Authors

  • Г. А. Абдилакимов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.76217

Abstract

Ҳар қандай жамият келажаги ёш авлоднинг қандай таълим оли¬шига ва қай тарзда тарбияланишига боғлиқ. Шундай таълим- тарбия олган авлодгина мамлакат олдида турган умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий вазифаларни бажа¬ришга ҳақлидир.

background image

76

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА ЁШЛАРГА ИҚТИСОДИЙ

ТАРБИЯ БЕРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Г. А. Абдилакимов

Низомий номидаги ТДПУ доценти, иқтисод фанлари номзоди.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15133243

Ҳар қандай жамият келажаги ёш авлоднинг қандай таълим олишига ва қай тарзда

тарбияланишига боғлиқ. Шундай таълим- тарбия олган авлодгина мамлакат олдида турган

умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий вазифаларни

бажаришга ҳақлидир.

Республика иқтисодиётида бозор муносабатлари чуқурлашган сайин рўй бераётган

туб ўзгаришлар янгича ишлаш усулларини талаб этмоқда. Бугунги бозор иқтисодиёти

жамиятимиз ҳаётига кириб борар экан, ўқувчи-ёшларда иқтисодий билимларнинг

чуқурлашиши ва ўзлаштиришини талаб этади. Айниқса, ҳозирги бозор иқтисодиёти

шароитида ишбилармон ва тадбиркорларга катта талаблар қўйилмоқда. Чунки мавжуд

имкониятлардан тўла фойдаланиш учун иқтисодчи, энг аввало, бозор иқтисодиёти

жараёнлари таҳлилини, иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини яхши билиши, иқти-

содий жиҳатдан илмий асосланган хулосалар чиқариб, уларнинг тўғри эканлигини

исботлаб бера олиши керак.

Бозор иқтисодиёти шароитида ишчи ва мутахассислар меҳнат бозори талабларига

мослаша олиши керак. Уларнинг меҳнат бозорида талаб этилиши кўп жиҳатдан

рақобатбардошлиги ва меҳнат фаолиятларининг янги йўналишлари билан боғлиқ. Булар

кишидан катта иқтисодий билимдонликни, узоқни кўра билишни талаб этади. Бундан

келиб чиқадики, касб-ҳунар таълими муассасаларида иқтисодий таълимнинг асосий

мақсади ўқувчиларга фақат иқтисодий билим беришдан иборат бўлмасдан, балки уларда

замон талаблари асосида миллий урф-одатларимизга риоя этган иқтисодий тарбияга оид

тушунчаларни шакллантиришдан иборат.

Жамият ривожланиб боргани сари кўпгина тарбия категориялари каби иқтисодий

тарбия ҳам секин-аста шаклланиб боради. Иқтисодий тарбия инсониятнинг минг йиллик

тарихи жараёнида шаклланади. Эрамиздан олдинги XVI асргача “Ипак йўли” номи билан

машҳур бўлган карвон йўли Хитойни Марказий Осиё, Европа билан боғлар ва Ўрта Ер

денгизига олиб чиқар эди. Бу йўл атрофидаги барча мамлакатлар билан ҳали ўзаро савдо-

сотиқ қилиш орқали, у ёки бу товарга бўлган эҳтиёжларни қондирганлар.

Карвон йўллари ва савдода карвонсаройлар алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Улар

хизмат кўрсатувчи мажмуа сифатида маълум бўлганлар, яъни уларнинг қошида

меҳмонхона, сартарошхона, ошхона каби хизмат кўрсатиш манбалари бўлган ҳамда у ерда


background image

77

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

ахборотлар ўрнатилган. Товар айирбошлаш, сотиш билан боғлиқ битимлар тузилган. Бу

эса иқтисод тушунчасини кўпроқ ва тўлароқ ўзлаштириш имконини берган.

«Иқтисод» сўзи юнонча экономика, яъни–ойнома сўзидан олинган бўлиб, уй,

хўжалик, қомус-қонун, қоида маъноларини билдирган. Иқтисодий тарбия меҳнат тарбияси

категорияларидан бири бўлиб, ҳар бир кишининг жамият олдида, ўз ахлоқида намоён қои-

далардан биридир. Иқтисодий маданият ва одоб, айниқса, меҳнатга бўлган муно-

сабатларда, хатти-ҳаракатдаги шахсий фаолиятда шаклланиб, хулқ қоидаларида намоён

бўлади. Иқтисодий одоб–инсонни маънавий ва маданий жиҳатдан камолотга етказувчи

жараён. Иқтисодий тарбия болаликдан шаклланиб, ёши улғайиши билан у иқтисодий

юксалиб, онги кенгайиб боради. Иқтисодий тарбияни киши фақат оилада, болалар

боғчаларида, мактабда ва олий таълим муассасаларида эмас, балки бутун умр бўйи ўзаро

муносабатларда шаклланиб боради. Бола ўсиб, ривожланиб борганидек, иқтисодий тарбия

ҳам мустаҳкамланиб, янги-янги қирраларни кашф этади. Иқтисодий тарбия киши

фаолияти ва маданиятини белгиловчи жараён бўлиб, у барча хатоликлардан сақлайди.

Натижада боланинг ҳуқуқий, ахлоқий гўзаллиги ортиб боради. Иқтисодий тарбия

одамнинг маънавий етуклигини, мулкка бўлган тежамкорлик ҳислари юксаклигини ҳамда

тарбияли эканлигини кўрсатади. Шунинг учун иқтисодий тарбияси юксак бўлган бола эл

орасида эъзозли. Иқтисодий тарбия ахлоқий тарбия сингари инсоний фазилатларни, киши

қадрини оширувчи сифат

Иқтисодий тарбия-Ватанга, жамиятга,

табиатга бўлган муносабатларда

кишиларнинг бир-бирларига, оммадаги ўзаро хатти-ҳаракатларда, хулқнинг меъёр ва

қоидаларида намоён бўлади. Жамият манфаатларини кўзлаб, тежамкорлик қилиш, халқ

фаровонлигини ошириш, иқтисодий тарбия юксаклиги, кишининг асосий вазифаси. Чунки

бу масъулият ҳаётнинг ўзига хос меъёрини белгилайди. Чунки бугунги кунда иқтисодий

тарбияга оид тушунчалар ҳар бир мутахассис, тадбиркор, тижоратчи, илмий ходим,

педагог, шифокор, муҳандис ва бошқаларнинг амалий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга

эканини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ўзбек мутафаккирлари: ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Жавҳарий, Улуғбек, Форобий ,

ал-Бухорий , ат-Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Беруний, ибн Сино , Қошғорий,

Юсуф Хос Ҳожиб , аз-Замахшарий, Навоий , Бобур каби мутафаккирларнинг бизга

қолдирган бой мерослари бунга асос бўла олади. Бу мутафаккирларнинг асарларида

ёшларнинг ўқиши, одоби, меҳнати ва бу соҳада ўқитувчиларнинг вазифаларига катта

эътибор берилган.

Қадимдан авлодларимиз ўзи яшаб турган даврдан келиб чиқиб, иқтисодий фикр-

ларни, иқтисодий тарбияни ривожлантириб келганлар.


background image

78

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Улар ўзлари яшаб турган тузумдаги муносабатлар билан қизиқиб, улар устида иш

олиб борганлар. Буларнинг барчаси иқтисодий тарбияни ривожлантиришга асосий сабаб

бўлган.

Ўзбек халқининг ўз-ўзини миллий англаши янгича заминга кўчган бугунги

шароитда халқ педагогикасининг илғор иқтисодий тарбияга оид анъаналари муҳим

аҳамият касб этади. Чунки жамият тараққиётининг инсонпарвар омиллари янги авлод

ҳуқуқини тушунишни, ижтимоий ва шахсий ҳаётини ташкил этиб, инсоннинг меҳнатга,

оилага, жамиятга иқтисодий муносабатини бошқариш вазифасини юклайди. Бу жараён ўз-

ўзидан амалга ошиб, у, бир томондан, иқтисодий тарбиянинг ижтимоий-иқтисодий

соҳасидаги туб ўзгаришларнинг мустаҳкам заминида ривожланса; иккинчи томондан,

унинг амалга ошишини мактаб, оила ва ижтимоий институтларнинг мақсадга мувофиқ

иқтисодий тарбия ишлари натижасида ёш авлодга ахлоқий таъсири туфайли янги

имкониятларни вужудга келтиради .

Ҳар бир халқнинг ривожланиш қонуни иқтисодий маданияти юксалиши билан

белгиланади. Муайян халқнинг тарихини, ўзига хос хусиятларини ўрганишда маданий–

иқтисодий меросига бўлган эътибор айни пайтда ўша халқнинг тарихига, маданиятига

бўлган ҳурмат сифатида англанади. Шарқ халқларининг фалсафий асарларида иқтисодий

тарбия масалаларига алоҳида эътибор берилган. Қадимги Дунё олимларидан биринчи

бўлиб, Ксенодонт, Платон, Арасту иқтисодий жараёнларни ўрганишга, уни тушунтиришга

ҳаракат қилганлар. Улар илк бор иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни ўрганганлар ва

улар ўртасида боғлиқлик мавжудлигини исботлаб берганлар.

Марказий Осиё, Арабистон, Хитой ва Ҳиндистон олимлари ҳам иқтисодий

жараёнларни ўрганишга, иқтисодий тарбиянинг шаклланишига ўз ҳиссаларини

қўшганлар. Марказий Осиёда иқтисодий тафаккурни ривожлантиришга катта ҳисса

қўшган буюк олимлардан бири–Абу Райҳон Беруний (973-1048) . У биринчилардан бўлиб,

пулнинг келиб чиқиши, унинг аҳамиятини тадқиқ қилган. Беруний пулнинг ўрнини

сарфланган меҳнат ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ўртасидаги нисбатни белгилашда

кўрган. Пулнинг ўрнини бундай тушуниш Арастунинг фикрларидан устун.

Иқтисодиёт фани мустақил илмий фан сифатида XVI-XVII асрларда қарор топди.

Ишлаб чиқариш тараққиёти, унинг кўламлари ўсиши, хўжалик юритувчилар

ўртасида иқтисодий алоқа мураккаблашуви, маҳаллий, миллий, халқаро бозорларнинг

вужудга келиши кенг иқтисодий билимга эга бўлишни тақозо этади.

Иқтисодиёт одоби қанчалик қолоқ бўлса, эҳтиёжлар доираси тор ва аксинча

ривожланган бўлса, эҳтиёжлар доираси кенгайиб, хилма-хил бўлади. У жамиятда

инсонинг иқтисодий дунёқараши билан боғлиқ ҳолда юзага келади.


background image

79

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Шу боис эҳтиёж, ижтимоий эҳтиёжлар кишиларнинг ёши, жинси, оилавий аҳволи,

касби, меҳнати каби омилларга боғлиқ. Эҳтиёжларга кучли таъсир этувчи омил–бу киши

меҳнатининг характери. Масалан, ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат қилувчиларнинг

эҳтиёжлари ҳар хил бўлади. Албатта, бу нарсаларни ўзлаштирмай иқтисодий одоб

тушунчасини тўлиқ ўрганилди деб бўлмайди.

Марказий Осиёда иқтисодий тафаккурни ва одобни ривожлантиришга катта ҳисса

қўшган олимлардан бири Беруний бўлиб унинг келиб чиқиши ва аҳамиятини тадқиқ

қилган. Беруний пулнинг ўрнини сарфланган меҳнат ва ишлаб чиқарилган маҳсулот

ўртасидаги нисбатни белгилашда кўрган. Пулнинг ўрнини бундай тушуниш Арастунинг

фикрларидан устундир. Педагогик фикрлари билан бошқалардан фарқ қилган ўзбек

педагоги Абдулла Авлоний, иқтисодий одоб тушунчасига тўхталар экан у “иқтисод”–деб

ёзади–пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмоққа айтилур.

Иқтисодий тарбия боланинг кишиларга нисбатан ҳурматда бўлиш, мулойимлик,

камтар, ўз сўзида туриш, ишончли, тўғри сўз, ваъдага вафодорлик ҳислатларини ўзида

шакллантиришга эга бўлиши билан бирга бошқаларга ҳам ҳурмат билан қарайди.

Иқтисодий тарбия кўрсаткичлари инсонпарварлик тамойилларига асосланиб,

ҳамма одамларга бир ҳил муносабатда бўлишдир. Иқтисодий тарбияга эга бўлган киши

жамият талабларига ҳурмат билан қарайди. Уларни бошқаришда ўзининг малакаларини

ишга солиб фаол қатнашади.

Иқтисодий тарбияни шакллантиришнинг асосий йўналишлари-ақлий, ахлоқий

тарбия, шахс иродаси, ўзини тута билиш, ўз-ўзини тарбиялаш кабилардир. Буларнинг

барчаси иқтисодий тушунчанинг юксаклиги ва унинг моҳиятини тўғри тушунган болага

намоён бўлади. Шундай қилиб, ўқувчиларга бошланғич синфдан бошлаб, иқтисодий

тарбия тушунчасини тўғри йўлга қўйиш ва ўргатиш лозим.

Мамлакатимиз миллий мустақилликка эришгандан сўнг, бозор муносабатларига

қўйилган қадам маънавий меросимизга, хусусан, диний қадриятларга янгича муносабатда

бўлиш муаммосини педагогика фани олдига долзарб муаммо қилиб қўйди. Ана шундай

зарурат юзасидан келиб чиқиб, диний қадриятларни ижтимоий тарбия билан оилавий

тарбиядан ажратиб бўлмаслигини ва бозорнинг ўз навбатида тарбияга бўлган таъсирини

илмий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, диний қадриятларнинг оилада болани

маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялашда уларнинг бугунги кундаги тарбиявий аҳамиятини

тўлароқ тушунишга имкон беради.

Иқтисодий таълим тарбиянинг тарихийлик нуқтаи назаридан ўрганилиши бугунги

кунда жуда муҳим.


background image

80

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Чунки бу нарса ижтимоий-иқтисодий концепциялар генетик негизини тадқиқ этиш,

бугунги педагогика тамойиллари асосида ўрганиш, шунингдек, замонавий иқтисодий

билимларни шакллантириш учун зарур ҳисобланади.

Иқтисодий қарашлар хилма-хиллигини ва иқтисодий тарбияни биринчилардан

бўлиб, Арасту ўрганиб чиқди. Арасту иқтисодий билимлар асосини ва жамият

қонунчилигини ишлаб чиқди ва фан тарихида биринчи иқтисодчи бўлди. У сиёсий

иқтисодга алоҳида эътибор қаратган ва унинг муҳим хусусиятларини шарҳлаб берган.

Ўзининг «Этика» китобида у оқилона эгоизм концепциясини ривожлантиради.

Ушбу концепцияга мувофиқ кишилар кўпроқ мол-дунё орттиришга, шуҳратпарастликка

ва ўзининг манфаатлари йўлида харажат қилишга мойил.

Бугунги кунда иқтисодий тарбия суверен мамлакат фуқароси шаклланишида, ҳар

бир ишчи амалий кўникма ва малакасини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бундан хх аср муқаддам Эрон шоҳи Кайковус ўз ўғли Гилон шоҳга ёзган на-

сиҳатномасида, яъни «Қобуснома» китобида ўсиб келаётган ёш авлодни иқтисодий

тарбиянинг дастлабки асослари билаи таништиради.

Замонавий педагогика ўқувчиларнинг иқтисодий тарбиясида бир қанча янги

услубларни қўллайди. Улар қуйидаги кўринишда акс этган.

Иқтисодиёт жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олади; унинг номутаносиблиги

аксарият ҳолларда ечими қийин бўлган ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Бу

муаммоларнинг ҳал этилиши ёш авлодни иқтисодий маданият асослари билан

таништириш, уларда Ватан келажаги учун масъулият ҳиссини уйғотишга боғлиқ.

Педагогика фани ўқувчиларда иқтисодий билимларнинг янги йўналишда

шаклланиши устида иш олиб бормоқда. Замонавий тадқиқотлар меҳнат тарбиясини турли

аспектларда таҳлил этиш ва ўқувчиларнинг иқтисодий тарбияси нуқтаи назардан

йўналтиришга қаратилган. Бу нарса мактабда ва бошқа таьлим муассасаларида ўқув-

тарбия жараёнининг мукаммаллашишига олиб келади.

Иқтисодий таълим-тарбия турлари, унинг жамият ҳаёти билан чамбарчас

боғлиқлиги бизни бу жараён билан яқиндан таништиришга, иқтисодий билимларни

оширишга ундайди. Иқтисодий тарбиянинг асосий категориялари иқтисодий

қонунчиликка асосланган.

Вақтни тежаш қонунияти ишлаб чиқаришда иш вақтининг камайишига олиб

келади. Иш вақтининг тежалиши эса инсоннинг унумли меҳнат қилиши ва дам олишини

таъминлайди. Вақтни тежаш қонунияти ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий

сарфланган кучга нисбатан қийматини арзонлаштиради.


background image

81

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Вақтнинг тежалиши нафақат ишлаб чиқарилган маҳсулот ортишига, балки

инсонларнинг ҳар томонлама имкониятлари кенгайишига олиб келади. Бу ўз ўрнида

меҳнат самарадорлигини орттиради.

Мустақил мамлакат шаклланишида иқтисодий таълим-тарбия замонавий бозор

иқтисодиёти назарияларига асосланади.

Замонавий иқтисодиёт-бу мулкка эгаликнинг турли шакллари бирлиги. Буларнинг

ҳар бири мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида ўзига хос ўрин тутади». Шунинг учун

келажакда ишлаб чиқариш аъзолари у хоҳ давлат шуҳбасида бўлсин, хоҳ хусусий

тадбиркор бўлсин, -ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлари сифатини янада оширишга

ҳаракат қилиши зарур.

Ишлаб чиқарувчининг шахсий манфаатлари давлат манфаатлари билан

тўқнашмасдан, улар давлат иқтисодиётининг бир бўлаги бўлиши лозим. Инсон ўзи учун

ишлаганда ҳам давлат ва халққа фойдаси тегиши керак.

Иқтисодиёт механизмини бошқаришни такомиллаштириш масалалари аксарият

ҳолларда иқтисодий дунёқарашнинг оммавий равишда ўсишига боғлиқ. Кишилар

қанчалик мамлакат иқтисодий ҳаётида кўпроқ иштирок этса, бу жараён шунчалик

такомиллашиб боради.

Ишлаб

чиқаришнинг

барча

соҳаларидаги

иқтисодий

фаолиятнинг

ҳаракатлантирувчи кучи бу иқтисодий манфаат. Унинг кўрсаткичлари омма иқтисодий

билимлари даражасига боғлиқ.

Иқтисодий билимлар шаклланишида энг зарур бўлган омил иқтисодий

дунёқарашнинг ўсиши. Бу бир-бири билан боғлиқ икки шартга эга: назарий ва эмперик.

Назарий-иқтисодий дунёқараш-бу инсонлар онгида иқтисодий муносабатлар,

иқтисодий терминлар, ғоялар, назария ва тушунчалардан иборат.

Эмперик шу пайтгача шаклланиб келган иқтисодий билимларни ўрганиш, уларни

ҳаётга татбиқ этиш, иқтисодий ахборотлардан бохабар бўлиб туриш, оғир вазиятларда

зудлик билан иқтисодий қарорлар чиқаришдан иборат.

Бу икки хусусиятнинг бир кишида жамланиши инсонда мулкка эгалик ҳиссини

оширади. Тартибсизлик ва хўжасизлик шароитида бу муҳим омилдир.

Ёш авлоднинг иқтисодий тарбиясидаги етакчи позицияни умумий таълим

мактаблари ўқитувчилари эгаллашади.

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчилар ишининг самарадорлиги уларнинг

саводхонлигига боғлиқ.

Улар иқтисодий тарбия қонун-қоидаларини яхши билишлари лозим.


background image

82

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ўқитувчиларнинг иқтисодий маълумоти иқтисодий сиёсатни, жамият қонунлари ва

қонунчилигини, хўжалик ишларининг тамойиллари ва услубларини, иқтисодиёт

назариясини, шунингдек, ўқувчиларни иқтисодий тарбиялаш методикасини чуқур

ўрганишни талаб этади.

Иқтисодий тафаккур инсон ҳаётининг барча босқичларини шахсий ҳаётини,

кишилар билан муносабатини, унинг хулқ–атворини қамраб олган. Иқтисодий тафаккур

ўсмирни ҳаётга, бошқача кўз билан қарашга, ижтимоий муносабатлар билан яқиндан

танишишга олиб келади.

Иқтисодий тафаккурнинг янгича шаклланиши иқтисодиётдаги чигал муаммолар

ечимида янгича йўналишларни юзага келтиради. Шундай қилиб, мактабларда иқтисодий

тарбиянинг педагогик жараёни қуйидаги сифат босқичларига эга бўлиши лозим:

-давлатнииг иқтисодий аҳволини яхши билиш;

-турли мулк турлари ва корхоналар фаолиятининг иқтисодий асосларини билиш;

-далилларни ҳолис баҳолаш ва мавжуд иқтисодий асосларни таҳлил этиш учун

иқтисодий саводхонлик;

-ишлаб

чиқариш

ва

хўжалик

ишларида,

иқтисодий

муносабатларда

ташаббускорлик.

-иқтисодий тарбия шартлари ўқувчилардан саволларнинг хилма-хиллилигини талаб

этади, уларга қуйидагилар киради:

Биринчи оилада ва умумий ўрта мактабда иқтисодий тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги,

унинг мақбул бўлиши;

-ўқувчиларнинг билим олишида дидактиканинг роли;

умумтаълим фанларини ўқитиш жараёнида амалий тажрибалар хулосаси ва шу

билан бир қаторда илмий-технологик тараққиёт тезлашувида илм-фаннинг ролини

тушунтириш орқали ўқувчиларни иқтисодий тарбиялаш;

давлат ва хусусий мулкни эҳтиёт қилиш, электр энергия, газ, ўқув адабиётлари,

ускуналар, мактаб биноси, уй жиҳозлари ва ҳоказо моддий захирадан тежаб

фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатларини тушунтириш;

-дарсдан ташқари вақтларда иқтисодий тарбия услубиятини ташкил этиш;

-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида олий таълим муассасалари ва ундан

кейинги шароитларга кўникмалар ҳосил қилиш учун иқтисодий фикрлашга ўргатиш.

Янги иқтисодий тафаккур шаклланишида иқтисодий тарбиянинг янги босқичлари.

Иқтисодий соҳада кадрлар тайёрлашни янада яхшилаш йўлларини аниқлаб олиб,

қуйидаги йўллар билан ўқувчиларнинг иқтисодий тарбияси ва билимларини ошириш

мумкин:


background image

83

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

-назарий олинган билимлар асосида амалий ишларни бажариш жараёнини ташкил

этиш;

-касбий ўқитиш ва ҳар бир ўқувчининг билимини ошириш учун лозим бўлган

иқтисодий тайёргарлик мажбуриятлари;

-ишлаб чиқариш ва меҳнат характери, иқтисодий соҳадаги кадрларнинг ўз

соҳаларини билиш даражасини аниқлаш;

-иқтисодиёт соҳасида янги билимларни эгаллаш тизими, янги ахборот

технологияларини эгаллаш (илмий адабиётлар ва интернет).

Ўқувчиларнинг иқтисодий тарбиясидаги зарур шартлардан бири уларни иқтисодий

фаолиятга тайёрлаш. Бу нарса ўқувчида иқтисо-дий ҳаётда фаол иштирок этиш учун

потенциал имкониятлар яратади. Бу эса ўқитувчи ёшлардан жамиятимизнинг иқтисодий

манфаатлари негизини билиш, иқтисодий билимлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чи-

қаришни кенгайтириш ва атроф-муҳит ҳамда моддий захиралардан оқилона

фойдаланишни талаб этади.

Иқтисодий фаолиятга тайёргарлик қуйидаги асосий компонентларни ўз ичига

олади:

-иқтисодий талаб ва манфаат;

-иқтисодий умумтаълим тайёргарлиги;

-меҳнатга ишлаб чиқарилган маҳсулотларга, атроф-муҳит ва вақтга нисбатан

иқтисодий муносабатларни шакллантириш.

Иқтисодий талаблар-бу жамият, ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар ва

бошқалар эришишга интилаётган ҳаётдаги моддий фаровонлик ва иқтисодий фаолиятнинг

янгича шакллари.

Умумтаълим иқтисодий тайёргарлиги (иқтисодий билимлар тизими, билимлар,

кўникма ва тажрибалар)—инсоннинг иқтисодий фаолиятга тайёрлаш тизимини муҳим

компонентларидан бири.

Шахсий тузилиш у тажрибага суянади.

Иқтисодий таълимнинг долзарблиги умумий ва политехник ўрганишнинг шарт-

шароитларидан келиб чиқади. Бундай маҳсулот жамиятдаги қонунчилик ва илм-фан

тамойилларига мос келади.

Жамиятнинг иқтисодий ҳаёти бой ва кўп қиррали. У ўз ичига иқтисодий фаолият

давомида керак бўладиган муомала, айланма маблағлар ишлаб чиқариш, сотиш ва

ҳоказоларни қамраб олади. Иқтисодий ҳаётнинг характери ва фаолияти моддий

ашёларнинг ишлаб чиқарилиши билан белгиланади.


background image

84

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Иқтисодий ҳаётда жамиятнинг барча иштирокчилари, жумладан, гарчи ишлаб

чиқарувчи бўлмасада ўқувчилар ҳам иштирок этади. Иқтисодий ҳаётда ва фаолиятда

онгли равишда иштирок этиш инсондан махсус тайёргарликни талаб этади.

Иқтисодий тарбия инсониятнинг ижтимоий ҳаётини белгилаб беришда муҳим

омилдир. Иқтисодий тарбия шахс шaкллaнишидa acocий манба ҳисобланади. Иқтисодий

тарбиянинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда ушбу жараёнга иқтисодий фаолият

ҳам киради. Иқтисодий тарбия жараёни вақтни иқтисод қилиш қонунларидан келиб

чиқади.

Бу қонуниятнинг жамиятдаги мавжуд шарт—шароитларда мавқеи ортади.

Иқтисодий тарбиянинг бош вазифаларидан бири иқтисодий ҳаётда фаол иштирок

этиши учун ўқувчиларнинг потенциал имкониятларини ошириш ва уларни тайёрлаш

ҳисобланади. Иқтисодий фаолиятга тайёргарлик мураккаб таълим тизимини ташкил этиб,

қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: иқтисодий талаб ва таклиф; иқтисодий

умумтаълим тайёргарлиги; вақтта, меҳнат ва табиий захираларга онгли равишда

иқтисодий муносабатда бўлиш.

Иқтисодий эҳтиёжлар-бу жамият, ижтимоий гуруҳлар ва кучли шахслар

интилаётган иқтисодий фаолият шакллари ва ҳаётдаги моддий ашёлар.

Ўқувчилар ўз эҳтиёжларини ота-оналарининг меҳнатлари, турли хил жамғарма ва

ташкилотлар, албатта, кам бўлса ҳам ўз меҳнатлари эвазига қондиришади.

Тарбия жараёнида шахс, жамоа ва омма қизиқишлари ўртасидаги ўзаро

боғлиқликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга! Булар орасида иқтисодий

манфаатларнинг негизи мавжуд: мулкни асраш ва кўпайтириш, ўз шарт-шароитини

яхшилашни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва жамият

аъзоларининг ҳар томонлама тараққиёти.

Ўқувчиларни иқтисодий тайёрлаш муаммоси ҳозирча адабиётларда, диссертация

ишларида кам ёритилган.

Аҳолининг барча қатламларида иқтисодий тарбия масаласи бўйича кейинги

йилларда, айниқса, Ўзбекистон мустақиллик мақомини олгандан кейинги йилларда бу

соҳада давлат томонидан эътибор сезиларли даражада кучайди. Мактаб жамиятининг

ижтимоий буюртмасида бундай масала ва муаммолар кўпроқ ўз аксини топмоқда.

Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда

Шарқ мутафаккирларининг намоёндаси Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбанд

таълимоти, Ат-Термизий ўгитлари, Яссавий хикматлари асосида тарбия олиш имконига

эга бўлдик.


background image

85

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Яқин ва Ўрта Шарқда, жумладан: Эрон, Кавказ ва Ўрта Осиёда савдо

алоқаларининг ривожланганлиги, ҳунармандчиликнинг тараққий этганлиги, иқтисодий ва

маданий алоқаларнинг барчаси умумий ривожланишга таъсир этди.

Ёшларимизни тарбиялаш учун биринчи галда Шарқ мутафаккирларининг дуру

жавоҳирга тенг маънавий мерослари дастурий амал бўла олади, Форобий, ал-Бухорий,

Беруний, ибн Сино, Яссавий, ал-Хорзмий, ал-Фарғоний, Фирдавсий, Амир Темур, Навоий,

Бобур, Юсуф Хос Ҳожиб, Улуғбек каби жаҳонга таниқли ва булар қатори бошқа aқл-

заковат соҳибларининг ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳар томонлама ривожланган баркамол

авлодни тарбиялашда муҳим воситадир.

Форобий ва ибн Синонинг иқтисодий мероси марказида инсон ва унинг

эҳтиёжларини қондириш масаласи туради. Зеро, юқорида айтилганидек, инсон дунёнинг

олий неъмати ва унинг эҳтиёжларини қондириш ҳар қандай жамиятнинг яшаш ва

ривожланиш шартидир. Инсон эҳтиёжини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий

жиҳатдан гуруҳларга ажратиш мумкин. Ушбу эҳтиёжлар ичида инсон ижтимоий-

иқтисодий эҳтиёжларини қондириш устувор ҳисобланади.

Иқтисодий тарбия тузилиши асосан ўзаро муносабат фаолиятдан ташкил топган.

Фаолият–бу инсоннинг ўраб турган дунёга бўлган муносабати, ўзига хос хусусиятлари,

бир мақсадга қаратилган ҳаёт мазмунидаги ўзгаришлар, тузатишлар кабиларни ташкил

этади. Инсон фаолиятининг асосий иш тури меҳнат бўлиб, у инсоннинг маънавий ва

жисмоний ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Меҳнат инсоннинг мулоқот, ўқиш ва

иқтисодий фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқ. Меҳнат асосида шахснинг иқтисодий

тарбияси ривожланади, ақлий ва ахлоқий камолоти рўёбга чиқади.

Иқтисодий фаолият мазмунидаги турли ҳаракат ва сабаблар, бирон бир мақсадга

қаратилган йўналишлар ва бунинг натижасида эришилган ютуқлар инсон маданиятини

ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Иқтисодий фаолият мазмуни, шарт-шароитлари, воситалари ўзгариб туриши

натижасида ҳар бир инсонинг иқтисодий онги, иқтисодий маданияти такомиллашиб

боради. Демак, иқтисодий фаолиятни тўғри ташкил этиш натижасида ўқувчи фаоллигига,

иш режаларининг аниқ бўлишига эришиш мумкин. Албатта, бунда унинг юриш-туриши,

турмуш тарзи, мустақиллиги намоён бўлади. Иқтисодий тарбияни ташкил этишда ҳар бир

ўқувчининг ўзига хос иқтисодий фаолиятини шакллантириш, раҳбарлик ва назорат қилиш

ўқитувчининг асосий вазифаси. Чунки бунинг натижасида ўқувчиларда мустақиллик,

ҳалоллик ва интизомлилик каби сифатлар шаклланади. Ўз жамоасига иқтисодий

муносабатларда бўладиган кишиларга ҳурмати ошади.


background image

86

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ўқувчиларга юриш-туришни бошқара олиш, соф фойда олиш, вақтни бекор

ўтказмаслик, ташаббус кўрсатиш, ҳурматли бўлиш, ҳалоллик каби ахлоқий-иродавий

ҳислатлар шаклланади. Бу эса ўқиш, ўйин, меҳнат каби фаолиятларда, катталар,

тенгдошлар билан бўлган ўзаро муносабатларда ўқувчилар мустақиллигини оширади.

Ўқувчиларининг иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, ўқувчилардан ижодий

ёндашишликни талаб этади. Чунки ўқитувчи ўз ўқувчиларининг иқтисодий фаолиятида

уларни кузатади, ижобий тажрибаларни бошқалар билан бахам кўради, ўқувчиларда

мустақиллик,

ташаббускорлик

хусусиятларнинг

намоён

бўлишига,

уларни

қобилиятларини оширишга ёрдам беради.

Ўқувчилар иқтисодий тарбиясини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва

йўналишларини амалга оширади. Тежамкорлик вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишда

ҳалол ва поклик хислатлари шаклланиши керак. Бунинг натижасида ўқувчиларда

кўзланган мақсадга эришиш, шахсий кучга ишониш, ўз фикрини тасдиқлай билиш, бирон-

бир мақсадга эришишда бошқа томонга чалғитмоқчи бўлган кучларнинг таъсирига

берилмаслик сингари ҳолатлар намоён бўлади. Ўқувчилар керакли вазифаларни мустақил

ҳал этиш, товар маҳсулотларини тўғри танлаш, бошқалар олдида бозор муносабатларини

тўғри олиб бориш, жамоа қизиқишларини ҳисобга олиб, иқтисодий алоқаларни

шакллантиришда амалий кўникма ва малакаларни эгаллайдилар.

Ўқитувчи ўз ўқувчиларининг иқтисодий фаолиятини тўғри ташкил этишда ҳамиша

қувонч, мамнуният туйғуларини ифода этиш билан биргаликда, иқтисодий эътиқодни

тарбиялайди. Иқтисодий онг, ҳис-туйғу ва хулқ-атвор муносабатлар бирлигини

таъминлайди. Шундай экан ўқувчи шахсини иқтисодий тарбия асосида шакллантиришда

ўқитувчи ташқаридан туриб таъсир этиш услубларидан эмас, балки ўқувчининг иқтисодий

фаолиятида ҳамкорлик қилиши, уларнинг қизиқиш эҳтиёжлари доирасига асосланиб иш

олиб боришлари лозим. Чунки ўқитувчининг турли иқтисодий фаолиятларида иштирок

этиши, шахс ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Демак, ўқитувчилар ўқувчилар

иқтисодий фаолиятини тўғри ташкил этишида махсус иш олиб боришлари, ўзига хос

усуллардан фойдаланишлари талаб этилади. Чунки ўқувчларнинг иқтисодий фаолияти

ҳамиша тўлиқ ҳаёти, тарихи билан боғлиқ ва ҳар доим ўзаро муносабатларда намоён

бўлади.

Иқтисодий тарбия давомида турли фаолиятларда шахснинг хулқ-атвори

шаклланади ва ривожланади. Шундай экан ўқитувчининг иқтисодий фаолияти давомида

лозим бўлган ишни кўрсатиш ва тушунтиришдан, вазифалар ва талаблар қўйишдан,

текшириш ва тузатишдан бажарилган ёки бажарилмаган ишлар учун рағбатлантириш ва

жазолашдан иборат бўлади.


background image

87

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ўқитувчи ушбу таъсирлар давомида ўқувчиларга иқтисодий билимларни эгаллашга

ва фаолият кўрсатишга истак туғдириш билан бирга унинг йўналишларини кўрсатадилар.

Назорат қилиб, иқтисодий тарбия фаолиятини бошқарадилар.

Ўқитувчиларда иқтисодий тарбияни шакллантиришда меҳнат фаолияти, таълим

жараёни, ўзаро муносабатлар, улар жамоаси муҳим восита бўлиб қолмоғи керак. Чунки

жамоа ва ўзаро муносабатлар фаолиятида ўқувчиларда одамларга нисбатан ишониш,

ҳалоллик, поклик, меҳрибонлик ҳислари шаклланади. Шу сабабли ота-она, ўқитувчилар

бола шахсини жамоада ўзаро муносабатларда шакллантириш учун улар билан доимо

муносабатда бўлиши тежамкорлик ва эҳтиёткорлик, ижтимоий фойдали меҳнатда ҳамиша

умум иш жараёнини ташкил этишни уюштиришлари лозим. Иқтисодий тарбия фаолиятда

жараённи белгиланган мақсадга эришиш, ўзини бошқаришга хоҳиш бўйича ишлаш эмас,

балки керакли ишларни бажаришга ўргатиш, ўз-ўзига талабчан бўлиш, ҳамма жойда олди-

сотди ишларини бажариш, кишилар ҳақига ҳиёнат қилмаслик, ўз-ўзини тарбиялаш ва

бунда кучли-кучсиз томонларини аниқлаш, иқтисодий билимларни эгаллаши ва

довюраклик ва талабчанлик, мустақиллик, ўзини тута билиш кабилар ташкил этади. Бунда

ўқитувчи ўқувчининг иқтисодий тарбияни шакллантириш дастури, кундалик иш режаси

тутиши ўқувчилардаги ўзгаришлар, одоб қоидаларининг бажарилишини ёзиб борадилар.

Шу билан бирга иқтисодий билимлар инсоннинг ҳақиқатга бўлган муносабати

шаклланишига ва ривожланишига, турмушига, онгига, ҳаётига таъсир этади, яъни

иқтисодий билимлар инсон фаолияти, маданиятининг асосини ташкил этади.

Иқтисодий билимлар инсон фаолиятида иқтисодий кўникма ва малакаларни

шакллантиради. Демак, иқтисодий тарбия, иқтисодий маданиятни шакллантириш

имконини беради. Бу одоблар ўқувчиларда мактабни турли ижтимоий фанлар асосларини

ва ижтимоий ҳаёт муносабатларида пайдо бўлади.

Натижада иқтисодий онг ва билимлар ривожланиб боради. Иқтисодий тарбия ва

билим орқали бола иқтисодий маданиятга эришади. Ҳаётда, тажрибада билимли ва

билимсизнинг иқтисодий тарбияси баробар эмаслигини кўп учратиш мумкин. Бола

қанчалик иқтисодий муносабатларда қийналса, у шунчалик иқтисодий билимларни

кўпроқ эгаллайди. Бу ҳолат ўқувчининг ёш хусусиятига ҳам боғлиқ.

Шундай экан, ҳар бир дарс жараёнида ўқувчи томонидан эгалланган иқтисодий

билим, иқтисодий қарашлар иқтисодий тарбияни шакллантиришга қаратилган бўлиши

лозим.

Ўқувчиларида иқтисодий тарбияни шакллантиришда таълим-тарбия жараёнининг

мазмуни, шакл ва усулларини такомиллаштириш алоҳида роль ўйнайди.


background image

88

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Бу ўқитувчининг билим савиясига, педагогик маҳоратига, камида ўз касбини ва

болани қанчалик яхши кўришига боғлиқ. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида олган иқтисодий

билимлари, уларнинг тушунишида, одамлар билан бўладиган ўзаро муносабатида намоён

бўлади.

Иқтисодий билим бойлик манбаи бўлиб, киши ақлини мустаҳкамлайди, иззатини

оширади, ҳар бир киши камолга етказади, уларни боқий қилади.

Иқтисодий тарбия тузилишида иқтисодий ҳис-туйғулар ўқувчилар ҳаётида асосий

ўринни эгаллайди. Бу туйғулар юрт ободлиги, кишиларнинг фаровон яшаши учун

курашиш фазилатларини шакллантиради.

Дунёда яратилаётган барча ноз-неъматлар ва маҳсулотларнинг ҳаммаси фақат

инсоннинг яхши яшаши ва фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, уда иқтисодий

тарбияни шакллантириш орқали иқтисодий тарбия ва ахлоқий меъёрларни яхшилашдан

иборат. Яхшилик ва ёмонлик каби тушунчалар фақатгина ижобий ва салбий меъёрлар

сифатида эмас, балки инсон ҳис қилиши орқали ҳам ўзгартирилади.

Иқтисодий тарбия кишининг иқтисодий фаолиятида, воқеа ва ҳодисаларида,

иқтисодий жараёнларда намоён бўлади. Иқтисодий тарбия бола хоҳиш-иродасининг

иқтисодий онг, иқтисодий билиш асосида ифодаланади. Иқтисодий тарбия кишиларнинг

ўз-ўзига, жамиятга, ҳаётга бўлган муносабатларида намоён бўлади. Ишонч, қайғуриш,

кўра олмаслик, ғурур ва манманлик, ўзига бино қўйиш, салбий хусусиятларга эга бўлган

иқтисодий ҳис-туйуғлар кундалик турмушда кўплаб учрайди. Демак, иқтисодий ҳис-

туйғулар ўзининг келиб чиқиши ва аҳамияти билан ижтимоий характерига эга. Иқтисодий

тарбия ҳис-туйғулари ўз мазмунига кўра савдо соҳасида ишонч, ҳалоллик ва поклик,

иқтисодий онг билан чамбарчас боғлиқ.

Иқтисодий тарбия билиш, ҳис қилиш, тушуниш, тасаввур қилиш каби инсон

фаолиятидаги турли-туман жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шахс фаоллигини

оширади. Иқтисодий одоб ҳис-туйғуларини тарбиялашда ўқитувчилардан махсус иш олиб

боришни, ўқувчи шахсига хос таъсир этишни, болаларнинг турмуш тарзи, ҳаёт одобини

ташкил этишни талаб қилади. Таълим жараёни, меҳнат фаолияти, ўқувчилар жамоаси

иқтисодий ҳис-туйғуларни шакллантиришнинг асосий воситалари ҳисобланади.

Ўқувчиларнинг иқтисодий ҳис-туйғуларини тарбиялашда соғлом муҳит, завқли ва-

зиятни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ана шундай шароитда ўқувчиларда

одамийлик, ҳайрихоҳлик, халоллик ва поклик, тежамкорлик каби фазилатлар намоён

бўлади. Ўқувчилар синф раҳбарлари билан мулоқотга киришар эканлар ўз онгида киши-

ларнинг иқтисодий тарбиясидаги муайян намуналарни тасаввур қиладилар.


background image

89

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ижобий ва салбий томонларини муҳокама қилиб, ўз хатти-ҳаракатлари ва

муносабатлари, иқтисодий меъёр ва қоидаларини шакллантирадилар.

Ўқувчилар мулоқот жараёнида иқтисодий тарбияни шакллантиришнинг асосий

омиллари бўлган маънавий қарашлар, иқтисодий ҳис-туйғулар, меъёрларни қабул

қиладилар, ўзлаштирадилар. Бу эса ўқувчининг иқтисодий ҳис-туйғуларини ижобий

шакллантиришга кўмаклашади. Ўқувчиларда иқтисодий тарбияни шакллантиришда синф

раҳбари доимо уларни маънавий назорат қилиши ва иқтисодий тарбия, шакл,

воситаларидан фойдаланиши, маъқуллаш, қоралаш услубларни қўллаши лозим. Бундай

мулоқотлар ўқувчиларнинг иқтисодий онгини ривожлантиради. Уларнинг хатти-

ҳаракатларини белгилайди. Иқтисодий тарбияга таъсир этади, феъл-атворини шакл-

лантиради. Иқтисодий тарбия оила, мактаб ва кенг жамоатчилик таъсирида шаклланади ва

ривожланади.

Иқтисодий тарбияни шакллантиришда боланинг хулқ-атвори муҳим ўринни

эгаллайди. Хулқ-атвор ахлоқ маданиятининг муҳим қисми бўлиб, у тартиб-интизомда,

ҳаёт меъёрларини бажаришда, жамиятга, меҳнатга, одамлар билан бажариладиган

иқтисодий муносабатларда намоён бўлади.

REFERENCES

1.

Абдуллаев Х. Этнопедагогика. 1-қисм.-Фарғона: ФДУ.1994.-127 б.

2.

Абдуллаев А. Маънавият ва иқтисодий тафаккур. –Тошкент: Маънавият, 1999.-104 б.

3.

Абдуллаев Ё. Бозор иқтисодиёти асослари: 100 савол ва жавоб. -Тошкент: Меҳнат,

1997.-103 б.

4.

Абдукаримов И.Т. ва бошқалар. Савдога оид иқтисодий атамаларнинг русча-ўзбекча

луғати.-Тошкент:Ўқитувчи,1992.-75 б.

5.

Азизходжаева И.Н. Основные тенденции развития высшего педагогического

образования в Узбекистане. –Ташкент: Фан, 1990.–141 с.

6.

Баратов Н., Алиқулов Х. Ўрта Осиё мутафаккирлари ахлоқ ҳақида.–Тошкент:

Ўқитувчи, 1992.–47 б.

7.

Бекназоров Н. ва бошқалар. Бозор иқтисодиёти назарияси. –Тошкент: ТДИУ, 1993.-

150 б.

8.

Валиева З.А. Мухибоев Ё.У. Иқтисод алифбеси.–Тошкент: Шарқ, 1997.-96 б.

9.

Васильев Ю.К. Экономическое образования и воспитания учащихся. -М.,

Педагогика, 1993.-96 с.

10.

Жалолов Ж. Бозор иқтисодиёти: Туркия моделининг сири.– Тошкент: Адолат. 1993. -

96 б.


background image

90

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

11.

Жўраев Т. Мулкчиликнинг турли шакллари шароитида тадбиркорлик фаолияти.–

Тошкент: Ўқитувчи, 1994.-178 б.

12.

Нисимчук. А.С. Экономическая образования школьников. -М.:Просвещение. 1991.-

129 с.

13.

Розов В.К. и др. Методика экономического воспитания школьников. -М.:

Просвеҳение, 1995.-125 с.

14.

Томин М.А. Ўзбекистон ўқувчиларига иқтисодий тарбия беришда техник

йўналишлар.-М., 1987.-88 б.

15.

Умаров У. ва бошқалар. Иқтисодий назариядан ўқув-методик қўлланма.-Тошкент:

Зарқалам, 2003.-104 б.

16.

Хайруллаев М.М. Ўрта Осиёда илк уйғониш даври маданияти. –Тошкент: Фан,

1994.-80 б.

17.

Хайитов О. Янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш.-Тошкент: Ўзбекистон,

1989.-31 б.

References

Абдуллаев Х. Этнопедагогика. 1-қисм.-Фарғона: ФДУ.1994.-127 б.

Абдуллаев А. Маънавият ва иқтисодий тафаккур. –Тошкент: Маънавият, 1999.-104 б.

Абдуллаев Ё. Бозор иқтисодиёти асослари: 100 савол ва жавоб. -Тошкент: Меҳнат, 1997.-103 б.

Абдукаримов И.Т. ва бошқалар. Савдога оид иқтисодий атама¬ларнинг русча-ўзбекча луғати.-Тошкент:Ўқитувчи,1992.-75 б.

Азизходжаева И.Н. Основные тенденции развития высшего педагогического образования в Узбекистане. –Ташкент: Фан, 1990.–141 с.

Баратов Н., Алиқулов Х. Ўрта Осиё мутафаккирлари ахлоқ ҳақида.–Тошкент: Ўқитувчи, 1992.–47 б.

Бекназоров Н. ва бошқалар. Бозор иқтисодиёти назарияси. –Тошкент: ТДИУ, 1993.-150 б.

Валиева З.А. Мухибоев Ё.У. Иқтисод алифбеси.–Тошкент: Шарқ, 1997.-96 б.

Васильев Ю.К. Экономическое образования и воспитания учащихся. -М., Педагогика, 1993.-96 с.

Жалолов Ж. Бозор иқтисодиёти: Туркия моделининг сири.– Тошкент: Адолат. 1993. -96 б.

Жўраев Т. Мулкчиликнинг турли шакллари шароитида тадбиркорлик фаолияти.–Тошкент: Ўқитувчи, 1994.-178 б.

Нисимчук. А.С. Экономическая образования школьников. -М.:Прос¬вещение. 1991.-129 с.

Розов В.К. и др. Методика экономического воспитания школьников. -М.: Просвеҳение, 1995.-125 с.

Томин М.А. Ўзбекистон ўқувчиларига иқтисодий тарбия бе¬ришда техник йўналишлар.-М., 1987.-88 б.

Умаров У. ва бошқалар. Иқтисодий назариядан ўқув-методик қўлланма.-Тошкент: Зарқалам, 2003.-104 б.

Хайруллаев М.М. Ўрта Осиёда илк уйғониш даври маданияти. –Тошкент: Фан, 1994.-80 б.

Хайитов О. Янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш.-Тошкент: Ўзбекистон, 1989.-31 б.