Authors

  • Алимардон Жўраев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.81707

Abstract

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида меҳнат хавфсизлиги соҳасида бир қатор ҳуқуқий нормалар жорий этилган бўлиб, улар иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади . Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнидаги технологик ўзгаришлар, янги ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат жараёнининг такомиллашиши билан боғлиқ ҳолда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида янги ёндашувларни жорий этиш зарурияти вужудга келмоқда .

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1423

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Жўраев Алимардон Тўймуродович

ИИВ Академияси ИИО фаолиятини услубий таъминлаш етакчи илмий ходими, майор.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15287562

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида меҳнат хавфсизлиги соҳасида бир қатор

ҳуқуқий нормалар жорий этилган бўлиб, улар иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги

муносабатларни тартибга солади

1

. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнидаги

технологик ўзгаришлар, янги ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат жараёнининг

такомиллашиши билан боғлиқ ҳолда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида янги

ёндашувларни жорий этиш зарурияти вужудга келмоқда

2

.

Давлатимизда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик меҳнат

муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади

3

. Бу қонунчиликка асосланиб, ҳар бир

ташкилотда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини

муҳофаза қилиш, меҳнат жараёнидаги турли хавфларни камайтириш мақсадида

белгиланган нормалар ишлаб чиқилган

4

.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишлаб чиқариш жараёнида ходимларнинг ҳаёти ва

соғлиғини сақлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар мажмуасидир

5

.

Меҳнат хавфсизлиги бу фақат ишчиларнинг саломатлигини ва хавфсизлигини

таъминлаш эмас, балки иқтисодиётнинг барқарор ишлашини ҳам кафолатлайди. Ҳар бир

иш жойида хавфсизликни таъминлаш, ишчиларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш

нафақат ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини оширади, балки жамиятда меҳнат

ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди

6

. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат

хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ва қарорлари халқаро стандартларга мос келади

ва бу соҳадаги амалиётни янада такомиллаштиришга йўналтирилган. Бу мақолада меҳнат

хавфсизлигини таъминлашдаги миллий ва халқаро тажриба, Ўзбекистондаги қонунчилик

ҳужжатлари, амалиётдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари таҳлил қилинади.

1

Камилов Ю. «Корхоналарда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш», Тошкент, 2020.

2

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.

3

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

4

Қосимов Н. «Меҳнат ҳуқуқи асослари», Тошкент, 2018.

5

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлигига оид конвенциялари.

6

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг меҳнат хавфсизлиги бўйича қарорлари.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1424

Ушбу мақолада меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, иш берувчи ва

ходимларнинг мажбуриятлари, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш чоралари ва бу

соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинади.

1.

Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида

давлат сиёсатининг асосий мақсадлари мавжуд. Хусусан, ходимларнинг ҳаёти ва

саломатлигини ҳимоя қилиш, иш жойларида хавфсизлик стандартларига риоя этилиши,

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва бу борадаги йўриқномаларни

такомиллаштириш, халқаро меҳнат

2.

стандартларига мослашиш, ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни

ошириш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни камайтириш, иш берувчилар ва

ходимлар ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш маданиятини ошириш, технологик

жараёнларни модернизация қилиш ва хавфсизлик тизимларини жорий этиш, ходимларга

меҳнат муҳофазаси бўйича тўлиқ тиббий кўрик ва реабилитация хизматларини таклиф

қилиш, ишлаб чиқариш атроф-муҳити ва экологик хавфсизликни таъминлаш, ходимлар

учун психологик хавфсизлик муҳитини яратиш, халқаро меҳнат ташкилоти (ILO)

конвенциялари ва тавсияларига мувофиқ ишлаш, меҳнат муҳофазаси бўйича инновацион

ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.

Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан олиб борилган

тадқиқотларга кўра, ривожланган мамлакатларда меҳнат муҳофазаси бўйича замонавий

ёндашувлар қўлланилмоқда

7

. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида меҳнат

хавфсизлигини таъминлаш учун корхоналарда мажбурий сертификатлаш тизими йўлга

қўйилган. АҚШ ва Японияда эса автоматлаштирилган хавфсизлик тизимлари кенг жорий

этилган

2

.

Ўзбекистонда ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш тизими халқаро стандартларга

мослаштирилмоқда

8

. Хусусан, 2023-2024 йилларда 500 дан ортиқ корхонада хавфсизлик

тизимлари жорий этилган ва ходимлар учун 1000 дан зиёд ўқув курслари ташкил этилган

9

.

Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилотининг таҳлилларига кўра, ишлаб

чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг кўпчилиги хавфсизлик чораларига риоя

7

www.ilo.org – Халқаро меҳнат ташкилоти расмий сайти.

8

www.osha.gov – Халқаро меҳнат хавфсизлиги агентлиги сайти.

9

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлигига оид конвенциялари.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1425

қилинмаганлиги сабабли содир бўлади.

10

Бу борада, Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида 1500 дан ортиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Улардан, 60 % иш жойларида хавфсизлик стандартларига риоя қилинмаганлиги

11

,

30 % ходимларнинг иш жараёнидаги эҳтиётсизлиги ҳамда 10% эса иш берувчилар

томонидан хавфсизлик талабларига амал қилинмаганлиги сабабли содир бўлган

12

.

Ходимларнинг

меҳнатни

муҳофаза

қилиш

соҳасидаги

ҳуқуқлари

ва

мажбуриятларини ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш лозим. Ходимларнинг

хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаши, меҳнат шароитлари ва уларнинг саломатликка

таъсири ҳақида тўлиқ ахборот олиши, шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) билан

таъминланиши, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ шарт-шароитлардан

фойдаланиши, бахтсиз ҳодисаларга дуч келган тақдирда ишни тўхтатиш ва бу ҳақида

раҳбариятга хабар бериши, касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи

мавжуд бўлган иш ўринларида имтиёз ҳамда компенсациялар олиши, шу билан бирга

ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилиши, ишлаб чиқариш жараёнида

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши ҳамда хавфли вазиятларни аниқлаганда

раҳбариятни хабардор қилиш тизимли тартибини жорий этилиши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек,

иш

берувчининг

меҳнатни

муҳофаза

қилиш

борасидаги

мажбуриятларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иш берувчи қонунчиликда

белгиланган тартибда ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши, ҳар бир иш

ўрнида хавфсизлик чораларини таъминлаши, корхонада меҳнат хавфсизлигига оид ички

низомлар ишлаб чиқиш ва уларга амал қилиши, ҳар бир ходимни меҳнат хавфсизлиги

йўналишида ўқитиш ва малакасини ошириши, иш жойларида хавфли ва зарарли ишлаб

чиқариш омилларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш лозим.

Корхонадаги бахтсиз ҳодисалар бўйича текширувлар ўтказиш ва уларнинг олдини

олиш чораларини кўриш керак бўлади. Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисаларни

олдини олиш учун қуйидаги чоралар кўрилиши лозим. Хусусан:

меҳнат хавфсизлиги бўйича мунтазам назорат ўрнатиш;

ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизлик техникасига оид ички қоидалар ишлаб

чиқиш;

10

www.ilo.org – Халқаро меҳнат ташкилоти расмий сайти.

11

Раҳимов А. «Ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги», Тошкент, 2019.

12

www.ilo.org – Халқаро меҳнат ташкилоти расмий сайти.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1426

ҳар бир ходим учун хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини таъминлаш;

зарарли ишлаб чиқариш омилларига қарши ҳимоя воситаларини қўллаш;

корхонада меҳнат хавфсизлиги бўйича мунтазам равишда тренинг ва ўқув курслари

ўтказиш.

Меҳнат хавфсизлигига оид қонунчиликдаги камчиликлардан бири, баъзи

ҳолатларда меҳнат муҳофазаси қонунлари ва меъёрларининг аниқлаштирилмаганлиги

бўлиб, бу эса амалдаги қонунларни бузганларнинг жавобгарлигини белгилашда

қийинчиликлар туғдиради

13

. Шунингдек, қонунларда тергов жараёнида махсус билимлар

талаб қилиниши мумкин бўлган ҳолатларнинг аниқлаштирилмаганлиги ҳам муаммоларни

келтириб чиқаради.

Ҳозирги кунда қонунчилигимизда меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий-

меъёрий, зарурий ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ишчи-ходимларнинг

махсус билимларини ошириш юзасидан бир қатор муаммолар мавжуд. Жумладан:

меҳнат муҳофазаси қонунлари ва унинг меъёрларининг аниқлаштирилмаганлиги,

бу эса амалдаги қонунларни бузганларнинг жавобгарлигини белгилашда қийинчилик

мавжудлиги;

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг етарлича аниқ

эмаслиги, натижада турлича талқин қилинган ҳолда

(ўзбошимча шарҳларга)

йўл

қўйилиши;

қонунларда тергов жараёнида махсус билимлар талаб қилиниши мумкин бўлган

ҳолатларнинг аниқлаштирилмаганлиги

(хавфсизлик стандартлари, техник ускуналарни

баҳолаш усуллари ва санитария-гигиена нормалари тушунтирилмаганлиги, бу борада

олий суд пленуми ёки бошқа қонуности ҳужжатларига аниқ ва тизимли

кўрсатилмаганлиги);

иш жараёнида енгил тан жароҳати олган ишчи (ходим) томонидан жавобгарлик

бўйича

МЖтК нормасида аниқ кўрсатилмаганлиги;

хонадон ва бошқа шахсий объектларда мустақил равишда қурилиш, таъмирлаш

(уй

қурилиши, таъмирланиши, қўшимча жиҳозланиши, том шефир ўрнатилиши ва бошқ.)

ҳолатларида ишга жалб қилган бевосита масъул шахс (бригадир)нинг жавобгарлиги

назарда тутиш ҳуқуқий асоси мавжуд эмаслиги

(ВМ қарори, ЖК ва МЖтК);

13

Давронов Б. «Ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникаси», Тошкент, 2021.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1427

шунингдек, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза

қилинувчи объектларда тан жароҳати олиш билан боғлиқ ҳодиса содир бўлганда, объект

навбатчиси томонидан дарҳол “103” ва “102” қисқа рақамга хабар берилиши, шу заҳоти

“102” томонидан эса меҳнат хавфсизлиги

мутахасисларини ҳодиса жойига жалб

қилинмаслиги

;

меҳнат муҳофазаси қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган воқеаларда

тегишли экспертизаларнинг тўлиқ ва сифатли ўтказилмаслиги оқибатида айбдорларни

аниқлашда мураккабликларни келтириб чиқараётганлиги;

меҳнат инспекцияси ва тергов ўртасида электрон интеграциянинг мавжуд

эмаслиги;

меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослашган

мутахассисларнинг камлиги;

техник экспертларнинг етишмаслиги ёки улар билан

ҳамкорлик механизмларининг

тўлиқ ишламаётганлиги;

масъул ходимлар ҳамда терговчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасида етарли

билимга эга эмаслиги

(халқаро стандартлар ISO 45001 ва бошқалар асосида ўқув

модулларини киритиш);

тезкор, мустақил ва холис экспертизани таъминлайдиган

махсус марказларни

ташкил этилмаганлиги кабиларни таъкидлаш мумкин.

Қонунчиликда,

яъни

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

кодексининг

257-моддасида “Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” жиноий жавобгарлик

белгиланган. Шунингдек, МЖтКнинг 49-моддасида “Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза

қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Бу жавобгарликлар орқали меҳнат хавфсизлиги ва ишчиларнинг соғлиғини ҳимоя

қилишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Бироқ, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш жиноятини тергов қилишда

ҳолат содир бўлган вақтидан бир неча кун, ҳатто ойлар ўтгач, кўплаб далиллар

йўқотилганидан сўнг, жабрланувчи ёки унинг вакиллари томонидан ҳуқуқ тартибот

идоралари ва тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиниши, мазкур техника хавфсизлиги,

саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа объектларда

“инсон омили” аралашувисиз автоматлаштирилган рақамли технологияларнинг тўлиқ

тизими жорий қилинмаганлиги, амалиётда ЖПКнинг 22-моддасида “Ҳақиқатни аниқлаш”


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1428

иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама,

тўла ва холисона текшириб чиқилиши зарурлиги алоҳида таъкидланган бўлса-да, лекин бу

ҳолатлар билан боғлиқ қонунчиликда тизимли ва тўлиқ тартиби мавжуд бўлмаганлиги,

шунингдек терговда ушбу моддани қўлланилишида айбдор шахсларнинг айблилигини

тасдиқловчи кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари орқали далилларни тўплашда

эътиборсизлик ҳамда органлар ўртасида сансолорлик ҳолатлари мавжудлиги, бу борада

терговчи (суриштирувчи)нинг амалий билим ва кўникмаларининг етишмаслиги каби

турли салбий ҳолатлар мавжуд.

Оқибатда, жабрланувчи(лар)нинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаслиги, агарда ишчи

(ходим) тан жароҳати олган бўлса, уларнинг кўп муддат овворагарчилиги, даволанишлари

билан боғлиқ харажатлар қопланмаслиги, агарда ишчи вафот этган бўлса, марҳумнинг

оила аъзоларига нисбатан моддий пул маблағлари тўланмаслиги каби турли муаммоларга

дуч келинаётганлиги, бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши, уларнинг

ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан “ишончсизлик кайфияти”нинг вужудга келиши,

амалиётда охирги заруратда прокуратура органи томонидан тўпланган ҳужжатлар бўйича

жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори бекор қилиниб жиноят иши қўзғатилиши

ёки аксинча баъзида ҳатто мазкур турдаги тергов қилинган жиноят иши бўйича айбланган

шахсларга нисбатан судда оқлов эълон қилиниши каби тергов қилишнинг салбий

амалиёти шаклланганлигига сабаб бўлган.

Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш лозим бўлган асосий йўналишлар —

ташкилий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, рақамли технологияларнинг тўлиқ

тизимини кенг жорий қилиш, терговчиларни малакасини ошириш ва тергов қилишнинг

ягона яхлик механизмни ташкил этиш чора-тадбирларни кучайтириш.

3.

Шу сабабли, мазкур меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Жумладан:

ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мунтазам ўқув курслари ва тренингларни

жорий этиш орқали билим ва кўникмаларини ошириш;

меҳнат

инспекцияларини

кучайтириш

ва

хавфсизликка

риоя

этмаган

ташкилотларга нисбатан жазо чораларини қўллаш;

хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган янги ускуналардан фойдаланиш;

хавфли иш жараёнларини яхшилаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича

дастурларни амалга ошириш;


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1429

меҳнат муҳофазаси бўйича мажбурий аудит ва сертификатлаштиришни жорий

этиш;

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйи тузилмаларида ишлаб

чиқаришда жароҳат билан боғлиқ ҳодисаларни автоматлашган қайд этувчи навбатчилик

қисми, мониторинг ва таҳлил гуруҳлардан иборат (илмий изланувчи ва инновацион

ёндашувлар) Марказ жорий этиш;

илмий тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорлик

йўлга қўйилган ахборот платформасини ташкил этиш;

меҳнат муҳофазасига оид қонун ҳужжатларини аниқлаштириш, замонавий

стандартларга мувофиқлиги ва ишчилар ва иш берувчилар ўртасида масъулиятни аниқ

белгилаш равишда қайта кўриб чиқиш

(ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатни

муҳофаза қилишга оид ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилмоқда);

жиноятларни турларига кўра аниқ классификация қилиш

(масалан, "хавфли ишлаб

чиқариш жараёнлари" ва "тажрибасизлик туфайли юзага келган жароҳатлар"ни

алоҳида қайд этиш);

ҳар бир иш берувчига меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш тўғрисидаги

ҳисоботларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тегишли ҳудудий қуйи

тузилмаларга тақдим этиш мажбуриятини юклаш

(ВМ қарорида);

хонадон ва бошқа шахсий объектларда мустақил равишда қурилиш, таъмирлаш

ҳолатларда

(уй қурилиши, таъмирланиши, қўшимча жиҳозланиши, том шефир

ўрнатилиши ва бошқ.)

ушбу ишга жалб қилган бевосита масъул шахс (бригадир)нинг

жавобгарлиги ҳуқуқий асосини назарда тутиш

(ВМ қарори, ЖК ва МЖтК);

техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилинувчи

объектларда оғир ва ўрта оғир тан жароҳати ёки ўлим билан боғлиқ ҳодиса содир

бўлганда, объект навбатчиси томонидан дарҳол “103” ва “102” қисқа рақамга хабар

берилиши, шу заҳоти “102” томонидан эса меҳнат хавфсизлиги мутахасисларини ҳодиса

жойига жалб қилишга оид амалиёт тизимини жорий этиш;

терговда мавжуд электрон базага, меҳнат инспекцияси билан ҳамкорлик

мустаҳкамлаш ва тергов ишининг тез ва самарадорлигини ошириш мақсадида, электрон

интеграция тизимини жорий қилиш;


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1430

тезкор, мустақил ва холис экспертизани таъминлайдиган эксперт-таҳлилий

гуруҳлар ташкил этиш;

меҳнат муҳофазаси қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган

ҳодисаларда, техник экспертлар, меҳнат инспекторлари ва ишчи касаба уюшмалари

иштирокида туманлараро ишчи гуруҳлардан иборат туманлараро экспертиза

марказларини ташкил этиш

(ҳар бир тергов гуруҳида меҳнат муҳофазаси соҳасидаги

мутахассис-экспертларни жалб этиш);

мазкур марказларда ҳодисаларни таҳлил қилиш учун замонавий ускуналар билан

жиҳозланган техник лабораторияларни ташкил этиш;

терговчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасида замонавий билим ва тажрибаларини

ошириш ўқув курсларини ташкил этиш

(халқаро стандартлар ISO 45001 ва бошқалар

асосида ўқув модулларини киритиш, хавфсизлик стандартлари, техник ускуналарни

баҳолаш усуллари ва санитария-гигиена нормалари каби зарурий билим ва кўникмаларни

тушунтириш)

каби ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлардан такомиллаштирилиши орқали меҳнат

муҳофазаси самарали ва хавфсиз ривожи учун муҳим аҳамиятга эга.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳар қандай иш жойида хавфсизлик ва ходимларнинг

саломатлигини таъминлашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ўзбекистон

Республикасида меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш бўйича турли қарорлар ва

қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Жумладан, халқаро тажрибалар ва илмий-

тадқиқот ишлари меҳнат хавфсизлигини яхшилашнинг энг самарали усулларини белгилаб

бермоқда.

Асосий мақсадлар — мазкур соҳада мавжуд муаммоларни ҳар жиҳатдан тўлиқ

ўрганиш, бу борада асослантирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, уни амалиётга

кенг жорий этиш, пировардида хавфсиз ва самарали меҳнат муҳофазасига риоя қилиш

даражасини ошириш, меҳнат муҳитидаги хавфсизликни тизимли таъминлаш, ишчи

(ходим)ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тизимли ёндашув орқали бу соҳада юқори

натижаларга эришиш, жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш чораларини

кўриш, айниқса замонавий “илмий диагноз” ёндашуви асосида тезкор, самарали ва

адолатли тергов қилиш жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашишдан иборат.

Меҳнатни муҳофаза қилиш нафақат ходимларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш,

балки меҳнат самарадорлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Албатта бу эса ўз

навбатида, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида меҳнат хавфсизлиги бўйича


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1431

стандартлар такомиллаштирилиши ва замонавий ёндашувлар жорий қилиниши келажакда

иш жойларида хавфсизлик даражасини янада юқори босқичга олиб чиқади. Шу сабабли,

меҳнат муҳофазаси тизимини яхшилаш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш таклиф

қилинади:

1.

Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув курслари ва тренингларни жорий этиш.

2.

Меҳнат инспекцияларини кучайтириш ва хавфсизликка риоя этмаган

ташкилотларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш.

3.

Корхоналарда хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган янги ускуналардан

фойдаланиш.

4.

Меҳнат муҳофазаси бўйича мажбурий аудит ва сертификатлаштиришни жорий

этиш

.

Меҳнатни муҳофаза қилиш нафақат ходимларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш,

балки меҳнат самарадорлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Албатта, бу эса

ўз навбатида, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида меҳнат хавфсизлиги бўйича

стандартлар такомиллаштирилиши ва замонавий ёндашувлар жорий қилиниши орқали иш

жойларида хавфсизлик даражасини янада юқори босқичга олиб чиқади

14

.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

3.

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлигига оид конвенциялари.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг меҳнат хавфсизлиги бўйича

қарорлари.

5.

www.osha.gov – Халқаро меҳнат хавфсизлиги агентлиги сайти.

6.

www.ilo.org – Халқаро меҳнат ташкилоти расмий сайти.

7.

Қосимов Н. «Меҳнат ҳуқуқи асослари», Тошкент, 2018.

8.

Раҳимов А. «Ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги», Тошкент, 2019.

9.

Камилов Ю. «Корхоналарда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш», Тошкент, 2020.

10.

Давронов Б. «Ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникаси», Тошкент, 2021.

11.

Тошев Р. «Меҳнат муносабатлари ва уларнинг ҳуқуқий асослари», Тошкент, 2022.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1432

12.

Абдуллаев А. «Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш усуллари», Тошкент,

2021.

13.

Бекмуродов Ҳ. «Ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик чоралари», Тошкент, 2021.

14.

Йўлдошев М. «Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг олдини олиш», Тошкент,

2020.