Бухоро амирлигида расмий қабул маросимлари хусусида айрим мулоҳазалар

CC BY f
350-355
15
5
Поделиться
Холикулов, А. (2022). Бухоро амирлигида расмий қабул маросимлари хусусида айрим мулоҳазалар. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 350–355. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13598
А Холикулов, Национальный университет Узбекистана

к.и.н., доц., заведующая кафедрой истории Узбекистана

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

И.В.Хохлов келтирган маълумотларда Бухоро хонлигининг девонбеги, қушбеги, шиғавул, ясавул каби олий мартабали амалдорлари ичида додҳоҳ-ясавул мансабини эслаб ўтади. Бу мансаб эгасининг вазифаларига юқори тоифали меҳмонлардан, элчилардан совғаларни қабул қилиш ва хонга етказиш бўлган


background image

350

БУХОРО АМИРЛИГИДА РАСМИЙ ҚАБУЛ МАРОСИМЛАРИ

ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Холикулов А.Б.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири,

Ўзбекистон Миллий университети

И.В.Хохлов келтирган маълумотларда Бухоро хонлигининг

девонбеги, қушбеги, шиғавул, ясавул каби олий мартабали амалдорлари
ичида додҳоҳ-ясавул мансабини эслаб ўтади. Бу мансаб эгасининг
вазифаларига юқори тоифали меҳмонлардан, элчилардан совғаларни қабул
қилиш ва хонга етказиш бўлган [1].

В.Бартольд манғитлар хонадонининг дастлабки вакиллари даврида

расмий қабул маросимларида иштирок этувчи амалдорларнинг [2] тахт
атрофида жойлашиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади. Олий даражадаги
расмий қабул маросимларида ясо ва юсун қоида ҳамда тартибларининг ўнг
қўл ва чап қўл каби баъзи жиҳатлари сақланиб қолган. Муҳаммад Раҳим
даврида ҳукмдорнинг чап томонидан “юракнинг чап томонда
жойлашганлигига қараб” юксак ҳурматга сазавор нақиблар (Алининг
авлодлари) жой олишган.

Бу лавозим XIX асрда ўзининг аҳамияти

жиҳатидан жуда муҳим лавозим бўлиб, амирнинг йўқлигида сипоҳларга
оид суд жараёнини бошқариб, қози аскардан ҳуқуқи юқори бўлган. Амир
Насрулло (1827 йилдан) даврида у барча ҳуқуқларидан маҳрум қилинган
[3]. Нақибларга бўлган ҳурмат шу даражада бўлганки, ҳатто шаҳзодалар ва
тахт ворислари ҳам улардан пастда ўтирган. Кейин навбати билан дўрмон,
қушчи, найман, қўнғирот уруғларининг оқсоқоллари, сўнгра, оталиқ жой
олган; ундан қуйида қарлуқлар ва улус ва аймоқларнинг таниқли
вакиллари жой олишган [4].

Ҳукмдорнинг ўнг тарафидаги фахрли биринчи жой шайх ул-исломга

тегишли бўлган. Агарда қайсидир хорижий давлатнинг ҳукмдори саройдан
бошпана сўраган бўлса, у амирликнинг безаги саналиб, мавжуд қонун-
қоидага кўра, ҳар сафар олий йиғинларда ўнг тарафдан шайх ул-исломнинг
олди тарафидан жой ажратилган ва у учун махсус алоҳида гилам тўшалган.
Шайх ул-исломдан сўнг, бош қози жой олган. Бу жой учун сайидлар ҳам
даъво қилиши мумкин бўлган. Ундан кейин навбати билан Нақшбандий
тариқати хўжалари, садрлар, қози аскар, аълам, раис ўтирган. Сўнгра қора
қиётлар вакили жой олган бўлса, баъзи ҳукмдорлар ҳоҳишларига қараб бу
жойни кенагасларга ажратганлар. Навбатдаги жойлар дўрмон, қушчи,
найманларнинг ўрта ёшдаги вакиллари, cўнгра истеъдоди, жасорати ва
қобилияти билан ажралиб турувчи кишиларга ажратилган [5].


background image

351

Тахтнинг қаршисида турувчи юқори дарадали амалдордан биринчи

жой манғитларга ажратилиб, у ўнг тарафга яқинроқ, қора қиётларнинг
қаршида жойлашган. Иккинчи жой дўрмонларга тегишли бўлиб,
шаҳзодаларнинг қаршисида, чап томонга қараб давом этган.
Юқоридагиларнинг барчаси олий даражадаги мансабдорлар ҳисобланган
[6].

Саройдаги иккинчи даражали мансаб эгалари ҳам ўз навбатида ўнг

ва чап томонга жойлаштирилган. Чап тарафдан биринчи бўлиб ясовул,
кейин эшик оғабоши турган. Қадимдан сақланиб қолган қоидага кўра,
эшик оғабоши лавозимига уч улус: дўрмон, қушчи ва найманлар
вакилларидан бўлган номзод, ёки уларнинг ичидан муносиби топилмаса,
қўнғирот, бўйрак, қиёт ва хитой уруғлари ичидан эгаллаш ҳуқуқига эга
бўлган. Эшик оғабошидан кейин мирохўр, шиғовул, мирза боши,
хазинабон ва даражасига қараб бошқа мансаб эгалари тартиб билан ўрин
олганлар.

Эрон элчиси Аббос Қулихон амирликда фаолият юритувчи

мансабларни қуйидан юқорига қараб йигирма саккизта гуруҳга ажратган
ҳолда қуйидагича таърифлайди: “биринчи буйруқсиз (бефармон) амалдор
деб ўнбошини айтадилар; иккинчи фармонсиз элликбоши, аммо тобийин;
учинчи фармонсиз, лекин тобийин юзбоши, тўртинчи тобийиндор юзбоши;
бешинчи чуҳра оғаси; олтинчи мирзабоши; еттинчи хазинадорбоши;
саккизинчи жарчибоши; тўққизинчи чапонақчи; ўнинчи рисолачи; ўн
биринчи чалибочи; ўн иккинчи қўрчибоши; ўн учинчи қоровулбеги; ўн
тўртинчи понсадбоши; ўн бешинчи амирохўр; ўн олтинчи тўқсоба; ўн
еттинчи меҳтар; ўн саккизинчи эшик оғабоши; ўн тўққизинчи чиғатойбек;
йигирманчи муҳрдор иноқ бўлиб, айрим фармонларга муҳр босади;
йигирма биринчи бийлик амали бўлиб, у ҳам бир мансабдир; йигирма
иккинчи ҳассали додхоҳ; йигирма учинчи муҳрсиз катта иноқ; йигирма
тўртинчи муҳри бор катта парвоначи; йигирма бешинчи катта девонбеги;
йигирма олтинчи мирзолик амали бўлиб, амирнинг ўз уруғидан бўлиши
лозим; йигирма етинчи оталиқ мансаби. Бу мансабда фақат бир одам
ўлгунича туриши шарт, у вафот этгачгина ўрнига бошқа киши ўтиришга
ҳақли. Шунинг учун оталиқ мансабида сира иккита одам бўла олмайди;
йигирма саккизинчиси вазир мансабидаги қушбеги” [7].

Бундан ташқари Аббос Қулихон амир саройидаги мансабдорлар ва

уларнинг мартабалари, ташқи ишлар, элчилар қабули билан боғлиқ
масалаларга масъул шахслар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Унга кўра:
“биринчи маҳрам деб аталувчи сарой хизматчилари, уларнинг биринчи
лавозими ўнбошилик, сўнг мансаб юқорилашиб, миршаб бўладилар. Кейин
ўсиб тўпчибоши бўлишади. Тўпчибошини қалъабеги ҳам дейишади.
Тўпчибошидан ўсиб қутвол бўлади [22]. Қутволдан меҳтар, яъни амалга
эга хазинадор бўладилар. Меҳтарликдан шиғовулликка тараққий
қиладилар. Шиғовул ташқи ишлар вазири мансаби саналади. Барча ташқи


background image

352

ва ички ишлар унга тааллуқли. Шиғовулликдан ўсиб, подшоҳ отхонаси
амирохурлигигача чиқилади. Амирохур ҳам катта мансаб” [8].

Н.Ханыков амир саройида қуйидан юқорига қараб маҳрамларнинг

қўйидагилари фаолият юритганлигини қайд этади: биринчи энг кичик
амалдор – офтобачи, амирга таҳорат вақтида сув қуйиб турган; иккинчиси
буғчабардор – амирнинг кийимларига масъул шахс; учинчиси соатбардор –
амирнинг соатларига масъул маҳрам; тўртинчиси китоббардор – сарой
кутубхоначиси; бешинчиси музбардор – амирнинг оёқ кийимларига
масъул маҳрам; олтинчиси шарбатбардор – амирнинг ичимликларига
жавобгар шахс; еттинчиси маҳрам даҳбоши; саккизинчиси панжсадбоши.
Маҳрамларнинг барчаси ёрлиқсиз ишлаб, уларнинг сони чегараланмаган.
Амир маҳрам даҳбошига қоровулбеги масабини ҳам берган. Умуман амир
маҳрамларни ҳоҳлаган мансабига кўтарган [9].

Мирзо Шамсиддин Бухорий Амир Ҳайдарнинг расмий тахтга

ўтириш маросими Чингизхон давридан бери қабул қилинган барча
қоидалар ва маросимларга мувофиқ ташкил этилганлигини қайд этади.
Ҳаким Қўшбегига жуда кўп турдаги сарпо тайёрлаш, ошпазларга катта
қозонларни осиб, турли хил таомлар пишириш буйруғи берилади. Бунинг
учун 150 бухоро мани [10] миқдорида гуруч ишлатилган. Шу пайтда
Бухоро аркида иккита, бири Абулфайзхонга иккинчиси Рахимхонга
тегишли бўлган тож сақланган. Расмий маросим учун олд тарафи Маккага
қараган, узунлиги 80 олчин [11], баландлиги 20 олчин келадиган махсус
супа ясалиб, унинг устига узунлиги ва эни 5 олчин келадиган мармар тахт
қўйилади. Супанинг икки томонидан ҳар бирининг узунлиги 60 газ [12] ва
баландлиги 10 газ келадиган, олд қисим Маккага қараган супа қурилади.
Ўнг қўл тараф супага сайидлар ҳамда уламолар: биринчи бўлиб – Нақиб,
кейин Файзи, сўнгра Ўроқи-Калон, Қози-Калон, Шайх ул-Ислом, Қози-
Аскар, Аълам, Ўроқи-Хурд, Муфти-Аскар, Бухоро шаҳри раиси ва бошқа
мансабдор хўжа ва уламолар ўтирадилар. Чап қўл тараф супага эса,
дастлаб – Оталиқ, иккинчи бўлиб Девонбеги, кейин Парвоначи, Додхоҳ,
муҳрдор Иноқ, мансабдор Тўқсоба, Эшик оғабоши ва Мирохўр ўтиради.
Мирохўрдан кейинги мансабдагиларга ўтиришга рухсат берилмайди ва
улар тик турадилар. Шу тарзда тахтнинг ҳар икки томонига 10-12 кишидан
иборат мансабдорлар ўтирадилар. Улардан қай бирининг обрў-эътибори
катта бўлса, улар баландроқда жойлашадилар. Нақиб ва Оталиқ тенг
ҳисобланган [13].

Ҳамма ташкилий масалалар тайёр бўлгач, барча амалдорлар

юқоридаги тартибда ўз ўринларини эгаллашади. Тахт олдига оқ кигиз
ёйилади. Амир Ҳайдар бошига қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож
кийиб, кигизга ўтиради. Сўнгра наматнинг тўрт бурчагидан Нақиб,
Оталиқ, Девонбеги ва Парвоначи кўтариб, Амир Ҳайдарни тахтга
туширадилар. Шу билан бирга катта миқдорда олтин ва кумуш тангалар
тарқатилади. Сўнгра, овқат келтирилади. Меҳмондорчилик тугаши билан,


background image

353

барча амалдорлар мансабига қараб тўққиз мингта шолча, кимхоб, духоба
ва заррин иплар билан безатилган ипак матолардан тайёрланган зарбоф
тўнлар тарқатилади [14]. Амир Ҳайдарнинг бу тарзда тахтга ўтириш
маросимининг довруғи ҳамма жойга тарқатилади. Ҳар тарафдан, Кобулдан
Замоншоҳ, Эрондан Фатҳ Алишоҳ, Қўқондан Олимхон ҳамда Урганчдан
[15] элчилар келиб табриклайдилар. Ушбу элчилар Бухорога етиб келгач,
амирнинг қўлини тавоф қилишларига рўхсат берилади [16].

А.Ф.Негри бошчилигидаги рус миссиясининг Бухоро ҳукмдор

доиралари томонидан яхши қарши олиниши ва илтифот билан қабул
қилинишига қарамасдан, элчи ва Амир Ҳайдар ўртасида олиб борилган
музокараларида

келишмовчилик

вужудга

келади.

Элчининг

ҳамроҳларидан бўлган Будриннинг ёзишича, бу келишмовчилик амирнинг
биринчи қабул маросимини ташкиллаштириш учун амирнинг вакили
билан рус элчиси ўртасида бошланади [17].

Г.Мейендорфнинг

берган

маълумотларига

қараганда,

рус

миссиясининг Бухоро амири томонидан расмий равишда қабул қилиниши
тўғрисида амирнинг вакили билан миссия бошлиғи А.Ф. Негри ўртасида
олиб борилган музокаралар 36 соат давом этган эди [18]. Чунки қабул
маросимини ташкил қилиш масаласи бир кун олдин амирлик вакили
Озодхон билан учрашувда элчилик қўним топган қушбегига тегишли
бўлган, шаҳардан 2 верст узоқликда жойлашган, Бозорчи қасрида
бошланган эди. Музокаранинг иккинчи куни Амирнинг вакили қабул
маросимида амирга истисно тариқасида ўз императорининг ёрлиғини
топшириётган вақтда анъанага кўра ўтирган ҳолда гапириш шарти билан
қабулга розилик билдиради [19].

Бу музокаралар давомида рус элчиси икки давлат ўртасидаги ўзаро

муносабатларнинг бузилмаслигига ҳаракат қилиб, миссия олдига қўйилган
вазифаларнинг кейинчалик муваффақиятли бажарилиши мақсадида, қабул
қилиш маросимининг Бухоро вакилининг таклифи бўйича (яъни шу
вақтларда Бухорода чет давлатлардан келган элчиларни қабул қилиш учун
ўрнатилган тартиб бўйича) олиб борилишига ўз розилигини билдирган
эди. Аммо, масаланинг бундай ечилишига қарамасдан, музокара вақтида
рус элчиси бухороликларнинг қисман ён беришларига эришди, жумладан
қабул қилиш маросими вақтида Бухоро амири билан музокарани рус
элчисига ўтириб олиб боришга рухсат этилган эди [20].

Бу воқеанинг ўзи Россия ва Бухоро хонлиги ўртасидаги

муносабатларда катта аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли, Бухоро ҳукмрон
доираларини бироз бўлса ҳам рус элчисига ён беришга мажбур
бўлганлигидан дарак беради[21].

XVII асрда Бухоро ва Россия ўртасида олиб борилган муносабатлар

тартибсиз ҳолатда бўлиб, томонларнинг ҳар бири ўз зиммасига олган
мажбуриятларини аниқ бажармаслиги қатор муаммоларнинг келтириб
чиқарган бўлса, манғитлар томонидан ишлаб чиқилган дипломатик


background image

354

протокол Россиянинг Бухоро билан яқинлашувига имкон яратиб,
иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг ўсишига замин яратди [23].

Адабиётлар:

1.

Хилков Г.Д. Сборник князя Хилкова. – СПб.: Типография брат.

Пантелеевыхъ, 1879. – С. 400.

2.

Амалдорлар фуқаролик ва ҳарбий мансабларга бўлинган. Бу

ҳақда қаранг: Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства. – СПб.:
Типография Императорской Академии Наук, 1843. – С. 182.

3.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства ... – С. 190.

4.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке

// Сборник в честь семидесятилетия Григория Николаевича Потанина. –
СПб: В.Ф. Киршбаума (отд-ние), 1909 (Записки Русского географического
общества: по Отделению этнографии / ред. д. чл. А.Д.Руднев. – Т. 34). – С.
301-302.

5.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке.

... – С. 302-303.

6.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке.

... – С. 303-304.

7.

Бухоро сафарномаси (Амир Насруллоҳ ва Муҳаммадшоҳ Қожор

ўртасидаги дипломатик муносабатларга доир. 1844 йил.) / Форсчадан
таржима ва изоҳлар муаллифи: И. Бекжон . – Тошкент. 2007. – Б. 86-87.

8.

Бухоро сафарномаси ... – Б. 88.

9.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства. – СПб.:

Типография Императорской Академии Наук, 1843. – С. 185-186.

10.

Оғирлик ўлчов бирлиги – 1 ман 1 ботмонга тенг. 1 ботмон = 8

фунт = 409,5 г.

11.

Узунлик ўлчов бирлиги. – 1 олчин 1 аршинга тенг. 1 аршин =

0,7112 м

12.

Узунлик ўлчов бирлиги. – 1 газ тахминан 1,5 аршинга тенг.

13.

Мирза-Шемс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хоканде и

Кашгаре. Записки Мирзы-Шемса Бухари // Ученые записки, издаваемые
императорским Казанским университетом. Кн. I-II. – Казань: Университет,
1861. – С. 6-7.

14.

Мирза-Шемс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хоканде и

Кашгаре. ... – С. 7-8.

15.

Амир Ҳайдар 1800 йили тахтга ўтирган бўлса, Замоншоҳ 1793

йилда, Фатҳ Алишоҳ 1798 йилда тахтга ўтирган. Қўқон хони Олимхоннинг
қачон тахтга ўтирганлиги номаълум.

16.

Мирза-Шемс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хоканде и

Кашгаре. ... – С. 8

17.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. // Туркестанский сборник. –

СПб., 1879. – Т. 239. – С. 16.


background image

355

18.

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. Предисл.

Н.А. Халфина. – М.: Главная редакция восточной литературы издательства
Наука, 1975. – С. 83.

19.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. (Записки очевидца) //

Справочная книжка Оренбургского края на 1871 год. – Оренбург: Изд.
Оренбургского Губернского Статистического комитета, 1871. –С. 16.

20.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. ... – С. 16.

21.

Холикулов,

Ахмаджон.

"Некоторые

комментарии

к

двусторонним

отношениям

Бухарского

ханства

и

Российского

царства."

Общество и инновации

2.10/S (2021): 561-571.

22.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations

Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The
Beginning Of The 20 th Centuries."

International Journal of Scientific and

Technology Research

9.2 (2020): 311-318.

23.

Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE

NORTHERN BACTRIA (BRONZE AGE)."

ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ СТАТЬЯ

2018

. 2018.

XIX АСР ЎРТАЛАРИДА ҚЎҚОН ВА ХИВА ХОНЛИКЛАРИНИНГ

УСМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ БИЛАН ДИПЛОМАТИК

МУНОСАБАТЛАР ТАРИХИДАН

Рахмонқулова З.Б.

т.ф.н., проф.,

Архившунослик ва манбашунослик кафедраси мудири,

Ўзбекистон Миллий университети

XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари мураккаб, нотинч
даврни бошдан кечирар эдилар. Бу даврга келиб, Қўқон хонлиги қудрати
кучайиб бораётган эди. Бухоро амири эса ўз мавқеини мустаҳкамлаш
мақсадида қўшнилари билан урушлар олиб борар, Англия билан Россия
ўлкага таъсирини мустаҳкамлаш истагида ўзаро рақобатни давом
эттирмоқда эди. Юзага келган вазият Хива, Қўқон хонлиги ва Бухоро
амирликлари Истанбул билан элчилик алоқаларини давом эттиришига
ижобий таъсир қилган. Ўрта Осиё ҳукмдорлари эса мактубларида ўзаро
низолар тўғрисида умуман баҳс этмаган: фақат Россия босқини хавфи
тўғрисидаги хавотирларини билдириб, уни бартараф этишда Усмонийлар
султонидан

ёрдам

сўраганлар.

Усмонийлар

давлати

мамлакат

ичкарисидаги сиёсий инқирозни бартараф этиш учун курашаётган бир
даврда Ўрта Осиё масаласига эътибор бермади.

Қўқон хони Муҳаммадалихон (1822-1842) 1837 йилнинг баҳорида

Истанбулга элчиси Зоҳид Хўжани юбориб, Усмонийлардан қўшинни

Библиографические ссылки

Хилков Г.Д. Сборник князя Хилкова. - СПб.: Типография брат. Пантелеевыхъ, 1879. - С. 400.

Амалдорлар фукаролик ва харбий мансабларга булинган. Бу хакда каранг: Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства. - СПб.: Типография Императорской Академии Наук, 1843. - С. 182.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства ... - С. 190.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке // Сборник в честь семидесятилетия Григория Николаевича Потанина. -СПб: В.Ф. Киршбаума (отд-ние), 1909 (Записки Русского географического общества: по Отделению этнографии / рсд. д. чл. А.Д.Руднсв. - Т. 34). - С. 301-302.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке. ...-С. 302-303.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбецких ханов в XVII веке. ...-С. 303-304.

Бухоро сафарномаси (Амир Насруллох ва Мухаммадшох, Цожор уртасидаги дипломатик муносабатларга дойр. 1844 йил.) / Форсчадан таржима ва изохдар муаллифи: И. Бскжон . - Тошкент. 2007. - Б. 86-87.

Бухоро сафарномаси ... - Б. 88.

Ханыков Н.В. Описание Бухарского Ханства. - СПб.: Типография Императорской Академии Наук, 1843. - С. 185-186.

Огирлик улчов бирлиги - 1 ман 1 ботмонга тенг. 1 ботмон = 8 фунт = 409,5 г.

Н.Узунлик улчов бирлиги. - 1 олчин 1 аршинга тенг. 1 аршин = 0,7112 м

Узунлик улчов бирлиги. - 1 газ тахминан 1,5 аршинга тенг.

Мирза-Шсмс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хокандс и Кашгаре. Записки Мирзы-Шсмса Бухари // Ученые записки, издаваемые императорским Казанским университетом. Кн. I-II. - Казань: Университет, 1861.-С. 6-7.

Мирза-Шсмс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хокандс и Кашгаре. ... - С. 7-8.

Амир Хдйдар 1800 Йили тахтга утирган булса, Замоншох 1793 йилда, Фатх, Алишох 1798 йилда тахтга утирган. Кукон хони Олимхоннинг канон тахтга утирганлиги номаълум.

Мирза-Шсмс Бухари. О некоторых событиях в Бухаре, Хокандс и Кашгаре. ... - С. 8

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. // Туркестанский сборник. -СПб., 1879,-Т. 239.-С. 16.

Мсйендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. Прсдисл. Н.А. Халфина. - М.: Главная редакция восточной литературы издательства Наука, 1975.-С. 83.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. (Записки очевидца) // Справочная книжка Оренбургского края на 1871 год. - Оренбург: Изд. Оренбургского Губернского Статистического комитета, 1871. -С. 16.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. ... - С. 16.

Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним отношениям Бухарского ханства и Российского царства." Общество и инновации 2.10/S (2021): 561-571.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The Beginning Of The 20 th Centuries." International Journal of Scientific and Technology Research 9.2 (2020): 311-318.

Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE NORTHERN BACTRIA (BRONZE AGE)." ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ СТАТЬЯ 2018. 2018.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов