290
16.
Ўзбекистон ССР тарихи. I-жилд, II-китоб... 218-бет.
17.
Заорская В.В. и Александер А. Промышленные заведения
Туркестанского края. – Петроград, 1915. -С. 14.
18.
Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане (буржуазная
колонизация Средней Азии). Л., 1930. -С. 88.
19.
Курилов А.И.
Очерки
по
возникновению
и
развитию
хлопководства в Средней Азии // Вопросы хлопковой экономики. -М.,
1927. -С. 151.
20.
Цвибак М. Из истории капитализма в России. Хлопчатобумажная
промышленность ХХ века. -Л., 1925. -С. 47.
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ ЙИЛЛАРИДА
ЎЗБЕКИСТОННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ
СТРАТЕГИЯСИ
Муминов А.Г.
с.ф.д., профессор,
Тарих факультети декани
Ўзбекистон Миллий университети
Ҳap қандай давлат бopки, юкcaк дapaжaдaги тараққиётгa эpишиш,
pивoжлaнгaн дaвлaтлap қаторидa мyнocиб ўpингa эгa бўлиш, ўз фуқаролapи
yчyн фapoвoн тypмyш тapзини яpaтиш мақсадидa мyaйян ислоҳотлapни aмaлгa
oшиpaди. Ислоҳотлap мaзмyн-мoҳиятигa кўpa бир қанча турлapгa бўлинaди.
Улap жyмлacигa иқтисодий, ижтимoий, cиёcий, мaънaвий, мaдaний вa ҳ.қ
coҳaлapдaги ислоҳотлapни киpитиш мyмкин.
Ватанимиз яқиндагина ўз мустақиллигининг 31 йиллигини
нишонлади. Шу муносабат билан ўтган давр ичида босиб ўтилган
мураккаб йўлга яна бир бор назар ташлаш, шу йиллар ичида амалга
оширилган ишлар, бундай ютуқларга эришишда қандай жараёнлардан
ўтилганлиги ҳақидаги маълумотларни аҳолига, жумладан ёшларга етказиш
ниҳоятда муҳимдир.
Бу борада собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутганда Ўзбекистонда
юзага келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазиятни эслаш мақсадга
мувофиқдир.
Бу воқеалар биринчи Президент И.Каримовнинг “Ўзбекистон
мустақилликка эришиш остонасида” асарида мустақилликка эришиш
йўлида олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихи ўз аксини
топган.
291
Советлар даврида Республиканинг ортда қолиб кетишига асосий
сабаблардан бири унинг хом ашё етказиб берувчи ўлкага айланиб
қолганлиги ва пахтаякка ҳокимлигидир [1, С. 207]. 1930 йиллардан бошлаб
шўролар пахта мустақиллигига эришиш мақсадида Ўзбекистонни пахтага
ихтисослаштириш сиёсати натижасида республика иқтисодиёти бирёқлама
ривожланиб, Иттифоқнинг хом ашё базасига айланиб қолди. Натижада
Ўзбекистон энг оддий саноат маҳсулотларига бўлган ўз эҳтиёжининг
ярмини ҳам қондиришга қодир эмас. Бир қанча вилоят ва районларда экин
майдонлари нисбатида пахтазорлар 75 — 80 фоизни ташкил қилди [2].
1980 йилларда Ўзбекистон Иттифоқда етиштириладиган пахтанинг
70% тайёрлашига қарамасдан, бу хом ашёнинг 9 фоизигина
мамлакатимизда қайта ишланар эди [2, Б. 302].
Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи Ўзбекистон зиммасига
тушган, уни дастлабки қайта ишлашдан тушадиган даромаднинг атиги 16
фоизи бизга теккан [2, Б. 169-170].
Мустақилликка қадар саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши бор-йўғи
50 фоизни ташкил этарди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 фоиздан
кўпроғи мутлақо қайта ишланмасдан республика ташқарисига чиқарилган.
Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг учдан икки қисми хом ашё,
материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар бўлиб, Республикага
келтирилаётган товарларнинг 60 фоизи эса машиналар, асбоб-ускуналар,
енгил саноат ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидир [2, Б. 169-170].
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 165 сўмни, Иттифоқ бўйича эса 195
сўмни ташкил қилган. Агар 1940 йилда Ўзбекистонда ишчи ва
хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи умумиттифоқдагининг ўртача 85
фоизини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 1986 йилда 79 фоизга тушиб
қолган.
Собиқ Иттифоқнинг бошқа республикаларида одамларнинг ўртача
йиллик даромади 2118 сўмни, Ўзбекистонда эса 1093 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон ғалла ва ун маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжнинг 80
фоиздан ортиғи четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобидан қопланар эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизда халқ истеъмоли
молларининг 60-70 фоизи четдан олиб келинар эди. Ўша йиллари мамлакат
импорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 73,8 фоизни
ташкил этар эди.
Республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар
бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда
охирги ўринлардан бирида эди. Ўзбекистон киши бошига ялпи ижтимоий
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 12-ўринда, аҳоли жон
бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича эса кўрсаткич
Иттифоқдаги ўртача даражадан икки ҳисса паст эди.
292
Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут
маҳсулотларини, тухумни, мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам
истеъмол қилган [2, Б. 5].
Масалан, Ўзбекистонда гўшт истеъмол қилиш ҳар бир одамга ўртача
29 килограммдан тўғри келса, бу кўрсаткич РСФСР да 71 кг ни, Украинада
67 кг ни, қўшни Қозоғистонда 63 кг ни ташкил этган.
Ўзбекистон болалар ўлими бўйича Иттифоқда биринчи ўринда
турган.Бу ерда 1980 йилларда ҳар минг боладан 31 таси бир ёшга етмасдан
нобуд бўлган, бу кўрсаткич Украинада 17 тани, Белоруссияда 18 тани,
Литвада 19 тани, Латвия ва Эстонияда 17 тани ташкил этган [1, С. 208].
1990 йилда ҳаражатларнинг атиги 31 фоизи ижтимоий соҳаларни
молиялаштиришга
йўналтирилган.1992
йилда
маданий-ижтимоий
тадбирлар учун давлат бюджетининг 35,43 фоизи сарфланган, бу рақам
1993 йилда 37,79 фоиз, 1994 йилда 43,03 фоиз, 1995 йилда 45,29 фоизни
ташкил этган.
80-йилларнинг ўрталарида турли оломончилик митинглари,
баъзи норасмий ташкилотларнинг бош кўтариши оқибатида узоқ тоталитар
даврда тўпланиб қолган муаммолар “қайта қуриш” даврида пайдо бўлган
муаммолар билан қўшилиб, ижтимоий-сиёсий бўхронларнинг аломатлари
очиқдан-очиқ кўрина бошлади.1989-1990 йилларда Фарғона вилояти,
Паркент туманида ва Андижон шаҳрида миллатлараро можоролар ва
тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу воқеалар матбуотда бутун Иттифоқ бўйлаб
“реклама” қилинди. Республикамиздаги вазият ўта кескинлашди. Бўлиб
ўтган можоролар ва тўқнашувлар сабаблари йиллар давомида ичида
тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар, иқтисодий тушкунлик, маънавий
беқарорлик, шунингдек, узоқ йиллар якка ҳокимлик бир мафкура
остида,қуллик руҳияти остида яшаган одамларнинг оломончилик ҳаракати
билан ўзининг ҳис-туйғуларини қондиришга интилиши каби омиллар эди.
Ўзбекистонда
рўй
берган
воқеалар
1989-1990йиллар
давомида
Иттифоқдаги барча марказий нашрлар-журналлар ва газеталарда босилди.
Телевединие ва радиода махсус кўрсатув ва эшиттиришлар берилди.
Уларнинг барчаси бир ғояни илгари сурар эди:Ўзбекистонда чуқур
инқирозлар бошланган; халқнинг кайфияти тушиб кетган; республикада
коррупция авжига чиққан; русийзабон халқ Ўзбекистонни ташлаб чиқиб
кетмоқда; миллатчилик ва миллатлараро зиддиятлар кучайган; марказнинг
ёрдамисиз бу ердаги муаммоларни ҳал этиш мумкин эмас ва ҳаказо.
Албатта, бундай хатти-ҳаракатларнинг мақсади аниқ эди. Ўз
мустақиллигига интилаётган Ўзбекистонни йўлдан қайтариш.
1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Кенгашининг
иккинчи сессияси бир овоздан “Мустақиллик Декларацияси ”ни қабул
қилди. Бошқача айтганда, республика қонунлари Иттифоқ қонунларидан
устуворлиги тамойили қарор топди. Эътиборли томони шундаки,
Ўзбекистондаги ана шу тарихий воқеалардан кейингина, яъни 1990
293
йилнинг охирига келиб Литва, Латвия, Эстония, Грузия, Озарбайжон
республикалари Иттифоқ таркибидан чиқиб кетишга доир ҳуқуқий
ҳужжатларни қабул қилдилар.
1991 йилнинг 31 августида чиқарилган Ўзбекистон Олий
Кенгашининг сессиясида депутатлар бир овоздан Президент илгари сурган
мустақиллик ғояларини қўллаб-қувватладилар. Натижада, сессияда
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Қонун
қабул қилинди. Мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий –
сиёсий соҳадаги амалга оширилган дастлабки қадамлар:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул
қилиниши мамлакатнинг сиёсий мустақиллигини таъминлашда муҳим
аҳамият касб этди.Янги Конституция давлатимиз келажагини, унинг
истиқбол йўлларини ҳам белгилаб берди. Барқарор ривожланиш, миллий
манфаатларнинг устунлиги, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар.
Иккинчидан, мураккаб ўтиш даврида қабул қилинган қонунларнинг
бажарилишини таъминлай оладиган, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни
амалга оширишга қодир бўлган ижро ҳокимиятнинг самарали тизими
яратилди.Маҳаллий ҳокимият органлари қайта ташкил қилинди –
вилоят,туман вашаҳарларда ҳокимлик институти жорий этилди.
Учинчидан, мамлакатимиз суверенитети ва худудий яхлитлигини,
конституциявий тузумни ишончли ҳимоя қиладиган, халқаро террорчилик,
экстремизм ва наркоагрессия каби кучайиб бораётган хавф-хатарга қарши
курашадиган миллий хавфсизлик органлари тизими шакллантирилди.
Тўртинчидан, мустақилликка эришган пайтда юртимизда ўта қалтис
ижтимоий вазият вужудга келган эди. Аҳолининг ўсиш суръатлари ўртача собиқ
иттифоқ кўрсаткичдан 3 баробар юқори эди. Бунинг устига, меҳнат
ресурслари аҳолининг ўртача ўсиш кўрсаткичидан 2 баробар тез ўсаётганди.
Охир-оқибатда ишсизлик даражаси ортиб, ахоли даромадлари кескин тушиб
бормокда эди [3].
Қолаверса, Собиқ Иттифоқ давридамаълум қадриятларга эга бўлган
кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлигини ҳам эътиборга
олмаслик мумкин эмас эди.
Бир томондан
, бу ижтимоий тенгликка,
кафолатланган меҳнат қилиш ҳуқуқига, ялпи бепул таълим ва тиббий
хизматга қатъий тарафдорликка интилишида кўринар эди.
Иккинчи
томондан эса
, маъмурий-буйруқбозлик тизими келтириб чиқарган
инсонни мулкка эгаликдан туйғусидан бегоналаштирилганлиги, тайёрга
айёрлик руҳияти юзага келтирилганлигида намоён бўлган.
Боз устига, Республикадаги одамларнинг социал аҳволи, уларни
социал таъминоти ва ижтимоий ҳимоя қилиш мутлақо қониқарсиз эди.
Соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари
жуда оғир аҳволга тушиб қолган,мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи
нобоп биноларда жойлаштирилган [2, Б. 6], Республикада 1700 та мактаб
вайрон ҳолда,қурилаётган мактаблар сони эса аҳолининг кўпайиш
294
суръатини аранг қондирарди. Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича мамлакатда
энг охирги поғоналардан бирида эди [2, Б. 138-139].
Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган
муҳим ишлардан бири ҳақида. 1989 йил 17 августда Ислом Каримов
бошчилигида республика ҳукуматининг Тошкентда бўлиб ўтган
кенгайтирилган йиғилишида аҳолига томорқа ва шахсий участкалар
ажратиш масаласи муҳокама қилинади ва«Қишлокда яшовчи ҳар бир
оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш
учунбарча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида» қарор қабул
қилинади. Ушбу тарихий ҳужжатда қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига
ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5
баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди [4].
Ўша пайтда аҳолининг 60 фоиздан ортиғи истоқомат қилаётган
қишлоқларда ижтимоий-иқтисодий шароит жуда оғир эканлигини назарда
тутиш зарур. Президентимиз томонидан ушбу вазият ҳисобга олинган
ҳолда, уй-жой қуриш ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун 2,5 миллион
оилага 700 минг гектар суғориладиган ер ажратиб берилгани улкан тарихий
воқеа бўлди. Бу энг оғир ўтиш даврида жамиятда ижтимоий барқарорликни
таъминлаш баробарида, қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси тушиб
кетишининголдини олди [3].
Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бу мураккаб масалага ана
шундай оқилона ёндашув туфайли Ўзбекистон бўйича минг-минглаб
одамлар уй-жойли, ишли бўлди, бозорларда маҳсулот кўпайиб, нарх-наво
арзонлашди, энг муҳими, ижтимоий кескинликнинг олдини олишга
эришилди.
Бундан ташқари, юз минглаб гектар суғориладиган ер техник
экинлар оборотидан чиқарилди, пахта етиштириш плани 700 минг
тоннагакамайтирилди. Бу-пахта яккаҳокимлигини бартараф этиш йўлидаги
дастлабки, аммо ўта муҳим амалий қадам эди [2, Б. 12-13].
Шундай мураккаб шароитда мактабларда бепул нонушталар,
ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга, ёлғиз пенсионерларга, уруш ва
меҳнат фахрийларига, талабалар ва ногиронларга, ўқитувчилар ва кўп
болали оналарга ёрдам, компенсация тўловларини ташкил этилган эди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришда асосан ўзини ўзи
бошқариш органи бўлган маҳалла институти имкониятларидан
фойдаланилди. Бу зарур моддий ва маънавий ёрдамни очиқлик ва
ошкоралик тамойиллари асосида аниқ йўналтириш аҳолининг ҳақиқатан
ҳам ночор қатламларини қўллаб
-
қувватлаш, уларни ўтиш даврининг
қийинчиликларидан ишончли ҳимоя қилиш имконини берди. Шу тариқа
юртимизда ижтимоий
-
сиёсий барқарорлик таъминланди, қолаверса
мамлакатни янгилаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг халқ
томонидан қўллаб
-
қувватланишига эришилди.
295
Адабиётлар:
1.
Хидоятов А. Националный вопросв СССР.-Т.: Ўзбекистон, 1991. –
С. 207.
2.
Каримов И. А. Ўзбекистон мустақиликка эришиш остонасида. – Т.:
“Ўзбекистон”, 2011. – 302 б.
3.
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” // Халқ сўзи. – 2013. – 26 июль.
4.
Muminov, Alisher. "Makhalla as the Center and the Conductor of Socio-
political Development in Uzbekistan."
ISJ Theoretical & Applied
Science
4.48 (2017): 103-107.
XX АСР ИККИНЧИ ЯРМИДАГИ СОВЕТ ДАВРИ ТАРИХИНИ
ЎҚИТИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ
Одилов А.А.
т.ф.н., доцент,
Ўзбекистон Миллий университети
Мавзу:
Совет давлатида маъмурий буйруқбузлик тузумининг
кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон
(1946-1991 йй.)
Маърузани ўқитиш технологияси
Вақти: 2 соат
Ўқув машғулот шакли
Кириш,
изоҳ
ва
таҳлил,
илғор
педтехнологиялар ва техник воситалардан
иборат маъруза
Маъруза режаси
1.
Урушдан
кейинги
йилларда
Ўзбекистондаги иқтисодиёт ҳаёт.
2. Республиканинг ижтимоий-сиёсий ва
маданий ҳаёти.
3. Пахта яккаҳокимлигининг кучайиши ва
унинг салбий оқибатлари.
4. «Қайта қуриш» сиёсати ва Ўзбекистоннинг
мустақиллик томон йўл тутиши.
Ўқув машғулотининг мақсади:
1946-1991 йиллар даврий чегарасида
мустабид совет давлатининг Ўзбекистонда олиб борган бир томонлама
сиёсати мазмун-моҳиятини очиб бериш.
Ўқитувчининг
вазифалари:
•
урушдан
кейинги
Ўқув машғулотининг натижалари:
Талабалар қуйидаги хулосаларга келиши
лозим: