Authors

  • Маҳлиё Хайдарова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.78571

Keywords:

қизиқиш қувонч ҳайратланиш изтироб ғазабланиш нафратланиш жирканиш қўрқув уялиш виждон ахлоқий ҳиссиётлар агрессив ҳиссиётлар муҳаббат.

Abstract

Мақолада таълим муассасалари талабаларида ахлоқий ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишининг психологик хусусиятларининг тахлили хақида фикр билдирилди.

background image

347

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХЛОҚИЙ

ҲИС-ТУЙҒУЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК

ХУСУСИЯТЛАРИ

Маҳлиё Хайдарова

Низомий номли ТДПУ тадқиқотчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15185647

Аннотация.

Мақолада таълим муассасалари талабаларида ахлоқий ҳис-

туйғуларнинг намоён бўлишининг психологик хусусиятларининг тахлили хақида фикр

билдирилди.

Таянч тушунчалар:

қизиқиш, қувонч, ҳайратланиш, изтироб, ғазабланиш,

нафратланиш, жирканиш, қўрқув, уялиш, виждон, ахлоқий ҳиссиётлар, агрессив

ҳиссиётлар, муҳаббат.

ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ПРОЯВЛЕНИЯ НРАВСТВЕННЫХ

ЧУВСТВ У СТУДЕНТОВ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ

Аннотация.

В статье высказано мнение о биоэнергетической оценке ощущений

студентов медицинских вузов.

Базовые понятия:

интерес, радость, восхищение, страдание, гнев, ненависть,

отвращение, страх, стыд, совесть, моральные чувства, агрессивные эмоции, любовь.

PSYCHOLOGICAL FEATURES OF MANIFESTATION OF MORAL FEELINGS IN

STUDENTS OF EDUCATIONAL INSTITUTIONS

Abstract.

The article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the

feelings of students of medical higher education institutions.

Base concepts:

interest, joy, admiration, anguish, anger, hatred, disgust, fear, shame,

conscience, moral feelings, aggressive emotions, love.

Ахлоқий ҳиссиётларнинг мураккаблиги ва ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги

маълум. Уларнинг асосида бошқа одамларга нисбатан ҳосил бўлган муносабатлар ва

идрок билан боғлиқ бўлган кечинмалар ётади. Атроф–муҳит таъсирига ўзига хос реакция

сифатида ҳосил бўлувчи ахлоқий ҳиссиётлар маълум ҳаракатга ундовчи сифатида ёки

маълум ҳаракатни баҳоловчи сифатида майдонга келиши мумкин. Бундай ҳиссиётлар

мияда ишлов берилгач яна юракка қайтган (рационал) ақлли ҳиссиётлардир. Адолат, бурч,

виждон, номус, қадр-қиммат ва бошқа ҳиссиётларни психологлар ахлоқий ҳиссиётлар деб

атайдилар. Аммо ҳар қандай бошқа инсоний ҳиссиёт, агар унда ахлоқий муносабат ёки

ахлоқий баҳо ҳамда ахлоқий сабаб мавжуд бўлса ахлоқий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.


background image

348

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ўз-ўзини ҳимоялаш, очкўзлик, ялқовлик, қўрқув каби одамга ҳайвонот дунёсидан

ўтган ҳиссиётлар ҳам мавжуд. Улар ахлоқий ҳиссиётларга нисбатан пастроқ поғонада

туради ҳамда ахлоқий ҳиссиётлар орқали тартибга солиб, бошқарилиб борилади. Аффект

ҳолатига тушган одам ўзини бошқаришга қийналади. У одатий бўлмаган хатти-ҳаракатлар

қила бошлайди ва ўзини бошқара олмай қолади. Одамнинг ўзини устидан, ўз ҳис-

туйғулари устидан ҳукмронлик қилиши, ўзини бошқариши – муаммоси шахс ахлоқий

маданиятининг энг муҳим ва энг қизиқарли муаммоларидан биридир. Инсонда ўзини

назорат қилиш, ўзини бошқара олиш қобилияти катта ички меҳнат орқали, ахлоқий

интизомга

риоя

қилиш

орқали,

ички

маданиятни

шакллантириш

орқали

ривожлантирилади. Бу жараён онг ва ироданинг иштирокида содир бўлади.

Психологлар рационаллик ва ҳис-туйғулар бир-бирига нисбатан сусайтирувчи

сифатида таъсир кўрсатишини белгилайдилар. Инсонда рационал асосни устувор бўлиши

кўпгина ҳолларда ҳис-туйғулар интенсивлигини пасайтиришга хизмат қилади. Аксинча,

ҳис-туйғуларнинг кучли бўлиши эса ақл кучига бўйсунишни сусайтиради. Психология,

фалсафа ва этикада бу икки асоснинг рационаллик ва ҳиссиётларнинг меъёрий бирикмаси

маданиятнинг ютуғи сифатида қабул қилинади. Шахснинг ахлоқий маданияти қанчалик

юқори бўлса, юқори тартибдаги ҳиссиётлар пасткилардан шунчалик устуворлик қилади.

Одамларга ҳамдард бўлиш, ачиниш қобилияти интенсивроқ бўлади. Эгоистик

туйғулар альтуристик ундовларга, хулқнинг инсонпарварлик кўрсатмаларига алмашади.

Ахлоқий ҳиссиётларни ҳис қилиш, атрофдаги ҳодисалар ва муносабатларга

ҳаяжонли жавоб қайтариш, яхшилик ҳамда ёмонлик ҳақида фикр юритиш, ахлоқсизлик

сабабларини қидириш адолатсизлик ва инсоний фазилатларининг камситилишидан

ғазабланиш, бирга хурсанд бўлиш, бирга азоб чекиш қобилиятининг ўзиёқ маълум

даражада шахснинг ахлоқий маданиятини кўрсаткичи бўла олади. Миннатдорчилик

ҳиссининг ривожланиш даражаси ҳам ахлоқийликнинг кўрсаткичларидан биридир.

Миннатдорчилик, шукроналик ҳисси қадим-қадимлардан эъзозланиб келинган.

Ношукурлик эса барча вақтда инсон қалбининг энг паст хусусиятлари эгоизм,

манфаатдорлик, виждонсизликни намоён бўлиши деб ҳисобланган. Халқ донишмандлиги

мақол ва афоризмларида ношукур одамларга ўзининг энг салбий муносабатини

билдирилган ва уларни такаббур, яхшиликни эсда олиб қолмайдиган ёки билмайдиганлар

деб атаган. Миннатдорлик ҳисси-ахлоқий ҳиссиёт сифатида ўзида шахснинг атрофдаги

одамларга ҳамдардликни, яхшиликка яхшилик билан, ғамхўрликка ғамхўрлик билан

жавоб қайтаришга тайёрлигини акс эттирувчи ички кечинмалардан биридир. Ахлоқан

тарбияли инсон томонидан бу миннатдорлик интуиция даражасида ўзлаштирилади.


background image

349

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Миннатдорлик, шукроналик ҳисси мантиқий қатор даллиларни талаб этмайди,

ички адолат, инсоний қимматни ҳис қилиш, ўзини ва ҳаётни севиш туйғулари

миннатдорлик ҳиссини уйғотади. Баъзан ҳаётнинг қадрига етишнинг ўзиёқ унинг учун

миннатдор бўлишнинг етарли шартига айланади. Ахлоқий ҳислар шахсда бошқа

одамларнинг иштирокида юзага келади.

Ҳиссиётлар объектга нисбатан қайғуриш, муҳофаза қилиш, ҳомийлик қилиш каби

муносабатлар пайдо бўлганда ахлоқий ҳисларга айланади. Масалан, табиий гўзалликдан

завқланиш ҳисси фақат эстетик характерга эга бўлиши мумкин, аммо табиатга

муносабатни бошқа одамнинг яшаш муҳити сифатида бошдан кечириш ва уни бошқалар

учун сақлаш ҳақида ғамхўрлик қилиш ахлоқий характер касб этган ҳиссиётлар қаторига

киради. Умуман ахлоқий ҳиссиётларни олимлар жуда қадимдан ўрганиб келганлар.

Қадимги юнон манбаларида таъкидланишича инсонлар ўртасида шундай бирлик

борки, у туфайли кишилар бир-бирларига ҳамдардлик билдирадилар. Қадимги

Юнонистонда ҳамдардлик ҳисси шунчалик юқори қадрланганки, унга бағишлаб меҳроб

(альтарь) барпо этилган. Липснинг фикрича, билиш жараёнида инсон билаётган

объектини ҳис қилади, ҳис қила туриб эса у ўзи ва объект ўртасида қандайдир

умумийликни яратади ва объект инсонга ўзининг моҳиятини очади. Ёшларда ҳис-

туйғуларнинг шаклланишида оила муҳим роль ўйнайди. Оилада қилинган муносабатлар

характери, тарбия услуби, оиладаги қадриятлар боланинг маънавий ўсишига ёрдам беради

ёки қаршилик кўрсатади. Ҳамдардлик билдира оладиган болалар ота-оналари уларга яхши

муносабатда бўлиб, маълум мустақилликка йўл қўядиган оилаларда вояга етадилар.

Оналари севувчи ва эрк берувчи болалар ҳамкорлик, дилкашлик каби ҳислатларга

эга бўладилар. Ота-оналарнинг ҳиссиётли бўлиши болаларнинг бошқа одамларга нисбатан

илтифотли ва хайрихоҳ бўлишларини белгилайди.

Замонавий ўсмирларнинг ахлоқий тарбияси акселерация муаммоси билан ҳам

боғлиқ.

Акселерация

– жисмонан тез ривожланиш – айниқса, ўсмирлик ёшида аниқ

кузатилади. Балоғатга етиш хулқ-атворни бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш, бурчга

бўйсуниш, ҳаёт йўлини онгли танлаш оилада ва мактабда катталар билан мулоқот

жараёнида ахлоқий муносабатлар ўрнатилгандагина ижобий ва тўлақонли кечади. Эрта

жинсий етилиш, педагогик қаровсизлик ҳамда ҳуқуқий ривожланмаганлик асосида

ўсмирларча раҳмсизлик синдроми вужудга келишини кузатиш мумкин. Эмоционал

ахлоқий хулқ-атворнинг силжиш сабабларини анализ қилишда замонавий оиладаги

ўзгаришларни эътибордан четда қолдириб бўлмайди.


background image

350

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Хотин-қизларнинг озодликка чиқиши (эмансипация) уларнинг ўзларини ижтимоий

ҳаётда ва ижтимоий ишлаб чиқаришда иштироксиз ўз ҳаётларини тасаввур

этолмасликларига олиб келди. Аёлнинг ўқимишлилиги, касбий билимдонлиги кўпинча

отанинг оила бошлиғи сифатидаги обрўсига путур етказиш даражасига боради.

Эркакларнинг анъанавий бўлган назорат ва оила бошлиғи вазифалари аёлга ўтиш

жараёни содир бўлмоқда. Бунинг натижасида аёл ўзининг оиладаги ўрнини, оиладаги

эмоционал илиқлик маркази ролини йўқотиб бормоқда. Оила тузилишидаги бундай

ўзгаришлар оила мустаҳкамлигига ҳам маълум даражада ўз таъсирини ўтказиб,

ажралишлар, тўлиқсиз оилаларнинг кўпайиши содир бўлмоқда. Бу ҳолатлар-нинг барчаси

боланинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Таълим муассасасида мақсадга йўналтирилган ахлоқий тарбия ўқитувчи ва

талабанинг ўзаро қабули, уларнинг бир-бирларини тушунишлари натижасидагина амалга

ошиши мумкин. Ёшларнинг ахлоқий нормаларни ўзлаштиришларида, виждон ва ахлоқий

эътиқодларнинг шаклланишига ўқитувчининг маънавий қиёфаси, талабаларнинг

ўқитувчига муносабати муҳим ўринга эга. Ўзининг ёмон қилиғи билан ўқитувчисини ва

ота-онасини хафа қилиб қўймасликка ҳаракат қилаётган бола аста-секин ахлоқий малака

ҳосил қилиб боради. Бу ҳақда доктор Б.Спок «Бола интизомининг асоси унинг ота-

онасига бўлган муҳаббати бўлиши керак» – деб ёзади. В.А.Сухомлинский эса мактабнинг

асосий вазифаси болаларда бировнинг қайғусига ҳозиржавобликни тарбиялаш деб

ҳисоблаган. Болани инсонлар изтиробини кўришдан ажратиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

Болалар ҳаётда қайғу, касаллик ва ёлғизлик борлигини билсинлар. Изтироб ва

ҳамдардлиги йўқ бахтиёр болалик– «худбинлик» (эгоизм) мактабидир. «Бизнинг тарбия-

ланувчиларимиз инсонга ғамхўрлик туфайли юзага келувчи ҳаяжонли кечинмалар юксак

қувончни ҳис қилишлари жуда муҳимдир». В.А.Сухомлинский «Тарбиянинг вазифаси

инсонни қалбан ҳис этиш, ҳис этишга ўргатиш – бу тарбиядаги энг мушкул вазифа»–

дейди.

Г.Я.Трошин ҳиссиётларнинг қуйидаги тавсифини таклиф этади:

1. Жисмоний ҳиссиётлар (очиқиш, жинсий ҳиссиётлар, эгоистик ҳислар) .

2. Ижтимоий ҳиссиётлар (эмпатия, оналик ҳисси, виждон ва ҳоказо).

3. Маънавий ҳиссиётлар (ақлий, эстетик ва ахлоқий).

Г.Я.Трошин фикрича, бу ҳиссиётларнинг барчаси ирсий хусусиятга эга. Агар

биринчи гурух, ҳиссиётлари (жисмоний ҳиссиётлар) асосан, ирсийлик билан белгиланса

ва туғилганданоқ ишга тушса, иккинчи ва айниқса, учинчи гуруҳ ҳиссиётлари фақат ирсий

асосга эга ҳамда уларни юзага чиқариш учун маълум таъсир кучи зарур бўлади.


background image

351

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ҳис-туйғулар инсоннинг инсонга, предметларга, атрофдаги ҳодисаларга, билаётган

ва қилаётган фаолиятига нисбатан юзага келган муносабатида акс этувчи

кечинмаларидир. Туйғулар олами инсон шахсида чуқур илдиз отган бўлиб, уларнинг

характери ва ривожланиши инсон қиёфасини белгилайди. Инсоннинг ҳис-туйғулари

ташқи муҳит таъсирида юзага келувчи аниқ кечинмалар, эмоцияларнинг умумлашуви

натижасида шаклланади.

Туйғулар

– шахснинг муҳим турғун хусусиятларидир, улар

инсоннинг предмет ва ҳодисаларга нисбатан юзага келган эмоционал муносабатидир.

Шахснинг турғун хусусияти бўлган ҳолда туйғулар ҳар хил ҳолатларга боғлиқ

бўлган кечинмаларда юзага чиқиши мумкин.

Ҳис-туйғулар аниқ предметли характерга эга бўладилар. Муҳаббат ёки нафрат

бўладими, ғазаб ёки ёқтириш туйғуси бўладими, у доимо объектга қаратилгандир. Ҳис-

туйғулар инсон ҳаётида турли вазифаларни бажарадилар. Туйғулар кечинмаларга ҳаяжон,

кўтаринкилик бағишлаши, лекин ҳаракатга олиб келмаслиги мумкин. Ҳис-туйғулар

фаолият мотивига айлангандагина хатти-ҳаракатга ўтиши мумкин. Фаолият жараёнида

шахс шаклланади, унинг психикасини янги қирралари очилиб янги сифатлар касб

этилади. Инсон фаолияти унинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, заруратларига қараб турлича

кечади: ижобий эмоциялар билан боғлиқми ёки бефарқми, баъзида эса ёқимсиз ҳам

бўлиши мумкин. Фаолиятга нисбатан ижобий муносабат бўлмас экан, унинг натижалари

тўлиқ, шахсга таъсири эса самарали бўла олмайди. Шундай қилиб инсон туйғулари фақат

ҳодисаларга, инсонларга нисбатан субъектив муносабат тарзида ҳис этиб қолинмайди,

балки улар фаолиятда шаклланиб, ҳаракатга чорловчи мотивга айланади.

Эмоционал кечинмалар тажрибасига эга бўлмай, ижтимоий қимматга эга бўлган

туйғулар «юкисиз» (багажисиз) ҳар томонлама ривожланган, ҳаёт ҳодисларига тўғри

муносабат билдирадиган шахсга айланиш мумкин эмас. Ҳамдардлик билдира олмайдиган,

ўзи ва ўзгалар учун масъулият сезмайдиган, бурч ва виждон нималигини билмайдиган

инсон атрофдагиларга бефарқ, кўпинча шавқатсиз бўлиши мумкин. Шунинг учун ёш

авлодни туйғули (эмоционал) тарбиялаш жуда муҳимдир.

Ҳис-туйғуларни тарбиялаш

деганда инсон ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг

мақсадга йўналтирилган тизимли жараёни назарда тутилади. Натижада эмоционал ҳолат

ва кечинмаларнинг янги кўринишлари юзага келади ва ижтимоий қадрсиз, зиёнли

туйғулар орқа планга ўтади ёки йўқ бўлиб кетади. Инсон ҳаётида ҳис-туйғулар муаммоси

энг долзарб масаладир. А.Н.Леонтьев ҳис-туйғуларнинг мумтоз назариясини сохта

назария, сохта тарбия деб атайди. Бу назария тарбияда сохта идеални вужудга келтириб

ҳис-туйғуларни совуқ идрокка бўйсундиришни талаб этувчи назария эканлигини

таъкидлайди.


background image

352

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

А.Н.Леонтьевнинг фикрича, эмоционал жараёнлар ва ҳолатлар инсонда шахсий

ривожланиш қонуниятларига эга. Бирон-бир туйғунинг кечиши инсоннинг ривожланиш

жараёни, унинг тажрибаси билан тайёрлаб борилган бўлса ҳам, шахснинг ўзи учун

беихтиёр, баъзида унинг ўзини ҳам ҳайратга солувчи кутилмаган куч билан юзага келиши

мумкин. Шунинг учун туйғуни бирон нарсадан ғазабланиш, ачиниш, меҳр кўрсатиш каби

вазифаларни тўғридан-тўғри инсонга таклиф этиб бўлмайди. Инсон шундай ҳис-туйғуни

ўзи истаган тақдирда ҳам, ҳар доим уни вужудга келтира олмайди. Исталган туйғуга фақат

воситали йўл билан эришиш мумкин.

К. С. Станиславский туйғуни фақат қўлга киритиш мумкинлиги ҳақида сўз

юритади. «Агар хотира, иродани машқ қилиш ҳақида сўз юритиш мумкин бўлса, ҳис-

туйғуларни асло машқ қилиш мумкин эмас, фақат ривожлантириш мумкин»–дейди.

Туйғуларни мақсадли шакллантириш деганда, инсоннинг эмоционал реакциялари

характерига таъсир этишгина эмас, балки унинг ҳамма эмоционал соҳаларига таъсир этиш

назарда тутилади. Бунга эмоционал ҳаётнинг турли-туман шакллари киради. Бу турли

кайфиятлар шаклидаги эмоционал ҳолатлар, ҳам руҳиятнинг турғун ҳолатлари (қувонч,

руҳий эзилиш ва бошқалар), бу инсоннинг умумий эмоционал тонуси ҳамдир: ишонч

(ишончсизлик) ҳотиржамлик (ҳавотир). Ҳис-туйғуларни мақсадли шакллантириш

муаммоси фақатгина туйғуларни тарбиялаш, яъни керакли йўналишда ривожлантириш ва

ижтимоий қимматга эга бўлган туйғуларни ҳосил қилишгина эмас, балки уларни баъзи

сабабларга кўра ривожлантириш учун ноқулай ҳолатларда (ғараз, ғазаб, ўч олиш) ва

ижтимоий кечинма-ларнинг суст кўринишида ҳам (мулойимлик эмоциялари, ҳамдардлик)

қайта тарбиялашни ўз ичига олади.

Атроф-муҳитдаги ҳодисаларга, одамларга ва уларнинг хатти-ҳаракатларига,

санъатга, ижтимоий қадриятларга тўғри эмоционал муносабатда бўлиш қобилияти нимага

боғлиқ? Энг аввало, ахлоқий қонун-қоидаларни билиш нима яхши-ю, нима ёмонлигини

тўғри тасаввур қилиш муаммоси юзага чиқади. Бу муаммо тобора долзарб тус олмоқда.

Чунки кўп ҳолларда талабалар ахлоқ қонунларини расман ўзлаштирадилар ва ахлоқ

нормалари улар шахсининг ички мулкига айланмайди. Натижада сўз билан иш, ахлоқий

билим билан ахлоқ-атвор ўртасида узилиш юзага келади. Ахлоқ қонун-қоидаларини

ўзлаштиришнинг ўзигина, агар у кечималар билан мустаҳкамланган бўлса, шахснинг

маънавий ўзагини яратиб ахлоқий дунёсини ривожлантира олмайди. Шахс ахлоқ қонун-

қоидаларига фаол ёндошмас экан, улар инсон учун ўликдир. Қачонки, бу қонун-қоидалар

унинг учун ҳаяжонли ва қимматли бўлсагина, хулқ-атвор масалаларига, ўз ҳаракатлари ва

атроф-муҳитга тўғри эмоционал муносабат билдиришга ёрдам бергандагина аҳамиятли


background image

353

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

бўлади. Бу эса ахлоқ қонун-қоидаларини ўзлаштириш шахсга, унинг эҳтиёжларига,

интилишларига ва қизиқишларига таъсир этиш жараёнига айлангандагина мумкин бўлади.

Шахснинг атроф ҳодисаларига эмоционал жавоби кучли ёки кучсиз бўлиши, унга

кучли таъсир этиши, ҳаракатга чорлаши ёки юзаки бўлиб осонгина унутилиши мумкин.

Бу ўринда биз тўлақонли эмоционал жавоб учун муҳим бўлган баъзи психологик

шарт-шароитларга тўхталмоқчимиз. Сўз аввало, ижтимоий ҳаётдаги ҳодиса ва фактларга

бефарқ бўлмаган муносабатларни талаб қилувчи эмоционал таъсирчанлик ва эмоционал

ҳозиржавоблик ҳақида кетаяпти. Агар эмоционал таъсирчанлик бир томондан эмоционал

ҳозиржавобликнинг психологик тўлақонли шарт-шароити бўлса, иккинчи томондан у

эмоционал соҳани бойитиб боришга ривожлантиришга моликдир. Эмоционал

таъсирчанликни ривожлантириш-нинг муҳим шарти ҳамдардлик, раҳмдиллик билдириш

қобилиятидир. Ёшларнинг айниқса, катталарнинг ҳис-туйғуларини характерини қайта

қуриш мураккаб ва узоқ муддатли вазифадир. Эмоционал ҳаётдаги ўзгаришлар нафақат

вақтни, баъзи ҳолларда атроф-муҳитдаги ўзгаришларни ҳам талаб қилади. Бу каби қайта

қуриш аслида инсоннинг ҳаёт мақсадлари, ғоялари, ижтимоий қадриятларининг

ўзагаришини назарда тутади. Инсон шахсининг муҳим томонлари қайта қурилиши, ҳаётий

кўникмалари ўзгариши, одамлар хулқ-атворига, ўз-ўзига, атрофдаги одатий ҳолатларга

нисбатан муносабатини ўзгаришига олиб келади. Янги интилишлар, янги туйғулар, хулқ-

атворни баҳолашда янги мезонлар ҳосил бўлади ва маънавий характердаги ҳодисаларга

нисбатан эмоционал жавоблар янги характер касб этади.

Инсоннинг ҳиссиётлар дунёси унинг шахсида чуқур илдиз отган. Атроф-муҳитдаги

фактларга эмоционал жавоб шахсни, унинг эҳтиёжларини, қизиқишларини, ҳавасларини

белгилайди. Мақсадли тарбия таъсири натижасида юзага келадиган эмоционал соҳадаги

ўзгаришлар инсон шахси ва тузилишидаги асосий устунларга мос келади. Инсон

кечинмаларида энг аввало юксак туйғулар, ақлий, амалий (фаолият билан боғлиқ) ҳис-

туйғулар салмоқли ўрин эгаллай бошлайди. Бу даврда инсоннинг ўз туйғуларига нисбатан

муносабати равшанлаша бошлайди. Маълум туйғулар (ижтимоий йўналишдаги) инсон

томонидан ёқланади, ижтимоий бўлмаганлари эса кескин инкор этилади.

Демак эмоционал ҳаётдаги ўзгаришлар инсоннинг психик оламида жиддий

силжишлар ҳосил қилади. Ҳатто эмоционал хулқ-атворнинг алоҳида туридаги биргина

қайта-қуриш ҳам (масалан, спорт машғулотлари олдидаги қўрқувни енгиш) ўзини янгича

ҳис қилишга (ўзига ишонч, қалтис вазиятларда ўзини тутиш) ва ўз-ўзига баҳо беришнинг

ўзгаришига олиб келади. Жиддийроқ ўзгаришлар ҳақида сўз борганда эса, улар инсоннинг

психик ҳаётидаги жиддий силжишлар билан боғлиқ бўлади. Эмоционал маънавий

тарбияга ўта оддий ёндашиш инсон ички олами ривожини пасайишига олиб келади.


background image

354

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ҳозирги замон педагогикасида талабаларнинг эмоционал ҳаётини ўзгартирувчи

кучлар деб қуйидагилар белгиланади:

1.Талабанинг ҳаётий позициясини (тутган ўрнини) ўзгариши.

2.Қизиқишлар даражаси, қайта қурилиши ва ўз-ўзига тўғри баҳо беришнинг

шаклланиши.

3.Ҳаётий ишонч ва тамойилларнинг ўзгариши.

Бу ҳаракатга келтирувчи кучлар ва ёрдамчи воситалардан фойдаланиш тарбия

жараёнида талабалар ҳис-туйғуларнинг ўзгаришига олиб келади, лекин бу жараён

талабанинг пассив иштирокида боради. Бу ҳолларнинг кўпчилигида тарбиячилар ва

психологлар актив бошқарувчи сифатида майдонга чиқади. Чунки талаба эмоционал

ривожланиш қонунлари билан асосли таниш эмас. Ҳис-туйғулар инсоннинг соғлиғи ва

тақдирига қандай таъсир этиши ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. Бундан ташқари,

талабалар ўз ҳис-туйғуларини бошқариш малакасига ҳам эга эмаслар. Буларнинг барчаси

талабани ўз-ўзини тарбиялаш, хусусан, ҳис-туйғуларини тарбиялаш жараёнида

қийинчилик туғдиради. Бу муаммо ҳис-туйғуларни тарбиялаш жараёнидаги бош

масалалардан биридир.

Талабаларнинг ижтимоий эмоцияларини тадқиқ қилиш аспектларидан бири

номақбул, ноҳуш ҳолатларда ёмон эмоцияларнинг ривожланишига, характернинг салбий

қирралари шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган негатив кечинмаларни

ўрганишдир.

Инсон ўзи яшаётган муҳитдаги муносабатлар тизимини жуда эрта ўзлаштиради.

Алоҳида айтиб ўтиш керакки, эмоциялар тарбияси ва ривожи, атроф-муҳит ва

одамларга муносабат аввало оилада бошланади. Катталарнинг олий мақсадлари (идеали),

болаларга қўйиладиган талаблар тизими, индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш бола

эмоцияларини кучи, мазмуни ва чуқурлигини белгилайди.

Илк болаликданоқ инсонда ташқи оламга муносабат шаклланади ва бу муносабат

қанчалик мос (адекват) бўлиши туйғулар тарбиясига боғлиқ. Эмоционал нохушликлар

пайдо бўлишининг айнан психологик сабабларини бола эмоционал соҳаларининг

шаклланишига, хусусан, ташқи таъсирларга жавоб қайтаришдаги мосликнинг бузилиши,

муносабат кўникмалари яхши ривожланмаганлигига тегишлидир. Тарбияланувчиларнинг

эмоционал ўзига хосликлари темперамент муносабат динамикаси каби қатор омилларга

боғлиқдир. Бу тасуротлар натижасида Л.И.Божович маълумотларига кўра, инсон

характери асосини ташкил қилувчи нисбат турғун хулқ-атвор шакллари вужудга келади.

Шундай қилиб, тарбияланувчиларга хос бўлган ижобий эмоционал реакциялар

(мамнуният, қувонч, завқланиш, ёқтириш, ҳамдардлик ва бошқалар) характернинг


background image

355

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

оптимизм (ишонч), хушчақчақлик, хайрихоҳлик, бағрикенглик, олийжаноблик каби

қирраларининг ривожланишига ёрдам беради. Агар (жиззакилик, норозилик,

ноумидлик кўнгил қолиши, қўрқув ва бошқалар) салбий кечинмалар ўрнашиб борса,

маълум вазиятларда улар шахснинг тажовузкорлик, қўрқоқлик, журъат-сизлик, пессимизм

(ишончсизлик) каби қирралари пайдо бўлишига олиб келади.

Шифокорлар ва тарбиячилар тажрибаси инсонда салбий эмоциялар ўрнашиб

қолиши хавфи борлиги ҳақида гувоҳлик беради. Бундай тарбияланувчиларда

характернинг нохуш қирралари пайдо бўлишидан ташқари, бу ҳолатлар адаптация

(кўникиш) механизмларининг бузилишига, касалланишнинг ортишига, невроз

ҳолатларининг юзага келишига олиб келиши мумкин. Албатта, бу ҳолда тарбия жараёни

қийинчилик билан кечади ҳамда ахлоқий тарбия жараёнида педагоглар катта тўсиқларга

учрайдилар.

Салбий характерга эга бўлган эмоциялар маълум шароитларда салбий маънодаги

дастурларни

келтириб

чиқаради

ва

уларни

ўзгариши,

А.Н.Леонтьев

ва

А.Б.Запорожецларнинг фикрича, инсоннинг ижтимоий фаолиятлари тизимидаги ўрни

ўзгаргандагина мумкин бўлади. Бу англан-маган ҳолдаги дастурлар кўпинча инсоннинг

фаол ҳаракатини тормозлайди ва ижодий имкониятларини пайсайтиради. Ана шу онгли ва

онгсиз равишда ҳосил бўлувчи салбий ҳосилалар йиғиндиси инсон шахсининг ички

муҳитини уйғунликда ривожланишига тўсқинлик қилади. Психологларнинг олдида

талабаларнинг эмоционал ҳаётини тавсифлаш ва ривожлантириш масаласи турар экан, биз

бу ишни уддалай оладиган кадрларни етиштиришга ҳаракат қилишимиз керак. Чунончи

ҳис-туйғулар тарбияси энг нозик ва мураккаб ишдир. Инсоннинг оддий эмоционал жавоби

ҳам ягона (изоляцияланган) акт эмас, балки яхлит ҳис-туйғулар дунёсининг эмоционал

жавобидир. Мураккаброқ эмоционал жавоблар ҳақида сўз борганда эса: маълум ҳаётий

ҳодисаларга нисбатан қувонч ёки норозилик ҳисси уйғонадими ёки эзгулик ҳисси

кузатиладими, барча ҳолатларда эмоционал жавоб шахснинг бу ҳолатларга нисбатан

асосий реакциясини англатади. Туйғулар камдан-кам ҳолатларда тоза ҳолда кечади.

Психик ҳолатлар ҳар доим бир неча туйғуни ўз ичига олиши мумкин. Инсон ҳис-

туйғуларининг юқори ривожланиш босқичларига эришганда, у ўзгалар қувончига шерик

бўлишга қодир. Айтишларича, инсонлар ҳамдардлик билдиришга, фаришталар эса

қувончга шерик бўлишга қодир. Ҳақиқатдан ҳам қувончга шерик бўлиш ҳамдардлик ва

ачинишдан кўра анча кам учрайди. Аслида эса қувончга шерик бўлиш психологик энергия

(қувват) мабаидир. Нима учун педагогика фанида бу туйғуни тарбиялашга кам эътибор

берилади?

Ҳар бир туйғу учта таркибий қисмга ажратилади:


background image

356

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

– ички кечинмалар;

– хулқ-атвор реакциялари;

– ички аъзоларнинг физиологик ўзгаришлари.

Ички кечинмалар ҳақида инсоннинг ҳикояси ёки шахсий кечинмалардаги

ўхшашликка қараб ҳукм қилиш мумкин. Уни ўрганиш услублари ўз-ўзини кузатиш ва

оғзаки ҳисобот. Биз талабаларни ўз туйғуларига диққат билан қарашга ўргатмаймиз.

Инсон ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиши учун у биринчи навбатда

диққатини ўз туйғуларига жамлашни ўрганиши лозим. Ўз ички туйғуларини ўрганиш

билан бирга талабалар туйғуларнинг икки ёқламалик характерини тушуна бошлайдилар.

Маълумки, инсоннинг хулқ-атвори биргина истак билан эмас, балки кўплаб истак

ва эҳтиёжлар билан белгиланади. Шунинг учун баъзи эҳтиёжларнинг қондирилиши турли

пайтларда бошқа эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги билан кечади. Бундан ижобий ва

салбий туйғуларнинг қўшилиши, икки ёқлама туйғулар ёки шифокорлар ибораси билан

айтганда амбивалент эмоционал ҳолатлар келиб чиқади. Ахлоқий туйғуларни

тарбиялашда педагогик, психологик услублардан кам фойдаланиб натижада, ҳис-туйғулар

тарбияси жуда юзаки бўлади. Бизнингча бугунги кунда бу муаммо жуда долзарб ва ўз

ечимини кутаётган муаммодир. Хулқ-атвор, шунингдек, муомилага қараб биз инсоннинг

эмоционал туйғуларини, баъзан эса ҳиссиётлар оламини баҳолаймиз. Туйғуларнинг

учинчи компоненти у ҳиссиётлар билан бирга кечувчи ички аъзолардаги ўзгаришлар ва

биохимик силжишлар махсус асбоб-ускуналардан фойдаланилган ҳолда ўрганилади.

Ҳиссиётларнинг организмга таъсири, нафас қисиши, пульснинг тезлашиши, тер

безларининг фаолияти ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар кузатилади (қаттиқ

қўрқувда сўлак ажралиши тўхтаб, томоқ қурийди).

Буларинг барчаси алоҳида мустақил кўрсаткичлар эмас, организмнинг ўзаро боғлиқ

реакцияларидир. Америкалик физиолог У. Кеннон ғазаб ва қўрқув кўплаб ўхшаш

кўринишларга эга эканлигини топди. Юрак қисқаришининг тезлашиши, қон босимининг

кўтарилиши, томирлар тонусининг қайта тақсимланиши мушакларда қон тақсимотини

яхшилайди. Қонга ажраб чиқувчи гармонлар ва глюкоза мушаклар озиқланишига хизмат

қилади. Қоннинг қуйилиш даражасини ортиб бориши жароҳатланганда қон оқишини

камайтиради, тромблашиш тезлашади. Бошқача қилиб айтганда, организм бўлажак жангга

(ғазаб эмоцияси) ёки қочишга (қўрқув эмоцияси) тайёрланади. Демак, инсон танаси асрлар

оша ҳаётнинг турли вазиятларига мослашиб, олдиндан бўлиши мумкин бўлган экстремал

вазиятга тайёрланиш хусусиятига эга. Бу инстинктив равишда содир бўлади ҳамда

авлоддан-авлодга ўтади. Лекин бугунги кунда инсоннинг ҳаёт тарзи ва маънавияти катта

ўзгаришларга учради.


background image

357

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Биз энди қадимги одам сингари жавоб реакциялари қайтармаймиз, гарчи ҳанузгача

«эмоционал ҳимоя» инстинктини сақлаб қолган бўлсак ҳам. Гап шундаки, ҳозирда бу

кечинмалар содир бўлади, аммо ташқи фаолият даражасига ўтмайди. Натижада, бундай

нохуш кечинмалар организмда йиғилиб физиологик ишни бузилишига олиб келади.

Юрак оғриши, нафас сиқиши, гипертония, ошқозон ишининг бузилиши мана

шундай тайёрланиш эмоцияларининг инсон организмида тўпланиб қолиши натижасида

келиб чиқади. Бу юзага чиқмаган, ишлатилмаган, «салбий ҳиссиётлар» муаммоси бугун

жуда долзарб тус олган бўлиб, ҳар бир тарбияланган одам олдида турибди. Бугунги кунда

биз талабаларни ана шу муаммолар билан таништирмаймиз. Бундай вазиятдан чиқиш

йўлларини ўргатмаймиз. Айни пайтда бу муаммо ахлоқий тарбия, хусусан ҳиссиётлар

тарбияси билан боғлиқдир. Психология фани психологик аспектда бу муаммони анча

чуқур ўрганган ва бу борада етарли маълумотларга эга, лекин педагогика бу

маълумотлардан кам фойдаланади.

Муаммо шундаки, психологик фани биоэнергетик билимларга таянган ҳолда

ахлоқий тарбия ва хусусан, ҳиссиётлар тарбияси масаласига ёндошмайди.

Натижада, бу

борадаги тарбиявий ишлар кам асосли ва юзаки характерга эга бўлиб қолмоқда. Ҳар бир

янги туғилган чақалоқ дунёга 10–20 минг йил аввалги ҳосил бўлган инстинктлар билан

келади.

Фан ва маданият ютуқлари эса ирсий узатилмайди (ирсият ва маданият ўртасидаги

муносабатни, улар ўртасидаги тафовутни невропатолог С.Н.Давиденков ўрганган). Сўнгги

40 йил мобайнида АҚШнинг генетик олимлари ва психологлари альтуризмнинг

эволюцион-биологик асослари ҳақида кўп ёзишмоқда. И.П.Павлов ҳам ўз даврида қарама-

қарши фикрлар билдирган. «Ҳақиқий альтуризм хусусиятлари ривожланган шахсга

мансуб бўлиб, бу иккинчи сигнал системаси билан боғлиқ, лекин албатта биринчи ўринга

ўзи ҳақида қайғуриш қўйилади».

Павловнинг бу фикрлари ҳеч ҳам эскиргани йўқ. Юксак маданий туйғулар наслдан-

наслга ўтмайди, уни ҳар бир дунёга келган болада тарбиялаш зарур. Бундай тарбия

эътиборсиз қолса, бу жараёнда узилиш бўлса, бир авлод одамлари ўз ҳаётлари давомида

ибтидоий ҳиссиётлар даражасига қулашларининг хавфи бор.

Психологларнинг айтишича эмоциялар фақатгина фаолиятни таъминлаб, организм

эҳтиёжларини «бажариб» қолмай, балки ўзлари (эмоциялар) ҳам эҳтиёж объектига

айланади. Барча инсонларга эмоционал қониқиш истаги, турли туйғуларни ҳис этишга

интилиш хосдир. Бу ҳодисани мушаклар ҳаракатига ўхшатиш мумкин. Бу организм учун

керакли ҳаракатлар бўлиши билан бирга, ўз-ўзидан ҳаётий зарурат ҳамдир.

Ҳаракат фаоллиги етарли бўлмаса «мушаклар бўшашишини» келтириб чиқаради.


background image

358

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Инсонни мажбуран ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум қилиш жуда оғир қийноқ

(синовдир).

Худди шундай эмоционал очликдан кўра ўзгариб турувчи ҳиссиётлар маъқулроқ.

Ҳеч қандай ҳиссиёт бўлмаганидан кўра ёқимсиз кечинмаларнинг бўлгани яхши.

Инсоннинг қандай туйғулар спектрига интилиши унинг индивидуал характерини

белгилайди. Маълум «кечинмаларни афзал билиш» комплекси шахс йўналганлигининг

муҳим кўрсаткичидир.

Чуқур депрессиялар руҳий касалликка олиб келади ва психиатрнинг аралашувини

талаб этади. Суст намоён бўладиган депрессияларнинг турли босқичлари эса кўп учрайди

ва шахснинг ўзини бошқаришига қараб ўчиб боради. Келиб чиқишига кўра депрессиялар

икки хил: реактив ва эндоген бўлади. Реактив депрессиялар ўз номига кўра – ташқи

қийинчиликларга, омадсизлик ва қийин ҳолатларга жавоб реакциясини англатади. Реактив

депрессияларнинг одатдаги сабаблари – яқин кишиларни йўқотиш, режалар-нинг

бузилиши, алданган муҳаббат кабилардир.

Эндоген депрессияларнинг сабаби мия биохимик жараёнларнинг бошқарилишида

яширинган. Инсон кўпинча кайфиятлар ўзгарувчанлигининг циклик-даврий эканлигини

тан олмайди. Ўзининг тушкунлигини ва эзилганлигини бирон нарса билан боғлашга

ҳаракат қилади ва ёлғон сабаб топади. Депрессив ҳаракатларда айтиб ўтилган

сабабларнинг ҳаммаси намоён бўлиши шарт эмас, уларнинг баъзиларигина бўлиши

мумкин.

Гипоманикаль ва депрессив ҳолатлар ҳиссиётлар табиатини билмайдиган, ҳис-

туйғуларини тарбияси билан шуғулланмайдиган, уларни бошқара олмайдиган кишиларда

юзага келади. Лекин бу ноҳуш ҳолатларнинг ўз вақтида олди олинмаса, инсонда оғирроқ

хасталиклар ҳосил бўлиши мумкин. Шу сабабли, ҳиссиётлар тарбияси билан алоҳида

шуғулланиш талаб этилади. Ҳис-туйғулар маданияти бой ва хилма-хил кечинмаларни ўз

ичига олади: ҳиссиётларни бошқариш, ўзгалар туйғуларини тушуниш, ҳурмат қилиш,

ҳамдардлик билдириш, эмоционал акс садони тақозо этади. Ахлоқий қадриятлар,

шахснинг ижтимоий ахлоқий қадриятлар мазумнини ўзлаштириш учун объектив ва

субъектив жараёнларни давомли анализ қилиш, интеллектуал (ақлий) ва эмоционал

боғланишларни, уларнинг асосида ётувчи психологик механизмларни очиб бериш зарур.

Бу

боғланишларни

хақиқатдан

ўрганиш

учун

ҳис-туйғуларнинг

интеллектуаллашувига, билим билан кечинмаларни тенглаштириб бўлмаслиги ҳалақит

беради. А.Н.Леонтьев билим билан эмоция ўртасидаги боғланиш характерининг

мураккаблигини белгилаб ўтади.


background image

359

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

«Оғзаки билим» билан «англаш» ўртасида катта фарқ бор. Унинг фикрича

шахснинг объектив маънони тушунишида айнан англаш ҳақида сўз боради, буни хали

ҳақиқий билим деб бўлмайди.

Интелектуализацияга қарама-қарши тенденция, туйғуни интелектдан ажратиб

таҳлил қилиш. Бу ҳам ўз навбатида интеллектуал ва эмоционал боғланишларнинг

диалектик табиатини очиб беришга халақит берувчи омил ҳисобланади.

Л.И.Божович, Л.С.Виготский тушунча ва кечинмалар ўртасидаги боғланишни

талқин этишидаги камчиликларга эътибор қаратади. Унинг фикрича, кечинмалар

характери инсон ўзига таъсир этувчи ҳолатларни қандай тушунишига боғлиқ.

Л.И.Божович ўзининг педагогик кузатишлари таҳлиллари туфайли шундай фикрга

келади: болалар битта фактга турлича муносабатда бўлишлари мумкин. Ҳодисани турлича

ҳис этиб, турлича жавоб беришлари мумкин. Ахлоқий билимлар ана шу шахснинг

билимларни эмоционал жиҳатдан қандай қабул қилинганлигига боғлиқ, яъни ақл ҳамда

ҳиссиётларнинг органик алоқадорлиги билан характерланади.

Одатлар ҳам қайсидир маънода ақлий-эмоционал комплексга киритилиши мумкин.

Бу инсон учун одатий бўлган маълум қадриятлар ва эмоционал жавобларни

баҳолашдир. Шахснинг интеллектуал ва эмоционал хусусиятлари, унинг одатлари ва

эҳтиёжлари биргаликда айни шахснинг ақлий қимматини белгилайди. Ахлоқий намунани

ўзлаштирилиши, унинг шахсий намунага айланиши тарбиянинг ўз-ўзини тарбиялаш

жараёнидаги ривожини акс эттиради. Ўз-ўзини тарбиялаш жараёнини ташкил этиш

талабаларнинг ўз устида ишлаши ҳақидаги намуналардан хабардор қилишни, ёшларнинг

намунага амал қилишини, ўз-ўзини тарбиялаш усуллари орқали амалга ошириш қулай.

Шу ўринда талабаларнинг ўзини ўзгартиришга интилишини шакллантириш, ўз-

ўзини тарбиялашдаги ахлоқий намуналарга мос келувчи шахсий фаолиятининг маъносини

тушунтириш жуда муҳим. Акс ҳолда, бу интилиш ривожланмайди ва талаба онгли

равишда ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига ёндаша олмайди. Ўз ички дунёсига бефарқлик

шароитидаги ташқи яхши хулқ-атвор ўз-ўзини тарбиялашга тўсқинлик қилиши, жамоа ва

шахснинг кўз ўнгида ёмон, салбий сифатларни яширишга уринишга олиб келиши мумкин.

Маълумки, намунали деб ҳисобланган баъзи ёшлар ўз камчиликларига бефарқ

бўладилар. Бундай талабанинг ахлоқий намуналарга расмий амал қилиши педагогларни

чалғитади ва у ўз талабаларини камчиликларини тузатишга даъват этмайди.

Бундай талаба яхшилар қаторида, ўзидан мамнун ва шахсий камчиликлари уни

ҳаяжонлантирмайди.


background image

360

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Умуман талабалар бугунги кунда ҳиссиётлар, хусусан ахлоқий ҳиссиётлар инсон

саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши, салбий ҳиссиётлар органзмга қандай таъсир

кўрсатиши билан деярли таниш эмас. Улар нима учун ва қандай қилиб ахлоқий

ҳиссиётларни ривожлантириш керак эканлигини англаб етмаган.

Бу ҳиссиётларни тарбиялаш жараёнидаги катта камчиликлардан биридир. Ҳис-

туйғулар тарбиясида мана шунга ўхшаш турли хил муаммолар мавжуд бўлиб, ҳозирда

педагоглар ана шу муаммоларни ечимини топиш устида ҳамжиҳатлик билан меҳнат

қилмоқдалар.

REFERENCES

1.

Абу Али ибн Сино.Саломатлик сирлари: Тиббий рисолалар тўплами.-Тошкент:

А.Қодирий номидаги халқ мероси нашириёти. 2000. –156 б.

2.

Асланов М.М. Формирование единства нравственного сознания и нравственного

поведения у учащихся старших классов (в процессе физического воспитания и

занятий спортом): Автореферат дис. на соис. уч. степени канд. пед. наук.– Баку.

1990. – 25 с.

3.

Арифхонова С.М. Нравственные принципы ислама как компонент культуры

народов центральноазиатского региона. Автореферат дис. на соис. уч. ст. канд.

филолог.наук. –Т.: 1994. –21 с.

4.

Абу Али ибн Синонинг соғлиқни сақлашга доир рисолалари. /таржимон

У.И.Каримов.–Т.: Фан .1978 . – 132 б.

5.

Бородкин В.И. Психоэнергетика мышления.- М.:Фаир. 1997. –266 с.

6.

Додонов Б.И.Эмоция как ценность.–М.:Политиздат.1987. – 272 с.

7.

Жумабоев Й. Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий тараққиёт тарихидан. –Т:Ўқитувчи.

Зиё-Ношир. 1997.

8.

Изард К.Е.Эмоции человека. – М.: Издательство МГУ. 1990. – 439 с.

9.

Маҳкамов

У.И.

Юқори

синф

ўқувчиларида

ахлоқий

маданиятни

шакллантиришнинг педагогик асослари: П.ф.д. илмий даражасини олиш учун

диссертация.–Т.: 1998 - 286 б.

10.

Петровский А.В.Умумий психология. –Т.: Ўқитувчи.–1990.– 507 б.

11.

Печуркин Н.С. Энергетические аспекты развития надорганизменных систем.

Новосибирск: Наука. 1982 – 156 с.

12.

Скрипкин А.П. Нравственные отклонения и пути их преодоления.-

М.:Просвещение. 1988 – 154 с.


background image

361

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

13.

ТокареваВ.А.Психология нравственного развития личности студента.–Т.: Фан. –

1989. – 152 с.

14.

Тихомиров О.К. Психология мышления. – М.: МГУ. 1984. –200 с.

15.

Эдвард де Боно. Нестандартное мышление.– Минск .2000.–280с.

16.

Ғозиев Э.Тафаккур психологияси.–Тошкент.: Ўқитувчи.1990.–184 б.

References

Абу Али ибн Сино.Саломатлик сирлари: Тиббий рисолалар тўплами.-Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашириёти. 2000. –156 б.

Асланов М.М. Формирование единства нравственного сознания и нравственного поведения у учащихся старших классов (в процессе физического воспитания и занятий спортом): Автореферат дис. на соис. уч. степени канд. пед. наук.– Баку. 1990. – 25 с.

Арифхонова С.М. Нравственные принципы ислама как компонент культуры народов центральноазиатского региона. Автореферат дис. на соис. уч. ст. канд. филолог.наук. –Т.: 1994. –21 с.

Абу Али ибн Синонинг соғлиқни сақлашга доир рисолалари. /таржимон У.И.Каримов.–Т.: Фан .1978 . – 132 б.

Бородкин В.И. Психоэнергетика мышления.- М.:Фаир. 1997. –266 с.

Додонов Б.И.Эмоция как ценность.–М.:Политиздат.1987. – 272 с.

Жумабоев Й. Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий тараққиёт тарихидан. –Т:Ўқитувчи. Зиё-Ношир. 1997.

Изард К.Е.Эмоции человека. – М.: Издательство МГУ. 1990. – 439 с.

Маҳкамов У.И. Юқори синф ўқувчиларида ахлоқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асослари: П.ф.д. илмий даражасини олиш учун диссертация.–Т.: 1998 - 286 б.

Петровский А.В.Умумий психология. –Т.: Ўқитувчи.–1990.– 507 б.

Печуркин Н.С. Энергетические аспекты развития надорганизменных систем. Новосибирск: Наука. 1982 – 156 с.

Скрипкин А.П. Нравственные отклонения и пути их преодоления.- М.:Просвещение. 1988 – 154 с.

ТокареваВ.А.Психология нравственного развития личности студента.–Т.: Фан. – 1989. – 152 с.

Тихомиров О.К. Психология мышления. – М.: МГУ. 1984. –200 с.

Эдвард де Боно. Нестандартное мышление.– Минск .2000.–280с.

Ғозиев Э.Тафаккур психологияси.–Тошкент.: Ўқитувчи.1990.–184 б.