ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1549
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АҲОЛИСИНИНГ АНЪАНАВИЙ ТУРМУШ ТАРЗИ
(ҲУНАРМАНДЧИЛИК МИСОЛИДА)
И.И.Абдуллаев
ЎзДЖТСУ ўқитувчиси
Чирчиқ.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15550296
Аннотация. Мақолада вўҳа аҳолисининг ҳаётида ҳунармандчилик ўзига хос
хусусиятлари, улар билан боғлиқ этник хусусиятларининг ўрни, аҳоли томонидан олиб
борилаётган ҳунармандчиликдаги турли хил ўзгаришлар, қолаверса ҳар бир этник
гуруҳларнинг ҳунармандчиликдаги бошқасидан фарқли томонлари атрофлича ёритиб
берилди.
Калит сўзлар: тўқимачилик, каштачилик, кунчилик, гиламдўзлик, кулолчилик,
темирчилик, мисгарлик, кандахорлик, заргарлик, наққошлик, Анъанавий кийимлар, ҳудуд,
хўжалик, қадирятлар, урф – одат, удумлар.
Аннотация. В статье рассматриваются особенности ремесел в быту жителей
ВОХИ, роль этнических особенностей, связанных с ними, различные изменения в
ремеслах, осуществляемые населением, в дополнение к мастерству каждой этнической
группы разные стороны друг от друга были подробно освещены.
Ключевые слова: Текстиль, вышивка, художественное мастерство, гобелены,
керамика, кузнечное дело, нищета, Кандагар, украшения, вышивка, традиционная
одежда, территория, ферма, кадирийцы, Обычаи, нравы - вот что это такое.
Abstract. In the article, the peculiarities of crafts in the life of the inhabitants of VOHA,
the role of ethnic characteristics associated with them, various changes in the crafts carried out
by the population, in addition to the craftsmanship of each ethnic group different sides from the
other were lit in detail.
Keywords:
textiles, embroidery, kunsmanship, tapestry, pottery, blacksmithing, misery,
Kandahar, jewelry, embroidery, traditional clothes, territory, farm, qadiriyats, Customs,
Customs.
Қашқадарё воҳаси аҳолиси учун қадим даврлардан хўжалигининг турли жабҳалари:
деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун зарур шарт –
шароитлар бўлган. Биз йўқорида деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларини таҳлил этдик,
энди навбат воҳадаги ҳунармандчилик тўрларини кўриб чиқиш бўлади. Бу борада дала
этнографик татқиқотлари давомида ўтмишда: тўқимачилик, каштачилик, кунчилик,
гиламдўзлик, кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, кандахорлик, заргарлик, наққошлик, ва
ҳ.к.лар бўлгани ҳақида маълумотлар олдек
1
. Шуни алоҳида таъкидламоқ керакки
ҳунармандчилик ҳам хўжалик эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ, кўплаб ҳунар
турларини: темирчилик, тўқимчилик, кунчилик, гиламдўзлик, кигиз босиш, ва бошқалар
аҳоли хўжалигидан чиқишини ХХ асрнинг ўрталаридан маиший турмуш учун зарур
буюмларни умум – мамлакат миқёсида фабрика – заводларда тайёрлана бошланиши аҳоли
ҳаёти юксалиб ушбу нарсаларни сотиб олиш учун пул - маблағлари вужудга келгани
1
Дала маълумотлари. Шаҳрисабз, Китоб туманлари. 2016;
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1550
билан ҳам изоҳланиши мумкин. Айнан шу даврдан ҳар бир қишлоқда магазин – дуконлар
ташкил қилиниб уларда озиқ – овқат маҳсулотлари, енгил саноат буюмлари: кейим –
бошлар, матолар, пояфзал ва ҳ.к.лар сотила бошланади.
Тўқимачилик анъанавий ҳунармандчилик турларидан бўлиб, кўпгина ўтроқ
деҳқончилик ҳудудларидаги қишлоқ аҳолиси у билан ХХ асрнинг 50 – йилларигача
шуғулланиб келган
2
.
Ғилонлик ахборотчиларнинг маълумотларига қараганда ғузани (пахта нави)
Шаҳрисабздан олиб келишган. Уйда уни тозалаб (каллакида чигитдан тозалаш) кейин
чархда пахтасидан ип йигирилган. Арпа унидан қозонга бир оз солиб мустаҳкам бўлиш
учун ипни қайнатишган. Тайёр ипдан карбоз – оқ сури тўқилган. Чиғи бўз тайёрланган.
Гули сурх – қизил тупроқдан (охрадан) ранг олинган. Ўсимликлардан олинган табиий:
қора, оқ, сариқ, қизил, қўнғир, ранглардан ипларни бўяшда фойдаланишган.
Алочи – мустаҳкам газлама, тўқ рангларда бўлган, йўл - йўл қилиб тўқилган.
Жун газламалар жундан ипни йигириб ўрмоқда (горизантал дастгоҳда) тўқилган.
Чакмон, рағза (ишга кийиладиган шим) тўқилган. Жундан тўқилган буюмларнинг:
гиламлар, хуржун, қоплар, арқонларнинг айримлари бўялган айримлари жуннинг рангида
қоқдирилган.
Тўқимачилик учун зарур бўлган хом – ашёлар пахта, ипак, каноп, жун ва тери
воҳанинг ўзида етиштирилган. Тўқимачиликда энг арзон, табиий – иқлим шароитига мос
хом – ашёлардан бири пахта бўлган. ХХ асрнинг бошларида Қаршида пахтанинг 2 нави,
яъни ғўзам сафид ва ғўзам макка навлари ўстирилган. Жами йиғилган хонадонлардан,
зарур миқдордагисини чигитдан ажратиб, ип йигиришга тайёрлаб қўйилган. Уй
шароитида пахтадан ип йигириш учун чигитидан чиғириқ халажи ёрдамида ажратилган.
Бу ёғочдан ясалган оддий дастгоҳлар бозорлардан дуродгорлардан сотиб олинган.
Битта чиғириқ билан хафта мобойнида туп пахта чигитдан ажратилган. Кўпчилик
хонадонларда эса бутун оила аъзолари қиш фаслида қўлда пахта чигитланиб, тозаланган
пахтани химчилаб йигиришга тайёрланган. Ипни қадимдан чархда йигиришган.
Воҳанинг яна бир хом – ашё манбаи жун ва тери бўлиб, уларни ҳам ички томондан
ортганини қўшни мамлакатларга чиқарилган. Қашқадарё воҳасида чорвачилик яхши
ривожланган бўлиб, тоғ ва тоғолди туманларида қўй – эчки, қорамол боқилган бўлса, чўл
– дашт ҳудудларида йилқичилик ҳамда туячилик билан шуғулланишган. Чўл ҳудуди
аҳолиси чорвачилик маҳсулотларини катта қисмини ҳозирга қадар етиштириб бермоқда.
Тўқимачилик учун зарур хом – ашёлардан яна бири ипак бўлиб, ипакчилик воҳа
қишлоқ хўжалигининг яна бир муҳим тармоғи ҳисобланган. Воҳада ипак қурти боқиш ва
ипакдан ип тайёрлаш кенг тарқалган. Воҳада тайёрланган ипак қўшни мамлакатлар
шаҳарлари бозорларига ҳам олиб кетилган. Воҳа шаҳарларида махсус пиллачилик
устахоналари бўлган. Ўтмишда ипак ипини тайёрлашда уй шароитида кўпроқ аёллар
шуғулланган бўлса, савет тузуми даврида оғир меҳнатни талаб қиладиган бу соҳада
эркаклар ишлайдиган бўлади. Хусусан ХХ асрнинг бошларидан устахоналарда
эркакларни ёллаб ишлатиш кенгая боради.
2
Хамидова М. Қашқадарё воҳаси ҳунармандчилиги тарихи (ХIХ – ХХ аср бошлари) –Т.., 2009. 42 б
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1551
Ипак ипларини буяш учун аввал улар яхшилаб ювилиб, тозаланиб сўнг ишқорли
сувда қайнатилган ва оқар сувда чайилган. Ипнинг суви ёйиб қуритилгач, уни қозонда
қайнаб турган ва ранг солинган сувга солиб ранг берилган. Қаршида ип матолар тўқ яшил,
зарғалдоқ, тўқ қизил, тўқ сариқ, қора пушти, зангори рангларга, Шаҳрисабз ва Китобда эса
оч сариқ, кўк пушти, мовий рангларга бўялган.
ХХ асрнинг ўрталарига қадар тўқимачиликнинг асосий қуроли тўқув дасгоҳи
(дўкон) бўлган. Дўкондан икки марта олинган мато бир кийимлик ҳисобланган. Дастлаб
матолар 40 смгача энди, ХХ аср бошларидан эса кенг, энли матолар тўқиш кенг тус ола
боради.
Адрас Қашқадарё воҳасининг Қарши, Шаҳрисабз ва бошқа жойларида тўқилган. Бу
мато нафақат ички бозорда, балки Буюк ипак йўли бўйлаб Шарқ мамлакатлари
бозорларига ҳам чиқарилган. Адрас ипи табиий ипакдан, арқони пахта ипидан тўқилган.
Ярим шойи мато турига кирган. Ундан турли Хил ёз ва қиш мавсумлари кийимлари
тўқилган.
Шойи қатор шаҳарларда тўқилган. Соф ипакли мато бўлиб, унинг камида канаде
номли тури айниқса кенг тарқалган. Ундан аёллар ХХ аср давомида ёзлик кийимлар,
белбоғ, каштачилик буюмлари асоси сифатида фойдаланганлар. Фута енгил шаффоф мато
бўлиб, эшилмаган ип ва жун ипдан тўқилган. Дастлаб Самарқандда тўқилган. Фута
кейинчалик Самарқандлик усталардан касб сирларини ўрганиб келган. Шаҳрисабз ва
Китобда ҳам фута, тафта, чит, кимхоб, каби газламаларни тўқишни йўлга қўйишган.
Тикувчилик. Кийим – кечаклар асрлар давомида муайян ўлчовда ёш, жинс, бўй –
бастни ҳисобга олган ҳолда тўқилган. Ҳар бир даврнинг ўзига хос кийиниш маданияти ва
ундан келиб чиққан ҳолда кийим – кечак турлари бўлган. Анъанавий кийимлар ниҳоятда
сода бичимли бўлганидан, деярли барча аёллар тикишни билганлар. Лекин ҳамма аёллар
ҳам кийим бичмаганлар, ҳар қайси қишлоқнинг бичувчиси бўлиб, улар устки кийимларни
бичиб беришган. Қизларни ёшлигидан текувчиликка ўргатишган.
Бичувчилар матоларни қўл билан йиртиб, айрим қийиқ жойларини пичоқ билан
кесишган. Қайчи билан матони кесиш ирим бўйича инсонни ўмрини, рисқини қийиш
ҳисоблангани учун уни ишлатмаганлар. Бичувчи ва тикувчилар у ёки бу кийим учун
олинган матоларни мумкин қадар тежаб қийқим чиқармасликка ҳаракат қилган.
Кўйлакларнинг олди ва орқаси тўғри, елкаси чоксиз, енглари қўлтиқ ости билан енг
учлари бир хил кенгликда, қўлтиқ остларига эса ҳиштак қўйилган қўлда тикилган.
Ёқалари эса елка ёқа, очиқ ёқа тарзида бўлган. Тўн, яктак каби олди очиқ
кийимларда эса ёқа бўлмаган
3
.
Анъанавий кийим – кечаклар табиий – иқлим шароити, ҳудудда яшовчи халқнинг
хўжалиги, қадирятлар, урф – одат ва удумларига мос ҳолда яратилган. Халқимизнинг
йиллар давомида пахта, жун ва ипакдан тўқилган матолардан кийим – бош қилишган.
Академик Т.А. Пугаченкованинг ёзишича XVI асрдаги миниатюраларда
тасвирланган кийимлар ўзбек ва тожикларнинг XIX аср охиридаги кийимларига жуда
ўхшаш бўлган
4
. Ёзги кийимлар аксари бир қават, астарсиз ва пахтасиз, қишлик бўлган.
3
Ҳамидова М. Қашқадарё воҳаси ҳунармандчилиги тарихи ..., Б. 47.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1552
Кўнчилик ўлкада хусусан Қашқадарё воҳасида чармгарлик касби ҳам мавжуд
бўлиб, улар телпаклар, этиклар, махси – ковуш, гариқ, мукки, попуш, тоштавон, чориқ –
попуги каби бош ҳамда оёқ кийимларини тикишган. Асрлар давомида ҳунармандчилик
марказларида хусусан Қашқадарё воҳасида ҳам чармгар – кўнчилар, этикдўз, махсидўз,
замфондўзлар (аёллар пояфзали тикувчилар), ямоқчи – кўхнадўзлар фаолият олиб
борганлар.
Воҳа ҳунармандлари кўплаб тикадиган буюмларидан бири эркаклар телпаги
бўлган. Қоракўл телпак, қуён терисидан, тулки терисидан, ва ҳ.к телпак турлари бўлган.
Чарм маҳсулотларидан энг қиммат баҳоси пўстин бўлиб, ичи қўй, тулки, сувсор ва
бошқа мўйнали ҳайвонлар териларидан бўлган.
Гиламдўзлик ҳам Қашқадарё воҳасида ривожланган тўқимачилик тури бўлган.
Асрла давомида гиламдўзлик анъаналарини давом эттириб келаётган аҳоли Қарши
чўлларида яшовчи ХХ асрнинг бошларига қадар ярим кўчманчи чорвадор ўзбеклар,
араблар ва туркманлар бўлган. Улар Қамаши, Жийнов, Чироқчи туманларида яшаб, шу
жойнинг ўзида ўтроқлашганлар. Ушбу аҳоли гуруҳлари хотин – қизлари: бозор гилам, қиз
гилам, жулхурс гилам, патсиз гиламлар турли буғамлар, озиқ маҳсулотлари солиб
қўйиладиган: гилам, халта, тўрвалар, хўржинлар ва ҳ.к.ларни тўқишган. Гиламлар фақат
маҳаллий бозорлар учун эмас, хали гиламларнинг юқори санъат даражасида хорижий
мамлакатларга ҳам олиб кетилган. Уйда ишлатиладиган қоқма, патсиз гиламлар
Қашқадарё воҳаси қишлоқларида ҳозирга қадар тайёрланиб келмоқда
5
.
Уй ҳунармандчилиги тури сифатида гиламдўзлик ХХ асрнинг 50 – 60 йилларига
қадар ўрмак шаклида қишлоқларимизда ўз ўрнига эга бўлган. Кейинчалик сунъий
толалардан фабрикаларда ишлаб чиқарилган, гилам ва полослар соҳани инқирозига сабаб
бўлади. Фақат вертикал тўқиладиган ҳоли гиламлар юксак санъат намуналари сифатида
сақланиб қолади.
Кулолчилик Қашқадарё воҳасида кенг тарқалаган ҳунармандчилик турларидан
бўлган. Кулолчиликнинг ривожи учун зарур шароит: ўтроқ турмуш тарзи, асосий хом
ашёларнинг ишлаб чиқариш марказларига яқинлиги, ушбу буюмларга бўлган талабнинг
юқори бўлиши кабилар эди.
Кулолчиликда муҳим ашёвий манбалардан яна бири бу оқ қум ва оқ тош бўлиб,
улардан кулолчилик маҳсулотларини анча оқлаш ва сирлашда кенг фойдаланилган. Қум
асосан, дарё ва сойлардан олинган. Сир ҳосил қилишда оқ қум ишлатилган. Оқ қум барча
ҳудудларда бир текисда учрамаганлиги туфайли, усталар оқ тошлардан кенг
фойдаланганлар. Бундай тошларни аввал хумдонларда қиздириб, сўнг майдаланган.
Кулолчиликда ишлатиладиган яна бир муҳим ашё оҳак XVII асргача
меъморчиликда фаяне тайёрлашда ишлатилган.
4
Пугаченкова Г.А. К истории костюма Средний Азии и Ирана ХV – первой половине ХVI века по данным
миниатюр // Историческая наука, -Ташкент 1936, кн 13. -С 206.
5
Дала маълумотлари. Қашқадарё вилояти Китоб тумани 2016 й
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1553
XVIII – XIX аср охирига келиб фаёнега бўлган талабни ошиши Шаҳрисабз
меъморчилигида таркибида 7 – 12 % оҳак бўлган фаянеларни тайёрланишига олиб
келган
6
. Ангоб ҳосил қилишда ҳам фойдаланилган.
Аёллар ўтирган ҳолда лой уюмидан олинган зуволани ялпоқ тош устига қўйиб
турли хил идишлар қилишган. Коса, ликопча, кўзачаларга пастдан бошлаб шакил бериб
тайёрланган.
Кулол аёллар идишларни тайёрлаш ва силлиқлашда: сув, латта, махсус тахтача,
ёғоч қошиқчалардан фойдаланганлар. Идишлар силлиқлангандан сўнг 3 – 4 кун сояда
қуритилган. Пишириладиган куни эрталаб таркибида темир моддаси бўлган тупроқни
яхшилаб аралаштириб идишларни сиртига латта ёрдамида ишқалаб чиқилган. У
идишларни тез қизишига ранг қолип бўлишига ёрдам берган.
Кўп жойларда кулолчилик буюмларини пишириш оддий усулда ташқарида амалга
оширилган. Йирик идишлар ўртада, уларнинг ичига майдалари жойлаштирилиб, атрофи
тошлар билан ўралиб, олов ёқилган. Аждодларимиз ҳам сопол идишларни шу усулда
пиширишган бўлса ажабмас. Идишлар бир неча кун ўртача оловда пиширилган ва бу
жараён тугагач сараланган. Сифатсиз идишлар синдирилган, қолганларини ичига сув
тўлдирилган. Ҳолда бир неча кунга қолдирилган. Бу билан уларнинг тешиклари бор
йўқлиги текшириб тўрилган.
Ўтмишда кончиларни аксари тез эрийдиган ва унчалик чуқурликда бўлмаган
маъданлар қизиқтирган. Археологлар Қашқадарё воҳасида кончилик ишлари илк ўрта
асрлардан кенг ривожланганлигини аниқлашган. Ҳудудда ўрганилган маъданлардан темир
етакчи ўрин тутгани аниқланган. Рангли маъданлар ва темир конлари жойлашган конлар
Ҳисор тоғ тизмасининг шарқидаги кичик дарё воҳаларида тарқалган
7
.
Қашқадарё воҳаси ҳудудида ривож топган маданга ишлов бериш ҳунарлари
сирасига темирчилик, дегрезчилик, мисгарлик, кандакорлик, заргарликни киритиш
мумкин.
Ғилонда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари бўлган. Ўтмишда қишлоқ ташқи
дунёда узилган ҳолда узоқ йиллар яшаш мумкин эди. Темирчилар, дуродгорлар, ҳатто тор
ва дутор ясовчи усталар, турли уй ҳунармандчилиги тараққий этган. Хусусан қишлоқда
1926 йили қурилган учхона уйни кўрганимизда унда икки хонада икки оила яшагани, бир
хонаси эса пичоқ тайёрлаш устахонаси бўлганини ҳикоя қилишди
8
.
Ғилонда бўёқ берувчи ўсимликлар. Зирх–сариқ бўёқ, томиридан қиём олинган,
синган–чиққанга ҳам шифо, Қалампирчой – томиридан чой, сутни ичига ташлаб ичилади.
Рўён–лат еган жойга суртилган. Ўтмишда идиш – товоқлар ёнғоқ, тол, подфора (тожик
тилида) зарангдан қилинган. Мисгар – мис қозон, кўза самавор, чойжуш, лайлоғи (ката
чумич) ясаган. Мисдан – жомкаса ҳам бархаш – лаган ҳам қилинган.
6
Гражданкина А.С. Очерки развития облещовочной керамики в архитектуре Узбекистана // Гражданкина
А.С, Рахимов М.К. Плетнев И.Е. Архитектурная керамика Узбекистана. Т. 1968. С49.
7
Пругер Е.Б. Древние горнопромышленные объекты юга Узбекистана // Материалы по истории,
историографии и археологии. Туды ТашГУ. –Т., 1980, вып. 63, -С 34.
8
Дала маълумотлари. Ғилон қишлоғи 2016 й
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1554
Ёғоч товоқ, кареон (тоғора), хурма (қатиқ сақлаш учун), чора – қаттиқ, сув учун,
уғурча – туз, тариқ, буғдойни туюш учун, Соғу - ёғоч челак сигир соғиш учун; колбиз -
чўмич, каттаси суюқ овқатлар учун чўмча – қошиқ, заранг, тут, толдан қилинган, чўлчи
капчан – эгилганроқ қошиқ, ўқлов - ўрғайдан ясалган. Қишлоққа кулолчилик буюмлари
пастдан шаҳрисабздан олиб келинган.
Хулоса қилиб айтганда ХХ – XXI аср бошлаарида анъанавий ҳунармандчилик
ўзининг
ўтмишдаги
аҳамиятини
йўқотди.
Лекин
мустақиллик
йилларида
ҳунармандчиликнинг айрим соҳалари хусусан кулолчилик, каштачилик, дўппидўзлик,
зарбоф тўнлар тикиш ва ҳ.к.лар юксалиш босқичига ўтиб нафақат аҳолининг балки
хориждан келаётган турист (меҳмон) ларни ҳам дидига мос келадиган замонавий буюмлар
ишлаб чиқаришга ўтмоқдалар. Глобализация ва урбанизация жараёнлари босқичида халқ
ҳунармандчилигининг фақат бозор иқтисодиётига мослаша оладиган соҳалари сақланиб
қолиши муқаррар.
REFERENCES
1.
Хамидова М. Қашқадарё воҳаси ҳунармандчилиги тарихи (ХIХ – ХХ аср бошлари)
–Т.., 2009. 42 б
2.
Пугаченкова Г.А. К истории костюма Средний Азии и Ирана ХV – первой
половине ХVI века по данным миниатюр // Историческая наука, -Ташкент 1936, кн
13. -С 206.
3.
Гражданкина А.С. Очерки развития облещовочной керамики в архитектуре
Узбекистана // Гражданкина А.С, Рахимов М.К. Плетнев И.Е. Архитектурная
керамика Узбекистана. Т. 1968. С49.
4.
Пругер Е.Б. Древние горнопромышленные объекты юга Узбекистана // Материалы
по истории, историографии и археологии. Туды ТашГУ. –Т., 1980, вып. 63, -С 34.
