66
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
БЎЛАЖАК МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАРБИЯЧИЛАРИНИ ИННОВАЦИОН
КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Г.Н.Ибрагимова
Низомий номидаги ТДПУ профессори, педагогик фанлари доктори.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15133235
Дунёда
глобал
ахборот
оқимларининг
жадаллашуви,
фан-техниканинг
ривожланиши, мактабгача таълим тарбиячисининг касбий лаёқатини ривожлантиришга
бўлган талабларнинг ортганлиги, бўлажак педагог-тарбиячиларни инновацион касбий
фаолиятга тайёрлаш жараёни олдига қўйилаётган вазифаларни халқаро ёндашувлар
асосида ривожлантириш мазмуни ва технологиясини такомиллаштириш эҳтиёжини
келтириб чиқарди. Олий таълим тизимида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини
инновацион касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик механизмларини коррекциялаш
методларини қўллаш асосида такомиллаштириш; бўлажак педагог-тарбиячиларнинг
инновацион ёндашув асосида машғулотларни лойиҳалаш кўникмаларини шакллантириш;
бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий фаолиятини инновацион технологиялар асосида
ривожлантириш;
педагогик
амалиётнинг
бўлажак
тарбиячи
ларни
касбий
ривожлантиришдаги имкониятларини назарий билимлари ва амалий кўникмаларини
интеграциялаш асосида кенгайтиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш
долзарб аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида “Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва
ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний
ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларни мактабгача таълим
билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш,
педагог ва тарбиячи ларнинг малака даражасини юксалтириш” каби муҳим вазифалар
белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, бўлажак мактабгача таълим тарбиячи ларини
инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришда муҳим аҳамият
касб этади.
Олий таълим тизимида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларни касбий
фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича жаҳоннинг етакчи илмий
марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Princeton university (АҚШ),
Association for Educational Communications and Technology – AECT (АҚШ), Centre of
increasing to pedagogical qualification on base Manchesters university (Англия); University of
Strasbourg (Франция), Rheinische Friedrich-Wilhelms-Universitдt Bonn (Германия), Seoul
National University, Puchong University, Таълим академияси (Россия), Тошкент давлат
педагогика университети (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда.
67
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячи ларини
инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича қуйидаги илмий натижаларга эришилган:
-бўлажак мактабгача таълим тарбиячи ларини инновацион касбий фаолиятга
тайёрлаш технологиялари креатив ёндашув тамойили асосида такомиллаштирилган
(Belfield pedagogical university);
-бўлажак тарбиячиларнинг методик билимларини фаоллаштириш технологиялари
интеграция тамойили асосида такомиллаштирилган (
Pohang University of Science and
– Жанубий Корея); мактабгача таълим тарбиячи ларининг малакасини
ошириш жараёнини такомиллаштириш стратегиялари шахснинг касбий билимларини
узлуксиз ривожлантириш тамойили асосида ишлаб чиқилган (Centre of increasing to
pedagogical qualification on base Manchesters university);
-талабаларни касбий такомиллаштиришнинг назария ва амалиёт билан бирлигини
таъминловчи конструктив технологиялари яратилган (
Жанубий Корея);
-бўлажак тарбиячи ларни касбий такомиллаштиришнинг нейролингвистик
механизмлари ривожлантирувчи таълим технологиялари асосида бойитилган (Мияги
педагогика университети);
-талабаларда касбий маданиятни шакллантириш технологиялари аксиологик
ёндашувга таянган ҳолда такомиллаштирилган (Россия таълим академияси);
-бўлажак тарбиячи ларни касбий ривожлантиришнинг педагогик механизмлари
яратилган (Тошкент давлат педагогика университети).
Дунёнинг етакчи олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида талабаларнинг
касбий маданиятини ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор йўналишларда
тадқиқотлар амалга оширилмоқда: - бўлажак мактабгача таълим тарбиячи ларини
инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини
ташкил этиш ва бошқаришнинг
педагогик механизмларини такомиллаштириш;
-бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий билимларини фаолиятли ёндашув
асосида такомиллаштириш;
- бўлажак мактабгача таълим тарбиячи ларида машғулотларни лойиҳалаш ва
ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш;
-талабаларни машғулотларни ташкил этиш компетенцияларини ривожлантириш
мазмунини такомиллаштиришдан иборат.
Мактабгача таълимни сифат жиҳатдан такомиллаштириш унга қўйилган
талабларни ҳисобга олган ҳолда танқидий таҳлил қилиш ҳамда янгилаш билан бир
қаторда, мазкур таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва
68
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
бошқариш тизимини мазмун жиҳатдан бойитишни талаб қилмоқда. Чунки, бугунги кунда
мактабгача таълим ташкилотларида яратилаётган шароитлар, замонавий ўзгаришлар барча
имкониятлардан фойдалана оладиган, ўзига ва ўз фаолиятига нисбатан талабчан,
мактабгача таълим ташкилоти билан ота-оналар ҳамкорлигини йўлга қўя оладиган, ўз
ишининг устаси бўлган, ўз соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур ўзлаштирган,
ўзини ўзи ривожлантирувчи ҳамда ўз
қобилияти ва имкониятларини тўла ишга сола
биладиган тарбиячи ларга бўлган эҳтиёжни кучайтирмоқда.
Мактабгача таълимни сифат жиҳатдан такомиллаштиришга қўйилаётган талаблар
сирасига: педагогик жараёнларда бўлажак педагог тарбиячиларни шахслараро мулоқотга
тайёрлаш, субъект-субъект муносабатларига киришиш; компетенциявий диагностика;
мактабгача таълимни бошқаришнинг инновацион технологияларини амалиётга татбиқ
этишга оид билимлар билан қуроллантириш; уларнинг касбий компетентлигини
ривожлантириш; мактабгача таълим сифатини таъминлашга оид замонавий ёндашувларни
эгаллашларига шарт-шароит яратиш ва мактабгача таълим ташкилотларидаги педагогик
жараённи мунтазам такомиллаштириш методларини ўзлаштиришларини таъминлаш
кабиларни киритиш мумкин. Шу йўл билан нафақат мактабгача таълим сифати ва
самарадорлигини ошириш йўналишидаги муаммоларни, балки бўлажак педагог
тарбиячиларни инновацион усулларни ўзлаштиришларини ҳам таъминлаш имконини
беради.
Мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар мазкур жараённи янги сифат босқичига
кўтариш механизмларини такомиллаштиришни, яъни бу жараённи анъанавий
услубларидан воз кечиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт талабларига мос келадиган,
демократик тамойилларга асосланган таълим бериш тажрибасини эгаллашни тақозо
этмоқда. Бу нафақат педагогик муаммолар, балки мактабгача таълим жараёни субъектлари
фаолиятини ташкил этиш ва уларни мувофиқлаштириш асосида таълим сифатини
такомиллаштиришнинг механизмларини аниқлаш, компетенциявий ёндашув асосида
мувофиқлаштириш ва амалиётга жорий этиш вазифаларини ҳам қўймоқда.
Инновацион соҳа фаолиятида алоҳида мактабгача таълим ташкилотлари,
педагоглар, ёки новаторлар эмас, балки деярли ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти
киритилган. Шу боис, инновацион ўзгаришлар тизимли кўринишга эга бўлмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотида инновацион жараёнларни кўриб чиқиб,
таъкидлаш лозимки, “таълимда инновация” тушунчасини талқин қилганда, кўпроқ янги
ишланмалар, воситалар, усуллар, тарбия ва таълим технологияларни жорий этиш
тушунилади.
69
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Инновацион фаолият бу – педагогик фаолиятнинг алоҳиди туридир. Замонавий
мактабгача таълим муассасасининг ҳаёти педагогика соҳасидага янги ютуқлар,
эксперементал фаолиятга таяниши лозим. Бу таълим муассасасининг туридан қатъий
назар, педагогик жамоанинг фаолияти ҳар доим таълимнинг сифатига қаратилганлиги
билан шартлашганди.
Таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим ташкилотида инновацион фаолият ўзига
хослиги билан ажралиб туради. Айниқса, бўлажак тарбиячи шахсида инновацион
кўникмаларни шакллантириш учун аввало соҳага доир янгиликларни ўзлаштиришга
назарий, мотивацион тайёргарлик ҳамда замонавий технологиялар ва маълумотлар
базасини шакллантириш лозим. Шунинг билан бирга янги амалий ғоялар ёки
тадқиқотларнинг парадигмаси ва ишланмаларини яратишга нисбатан кучли интилиш,
малакали тарбиячиларнинг билим, кўнима, тажрибаларини оммалаштириш ҳамда мавжуд
методик базани янгиликлар билан бойитишдан иборат.
Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида долзарб муаммолар ва инновацион
фаолият тараққиётининг етакчи йўналишлари аниқланди. Мактабгача таълим
ташкилотини фаолиятида сифатли ўзгаришларга кўмак берувчи инновацияларни қидириш
ва тадбиқ этиш, мактабгача таълим тизимини оптимизациялаштирувчи бош
механизмидир, ундаги етакчи ўринни инновацион фаолиятни тадбиқ этишга тайёр ижодий
педагоглар эгаллайдилар.
“Инновация” тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб (in-га, novus-янги), яъни
таржимаси “янгиланиш”, “ўзлаштириш”, “қандайдир янгиликни киритиш”, “янгини жорий
қилиш”, “янгилик киритиш”. Ўз навбатида “янги” сўзи ушбу тушунчанинг асосий
ядросини ташкил этади.
“Инновация” тушунчаси кенг ва тор маънода ишлатилади. Биринчи маънода
инновация – бирор бир янги ижтимоий эҳтиёжни яхшироқ қондириш учун янги илмий,
амалий восита, яъни янгилик яратиш, тарқатиш ва қўллашни ўз таркибига оладиган
комплекс жараён сифатида қаралади. “Инновация”, иккинчи маънода, бирор бир жамоа
фаолиятини такомиллаштириш учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан
янгилик деб қабул қилинган янги восита, услуб, ёндашувлар тизимига нисбатан
ишлатилади.
Педагогика коллежларида инновацион жараёнларни тизимли бошқариш муаммоси
билан боғлиқликда тадқиқот ишини олиб борган Ш.Зуфаров томонидан “инновация”
тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “Инновация тушунчаси мазмунан “янги”,
“янгилик” тушунчаларининг айнан ўзи эмас.
70
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Исталган янгилик, қачонки, амалий фаолиятда ўзининг кенг қамровли самарасини
берса ва кенг кўламли эҳтиёж объектига айлансагина, том маънодаги инновация деб аташ
мумкин бўлади”.
Бўлажак математика ўқитувчисини инновацион фаолиятга тайёрлаш назарияси ва
амалиётини фундаментал асосда тадқиқ этган Д.Юнусова томонидан “инновация”
тушунчасига “мақсадга қаратилган ўзгариш бўлиб, қўлланилиш соҳасидаги тизимни бир
ҳолатдан сифат жиҳатдан янги ҳолатга ўтказиш, уни тубдан такомиллаштириш” тарзида
таъриф берилган.
Юқоридаги таърифларнинг ҳар бири ўзига хос мазмунга эга бўлса-да, бироқ мазкур
тушунчанинг такомиллашган таърифини шакллантириш эҳтиёжи мавжуд. Ана шу асосдан
келиб чиққан ҳолда, биз “инновация” тушунчасининг қуйидаги умумлашган таърифини
ҳосил қилдик: “Инновация – объект ва субъект фаолиятида сифат ўзгаришларини
таъминловчи, кенг оммалашган ва юқори самарадорликка эга, анъанавийлик ва истиқбол
ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи, тизимли, узвий ва узлуксиз тарзда янгилик
киритишдир”.
Инновациялар технология, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, ижтимоий тизим билан
алоқадорликда хилма-хил кўринишларда намоён бўлади: педагогик, иқтисодий,
ташкилий, технологик ва бошқалар. Ёки янгиликларни қўлланилиш соҳасига қараб
техник, ташкилий, методик, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий каби гуруҳларга ажралади.
Инновацияларнинг хилма-хил турлари орасида педагогик инновациялар алоҳида
аҳамиятга эга бўлиб, бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг муҳим воситаси
саналади.
Педагогик инновациялар деганда, педагогик янгиликларни ўрганиш, ўзлаштириш,
уларни баҳолаш, фойдаланиш ва амалиётга татбиқ этиш тушунилади. Ўз навбатида
педагогик инновацияларнинг бир нечта турлари мавжуд: модифициялашган, тузатиш
киритувчи, ўзгартириш киритувчи, локал, модулли, тизимли ва бошқалар. Бироқ,
педагогик инновацияларнинг кўпроқ умумлашган таснифи ўзида қуйидаги кўринишни акс
эттиради:
1) таълим ва тарбия мақсади ва вазифалари ҳамда мазмунига доир инновациялар;
2)ўқув-тарбия
жараёни методлари, методикаси ва технологиясига доир
инновациялар;
3) ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга доир инновациялар.
Педагогик инновациялар кенг қамровли кўринишга эга бўлиб, уларнинг
умумтомонидан қабул қилинган аниқ типологияси ёки таснифи мавжуд эмас.
71
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Инновацияларни гуруҳлаштиришга доир йигирмадан ортиқ тасниф мавжуд,
хусусан: узоқ муддатли инновациялар ва қисқа муддатли инновациялар, радикал ва
реформаторли, авторитар ва либерал, инициатив ва административ ва бошқалар.
Инновацияларнинг хусусиятларига кўра, уларни турли хил асослар билан турлича
таснифлаш мумкин, яъни бугунги кунда янгилик киритишнинг тугалланган таснифи
мавжуд эмас. Шу билан биргаликда бизнинг тадқиқотларимиз доирасида аниқланган
маълумотларга кўра, педагогик жараёнларни ташкил этишда ва самарадорлигини
таъминлашда энг аввало, янгиликларни педагогик жараёнларнинг қайси бўғинига тегишли
эканлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
“Мактабгача инновацион таълим ташкилоти бу – фаолиятида қуйидаги хусусиятлар
мавжуд: оммавий таълим муассасаларидан фарқли бола ҳаётини ташкиллаштириш модели
ишлаб чиқилади ва тадбиқ этилади, педагог шахсини ижодий хусусиятларини
ривожлантиришга қаратилган меҳнатининг ўзгача таркиби устида изланади, унинг
фаолиятининг янги усуллари ва воситалари синалади.
Таълим муассасасининг тараққиёти (яъни уни янги, сифатли ҳолатга ўтиши)
янгликларни киритиш ва инновацион жараённи тараққий эттирмасдан амалга оширишни
имкони бўлмайди. Инновацион фаолиятни бошқариш учун таълим муассасининг раҳбари
унинг тузилиши ва тузилмасини англаб, ўрганиб олиши шарт.
Мактабгача таълим ташкилотларининг тараққиёти мураккаб динамик тизим
кўринишида бўлиб, шунинг учун инновацион фаолият (тизим сифатида) политузилмали
бўлиб, ҳамда унинг таркибида қўйидаги тузилмали таркибий қисмларни ажратиш мумкин:
фаолиятли, субъектив, босқичли, мазмунли, бошқарувчанлик, ташкиллаштириш. Фаолият
тузилмаси ўзида қуйидаги компонентларни йиғиндиси ҳисобланади: мотивлар, мақсадлар,
вазифалар, мазмунли таркиби, шакли, усуллар, натижалар. Субъектив тузилма таълим
жараёниинг барча иштирокчиларини: бошқарувчи, уларнинг ўринбосарлари, педагоглар,
ўқувчилар, ота-оналар ва ҳ.к.ларни инновацион фаолияларини ўз ичига олади. Босқичли
тузилмага кўра, муассасадаги инновацион фаолият бошқарув субъектининг барча
босқичларини қамраб олиш керак: халқаро, республика, вилоят, туман ва мактаб.
Инновацион жараённинг мазмунли тузилмаси таълим жараёнининг барча
соҳаларида, МТТни бошқариш соҳаларида янгиликни ишлаб чиқиш, ўзлаштиришни
тақозо этади. Инновацион жараённи ўқув муассасида бошқарилмаслиги унинг тез
сўнишига олиб келади, шунинг учун бошқарувчилик тузилмасининг мавжудлиги, ушбу
жараённи турғунликда ва қўллаб-қувватловчи омил сифатида хизмат қилиб, ўзини ўзи
бошқариш қисмларини ҳам инкор этмайди.
72
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Инновацион жараённинг ташкилий тузилмаси ўз ичига қуйидаги босқичларни
олади: ташхисловчи – прогностик – ташкиллаштирувчи –амалий – умумлаштирувчи –
тадбиқ этувчи.
Мактабгача таълим ташкилотларидаги инновацион фаолиятнинг барча тузилмали
қисмлари ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ. Муҳимлиги ва зарурати шундаки, уларнинг
барчаси паралель ва бир вақтда амалга оширилиши, таълим муассасасининг самарали
тараққиётига имкон яратади.
Мактабгача таълим ташкилоти мустақил организм сифатида жуда мураккаб
тузилмага эга, унинг таркибига қуйидаги компонентлар киради: мақсадларнинг
йиғиндиси, уларнинг амалга оширилишини таъминловчи фаолият; ҳамжамиятни ташкил
қилувчи ва унда иштирок этувчи катталар ва болалар ҳамжамияти; уларнинг
бирлаштирувчи муносабатлар; ички ва ташқи муҳит; барча компонентларни яхлитликка
интеграциялашувини таъминловчи бошқариш, унинг мақсадли функциялаши ва
тараққиёти. Бу маънода янгиликлар барча компонентларга тааллуқли бўлиши, шу билан
бирга турли тавсифга эга бўлган инновацион жараённи ҳаётга уйғотади. Айнан шунинг
учун олимлар барча янгиликларни, турфа хил методологик асосларга таяниб маълум
турларга ажратадилар.
Мактабгача таълим ташкилотларини тараққиёт тартибидаги фаолияти – мақсадга
йўналтирилган, қонуниятли, узлуксиз ва муассасасининг сифат жиҳатидан янги ҳолатда
ўтиши ортга қайтмайдиган жараён бўлиб, маданий-ижодий йўналганликдан, ҳамда
доимий кенгаётган тараққиёт салоҳиятидан фойдаланишдир.
Мактабгача таълим ташкилотларини функциялаш тартибидаги фаолияти – ҳаётий
фаолият, маълум бир ҳолатни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлиб, даврий
қайтарилиши хусусиятига эга маълум бир ҳолатни такрорланишини, мавжуд малакасини
қайта чиқариш ва ишланган салоҳиятни қўллашдан иборат. Шунга мос равишда
мактабгача
таълим
ташкилотларининг
фаолият
йўналишларини
таққословчи
тавсифномалари келтирилган. Улар инновацион жараёнларни бошқаришдаги йўналишлар
бўлиб, муассасани анъанавий тартибдан инновационга ўтказиш имконини беради.
Мактабгача таълим ташкилоти тараққиёт йўлида эканлигини аниқлашнинг бир
қанча белгилари мавжуд:
1.Долзарблик (аҳамиятлилик ва ўз вақтида бўлишлик) жиддий муаммоларни ҳар
қилиш учун амалий чораларни ишлаб чиқишга қаратилган ишларини олиб бориши.
2.Бўлажак педагог-тарбичияларнинг катта қисми қидирув фаолиятига жалб
этилиши; жамоада инновацион салоҳият ва иқлими, шунингдек, инновацион фаолиятнинг
барча иштирокчилари қизиқишларини уйғунлигидир.
73
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
3.Натижа тавсифномаси: самарадорлик, маҳсулдорлик оптималлик.
4.Инновацион тараққиётнинг кўрсаткичлари мавжуд: мустаҳкамлик, қайта
ишлашлик, сифат, бошқарув тизимини трансформациясининг сифати, педагогик
жараённинг барча компонентларни яхлитлиги ва уларнинг мактабгача таълим
ташкилотларида амалга ошириш шароитлари.
Мактабгача таълим тизимида рўй бераётган трансформациялар (ўзгаришлар)
таълим тизимини ўзгартириш ва эволюциялашиш, жамият тараққиётига мос объектив ва
адекват эҳтиёжи билан шартланган бўлиб, педагогик ҳамжамиятнинг онгида муассаса
фаолиятида жиддий ўзгаришлар зарурлиги акс этади. Мактабгача таълим ташкилоти
фаолиятида инновацияларни қидириш ва уларни ўзлаштириш, тизимни оптимал тараққий
эттиришнинг асосий механизми бўлиб, мактабгача таълимни сифатли ўзгаришига туртки
бўлади.
Мактабгача таълимни ривожлантиришни замонавий тенденциялар таклиф этилган.
Мактабгача таълимнинг мактабгача таълимга трансформацияси халқаро
ривожланиш тенденциясини акс этмоқда. В.Т.Кудрявцевнинг таъкидлашича, Россияда
мактабгача таълимни бошқариш тузилмаларини қўл остидадир: бу омил, мактабгача
ёшдаги боланинг таълим, тарбия ва тараққиётга эҳтиёжманд эканлигини исботлайди.
Шундай қилиб, мактабгача таълим, яхлит таълим тизимининг дастлабки, ажралмас
ва тўлақонли босқичи эканлиги “Таълим ҳақида”ги қонунда аниқлаб қўйилган.
Мактабгача таълим жараёнини ташкил этиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
инновацион педагогик фаолиятни талаб қилади. Бунда тарбиячи билан тарбияланувчилар
орасида субъект-субъект муносабатларининг ўрнатилиши муҳим аҳамиятга эга.
Мактабгача таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун бўлажак
тарбиячиларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш талаб қилинади.
Мактабгача таълим жараёнини инновацион ёндашув асосида ташкил этиш
маҳорати педагогнинг иш фаолияти давомида шаклланади. Бунинг учун тарбиячи дан
педагогик билим, касбий маҳорат, болаларга нисбатан чексиз муҳаббат ва ўз касбига
садоқат, ташаббускорлик, тадбиркорлик, ҳалоллик, талабчанлик, адолатлилик,
маданиятлилик ва жамоани маълум мақсадга йўналтира билиш салоҳияти талаб этилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари бўлажак педагог-тарбиячилари муомала
одобининг шаклланишида жамоадаги хайрихоҳлик ва ижодкорлик вазияти муҳим аҳамият
касб этади. Таълим-тарбия ишларини юқори савияга кўтариш, аввало, мактабгача таълим
ташкилотларида фаолият кўрсатадиган педагогларнинг муомала одоби, аҳил, иноқ
педагоглар жамоасини аста-секин шакллантира бориш, жамоадаги ўзаро муносабатларни
бўлажак педагог-тарбиячи одоби меъёрлари, талаблари асосида йўналтиришга боғлиқ.
74
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Жамоа шаклланишининг дастлабки босқичларида бу жараён умумий ва ахлоқий
меъёрлар ҳамда мавжуд шарт-шароитларни билиб олишдан бошланади. Бу даврда
мактабгача таълим ташкилоти бўлажак педагог-тарбиячиларининг хулқи, хатти-
ҳаракатларида ўзаро мослашиш содир бўлади. Мактабгача таълим ташкилоти мудираси
ҳар бир бўлажак педагог-тарбиячининг ижодкорлиги, индивидуал хусусиятлари, билим
даражаси ва касбий маҳоратини ўрганади ҳамда мавжуд даражасини аниқлайди. Бу
жараённинг тезлашуви мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларида инновацион
касбий фаолиятнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ.
Юксак билим ва касбий маҳоратга эга бўлган, ташаббускор педагог-тарбиячилар
олдига таълим-тарбия амалиётида пайдо бўлаётган муаммоларни тўғри, оқилона ечиш
йўлларини топиш каби мураккаб вазифалар ҳам қўйилади. Муаммоли масалани тўғри
танлаш, уни ҳал қилишни тажрибали тарбиячи ларга топшириш, анъанавий иш
усулларини инновацион фаолият тажрибаси билан алмаштириш мураккаб жараён
ҳисобланади.
Шунинг
учун
мактабгача
таълим
ташкилотлари
бўлажак
педагог-
тарбиячиларининг касбий майллари, қизиқишлари ва эҳтиёжларини ўрганиш талаб
этилади. Муомала одоби педагогик назорат ниҳоятда адолатли бўлишини талаб этади.
Педагогик назоратда бўлажак педагог-тарбиячиларга субъектив ёндашиш мумкин
эмас.
Бўлажак мактабгача таълим мутахассислари мактабгача таълим ташкилотларида
ташкил этиладиган машғулотлар жараёнида болалар орасида ижобий муҳитни
шакллантириш тажрибасини ҳам эгаллашлари лозим. Бунинг учун бўлажак тарбиячилар
машғулотларни ташкил этишнинг инновацион усулларини ўзлаштиришлари лозим. Олий
таълим жараёнида бўлажак тарбиячиларни таълим-тарбиянинг иннновацион усуллари
билан қуроллантиришга хизмат қиладиган қизиқарли машғулотлар ташкил этилиши
керак.
Инновацион касбий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари акс этган илмий
ишларнинг таҳлилига кўра, инновацион касбий фаолият жараёнида мактабгача таълим
ташкилоти касбий ривожланишининг бир қатор мезонларини ажратиш мумкин:
-касбий компетентликни ривожланиши қуйидаги компонентлар билан тақдим
этилган: мотивацион ва қадриятли, коммуникатив, ташкилий, бошқарувчилик, услубий,
илмий-тадқиқот, ҳамда рефлексив;
-фаолиятда фойдаланиладиган назария асослари ва амалиётдаги инновацион
технологияларни, умумий таълимнинг компонетларини эгаллаш зарур;
-инновацион таълимга қобилият.
75
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Замонавий мактабгача таълим ташкилоти талаблар: жамиятни доимий тараққиётига
тез ва нисбатан оғриқсиз мослашиши, инновациялар билан ишлашга тайёрлиги уни
қадрини янада оширади. Янги таълимий моделлари билан постсаноат жамиятда педагог
атрофда содир бўлаётган ўзгаришлар ва таълим муҳитини инобатда олган ҳолда
инновацион бўлиши муҳим. Инновацион касбий фаолиятни бош мақсади – педагогни
ижодий шахс сифатида ривожланиши, уни репродуктив фаолият туридан услубий
ечимларга қаратилган мустақил изланишга қаратиш, мактабгача таълим ташкилотини
ишлаб чиқарувчи ва инновацион усулларни амалга оширувчи воситалар, таълим,
ривожланиш ва тарбия муаллифига айланиши лозим.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлда «Мактабгача
таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 528-сонли
Қарори.
2.
Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга
қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.
3.
Абдураҳимова Д. А. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ахлоқий руҳда
тарбиялашда халқ эртакларидан фойдаланиш. Пед. фан. номзоди … дисс. – Т., 1998.
–165 б.
4.
Адольф В.А., Ильина Н.Ф. Инновационная деятельность педагога в процессе его
профессионального становления. Красноярск: Поликом, 2007. 190 с.
5.
Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: Молия,
2003. – 192 б.
6.
Боймуродова Г.Т. Бошланғич синф ўқитувчилари касбий-шахсий тайёргарлигининг
технологик тизими. Пед. фан. ном. дис. автореферати. – Тошкент: 2009. – 24 б.
7.
Давлетшин М.Г. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси. – Т.: Ўзбекистон,
1999. – 30 б.
8.
Жуманиёзова М. Инновацион фаолият – таълим сифатининг кафолатидир.. – Т., 2004
- №6 – Б.91.
9.
Кодирова Ф.Р. Обучение детей дошкольного возраста русской разговорной речи в
национальных детских садах Узбекистана. - Т.: Ўқитувчи – 1992., стр.: 224.
10.
Курбанов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Управление качеством образования.- Т.: Шарк,
2004.-592 с.;
11.
Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-
методик асослари: Пед. фан. докт. ... дисс. – Т.: 2007. – 357 б.