Authors

  • Жасур Отамуродов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.78822

Keywords:

ислом ислом молияси ислом банклари ислом микромолия ташкилоти молиявий хизматлар махсус шариат кенгаши ислом молияси тамойиллари

Abstract

Мақолада хозирги кунда мамлакатимизда исломий молия мутахасисларига бўлаган талаб уларни тайёлашда олиб борилаётган ишлар ва тез суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистон молия бозорида исломий микро молия ташкилотлари учун зарур бўлган кадрлар тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти,ривожланиш тенднциялари , қонуний асослари кенг таҳлил қилинган. Ўзбекистон республикаси миллий кадрлар тайёлаш тизимида исломий микро молия ташкилотлари шариат кенгашлари учун мутахасисларни жалб қилишда исломий молия тамойилларига асосланган таълим ташкилотларини шакллантириш масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон республикаси таълим муассасаларида исломий молия мутахасисларини тайёрлаш имкониятлари ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган вазифалар йўналишлари белгилаб берилган.

background image

745

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

ЎЗБЕКИСТОН МОЛИЯ БОЗОРИДА ИCЛОМИЙ МОЛИЯ МУТАХАССИСЛАРИГА

БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА УЛАРНИ ТАЙЁЛАШНИНГ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Отамуродов Жасур Йўлдошевич

Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси магистранти.

E-mail:

jasurotamurodov1979@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15204944

Аннотация. Мақолада хозирги кунда мамлакатимизда исломий молия

мутахасисларига бўлаган талаб уларни тайёлашда олиб борилаётган ишлар ва тез

суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистон молия бозорида исломий микро молия

ташкилотлари учун зарур бўлган кадрлар тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти,ривожланиш

тенднциялари , қонуний асослари кенг таҳлил қилинган. Ўзбекистон республикаси миллий

кадрлар тайёлаш тизимида исломий микро молия ташкилотлари шариат кенгашлари

учун мутахасисларни жалб қилишда исломий молия тамойилларига асосланган таълим

ташкилотларини шакллантириш масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон республикаси

таълим муассасаларида исломий молия мутахасисларини тайёрлаш имкониятлари ва бу

борада амалга оширилиши керак бўлган вазифалар йўналишлари белгилаб берилган.

Калит сўзлар: ислом, ислом молияси, ислом банклари, ислом микромолия

ташкилоти, молиявий хизматлар, махсус шариат кенгаши, ислом молияси тамойиллари.

ВОСТРЕБОВАННОСТЬ СПЕЦИАЛИСТОВ ПО ИСЛАМСКИМ ФИНАНСАМ НА

ФИНАНСОВОМ РЫНКЕ УЗБЕКИСТАНА И ПЕРСПЕКТИВЫ ИХ ПОДГОТОВКИ

В СИСТЕМЕ ОБРАЗОВАНИЯ

Аннотация. В статье подробно анализируется современная потребность в

специалистах по исламским финансам в нашей стране, проводимая работа по их

подготовке, роль и значение подготовки необходимых кадров для исламских

микрофинансовых

организаций

на

быстроразвивающемся

финансовом

рынке

Узбекистана, тенденции развития и правовые основы. В национальной системе

подготовки кадров Республики Узбекистан рассмотрены вопросы формирования

образовательных организаций, основанных на принципах исламского финансирования, при

привлечении специалистов в шариатские советы исламских микрофинансовых

организаций. Определены возможности подготовки специалистов по исламскому

финансированию в образовательных учреждениях Республики Узбекистан и направления

задач, которые необходимо реализовать в этом направлении.


background image

746

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ключевые слова: Ислам, исламские финансы, исламские банки, исламские

микрофинансовые организации, финансовые услуги, специальный шариатский совет,

принципы исламских финансов.

DEMAND FOR ISLAMIC FINANCE SPECIALISTS IN THE UZBEKISTAN

FINANCIAL MARKET AND PROSPECTS FOR THEIR TRAINING IN THE

EDUCATIONAL SYSTEM

Abstract. The article analyzes the current demand for Islamic finance specialists in our

country, the work being done to train them, and the role and importance of training personnel

necessary for Islamic microfinance organizations in the rapidly developing financial market of

Uzbekistan, development trends, and legal bases. The issues of forming educational

organizations based on the principles of Islamic finance in the national personnel training

system of the Republic of Uzbekistan in attracting specialists for the Sharia councils of Islamic

microfinance organizations are considered. The possibilities of training Islamic finance

specialists in educational institutions of the Republic of Uzbekistan and the directions of tasks to

be implemented in this regard are identified.

Keywords: Islam, Islamic finance, Islamic banks, Islamic financial system, financial

services, principles of Islamic finance, special Shariah council.

Кириш

Ўзбекистон молия бозорида янги буғин сифатида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган

исломий микро молия ташкилотлари ва ислом тамойиллари асосида фаолият олиб

бораётган инвестиция компанияларининг пайдо бўлиши билан исломий молия

мутахассисларига бўлган талаб кескин ўсиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири

мамлакатда аҳолининг аксарияти ислом динига эътиқод қилиши ва шариат қоидаларига

мос молиявий хизматларга эҳтиёж сезаётганидир.

Сўнгги йилларда исломий молия сектори жаҳон миқёсида йилига 15% дан 25% гача

ўсиш суръатига эга бўлиб, умумий активлари 2,7 триллион доллардан ошди. Ўзбекистонда

ҳам исломий молияга қизиқиш ортиб бормоқда, аммо бу соҳада малакали мутахассислар

етишмаслиги сезилмоқда. Масалан, 2024-йилда микромолиявий ташкилотларга исломий

молиялаштириш хизматларини кўрсатишга рухсат берилди, бироқ бу хизматларни амалга

ошириш учун махсус кенгашлар ташкил этилиши талаб этилади, бу эса малакали кадрлар

зарурлигини кўрсатади.

Ўзбекистонда исломий молия мутахассисларига бўлган талаб ортиб бормоқда,

чунки исломий молия сектори мамлакатда ривожланиш босқичида бўлиб, бу соҳада етук

кадрлар етишмаслиги сезилмоқда.


background image

747

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Исломий молия тизими шариат қоидаларига мос келувчи молиявий хизматларни

тақдим этади ва анъанавий банк хизматларига муқобил ҳисобланади.

Шунингдек, глобал миқёсда исломий молиянинг тез ривожланаётгани, айниқса,

Жанубий-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида катта инвестиция

имкониятларининг мавжудлиги ҳам Ўзбекистонда бу соҳанинг ривожланишига туртки

бўлмоқда.

Шу билан бирга, соҳада етарли даражада малакали кадрларнинг мавжуд эмаслиги

жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда исломий молия ва банкчилик

соҳасида мутахассислар асосан хорижий мамлакатларда билим олишга мажбур бўлаётгани

маълум. Ўзбекистонда эса бу йўналишдаги таълим дастурлари чекланган ва кам сонли

мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган.

Исломий молия мутахассисларининг етишмаслиги ушбу соҳанинг ривожланишини

секинлаштириши мумкин. Шу сабабли, Ўзбекистонда исломий молия бўйича малакали

кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса

мамлакатда исломий молия хизматларининг сифатини оширишга, аҳолининг молиявий

хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва иқтисодий ўсишга ижобий

таъсир кўрсатади.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақола мавжуд иккиламчи маълумотлар,илмий мақолалар, тадқиқотлар,

Исломий микромолия ташкилотларининг wебсайти маълумотлари асосида ёзилган.

Мақолани ёзишда гуруҳлаш, таққослаш, илмий абстракция усулларидан фойдаланилган.

Мақолада ислом молияси ривожланиш тарихи , жаҳон ва миллий иқтисодиётимиз

молия бозорида тутган ўрни мавзусида илмий ва амалий таклифлар ҳамда Ўзбекистон

Марказий Банкининг 3536-сонли қарорига шарҳлар берилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ўзбекистонда жадал равишда таълим тизимида чуқур ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда барча соҳалар қатори исломий молия

мутахассисларини тайёрлашга, ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришга ва хориж

тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Исломий молия мутахассисларига бўлган зарурият Ўзбекистон Республикаси

Марказий Банки томонидан 2024 йилнинг 26 июлида қабул қилинган: “Микромолия

ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”

3536 -қарори қабул қилингандан сўнг янада ортиб бормоқда.


background image

748

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Ушбу қарорда исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш учун

исломий микромолия ташкилотларига бир қатор талаблар қўйилган. Ушбу талаблардан

бири айнан махсус шариат кенгашларига қўйилган.

Ушбу қарорнинг II – бобида “Махсус кенгаш аъзоларининг камида бир нафари

ислом ҳуқуқи соҳасида олий маълумотга, бир нафари олий юридик маълумотга, қолган

аъзолари эса исломий молиялаштиришга оид халқаро сертификатга эга бўлиши лозим “[2].

деб белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорнинг яна бир бандида “Махсус кенгашнинг вазифалари қуйидагилардан

иборат:

микромолия ташкилоти томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни

амалга ошириш билан боғлиқ намунавий шартномалар, ички ҳужжатлар ва ҳисоботлар

лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;

микромолия ташкилоти томонидан кўрсатиладиган исломий молиялаштиришга оид

хизматларнинг

қонунчилик

ҳужжатларига

мувофиқлигини

ҳамда

исломий

молиялаштиришни амалга ошириш стандартларида белгиланган талабларнинг инобатга

олинишини таъминлаш ва мувофиқлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисида

микромолия ташкилотининг бошқарув органларига даврий ҳисоботларни тақдим этиш;

исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан боғлиқ таваккалчиликларни

бошқариш ва ички назорат тизимини жорий этишда микромолия ташкилотининг

бошқарув ҳамда ижро этувчи органларига ўз хулосалари ва кўрсатмалари орқали

кўмаклашиш” [2]. Бу ўз навбатида исломий молия мутахасисларига бўлган талабнинг

юқори эканлигига далолат қилади.

Ҳозирги кунда исломий молия мутахасислари тайёрлашни биринчилардан бўлиб

Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси магистратура йуналишида мутахасис

тайёрлашни бошлаб юборган. Аммо юртимизда ҳалигача бакалавр йуналишида ва қисқа

муддатли ўқув курслари ташкил этилиши бироз оқсамоқда.Республика марказий

банкининг исломий микромолия ташкилотларига қўйган талаблар ичида махсус шариат

кенгаши бўлиши ва ушбу кенгашда исломий молия мутахасислари бўлиши талаби

борлигини назарда тутсак ушбу ташкилотлар хорижий мутахасислар ёки хорижда тахсил

олган маҳаллий мутахасислар ёрдамига муҳтож бўлмоқда.

Юқоридаги муаммоларга ижобий ечим топиш учун юртимиздаги молия ва банк

соҳасига ихтисослашган олий ўқув юртларида исломий молия йуналишидаги

мутахасисларни тайёрлашнинг бакалавр ва магистр даражасида ўқитишни ташкил қилиш

мақсадга мувофиқдир. Бу ўз навбатида юртимизда исломий банклар, молия ва инвестиция

компанияларини ривожланишига олиб келади.


background image

749

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Шу билан бирга Исломий молия соҳасида юқори малакали мутахассис бўлиш учун

халқаро даражадаги сертификатларни қўлга киритиш муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳондаги етакчи молиявий ташкилотлар исломий банк иши, шариатга асосланган

аудит, хавф бошқаруви ва инвестициялар бўйича профессионал сертификатларни таклиф

этади. Бу ташкилотлар томонидан бериладиган сертификатлар мутахассисларнинг билим

даражасини тасдиқлайди ва уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишига хизмат

қилади.

Дунёдаги етакчи исломий молия мутахасислари тайёрлайдиган AAOIFI

(Accounting and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions) , IIFM (International

Islamic Financial Market), CIBAFI (General Council for Islamic Banks and Financial

Institutions), Certified Islamic Bankir (CIB), Islamic Finance Qualification (IFQ) ва бошқа

ташкилотлар томонидан бериладиган сертификатлар мутахассисларнинг билим

даражасини тасдиқлайди ва уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишига хизмат

қилади.

Мазкур соҳада сертификатлашдан ўтган мутахассисларга бўлган талаб ҳам

ошмоқда. Шунинг учун, исломий молия соҳасида профессионал даражага эришишни

истаганлар учун юқоридаги ташкилотларнинг сертификат дастурларидан бирини танлаш

ва малака ошириш тавсия этилади.

Бу нафақат мартаба ривожи, балки глобал миқёсда тан олинадиган мутахассис

бўлиш учун ҳам муҳим қадамлардан биридир.Бу каби жахондаги етакчи ташкилотлар

билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ва келажакда ушбу ташкилотлар билан узаро

тан олинадиган миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Юқорида келтирилган асослар жахонда энг тез ривожланаётган ва молиявий

инқирозларга энг чидамли бўлган молиявий тизим исломий молиянинг юртимизда жорий

этиш учун кадрлар масаласига катта эътибор қаратиш зарурлигидан далолатдир.

Мунозара

Ўзбекистонда исломий молияга бўлган қизиқиш ва талаб йил сайин ортиб

бормоқда. Бу эса нафақат исломий молиявий маҳсулотларни жорий этиш, балки ушбу

соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳам кун тартибига қўяди.

Исломий молия бозори ривожланиши учун етарлича билимга эга мутахассислар

керак бўлади, аммо ҳозирги кунда таълим тизими бу эҳтиёжга тўла жавоб бермаяпти.

Шунинг учун ҳам бу соҳада тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши зарур.

Биринчи навбатда,

таълим муассасаларида исломий молия йўналишларини

кенгайтириш

лозим. Олий таълим даргоҳларида махсус фанлар жорий этилиши,

магистратура ва докторантура дастурлари ишлаб чиқилиши муҳим.


background image

750

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4

Иккинчидан,

давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги

орқали исломий молия

кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш керак.

Агар бу жараён тўғри йўлга қўйилса, мамлакатда исломий молиянинг ривожланиши

нафақат маҳаллий бозорда, балки Марказий Осиё миқёсида ҳам кучли иқтисодий

потенциални яратиши мумкин.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057.

2.

”Mikromoliya tashkilotlari tomonidan islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlarni

ko‘rsatish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida”. QMMB: 10/24/3536/0560-son

26.07.2024-y.

3.

Islamic Finance Outlook 2024 Edition. spglobal.com/ratings.

4.

Hasanuzzaman, S. M. (1984). “Definition of Islamic Economics”, Journal of Research in

Islamic Economics, 1(2), pp. 51-53.

5.

“Исломий молияга кириш”, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Maktaba Ma’ariful

Quran Karachi – 75180, 2007 йил, Mehran Printers, Karachi.

6.

Tursunov, A. S. (2022). Islomiy mikromoliyalashtirishning kambag’allikni qisqartirishda

tutgan o’rni. Пандемиядан кейинги иқтисодиёт: рисклар, муаммолар, ечимлар»

мавзуидаги ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияси мақолалар тўплами

(2022 йил 30 март). Т.YTIT, 2022

7.

Отамуродов Ж.Й. (2024) Ўзбекистон молия бозорида иcломий микромолия

ташкилотларининг

ўрни

ва

аҳамияти

(31.10.2024)

https://doi.org/10.5281/zenodo.13895441

8.

www.worldbank.org

9.

www.lex.uz

10.

www.isdb.org

11.

https://akhuwatuk.org/

References

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057.

”Mikromoliya tashkilotlari tomonidan islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlarni ko‘rsatish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida”. QMMB: 10/24/3536/0560-son 26.07.2024-y.

Islamic Finance Outlook 2024 Edition. spglobal.com/ratings.

Hasanuzzaman, S. M. (1984). “Definition of Islamic Economics”, Journal of Research in Islamic Economics, 1(2), pp. 51-53.

“Исломий молияга кириш”, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Maktaba Ma’ariful Quran Karachi – 75180, 2007 йил, Mehran Printers, Karachi.

Tursunov, A. S. (2022). Islomiy mikromoliyalashtirishning kambag’allikni qisqartirishda tutgan o’rni. Пандемиядан кейинги иқтисодиёт: рисклар, муаммолар, ечимлар» мавзуидаги ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияси мақолалар тўплами (2022 йил 30 март). Т.YTIT, 2022

Отамуродов Ж.Й. (2024) Ўзбекистон молия бозорида иcломий микромолия ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти (31.10.2024) https://doi.org/10.5281/zenodo.13895441

www.worldbank.org

www.lex.uz

www.isdb.org