Рақамли таълим ва Ўзбекистонда тадбиркор хотинқизлар фаолияти

CC BY f
396-400
16
1
Поделиться
Балтабаева, М. (2022). Рақамли таълим ва Ўзбекистонда тадбиркор хотинқизлар фаолияти. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 396–400. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13628
М Балтабаева, Национальный университет Узбекистана

т.ф.ф.д., доцент и др.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда рақамли технологиялар дунё давлатларига, жамият ҳаётининг барча соҳаларига жадал кириб боряпти. Иқтисодиётни рақамлашуви тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг парламентга
қилган мурожаатномасида мамлакатни 2020 йил ва кейинги беш йилга ривожлантириш мақсадлари белгилаб берилди

Похожие статьи


background image

396

9.

Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev.

"Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze
Age)." (2021).

РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОР ХОТИН-

ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ

Балтабаева М.М.

т.ф.ф.д.(PhD), доценти в.б.,

Ўзбекистон Миллий университети

Бугунги кунда рақамли технологиялар дунё давлатларига, жамият

ҳаётининг барча соҳаларига жадал кириб боряпти. Иқтисодиётни
рақамлашуви тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳам
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. 2020
йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб
эълон қилинди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг парламентга
қилган мурожаатномасида мамлакатни 2020 йил ва кейинги беш йилга
ривожлантириш мақсадлари белгилаб берилди. [1.Б.1]

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар очиқлик,

халқаро иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши юртимизда саноат
тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта
жиҳозлаш имкониятларини юзага чиқарди. Бунга мамлакатимиз ташқи
савдо ҳажмининг ўсишини мисол қилиб келтириш мумкин. “Электрон
ҳукумат”, “электрон бошқарув”, “телекоммуникация”, “интернет”, “веб-
сайт” каби юзлаб иборалар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди.
Интернет тармоғи кундалик ҳаётимизнинг барча соҳасини қамраб олмоқда.
Электрон ҳукумат ва ягона интерактив хизматлар портали орқали 178 та
хизмат йўлга қўйилди ҳамда ушбу хизматлар аҳолининг вақти ва
харажатларини тежамоқда.[2.Б.2]

Рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор

вазифалардандир. Рақамли иқтисодиёт – ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
алмашиш, истеъмол қилиш ва бошқарув жараёнларининг (инсонлараро,
машиналараро, булутлар ва катта ҳажмдаги рақамлар (BIG DATA) орқали)
рақамли технологиялар ҳамда интернет ёрдамида маълумот алмашинишни
оптималлаштириш орқали катта фойда кўришга қаратилган фаолият бўлиб,
рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини
оширади, ортиқча харажатларни, айниқса, коррупцияни кескин
камайтиради. [3.Б.2]

2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни

кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида “2023
йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги
улушини 2, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар


background image

397

экспортини 100 миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилди.
[4.Б.2]

Бу вазифаларни амалга оширишда кичик бизнес ва тадбиркорликда

фаолият олиб бораётган, республика аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил
қилган хотин-қизларимизнинг ҳам хиссаси бор. [5.Б.1]

Бугунги кунда республикада тадбиркор хотин-қизлар сафини

кенгайишида ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларда ҳам рақамли
технологиялардан ва рақамли таълимдан кенг фойдаланиш учун
имкониятлар яратилди.

Рақамли таълим ва рақамли технологиялар сабаб ахборотларга эга

бўлиш ва ахборотлар алмашуви билан боғлиқ жараёнларнинг тезлашуви
ҳар бир соҳадада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг рақамли
технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини талаб этмоқда. Чунки
рақамли технологиялар – турли характердаги маълумотларни йиғиш,
сақлаш, узатиш, ўзгартириш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш учун
чексиз имкониятлар беради. Ўз навбатида рақамли таълимнинг – таълим
қулайлигини

ошириш

ва

узлуксизлигини

таъминлаш,

шахсга

йўналтирилган таълимни ривожлантириш ҳамда ягона ахборот-таълим
муҳитини яратиш жараёнларини такомиллаштиришда имкониятлари
чексиздир.

Бугунги кунда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитишда ҳам

рақамли таълим имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-
қизларни

тизимли

қўллаб-қувватлашга

доир

ишларни

янада

жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-87-сон Фармони ва
унинг ижросини таъминлашга қаратилган “Хотин-қизлани касб-ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-329 сонли Президент қарорига асосан
бир қатор имтиёзлар яратилди. Жумладан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-
ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи
нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган
нодавлат таълим ташкилотларида, профессионал таълим муассасалари
ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг касб-ҳунарга ўргатувчи
ўқув курсларида ўқимоқчи бўлган ёшлар ва хотин-қизлар учун ўқув
курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ 1 млн сўмдан ошмаган қисми
компенсация қилиб берилади. Бу имтиёзларни амал қилишида Маҳаллабай
ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий
бошқармалари томонидан таълим олувчи талабгор томонидан уч
томонлама шартнома имзоланади.

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган

ёшлар ва хотин-қизлар учун Олий мактаб томонидан ўқитиш ишлари
тўлиқ бепул амалга оширилади, ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-
қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд


background image

398

бўш иш ўринларига жойлаштирилади. Бундан ташқари, ўқув курсларини
якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат
рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига
қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда
амалий ёрдам кўрсатиб борилади. Қолаверса, республикамизнинг барча
вилоятларида фаолият олиб бораётган маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан нодавлат
таълим ташкилотлари ва профессионал таълим муассасаларининг ўқув
курси қийматининг қолган 30 фоиз қисмини уч томонлама шартномага
мувофиқ олдиндан тўлаш орқали қоплаб берилади.

Бу борадаги тизимли ишлар натижасида Маҳаллабай ишлаш ва

тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Савдо-
саноат палатаси ҳамда Олий мактаб билан биргаликдаги ҳар бир маҳалла
кесимида ишсиз деб эътироф этилган ва ишлаш ёки тадбиркорлик қилиш
истагини билдирган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. Шу
муносабат билан вилоятларда ташкил этилган «Ишга марҳамат»
мономарказлари, Олий мактабининг ҳудудий филиаллари, Савдо-саноат
палатасида шакллантирилган рўйхатларга киритилган хотин-қизларнинг
касб-ҳунарга (“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-
аппарат комплекси электрон ахборот тизимида мавжуд бўш иш
ўринларидан келиб чиққан ҳолда) ва тадбиркорликка ўқитилиши
таъминланмоқда. Албатта бу вазифаларни амалга оширишда “Онлайн
маҳалла”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Mehnat.uz”
платформаларидаги мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаш, маҳаллалар
кесимида хотин-қизларни бандлиги таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлик
фаолиятларига ҳар томонлама молиявий кўмак бериш вазифалари амалга
оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, “Хотин қизларни қўллаб-

қувватлаш,уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги, ““Aziz-
ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги қарорларига асосан “Aziz-ayol.uz” миллий
платформасининг яратилиши республика ҳудудларидаги хотин-қизлар
муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишда муҳим бўлмоқда. [6.Б.1]

“Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасида вазирлик ва

идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкорйиғилиши ва
реал вақт режимида таҳлил қилинган статистик маълумотларниг
жамланиши

ахборот-коммуникация

технологияларидан

кенг

фойдаланилган ҳолда, хотин-қизларнинг таълим олишлари, уларда
фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш, хотин-қизларни
турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, “Аёллар дафтари”га
киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини


background image

399

таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш, оилаларда
ажралишларнинг

олдини

олишга

қаратилган

давлат

органлари

фаолиятларининг самарадорлигини оширишга хизмт қилади.

Мустақиллик йилларида кичик бинес ва тадбиркорлик сохасидаги

хотин-қизлар чеварчилик, гиламдўзлик, зардўзлик каби миллий
ҳунармандчиликнинг касаначилик меҳнат шакли асосида бозор
иқтисодиёти талабларига мос замонавий тадбиркорлик ва эркин рақобат
муҳитига трансформациялашув жараёнларини босиб ўтдилар. [7.Б.6]

Бугунги кунда тадбиркорликнинг чеварчилик, пазандачилик, миллий

каштачилик каби соҳаларида фаолият олиб бораётган тадбиркор хотин-
қизларимизнинг маҳсулотлари доимо ҳаридоргир. Сабаби ўзбек халқининг
тўйлари, тантаналари, тури маросимлари уларсиз ўтмайди, қолаверса
.хотин-қизларимиз тадбиркорликнинг сунъий гуллар ясаш, турли
савзавотларга безак бериш, пазандачилик ва қандолат маҳсулотларини
тайёрлашни санъат даражасига олиб чиқиб, миллий ҳунармандчилик янги
замонавий касб соҳалари ҳисобига кенгайди.

Рақамлаштиришнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиши таъсирида

турмушимизда турли қулайликлар пайдо бўлди, салкам ўн йил олдин банк
пластик карталаридан фойдаланишда банк карталарида маблағ бўлса-да,
уни сарф қилиш ёки нақдлаштириш имконияти жуда аянчли ҳолатда эди.
Бу холат оддий фуқародан тортиб, тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб
бораётган хотин-қизларга ҳам кўплаб муаммоларни юзага чиқарарди.
Эндиликда эса, банк мижозлари онлайн харидларни амалга ошириш,
мобиль қурилмалар ёрдамида пул маблағларини эркин ўтказиш
имкониятига эга. Шунинг учун ҳам тадбиркор хотин-қизлар молиявий
ҳисоб-қитобларни амалга ошириш, маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш
билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш учун ҳам компьютер
технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишлари муҳим.
Рақамли таълим жараёнларида тадбиркор хотин-қизлар интернет
тизимидан фойдаланган холда бу соҳада фаолият олиб бораётган Европа,
Шарқ мамлакатлари тадбиркор аёлларининг янгиликларидан хабардор
бўлиш, янги безаклар яратиш, ўзларининг маҳсулотларини оммалаштириш
борасидаги имкониятлардан ҳам ҳабардор бўлмоқдалар. Кийим-кечак,
парфюмерия, парзодлик, пазандачилик буюмлари савдоси соҳасида
фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизларимиз рақамли иқтисодиётнинг
янги имкониятларидан фойдаланган холда ахборот технологияларидан
фойдаланган холда, телеграм, фейсбук, инстаграм каналлари орқали
ўзларининг савдо каналларини очиш имкониятига эга бўлмоқдалар,
натижада улар нафақат республикамизнинг турли худудларидаги
мижозларга маҳсулотларини онлайн етказиб бериш, балки Туркия, Хитой,
Корея, Хиндистон каби давлатлардан маҳсулотларни улгуржа нархларда
сотиб олиш жараёнларини ҳам онлайн амалга ошинмоқдалар.


background image

400

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизда рақамли

технологиялар асосида рақамли таълимнинг кириб келиши республика
иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланиши учун кенг имкониятлар
яратиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб бораётган
хотин-қизлар сафини янада кенгайишига, аҳоли турмуш даражасининг
янада яхшиланишига, мамлакат экспорт салоҳиятини ошишига хизмат
қилмоқда.

Адабиётлар:

1.

2020

йил

“Илм-маърифат

ва

рақамли

иқтисодиётни

ривожлантириш йили” https://www.gazeta.uz/uz/2020/01/24/2020-yil/

2.

Жумаев3.Н.

Рақамли

иқтисодиёт

бизга нима

беради?

https://uzlidep.uz/news-of-party/

4. Ш.М.Мирзиёев. 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва

электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент 2020 йил 28 апрелдаги қарори, Халқ сўзи, 2021.

5. Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/14/population/

6. Ш.М.Мирзиёев. “Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш,уларнинг

жамият

ҳаётидаги

фаол

иштирокини

таъминлаш

тизимини

янадатакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2021 йил 5
мартдаги ПҚ-5020-сонли ,“Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий
платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9
августдаги 507-сон қарори, Халқ сўзи, 2021.

7. М.М.Балтабаева. Ўзбекистон Р еспубликаси хотин-қизларининг

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки(1991-
2019 йиллар). Тошкент, “Тошкент кимё технология институти”, 2019. - Б.6.

TA’LIM BIZNESIDA RAQAMLI INNOVATSION

TEXNOLOGIYALAR

Xamrayeva S.N.

QarMII “Innovatsion iqtisodiyot”

kafedrasi mudiri, professor, i.f.d.

Ergashev R.X.

QarMII professor, i.f.d.

Tа’lim tizimini rаqаmlаshtirish odаtiy dаrsliklаrning rаqаmli nusxаsini

yarаtish, hujjаtlаr аylаnmаsini rаqаmlаshtirish vа bаrchа mаktаblаrni yuqori
tezlikdа Internetgа ulаnishni tа’minlаsh bilаn cheklаnishi mumkin emаs. Bu
poydevor hаqidа o‘ylаsh o‘rnigа yangi uy qurilishini devorgа gulqog‘oz
yopishtir vа qаndil tаnlаshdаn boshlаsh bilаn bir xildir. Yondаshuvning o‘zi,
nimа vа qаndаy o‘qitish o‘zgаrishi kerаk.

Библиографические ссылки

2020 йил “Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш Йили” https://www.gazcta.uz/uz/2020/01/24/2020-yil/

ЖумасвЗ.Н. Ракамли иктисодиёт бизга нима бсради? https://uzlidcp.uz/ncws-of-party/

Ш.М.Мирзиёсв. 2020 йил 28 апрслдаги “Ракамли иктисодиёт ва электрон хукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида’Ти Президент 2020 йил 28 апрслдаги карори, Халк сузи, 2021.

Узбекистан ахолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди. https://www.gazcta.uz/uz/2022/01 /14/population/

Ш.М.Мирзиёсв. “Хотин кизларни куллаб-кувватлаш,уларнинг жамият хаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янадатакомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти, 2021 йил 5 мартдаги ПК-5020-сонли ,“Aziz-ayol.uz” ягона интсрактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида” 2021 йил 9 августдаги 507-сон карори, Халк сузи, 2021.

М.М.Балтабасва. Узбекистан Р еспубликаси хотин-кизларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки(1991-2019 йиллар). Тошкент, “Тошкент кимё технология института”, 2019. - Б.6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов