Мақолада Шарқ ренессанси давридаги экологик маънавий-ахлоқий қарашлар ва табиатни муҳофаза қилиш маданиятининг шаклланиши, шу жумладан, Беруний ва Ибн Сино каби буюк олимлар ҳамда ислом дини ва тасаввуф фалсафасининг мазкур соҳадаги аҳамияти таҳлил қилинади. Шунингдек, Алишер Навоий ижодидаги экологик ахлоқий ғоялар ва инсоннинг табиатга муносабатига оид бадиий-эстетик қарашлар ўрганилган. Мақолада тарихий даврларда “табиат-жамият-инсон” тизимидаги муносабатларни бошқаришда маънавий-ахлоқий нормаларнинг ролини, шунингдек, уларнинг жамият тараққиётига таъсирини ўрганиш муҳимлиги таъкидланади.