1676
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5
ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТ
СИФАТИДА ОХИРГИ ЗАРУРАТ, ҲУҚУҚИЙЛИК ШАРТЛАРИ ҲАМДА
ФАРҚЛАРИ
Валиева Шохида Гофуржановна
Судьялар Олий мактаби “Жиноят ҳуқуқи” ихтисослиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15539945
Аннотация. Ушбу мақолада жиноят ҳуқуқи назариясида муҳим ўрин тутадиган –
қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар, хусусан, “охирги зарурат”
институти атрофлича таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан мазкур институтнинг
назарий ва амалий жиҳатлари, унинг бошқа турдош ҳолатлар билан ўхшаш ва фарқли
томонлари, ҳуқуқий табиати ҳамда жиноятлар терговида тўғри квалификация қилиш
масалалари ўрганилган. Охирги зарурат ҳолатининг белгилари, уни зарурий мудофаа, кам
аҳамиятли қилмиш, буйруқни бажариш ёки асосли таваккалчилик ҳолатларидан фарқ
қилувчи жиҳатлар изчил равишда таҳлил қилинган. Шу билан бирга, амалиётда юзага
келадиган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: Жиноят ҳуқуқи, қилмишнинг жиноийлиги, охирги зарурат, зарурий
мудофаа, таваккалчилик, буйруқни бажариш, жавобгарлик, ижтимоий хавф, ҳуқуқий
баҳолаш, квалификация.
Бугунги кунда давлатимизда суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Жиноят-процессуал қонунчилик халқаро тажрибалар, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларига оид халқаро нормалар асосида такомиллашиб бормоқда. Инсонларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга бевосита таъсир қилувчи ҳолат сифатида
қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларни ҳам муҳимлигини кўришимиз
мумкин.
Бу борада энг аввало, эътибор қаратишимиз лозим бўлган ҳолат шуки, жиноятнинг
белгилари бўлган ижтимоий хавфлилик, айбнинг мавжудлиги, ҳуқуққа хилофлилик ҳамда
жазога сазоворлик каби тўрт белги ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб
топиш учун зарур бўлиб, мазкур белгиларнинг барчаси ва айбнинг бирор шакли мавжуд
бўлган ҳолдагина қилмишни жиноят деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Қилмишнинг
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларда эса санаб ўтилган жиноят белгиларининг
бири ёки бир нечтасининг йўқлиги уларни жиноят сифатида баҳолашимизга тўсқинлик
қилади. Масалан, кам аҳамиятли қилмишлар (ЖК 36-моддаси)да қилмиш айбли ва
ҳуқуққа хилоф бўлса-да, унинг ижтимоий хавфлилиги бўлмайди, охирги зарурат (ЖК 38-
моддаси), касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик (ЖК 41-
моддаси)да ижтимоий хавфлилик ва айбнинг мавжудлиги расман кўриниб турган ҳолда
уларда ҳуқуққа хилофлик белгиси бўлмайди, буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани
бажариш (ЖК 40- моддаси) ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф бўлгани билан қилмишда
айбнинг мавжудлиги истисно қилинади.
Oxирги зaрурaт дeгaндa шахсга ёки бошқа фуқароларга ёхуд уларнинг ҳуқуқларига,
жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан
қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказиш тушунилади. Қилмишни охирги
зарурат деб ҳуқуқий баҳолаш учун шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан
қайтаришнинг иложи бўлмаслиги ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга
қараганда камроқ бўлиши талаб қилинади.
1677
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5
Oxирги зaрурaт ҳoлaти қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга
камроқ зарар етказиб, иккинчи бир кўпроқ аҳамиятга эга мaнфaaтни зарардан сақлаб
қолишда ифодаланади. Жинoят кoдeксининг 38-мoддaси талабларига мувофиқ ҳолда
қoнун билaн қўриқлaнaдигaн ҳуқуқ вa мaнфaaтлaргa зaрaр еткaзиш жинoят дeб
тoпилмaйди, аксинча ижтимоий фойдали ҳаракат деб баҳоланади. Чунки, шахс камроқ
зарар етказиш йўли билан кўпроқ миқдордаги аниқ зарар келиб чиқиши олдини олади. Шу
сабабли, муҳим шaxсий вa ижтимoий мaнфaaтлaрни тaъминлaшгa интилиб, oxирги
зaрурaт ҳoлaтидa ҳaрaкaт қилувчи шaxс ижтимoий фoйдaли мaқсaдни кўздa тутaди ёки
ушбу ҳoлaтдa фaқaт зaрaр еткaзиш йўли билaн кeлиб чиқиши аниқ бўлгaн oғир
oқибaтнинг олдини олади.
Охирги заруратнинг қонунийлик шартлари иккига бўлинади:
1. Хавфга нисбатан шартлари:
а) хавфнинг пайдо бўлиши;
б) хавф ижтимоий муносабатларга зарар етказишининг аниқлиги;
в) хавф бошланган ва тугалланмаганлиги.
2. Хавфни олдини олишга нисбатан шартлари:
а) ижтимоий фойдали мақсаднинг мавжудлиги;
б) етказилган зарарнинг олди олинган зарардан камлиги;
в) зарарнинг учинчи шахсга етказилиши;
г) зарарни олдини олишнинг бошқа чораси йўқлиги.
Охирги зарурат чегарасидан четга чиқиб, қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан
зарар етказганлик учун шахс умумий асосларда жиноий жавобгарликка тортилади. Лекин
жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Агарда ушбу ҳолатда, етказилган зарар унинг ўзига нисбатан ишлатиши мумкин
бўлган зарардан аҳамиятига кўра камроқ бўлса, у жиноий жавобгарликдан озод қилинади
ва у содир қилган қилмиш охирги зарурат ҳолатида содир қилинган қилмиш деб топилади.
Ҳар бир жиноят турини тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар,
ўтказиладиган зарур тергов ҳаракатлари, квалификция қилиш қоидалари каби бир қанча
эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд бўлиб, бу охирги зарурат
ҳолатлари учун ҳам тадбиқ этилиши керак. Шунинг учун ҳам охирги зарурат ҳолатларини
тергов қилишда бу каби масалаларни тавсиявий чора сифатида ишлаб чиқиш ва
амалиётдаги ҳодимларга тадбиқ этиш зарурдир. Жиноят ишларини тергов қилишда
қилмишни охирги зарурат ҳолатида содир этилганлигини аниқлаш ва унга тўғри ҳуқуқий
баҳо бериш мақсадида далилларни тўплаш ва текширишда қуйидаги ҳолатларга эътибор
қаратиш талаб этилади: Биринчидан, охирги зарурат туфайли қонун билан
қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилса-да, қилмишни содир этаётган
шахснинг мақсади ижтимоий фойдали ҳаракатга қаратилган бўлади. Мисол учун, ёнғин
бошқа уйларга ўтиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўзганинг мол-мулкига зарар
етказиш ёки нобуд қилиш.
Иккинчидан, охирги зарурат фақат хавф бошланган ва тамом бўлмаган вақт
мобайнидагина қўлланилишига эътибор қаратиш зарур. Ҳали бошланмаган ва тугаб
бўлган хавфга нисбатан қилинган ҳаракатлар охирги зарурат чораси сифатида
баҳоланмаслиги лозим. Учинчидан, вужудга келган хавфни бошқа бирор чора орқали
бартараф қилишнинг иложи бўлмаган бўлиши ва қўлланган чора хавфни бартараф
қилишнинг охирги чораси бўлиши керак. Тўртинчидан, хавф манбаи томонидан
1678
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5
келтирилиши мумкин бўлган зарардан, охирги зарурат туфайли келтирилган зарар камроқ
бўлиши керак. Уларнинг аҳамияти ёки миқдорини солиштириш орқали зарарнинг кўп ёки
камлиги аниқланади. Бешинчидан, охирги зарурат чегарасидан четга чиқмаган бўлиш
керак. Хавфнинг хусусияти ва хавфлилилик даражасига мувофиқ келмайдиган усул ва
воситалар билан бартараф қилиш туфайли, хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин
бўлган зарар билан хавфни бартараф қилиш туфайли келтирилган зарарнинг тенг келиб
қолиши ёки ортиб кетиши охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Содир
этилган қилмишларни квалификациясидан ташқари, бошқа шу каби жиноий ҳолатлар ҳам
ҳуқуқий баҳоланади, худди шунингдек қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи
ҳолатларида содир этилган ҳатти-ҳаракатлар ҳам. Лекин охирги зарурат ва бошқа шу каби
ҳолатларни квалификация қилиш ва тергов қилишнинг тавсиявий механизми йўқлиги, бу
борада нафақат ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг, балки тажрибали ходимларнинг
хатога йўл қўйишаётганлигини кўриш мумкин.
Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар сифатида охирги заруратни
бошқа турлари билан ўхшаш ва фарқли томонларини тахлил қилганимизда;
Охирги зарурат ва кам аҳамиятли қилмишнинг ўхшаш томонлари сифатида икки
ҳолатнинг ҳам содир этилишида жиноят таркибининг мавжудлигини, қилмишлар айбнинг
қасд шаклида амалга оширилишини, бироқ жавобгарликни келтириб чиқармаслигини,
ҳаётга қарши жиноятлар икки ҳолат билан ҳам оқланиши мумкин эмаслигини санаб ўтиш
мумкин. Охирги зарурат ва буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш ўртасидаги ўхшашлик
ҳақида сўз юритадиган бўлсак, умуман, буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш зарурат
доирасида бажарилади дейиш мумкин. Яъни, қонуний буйруқни бажараётган шахс
буйруқни бажармаганлиги учун келиб чиқиши мумкин бўлган жавобгарликнинг олдини
олиш мақсадида ҳаракат қилади. Айни шу ҳолат буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш
ва охирги заруратни бир-бирига яқинлаштиради, бироқ жиноийлиги олдиндан аён бўлган
буйруқ ёки фармойишни бажариш жиноий жавобгарлик билан таҳдид қилинганлиги
сабабли вазият ўзгариб, шахсда яна икки йўл пайдо бўлади: ноқонуний буйруқни
бажариш ва жиноий жавобгарликка тортилиш ёки бажармай жавобгарликдан халос
бўлиш.Бу ҳолатда икки қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар айнан
танлов ҳуқуқи эканлиги билан ҳам бир-бирига яқин саналади. Охирги заруратнинг касб
ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик билан ўхшашлиги сифатида эса,
касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликда таваккал қилмай ижтимоий
фойдали мақсадларга эришиш мумкин эмаслиги, охирги заруратда эса камроқ зарар
етказмай каттароқ хавфнинг олдини олиш мумкин ҳисобланмаслигини, ҳар икки ҳолатда
ҳам жиноятнинг ижтимоий хавфлилик ва айбнинг мавжудлиги каби белгилари яққол
кўриниб турган ҳолда уларда ҳуқуққа хилофлик белгиси бўлмаслигини кўрсатиб ўтиш
мумкин. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик охирги зарурат каби
ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида содир этилиши мумкин. Бу ҳам уларнинг
ўхшашликларидан бири бўла олади.
Охирги зарурат ва кам аҳамиятли қилмишларнинг фарқларини тахлил
қилганимизда эса, охирги заруратда содир этилган қилмишда ижтимоий хавфлилик яққол
кўзга ташланса, кам аҳамиятли қилмишларда унинг содир этилиши жиноят сифатида
кўрилиши учун зарур бўлган ижтимоий хавф даражасига етмайди, яъни қилмиш
ижтимоий хавфли саналмайди.
Шунингдек, охирги зарурат ҳолатида содир этилган қилмиш катта хавфнинг
1679
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5
олдини олиб қолиш учун содир этилиб, ижтимоий фойдалилик белгисига эга бўлади.
Бироқ, охирги заруратни тўлиқ ижтимоий фойдали деб ҳисоблаб бўлмайди, сабаби, бу
ҳаракатлар билан маълум зарарнинг олди олиниши натижасида ҳудди шундай ҳуқуқ ва
манфаатларга эга учинчи шахс зарар кўришига сабаб бўлади
1
.
Охирги заруратда қилмиш фақат ҳаракат билан содир этилса, кам аҳамиятли
қилмишлар ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизликда ифодаланиши мумкин. Кам аҳамиятли
қилмишлар асло ижтимоий фойдали ҳаракат ёки ҳаракатсизлик сифатида кўрилиши
мумкин эмас. Ч.М. Багировнинг фикрича, кам аҳамиятли қилмишлар жиноий жавобгарлик
келтириб чиқармаслиги билан, умуман, ижтимоий хавфли бўлмаганлиги сабабли бошқа
ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқармаса-да, қилмиш ахлоққа зид ҳисобланади
3
. Ч.М.
Багиров бу билан қилмишни ахлоқий жиҳатдан қораланишини таъкидлайди, демаккки,
унда ижтимоий фойдалилик хусусияти бўлиши мумкин эмас. Охирги зарурат ҳолатида
содир этилган қилмиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқармаслиги мумкин, бироқ
унинг бошқа ҳуқуқий жавобгарлиги истисно қилинмайди. Кам аҳамиятли қилмишлар эса,
на жиноий, на маъмурий-ҳуқуқий, ва на фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.
Oxирги зaрурaт ўзининг қуйидaги бeлгилaригa кўрa зaрурий мудoфaaдaн
фaрқ қилaди:
1. Зарар кўрувчи шахлар билан – зарурий мудофаада зарар тажовузчига етказилади,
охирги заруратда эса учинчи шахсларга етказилади.
2. Хавф манбаи билан – зaрурий мудoфaaдa xaвф мaнбaи фақат инсoн бўлади,
oxирги зaрурaтдa эсa хавф манбаи инсoн билaн биргa тaбиий офатлар, ҳaйвoнлaр ва
техника ҳаракати, тexнoгeн ҳaлoкaтлaр, aвaриялaр вa бoшқaлaр бўлиши мумкин.
3. Зарар нисбати билан – зaрурий мудoфaaдa етказилган зaрaр oлди oлингaнидан
кам, тeнг, ҳaттo ундaн бир нeчa бoр кўп бўлиши мумкин, oxирги зaрурaтда эса ҳaр дoим
кaм бўлиши шарт.
4. Муқобил чоралари билан – зaрурий мудoфaaдa бошқа чоралари бўлган тақдирда
ҳам зарар етказилиши мумкин, oxирги зaрурaтдa эса зарар етказиш охирги чора бўлиши
шарт.
Охирги зарурат институти инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқини таъминлаб берувчи
институт ҳисобланиб, қонунчилик ушбу ҳолатларда жиноят содир этган шаҳсларни ҳатти-
ҳаракатларини жиноят деб топмайди ва белгиланган шартларга амал қилиб, бошқа
Жиноят Кодекси билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш ҳуқуқини беради.
Аммо фуқаролар бу ҳақида маълумотга эга эмаслиги, шундай ҳолатларга тушиб қолса ҳам
ҳаракит қилишдан қўрқишлари, агар бирор ҳавфни бартараф этиш учун ҳаракат қилса ҳам
унинг чегараларини билмасликлари натижасида чегарадан чиқиб кетиб, белгиланган
Жиноят
Кодексининг
махсус
қисми
моддаси
билан
жавобгарликка
тортилаётганликларини кўришимиз мумкин. Шунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари билан биргаликда охирги зарурат ва бошқа қилмишнинг жиноийлигини
истисно қилувчи ҳолатлар ҳақида фуқароларимизга ҳам тушунтириш ишларни олиб
бориш орқали охирги зарурат институтини амалиётда ишлашини жорий этиш керак.
Жиноят Кодексининг 38- моддасида охирги зарурат ҳолатларига таъриф берилар экан, том
маънода унинг ҳуқуқий аҳамияти очиб берилганлигини ва кўплаб жиноят ҳуқуқи
дарсликларида ушбу мавзуда алоҳида тўҳталиб ўтилганлигини кўриш мумкин.
Охирги зарурат қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида
шаҳснинг хуқуқ ва эркинликларини ҳимояқилишда жуда муҳим ахамият касб этади.
1680
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5
Охирги зарурат шахснинг қилмишини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ижтимоий
фойдали ва қонуний деб тан олиниши натижасида шахснинг жавобгарликдан озод
қилиниши факти, унинг шахснинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мухим ўрин
тутишини билиш мумкин.
Хулоса ўрнида, охирги зарурат институти инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқини
таъминлаб берувчи институт ҳисобланиб, қонунчилик ушбу ҳолатларда жиноят содир
этган шаҳсларни ҳаттиҳаракатларини жиноят деб топмайди ва белгиланган шартларга
амал қилиб, бошқа Жиноят Кодекси билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш
ҳуқуқини беради. Аммо фуқаролар бу ҳақида маълумотга эга эмаслиги, шундай
ҳолатларга тушиб қолса ҳам ҳаракаит қилишдан қўрқишлари, агар бирор ҳавфни бартараф
этиш учун ҳаракат қилса ҳам унинг чегараларини билмасликлари натижасида чегарадан
чиқиб кетиб, белгиланган Жиноят Кодексининг махсус қисми моддаси билан
жавобгарликка тортилаётганликларини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари билан биргаликда охирги зарурат ва бошқа қилмишнинг жиноийлигини
истисно қилувчи ҳолатлар ҳақида фуқароларимизга ҳам тушунтириш ишларни олиб
бориш орқали охирги зарурат институтини амалиётда ишлашини жорий этиш керак.
REFERENCES
1.
Toshpulatovich,
Allayorov
Jahongir.
"MODELS
OF
INTERNATIONAL
JURISPRUDENCE." Pindus Journal of Culture, Literature, and ELT 6 (2021): 63- 66.
2.
М. Жуманазарова. Охирги зарурат ҳамда зарурий мудофаа каби қилмишнинг
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг ўзаро фарқли ва ўхшаш томонлари.
“Жиноят процесси иштирокчилари ҳуқуқларининг кафолатлари: халқаро илмий-
амалий онлайн-конференция материаллари тўплами. – Тошкент.: ТДЮУ, 2021. – Б.
54-59.
3.
Багиров Ч. М. Малозначительность деяния и ее уголовно-правовое значение:
автореф. дис. ... канд. юрид. наук. Тюмень, 2005. С. 10.
