91
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИДА КРЕАТИВЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ВА ГЕНДЕР ХУСУСИЯТЛАРИ
Акбарова Гулбахор Олимовна
Низомий номидаги ТДПУ “Биология ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти.
Биология фанлари номзоди.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15133260
Аннотация.
Ушбу мақолада креатив педагогика фанининг замонавий
педагогиканинг устувор йўналишларидан бири эканлиги, шунингдек шахсда креативлик
сифатларини ривожлантириш аҳамияти ёритилган.
Калит сўзлар:
“Креатив педагогика”, туркум фанлар, инновацион, касбий камол,
онтогенезининг, методологик ғоялари, ижтимоий-иқтисодий, интеграцияси, узлуксизлик,
ворисийликни, таълим департаменти, стимул, муайян, мушоҳада, оригинал ғоялар,
стратегия.
Таянч тушунчалар:
сифат, креативлик сифатлари, малака, ижодий фаолиятни
малакалари,
креатив
сифатларни
ривожлантириш
йўллари,
педагогларнинг
креативлигини ифодаловчи белгилар, шахс креативлигини ривожлантириш тамойиллари,
педагогларнинг креативлигини ифодаловчи белгилар, педагогларнинг креативлик
имкониятлари, педагогларнинг креативлик имкониятининг муҳим даражалари, шахснинг
креативлиги даражасини аниқловчи мезонлар.
PEDAGOGICAL-PSYCHOLOGICAL AND GENDER CHARACTERISTICS OF
CREATIVITY IN SCHOOLCHILDREN
Abstract.
Тhis article highlights that the science of creative pedagogy is one of the
priorities of modern pedagogy, as well as the importance of developing creative qualities in а
person.
Keywords: "Creative pedagogy",
a series of disciplines, innovative, professional
development, ontogenesis, methodological ideas, socio-economic, integration, continuity,
continuity, educational department, incentive, concrete, observation, original ideas, strategy.
Keywords:
adjective, adjectives of creativity, malaka, ijodiy faoliyatni malakalari, ways
of describing creative adjectives, signs of pedagogical creativity, characteristics of personal
creativity, pedagogical adjectives of creativity characteristics, teachers' creativity opportunities,
teachers' creativity opportunities, important levels of personal creativity.
ПЕДАГОГИКО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ И ГЕНДЕРНЫЕ ОСОБЕННОСТИ
КРЕАТИВНОСТИ ШКОЛЬНИКОВ
92
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Аннотация.
В данной статье говорится о том, что креативная педагогика
является одним из основных направлений современной педагогики, общества развития
творческих качеств в человеке.
Ключевые слова:
«Творческая педагогика», туркум фанлар, инновационный,
касбий камол, онтогенез, методические подходы, социально-экономический, интеграция,
преемственность, разнообразие, отдел образования, стимул, муайян, мушокада,
оригинальный, стратегия.
Ключевые слова:
прилагательное, прилагательные, связанные с творчеством,
малака, иджодий фаолиятни малакалари, прилагательные, связанные с творчеством,
символы ифодаловчи, знаки педагогического творчества ифодаловчи, знаки личного
творчества ифодаловчи, возможности педагогического творчества ифодаловчилар
дагогларнинга, значительные уровни возможностей
педагогического творчества, степень
творчества шахснинг, мезоны аникловчи.
Жаҳонда таълим барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий омил сифатида
эътироф этилиб, халқаро ташкилотлар ҳамда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан
2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “билимнинг мустаҳкам
пойдеворига эга бўлиш, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш, ўқувчиларда
ҳамкорлик қобилиятлари ва билишга қизиқишни шакллантириш” долзарб вазифа
сифатида қайд этилган. Креатив шахсни шакллантириш таълимнинг интерфаол
технологиялари орқали интеллектни ривожлантиришга имкон берадиган янгича фикрлаш
маданиятини таркиб топтиришни тақозо этади. Шунингдек, ўқувчиларида креативликни
мақсадга йўналтирилган ва тизимли ривожлантириш умумтаълимий компетенцияларни
таркиб топтириш, таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Дунёда болалар иқтидори, креативлик, креатив қобилиятларни ривожлантириш,
ўқувчиларнинг креативлигининг таркибий асосларини белгилаш, мотивацион, ижтимоий-
маданий ёндашувларнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга доир қатор
илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ўқувчиларида креативликни
ривожлантириш омиллари таъсирини баҳолаш, креативликка асосланган таълимий
фаолиятни ташкил этишнинг методик тизимини такомиллаштириш, креативликка
асосланган педагогик технологияларни ишлаб чиқиш долзарблик касб этмоқда. Таълимга
бундай ёндашув шахсга йўналтирилган таълим стратегияси талабларига мос равишда
ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг
педагогик-психологик ва гендер хусусиятларини аниқлаштириш алоҳида долзарблик касб
этишини кўрсатади.
93
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Мамлакатимизда умумтаълим сифатини ошириш, ўқув жараёнига илғор педагогик
ва ахборот технологияларини жорий этишдаги кенг қамровли ислоҳотлар натижасида
сифатли таълим хизматлари самарадорлигини ошириш, шиддат билан ўзгариб бораётган
глобаллашув шароитида ўқувчиларда ижтимоий интеллектни ривожлантиришни
таъминловчи имкониятлар салмоғи кенгайди. Шу билан бир қаторда таълим жараёнида
креативликни ривожлантиришнинг механизмини такомиллаштирган ҳолда амалиётга
жорий этиш зарурати кўзга ташланмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб қувватлаш
ва рўёбга чиқаришга шароитлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилди. Бу эса
ўқувчиларида креативликни ривожлантиришнинг компонентлари ва омилларини
аниқлаштириш,
креатив
фаолликни
таъминлашнинг
дидактик
таъминотини
такомиллаштиришни тақозо этади.
Креативлик
(лотинча “create” – яратиш, “creative” яратувчи, ижодкор) –
индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ҳамда мустақил
омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти маъносини
ифодалайди. Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида,
муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг
муайян хусусиятларини тавсифлайди. Шунингдек, креативлик иқтидорнинг муҳим омили
сифатида акс этади. Қолаверса, креативлик зеҳни ўткирликни белгилаб беради.
Мазкур тушунчани кўплаб нуқтаи назарларга асосланган талқинлари мавжуд.
Фалсафада креативлик деганда “бирор янги нарсани яратиш ёки қандайдир усуллар
асосида янгиликни амалга ошириш: муаммони ҳал этишнинг янги ечимлари, янги метод
ёки восита, янги санъат асари”. Мақолада санъатнинг (адабиёт, мусиқа) моҳиятини тадқиқ
этувчи, санъатнинг маданиятни шакллантириш ва барча фаолият соҳаларига доир
вазифаларини ҳисобга олувчи санъат фалсафаси алоҳида аҳамият касб этади.
И.П.Никитинанинг фикрича, санъат фалсафасида тўғридан-тўғри “креативлик”
тушунчаси қўлланилмайди, бироқ “инсон мунтазам равишда ўзининг шахсий
“чегараси”дан четга чиқишга ҳаракат қилади: ўзининг имкониятлари, ҳаёти ва ўз
дунёсидан”.
Трансцендитликда
инсоннинг
ўз-ўзини
ўзгартиришга
интилиши,
ҳиссиётлари, ижодкорлиги ва креативлиги асос бўлиб хизмат қилади.
Психологик нуқтаи назардан креативлик кўпроқ ижодга умумий қобилиятлилик
билан алоқадорликликда талқин қилинади.
Ҳозирда мазкур атама оригинал ечимларни излаб топиш, ностандарт ҳаракатларни
амалга оширишга тайёрлик маъносини ифода этади.
94
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Психологияда креативлик деганда “янги ғоя, ечим, методлар, назариялар ёки
қандайдир фаолиятнинг янги маҳсулини ишлаб чиқиш” тушунилади.
ХХ асрнинг 50-йилларида пайдо бўлган инсонпарварлик психологиясининг
мақсади сифатида айнан ўз-ўзини актуаллаштириш жараёнида ўзининг имкониятларини
намоён этишга қодир ижодкор шахсни ўрганиш белгиланган эди. Инсонпарварлик
психологияси учун хос инсон табиатига ишонч билдириш унинг креативлиги табиати ва
ролини тушунишга ҳам тааллуқлидир.
Мазкур йўналишнинг асоси тарафдорлари – Шарлотта Бюлер, Абрахам Маслоу,
Ролло Мей, Карл Роджерслардир.
Карл Роджерс креативлик тушунчаси моҳиятини изоҳлашда “муаммонинг аввал
аниқланмаган ечимларини излаш”га алоҳида урғу берган .
Р.Стернберг креативликни “инсонни фикрлашнинг қотиб қолган усулларидан воз
кечиши” сифатида талқин қилади .
Санъат психологияси билан боғлиқликда Иржи Кулканинг қуйидаги нуқтаи назари
қизиқиш уйғотади: “креативлик психологик жиҳатдан соғлом ва мақбул тарзда ўз-ўзини
намоён этувчи шахс сифатидир” .
Хориж олимларидан П.Торренс фикрича, креативлик: муаммога ёки илмий
фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор натижаларини
шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини топишда билим ва амалий
ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан таъсирчанликни ифодалайди.
И.П.Ильин томонидан билдирилган қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим: “ХХ асрнинг 60-йилларида креативлик тушунчасига 60 та таъриф берилган бўлиб,
уларни шартли равишда 6 та турга ажратиш мумкин”:
1.
мавжуд элементлардан янги гештальтлар ҳосил қилиш мумкинлигига доир
гештальт назарияси (М.Вертгеймер, Келлер);
2.
яратилган маҳсулотнинг янгилигини баҳолашга доир инновацион (С.Медник);
3.
инсоннинг ўзини ифода этиши сифатида шаклланадиган эстетик (масалан: А.
Маслоу, Э Фромм);
4.
муносабатлар психологияси орқали креативлик намоён бўладиган психоаналитик
(З. Фрецд, К. Юнг);
5.
муаммоли – креативлик вазифаларни ҳал этиш жараёни (масалан, Гилфорд
креативликни дивергент фикрлаш сифатида эътироф этган;
6.
ноаниқлик ёки ноёблик”.
95
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
М.А.Холодная тадқиқотларида креативлик “эркин фаолият шароитида инсоннинг
продуктив фикрлаши ва кўплаб миқдордаги қизиқарли ғояларни илгари суришга
тайёрлиги, яъни дивергент фикрлаши” сифатида талқин қилинган.
В.Н.Козленко ўзининг тадқиқотларида креативликни “ҳар бир инсонга
туғилганидан инъом этилган ва рефлексия шаклида (“бунинг учун нима қилиш керак?”)
намоён бўладиган эҳтиёж” сифатида талқин қилган.
В.Г.Каменская ва И.Е.Мельникова креативликни янги материаллар ва идеал
маҳсулотлар яратишга қодир ижодий иқтидорли инсоннинг шахсий ўзига хослиги
сифатида изоҳлашган.
Д.Б.Богоявленская креативликни “ақлий фаолиятнинг интенсивлигига синоним
сифатида интеллектуал фаоллик” деб фикр билдирган.
О.В.Буторина мазкур атаманинг кўплаб изоҳларини таҳлил қилиш натижасида
унинг қуйидаги ўзига хослигини аниқлаштирган: турли таърифларда креативликнинг фарқ
қилувчи жиҳати дивергент фикрлаш ёки яхлитликда интеллектуал ижодкорлик, маҳсулига
кўра бутунлай янги ёки оригинал қайта тизимлаштирилган, маълум тизимларни қайта
ташкил этиш, инсоннинг яратувчилик фаолиятига лаёқатлилиги ёки ахборотларни
ностандарт кодлаш ва ва ҳ.к.
Креативликнинг моҳиятини аниқлаш ва баён этишга доир илмий изланишлар
жараёнида ижодкорлик назарияси ёки ижодкор шахсни ривожлантириш нафақат
хорижлик, балки республикамиз олимларида ҳам қизиқиш уйғотганлигига гувоҳ бўлдик.
Жумладан, З.Нишонова ўқувчиларда мустақил-ижодий фикрлашни шакллантириш
нуқтаи назаридан креативликни дивергент ва конвергент тафаккур билан боғлиқликда
талқин этган.
П.Эргашев, Г.Гозибекова, Г.Байкунусовалар креативликни юксак ижодий
қобилиятларнинг натижаси сифатида талқин қилишган. Уларнинг фикрича, шубхасиз
юксак ижодий кобилиятлар кандайдир ягона ва хатто бир неча омилнинг эмас балки
педагогик-психологик шарт-шароитларнинг каттагина комплекси махсулидир. Бироқ
ушбу инкор этиш кийин бўлган мулоҳазани эътироф килиш, биринчидан, креативликни
ривожлантирувчи бир катор омилларни сунъий хосил килишнинг иложи йўқ, дегани эмас,
иккинчидан, психик тараққиётнинг компенсация қонунига кўра, муайян омилнинг
етишмаётган таъсири бошка омиллар билан муайян даражада қопланиши мумкинлиги
эҳтимолдан холи эмас.
Креативликка доир илмий изланишлар таҳлил натижалари шуни кўрсатадики,
кўплаб ишларда креативлик деганда ноёб ҳодиса сифатида тушунилади, замонавий илмий
96
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
ишларда креативликни индивиднинг интеллектуал ва шахсий хусусиятлари мажмуи ҳам
жараён сифатида талқин қилиш тенденцияси кузатилади.
Ўқувчиларида креативликни ривожлантириш тузилмаси кўплаб компонентлардан
иборат динамик тизими сифатида талқин қилинди. Мазкур тизим ўқув фаолияти
жараёнида ривожланиб, қайта ташкилланиб боради. Ҳар бир таркибий қисм уларнинг
ўзаро алоқадорлигини очиб беришга хизмат қилувчи ўзининг мазмунига эга. Шунингдек
мазкур тузилма ўқувчиларида креативликни ривожлантиришга креатив муҳит ва
психологик-педагогик ҳамкорлик катта таъсир кўрсатишини ҳам кўрсатиб беради.
Креатив муҳит ўзида ўқувчиларнинг креативлигини ривожлантиришга таъсир
кўрсатувчи микро, макро ва мегоомилларни акс эттиради. Яъни, ўқувчиларнинг
креативлигига ота-оналар, ўқитувчилар, дўстлар, синф, мактаб ва у яшайдиган маҳалла
таъсир кўрсатади.
Бошланғич синф ўқувчиларида креативликни ривожлантириш ўз навбатида гендер
ёндашувни талаб этади.
“Гендер” атамаси 1968 йилда америкалик психолог олим Столлер томонидан
илмий истеъмолга киритилган бўлиб, “жинс” маъносини билдиради. Жинсий
муносабатлар илгари ҳам психологияда фаол ўрганилган бўлса-да, янги атаманинг пайдо
бўлиши ижтимоий фанларда янги оқимларни юзага келтирди. “Гендер тарихи”, “Гендер
психологияси”, “Фалсафанинг гендер томонлари”, “Гендер антропологияси”, “Гендер
социологияси”, кейинчалик эса “Гендер педагогикаси” каби фан тармоқлари шаклланди.
“Гендер” тушунчаси, аввало, эркак ва аёл, ўғил ва қиз болалар муносабатларининг
ижтимоий-психологик ҳамда педагогик томонларини қамраб олади. Мазкур тушунча янги
ижтимоий қарашлар ва маданиятга боғлиқдир.
Адабиётларда гендер тушунчасининг бир неча хил талқини мавжуд. Жумладан,
файласуфлар уни қуйидагича тавсифлайдилар: “Гендер” инглизча сўз бўлиб, жинсга
мансубликнинг ижтимоий жиҳатлари маъносини англатади.... Бу тушунча эркаклар ва
аёллар ўртасида нафақат биологик фарқни, балки жамиятнинг жинсий тақсимотида
ижтимоий ва маданий тавсифларнинг бутун мажмуини ҳисобга олади. Эркаклар ва
аёлларга тегишли ижтимоий боғлиқлик, хулқ-атвор ва кутилган натижаларни
ифодалайди”. Социологлар эса, гендер тушунчасига қуйидагича ёндашадилар: “Гендер”
ижтимоий, биологик ҳолат бўлиб, эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари мажмуаси
ҳисобланади”. Психологлар ҳам гендер тушунчасига ўзига хос тарзда ёндашганлар:
“Психиканинг гендер асослари жинс ва у билан боғлиқ ижтимоий стереотиплар, шахснинг
психологик кўринишидир”.
97
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Олимлар орасида бу хусусиятларнинг қайси бири туғма, қайси бири эса таълим ва
тарбия жараёнида ривожланганлиги тўғрисида кескин мунозаралар бормоқда. Ўғил ва қиз
болаларнинг ҳар бир халқ маданиятида ҳар хил тарбияланиши туфайли, улар мактабга
келган даврдан бошлаб жинсларнинг психологик фарқлари маълум бўлади.
Бу фарқлар орасида психологлар (А.Е.Тарас, 2002) қизлар ўғил болалардан
математик ва визуал қобилиятлари билан устунроқ деб таъкидлашади. Ўғил болаларда
қизларга қараганда ўзига ишонч ҳисси кучлироқдир. Қиз болалар бир хилликка
асосланган қизиқарсиз фаолиятни енгилроқ қабул қилишади. Ўзгарувчан муҳитга тез
мослашишади. Ўғил болалар ҳар бир ҳолатни умумий тарзда баҳолашса, қизлар яхшилаб
текшириб, ўрганиб, кейин унга баҳо беришади”. Педагогик маънода гендер – ўғил ва қиз
болаларнинг мураккаб таълимий социомаданий бирлиги бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракати,
менталитети ва эмоционал хусусиятлари, ўқув фаолиятидаги ўзаро тенг ва фарқли
жиҳатларини ўз ичига олади.
Таълим-тарбия тизимида “гендер” тушунчаси фақат қизларга тааллуқли эмас,
чунки у ўз хусусиятига кўра ўғил ва қиз болалар орасидаги муносабатларни тавсифлаб
беради. Мазкур тушунча таълим жараёнида ўғил ва қиз болаларнинг жинсий
мансублигига асосланиб тақсимланган ўқув фаолиятининг бажарилишини ифодалайди.
Педагогикада бундай ёндашувнинг қарор топиши ўғил ва қиз болаларга истиқболда
– микросоциумда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўзлигини намоён
қилиш имконини берадиган кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборатдир.
Гендер педагогикасига оид тадқиқотлар ўғил ва қиз болаларга келажакда ижтимоий
ҳаётда эркак ва аёл сифатида қандай мавқени эгаллаш лозимлигини ўргатишга
йўналтирилиши керак.
Бугунги кунда педагогика фанида эришилаётган энг муҳим ютуқлардан бири
гендер тенглик ва фарқлар асосида таълим бериш имкониятларининг очилаётганлигидир.
Бу ҳодиса таълимни гуманитарлаштириш нуқтаи назаридан ҳам алоҳида қимматга
эга.
Гендер атамаси ўғил ва қиз болалар орасидаги фарқ тушунчасини англатади.
Мазкур сўзнинг ижтимоий маъноси эса аксарият ҳолларда ўғил ва қиз болаларнинг
анатомик фарқларини ифодалайди.
Антрополог Маргарет Мид гендер фарқлар ва ўхшашликларнинг биологик эмас,
балки ижтимоий, психологик ҳамда педагогик жиҳатдан ҳисобга олиниши лозимлигини
таъкидлаб келмоқда. Гендер фарқлар ва ўхшашликларнинг бутун тавсифи таълим
жараёнида ўзгариб, ривожланиб боради.
98
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Уни ўзгартирувчи асосий восита тарбияланувчиларнинг жинсига мос равишда
дифференциациялаштирилган ақлий ҳамда жисмоний меҳнатдир. Ижтимоий-педагогик
омиллар сифатида тарбияланувчининг тоифаси, ёши эътироф этилмоқда. Гендер фарқлар
ва ўхшашликларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган таълим жараёнида
тарбияланувчининг ижтимоий тажрибаси аниқ ҳисобга олиниши лозим.
Гендерни белгилашга нисбатан мавжуд ёндашувлар ва нуқтаи назарларнинг хилма-
хиллигига қарамай, иккита концепцияни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу концепциялар
қуйидагилардан иборат:
1) гендернинг ижтимоий тузилиши назарияси;
2) гендер тизими назарияси.
Гендерга ижтимоий жиҳатдан бўлган ёндашув қуйидагилардан иборат бўлади:
биологик нуқтаи назардан жинс муайян жамиятда қарор топган жинсга хос бўлган
вазифалар ва ўғил ҳамда қиз болаларнинг ўзига хос хатти-ҳаракатлари, ўзаро
ҳамкорлигининг ижтимоий меъёрлари билан боғлиқ бўлган турли-туман кўринишлари.
Ўғил ва қиз болаларнинг ўзаро ҳамкорлиги тушунчаси И.Гоффман томонидан
киритилган бўлиб, ўғил ва қиз болаларнинг маънавий-маданий қиёфаларини ифодалайди.
Ушбу ёндашувга мувофиқ равишда гендер муайян жамиятда қарор топган ижтимоий
муносабатларнинг ўлчови сифатида намоён бўлади.
Таъкидлаш лозимки, гендер муносабатлар таҳлили моҳиятан жамиятнинг
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳалардаги жинслараро
муносабатларининг аниқ манзарасини ифодалайди.
Гендер фарқлар билан бир қаторда гендер ўхшашликларни ҳам ҳисобга олган
ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Гендер ўхшашлик
– ўғил ва қиз болалар орасидаги ақлий-интеллектуал, маданий,
маънавий, ижтимоий ўхшашликни ифодалайди. Қиз ва ўғил болалар орасидаги ўхшашлик
уларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган умумий хусусиятларнинг
педагогик-психологик интериоризациясига хизмат қилади. Тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, гендер жинсга боғлиқ эмас, балки таълим-тарбия, ижтимоий муҳит ёрдамида
вужудга келадиган ўхшашликларга боғлиқ.
Гендер фарқлар шуни ифодалайдики, унда биологик ўзига хослик ижтимоий-
педагогик моҳият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, тарбияланувчиларни ижтимоий-
педагогик таснифлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ривожланган жамиятларда анатомик
жинс гендернинг асоси сифатида эътироф этилади.
Гендер соҳасидаги тадқиқотларда бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан
иерархияси, етакчилиги ва ҳукмронлигидан воз кечиш ғояси ифодаланиши лозим.
99
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Акс ҳолда, жинслараро тенглик ва ўзига хослик педагогик жиҳатдан таъминланиши
керак. Бугунги кунга келиб шу нарса тан олинганки, ҳеч қандай бошқа тадқиқот ва таълим
стратегиялари Европада, жумладан Америкада академик таълим тузилмаларининг
ўзгаришига бу қадар кучли таъсир кўрсата олмаган.
С.Бемнинг гендер модели назарияси гендер мансубликни шакллантиришнинг ўзига
хос йўлини таклиф этади: “мен” ажратиш – “мен” концепциясини гендер чизмасига
ассимиляция қилиш.
Болаларда гендер ўхшашлик 7 ёшда намоён бўлади. Мутахассислар, айниқса, ўқув
дастурлари ва адабиётларнинг муаллифлари буни албатта ҳисобга олишлари лозим.
К.Миллет бир ярим ёшдан бошлаб болада гендер мансублик намоён бўла бошлайди, деган
ғояни илгари суради. Бу эса гендер мансублик элементларини пассив тарзда онгсиз
ўзлаштириш механизмлари билан боғлиқдир, бироқ шу даврдан бошлаб болада ўзлик,
яъни жинсий мансубликка асосланган “мен” қарор топа бошлайди. Боланинг хатти-
ҳаракатлари, ўғил ва қиз боланинг ўзига хослиги устувор тушунчалар асосида шакллана
бошлайди[29].
Таълимда гендер тенглик тамойилларининг ўйин машғулотлари ва эркин фаолият
кўрсатиш муҳитида амалга оширилиши таъминланади. Бунда ўзаро ҳурмат ва
мулойимлик устуворлик қилади. Тарбиячи ва тарбияланувчилар ўзаро ҳамкорликда
ўзгаришларни режалаштирадилар, муваффақиятларни назорат қилиб рағбатлантирадилар,
мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, уларни ҳал этиш чораларини излайдилар. Шунинг
учун ҳам таълим жараёни очиқлик, мослашувчанлик, илғор тажрибалардан фойдаланиш
ва муқобил ечимларни излашни тақозо этади. Бу эса танқидий фикрлаш, ижод эркинлиги
ва инсоний сифатларни қадрлашга ундайди.
Ота-оналар томонидан бошланган ўғил ва қиз болаларни ижтимоий шакллантириш
жараёнини, уларга хос бўлган фаолият тўрини қарор топтириш мактабда, биринчи
навбатда, меҳнат дарсларида давом эттирилади.
Тарбияланувчиларuа гендер тенглик ва фарқлар асосида таълим-тарбия беришда
тарбиячининг шахсий намунаси, нутқи, хатти-ҳаракатлари алоҳида аҳамиятга эга.
Тарбияланувчилар гендернинг турли шакллари тўғрисидаги маълумотга эга
бўлишлари учун мақсадга мувофиқ келадиган ахборот муҳити яратилиши зарур. Ўқув
жараёнида гендер тенглик ва фарқларни ҳисобга олган ҳолда интерфаол таълим
методларини қўллаш, кўргазмалар, стендлар, плакатлар, аудио ҳамда видеовизуал
воситалардан фойдаланиш имконини берадиган таълим муҳитини яратиш лозим.
Ўғил ва қизларга хос хислатлар шаклланишида ўқув жараёни муҳим аҳамиятга эга.
100
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Аниқланишича, боғча тарбиячилари ўғил болалар нутқи ва фикрини қизларникига
нисбатан кўпроқ рағбатлантирар эканлар. Ҳатто боғча тарбиячилари қиз бола шикоятига
кўра ўғил болалар арзига кўпроқ қулоқ тутадилар. Бунинг натижасида қизлар ижтимоий
фаоллик зарурлигини ўғил болаларга нисбатан тезроқ англаб етадилар.
Ўқувчиларида гендер маданиятни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
боланинг катта кишилар, бошқа жинс вакиллари билан муносабатларида қарор топади.
Шахслараро муносабатларга киришиш, мазкур жараёнда ўзининг ўрнини билиш
ўғил ва қиз болаларда индивидуалликнинг турли соҳаларини ривожлантиришда муҳим
роль ўйнайди ва уларнинг гендер ижобий ёки салбий гендер ижтимоийлашуви учун шарт-
шароит яратади. Ижтимоий-маданий анъаналар воситасида болаларда гендер маданиятни
шакллантириш самарадорлигидан гувоҳлик беради. Ижтимоий-маданий анъаналар (халқ
оғзаки ижоди, бадиий маданият) санъат ва маданиятнинг таркибий қисми сифатида
болаларни тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Ижтимоий-маданий анъаналар воситасида
болаларда гендер маданиятни шакллантириш маънавиятсизлик ва эмоционал ожизликка
қарши ўзига хос имммунитет вазифасини бажаради.
ўқувчилар креативлигининг тузилмасига асосан, ўғил ва қиз болаларда
креативликн ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинди.
Креативликнинг эмоционал ва мотивацион-шахсий компонентлари қиз болаларда
кўпроқ намоён бўлишини кўрсатди.Таҳлиллар асосида ўқувчиларида креативликни
ривожлантиришга гендер ёндашувни татбиқ этишнинг қуйидаги ўзига хосликлари
аниқлаштирилди:
1.
Демократлик.
Болаларга таълим-тарбия бериш ва ижтимоий ҳаётда уларнинг
тенг ҳуқуқлигини таъминлайди, улар бири-бирига қарама-қарши қўйилмайди, ҳамкорлик
муносабатлари асосида биргаликда ҳаракат қилишади.
2.
Табиат билан уйғунлик.
Ўғил ва қиз болаларнинг шахсий тенглиги ҳаётий
фаолият жараёнида уларнинг биологик ва физиологик ўзига хосликлари ва фарқларини
инкор этилишини билдирмайди. Фарларнинг қабул қилиниши ўз жинсининг вакили
сифатида ижтимоий-маданий фаолиятда мактабгача катта ёшдаги болаларнинг
қобилиятларини тўлиқ намоён қилишлари учун таълимнинг турли шакл, метод ва
воситаларидан фойдаланишни талаб этади;
3.
Вақт меъёрларига риоя қилиш.
Таълимга гендер ёндашувда тарбиячи ва ота-
оналар ҳаракатининг бирлиги муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қоида оила билан ўзаро
биргаликдаги фаолият таълим ва тарбиянинг мақсад, вазифаларига мос равишда болаларга
талаб ва ҳурматнинг бирлиги, бола ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб этади.
101
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
“Креативлик отаси” номи билан машҳур Пол Торренс (1987) креатив тафаккурнинг
тўрт жиҳатини аниқлаган. Унинг олиб борган тадқиқотлари шундан далолат берадики,
креатив тафаккурнинг мазкур жиҳатларини шакллантириш ва уларни баҳолаш мумкин.
Муаллифнинг фикрига кўра креатив тафаккурнинг тўрт жиҳати қуйидагилардан
иборат:
1. Равонлик
. Кўплаб ғояларни ўйлаб топиш кўникмаси
кўп
деган сўзга асосланади.
2. Мослашувчанлик
. Турли ғояларни ўйлаб топиш кўникмаси
ўзгартириш
деган
сўзга асосланади.
3. Ўзига хослик
. Бошқаларга ўхшамаган, ажралиб турувчи ғояни ўйлаб топиш
кўникмаси
ноёб
деган сўзга асосланади.
4. Яратиш
. Ғояларни кенгайтириш кўникмаси
қўшиш
деган сўзга асосланади.
Креативлик дарсларида ўқувчилардан ажойиб ғояларни ўйлаб топиш (ўзига
хослик); уларни кенгайтириш (ишлаб чиқиш); ёки бошқа ғоялар билан солиштириш ва
улардаги боғлиқликни топиш (мослашувчанлик) талаб этилганда, мазкур кўникмалар бир-
бири билан кесишади.
Қуйида креатив тафаккур моҳиятини ёритувчи тўрт жиҳатнинг ўзига хос
имкониятлари тўғрисиа сўз юритилади.
1. Равонлик.
Креатив равонликнинг асосий мақсади ўқувчиларда бир эмас, балки
бир нечта ғояларни ўртага ташалаш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Сон асосий
мақсаддир; бир қатор ғоялар ичидан бир ёки ундан кўп мақбулини топишимиз мумкин.
Кўп ҳолларда ўқитувчилар ўқувчиларда равонлик кўникмасини шакллантириш
учун “Ақлий ҳужум” стратегиясидан фойдаланади. Бу машқ оғзаки ёки ёзма (ғояларни қо-
ғозга ёзиб, кейинги ўқувчига қўшимча ғоялар киритиш учун ўзатиши лозим) тарзда
бажарилиши мумкин. “Муҳим ғояни “ушлаб ол” ва уни ривожлантириш” характеридаги
“Ақлий ҳужум” машқида ўқувчилар ғояларни ўратага ташлаб, уларни таҳлил қиладир ва
баҳолайди, сўнг бу яна бир бор қайтарилади. Ўқувчилар бу машқда яхши натижаларга
эришсалар, улардаги креативлик кўникмаси эркин ва равон фикрлаш кўникмаси билан
чамбарчас боғлиқ бўлади. Агарда акси бўлса, доимий машқ ва тажриба ёрдамида яшхи
натижаларга эриши мумкин.
Ўқитувчи мазкур машқни бажаришда қийинчиликка учраган ўқувчиларни
кўзатиши табиий. Фақатгтина юзаки маълумотга эга бўлган ўқувчилар чекланган билимга
эга бўлганликлари сабабли турли ва қизиқарли ғояларни ўйлаб топишда қийналадилар.
Баъзи ҳолларда эса, етарлича маълумот ва билимга эга ўқувчилар ҳам мазкур
машқни бажаришда қийинчиликка учрашлари мумкин. Бундай вазиятда ўқитувчи
қуйидаги стратегиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга ёрдам бериши мумкин:
102
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Синфда ўқувчиларга руҳ бағишловчи муҳитни яратиш
. Ўқитувчи ўқувчиларга
синфдаги барча буюмлар, жиҳоз, дераза ва деворга осилган расм, жадвал, схемаларга
эътибор қаратишни ва уларга синчиклаб қарашни сўрайди. Синфдаги барча нарсалар
ўқувчиларда қандай ғояларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Уларга бу жиҳоз ва
буюмлар нималарни эслатди ёки қандай маълумот билан боғлиқлиги бор? Масалан, агарда
ўқувчилар цунами ҳақида “Ақлий ҳужум” машқини бажараётган бўлсалар, ташқарида нур
сочиб турган қуёш уларга цунами қуёшли кунда рўй беришини эслатиши мумкин.
Янги ғояларни ўйлаб топишда ўқувчилар қизиқишларидан фойдаланиш
. “Ақлий
ҳужум” машқи маълум бир адабий асар ҳақида бўлса, асар қаҳрамонлари характери ва
уларнинг ҳатти-ҳарактларини улар ёқтирган асар қаҳрамонлари, телевизион кўрсатув
ижодкорлари ёки машҳур спортчиларнинг феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатлари билан
солиштиришлари мумкин.
Ўқувчилар креативликда равонлик ва эркинликка эришмасалар, машқ ва дарслар
жараёнида уларнинг миясига биринчи келган ғоягагина таяниб қоладилар, ваҳоланки
бундай ғоя бошқаларнинг ғоясида ажралиб турмайди ва ўқувчининг кенг фикрлашидан
далолат бермайди. Қолаверса, муаммонинг ечимини топишда қанча кўп ғоя топилса,
тўғри жавоб ёки вариантни танлаш имконияти шунча катта бўлади. Масалан, тарих дарси
жараёнида европалик босқинчилар Америка минтақасига илк бор қадам қўйганда улар
топган биринчи нарса “компьютер” деган жавоб ҳам нотўғри бўлар эди; жавоблар
берилаётган саволлар доирасида бўлиши лозим. Савол қанча кўп деталларни ўз ичига
олса, ўқувчилар ҳам мувофиқ равишда жавоб топишга ҳаракат қиладилар.
2. Мослашувчанлик.
Ўқувчилар кенг фикр юрита олсалар, вазият ва муаммога ҳам
бир қанча ва турли ечим топадилар. Ўқувчиларда мослашувчанликни улар турли нуқтаи-
назар ва фикрларни инобатга олганлари ва уларни таҳлил қилганларида, турли фикрларин
бир-бири билан солиштирганда ва уларнинг ўҳшаш ва фарқли томонларин топганларида
ва ниҳоят мувафаққиятга эришиб, яхши натижалар кўрсатаётганларида кўзатиш мумкин.
Мослашувчан бўлиш учун ўқувчилар маълумотнинг фақат юзаки қисмини эмас,
балки унинг чуқур моҳиятини англаб етишлари лозим. Мослашувчанлик кўникмасини
шакллантиришда ўқувчилар амалиёт билан таъминланса ва уларга йўл-йўриқ кўрсатилса,
келгусида турли ғояларни топишда бу кучли стимул бўлиб ҳизмат қилади. Агарда ўқувчи
кўплаб ғоялар топган бўлса, у мослашувчанликни эмас, балки равон фикрлашни намоён
қилмоқда, чунки бунда барча эътибор битта ёки бир турдаги жавобларга қаратилади.
Ўқувчиларда мослашувчалик кўникмасини шакллантиришда сони жиҳатдан кўп
эмас, балки турли мазмундаги ғояларни топиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим.
103
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Муаммонинг мазмунини чуқур англаган ҳолда ҳам, ўқувчилар турли ғояларни
топишда қийналадилар ёки умуман бунга қодир бўлмайдилар. Бу эса, ўз ўрнида, уларда
мослашувчанлик кўникмасини шакллантириш кераклигдан далолат беради.
Тажриба ва доимий машқ ёрдам берсада, ўқитувчи ўқувчиларга мураббий сифатида
турли стратегиялардан фойдаланишни ўргатиши керак. Ўқувчиларга турли ғоялар турли
тоифаларга бўлинишини англашида ёрдам бериш мумкин. Масалан, “ҳайвонлар”
категориясига ўқувчилар ҳайвонлар номларини келтирадилар. Бироздан сўнг, “таомлар”
категориясига ўқувчилар аввал миллий кейин бошқа ҳалқлар таомлари рўйхатини
тўзадилар. Машқ шу йўсинда давом этади. Бу ўқувчилар бир категория, яъни бир
фикрдан иккинчисига ўтиш ва унга тезда мослашиш кўникмасини ўзлаштирмагунча
давом этади. Ўқувчиларда бундай кўникма шакллангач, улардан мослашувчанлик билан
фикрлашни талаб қилиш мумкин.
Ўқувчиларни биргина категорияда “қотиб” қолишини олдини олиш учун
мажбурий солиштириш
стратегиясини қўллаш мумкин. Масалан, ўқитувчи “интилганга
толе ёр” шиори Қоравой (Шум бола) воқеаси ёки математик тенгламага нисбатан қандай
қўлланилиши мумкинлиги ҳақида сўраши мумкин. Мазкур стратегия мослашувчанлик
билан фикрлаш орқали воқеалар ва тушунчалар ўртасида боғлиқликларни топишга ёрдам
беради.
Ўзига хослик ноодатий ғоялар ўйлаб топиш кўникмасидир. Ўқувчилар ўзларида
аввал мослашувчанлик ва равонлик кўникмаларини шакллантириб, сўнг нооодатий,
оригинал ғояларни кашф этиш кўникмасини ҳосил қилишлари лозим. Равон фикрлаш
кўникмаси ўқувчиларда оригиналликни ривожлантиришда бошланғич ва асос солувчи
қадам бўлиб хизмат қилади; агарда ўқувчи кўп ғояларни ўртага ташласа, улардан бир ёки
иккитаси албатта бошқа ўқувчининг ғояси ҳам бўлади. Мослашувчан фикрлаш
ўқувчиларга уларнинг ҳар бир ғоялари бир-биридан фарқланишини кўриш ва англаш
имкони беради; уларнинг орасида ҳаммасидан ажралиб турувчи ғоя бўлса, демак ана
шуниси оригинал (ўзига хос) ғоя ҳисобланади.
Ўқувчилар ечимни топиш оригинал ғоя моҳиятидан келиб чиқиши лозимлигини
англашлари лозим. Ғоя бир дарс жараёнида, биргина шароитлар ва бир вақт оралиғида
тақдим этилиши лозим. Ўқувчиларда равон фикрлаш ва мослашувчанлик кўникмаларини
шакллантириш жараёнида ўзига хос (оригинал) фикрлаш тўғрисида ҳам маълумот бериб
ўтиш лозим. М: ўқувчиларни “Ақлий ҳужум” стратегияси ёрдамида очарчиликка қарши
курашиш мавзусида муаммонинг ечимлари рўйхатини тузиш (равонлик), сўнгра мавжуд
ғояларни бир неча категория (тур)ларга бўлиб чиқиш (мослашувчанлик) ва улардан қайси
бири ўзига хос (оригиналлик) эканлигини аниқлаш ўқувчиларда шаклланган
104
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
кўникмаларнинг бир пайтнинг ўзида ривожлантириш мумкинлигини кўрсатиб беради (бу
каби ёндашув “Иқтидорли шахсларнинг креатив фикрлаш модели” асосида яратилган;
Schlichter, 1986).
Мослашувчан
фикрлаш
кўникмасини
шакллантиришда
ўқувчиларнинг
қизиқишлари ва ҳаётий қарашларига таяниб иш кўриш уларда ўзига хослик
(оргиналлик)ни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Майн шаҳрида истиқомат қилувчи
мактаб ўқитувчиси мазкур стратегияни ўқувчиларда ўзига хос (оригинал) фикрлаш
кўникмасини шакллантиришга нисбатан қўллаган. У равонлик ва мослашувчанлик бўйича
машқ ва ўйинларни ўз ичига олган электрон дастур ишлаб чиққан. Ўқувчилар берилган
вазифаларни Power Point тақдимоти, портфолио ёки бошқа шаклда бажаришни танлош
ҳуқуқига эга эди. Ўқувчилар натижаларни қўшимча равишда Power Point тақдимоти
шаклида тақдим этган. Мазкур ёндашув стандарт асосида ишлаб чиқилиб, кейинчалик
ўқитувчи ва ўқувчилар орасида машҳур бўлган; у вазифа мазмунини чуқур англаш ва
натижаларни ўзига хос (оргинал) кўринишда тақдим этиш кўникмаларини
шакллантиришда кутилган самарани берган.
“Яратиш” тушунчаси бошқа бир ғояни ривожлантириш ва уни кенгайтиришга
асосланади, яъни берилган вазифалар ану шу ғоя асосида бажарилади. Бир ғояни
кенгайтириш учун ўқувчилар мавзу, муаммо ёки вазифа мазмунин чуқур англаб етишлари
ва талаб этилган даражада билимга эга бўлишлари лозим.
Аудиторияда “яратиш” тушунчаси ҳақида гапирганда, ўқувчиларга ҳаётий
мисоллар келтириш мақсадга мувофиқдир (м: компьютерлар, реконструкция, кино ва
адабий асарлар, илмий тушунчалар ва назариялар, инсонлар ҳаётида юзага келадиган
муаммоларни ечиш мақсадида ташкил этилган ташкилотлар). Ўқувчиларда яратувчанлик
кўникмасини шакллантиришда адабий ёки асарларни бир-бири билан таққослаш (баъзан
кўп бетли асарлар кичкина кам бетли асарлар каби кўп маълумот бермайди) машқи катта
самара беради.
Креативлик ўқитувчининг ёндашуви ўқувчиларнинг қизиқишлари ва кўрсатган
натижалари асосида баҳоланиши мумкин. Агар ўқувчиларга бирор бир адабий асар ёки
ҳикоянинг охирини ўзгартириш вазифаси берилган бўлса, улар асар ёки ҳикоянинг
мазмунини сақлаб қолган ҳолда, қанча ва қандай (оригинал) ғоя (вариант)лар ўйлаб
топганига қараб баҳоланади.
Ўқувчилар ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Уларнинг ижодкорлик
қобилиятлари маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устиларида ишлаш орқали
шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради.
105
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Ҳар қандай шахсда бўлгани каби бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик
қобилиятига эга бўлишлари учун таълимнинг худди шу даврида пойдевор қўйилади ва
касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда ўқувчиларнинг
ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтиришлари ва бу фаолиятни самарали ташкил эта
олишлари муҳим аҳамиятга эга. Шахс ижодий фаолиятни ташкил этишда муаммоли
масалаларни ечиш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, ижод
маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур.
REFERENCES
1.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон,
2017. – 104 б.
2.
Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. – Т.: “Fan va
texnologiyalar” нашриёти, 2006. – 186 б.
3.
Арипджанова А.Р. Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим
муассасалари педагогларининг креатив салоҳиятини ривожлантириш: Педагогика
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). ... дисс. Автореф. – Т., 2017. – 50 б.
4.
Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси: / рус тилидан қисқар. таржима.
Олий ўқув юртлари учун. –Тошкент, Ўзбекистон, 2003. – 411 б.
5.
Ибрагимова Г.Н. Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида
талабаларнинг креативлик қобилиятларини ривожлантириш: Педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD). ... дисс. Автореф. – Т., 2017. – 39 б.
6.
Козленко В.Н. Проблема креативности личности // Психология творчества: общая,
дифференциальная, прикладная / Под. ред. Я.А.Пономарева. – М.: Совершенство,
1991. – С. 131-148.
7.
Морозов А.В. Креативная педагогика и психология: учебное пособие. – 2-е
издание, исправленное и дополненное. – М.: Академический проспект, 2004. –
560с.
8.
Нишонова З.Т. Мустақил ижодий фикрлашни шакллантиришнинг психологик
асослари: Псих.фан док. … дис. – Т., 2005.– 391 б.
9.
Ходжаев Б.Х. Умумтаълим мактаби ўқувчиларида тарихий тафаккурни
модернизациялашган дидактик таъминот воситасида ривожлантириш: Педагогика
фанлари доктори. ... дисс. –Тошкент, 2016. – 314 б.
10.
Шарипов Ш. Ўқувчилар касбий ижодкорлиги узвийлигини таъминлашнинг
назарияси ва амалиёти: Пед. фан. док. ... дис. автореф. –Т., 2012. – 46 б.
106
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
11.
Якубжанова
Д.Б.
Бўлажак
дефектологларда
касбий
ижодкорликни
ривожлантириш: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD). ... дисс. –
Тошкент, 2017. – 156 с.
12.
Ғозиев Э.Ғ. Тафаккур психологияси. – Т.:Ўқитувчи, 1990. – 185 б.