Authors

  • У. И. Абдуллаева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.78570

Keywords:

Жадидчилик маърифатпарварлик усули жадид мактаби маънавият педагогика тушунча янгилик янги усул ижтимоий тарбия жадид драматургияси ислоҳот педагогик меърос усули савтия товуш усули ижтимоий иллат истиқлол қатағон.

Abstract

Ушбу мақолада жадид маърифатпарвари Ҳожи Mуиннинг педагогик фикрлар тараққиётига қўшган ҳиссаси, педагогик қарашлари, қолдирган меъроси ва ижтимоий тарбияга оид қарашлари ҳақида сўз боради. “Усули жадид” мактабларининг вужудга келиши билан анъанавий ўқитиш усулларини тубдан ислоҳ қилиш, таълим олиб боришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш жадид педагогикасининг долзарб масалалари ҳақида батафсил ёритилади.

background image

339

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

УЧИНЧИ РЕНЕССАНСГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙГАН ЖАДИДЛАР

У. И.Абдуллаева

ТДПУ катта ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15185625

Аннотация.

Ушбу

мақолада жадид маърифатпарвари Ҳожи Mуиннинг педагогик

фикрлар тараққиётига қўшган ҳиссаси, педагогик қарашлари, қолдирган меъроси ва

ижтимоий тарбияга оид қарашлари ҳақида сўз боради. “Усули жадид” мактабларининг

вужудга келиши билан анъанавий ўқитиш усулларини тубдан ислоҳ қилиш, таълим олиб

боришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш жадид

педагогикасининг долзарб масалалари ҳақида батафсил ёритилади.

Таянч сўзлар:

Жадидчилик, маърифатпарварлик, усули жадид мактаби,

маънавият, педагогика, тушунча, янгилик, янги усул, ижтимоий тарбия, жадид

драматургияси, ислоҳот,педагогик меърос, усули савтия, товуш усули, ижтимоий иллат,

истиқлол, қатағон.

THE JADIDS WHO LAID THE FOUNDATION OF THE THIRD RENAISSANCE

Abstract.

This article discusses the contribution of the Jadid enlightener Hoji Muin to the

development of pedagogical ideas, his pedagogical views, his legacy and his views on social

education. With the emergence of the "New Method" schools, the urgent issues of Jadid

pedagogy, such as the radical reform of traditional teaching methods, the development of new

methods of education, the creation of textbooks and manuals, are discussed in detail.

Keywords:

Jadidism, enlightenment, Usuli Jadid school, spirituality, pedagogy, concept,

novelty, new method, social education, Jadid dramaturgy, reform, pedagogical heritage, Usuli

Sautiya, Tavush method, social ill, independence, repression.

ОСНОВНЫЕ КАМНИ ТРЕТЬЕГО ВОЗРОЖДЕНИЯ

Аннотация. В статье рассмотрено

о вкладе джадидского просветителя Хаджи

Муина в развитие педагогической мысли, его педагогических взглядах, наследии, которое

он оставил, и его взглядах на социальное воспитание. С появлением школ” метод Джадид

" происходит коренная реформа традиционных методов обучения, разработка новых

методов обучения, создание учебников и пособий, подробно освещаются актуальные

вопросы джадидской педагогики.

Ключевые слова:

Джадидизм, просвещение, метод джадидской школы,

духовность, педагогика, понимание, инновации, новый метод, социальное воспитание,

джадидская драматургия, реформа, педагогический мерос, метод савтия, метод звука,

социальная иллюзия, независимость, репрессии.


background image

340

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ўзбекистон халқининг кўп асрлик бой тарихига назар ташлар эканмиз, унда

тараққиёт чўққиларини забт этишнинг машаққатли босқичларини кўриш мумкин. Бу

босқичларда давлатчилигимизнинг шаклланиши, жамиятда илму фан, санъат ва

маданиятнинг юксалиши, буюк сиймоларнинг ўз ижодида эришган ютуқлари жаҳон

тамаддунининг ривожига ҳисса қўшишдек ифтихорли жараёнлар гавдаланади.

Халқимизнинг маънавий-илмий меросини ўрганиш ва унга муносиб баҳо бериш

муҳим вазифалардан бирига айланди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи

Президенти И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида

қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эди: “Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан

яратилган энг қадимги тош ёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб,

бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглиб қўлёзмалар,

уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт,

математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга

оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга

эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”. Дарҳақиқат, илмий меросимиз мазмунини

миллий ва умуминсоний кадриятлар билан бойитилган педагогик ғоялар ташкил этади.

Чунки, умуминсоний тафаккур маҳсули бўлган билимларгина инсониятни янги

тараққиёт босқичига етаклайди.

ХIХ асрнинг охири XX бошларида юртимиз Туркистонда ижтимоий тарбияга оид

ўзига хос жараён кечди. Бу жараён жадид маърифатпарвар педагоглари томонидан ташкил

қилиниб, у Европа ва Россияда кечаётган тажрибалар асосида изчил ва узвий равишда

ривожлантирила борди. Бу ҳол педагогик фикр тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шу

сабабли:

биринчидан

,

олимларимиз

истиқлол

даврида

шаклланган

миллий

тарбияшунослигимизни жадид маърифатпарвар педагогларининг қарашлари билан

бойитиш фикрини маъқул топдилар;

иккинчидан

, давлат сиёсатида жадид

маърифатпарварларининг ўз даврида ўйнаган роли эътироф этилди. Бу ишларда Биринчи

Президентимиз И.А.Каримовнинг даъватлари асосий йўналтирувчи омил бўлиб хизмат

қилди. Биринчи Президентимиз жадид маърифатпарвар педагогларимиз фаолиятига

шундай баҳо беради: ”ХХ аср бошидаги маърифатчилик ҳақида кўп гапирганмиз. Ўша

ҳаракатнинг намоёндалари бойлик учун, шон-шуҳрат учун майдонга чиқишдими?

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Фитрат, Таваллоларнинг мактаб очганига, халқни

ўз ҳақ-ҳуқуқларини танишга даъват этганига биров маош тўлаганми?! Биров уларга ойлик

берганми?! Албатта, йўқ! Улар ўт билан ўйнашаётганларини, истибдодга қарши

курашаётганлари учун аёвсиз жазоланишларини олдиндан яхши билишган. Билатуриб,

онгли равишда мана шу йўлдан борганлар. Чунки виждонлари, иймонлари шунга даъват


background image

341

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

этган”. Ҳозирги кунда амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг яқинда “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюсида

“Янги

Ўзбекистон”

ва

“Учинчи

Ренессанс”

тушунчалари

кенг

ва

фаол

қўлланди.Ўзларининг нутқида айнан жадидлар ҳаракатини алохида таъкидлаб ўтди:

“Мамлакатимизда

Учинчи Ренессансни

ХХ асрда маърифатпарвар жадидлар амалга

оширишлари мумкин эди.

Нега деганда, бу фидойи ва жонкуяр зотлар бутун умрини “миллий уйғониш”

ғоясига бағишлаб, ўлкани жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, миллатимизни ғафлат

ботқоғидан қутқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этганлар.Шу йўлда улар

ўзларининг азиз жонларини ҳам қурбон қилганлар ҳамда “

Илмдан бошқа нажот йўқ ва

бўлиши ҳам мумкин эмас”

деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билганлар.

Миллий истиқлол, тараққиёт ва фаровонликка, аввало, маърифат орқали, дунёвий ва

диний билим, замонавий илм-ҳунарларни чуқур эгаллаш орқали эришиш мумкин, деб

ҳисоблаганлар.

Бу даврда Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори

Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Ибрат домла, Абдулҳамид

Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин ва бошқа яна

юзлаб улуғ инсонлар Миллий уйғониш ва Миллатпарварлик ҳаракатининг олдинги

сафларида турган. Улар янги усул мактаблари билан бир қаторда, одамларнинг

дунёқараши ва турмуш тарзини ўзгартиришга қаратилган газета-журналлар, нашриёт ва

кутубхоналар, театрлар ташкил этганлар. Жадидларимиз ўз олдига қўйган эзгу

мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилганлар. Лекин ўша даврнинг турли

кимсаларининг туҳмат-маломатларига дучор бўлдилар, аёвсиз жазоланиб, қувғин ва

қатағон қилинган”.

Жадид педагоглари ёшлар тарбияси масаласига ҳаёт ёки мамот масаласи деб

қараганлар. Шу маънода, ХХ аср боши билан охиридаги маърифий-маънавий ва

ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам ажиб бир ўхшашлик ва яқинликни туйиш мумкин.

Жадидчилик ҳаракатининг тамал тоши усули жадид мактабларидир.

Бу - жадидшунослар томонидан якдил эътироф этилган фикр. Бу ҳаракатнинг асл

мақсади миллатнинг ўзлигини танитиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ қилиш,

Миллат, Ватан истиқлоли эди. Маълумки, бундай буюк ўзгаришларни янги авлодгина

амалга ошира олади деб ўйлашган. Жадид маърифатпарварларини ўрганишнинг яна

муҳим жиҳати шундаки жадидлар олиб борган кураш охирига етмаган бўлса ҳам, миллий

ҳукумат “Туркистон мухториятини” қуришга эришилди.


background image

342

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ҳали миллатнинг ўзлигини англаш, миллий уйғониш даражасининг илк

ривожланиш босқичида бўлиб, бу даврда мустақиллик, истиқлол ҳақида минг хил

ваъдалар берган большевиклар ҳукумати томонидан ўта қабиҳ мунофиқона сиёсат олиб

борилди. Туркистон мухториятини ҳали оёққа туриб улгурмасданоқ қонга ботирдилар.

Шундай бўлсада бу жадид мутафаккирларининг мустамлакадан мустақиллик сари

қўйган биринчи дадил қадами бўлди.

Жадидчилик ҳаракати мураккаб ва зиддиятли воқеалар асносида юзага келди.

Бу ҳаракат намояндалари ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ этиш

талаби билан майдонга чикдилар.Улар энг аввало, халққа билим бериш, халқнинг “кўзини

очиш”, унга ўзлигини англатиш кераклигини фаҳмладилар.Халққа замонавий талаблар

асосида таълим бериш, қолоқликка, жаҳолатга қарши курашиш ва сўнгра миллий

мустақиллик ғояларини илгари суриш уларнинг бош мақсадларидан бири эди. Уларнинг

мана шундай янгиликка интилганликлари учун ҳам “жадидлар” деган ном олдилар.

Жадидлар ўз олдига катта вазифа-Туркистон халқларини маърифатли,маданиятли,

ҳар томонлама ривож топган жамият қуриш сари бошлаб бориш маъсулиятини юклади.

Шу боис улар халқ учун янги усулдаги мактаблар, қироатхона ва кутубхоналар,

замонавий тушунчадаги театр ташкил қилдилар, мактаб-мадрасалардаги таълим-тарбия

тизимини ислоҳ этишга киришдилар, халқ орасидаги номақбул урф-одатларни ва

удумларни йўқотишга ҳаракат қилдилар, жаҳолат ва қолоқликка қарши ўт очдилар. Жадид

маърифатпарварлари матбуотнинг мунтазам тарғиботи ва ташвиқотини тўла тушуниб

етдилар: газета ва журналларни чиқаришга киришдилар. Ўз олдиларига миллатни асрий

қолоқлик домидан қутқариш, юқори даражада ривожланган халқлар даражасига кўтариш

мақсадини энг тўғри йўл-маърифат йўли деб билдилар. Жадид педагоглари ибтидоий

мактабларни “усули савтия” (товуш усули) асосида қайта тиклаш масаласини миллат

миқиёсига кўтардилар. Дастлабки алифболар, аниқ фанлар бўйича дарсликлар, ўқиш

китобларини яратдилар. Ҳар қанча қаршиликларга қарамасдан замон талабларига жавоб

бера оладиган ўқитувчи кадрлар масаласини ҳам майдонга олиб чиқдилар.

Уларнинг бундай фаолияти кескин курашлар таъқиб ва тазйиқлар майдонида

кечди. Жадидчилик яъни янгилик тарафдорлари маорифни тубдан ислоҳ этилишидан

бошлаган бўлсаларда, уларнинг асл мақсади, усули жадид мактабларини очиш заминида

ҳамсиёсий масала бўлган истиқлол, миллатни мустақилликка зулимдан озод этиш,

тараққий топган миллатлар қаторида кўриш ғояси ҳам ётарди. Шўролар ҳукуматига бу

албатта маъқул эмас эди. Шунинг учун ҳам улар жадидларга қарши ҳам жисмонан ҳам

маънан йўқ қилиш сиёсатини олиб борди ва қисман бунга эришди.


background image

343

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Усули жадид мактабларининг вужудга келиши билан анъанавий ўқитиш

усулларини тубдан ислоҳ қилиш, таълим олиб боришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш,

дарслик ва қўлланмалар яратиш жадид педагогикасининг долзарб масаласига айланди.

Ўқитишда кўргазмалик (Мунаввар Қори), ифодали ўқиш ва унинг турлари, уларда

техник воситаларидан фойдаланиш, нутқ ўстириш усуллари, (Беҳбудий, Фитрат) “Товуш-

ҳарф” методи орқали ўқитиш, ҳижжалаб ўргатиш, (Шакурий) ижтимоий тарбия,

мактабгача таълим тизимини янги усулда олиб бориш, ислох қилиш( Хожи Муин) кабилар

айнан жадид педагоглари томонидан ишлаб чиқилди.

Бу борада ўша давр қатағон қурбони бўлган Ҳожи Муиннинг педагогик қарашлари

ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Жадид маърифатпарвари Хожи Муин ўз

даврининг етакчи намояндаларидан бири эди. Ҳожи Муин 1883-йил, 19-мартда Самарқанд

шаҳрининг Рухобод мавзесида туғилган. Эски мактабда савод чиқарган. Мадрасада

Саидаҳмад Васлийдан таълим олган. Ҳожи Муин бошқа жадид маърифатпарварлари

қатори рус тилини, Эвропа маданиятини мустақил ўзлаштирган. 1901-йилдан ўқитувчилик

фаолияти бошланади. 1903 йили ҳатто Самарқанднинг Хўжа Нисбатдор маҳалласида ўз

ҳисобидан янги усулдаги мактаб очди. Ушбу мактаб учун 1908-йили “Раҳномаи савод“

номли алифбо нашр эттирган. 1913-йилдан Беҳбудийнинг “Самарқанд“ газетасида ва

“Ойна“ журналида ишлай бошлайди. 1914-йили “Тарбият“ номи билан ўз уйида хусусий

“усули жадид“ мактабини очган.

1903 йили у Маҳмудхўжа Беҳбудий билан танишди ва умрининг охиригача унга

муносиб шогирд бўлиб қолди. 1909 йилдан Абдурауф Фитрат билан дўстлашиб,

ҳамкорлик қила бошлади. Ҳожи Муиннинг ижтимоий фаол ва етук педагог бўлиб

етишида ана шу уч шахс - Васлий, Беҳбудий ва Фитратларнинг таъсири катта бўлди.

Ҳожи Муин туркий, форс-тожик, араб ва рус тилларини мукаммал билар эди. Бу

ҳол унинг ижтимоий педагог сифатида вояга етишида муҳим рўл ўйнаган. У жадид

маърифатпарварлари орасида ижтимоий тарбия тўғрисида энг кўп фикр юритган

педагоглардан ҳисобланади. Унинг фикрича, миллатнинг бахти - ижтимоий муаммоларни

ҳал этишдадир деган фикрни илгари суради. Бу ҳақда шундай ёзади: “Дунёда ўзининг

ҳаётини ҳимоя қилмоқчи ва ўз маишатини (турмуш тарзини) таъмин этмоқчи бўлғон

кишининг табиат қонунлари ва ҳаёт шароитлари қандай тадбирлар кўрарга ва қандай

чоралар изларга тутунмоғи қанча лозим бўлса, сарбастона ва маъсудона бир суратда

яшажакчи бўлғон бир миллатнинг ҳайъат мажмуаси ҳам ижтимоий ҳаётиндаги

вазифаларни бажаришга боғлиқдир”. Демак, бу фикрдан шундай хулосалар келиб чиқади:

- алоҳида шахсни ижтимоий тарбиялаш билан миллатнинг (жамиятнинг) ижтимоий

муаммоларини ҳал қилиш мумкин;


background image

344

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

- шахсни ижтимоий тарбиялаш табиат қонунлари ва реал ижтимоий шароитларга

асосан амалга оширилади;

- ижтимоий тарбия воситаси асосида шахс масъудона (бахтни) ҳаёт кечиришга

йўналтирилади.

Бундай қараш ХХ аср I чорагида жамият учун муҳим аҳамиятга эга эди. Диққат

қилинса, унда тарбиянинг дунёвийлик принципига амал қилиш илк режага қўйилмоқда.

Ҳожи Mуин ижтимоий тарбияда дунёвийлик принципига асосланиш масаласига

доир фикрида умрининг охиригача қолди. У ноҳақ равишда “халқ душмани” сифатида

қамоққа олинганида ҳам ўз фикридан қайтган эмас. Педагогнинг асарларини таҳлил

қилиш шундай мулоҳазага олиб келади: ижтимоий тарбия жамият ривожи учун

заруратдир ва у кенг кўламда олиб борилиши керак.

Ҳожи Mуин эҳтиёж даражасидаги ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш учун

қуйидагиларга амал қилишни тавсия қилади:

1.

Оилани ислоҳ қилиш.

Бунда никоҳнинг ихтиёрийлиги ва қонунийлигига қатъий

риоя қилиш; тўй, никоҳ ва таъзия маросимларидаги исрофгарчиликларга чек қўйиш;

оилада бола тарбиясига алоҳида эътибор бериш муҳимдир.

2.

Болалар боғчалари ташкил қилиш

. Бунда тараққийпарварлик мамлакатларда

кузатилганидек, турар жойларнинг энг яхши масканларини болалар боғчаларига

айлантириш ва уларда юксак даражадаги тарбияни йўлга қўйиш катта аҳамиятга эгадир.

3.Таълим масканларини кенгайтириш

. Бунинг учун янги усулдаги мактабларни

кўпайтириш, халқ дорилфунунлари очиш, қизлар мактаблари ташкил қилиш, турли касб-

ҳунар ўргатувчи ўқув курслари ташкил этиш ва ўқитувчилар тайёрлашни йўлга қўйиш

мақсадга мувофиқдир.

4.Матбуотни кучайтириш

. Бунда кундалик газета жарида (журнал) ва деворий

варақаларни нашр этишга ва улар воситасида “халқнинг кўзини очиш”га эътибор бериш

муҳимдир.

5.Даврнинг илғор кишиларидан ибрат олиш

. Бу борада педагогимиз ўз

даврининг машҳур кишилари Беҳбудий, Васлий, Шокир Мухторий кабиларни намуна

сифатида тасвирлаб кўрсатади.

6.Ижтимоий иллатларни ислоҳ қилиб бориш

. Бунда бойликка ўчлик,

порахўрлик, танбаллик, ғофиллик, хиёнаткорлик, баҳиллик каби хулқий иллатларни

бартараф қилишга эътибор бериш аҳамият касб этади. Маълум бўладики, Ҳожи Mуин ўз

даврида бугунги кунимизга ҳамоҳанг бўлган қарашларни илгари сурганди. Шу тариқа у ўз

даврида кенг кўламли ижтимоий тарбиянинг йўлга қўйилишини орзу қилганди. Шундай

қилиб, Ҳожи Mуин ижтимоий тарбия масаласида ўзига хос қарашга эга эди.


background image

345

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Бу қараш бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан диққатни тортади.

Негаки унинг мақсади одамларни “ижтимоий хасталиклардан халос этиш” эди.

Шу ўринда Ҳожи Муин Наҳиф (Ожиз) ва Меҳрий тахаллуслари билан шеърлар

ёзгани, араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини ҳам мукаммал билишлиги ўлароқ

адабий таржимонлик қилганлигини ҳам улуғлаган бўлардик. Ҳожи Муин драматургияда

ҳам самарали ижод қилиб, қатор саҳна асарларини ёзган. Саҳналаштирган драмалари

орасида “Тўй”, “Эски мактаб, янги мактаб”, “Мазлума хотун” каби драмалари бутун

Туркистон бўйлаб намойиш этилиб машҳур бўлади.

Унинг ўзи ҳам театр саҳналарида роллар ижро этади ва миллатни қийнаб келган

муаммоларни қўрқмасдан очиб ташлайди. Ҳожи Муин драматурглик фаолиятида ўзига

хос ўринга эга. Адиб драмаларида ижтимоий иллатлар ва муаммолар талқинига алоҳида

эътибор берган. Бу борада у жадид сафдошлари билан ҳамфикр бўла олди, драматургия

соҳасидаги сирларни Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдурауф Фитратдан ўрганди.У яратган

драмалар жадид драматургияси ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўша олди.

Миллатнинг жонкуяр, истеъдодли, қўрқмас жадиди Ҳожи Муин ҳам совет

империясининг қатағон “тегирмони”дан қутулиб қололмади. Совет тузумига қарши

чиққанлик ва унга қарши тарғибот олиб борганлик айби билан сургун қилинди ва ўта

оғир шароитда тутқунликда сақлангани учун касалликка чалинади ва 59 ёшида қамоқнинг

совуқ, нам камерасида вафот этади.

Бугунги кунда тарихимизни тўғри ўрганиш мақсади билан майдонга чиқар

эканмиз, албатта жадид боболаримизнининг қолдирган меъросини янада чуқурроқ

ўрганишимиз лозимлигини англаб етдик.

Педагогика тарихи фанида қатор жадидчи олимларни педагогикага қўшган

ҳиссасини янада тўлиқроқ ўрганиш мумкин. Уларнинг яратган мактаблари, қолдирган

мероси педагогик фикр тараққиётида катта аҳамият касб этиши юқорида келтирилган

фикрларимизнинг далилидир.

REFERENCES

1.

И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч.-Т. -2008.

2.

У. Долимов.Миллий уйғониш педагогикаси.-Т.-2014.

3.

К.Ҳошимов.С.Нишонова ва бошқалар.Педагогика тарихи. -1996.

4.

Г.Қаршиева. Ҳожи Муин Шукрулло драматургияси.- монография 2010

5.

Хожи Муин. Танланган асарлар.- Т-2005.

6.

Қосимов Б, Долимов У. Маърифат дарғалари.-Т-1980

7.

Ризаев Ш. “Жадид драмаси”-Тошкент.Шарқ, 1997


background image

346

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

8.

Қосимов Б.”Миллий уйғониш”-Т: Маънавият, 2002

9.

Ҳасанбоев Ж. ва бошқалар. Педагогикадан изоҳли луғат. –Т.: “Фан”, 2008.

10.

Ҳошимов К., Нишонова С. Педагогика тарихи. – Тошкент: А.Навоий номидаги

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. 2005.

11.

Беҳбудий М. Танланган асарлар.- Т: Маънавият, 2009.

12.

Маҳмудов.Ғ. Жадид адабиётида миллий истиқлол мавзуси,- Тошкент:

Ўзбекистон,1999

References

И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч.-Т. -2008.

У. Долимов.Миллий уйғониш педагогикаси.-Т.-2014.

К.Ҳошимов.С.Нишонова ва бошқалар.Педагогика тарихи. -1996.

Г.Қаршиева. Ҳожи Муин Шукрулло драматургияси.- монография 2010

Хожи Муин. Танланган асарлар.- Т-2005.

Қосимов Б, Долимов У. Маърифат дарғалари.-Т-1980

Ризаев Ш. “Жадид драмаси”-Тошкент.Шарқ, 1997

Қосимов Б.”Миллий уйғониш”-Т: Маънавият, 2002

Ҳасанбоев Ж. ва бошқалар. Педагогикадан изоҳли луғат. –Т.: “Фан”, 2008.

Ҳошимов К., Нишонова С. Педагогика тарихи. – Тошкент: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. 2005.

Беҳбудий М. Танланган асарлар.- Т: Маънавият, 2009.

Маҳмудов.Ғ. Жадид адабиётида миллий истиқлол мавзуси,- Тошкент: Ўзбекистон,1999