ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
520
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА
Жўраев Алимардон Тўймуродович
ИИВ Академияси ИИО фаолиятини услубий таъминлаш етакчи илмий ходими,
майор.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14878408
Маълумки, кишилик жамиятининг тараққиёт тарихида меҳнатнинг роли беқиёс
каттадир. Меҳнат инсон ҳаётининг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Иш билан таъминлаш
ва бандлик масалаларига оид муаммоларни муваффақиятли ҳал этилиши, фуқароларимизга
Конституциямиз ва қонунларимиз билан кафолатлаб қўйилган эркин касб-кор, иш тури
ҳамда жойини танлаш, адолатли меҳнат шароитларда ишлаш ҳуқуқлари тўла рўёбга
чиқарилиши учун давлат ҳамда жамият томонидан зарур чоралар кўрилиши нафақат
иқтисодий тараққиёт омили, балки жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, фаровон ҳаётга
эришиш, ҳар бир шахсга ўз инсоний салоҳиятини ўзи ва оиласи, жамият – давлат
манфаатларига тўлиқ сафарбар қилишнинг муҳим воситаси саналади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш – меҳнат фаолияти жараёнида ходимларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда иш шароитларини
яхшилашга қаратилган тизимдир. Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазаси соҳаси
қонунчилик асосида тартибга солинган бўлиб, мазкур тизимни такомиллаштириш долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади. Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) ва бошқа халқаро
институтлар меҳнат муҳофазаси бўйича бир қатор конвенциялар ва тавсиялар ишлаб
чиққан бўлиб, уларни миллий қонунчиликка жорий этиш муҳим вазифадир.
Ўзбекистон Республикасида мехнат сохасида хам фуқароларнинг хуқуқ ва
манфатларини химоя қилиш бош қомусимиз хисобланадиган Конституцсиямиз
нормаларида мустахкамлаб қуйилган. Конституциясининг 42-моддасида ҳар ким муносиб
меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига
жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай
камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам
бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган
тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг
муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади деб
белгилаб қуйилган.
Аҳоли даромадлари ва фаровонлиги даражасини ўстиришнинг ғоят муҳим омили
сифатида унинг бандлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозори
инфратузилмасини янада ривожлантириш, одамларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини
мустаткамлаш, ушбу масалаларни ҳал этишда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш органларининг ролини фаоллаштириш ҳамда жавобгарлигини кучайтириш,
шунингдек улар фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш соҳасидаги долзарб
вазифалар мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилаётган
учинчи ренессанс
барпо қилишдек юксак ғояларни рўёбга чиқаришга имкон беради.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
521
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ташкилий асосларида
Меҳнат муҳофазасининг
самарали ташкил этилиши учун давлат, иш берувчилар ва ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги
муҳим аҳамият касб этади. Бу борада қуйидаги жиҳатлар назарда тутилади:
-
давлат томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасида ягона сиёсат юритиш;
-
корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича махсус хизматларни ташкил
этиш;
-
ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича мунтазам ўқитиш ва малакасини ошириш;
-
ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик стандартларига риоя қилиш ва уларни
мунтазам назорат қилиш;
-
ишлаб чиқаришда хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва ходимларнинг
масъулиятини ошириш.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат
қилишни хуқуқий тартибга солишга оид масалалар миллий олимларимиз А.А.Иноятов,
М.А.Усманова, М.Ю.Гасанов, Й.Турсунов, Б.Исраилов ва Ш.Исмоиловлар тамонидан
айрим у ёки бу жиҳатлари ўрганилган.
Кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни
таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш,
меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги, иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар
бериш ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд
иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни
рағбатлантириш, иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий
сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштирилади.
Қулай меҳнат шароитида ишлаш ҳуқуқи – фуқароларнинг муҳим конституциявий
ҳуқуқларидандир. Ушбу ҳуқуқларни амалда таъминлаш меҳнат муҳофазасида оид қонун
ҳужжатлари талабларини оғишмай бажариш йўли билан шахсларнинг, яъни ходимларнинг
меҳнат муҳофазасини таъминлаш мумкин бўлади. Меҳнат муҳофазаси инсон меҳнати,
соғлиғи ва ҳаётига бевосита дахлдор масала бўлиб, уни ўз моҳиятидан келиб чиққан ҳолда
кенг ва тор маънода англамоқ лозим.
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат
шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг
мажбуриятига киради. Ушбу Кодекс, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва
бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек техник стандартлар билан белгиланади.
Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар
бўлади.
Жамият тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири меҳнатни муҳофаза қилиш
бўлиб, унинг самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат хавфсизлиги ва
ходимларнинг ҳуқуқларини таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Бугунги кунда меҳнат
муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқий ва ташкилий асосларни такомиллаштириш зарурати
кучайиб бормоқда.
Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) асосий фаолияти хавфсиз ва соғлом меҳнат
концепциясига асосланган ва меҳнатни муҳофаза қилиш ушбу ташкилотни ташкил
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
522
қилишнинг асосий сабабларидан бири эди. Вақт ўтиши билан, ХМТ мазкур муаммони ҳал
қилишга бошқача ёндаша бошлади. Бугунги кунга келиб, меҳнат муҳофазасига тегишли
ҳужжатларни қабул қилиш орқали меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ХМТ фаолиятида
асосий ўринни эгалламоқда. Ҳозирги вақтда ХМТда муҳим декларациялар билан бирга 40
дан ортиқ меҳнат муҳофазаси соҳасидаги махсус ҳужжатлар мавжуд.
ХМТнинг ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель –
“Бутунжаҳон меҳнатни
муҳофаза қилиш куни”
сифатида кенг нишонлаб келиняпти. ХМТ томонидан ушбу
куннинг таъсис қилинишига сабаб бутун дунёда иш жойларида бахтсиз ҳодисалар ва касб
касалликларининг олдини олишга кўмаклашишдир.
Муносиб меҳнат муҳофазасини ташкил қилишнинг асосини меҳнат муносабатлари
соҳасидаги давлат сиёсати ташкил этади. Бунда уларни тартибга солишга қаратилган
миллий қонунчилик етакчи ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва
Меҳнат Кодекси меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Шунингдек, халқаро стандартлар ва ILO конвенциялари ҳам мазкур соҳани
такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Қонунчиликни такомиллаштириш
жараёнида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш лозим:
-
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш;
-
ишлаб чиқаришда хавфсизлик стандартларини такомиллаштириш;
-
хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш;
-
меҳнат муҳофазаси соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;
-
корхоналарда хавфсизликни таъминлаш учун инновацион технологияларни жорий
этиш.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган барча тадбирлар Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон
Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа
қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Бугунги кунда мамлакатимизда муносиб меҳнат муҳофазасини таъминлашга
қаратилган етарлича механизм шакллантирилган. Иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни
муҳофаза
қилиш
талабларини
бажариш
бўйича
масъулиятини
ошириш,
шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳолатлари бўйича
ўз вақтида текшириш ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат
қилувчи давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажаришни
таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни етарлича молиявий
таъминлаш, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси бўйича тегишли назоратни таъминлаш ва
бошқалар давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг
352-моддаси
га
(Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар)
кўра, иш берувчилар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат
шароитларини таъминлаши шартлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар Меҳнат
Кодексда, бошқа қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш
масалаларига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда
белгиланлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар меҳнат фаолияти жараёнида
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
523
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган қоидаларни, тартиб-таомилларни ва
мезонларни белгилаши, меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар объектларни
лойиҳалаштириш, қуриш
(реконструкция қилиш)
, улардан фойдаланиш, машиналарни,
механизмларни ва бошқа жиҳозларни конструкция қилиш, технологик жараёнларни ишлаб
чиқиш, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш, шунингдек ўзга турдаги фаолиятни
амалга ошириш чоғида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шартлиги,
ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари меҳнатни муҳофаза қилишга доир
талабларга мос келиши ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шартлигини
таъкидланган.
Меҳнат кодексининг
30 дан ортиқ
моддаси меҳнат муҳофазаси масалаларига
бағишланган.
Давлатимизда меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид
қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада норматив-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни назарда тутиш лозим:
-
хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқини таъминлаш;
-
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал
иштирокчиларининг соддалаштирилган аккредитация тизимини ташкиллаштириш;
-
профессионал иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш;
-
барча меҳнат органлари ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўлими
мутахассисларига “Ягона миллий меҳнат тизими”да ишлашни ўргатиш бўйича семинар-
тренинг ўтказиш;
-
“Ягона миллий меҳнат тизими” мамлакат ҳудудида барқарор ишлаши учун захира
сервер ускунасини жойлаштириш;
-
халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсиялари асосида давлат меҳнат инспекцияси
фаолиятини такомиллаштириш;
- норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнат соҳасидаги шикоят ва
низоларни ҳал қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва мажбурий меҳнат билан
курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни кучайтириш;
- Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритаётган Инсон ресурслари вазирлиги
билан ҳамкорликда ишчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги ариза ва
шикоятларини кўриб чиқувчи ихтисослаштирилган турғун ва мобил «Меҳнат М»
марказларини, шу каби Марказлар ташкил қилиш.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларидан бири
Ўзбекистон
Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни меҳнат
хавфсизлигини таъминлашда асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, давлат органлари ва корхоналарда меҳнат муҳофазасига
масъул тузилмалар фаолияти, корхоналарда меҳнат хавфсизлиги хизматларининг
фаолиятини такомиллаштириш, меҳнат муҳофазаси соҳасида назорат, мониторинг
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
524
тизимини кучайтириш, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида меҳнат муҳофазаси
маданиятини юксалтириш лозим.
Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича янги технологиялар ва рақамли мониторинг
воситаларини жорий этиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид билим ва
кўникмаларини ошириш мақсадида мунтазам ўқув курсларини ташкил этиш, меҳнат
муҳофазасига оид давлат дастурларини такомиллаштириш ва молиялаштириш
механизмларини ривожлантириш давр талаб қилмоқда.
Меҳнат муҳофазаси бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уларни миллий
қонунчиликка жорий этиш зарур. Хусусан:
-
иш берувчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича масъулиятини ошириш;
-
меҳнат муҳофазасига ои
-
давлат назоратини кучайтириш;
-
инновацион технологияларни жорий этиш орқали хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш;
-
корхоналарда меҳнат хавфсизлигига оид комплекс ёндашувни таъминлаш;
-
ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид билимларини ошириш учун доимий ўқув
дастурларини ташкил этиш;
-
ишлаб чиқаришда юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш
механизмларини такомиллаштириш.
Мазкур меҳнат муҳофазасини такомиллаштиришнинг муҳим аҳамияти шундаки,
ишчи кучининг хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан
бири ҳисобланади. Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро
тажрибалардан фойдаланиш, замонавий технологияларни ва бу борадаги норматив ҳуқуқий
асосларини
(Вазирлар Маҳкамасининг янги таҳрирда қарори ва бошқ.)
замонавий ёндашув
асосида ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш орқали меҳнат муҳофазаси тизимини янада
самарали шакллантириш мумкин.
Меҳнат муҳофазаси соҳасини такомиллаштириш меҳнат муносабатлари
иштирокчиларининг самарали ҳамкорлиги ва халқаро тажрибаларни қўллаш орқали амалга
оширилиши мумкин. Бу эса ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг
ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, меҳнат муҳофазаси
соҳасидаги ҳуқуқий база ва назорат механизмларини кучайтириш орқали меҳнат
муносабатларининг барқарор ривожланишига эришиш мумкин.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
2.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси.
3.
Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ва қўлланмалари.
4.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) конвенциялари ва тавсиялари.
5.
Жаҳон банки ва ILO томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилган
тадқиқотлар.
6.
Меҳнат ҳуқуқи бўйича илмий мақолалар ва мутахассислар тавсиялари.
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг меҳнат муҳофазасига оид
қарорлари ва тавсиялари.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
525
8.
Абдуллаев А.Ҳ. "Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш усуллари." Тошкент,
2021.
9.
Ш.Р. Ражабов. “Ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси асослари.” Тошкент,
2022.
10.
ILO – Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза
қилиш” бўйича конвенциялари.
11.
Ражабов Ш.Р. "Меҳнат муҳофазаси асослари." Тошкент, 2022.
