлари талабаларда мусиқий-

ижодий қобилиятларни ривожлантиришда муҳим манбаа ҳисобланади.

Абу Наср Фаробий қомусий олим ҳисобланиб, унинг 160 дан ортиқ илмий асарлари

мавжуд. Абу Наср Фаробий Ўрта аср даври илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшган

олим. Фаробий табиий, илмий ва ижтимоий билимларнинг барча соҳаларида илмий иш

олиб борган. Фаробий ўзидан кейин жуда бой илмий мерос қолдирган. Фалсафа, мусиқа,

филология ва бошқа табиий, илмий билимларнинг турли соҳаларида асарлар яратган.

Абу Наср Фаробийнинг таърифига кўра “Ижод – билиш жараёнида шундай улуғ

фазилатки, инсон уни эгаллаши учун бошқа ҳамма фазилатларини ишга солиши керак”.

Ижод қилиш жараёнида инсон изланади, кузатади, тадқиқотлар олиб боради,

натижаларни таҳлил қилиб мантиқий хулосалар чиқаради. Хулосанинг тўғри ёки нотўғри

эканлиги тажрибада синаб борилади.

Ижодкорлик талабаларда мусиқий тафаккур, изланиш ва ижодий малакаларни

ўстириб бориш учун катта аҳамиятга эга. Ҳозирда ўсиб улғаяётган ёшларимиз орасида

ҳам ҳар томонлама мукаммал, етук, қобилиятли ижодкорлар йўқ эмас.


background image

55

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Мусиқа ижодкорлиги соҳасида кўплаб ёшларимиз таҳсил олиб, кейинчалик мусиқа

педагогикаси соҳасида ўз фаолиятларини давом эттириб келмоқдалар. Қалбида мусиқага

меҳри бўлган инсонлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Шундай экан, ёшларимизда

мусиқага бўлган қизиқишларини орттириш даркор.

Юқорида берилган маълумотлар биргина аллома Абу Наср Фаробийнинг мусиқа

санъати ривожидаги улкан хизматлари бўлиб, бу жараённи бошқа кўплаб аллома ва

мутафаккирлар маънавий меросида кўришимиз мумкин.

Шарқ мутафаккири Абу али ибн Сино мусиқанинг руҳ ва танага шифобахш

таъсири тўғрисида айтиб, мусиқанинг психологик ва физиологик хусусиятларини

ўрганган. Ҳозирги кунда дунёдаги кўпчилик мусиқашунос-олимлар, тиббиёт

мутахассислари ва психологлар мусиқанинг жуда кучли даволовчи хусусияти борлиги ва

шифобаҳш таъсирга эга эканлигини исбот қилдилар.

Талаба онгига аллома ва мутафаккирларнинг мусиқий қарашларини сингдиришда

идеаллар жуда муҳим аҳамият касб этади. Педагог талабани келажакда кимнинг ўрнида

кўришни хоҳласа, уни талаба кўзида идеал даражасига етқаза олиши керак бўлади.

Масалан, талабанинг идеали унинг отаси, у отасидай учувчи бўлмоқчи, у яқин

орада бу мақсадга эришиш йўлини излайди, унга интилади, ўзида отасида бор

хислатларни такрорлашга ҳаракат қилади.

Қадимдан Шарқ ва Ғарб мутафаккир олимлари, файласуфлари ҳам бир неча мусиқа

чолғуларида чалиш ва куйлаш маҳоратини эгаллашга интилганлар. Чунки, юракни мусиқа

билан ҳамоҳанг уриб туриши инсоннинг фикрларини жамлаб, бир тизимга солишга,

меъдани соғломлаштиришга, муаммолар ечимини топишга ёрдам берган. Демак, мусиқа

ёрдамида инсонни ҳам маънавий, ҳам физиологик томондан тарбиялаш ва

ривожлантириш мумкин.

Мусиқа воситасида ифодаланадиган ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаш жуда

қийин. «Қачонки сўз ожизлик қилса, мусиқа ёрдамга келади», деб бежизга айтишмаган.

Мусиқа талабаларга фаол эмоционал таъсир кўрсатади, қувонтиради, ижобий

кечинмалар уйғотади. Яҳши, мазмунли, қизиқарли муcиқадан талабалар хуш кайфиятга

эга бўладилар.

Бугунги кунда мусиқанинг янги соҳаси функционал мусиқа орқали мусиқанинг

киши психикаси ва физиологиясига таъсирини ўрганилиши бунинг боисидир. “Мусиқа

таълими” йўналиши фанлари ўзининг аралаш дарс типи (тузилмасига эга), ифода воситаси

(тили) ва актив психологик таъсири билан фарқ қилади. Демак, мусиқа таълими

талабаларнинг шахсияти ва дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Ота-

боболаримиз, халқимиз асрлар давомида биз аждодларга бой маданий меърос қолдирган.


background image

56

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Асрлар давомида республикамизнинг турли воҳаларида турмуш тарзи, яшаш

шароити, иқлимидан келиб чиқиб, ранг-баранг қўшиқлар яратилган, чолғу мусиқалари

вужудга келган, чолғу асбоблари ясалган. Уларни ўрганиш, ҳаётга тадбиқ этиш, келажак

авлодга етказиш бизнинг олдимизда қўйилган долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ўзбек мусиқа санъати ва маданияти билан яқиндан танишиш ва ўрганиш асосида

ижодкор ўзи учун янги ижодий билимларни очишга муваффақ бўлади. Бу даврда

халқнинг ижодий ривожланиши, санъат ва маданият тарғиботи, истеъдодларни намоён

этиш ҳамда маърифатпарварлик ғоялари биринчи ўринга чиқди. Инсонларнинг маънавий

эҳтиёжларини қондиришда анъанавий халқ қўшиқлари, мусиқа ва фольклор

қўшиқларининг аҳамияти ниҳоятда катта.

Халқ мусиқасига бой бўлган байрамлар, сайллар ва турли хил томошалар инсон

маънавияти шаклланишида ва тараққиётида асосий манбаа ҳисобланади. Ҳар бир байрам,

маросимнинг тарбиявий таъсир кучи шу анъананинг мазмунини очишга хизмат қилувчи

урф-одатлар, расм-русумлар билан мустаҳкамланади.

Маьнавий қадриятларнинг асосий манбаалар кўлами таҳминан қуйидаги

жабхаларни ўз ичига олади:

- инсон онги, ақл-заковати маҳсули сифатида яратилган нарсалар (фан, адабиёт,

саньат, халқ амалий хунармандчилиги);

- турмуш тарзи, ҳаётий заруратлар асосида шаклланган қадриятлар (урф-одатлар,

аньаналар, удумлар, байрамлар);

- тасаввур, руҳий эҳтиёжлар замиридан келиб чиқадиган қадриятлар, фалсафий

қарашлар, эьтиқод (Қурон, ҳадис, диний тушунча ва мулоҳазалар).

Бу қадриятлар инсон маьнавиятининг барча муҳим тармоқлари ва барча

қирраларини ўзида намоён қилади ва айни пайтда бу тамойиллар бир биридан ажратиб

бўлмас даражада узвий боғланиб кетади, ҳамда бир бутунликни ташкил қилади, яьни

тўлақонли инсоний маьнавиятни юзага келтиради. Бошқа халқлар сингари, ўзбек халқи

ҳам-ўзининг бой тарихи, бетакрор қадриятлар бисотига, яьни ўз маьнавиятига эга.

Асрлар оша бизгача етиб келган нодир дурдоналар-миллатимиз вакилларининг

онгига, турмуш тарзига, қонига қай даражада сингдирилаётганлиги, уни асраб-авайлаб

сақлаб қолинаётганлиги ва янгича тафаккур билан идрок қилган ҳолда уни бойитиб

боришга қай даражада киришилаётгани бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб

муаммосидир. Қадриятларни ёшларимиз онгига мусиқа орқали сингдириши керак бўлган

педагогларимиз олдида муҳим вазифа турибди.


background image

57

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Жамият таянчи бўлган педагогларимиз ўз касбига садоқат билан сидқидилдан

ёндашсагина, у замон талабига жавоб бера оладиган шахс ва ёшларни маьнавий камолотга

етаклай олувчи педагог мақомига сазовор бўлиши мумкин.

Инсоннинг маьнавий камолотга эришувида фан, адабиёт ва бошқа муҳим

тармоқлар каби саньатнинг, хусусан мусиқанинг фақат ўзигагина хос бўлган алоҳида ўрни

бор. Ўзбек халқи қадимдан ўзининг бой мусиқий меьроси, маьнавий-мусиқий

қадриятларига эга бўлиб келган. Бу бисот турли йўналиш ва жанрларда алломаларимиз

яратган мусиқий рисолалар, қўлёзмалар, яратилган чолғу асбоблари, қўшиқ, куй,

бахшичилик, устоз-шогирдлик аньаналари, байрамлар, сайллар, фестиваллар тарзида ўз

ифодасини топган.

Мусиқа киши тасаввурида образлар яратиши орқали инсон руҳиятига сингиб

боради. Яхши, ёқимли мусиқа инсон қалбида яхши кайфият уйғотади ва у киши руҳига

кўтаринкилик олиб киради. Яхши мусиқадан руҳланган киши ўз кучига ишонч ҳосил

қилади ва озуқа олади. Ҳаётда учрайдиган маълум муаммолар олдида ўзини бардам хис

қилади ва турли ҳолатларда дадиллик кўрсатишга тайёр бўлади.

Кейинги йилларда мусиқа таълимини янада такомиллаштириш, талабаларда

мусиқа, ижод ва қобилиятларни ривожлантириш муаммоларига бағишланган қатор

дарсликлар, илмий тадқиқотлар, услубий рисолалар, ўқув дастурлар ва қўлланмалар

яратилди ва яратилмоқда. Бунда соҳанинг етук мутаҳассисларидан жаҳонда Л.Бурбо,

С.Л.Франк, В.А.Энгельгардт, МДҲ олимларидан Е.Я.Басин, Н.А.Бердяев, С.И.Бугрова,

И.Н.Ефимова, А.М.Коршунов, ўзбек олимларидан А.Р.Арипджанова, Н.А.Бахритдинова,

О.А.Васильченко, Д.Ф.Жалолова, Г.Н.Ибрагимова, С.С.Маликова, Қ.Т.Мирзаев, С.Расули,

А.Х.Хакимова, Н.С.Шарафиева, Ч.Т.Шокирова, Б.В.Шомахмудова, Д.Б.Якубжанова,

Р.Қодировлар бир қатор изланишлар олиб борганлар. Бироқ олий таълим муассасалари

талабаларида етук ижодкорлик, халқчиллик тамойилини қайта алоқага киришиш

даражасининг субъектив таъсирчанлигини иерархик тартибда жойлаштирилган

диагностик ўқув жараёни тўлиқ йўлга қўйилган дея олмаймиз.

Л.Бурбонинг “Эмоции, чувства и прощение” китобида “Ижодий қобилият

инсонларга керакли бўлган қандайдир янгиликни очиш ёки яратиш демакдир. Илоҳий

неъмат эса қобилият, истеъдод, даҳоликни тасодифан юзага келтирувчи трансцендентал

ҳодиса, илоҳий неъмат, яъни бу – “Худо берган” туҳфадир, - деб таърифланади.

С.Л.Франк “Ҳар қандай инсон у ёки бу даражада яратувчидир. Борлиқнинг ҳар

қаерида ижод мавжуд. Агар у инсоннинг ички муҳитидан келиб чиқса, ҳар қандай

ҳунарманд муҳаббат ва дид билан ишлайдиган бўлади, ишга ўз шахсини қўшаётган

маънода илҳомланиб янги ижод намуналарини яратади.


background image

58

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

В.А.Энгельгардтнинг фикрича, “Ижод... – санъатнинг моҳияти. У худди шу

даражада фаннинг ҳам моҳияти ҳисобланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсоннинг яратиш,

яъни ўзлигини намоён қилиш қобилияти муҳим. Илмий кашфиёт худди санъат каби,

ижодкорнинг муайян хусусиятларини ўзида сақлаб қолади ва кейинги ҳаёти давомида

бутун инсоният бойлигига айланади”.

Е.Я.Басин “Творчество и эмпатия” номли мақоласида “Илмий ижод шахснинг

муҳим белгиси – рационал кўриш ва фаолиятининг намоён бўлиш шаклидир. Бу шунчаки

ҳиссий қабул қилиш ёки интеллектуал фаолият эмас, балки дунёни шундай кўришки, унда

ҳиссиётлар, ақл, туйғулар узвий жиҳатдан уйғунлашган тарзда акс этади”, - деган фикрни

билдирган.

Н.А.Бердяевнинг таъкидлашича, ижоднинг асосий хусусияти – эркинликдан

иборат. Унинг фалсафасидаги ўзига хослик энг аввало, у ижодга борлиқни эмас,

эркинликни асос қилиб олган.

“Инсон ижод қилишга илоҳий куч ёрдамида жалб этилади. Ижод қилиш эса, унинг

инсоний бурчи, инсоннинг ерга юборилишидаги вазифасидир”, - дейди

Н.А.Бердяев.

С.И.Бугрова “Илмий ижод инсоннинг бевосита ҳаётий фаолияти билан боғлиқ

бўлиб, унга кўпроқ объективлик ва тизимлилик хосдир”, - дея таъкидлаган.

“Ижод бу – ҳаёт мазмуни ва ҳақиқатини излаш ҳақидаги ўй”, - дейди И.Н.Ефимова.

“Ижод бу субъектнинг объект билан ўзаро фаол ҳаракатидир. Бу жараёнда субъект

мақсадга йўналтирилган ҳолда атроф-оламни ўзгартириб, объектив қонуниятлар талабига

кўра, янги ижтимоий аҳамиятдаги оламни яратади. Атроф-оламга таъсир қилиб, субъект

ҳам ўз-ўзини ўзгартиради”, - дейди А.М.Коршунов.

Tалабаларнинг мусиқий-ижодий ривожланишлари учун педагог ўзининг иш

фаолиятига сидқидилдан ёндашиб, дарсларни субъект-субъект муносабатлар орқали

юксак методик даражада ўтилишини таъминлаши лозим. Субъект-субъект муносабатлар

орқали ўтилган дарс педагогдан катта иродавий куч, изланиш, ҳозиржавоблик ҳамда

турли педагогик вазиятларга тезда муносабат билдиришини талаб этади. Самарасиз ва

омадсиз дарс, камчиликлар узоқ вақт педагогга ором, ҳаловат бермайди, ортга назар солиб

унинг сабабларини қидиришга эҳтиёж сезади.

Шу масалада Г.Г.Азизова ўз тадқиқотлари натижаси сифатида қуйидаги фикрларни

билдиради: Ўқитиш жараёнини мутлақо инновацион омилсиз ташкил этиб бўлмайди.

Хориждаги самарали методларни ўрганиш ва улар асосида ўқитувчининг инновацион

педагогик фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.


background image

59

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Бинобарин, мамлакатимизда ўқитишнинг янги сифат ўзгаришларини амалга

ошириш босқичида талаба ёшларни рақобатбардош мутахассислар сифатида мамлакат

иқтисодиётини ўстиришга мақсадли тайёрлаш бугунги куннинг асосий талабидир.

А.Азизқулов ўз тадқиқотида “Ижод инсонни янги моддий ва маънавий

қадриятларни яратишга қаратилган мураккаб руҳий-маънавий фаолиятдир. Инсон

томонидан табиий борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш фаолияти фақат ижодий ёндашув

натижасида содир бўлади. Айнан, ижодкорлик фаолияти орқали инсон табиатдан ажралиб

чиқди ва уни ўзига бўйсундирди”, - дея таъкидлайди.

Э.Аъзамнинг фикрича, “Ижод бу – ўзини қийнаш, машаққат чекиш, ҳузур-

ҳаловатдан воз кечиш, том маънода фидоийлик демакдир”

“Ижод – тадқиқотларнинг янги предмети эмас. У доимо олимларнинг ва

мутахассисларнинг эътиборини жалб қилган. Кенг маънода ижод–бу бирон бир янги,

такрорланмайдиган фойдали омилни ҳосил қилишга йўналтирилган фаолиятдир. Шунинг

учун ижоднинг асосий кўрсатгичи унинг натижасидаги янгилик, яъни ижодий фаолият

янгилигидир”.

З.Давроновнинг фикрича, “Ижод бу – изланувчининг маълум янгилик яратиш учун

объектга қаратилган шахсий қобилиятидан келиб чиқувчи ҳиссий билим ва туйғуларни

амалга оширувчи жараён”.

“Ижод бу – бадиий ифодалаш шакли бўлиб, шахснинг ривожланиши ва

тажрибасида муҳим омил саналади. Турли шакллардаги ўз тасаввур ва ижодларини

ривожлантириш имкониятларига эга бўлган талабалар миллий маънавий мерос ва

маданиятни ҳурмат қилишга ўрганадилар”.

М.М.Рустамова “Ижодкорлик фазилатини шакллантиришда ўқувчиларнинг

бажариши лозим бўлган вазифалар этиб қуйидагиларни белгилаган: билим олиш,

тушуниш, ишлатиш (қўллаш), тахлил (анализ), синтез, баҳолаш, ташаббускорлик,

ижодкорлик каби фазилатларни шакллантириш, ишга ижодий ёндашиш, ўз-ўзини

бошқариш, ишдаги камчиликларни ўз вақтида топиш, ўз-ўзига талабчан бўлиш, мақсадга

интилиш каби хислатларнинг намоён бўлиши уларнинг ижодий кобилиятларини

оширишга ёрдам беради”, - деб таъкидлаган.

“Илм-фанга, ижодга қизиқиш ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига

мактаб, ота-оналар, олимлар кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга, илмда

ёши ўтиб қолди, деган гап бўлмайди”, - дея таъкидлайди О.Файзуллаев.

“Илмий фаолият ижод билан чамбарчас боғлиқ. Илмий ходимнинг билими,

истеъдоди, қобилияти, кўникмалари, илмий ҳақиқатнинг тагига етишга бўлган

интилишлари илмий ижодда ўз аксини топади”.


background image

60

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Абддулла Шер ўзининг “Илоҳий инъомлар” номли китобида “Ижод илоҳий инъом,

бу инсон ўз меҳнати билан олмаган, балки Худо томонидан берилган неъматдир”, - деган

фикрни билдирган ва унинг барчада ҳам бир хил бўлмаслигини таъкидлаб, унинг уч

даражасини, яъни қобилият, истеъдод ва даҳо каби тушунчаларни келтирган.

Мусиқа

таълимида

талабаларнинг

мусиқий-ижодий

қобилиятларини

ривожлантирувчи кўргазмали воситалардан фойдаланиш муҳим. Вокализлар ёрдамида

талабаларда нота асосида куйлаш малакалари ривожлананади, асарнинг профессионал

ўзлаштирилишига эришилади, товушларни тўғри ва тоза куйлаш, эслаб қолишларига

ёрдам беради. Дарсда техник ва кўргазмали воситалардан унумли фойдаланиш, дарс

режаси чуқур ўйланган бўлиши керак. Улардан унумли фойдаланиш мусиқа тарбияси

вазифаларини ҳал этишда муҳим рол ўйнашини таъкидлаш лозим.

Олий таълим муассасаларининг “Мусиқа таълими” йўналиши талабалари дарсларга

пуҳта тайёргарлик кўриши ва уни самарали ўтказишлари учун педагогдан доимо ижодий

ёндашувни, касбий тажрибаларни, билим, малака ва кўникмаларни фаол тадбиқ этишни

тақозо этади. Педагог ижодининг натижаси бўлган дарс ғоявий-эмоционал таъсир кучига

эга бўлиб, талаба ички дунёсини забт этиб, мусиқага бўлган қизиқиш ва эҳтиёжини

тарбиялайди.

“Мусиқа таълими” йўналиши дарсларининг муваффақияти саводхон, чуқур

билимли, мусиқий-ижодий, қобилиятли, ўз касбига фидоий бўлган педагог шахсига

боғлиқ. Мустақил таълим жараёнида Айрим талабалар мусиқани тинглаш, идрок эта олиш

малакасига эга, турли жанрдаги асарларни ифодали куйлашга ҳаракат қилишади.

Бошқалари эса тўғри куйлаш ҳақида ҳаттоки тушунчага ҳам эга бўлишмайди. Бу уларнинг

мусиқий тушунча, маълумотлардан қай даражада баҳраманд бўлганликлари ҳамда

мусиқий муҳитга муносабати билан белгиланади.

Талаба машғулотнинг фаолиятлари ўзаро боғлиқлиги асосида тинглаш, куйлаш

фаолияти, мусиқа саводхонлигини ўзлаштириши, мусиқий-ижодий қобилиятларни

ривожлантириш жараёнида куйнинг йўналиши, хусусиятларига мос ифодавий

ҳаракатларни бажариш, талабаларни мусиқа мазмунини ҳис этиш, рефлексив

механизмларни барқарор қўллаш орқали ўргатиб борилади.

Талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш учун педагогнинг

индивидуал креатив ёндашуви муҳим ахамиятга эга. Талабалар олий таълим

муассасаларида олган назарий билимларини ўкув-тарбиявий жараёнларда синаб,

амалиётга тадбиқ этишади. Мусиқани тушуна билиш, уни хиссий идрок этишда бадиий

сўз мухим восита сифатида хизмат килади, албатта.


background image

61

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Бу жараёнда бадиий сўз хеч качон мусиқанинг теранлигини тушунтира олмасада,

бироқ “сўз”сиз нозик хиссини англашнинг бу сохага яқинлашиб бўлмаслигини, унинг

ўзига хос эмоционал кучга эга эканлиги, қалб нозик торларини созловчи хусусияти билан

мусиқани англатишда нихоятда қимматли восита эканлигини уқтиради. Кўпгина

педагогларнинг нутқий махорати тўлиқ шаклланмаган, улар дарс мавзуларини ёритишда,

талабалар билан мулоқот ўрнатишда сўз ва фикр бойлигига етарли даражада эга эмаслиги

яққол сезилиб туради.

Олий таълим муассасалари талабалари, мусиқа ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни

янги тизим ва унинг индивидуал, ижодий характернинг етарлича эмаслиги, кўплаб

педагогларнинг рақобатбардош эмаслиги, ўқитувчи касбининг ёшлар орасида етарлича

эътибор топмаётгани ҳисобига мураккаблашиб бормоқда. Ҳозирги кунда олий таълим

муассасалари талабаларининг ижрочилик маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор

қаратилган. Бу кейинги пайтда талабанинг ижрочи сифатида қай даражада намоён бўлиши

билан боғлиқ.

Мусиқа ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида педагог асар ғоясини англаб олиши ва

уни ўқувчига етказа билиши, педагогик фаолияти давомида талабанинг ижодий дунёсини

шакллантириши, унинг образли фикрлаш қобилиятини такомиллаштириши лозим.

Педагогнинг ажралмас хусусияти бу унинг ижодий характери эканини ҳисобга

олган ҳолда, ижрочи сифатида яққол намоён бўла олиши лозимлигини алоҳида таъкидлаш

жоиздир. Педагогик ижод заминида педагогик импровизация ва педагогик маҳорат ётади.

Педагогик импровизациянинг моҳияти чолғу ижрочилиги фаолиятининг турли

кўринишлари мавжудлиги ва вокал техникасини эгаллашда сўз эркинлиги жуда муҳим

аҳамиятга эга. Бироқ, тажрибанинг паст даражаси ҳануз педагогнинг ижрочилик

тайёргарлигидаги асосий камчиликларидан бири бўлиб қолмоқда.

Талабанинг мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш жараёнида

таълимнинг чолғу ижрочилиги ва ансамбли фани касбга йўналтирилишда етакчи роль

ўйнайди. Дарсда индивидуал таълим траекториясини ва фаол мусиқий терапияни

барқарор қўллаш орқали талабани ривожлантириш мумкинлигини алоҳида қайд этиш

лозим. Мусиқа ўқитувчиси касбини танлаганлар шуни билишлари лозимки, мусиқа

ўқитувчиси фақат келажак фаолиятининг мақсади, вазифалари, дастурини эмас, балки ўзи

яшаётган ижтимоий-маданий вазиятни ҳам яхши билиши зарур. Ҳар бир педагог

талабаларни бўш вақтида нима билан машғул бўлаётганлигини, берилган вазифаларни қай

усулда тайёрлаётганлигини назорат қилиши лозим.

Мусиқий асарларнинг тарбиявий ва маърифий аҳамияти шундаки, уларда юксак

гўзалликка, бахт-соадатга эришишнинг йўли мақсад сари қатъий интилишда, сабр, чидам,


background image

62

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

матонат, мардлик, қахрамонлик кўрсатишдан иборатдир. Вокал асарларда куйланадиган

муҳаббат муҳим умуминсоний қадрият сифатида инсоннинг маънавий қиёфасини

белгилаб берадиган омил, инсонни жасоратга ундайдиган, эзгу фазилатларни рўёбга

чиқарадиган восита сифатида тараннум этилади, талабани садоқатли қахрамонлар

тимсолида шу туйғуга илҳомлантириши ва рефлексив мослаштириши лозим.

Талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантиришда қуйидаги талаблар

асос бўлиб хизмат қилади:

1.Талабалар шахсиятида яширин бўлган мусиқий-ижодий қобилиятларни кашф

этиш ва ривожлантириш;

2.Талабаларда мусиқий-ижодий кўникмаларни шакллантириш, қайсики бу

кўникмалар уларда фақатгина мусиқага оид билимларни муваффақиятли ўзлаштириш

имкониятини яратибгина қолмай, балки уларни ижтимоий турмуш вазифаларини еча

олишга тайёрлаб бориши керак;

3.Талабаларда мусиқага ва ижодга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда ижро этиш,

соз чалишга нисбатан уларни қизиқтириш;

4.Педагог бутун педагогик–психологик воситаларни қўллаган ҳолда талабаларда

мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириши лозим. Фақатгина шундай яхлит

фаолият натижасида талабалар мусиқа таълими якунида мусиқий идрок, мусиқий онг,

ижро этиш кўникмаси ва соз чалиш каби кўникмаларига эга бўлиши, шунингдек,

мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириши талабларини аниқ англаб етишлари

керак.

5.Талабаларда асарни ижро этишда турли образга киришишга ундаш ва қизиқиш

уйғотиш катта аҳамият касб этади. Зеро, образли ижрони кузатган ҳар қандай талаба ўзи

учун зарур бўлган ижрочилик кўникмаларини олиши мумкин.

6.Талабаларни дарсдан ташқари турли тадбир, концерт, ижодий учрашувларга жалб

этиш лозим.

Юқорида қайд этилган талабларни амалга ошириш талабаларда мусиқий-ижодий

қобилиятларни ривожлантиришда хизмат қилади ҳамда уларда ўз хато ва камчиликларини

тўғирлашда ёрдам беради.

Санъатнинг анъанавий турлари: адабиёт, театр, амалий санъат, техноген санъат,

кино, телевидение ва радио санъатининг ҳам таъсири мавжуд. Биламизки, ёшлар орасида

мусиқа санъатининг кенг обрў топиши ҳам сир эмас. Тадқиқотлар мусиқанинг санъат

турлари орасида етакчи ўринларга чиқиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мусиқа санъатининг барча жанр ва турлари турлича характерда бўлиб, у ижрочи ва

тингловчига маълум йўналишда таъсир этади.


background image

63

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Мусиқа умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштириши, турли давлат

ёшлари ва миллатлар ўртасидаги муомала тили бўлиши лозим. Социологик тадқиқотлар

кейинги йилларда ёшларимизнинг чет эл мусиқасига қизиқиши ортиб бораётганини

тасдиқлайди. Шу сабабдан, талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш

моделининг креатив тенденциялар сифатлари даражасини аниқлаш зарур. Талабаларнинг

оммавий мусиқий тарбияси муаммоси мусиқий маданий ҳаётимизнинг биринчи галдаги

вазифасига айланиб бормоқда.

Талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш, маънавий дунёсини

шакллантириш, педагогик муҳит яратиш, уларнинг мусиқий, бадиий ва эстетик маданияти

биносини барпо этишга қаратилади. Талабаларда мусиқий-ижодий қобилиятларни

ривожлантиришни мусиқий эстетик тарбияланган педагоггина амалга ошириши мумкин.

Шу сабабли, олий таълим муассасалари педагогларининг саъй-ҳаракатлари

талабани мусиқий-ижодий қобилиятларини ва индивидуал-психологик хусусиятларини

ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Талабанинг касб тайёргарлиги қобилиятлар,

хоҳишлар, малака ва кўникмалар, эътиқод, ахлоқий ва ғоявий сифатларини белгиловчи

рефлексив мослаштириш талабларини ўз ичига олади.

Қобилият инсоннинг шахсий салоҳияти, имкониятлари демакдир. Қобилият

билимдан кескин фарқланиб, билим эса мутолаа натижаси ҳисобланади. Қобилият

шахснинг психологик ва физиологик тузилишининг хусусияти ҳамдир. Қобилият кўникма

ва малакадан кескин фарқ қилади.

Хорижий педагог ва психологлардан М.Воллах, Д.Гилрорд, Р.Стернберг, Л.Термен,

Е.Торранс ва бошқалар томонидан ижодий фикрлаш тушунчаси назарий жиҳатдан

асосланган бўлса-да, бугунги кунда ижодий фаолиятни ривожлантириш методикаларини

ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотлар давом этмоқда.

МДҲ олимларидан Б.М.Тепловнинг фикрича, қобилият фақат ривожланишда

бўлади.

В.Петрушиннинг фикрича, мусиқий идрокни шакллантириш бевосита мусиқий

эшитиш қобилиятини шакллантиришга боғлиқ экан.

Ўзбекистон психолог олимларидан У.А.Умурзаков қобилиятларни ривожлантириш

йўлларини қуйидагича белгилаб берган: актив фаолиятга жалб этиш; хулқнинг яхши

томонларини шакллантириш ва жадаллаштириш; қобилиятларни тўғри ва адолатли

бахолаш; индивидуал ҳолатларни эътиборга олиш; шахсни ҳар томонлама

ривожлантириш.

Талабанинг мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси, унинг

ҳаёти ва санъатидаги барча гўзалликни ҳис эта билиш, талабаларларда гўзаллик туйғусини


background image

64

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

шакллантириш ва мусиқа санъатига бўлган қизиқишини тарбиялай олиш билан боғлиқ

фаолиятининг ҳиссий йўналтирилганлиги билан уйғунлашади. Бунда педагог касб

маҳоратининг муҳим омили ва пойдевори сифатида унинг умуммаданий тайёргарлиги

намоён бўлади. Бу тайёргарлик билимлар, эҳтиёжлар, малакалар, қобилиятларга таянади.

Педагогнинг муҳим фазилатларига ижрочилик ғоявий сифатлари билан бир

қаторда эстетик маданият ҳам киради. Эстетик маданият фақат шаклланган идеаллар,

қизиқишлар, дид, кўникма, малака ва эҳтиёжлар эмас, балки эстетик билимларни,

таассуротларни, хиссий муносабатларни талабаларга етказа олишини хам назарда тутади.

Олий таълим муассасалари “Мусиқа таълими” йўналиши талабаларининг мусиқий-

ижодий қобилиятларини ривожлантиришдаги таълим жараёнида қўлланиладиган восита,

усул ва методлар келгуси авлодни мусиқий тарбиялашда яхши самара беради, десак

муболаға бўлмайди. Талабаларнинг мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришда

таълим жараёнига катта аҳамият бериш зарур.

Таълим жараёнида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув-методик қўлланмалар,

педагогик технологиялар, ўқув-услубий ишланмалар, тарқатма материаллардан

фойдаланиб келинмоқда. Аммо, фақатгина шулар билан чегараланиб қолмасдан, таълим

беришнинг янги услуб ва усулларини ишлаб чиқиш, янги замонавий педагогик

технологиялардан фойдаланиш зарур.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим

муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали

мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-1533-сон Қарори.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июньдаги ПФ-4732-сонли

“Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августда мамлакатимизнинг

ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашуви.

4.

Азизходжаева Н. Инновационные и образовательные технологии в подготовке

педагогических кадров // Халқ таълими. – Т.: 2001. – № 4. – С. 123-126.

5.

Бахриев А. Олий мусиқий таълимда янги педагогик технологияларни қўллаш //

Мусиқа санъатида анъана ва замонавийлик мавзусида Республика илмий-амалий

анжумани мақолалар тўплами . – Тошкент, 2018. –Б.143-146.


background image

65

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

6.

Шарипова М. Мусиқий қобилият масаласини ўрганишга доир // XXI аср маданияти:

авлодлар мулоқоти мавзусида илмий-назарий конференцияси

7.

Эргашева Ч.Э. Шарқ алломаларининг рисололарида мусиқа тарихи ва назариясига

доир масалалар // Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий

меросида санъат ва маданият масалалари мавзусида III халқаро илмий-амалий

конференция материаллари тўплами. – Тошкент, 2020. –Б.162.

8.

Абу Али Ибн Сина. Избранное В 2-х томах . Восточная философия (ал-Хикма ал -

машрикийа) Руководство по философии ( Китаб ал - хидая) Трактат об определениях

(ар-Рисала фи-л-худуд ) Трактат об этике ( ар-Рисала фи-л-ахлак ) . Душанбе –

Ашгабат.: Культурный центр Посольства ИРИ в Туркменистане ,2003.,185.с. С17.

9.

Абу Наср Фаробий. Рисолаи мусиқа. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1992.

– Б.37.

10.

Апраксина О. Методика музыкального воспитания в школе. – М., 1983.

11.

Аcафьев Б. Профессия-учитель музыки. – М.: Просвещение, 1944. – 110 с.

12.

Виноградов К. Развитие музыкальных способностей дошкольников в процессе

музыкальных игр. – М.: АПН, 1988. – 247 с.

13.

Вопросы методики музыкального воспитания детей. – М.: Музыка, 1985. – 127 с.

14.

Киямов Н.С. Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни

шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш: Дис. ... пед. фан. док.,

2019. – Б.254.

15.

Мамиров Қ. Бошланғич синф мусиқа дарсларида ўқувчиларнинг ахлоқий ҳисларини

тарбиялаш: Дис. ... пед.фан.ном., Москва, 1987. – Б.212.

16.

Назаров А. Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида. – Тошкент: Адабиёт

ва санъат нашриёти, 1995. – Б.63.

17.

Шарипова Г. Мусиқа ва уни ўқитиш методикаси. Т, 2006. – Б. 228.

18.

Қодиров Р. Мусиқа психологияси. Т: Мусиқа. 2005. – Б. 58.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июньдаги ПФ-4732-сонли “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августда мамлакатимизнинг ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашуви.

Азизходжаева Н. Инновационные и образовательные технологии в подготовке педагогических кадров // Халқ таълими. – Т.: 2001. – № 4. – С. 123-126.

Бахриев А. Олий мусиқий таълимда янги педагогик технологияларни қўллаш // Мусиқа санъатида анъана ва замонавийлик мавзусида Республика илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами . – Тошкент, 2018. –Б.143-146.

Шарипова М. Мусиқий қобилият масаласини ўрганишга доир // XXI аср маданияти: авлодлар мулоқоти мавзусида илмий-назарий конференцияси

Эргашева Ч.Э. Шарқ алломаларининг рисололарида мусиқа тарихи ва назариясига доир масалалар // Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий меросида санъат ва маданият масалалари мавзусида III халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Тошкент, 2020. –Б.162.

Абу Али Ибн Сина. Избранное В 2-х томах . Восточная философия (ал-Хикма ал - машрикийа) Руководство по философии ( Китаб ал - хидая) Трактат об определениях (ар-Рисала фи-л-худуд ) Трактат об этике ( ар-Рисала фи-л-ахлак ) . Душанбе – Ашгабат.: Культурный центр Посольства ИРИ в Туркменистане ,2003.,185.с. С17.

Абу Наср Фаробий. Рисолаи мусиқа. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1992. – Б.37.

Апраксина О. Методика музыкального воспитания в школе. – М., 1983.

Аcафьев Б. Профессия-учитель музыки. – М.: Просвещение, 1944. – 110 с.

Виноградов К. Развитие музыкальных способностей дошкольников в процессе музыкальных игр. – М.: АПН, 1988. – 247 с.

Вопросы методики музыкального воспитания детей. – М.: Музыка, 1985. – 127 с.

Киямов Н.С. Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш: Дис. ... пед. фан. док., 2019. – Б.254.

Мамиров Қ. Бошланғич синф мусиқа дарсларида ўқувчиларнинг ахлоқий ҳисларини тарбиялаш: Дис. ... пед.фан.ном., Москва, 1987. – Б.212.

Назаров А. Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1995. – Б.63.

Шарипова Г. Мусиқа ва уни ўқитиш методикаси. Т, 2006. – Б. 228.

Қодиров Р. Мусиқа психологияси. Т: Мусиқа. 2005. – Б. 58.