Authors

  • Муҳиддин Отаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.98512

Keywords:

иқтисодий хавфсизлик экспорт импорт ташқи савдо айланмаси божхона расмийлаштирув тартиб-таомиллари божхона назорати экспортёр импортёр товар божхона қиймати божхона декларацияси божхона тўловлари.

Abstract

Мақолада божхона қиймати тушунчаси ва унинг иқтисодий хавфсизликни таъминлашдаги роли таҳлил қилиниб, бюджет даромадларини ошириш, ноқонуний савдонинг олдини олиш ва ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишдаги аҳамияти ўрганилган ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

background image

1709

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

БОЖХОНА ҚИЙМАТИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Отаев Муҳиддин Бабажанович

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15540146

Аннотация. Мақолада божхона қиймати тушунчаси ва унинг иқтисодий

хавфсизликни таъминлашдаги роли таҳлил қилиниб, бюджет даромадларини ошириш,
ноқонуний савдонинг олдини олиш ва ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишдаги аҳамияти
ўрганилган ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калитли сўзлар: иқтисодий хавфсизлик, экспорт, импорт, ташқи савдо

айланмаси, божхона расмийлаштирув тартиб-таомиллари, божхона назорати,
экспортёр, импортёр, товар божхона қиймати, божхона декларацияси, божхона
тўловлари.

ПОНЯТИЕ ТАМОЖЕННОЙ СТОИМОСТИ И ЕЕ ЗНАЧЕНИЕ В ОБЕСПЕЧЕНИИ

ЭКОНОМИЧЕСКОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

Аннотация. В данной статье анализируется понятие таможенной стоимости и

ее роль в обеспечении экономической безопасности, исследуется ее значение в повышении
доходов бюджета, предотвращении нелегальной торговли и защите производителей, а
также разрабатываются предложения и рекомендации.

Ключевые слова: экономическая безопасность, экспорт, импорт, внешнеторговый

оборот, процедуры таможенного оформления, таможенный контроль, экспортер,
импортер, таможенная стоимость товара, таможенная декларация, таможенные
пошлины.

THE CONCEPT OF CUSTOMS VALUE AND ITS SIGNIFICANCE IN ENSURING

ECONOMIC SECURITY

Abstract. The article analyzes the concept of customs value and its role in ensuring

economic security, examining its significance in increasing budget revenues, preventing illegal
trade, and protecting domestic producers, while also providing suggestions and
recommendations.

Key words: economic security, export, import, foreign trade turnover, customs clearance

procedures, customs control, exporter, importer, commodity customs value, customs declaration,
customs duties

.


Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ташқи

савдо алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва ташқи савдо
фаолиятини давлат томонидан тартибга солишдир. Бу йўналишни амалга оширишда
ташқи савдо операцияларини божхонада тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
асосан ТИФни тартибга солишнинг бож-тарифи усулидан самарали фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси бож-тарифи асосини ташкил этувчи товарларнинг

божхона қийматини аниқлаш, яъни мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган ва ҳудуддан
олиб чиқилаётган товарларнинг божхона тўловларини ҳисоблаш sмақсадида
фойдаланиладиган қийматини тўғри аниқлаш давлат бюджети даромадлар қисмини
бойитишга хизмат қилади.

Товарларнинг божхона қиймати Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига

асосан “Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати – товарнинг


background image

1710

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланадиган ва божхона
тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қиймати [1]” ҳисобланади.

Божхона қиймати ҳақиқий бозор қийматини акс эттирувчи тушунча бўлиб, у

халқаро ва миллий қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Унинг тўғри ҳисобланиши
импортёрлар учун божхона йиғимлари ва солиқларни аниқлашда, давлат учун унинг
фиксал вазифасини яъни давлат бюджетини даромадлар қисмини бойитишда муҳим роль
ўйнайди. Шунинг учун, божхона органлари товарнинг бозор қийматини, товарларнинг
ҳақиқий қиймати, жаҳон бозори нархлари ва битим қийматини таҳлил қилиш орқали аниқ
ва адолатли баҳолашга ҳаракат қилади.

Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бевосита мамлакатнинг давлат

бюджетини шакллантирилишида аҳамиятли ҳисобланганлиги боис иқтисодиёт ва божхона
ҳуқуқи соҳасидаги бир қатор олимлар, тадқиқотчилар ва ташкилотлар “божхона қиймати”
тушунчасининг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилишган, улар томонидан ишлаб
чиқилган таърифларни ўзига хос жиҳати ва ёндашувига қараб учта гуруҳга ажратилди:

1.

Иқтисодий жиҳатдан ёндашилган таърифлар

айрим тадқиқотчилар божхона

қийматини товарнинг божхона чегарасини кесиб ўтиш пайтидаги бозор қийматига
тенглиги, талаб ва таклиф омиллари, рақобат ва бошқа бозор шароитларини инобатга
олиб, халқаро савдода божхона мақсадлари учун товарларни баҳолаш масалалари эътибор
қаратишган.

Хусусан, Е.Н.Панова [2]

томонидан товарларнинг божхона қиймати тушунчасига

“давлат томонидан ТИФни тартибга солишда иқтисодий асос сифатида қўлланиладиган
ҳисоб-китоб миқдори бўлиб, божхона қонунчилигини амалда жорий этишга функционал
йўналтирилган иқтисодий категория” сифатида ўзининг муаллифлик таъриф келтирилган.
Ушбу таъриф божхона қийматининг давлат ва иқтисодий сиёсатдаги ролини тавсифлаб,
божхона қиймати нафақат товарларнинг нархини аниқлаш воситаси, балки давлатнинг
ташки савдо муносабатларини бошқаришда, солиқларни ҳисоблашда ва қонунчиликни
амалга оширишда асосий инструмент сифатида таснифланади.

Шунингдек, А.В.Шишкин [3] бу тушунчага “аниқ, айнан ўхшаш ёки бир турдаги

ташиладиган товар билан амалга оширилган битимнинг ҳақиқий ёки мавҳум нархига
асосланган ҳисоб-китоб миқдори бўлиб, унинг вазифаси давлат томонидан товарлар
қиймати билан боғлиқ ТИФни тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун
қиймат асосини шакллантиришдан иборат” деб ўзининг тадқиқот иши давомида
муаллифлик тарифини тақдим этган. А.В.Шишкин божхона қийматини давлатнинг ташқи
савдони тартибга солиш воситаси сифатида кўриб чиқади ва уни товарлар бўйича амалга
оширилган битимларнинг реал ёки ҳисобланган нархларига асосланган, аниқ мақсадга
(ТИФни тартибга солиш) хизмат қиладиган ҳисоб-китоб базаси деб таърифлайди.

Шунингдек, ТИФ қатнашчилари ва декларантларга электрон хизматлар тақдим

этиб келувчи Россиянинг “Альта-Софт” компанияси томонидан божхона қиймати
тушунчасига “кейинчалик божхона тўловларини ҳисоблаш, валюта қонунчилиги
нормаларини ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бошқа чораларини
қўллаш, шунингдек ташқи савдо статистикасини юритиш мақсадида аниқланадиган товар
қиймати [4]” сифатида тариф берилган. Ушбу таъриф божхона қийматининг ташқи
савдодаги муҳим ролини таъкидлайди.

2.

Фискал жиҳатдан ёндашилган таърифлар

асосан божхона иши ва солиқ

солиш соҳасидаги тадқиқот олиб бораётган мутахассислар томонидан тақдим этилган


background image

1711

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

бўлиб, таърифларнинг асосий мазмуни божхонанинг фискал вазифаси нуқтаи назаридан
қаралган бўлиб, божхона қиймати божхона тўловлари

(божхона божлари, солиқлар ва

йиғимлар)

ни ҳисоблаш учун асос сифатида қаралиши, божхона тўловларини тўлашдан

бўйин товлашнинг олдини олиш учун декларация қилинадиган қийматнинг тўлиқлиги ва
ишончлилигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади.

Жумладан, А.Н.Козырин

[5] томонидан “Ташқи савдо битимига мувофиқ

товарларнинг

(баҳоланаётган, бир хил, ўхшаш)

қийматига асосланган ва божхона

тўловларини ҳисоблаш учун ҳисоблаш базасининг бошланғич таркибий қисми сифатида
божхона органи томонидан қабул қилинадиган қиймат” сифатида таърифланган.

Шунингдек, ЖСТнинг 1994 йилги Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувнинг 7-

моддасини қўллаш тўғрисидаги битимда “импорт қилинадиган товарларнинг божхона
қиймати – импорт қилинадиган товарларга нисбатан божхона божларини адвалор
ставкаларда ундириш мақсадида аниқланадиган товарларнинг қийматини англатиши [6]”
белгиланган.

Шу билан бирга, Божхона кодексида келтириб ўтилган таъриф ҳам айнан фиксал

жиҳатдан ёндашилганлар сирасига киради.

3.

Юридик жиҳатдан ёндашилган таърифлар

халқаро ҳуқуқшунослар ва

божхона ҳуқуқи соҳасидаги мутахассислар томонидан тақдим этилган бўлиб, улар
юридик нуқтаи назардан божхона қиймати божхона қонунчилиги нормалари ва халқаро
шартномалар билан белгиланиши, божхона қийматини аниқлашнинг олтита усулини
белгилайдиган ЖСТнинг Божхона баҳоси бўйича келишуви бу соҳадаги асосий ҳужжат
ҳисобланиши билан ифодалайдилар.

Хусусан, О.А.Стрижова

[7]

божхона қиймати тушунчасига

“товар қийматининг

алоҳида тури сифатида қараб, уни аниқлашда сотувчи ва харидор билан бирга учинчи
томон – божхона органи ҳам иштирок этиб, товарларнинг шартли тавсифи ҳисобланиб, у
фақат қабул қилинган божхона баҳолаш қоидаларига мувофиқ оммавий-ҳуқуқий
жараёндан сўнг пайдо бўлади ва оммавий-ҳуқуқий мақсадларда қўлланилади. Божхона
қиймати товарни хусусий-ҳуқуқий эмас, балки оммавий-ҳуқуқий муносабатлар предмети
сифатида тавсифлайди” деб тарифлаб ўтган.

Ушбу келтирилган таърифларнинг умумий жиҳати барчасининг асосий мазмунини

божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қиймати деган маъно
ётади.

Ушбу келтириб ўтилган тарифлар ва фикрларга асосан, товарларнинг божхона

қиймати тушунчасини бу импорт қилинаётган товарнинг божхона чегарасини кесиб ўтиш
пайтидаги ҳақиқий бозор қиймати бўлиб, божхона тўловларини ҳисоблаш, божхона
статистикасини юритиш, валюта назоратини амалга ошириш ва божхонага оид
ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни аниқлаш каби мақсадларда қўлланилади ҳамда
божхона қийматини аниқлашда товарнинг бозор қиймати, жаҳон бозори нархлари ва
битим қиймати таҳлили асосида келиб чиқадиган товар қиймати ҳисобланади.

Иқтисодий хавфсизлик ҳар қандай давлат учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб,

унинг асосий йўналишларидан бири божхона тизимининг самарали бошқарилишидир.
Божхона қиймати ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда ва мамлакат иқтисодий
хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини
таъминлашда божхона қиймати аҳамиятининг аҳамияти қуйидаги асосий жиҳатларда
намоён бўлади:


background image

1712

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

1.

Давлат бюджети даромадларини оширишда,

тўғри ҳисобланган божхона

қиймати давлат бюджетига тушумлар ҳажмини оширишга ёрдам беради. Божхона
тўловлари давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда муҳим ресурслардан бири
бўлиб, улар ижтимоий лойиҳалар, инфратузилмани ривожлантириш ва иқтисодиётни
барқарорлаштириш учун сарфланади

Маълумотлар таҳлилига кўра, сўнгги йилларда давлат бюджетининг даромадлар

қисмида божхона тўловларининг улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил
мобайнида давлат бюджетига 63,0 трлн. сўмдан ортиқ божхона тўловлари ўтказилган
бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан

(45,9 трлн. сўм)

3,6 баробарга кўпайган (1.1-

расм).


1.1-расм. Давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловларининг йиллар

кесимидаги таҳлили (трлн.сўм)

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан 2019-2024

йилларда давлат бюджети даромадлар қисмида божхона тўловлари тушумининг улуши
ҳам 8,03 %га ошган (1.2-расм).


1.2-расм. Ўзбекистон Республикасида божхона тўловлари тушумининг давлат

бюджети даромадлар қисмидаги улуши динамикаси, %да

Бугунги

кунда,

жами

ундирилаётган

божхона

тўловларининг

96 фоизи адвалор ставкада ҳисобланиши [8] инобатга олинса, ундирилаётган божхона
тўловларида божхона қийматини аниқлашнинг аҳамияти муҳимлигини кўришимиз
мумкин.

0,00%

5,00%

10,00%

15,00%

20,00%

25,00%

30,00%

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

15,30%

18,60%

20,20%

22,80%

25,20%

23,33%

0

10

20

30

40

50

60

70

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

17,1

24,7

33,2

46

58,4

[ЗНАЧЕНИЕ][З


background image

1713

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

2.

Ноқонуний савдони олдини олишда,

товарларнинг божхона қийматини

нотўғри аниқланиши мамлакат ҳудудида ТИФ иштирокчилари ўртасида соғлом
рақобатнинг бузилишига олиб келиб, тадбиркорлар томонидан қонуний йўл билан кириб
келаётган товарлар савдосига жиддий зарар етказади ва ноқонуний савдони
ривожланишига олиб келади. Чунки ҳалол тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларни сақлаб
қолиш мақсадида товарларни ноқонуний йўл билан олиб киришга, ички бозорда ўз
ўрнини сақлаб қолиш учун курашадилар.

3.

Миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишда,

божхона қиймати миллий

ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Агар импорт қилинган
товарлар сунъий равишда арзонлаштирилса, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар
етказиши ва уларнинг бозорда ўз ўрнини йўқотишига олиб келиши мумкин. Божхона
тўловларини тўғри ҳисоблаш ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратишга ёрдам
беради.

4.

Валюта назорати ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда,

импорт ва

экспорт жараёнларида товарларнинг ҳақиқий қийматини баҳолаш валюта оқимларини
назорат қилишга ёрдам беради. Агар божхона қиймати сунъий равишда камайтирилса, бу
ташқи савдодаги валютанинг ноқонуний чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Божхона
қийматини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш эса иқтисодий барқарорликни
таъминлайди.

Божхона қийматини аниқлашда декларантлар ҳам, божхона органлари ҳам бирдек

риоя этиши лозим бўлган божхона қийматини аниқлашнинг асосий принциплари алоҳида
ахамиятга эга хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 301-
моддасида [9] тамойиллар кўрсатиб ўтилган.

Тадқиқот иши доирасида Божхона кодекси, 1994 йилги Тарифлар ва савдо бўйича

бош битимнинг (ГАТТ-1994) VII моддасини қўллаш тўғрисидаги Битимда, Россия
Федерацияси “Бож тарифи тўғрисидаги” қонунида кўрсатилган ҳамда хорижий
тадқиқотчилар В.М.Рутгайзер, Е.В.Попова томонидан тавсия этилган ҳамда сунъий
интеллект томонидан тақдим этилган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда
қўлланиладиган тамойиллар қиёсий таҳлил қилинди (1.2-жадвал).

1.2-жадвал. Товарларни божхона қийматини аниқлаш тамойилларининг

қиёсий таҳлили

Т


Ёндашувлар

Принцплар

қисқача мазмуни

Г

АТ

Т

-1994

Р

Ф

Бож

т

ар

и

ф

и

тўғ

р

и

си

да”

ги

қ

он

ун

и

Р

ут

гай

зе

р.

В

.

Поп

ова

Е

.

Сунъий

и

н

те

лле

к

т

Ж

ами

:

1

.

Товар битимининг қиймати усулидан

асосий усул сифатида фойдаланиш;

+

+

+

+

+

5

2

.

Божхона қийматини аниқлаш усулларининг

чекланган рўйхати;

-

-

+

+

-

2

3

.

Божхона қийматини аниқлаш усулларини

изчил қўллаш;

+

+

+

+

+

5


background image

1714

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

1.2-жадвалга асосан, товар битимининг қиймати усулидан асосий усул сифатида

фойдаланиш, божхона қийматини аниқлашнинг умумқабул қилинган тартиби, божхона
қийматини аниқлаш усулларини изчил қўллаш, божхона қийматини ишончли ва
аниқланган ва ҳужжат билан тасдиқланган маълумотлар асосида белгилаш каби
принцплар асосий ўринни эгалламоқда.

Умуман олганда, товарларнинг божхона қийматини тўғри аниқлаш иқтисодий

хавфсизликни таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу жараён давлат бюджети
даромадларининг

шаклланишига,

маҳаллий

ишлаб

чиқарувчиларнинг

рақобатбардошлигига ва ноқонуний фаолиятга қарши курашишга бевосита таъсир қилади.
Шу сабабли, божхона қийматини аниқлашда шаффофлик, адолатлилик ва қонунийлик
принципларига қатъий риоя қилиш зарур.

Юқоридагиларга асосланиб товарларнинг божхона қиймати тушунчасига

қуйидагича муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди:

Божхона қиймати

– бу товарларнинг божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги

ҳақиқий қиймати бўлиб, у божхона тўловларини адвалор ставкада ҳисоблаш ва ундириш,
божхона статистикасини юритиш, валюта назоратини амалга ошириш ҳамда божхонага
оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгилаш мақсадларида қўлланадиган
қийматдир.

Шунингдек, тадқиқот иши давомида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш

тамойиллари ишлаб чиқилди:

1. Товар битими қиймати усулидан асосий усул сифатида фойдаланиш тамойили;
2. Умумқабул қилинган тартибга риоя қилиш тамойили;
3. Ишончли ва ҳужжатлаштирилган маълумотларга асосланиш тамойили;
4. Дампингга қарши курашда божхона баҳолаш усулларидан фойдаланишни

тақиқлаш тамойили;

5. Ихтиёрий ва сохта қийматлардан фойдаланишни тақиқлаш тамойили;
6. Камситмаслик (недискриминация) тамойили.

4

.

Божхона қийматини ишончли,

аниқланган ва ҳужжат билан

тасдиқланган маълумотлар асосида

белгилаш;

+

+

+

+

+

5

5

.

Божхона қийматини аниқлашнинг

умумқабул қилинган тартиби;

+

+

+

+

+

5

6

.

Дампингга қарши курашда божхона

баҳолаш усулларидан фойдаланиш

тақиқланиши;

+

-

+

+

-

3

7

.

Товарнинг ихтиёрий ва сохта божхона

қийматидан фойдаланиш тақиқланиши;

-

+

+

+

-

3

8

.

Қўшимча ҳаражатларни ҳисобга олиш

тамойили

-

-

-

-

+

1

9

.

Божхона органлари назорати

-

-

-

-

+

1

1

0.

Камситмаслик (Недискриминация)

+

-

-

-

-

1


background image

1715

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси. // Конун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси “Lex.uz”, 2024.

2.

Панова Е.Н Таможенная стоимость товаров: экономическая сущность и принципы

определения // Право и экономика. - 2009. - №4. - С. 7.

3.

Шишкин А.В Разработка организационно-экономического механизма контроля

таможенной стоимости с учетом факторов риска: автореф. дис. ... канд. экон. наук:
08.00.05. - М, 2003. - С. 12.

4.

Альта Софт. “Что такое Таможенная стоимость (ТС). ВЭД Глоссарий - онлайн

словарь основных таможенных понятий.” Альта-Софт, 7 Apr. 2020,
www.alta.ru/information/glossarium/tamojennaya_stoimost/.

5.

Козырин А.Н. Толковый словарь таможенного права / М., 2006. С. 489.

6.

“Соглашение ВТО от 15.04.1994 “Соглашение по применению статьи VII

Генерального соглашения по тарифам и торговле 1994 года”. Таможенные
документы.” Альта-Софт, 2025, www.alta.ru/tamdoc/94bn0006/.

7.

Стрижова О.А. Правовое регулирование таможенной стоимости: автореф. дис. ...

канд. юрид. наук: 12.00.14. - М, 2008. - С. 9.

8.

Садуллаев С.Ф., Маккамов З.Х. Божхона тўловлари аудитида импорт товарлар

божхона қийматини ўрганиш алоҳида мезон сифатида // Евразийский журнал
права, финансов и прикладных наук. 2023. Т. 3. № 12. С. 96.

9.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (20.01.2016) // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - www.lex.uz. (301-
модда).

10.

Комментарий к статье 12 Закона “О таможенном тарифе”: Основные принципы

определения таможенной стоимости товаров, ввозимых на таможенную
территорию

Российской

Федерации//

https://brokert.ru/material/principy-

opredelenijtamojennoi-stoimosti-tovarov.

11.

Рутгайзер В.М., Окороков И.В. Таможенная стоимость и ее оценка. - М.: РИО

МАОК, 2007. – С.75.

12.

Попова Е.В. Таможенная стоимость от А до Я // Таможенное регулирование.

Таможенный контроль.-2015-№1-7 С.23-35.

13.

“Грок” xAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект моделининг

берган жавоблари.

References

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси. // Конун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “Lex.uz”, 2024.

Панова Е.Н Таможенная стоимость товаров: экономическая сущность и принципы определения // Право и экономика. - 2009. - №4. - С. 7.

Шишкин А.В Разработка организационно-экономического механизма контроля таможенной стоимости с учетом факторов риска: автореф. дис. ... канд. экон. наук: 08.00.05. - М, 2003. - С. 12.

Альта Софт. “Что такое Таможенная стоимость (ТС). ВЭД Глоссарий - онлайн словарь основных таможенных понятий.” Альта-Софт, 7 Apr. 2020, www.alta.ru/information/glossarium/tamojennaya_stoimost/.

Козырин А.Н. Толковый словарь таможенного права / М., 2006. С. 489.

“Соглашение ВТО от 15.04.1994 “Соглашение по применению статьи VII Генерального соглашения по тарифам и торговле 1994 года”. Таможенные документы.” Альта-Софт, 2025, www.alta.ru/tamdoc/94bn0006/.

Стрижова О.А. Правовое регулирование таможенной стоимости: автореф. дис. ... канд. юрид. наук: 12.00.14. - М, 2008. - С. 9.

Садуллаев С.Ф., Маккамов З.Х. Божхона тўловлари аудитида импорт товарлар божхона қийматини ўрганиш алоҳида мезон сифатида // Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. 2023. Т. 3. № 12. С. 96.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (20.01.2016) // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - www.lex.uz. (301-модда).

Комментарий к статье 12 Закона “О таможенном тарифе”: Основные принципы определения таможенной стоимости товаров, ввозимых на таможенную территорию Российской Федерации// https://brokert.ru/material/principy-opredelenijtamojennoi-stoimosti-tovarov.

Рутгайзер В.М., Окороков И.В. Таможенная стоимость и ее оценка. - М.: РИО МАОК, 2007. – С.75.

Попова Е.В. Таможенная стоимость от А до Я // Таможенное регулирование. Таможенный контроль.-2015-№1-7 С.23-35.

“Грок” xAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект моделининг берган жавоблари.