Туркистон ўлкасига келган хорижлик фотографлар фаолияти

CC BY f
435-437
27
14
Поделиться
Инаятов, Ж. (2022). Туркистон ўлкасига келган хорижлик фотографлар фаолияти. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 435–437. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13700
Ж Инаятов, Чирчикский государственный педагогический университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Фотография тасвирий санъат тараккиётида илгари куйилган бир кадам деб эътироф этилди. Шу боисдан биринчи фотографларни “ёруглик тасвирчилари” дсб аташган. Фотообразлар фотопластинкага туширилган хужжат сифатида кадрланади. Чунки улар замондошларнинг жонли бадиий кисфаси тасвири булиб колади.


background image

435

согдийской топонимии. Дисс. кандидата филологических наук. – СПб.,
2004. – C. 93.

19.

Буряков Ю.Ф. Историческая топография... – С. 75.

20.

Буряков Ю.Ф., Қосимов М.Р., Ростовцев О.М. Тошкент

областининг археологик ёдгорликлари. Тошкент, 1975. – Б. 45; Буряков
Ю.Ф.

Верификация

археологических

материалов

письменными

источниками // Аскаров А.А., Буряков Ю.Ф., Квирквелия О.Р.,
Радилиловский В.В. Теоретические и методологические проблемы
исследования в археологии. Ташкент, 1988. – С. 81.

21.

Буряков Ю.Ф. Историческая топография... – С. 75.

22.

Moravcsik G. Byzantinoturcica. Т. 2. – Berlin 1958. – Р. 130-131,

290; Golden P.B. Türk Halkları tarihine Giriş. Çev. O.Karatay. Ankara, 2002. –
S. 103; Гумилев Л.Н. Древние тюрки. М., 1967. – С. 158-159.

23.

Бабаяров Г. Государственный строй Западно-Тюркского каганата.

Автореф.док.ист.наук. Ташкент: ИВ АН РУз, 2012. – С. 24.

24.

Anatoliy, S., T. Jasur, and A. Utkir. "Socio-economic relations during

the bronze age in Central Asia."

Journal of Critical Reviews

7.9 (2020): 905-

907.

ТУРКИСТОН ЎЛКАСИГА КЕЛГАН ХОРИЖЛИК

ФОТОГРАФЛАР ФАОЛИЯТИ

Инаятов Ж.Г.

таянч доктарант,

Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика университети

Фотография тасвирий санъат тараққиётида илгари қўйилган бир

қадам деб эътироф этилди. Шу боисдан биринчи фотографларни “ёруғлик
тасвирчилари” деб аташган. Фотообразлар фотопластинкага туширилган
ҳужжат сифатида қадрланади. Чунки улар замондошларнинг жонли бадиий
қиёфаси тасвири бўлиб қолади.

Инсон тафаккурининг қудрати билан вужудга келган

фотографиянинг Ўрта Осиёга, хусусан, ўзбек диёрига кириб келганига 160
йилдан ошди. Шу давр мобайнида соҳа фаолиятида қатор ўзгаришлар рўй
берди. Туркистон ўлкаси фотография ривожи учун кенг майдонга
айланади. Унинг ажойиб табиати, жаҳонга машҳур тарихий ёдгорликлари,
маҳаллий аҳолининг ўзига хос турмуш-тарзи кабилар янги санъат тури
усталарини қизиқтириб қўйди. Улар бу гўзаликлларни томошабинларга
етказишга интилишди. Айтиш керак, Туркистон ўлкаси ҳаётига бўлган
катта қизиқиш ҳам бу санъатнинг ривожланишига йўл очди.

Россия империяси Туркистонда ўз ҳукумронлигини ўрнатгач, ушбу

ҳудудга ўлка ҳаёти, унинг тарихи билан қизиқувчилар кириб кела
бошлади. Улар ўзлари гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисаларни турли шаклларда


background image

436

(эсдалик, сафарнома, йўл қайдлари ва бошқа.) ёзиб қолдиришди. Ушбу
ёзма манбаларнинг ишончлилигини оширишда фотографик манбалар
алоҳида қийматга эга ҳисобланади.

XIX аср 80 йиллари охири - 90 йилларнинг бошида Туркистон

ўлкасига ҳам илмий фотография йўналиши кириб кела бошлайди. Илмий
фотографияни кейинги ривожида нафақат Россия империяси фотографлари
балки хорижлик мутахасисслар ҳам катта роль ўйнади. Ана шундай
шахслардан бири француз Ф.Орде ҳисобланиб, XIX асрнинг иккинчи
ярмида Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий
ҳаётни профессионал фотограф сифатида ёритиб беришга ҳаракат қилди.

Фотограф турли манбаларда турлича исмлар билан аталади:

“ОрдэN”, “Ордэ”, “Хордет”, “Ордер”, “Ордэт” кабилар. Бироқ кўплаб
коллекционерлар уни машҳур француз фотографи “M. Hordet” ва “W.
Ordén” номлари остида танишади.

Таъкидлаш керак, Ф. ОрдэN Туркистон ўлкасида бўлган энг сирли ва

тушуниб бўлмайдиган фотографларидан бири эди. Унинг сирлилиги
шундаки, Ф. Ордэ бўйича маълумотлар жуда оз. Биз уни фақатгина 1890 ва
1899 йилларда нашр қилинган тўрт жилддан иборат “Ўрта Осиё ва Кавказ”
асари орқалигина биламиз. Яна шу нарса маълумки, фотограф 1870-1890
йиллар орасида Ўрта Осиё, Қозоғистон, Тибилиси (Тифлис), Қорачой,
Чеченистон, Киев, Полтава, Форс, Афғонистон шунингдек, Боку
ҳудудларини кезиб чиққан[1].

Ф. Ордэни нафақат профессионал фотограф балки, халқлар

этнографиясини яхши билган олим деб ҳам ҳисоблаш мумкин. Бу жиҳат у
томонидан олинган расмларда яққол намоён бўлади.

Фотографнинг тўрт жилддан иборат “Ўрта Осиё ва Кавказ” номли

албомидан[2] жой олган расмларни мавзу жиҳатдан бир неча турларга
ажратиш мумкин:

– Ўрта Осиё оддий аҳолиси ва уларнинг турмуш тарзини ифода

қилган расмлар;

– ҳукумдорлар ва унинг оила аъзоларига оид расмлар;

– турли иншоат ва бинолар тасвирлари;

– географик объектлар ва жойлар расмлари

Ф. Ордэ ижодининг катта қисмини Ўрта Осиё оддий аҳолиси ва

уларнинг турмуш тарзини ифода қилган расмлар ташкил қилади. Хусусан,
аҳолининг кундалик меҳнатига оид тасвирларни олиш мумкин. Уларда
Ўрта Осиёда яшаётган барча миллат вакиллари (ўзбек, қирғиз, туркман,
яҳудий, ҳинд)нинг турмуш тарзини ифода қилган фототасвирлар бор.
Муаллиф улар орқали Туркистон аҳолисининг маийший турмуши қандай
бўлганлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.

Ф. Ордэ ўз саёҳати давомида ҳукумдорлар ва унинг оила аъзолари

ҳамда ўлканинг сиёсий элитаси вакиллари тасвирларини ҳам олишга
муввафақ бўлган. Улар ичида айниқса Бухоро амири Муззафархон, Бухоро


background image

437

амирлигининг эътиборли вакиллари ҳамда ҳарбий вазири, Хива хони
Муҳаммад Рахимхон II Феруз, Хива девонбегиси Матмурод девонбеги ва
бошқа шахсларнинг фотосуратлари алоҳида қимматга эга. Бу
фотосуратларнинг аҳамияти шундаки, таҳлил қилинаётган даврда Ўрта
Осиё давлатлари ҳукумдорлари ва сиёсий доираларнинг кийиниши,
турмуши ҳақида тассавурга эга бўлиш мумкин.

Туркистон ўлкасидаги географик объектлар ва жойлар, турли

иншоат, бинолар тасвирлари ҳам Ф. Ордэ назаридан четда қолмаган.
Верний (Алмати)даги Архиерейская кўчасининг 1854 йилдаги ҳолати,
губернатор уйи, гимназия биносининг олд кўриниши тасвири,
Қаттақўрғондаги Умарбек қўрғони, Марвдаги туркманлар овули, Бухоро
шаҳрининг умумий кўриниши, шаҳардаги карвонсарой, яҳудийлар
ибодатхона (синагога)сининг ички кўриниши, Амударё, Зарафшон
дарёлари фототасвирлари, Қўқондаги Муродбек саройи, Андижондаги
бозорнинг умумий кўриниши тасвири ва бошқалар шулар жумласидан.

Фотограф Ўрта Осиёдаги турли жойлар, иншоат ва биноларни

суратга олар экан асосан катта эътиборини Самарқанд ва Бухоро
шаҳарларига қаратади ҳамда уларни бор бўйича кўрсатишга ҳаракат
қилган.

Хуллас, француз фотографи Ф. ОрдэN ижоди ўзининг мавзу

жиҳатидан бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Фотограф Туркистон
ўлкасини тасвирга олар экан мана шу масалага алоҳида диққат қаратган.
Бу эса бугунги кунда ўлканинг XIX аср иккинчи ярми XX аср бошларидаги
тарихини янада чуқур ўрганиш имконини беради.

Парижлик фото устаси Поль Надар ҳам 1890 йилда Ўрта Осиёга

саёҳатга келиб, Орол денгизидан Помир тоғларига қадар чўзилган
бепоён юртимизнинг жаннатмакон манзараларини суратга туширган.

Хуллас, XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон ўлкасига хорижлик

фотографларнинг кириб келиши кучайди. Уларнинг ўлкага келиши
Туркистонни Ғарб дунёсига танитишда муҳим роль ўйнади. Шунингдек,
ўлкада маҳаллий фотография соҳасининг ривожланишида ҳам маълум
даражада ўринга эга бўлди.

Адабиётлар:

1. Ф. ОрдэN. Кавказ и Средняя Азия. Т. 1-4. Год издания между 1890

и 1899.

2. Ўз МА, ф.И-1, 28-рўйхат, 427-иш, 7-варақ.
3. Исҳоқов А. Кинематография тарихи / ўқув қўлланма. – Тошкент:

Zilol buloq, 2019. – Б. 61.

4. Ташкентская правда. 11 декабря, 1966 г.
5. Ўз МА, ф.И-19, 1-рўйхат, 6043-иш, 4-варақ.

Библиографические ссылки

Ф. ОрдэМ. Кавказ и Средняя Азия. Т. 1-4. Год издания между 1890 и 1899.

Уз МА, ф.И-1, 28-руйхат, 427-иш, 7-варак-

Исхоков А. Кинематография тарихи / укув кулланма. - Тошкент: Zilol buloq, 2019. - Б. 61.

Ташкентская правда. 11 декабря, 1966 г.

Уз МА, ф.И-19, 1-руйхат, 6043-иш, 4-варак-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов