ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1053
ШОРАХМЕТОВ ШОАКБАР ШОРУСТАМОВИЧ-ЕТУК ОЛИМ
Мирвоҳидова Фазилат Мирфайзулла қизи
Тошкент давлат юридик университети 2-босқич талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15472878
Шорахметов Шоакбар Шорустамович
Шоакбар Шорахметов 1931 йил 26 августда Чимкент шахрида туғилган.
Ш.Шорахметов — ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист (1983).
Юридик фанлари доктори (1995), профессор (1988). Тошкент юридик институтини
тугатган (1954). 1954-1961 йиллар давомида амалиётда Наманган вилояти Зардарё,
Тўрақўргон районларида район ижроия кўмитасида масъул котиб, район ёшлар
кўмитасининг биринчи котиби, халк судьяси лавозимларида ишлаган. 1961 йилдан 1964
йилгача Ўзбекистон Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспирантурада
ўқиб, шу жойдан Москвадаги Бутуниттифок Юридик сиртқи институти (ВЮЗИ)га
юборилган. 1965 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Фалсафа
ва ҳуқуқ институтининг Илмий кенгашида “Рационализаторлик таклифларини ҳуқуқий
тартибга солиниши (Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарининг материаллари
бўйича)” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ҳимоядан сўнг Ўзбекистон
Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходим лавозимида,
сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг юридик бўлимида масъул
ходим бўлиб ишлаган. 1967 йил сентябрь ойидан Тошкент Давлат университетининг
“Фуқаролик ҳуқуқи ва процесси” кафедрасида катта ўкитувчи, 1971 йилдан бошлаб эса
мазкур кафедранинг доценти хамда 1970-1984 йилларда шу факультетда кечки, сиртқи
бўлим декани, факультет декани ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ш.Ш.Шорахметов
томонидан 150 га яқин илмий ишлар, шу жумладан, 8 та дарслик ва ўкув қўлланмалар
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1054
нашр этилган. Олий ўкув юртлари талабаларига мўлжалланган “Ўзбекистон ССР
Гражданлик процесси” дарслиги 1980 йилда ўзбек тилида нашр этилиб, 1987 йилда
иккинчи дарслик
ҳам
нашр этилди. Шунингдек, Ш.Ш.Шорахметов “Ўзбекистон
Гражданлик кодексига шарҳлар”нинг ҳаммуаллифларидан биридир. Мустакил Ўзбекис-
тон Республикасининг Конституцияси, янги қонунлари, суд амалиёти ва Фуқаролик
процессуал кодекси асосида 2001 йилда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик
процессуал ҳуқуқи” ва “Ўзбекистон Республикасининг хўжалик процессуал ҳуқуқи”
дарсликларини нашр этди.
Республикада ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашдаги катта хизматлари ва меҳнатига
чин дилдан муносабатда бўлганлиги учун 1983 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
юрист” Фахрий унвони дамда “Бутуниттифоқ Олий таълими аълочиси” унвони, 1990
йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 августдаги Фармонига асосан
ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги катта хизматлари
учун
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Илмий-педагогик сохадаги катта хизматларини ҳисобга олиб, 1988 йилда
Ш.Ш.Шорахметовга диссертация ҳимоясисиз профессор унвони берилди.
1989 йилда ТошДУнинг Илмий кенгаши карори билан Ш.Ш.Шорахметов
“Фукаролик процесси” кафедраси мудири лавозимига сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1993 йил март ойидаги карорига асосан
Ш.Шорахметов Ўзбекистон Республикаси Фукаролик процессуал кодексининг янги
лойихасини ишлаш ишчи гуруҳининг раиси этиб тайинланади ва шу ишда жонбозлик
кўрсатади.
1995 йилда нашр этилган илмий ишларининг йиғиндиси асосида “Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг Илмий кенгашида
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилишда фукаролик суд юритиш муаммолари” мавзусида докторлик диссертациясини
ёқлаган.
Шоакбар Шорахметов 2008 йил 30 майда вафот этган.
