Authors

  • Жасур Отамуродов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.78578

Keywords:

Ислом молияси исломий микромолия шариат маслаҳтчиси махсус кенгаш халқаро сертификат.

Abstract

Ўзбекистонда исломий молияга бўлган қизиқиш ва талаб йил сайин ортиб бормоқда. Бу эса нафақат исломий молиявий маҳсулотларни жорий этиш, балки ушбу соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳам кун тартибига қўяди. Исломий молия бозори ривожланиши учун етарлича билимга эга мутахассислар керак бўлади, аммо ҳозирги кунда таълим тизими бу эҳтиёжга тўла жавоб бермаяпти. Шунинг учун ҳам бу соҳада тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши зарур. Ушбу мақолада исломий молия мутахасислари тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида баён қиламиз.

background image

2025

APRIL

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 4

173

ЎЗБЕКИСТОН МОЛИЯ БОЗОРИДА ИCЛОМИЙ МИКРОМОЛИЯ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Отамуродов Жасур Йўлдошевич

Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси магистранти.

E-mail:

jasurotamurodov1979@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15204404

Аннотация. Ўзбекистонда исломий молияга бўлган қизиқиш ва талаб йил сайин

ортиб бормоқда. Бу эса нафақат исломий молиявий маҳсулотларни жорий этиш, балки

ушбу соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳам кун тартибига қўяди.

Исломий молия бозори ривожланиши учун етарлича билимга эга мутахассислар

керак бўлади, аммо ҳозирги кунда таълим тизими бу эҳтиёжга тўла жавоб бермаяпти.

Шунинг учун ҳам бу соҳада тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши зарур. Ушбу

мақолада исломий молия мутахасислари тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида баён

қиламиз.

Калит сўзлар: Ислом молияси ,исломий микромолия,шариат маслаҳтчиси,махсус

кенгаш, халқаро сертификат.

Аннотация. Интерес и спрос на исламское финансирование в Узбекистане растет

с каждым годом. Это ставит на повестку дня не только вопрос внедрения исламских

финансовых продуктов, но и вопрос подготовки квалифицированных специалистов в этой

сфере. Развитие исламского финансового рынка требует специалистов с достаточными

знаниями, однако существующая система образования не в полной мере удовлетворяет

эту потребность. Вот почему необходимы системные реформы в этой сфере. В этой

статье мы обсудим проблемы, связанные с подготовкой специалистов по исламским

финансам.

Ключевые слова: Исламские финансы, Исламское микрофинансирование,

консультант по шариату, специальный совет, международный сертификат.

Abstract.

Interest and demand for Islamic finance in Uzbekistan is growing every year.

This puts on the agenda not only the issue of introducing Islamic financial products, but

also the issue of training qualified specialists in this field. The development of the Islamic financial

market requires specialists with sufficient knowledge, but the current education system does not

fully meet this need. Therefore, systemic reforms are needed in this area. In this article, we will

describe the problems associated with the training of Islamic finance specialists.


background image

2025

APRIL

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 4

174

Keywords:

Islamic finance, Islamic microfinance, Sharia consultant, special board,

international certificate.

Исломий молия Ўзбекистон молия бозорининг муҳим таркибий қисмига айланиб

бормоқда. Мамлакатда бу соҳанинг ривожланиши халқаро тажрибалар ва ички бозор

эҳтиёжлари асосида амалга оширилмоқда.

Исломий молия инструментларини жорий қилиш учун етарли билим ва

кўникмаларга эга малакали мутахассислар зарур. Лекин ҳозирги ҳолатда бу соҳада кадрлар

етишмовчилиги мавжуд бўлиб, таълим тизимида исломий молияга ихтисослашган

дастурларнинг чекланганлиги муаммо бўлиб қолмоқда.

Шу сабабли, исломий молия соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашни стратегик

йўналиш сифатида ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Исломий молия кадрларини етарли даражада тайёрлаш учун қуйидаги таклифлар

илгари сурилади:

1. Олий таълим тизимини такомиллаштириш

- Исломий молия бўйича алоҳида йўналишлар очиш: Университетларда бакалавр,

магистратура ва докторантура дастурлари жорий этилиши керак.

- Ҳалқаро стандартларга мос ўқув дастурларини шакллантириш: AAOIFI (Accounting

and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions) ва IFSB (Islamic Financial Services

Board) каби халқаро ташкилотлар стандартлари асосида мутахассислар тайёрлаш муҳим.

-Хорижий университетлар билан ҳамкорлик: Исломий молия соҳасида етакчи

ҳисобланган Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Буюк Британия каби мамлакатлар

университетлари билан қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш зарур.

2. Амалиётга йўналтирилган таълимни ривожлантириш

-Банклар ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик: Исломий банклар ва

инвестиция фондларида стажировкалар ташкил қилиш орқали мутахассисларнинг

амалиётда билим олишини таъминлаш.

-Исломий молия марказларини очиш: Илмий-тадқиқот ва малака ошириш

марказларини ташкил этиш орқали соҳадаги мутахассислар тайёрлаш жараёнини

жадаллаштириш.

-Тренинг ва малака ошириш курслари: Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида

ишлаб чиқарилган қисқа муддатли ўқув дастурлари орқали мавжуд молия

мутахассисларини қайта тайёрлаш.


background image

2025

APRIL

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 4

175

3. Жамиятда исломий молия ҳақида хабардорликни ошириш

-Оммавий ахборот воситалари ва онлайн платформалар орқали тарғибот: Исломий

молия маҳсулотларининг афзалликларини тушунтириш ва уларнинг самарадорлигини кенг

ёритиш.

-Исломий молия бўйича бизнес форумлар ва конференциялар ташкил этиш:

Мутахассислар ва тадбиркорлар учун исломий молия имкониятлари ҳақида

маълумот бериш.

-Аҳоли ва тадбиркорлар учун маслаҳат хизматларини ривожлантириш: Исломий

молия хизматларидан фойдаланиш тартибини тушунтиришга қаратилган марказлар ташкил

этиш.

4. Қонунчиликни такомиллаштириш ва давлат қўллаб-қувватлашини ошириш

-Исломий молия институтлари фаолиятини тартибга солувчи қонунларни ишлаб

чиқиш ва такомиллаштириш.

-Исломий молиявий хизматларни ривожлантириш учун имтиёзлар бериш: Исломий

банклар ва суғурта компаниялари учун солиқ имтиёзлари ва қўшимча қулайликлар яратиш.

-Молия регуляторлари ва давлат идоралари томонидан исломий молия тизимини

ривожлантиришга кўмак бериш: Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни

мустаҳкамлаш.

Агар бу чора-тадбирлар амалга оширилса, Ўзбекистон нафақат ички бозорда, балки

Марказий Осиё минтақасида ҳам исломий молия мутахасислари тайёланадиган

марказлардан бирига айланиши мумкин.

References

Агар бу чора-тадбирлар амалга оширилса, Ўзбекистон нафақат ички бозорда, балки Марказий Осиё минтақасида ҳам исломий молия мутахасислари тайёланадиган марказлардан бирига айланиши мумкин.