Authors

  • Ж.Н Сагиндикова
  • Н.Ж Сагиндикова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.87622

Abstract

Бугунги кун таълим сохаси айникса психология йўналишида ёш даврлари соҳаси орқали биз инсоннинг ҳар бир даврдаги бўладиган физиологик ва психологик ўзгаришлар ва уларнинг сабабларини англаб оламиз.

background image

2025

MAY

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 5

243

ТАЪЛИМ ОЛИШДА ТАЛАБАЛАРДАГИ ЎЗ-ЎЗИГА ИШОНЧНИНГ

ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Сагиндикова Ж.Н

Сагиндикова Н.Ж

Бердақ номидаги ҚДУ профессори

https://doi.org/10.5281/zenodo.15391977

Бугунги кун таълим сохаси айникса психология йўналишида ёш даврлари

соҳаси орқали биз инсоннинг ҳар бир даврдаги бўладиган физиологик ва

психологик ўзгаришлар ва уларнинг сабабларини англаб оламиз.

Университет таълим олувчиларнинг ўқув фаолияти, бирор ижтимоий ишни

бажариш жараёнида психологик фаолиятни бошдан ўтказади, унинг асосий жиҳати

шундаки, у инсонни ҳар қандай холатга тайёрлайди. Олимлар Д.Б. Эльконин ва

В.Давидовнинг таъкидлашича, ўқиш фаолияти-ўзлаштиришга қаратилган ва

фикрлашнинг ўсишини таъминлайдиган фаолиятларидан бири сифатида

кўрсатилади.

Талабалардаги ўқиш фаолиятининг мухим қисми ўқув топшириқ

ҳисобланади. Топшириқ ечилиш жараёнида, ҳар бир амалий машғулотдаги каби,

ўқувчи томонидан ўрганилаётган объектда ёки бу ҳақидаги тасаввурда маълум бир

ўзгаришлар юзага келади. Аммо натижада субъектнинг ўзи ўзгаради. Ўқиш

топшириғи субъектда олдиндан берилган ўзгариш содир бўлгандагина ечими

топилган деб ҳисоблаш мумкин. Ўқув фаолияти ўзига хос тузилишга эга бўлиб улар

эҳтиёж-топшириқ-мотивлар-ҳаракат-операцияларидан иборат. Бу тузилишни ўзида

шакллантира олган талаба олдида ҳеч қандай қийинчиликлар қолмайди ва келажак

иш фаолиятида ҳам осонгина киришиб кета олади. Талабанинг ўқув фаолиятида

ўзини кўрсатиши ўқитувчининг унга берган топшириқларни ўз вақтида аъло

даражада бажариши ва ўзининг ўзига хос эканлигини кўрсата олиши даркор.

Берилган топшириқларни бажариш учун эса унга ишга бўлган масъулият ва

топшириқни ўз вақтида бажариш жавобгарлиги туради. Топшириқларни бажариш

жараёнида талабанинг ўз-ўзига бўлган ишончи мухим аҳамият касб этади.

Инсоннинг ўз-ўзига ишончи унда ўз характерини шакллантиришда катта роль

уйнайди. Қатъиятли, иродали, ўзини бошқалар олдида ҳимоя қила оладиган бўлади.


background image

2025

MAY

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 5

244

Ўқитувчи талабадан вазифани ечиш давомида ундан бир-бирига

ўхшамайдиган, такрорланмас, мукаммал жавобни кутади. Ўқитувчининг бу

мақсадини тушунган талаба эса, ўзига масъулиятли олган ҳолда ишга киришади.

Чет эл психолог олимлари томонидан олға сурилган назариялардан

П.Я.Гальперин ва унинг шогирдларининг ишларига тўқталадиган бўлсак: “Қандай

қилиб, инсон онгидан ташқарида бўлган, унинг ақли ички хусусият бўлиб қолган,

яъни унинг онгини маҳсули сифатида ақл хусусиятига айланади”, деган саволга

жавоб излаши аста-секин қуйидаги хулосага олиб келди: П.Я.Гальпериннинг ақлий

ҳаракатларининг шаклланиш концепциясида келтириб ўтилади. Бу концепция катта

умум психологик аҳамиятга эга, чунки у юқорида қўйилган саволларга жавоб бериб

қолмастан, балки ҳайвонлар психологиясидан фарқли бўлган инсон психологияси

эволюцияси тамойилларини, психологик фаолият турлари ва шакллари, унинг

қонуниятлари ҳамда шаклланиши ҳақидаги маълумотларни ҳам ўзида

мужассамлаштирган.

Таълим олувчи бу муайян бир ҳаракатни билмагани ва бу ҳаракатни

бажаришга энди урганаётгани учун ҳам, (ўргатувчи) ўқитувчи унинг қўлига маълум

бир ҳаракатни бажаришда таяна оладиган йўриқномаларни бериши лозим. Бошқача

қилиб айтганда, бирор бир фаолиятга илк бора қўл ураётган киши, агар қўлида

маълум бир асосий ҳаракат йўриқнномаси бўлса, у бемалол бу ишни тўғри лекин

жуда секин бажара олади. Шундай қилиб, у ҳар қандай янги ишни, ҳар бир янги

фаолиятни бажаришга, у тригонометрик топшириқ, хоҳ у орфографик жиҳатдан

тўғри хат ёзиш, ёки янги самолётни йиғиш бўлмасин психологик ҳодисанинг

таҳлилини бажаришга ўрганиб олади.

Психолог П.Я.Гальперин таъкидлашича: “Инсоннинг ҳар бир ҳаракатнинг

назорат, бажарув ва мўлжал қисмлари мавжуддир. Ўқув жараёнида ўқувчи йўл-

йўриқни мўлжалга қараб фаолиятни бажаради ва бу ўқитувчи томонидан назорат

қилинади. Йўриқнома ҳам ўқитувчи томонидан берилади”. Гальпериннинг бу

билдирган фикридан кўриниб турибдики, талабалик даврида талаба ўзининг ён

атрофдагилардан ташқари, устоз мураббийлар билан чуқур алоқада бўлиб, улардан

ўзи учун керак бўлган кўплаб материаллар, билимлар олиши зарур.


background image

2025

MAY

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 5

245

Олий таълим таҳсил олувчиларининг ўқув фаолиятида мувафаққиятга

эришиш учун ҳам унинг тафаккур операцияларининг шаклланганлиги катта

аҳамиятга эга.

Талабаларнинг етакчи фаолияти ўқиш ҳисобланади. Ўқиш фаолияти

талабанинг психик жараёнларини хусусиятлари ривожланишига касбий муҳим

билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллашга таъсир кўрсатади. Агар ўқиш

ижодга айланса, талабалар ўзларини ўқув фаолиятида ҳар хил мураккаб

вазифаларни бажариш жараёнида ўзини кўрсата олиш, характер хусусиятларининг

шаклланиши ва иродавий хусусиятлари, масъулиятининг ривожланиши хиссий

соҳасига ижобий таъсир қилади, Диққат, ва хотирасини ривожлантиради, қониқиш

ҳиссини юзага келтиради, фаолиятга нисбатан қизиқиши ошади. Фаолиятга

нисбатан қизиқиши ошдими, демак унда мураккаб вазиятларда ўзини тута олиши,

ўз-ўзига ишонч ҳислари ҳам аста секинлик билан шаклланаётганидан дарак.

Ўқувчиларининг ўз-ўзини тарбиялаш жараёни ўқув муассаса, жамоат

ташкилотлари, педагоглар жамоасининг тарбиявий таъсири доирасида бўлмоғи

шарт. Токи ўз-ўзини тарбиялашнинг такомиллаштирилиши жамоада муносиб ўрин

эгаллашга, ижтимоий бурчни англаш, фойдали меҳнатга жалб этиш ишига хизмат

қилсин. Муаллифнинг бу фикридан кўриниб турибдики талаба шахси ўзининг

таълим олаётган даргоҳига кўпроқ билим, тарбия олишга ва шу жамоага

ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.

Ўсиб келаёган ёш авлодга бугунги кунда шундай вазифа қўйилади, ўзини

шахс сифатида шакллантириш ва шу жамиятга фойдаси тегадиган етук мутахасссис

бўлиб етишиш. Талабаларда олдида ҳам келажакда танлаган касб соҳасига ўзининг

беқиёс ҳиссасини қўшиш учун катта масъсулияти ва унга жавобгар бўлган

ижтимоий мухит ва жамиятнинг олдида ҳам катта масъулиятли вазифа туради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Давлетшин. М.Г, Дўстмухаммедова. Ш, Мавлонов. М, Туйчиева.С. Ёш

даврлари ва педагогик психология. Тошкент 2004, 85б.

2.

Pedagogika. N.G`aybullayev va boshqalar. Ma’ruzalar matni. -Tошкент,2000


background image

2025

MAY

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 5

246

3.

Бекимбетова.А.А, Алаўатдинов. С.И, Сагиндикова Н.Ж. Семинар сабақларды

оқытыўда

инновациялық

тәлим

технологияларын

пайдаланыў.

«Қарақалпақстан»., Нукус. 2013

4.

Бабанский Ю.К. Методы обучения в современной общеобразовательной

школе. – Москва, Просвещение, 1985. – 205 с.

5.

Каримова В.М. Психология. Тошкент.: Шарқ,2000

6.

Нишонова З.Т. Олий мактаб психологияси. Тошкент. 2011

7.

Сагиндикова.Н.Ж.

«Shaxs qásiyetlerin eksrerimental úyreniw»

XXI-asr

psixologiyasi: muammomalar va istiqbollar halqaro onlayn ilmiy-amaliy

konferensiya. Qarshi «Nasaf» NMIU 2022 y 395-397b

8.

Юсупова З.З. Педагогика психология маърузалар матни. Тошкент. 2011

References

Давлетшин. М.Г, Дўстмухаммедова. Ш, Мавлонов. М, Туйчиева.С. Ёш даврлари ва педагогик психология. Тошкент 2004, 85б.

Pedagogika. N.G`aybullayev va boshqalar. Ma’ruzalar matni. -Tошкент,2000

Бекимбетова.А.А, Алаўатдинов. С.И, Сагиндикова Н.Ж. Семинар сабақларды оқытыўда инновациялық тәлим технологияларын пайдаланыў. «Қарақалпақстан»., Нукус. 2013

Бабанский Ю.К. Методы обучения в современной общеобразовательной школе. – Москва, Просвещение, 1985. – 205 с.

Каримова В.М. Психология. Тошкент.: Шарқ,2000

Нишонова З.Т. Олий мактаб психологияси. Тошкент. 2011

Сагиндикова.Н.Ж. «Shaxs qásiyetlerin eksrerimental úyreniw» XXI-asr psixologiyasi: muammomalar va istiqbollar halqaro onlayn ilmiy-amaliy konferensiya. Qarshi «Nasaf» NMIU 2022 y 395-397b

Юсупова З.З. Педагогика психология маърузалар матни. Тошкент. 2011