416
ТАРИХИЙ ХАРИТАЛАРНИ ТУЗИШДА КАРТОГРАФИК
МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Примов М.О.
т.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи,
Ўзбекистон Миллий университети
Ҳодисаларни тасвирлаш, таҳлил қилиш ва билиш учун хариталардан
фойдаланиш, улар тўғрисида янги билим ва хусусиятларни олиш, уларнинг
фазовий муносабатлари ва прогнозларини ўрганишни биз картографик
тадқиқот усули деб номлаймиз [6, С. 263-264].
Картографик методиканинг ўзига хос хусусияти шундаки, картограф
тарихчи бир вақтнинг ўзида тарихий тадқиқот методларини ва
картографик таҳлил усулларини ҳам яхши билиши керак.
Айни пайтда, замонавий тарихий хариталар билан ишлашда
тадқиқотчи уларни даврлаштириш (палеографик, қоғоз мойбўёқли
белгилар, изотоплар ёрдамида, шунингдек, объектларнинг пайдо бўлиши
ёки йўқ бўлиб кетиши вақтига қараб таркибини таҳлил қилиш) ва уларни
баҳолаш (тарихий далиллар, матнлар ва бошқалар билан боғлиқ)
техникасини билиши зарур. Шу билан бирга хариташунослик
тадқиқотчини хаританинг математик элементлари (проекция, масштаб,
узунлик ўлчови ва бошқалар)ни таҳлил қилиш, хаританинг таркибий
қисмлари, топонимлар ва бошқа харита элементларини қиёсий таҳлил
қилиш, харита тузиш усуллари ва бошқа малака ҳамда кўникмалар билан
қуроллантиради. Шунинг учун, ушбу масалаларни махсус кўриб чиқадиган
нашрлар жуда фойдалидир [1, P. 62-74].
Харита тузиш жараёнидан аввало унга қандай тартибда элементларни
киритишни белгилаб олиш зарур, яъни бир турдагими ёки кўп турдаги [2,
P. 34].
Хариталарни тузишда картографик методлардан фойдаланишда
биринчидан, географик харита (ва картографик ишлаб чиқариш) тарихига,
иккинчидан, картография фанининг назарий ғоялари ва услублари
тарихига ҳам эътибор бериш зарур [5, C. 232].
Картография хариталарни ва бошқа картографик тасвирларни
воқеликни намойиш қилишнинг ўзига хос усули, реал ҳодисаларнинг
фазовий моделлари сифатида уларнинг миқдорий ва сифат хусусияти,
тузилиши, ўзаро муносабати ва динамикасини кўриб чиқади.
Хариташунослик картографиянинг бир қисмини ташкил этади ва фан
сифатида картографик тасвирларнинг хусусияти ва турларини ўрганади,
энг муҳим картографик манбаларни тизимли кўриб чиқишни ўз ичига
олади, таҳлил методи ва хариталарни илмий тадқиқотлар ҳамда амалиётда
417
қўллаш методларини тавсифлайди. Ниҳоят, хариташунослик картография
тарихини (картография фани ва ишлаб чиқаришининг ривожланишининг
асосий босқичлари ва шакллари) ўрганади [7, C.4].
Географик узунликларни аниқлашнинг телеграф методи 1875 йилдан
қўллана бошлаган бўлиб, бу усул билан ҳар йили бир-икки астрономик
пункт аниқланган. 36 йил мобайнида Ўрта Осиёда бу метод билан 27 та
пунктнинг координатаси аниқланган бўлиб, уларнинг 6 таси (Урганч,
Тўрткўл, Бухоро, Самарқанд, Термиз ва Фарғона шаҳарларда) Ўзбекистон
ҳудудида жойлашган. Таянч нуқталарнинг камлиги тадқиқотчиларга бу
узоқ масофани пиёда босиб ўтишни талаб этарди. Бу эса жуда мушкул эди.
1875 йилда Тошкент шаҳрининг географик узунлигини ҳам Омскка
нисбатан телеграф методи орқали аниқланган [3, Б. 70-72].
Хариталар тузиш жараёни илгари олиб борилган геодезик,
топографик, географик, иқтисодий ва бошқа ишлар натижасидан максимал
фойдаланишга асосланган.
Харита тузишдан олдин турли картографик материаллар тўпланиб,
харитаси тузиладиган ҳудуд ҳар томонлама ўрганилади. Материалларни
ўрганишдаги энг асосий иш – асосий картографик материалларни танлаш
ва уни таҳлил қилишдир. Хариталар ва картографик материалларни
баҳолашдаги энг муҳим мезон картографик тасвирнинг ҳақиқий ҳолат
билан мослигидир [8].
Харита тузиш, асосан, иккита жараёндан иборат:
1.
Тасвирларни материалдан асл нусхага кўчириш. Бунга техник
жараён дейилади. Техник жараёнда картографик асос ҳисоблаб чиқилади
ва ясалади. Турли техникавий методлар билан картографик материалдаги
маълумотлар асл нусхага кўчирилади.
2.
Фойдаланиладиган
картографик
материалнинг
мазмуни
умумлаштирилади. Бунга мантиқий ёки маъновий жараён дейилади.
Хариталар мазмунини мантиқий усулда умумлаштириш, харита тузиш
вақтида муҳим предметларни, ҳодисаларни, боғланишларни аниқлаш,
ажратиш ва умумлаштириш генерализация дейилади.
Картографик асос тайёр бўлгач, картографик материалдаги тасвирлар
харита чизиладиган оригиналга кўчирилади. Хариталар тузишда қуйидаги
методлар қўлланади:
1.
Фотомеханик метод.
2.
Оптик метод.
3.
Механик метод.
4.
График метод.
Ҳозирги вақтда фотомеханик метод жуда кенг тарқалган. Бу метод
картографик материални юқори аниқликда суратга олиб, уларни
картографик асоси билан туташтиришга асосланган. Картографик
материал аслини ёки унинг нусхасини асли билан туташтиришга монтаж
қилиш орқали эришилади.
418
Харита тузишнинг оптик методи оптикавий расм чизиш
асбобларидан,
масалан,
картографик
проекторлар
ва
бошқа
фотограмметрияда қўлланадиган асбоблардан фойдаланишга асосланган.
Механик метод ёрдамида харита тузишда кўпроқ пантографдан
фойдаланилади.
График методнинг кенг тарқалган тури квадрат катаклар бўйича
харитани қайта чизиш методидир. Бу методда картографик материал билан
асли билан бир ўлчамдаги катакларга бўлинади. Аслидаги катаклар
ўлчамини одатда 3-5 мм қилиб олинади. Тафсилотларнинг қайта расмини
чизиш картографик материал билан оригиналдаги бир хил нуқталар бўйича
кўз билан чамалаб чизилади [4, Б. 287-292].
Картографлар орасида энг кенг тарқалган картографик тасвирлаш
усуллари 11 та бўлиб, улар: белгилар, чизиқли белгилар, тенг чизиқлар,
сифатли ранг ва миқдор кўрсаткичли ранг, бир жойга тегишли диаграмма,
нуқталар методи, ареаллар, ҳаракатни ифодалайдиган чизиқлар,
картограмма ва картодиагаммалар деб номланади. Баъзан картографик
белгилар ўрнини харитадаги ёзувлар ҳам босиши мумкин. Xариталардан
фойдаланиш ҳар доим жамият билан картографиянинг кесишган жойида
ривожланиб келган ва ривожланиб бормоқда.
Адабиётлар:
1.
Harley J.B. The evolution of early maps: towards a methodology //
Imago Mundi, 1968. №22. – PP. 62-74.
2.
Peterson, Gretchen N. GIS Cartography: a guide to effective map
design. Second edition. – London and New York: CRC Press, 2014. – P. 34.
3.
Гальков Ч.В., Раҳимбеков Р.У., Югай Р.Л. Ўзбекистон карталари ...
– Б. 70-72.
4.
Мубораков Ҳ., Ахмедов С. Геодезия ва картография. – Тошкент:
Ўқитувчи, 2002. – Б. 287-288.
5.
Салишев К.А. История картографии. Итоги науки и техники.
Картография, T. VI. – М., ВИНИТИ, 1974. – C. 232.
6.
Салищев К.А. Картоведение. – M.: Изд-во Московского
университета, 1976. – C. 263-264.
7.
Салищев Н.А. Картоведение. – M.: Изд-во Московского
университета, 1990. – C. 4.
8.
Sagdullaev, Anatoliy, et al. "Problems Of Cartography Of Ancient
EthnoCultural Processes In Central Asia."
INTERNATIONAL JOURNAL OF-
SCIENTIFIC-& TECHNOLOGY RESEARCH
9.04 (2020): 745-748.