ХIX Асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Фарғона водийсида пахта тозалаш саноат корхоналари фаолияти

CC BY f
247-250
8
2
Поделиться
Сайфуллаев, Х. (2022). ХIX Асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Фарғона водийсида пахта тозалаш саноат корхоналари фаолияти. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 247–250. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13501
Х Сайфуллаев, Национальный университет Узбекистана

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия импсрияси томонидан Урта Осиёда пахта майдонларининг ксскин купайиши, пахтани кайта ишлаш корхоналари пахта тозалаш заводлари курилиши кснгайишига олиб кслди. Бу даврда Фаргона водийсида хам пахта майдонларининг кенгайиши, пахта тозалаш саноати корхоналарининг кенг микёсда курилишига олиб келганини куришимиз мумкин. Ушбу пахта тозалаш корхоналари курилиш ва ташкил этилишида бсвосита хукуматнинг куллаб-кувватлаши мухим урин тутди. Натижада рус тадбиркорлари ва махаллий тадбиркорлар орасида хам пахта тозалаш саноат корхоналари билан шугулланувчи катлам пайдо булди [11].

Похожие статьи


background image

247

Узбекистан в годы второй мировой войны, - это комплекс
взаимосвязанных архивных справочников о составе и содержании
архивных документов. Создание межфондовой архивной описи на тему
«Эвакуации населения в Узбекистан в годы второй мировой войны (1941-
1945 гг.)» на единой методической основе позволит быстрый поиск
архивных документов в целях эффективного использования.

Литература:

1.

https://www.permgaspi.ru/publikatsii/stati/sozdanie-baz-dannyh-na-

osnove-arhivnyh-dokumentov-odno-iz-prioritetnyh-napravlenij-deyatelnosti-
sovremennogo-arhiva.html

2.

Майстрович Т.В. Научно-методическое пособие. – М.: Либерея-

Бибинформ, 2007. – 44 с.

3.

Качалина, В.В. «Электронная коллекция» или «электронный

фонд»? (по данным экспертного опроса) / В.В. Качалина //
Библиотековедение. - 2006. - № 1. – С.55-61.

ХIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ - ХХ АСР БОШЛАРИДА

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТ

КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

Сайфуллаев Х.Т.

ўқитувчи,

Ўзбекистон Миллий университети


XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси томонидан Ўрта

Осиёда пахта майдонларининг кескин кўпайиши, пахтани қайта ишлаш
корхоналари пахта тозалаш заводлари қурилиши кенгайишига олиб келди.
Бу даврда Фарғона водийсида хам пахта майдонларининг кенгайиши,
пахта тозалаш саноати корхоналарининг кенг миқёсда қурилишига олиб
келганини кўришимиз мумкин. Ушбу пахта тозалаш корхоналари қурилиш
ва ташкил этилишида бевосита ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши муҳим
ўрин тутди. Натижада рус тадбиркорлари ва маҳаллий тадбиркорлар
орасида ҳам пахта тозалаш саноат корхоналари билан шуғулланувчи
қатлам пайдо бўлди [11].

XIX аср охирида Фарғона водийси Туркистоннинг энг йирик саноат

марказларидан бирига айланди. Шу ўринда пахта саноати ва унинг
фаолияти водийда анча жадал ривожланди. Маҳаллий сармоядорга
қарашли биринчи саноат корхонаси - пахта заводи (6 та жин, буғ двигатели
қуввати 25 от кучига тенг) 1886 йилда Фарғона вилоятининг Горчаково
бекатида ташкил топди. 20-25 йилдан сўнг эса бундай завод эгаси бўлган
бойларнинг сони 30-40 тага етди [1, Б. 37]. 1888 йил Туркистонда жами
525000 пуд пахта ишлаб чиқарилган бўлса, Фарғона вилоятида 400000 пуд,


background image

248

Самарқанд вилоятида 65000 пуд, Сирдарё вилоятида 60000 пуд пахта
толаси тайёрланди [2, Б. 40]. Фарғона водийсининг йирик ва кўхна маркази
Қўқон шахри ва унинг атрофи аср охирида асосий пахта саноати ва
савдосининг энг муҳим марказига айланди. Бу албатта шаҳар аҳолиснинг
сонига ҳам таъсир қилмай қолмади. Жумладан, 1897 йилда Қўқон шаҳри
ва унинг атрофида 81 минг аҳоли бўлса 1910 йилга келиб, 113 минг
кишини ташкил қилди. Шаҳар атрофида 31 та пахта тозалаш заводи ва 5 та
ёғ-мой заводлари мавжуд эди [3, Б 36]. Юқорида такидлангандек, Рус
мулкдолари орасида пахта етиштириш ва унга ишлов бериш билан
шуғулланувчи қатлам пайдо бўла бошлади. Аксарият пахта тозалаш саноат
корхоналарининг пахта майдонлари ва уларга тегишли хўжаликлари
мавжуд эди. Шундай корхоналардан бири Фарғона водийсида дастлабки
пахта тозалаш заводларидан бири ҳисобланмиш Бўтақора заводи қад
ростлади.

1890 йили Избоскан булисининг Андижон уездида (Бўтақора

кишлоғида) йирик ҳажмли пахта тозалаш заводи кад ростлади. У кўп
тармоқли, аграр-ишлаб чиқарувчи корхона бўлмиш «Андреев Хутори»
савдо-саноат жамияти таркибига кирарди [4, Б. 84]. Бу замонавий ва
сердаромад хўжалик кўпгина фирма ва компанияларнинг эътиборини
тортди. «Андреев Хутори»да факат «Упланд» типидаги америка пахта
навлари - «Упланд маллачигит» ва «Упланд корачигит» кайта ишланарди.
Ишчилар асосан ёлланган бўлиб, бошқалардан фарқли равишда, улар
заводда 3,5-4 ой меҳнат килишар, феврал-март ойидан бошлаб ерга ишлов
бериш, уруғ сепиш, экинлар парвариши, кейин эса пахта ва донли
экинларни йиғиб олиш билан шуғуланишлари мумкин эди. «Хутор»
ишчилари сони тахминан 290 нафар бўлиб, улар асосан Наманган уездидан
эдилар. Пахта заводи асосий биноси, омбор, тўртта Браун жини (пахтадан
чигит айирадиган машина), гидравлик прессга эга эди. Завод Мисариқ
каналидаги куввати 15-16 от кучига тенг сув ғилдираги (турбина) ёрдамида
ҳаракатга келтирилган. Завод бир кеча-кундузда тахминан 1800 пуд (29
тонна), мавсум давомида эса 200 минг пуд (3200 тонна) пахта хомашёсини
тозалаган. Бутун технологик жараёнда 26 ишчи катнашган. Шу боис бир
пуд пахтани тозалаш атиги 7 тийинга тушган. Шунингдек, ушбу пахта
тозалаш заводини ва унга қарашли ерларнинг эгаси ўз даврида халқ
орасида Петкабой номи билан машҳур Пётр Лопатин томонидан юзлаб
гектар ерларни ўзлаштириб заводни пахта билан таминларди [5, Б. 15] .
Бунда ушбу завод ва унинг ерларида ишчи кучи эгаси маҳаллий чорикор ва
мардикорлар кучидан кенг фойдаланган. Кейинчалик Петкабой завод учун
идора ва турар жойлар, клуб ва болалар боғчасини ташкил этиб, заводга
тегишли ерларни кўпайтиради [10].

1899 йилда Фарғона вилоятида 93 та завод фаолият кўрсатган. Янги

Марғилон шаҳрида 1 та, Марғилон шаҳрида 28 та, Қўқонда 20 та,
Наманганда 26 та, Андижонда 18 та завод фаолият кўрсатган. Заводлар
фаолиятини одатда 20 августдан кейин бошлаган ва март апрел ойида ҳам


background image

249

фаолият кўрсатган. Ҳамма заводлар ҳам апрелгача фаолият кўрсатмаган [6,
Б. 147]. 1899-1900 йиллар пахта тозалаш заводларида 8.885.900 пуд пахта
қайта ишланган. Юқорида айтилгандек, 93 та пахта тозлаш заводининг 34
таси ички ёнув двигатели, 4 таси ички ёнув двигатели сув ёрдамида, 52
таси сув дивигатели, 3 таси ёқилғи ёрдамида ишлаган [7, Б. 148]. Фарғона
вилояти пахтасининг 5 та сорти мавжуд 1) Қора чигит толаси оқ ва уруғи
қора 2) малла чигит толаси оқ уруғи, 3) Кўк чигит толаси оқ, яшил майин
уруғ, 4) Оқ чигит ва оқ жингалак қисқа тола ва 5) маҳаллий пахта, пахта
заводига озгина бориб ва қўлда тозаланган [8, Б. 15.]

Фарғона водийсининг Андижон уезди ХХ аср бошида водийдаги энг

йирик пахта майдонларига эга минтақа баълки пахта тозалаш корхоналари
ҳам кўпчиликни ташкил қиларди. 1913-1914 йилларда Андижондаги 26 та
пахта тозалаш заводларида (7533053 пуд пахта хомашёси тозаланган
бўлса, ҳар бир заводга ўртача 283733 пуд ), Наманганда 17 пахта заводи
(4114949 пуд, ҳар бир заводга ўртача 242056 пуд хомашё), Қўқондаги 10 та
заводда 2351735 пуд (ҳар бир заводга ўртача 235174 пуд) пахта тозаланган
[10, Б. 15.]. Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, Фарғона бўйича
Андижон уезди ҳиссаси 2/3 қисмга тўғри келади. Фарғона водийси нафақат
Туркистон ўлкасининг балки Ўрта Осиёда энг серсув ўлка ҳисобланади.
Шу сабабли Фарғона водийси Туркистон ўлкасининг нафақат пахта
тозалаш корхоналари балки саноатнинг турли тармоқлари кенг тарқалган
минтақа сифатида ривожланди. Шунингдек, пахта тозалаш саноати
саноатнинг янги тармоқларини ташкил этилишида ҳам муҳим рол ўйнади.

Адабиётлар:

1.

Аминов X.X. Узбекистонда пахтачилик тарихидан. - Т.:

Мехридарё, 2007. – Б. 37.

2.

Масалський В.И. Хлопковое Дело въ Средней Азии. Туркестанъ,

Закаспийская област, Бухара и Хива. – Петербург, 1892 г. – С. 40.

3.

Аминов X.X. Ўзбекистонда пахтачилик тарихидан - Т.:

Мехридарё, 2007. – Б. 36.

4.

Александров Н.Н. Описание Андревского хутора. – Ташкент,

1902. Изд-во типлитография.

5.

Ибрагимов Р. Так Рождалос отрасли (из истории становления

хлопкоочистительной промыщленности Узбекистана). – Т.: Мехнат,
1989. – С. 15.

6.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Марғилон, 1901.

– С. 147.

7.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Марғилон, 1901.

– С. 148.

8.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Марғилон, 1901.

– С. 150.


background image

250

9.

Ибрагимов Р. Так Рождалос отрасли (из истории становления

хлопкоочистительной промыщленности Узбекистана). – Т.: Мехнат,
1989. – С. 15.

10.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations

Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At
The Beginning Of The 20 th Centuries."

International Journal of Scientific

and Technology Research

9.2 (2020): 311-318.

УСМОН ЮСУПОВ МЕМОРИАЛ УЙ-МУЗЕЙИНИНГ ВИРТУАЛ

ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ ХУСУСИДА

Мухаммадиев Р.Р.

катта ўқитувчи, PhD,

Ўзбекистон Миллий университети

Covid-2019

пандемияси пайтида дунёнинг кўплаб машҳур

музейларига уйдан чиқмасдан ташриф буюриш имконияти яратилди.
Музейларга онлайн саёҳатлар имконияти Париждаги Лувр, Амстердамдаги
Ван Гог, Лондондаги Британия музейи, Ватикандаги Секстин капелласи
каби музейлар томонидан ҳам таклиф қилинди. Эндиликда маданият
муассасалари аста-секин пандемиядан олдинги одатий иш тақвимига
қайтган бўлсада, бироқ янги хавфсизлик қоидалари туфайли улар кўп
сонли ташриф буюрувчиларни қабул қила олмайди. Фақат онлайн
платформаси мавжуд бўлган музейлар бундай муаммога дуч келмайди.
Онлайн-лойиҳалар туфайли маданият соҳасига қизиқувчи барча одамлар
яшаш жойи ва молиявий имкониятидан қатъи назар, тарих ва моддий
маданият ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Ўзбекистонда ҳам пандемия даврида республикада машҳур бўлган

бир қанча маданият муассасаларига онлайн ташриф буюриш имконияти
яратилди. Аммо, баъзи йўналишдаги музейлар ҳақида бундай деб
бўлмайди. Хусусан, маданият, фан-таълим соҳаси, давлат ва жамият
бошқарувида фаолият юритган халқимизнинг таниқли шахслари
хотирасини абадийлаштириш учун ташкил қилинган уй-музейларнинг
онлайн платформаси яратилмаган. Ана шундай уй-музейлардан бири
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган “Усмон Юсупов мемориал
уй-музейи”дир. 1974 йил 24 июнда Ўзбекистон Компартияси Марказий
Қўмитаси ва республика Министрлар Совети йиғилишида Ўзбекистон ССР
Фанлар академияси қошидаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейининг
филиали сифатида Янгийўл шаҳрида Усмон Юсупов уй-музейини ташкил
этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 1975 йил 1 мартда Усмон
Юсуповнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан уй-музей тантанали
равишда очилган [1, Б. 3].

Библиографические ссылки

Аминов Х.Х. Узбскистонда пахтачилик тарихидан. - Т.: Мсхридарё, 2007. - Б. 37.

Масалський В.И. Хлопковое Дело въ Средней Азии. Турксстанъ, Закаспийская облает, Бухара и Хива. - Петербург, 1892 г. - С. 40.

Аминов Х.Х. Узбскистонда пахтачилик тарихидан - Т.: Мсхридарё, 2007. - Б. 36.

Александров Н.Н. Описание Андрсвского хутора. - Ташкент, 1902. Изд-во типлитография.

Ибрагимов Р. Так Рождалос отрасли (из истории становления хлопкоочистительной промышленности Узбекистана). - Т.: Мсхнат, 1989.-С. 15.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Маргилон, 1901. -С. 147.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Маргилон, 1901. -С. 148.

Обзор Ферганский области за 1899 годъ. - Янги Маргилон, 1901. -С. 150.

Ибрагимов Р. Так Рождалос отрасли (из истории становления хлопкоочистительной промышленности Узбекистана). - Т.: Мсхнат, 1989.-С. 15.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The Beginning Of The 20 th Centuries." International Journal of Scientific and Technology Research 9.2 (2020): 311-318.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов