2025
APRIL
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 4
692
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОСНИ АСРАШ ВА ТУРИЗМНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ
Масалиева Олтиной Масалиевна
Тарих фанлари номзоди, доцент.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15319084
Янги Ўзбекистонда маданий меросни асраш ва туризмни ривожлантириш,
мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, ижтимоий барқарорликни сақлаш ва маданий
алмашинувни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Туризм, нафақат иқтисодий
манфаатларни таъминлаш, балки маданий меросни сақлаш ва ривожлантиришда ҳам муҳим
роль ўйнайди.
Ушбу мақолада, Янги Ўзбекистонда маданий меросни асраш ва туризмни
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, муаммолари ва ечимлари таҳлил қилинади.
Ўзбекистоннинг маданий мерос объектлари, ЮНЕСКОнинг Дунё мероси рўйхатидан
ўрин олган. Маданий меросни сақлаш ва ривожлантириш, туристларни жалб қилишда муҳим
аҳамиятга эга. 2023 йилда биргина Бухорода маданий мерос объектларини сақлаш бўйича 10
та лойиҳа амалга оширилди. Маданий фестиваллар, миллий анъаналарни сақлаш ва
ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. 2023 йилда “Наврўз” байрами муносабати билан
ўтказилган фестиваллар, туристларни жалб қилишда самарали бўлди [1].
Маданий меросни ўрганиш ва уни келгуси авлодларга етказиш, давлат сиёсатида
муҳим ўрин тутади. Маданий меросга оид таълим дастурлари ва тадқиқотлар, бу борадаги
билимларни оширишга ёрдам беради.
Янги Ўзбекистонда туризм инфратузилмаси, хусусан, меҳмонхоналар, транспорт ва
алоқа хизматлари, ривожланишда муҳим аҳамиятга эга. 2023 йилда мамлакатда 500 дан
ортиқ янги меҳмонхона очилди [2]. Меҳмонхоналарнинг сифатини ошириш ва хизмат
кўрсатиш стандартларини яхшилаш, туристларни жалб қилишда муҳимдир.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлар туристлар учун асосий
марказлар ҳисобланади. Ушбу шаҳарлардаги тарихий ва маданий мерос объектлари,
туризмни ривожлантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади. 2023 йилда Самарқанддаги
Регистон майдонини қайта тиклаш бўйича лойиҳалар амалга оширилди [3].
2025
APRIL
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 4
693
Экотуризм ва маданий туризм, Янги Ўзбекистондаги туризмнинг янги йўналишлари
сифатида ривожланмоқда. Табиати ва маданияти бой ҳудудларда экотуризм лойиҳалари,
маҳаллий аҳолининг иқтисодий фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беради.
Мазкур соҳани янада ривожлантириш, меҳмонхона ва транспорт хизматлари
сифатини ошириш учун инвестициялар талаб этилади. Бунинг давлат ва хусусий сектор
ҳамкорлиги орқали инвестицияларни жалб қилиш орқали инфратузилмани ривожлантириш
мумкин. Туристларни жалб қилишда реклама ва маркетинг камчиликлари мавжуд. Буни
бартараф этиш учун янги технологиялардан самарали фойдаланиш керак яъни замонавий
реклама стратегиялари ва рақамли маркетингни жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўларди.
REFERENCES
1.
01.03.2023 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-82-сонли “2023
йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги
қарори.
2.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги. (2023). Туризм инфратузилмаси
ривожи.
3.
Самарқанд шаҳри ҳокимлиги. (2023). Регистон майдонини қайта тиклаш лойиҳаси.
