SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
17
ЎЛИМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ
КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР ВА УЛАРГА ИМКОН
БЕРУВЧИ ШАРТ-ШАРОИТЛАР
Умаров Отабек Ибодуллаевич
_
Академияси Магистратураси
тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15836235
Аннотация:
Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари
келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар, уларни имкон берган шарт-
шароитлар ҳамда Ўзбекистонда ўтган йилларда содир этилган ўлим билан
боғлиқ содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг таҳлил қилиниб,
уларни имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш омиллари
муҳокама
қилинган.
Шунингдек
йўл
транспорт
ҳодисаларини
камайтириш, оғир оқибатлар келиб чиқишини бартараф этиш борасида
фикр мулоҳазалар баён этилган.
Калит сўзлар:
йўл, транспорт, ҳуқуқбузарлик, шарт-шароит, омиллар,
шахс, автотранспорт воситалари, йўл белгилари, пиёда, ҳайдовчи.
Аннотация:
В статье анализируются факторы, приводящие к
возникновению дорожно-транспортных происшествий со смертельным
исходом, условия, способствующие их возникновению, а также проводится
анализ дорожно-транспортных происшествий со смертельным исходом,
произошедших в Узбекистане в предыдущие годы. Обсуждаются меры по
устранению условий, способствующих таким происшествиям. Также
представлены соображения по снижению количества дорожно-
транспортных происшествий и предотвращению тяжелых последствий.
Ключевые слова:
дорога, транспорт, правонарушение, условия,
факторы, личность, автотранспортные средства, дорожные знаки,
пешеход, водитель.
Ҳар қандай жамиятда ижтимоий-иқтисодий муаммолар мавжуд бўлиб,
уларни ҳал этиш долзарб масалалардан бўлиб келган, жумладан аҳоли
ўртасидаги ишсизлик ва моддий қийинчиликлар, фуқароларнинг
эҳтиёжларини тўлиқ қондиришларига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур
ҳолатлар фуқароларни ўз эҳтиёжларини қондириш борасида жиноят ёки
бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этишига олиб келади. Бугунги
кунда трансмиллий жиноятлар одам савдоси, наркотик моддаларни
ноқонуний савдоси, диний экстремизм ва терроризм ва бошқа турдаги
жиноятлар моддий манфаатдорлик эвазига содир этилишини инобатга
олсак, мазкур жиноят содир этганлар ёҳуд ушбу жиноятларнинг қурбони
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
18
бўлганлар осонроқ йўл билан пул ва моддий бойликларни эгаллашга
ҳаракат қилади.
Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл траспорт ҳодисаси расмий
равишда рўйхатга олинган бўлиб, уларда 8901 киши жароҳатланган ва 2203
киши ҳалок бўлган. Бу 2023 йилга (9839 та авария) нисбатан 475 кишига
ёки 4,8 фоизга кам деганидир. 2022 йилда бахтсиз ҳодисалар сони 9902
тани, 2021 йилда 10001 тани ташкил этган.
Йўл транспорт ҳодисаларидан жабрланганлар сони 2023 йилда 9209
нафардан 8901 нафарга (3,3 фоизга кам) камайган. ЙТҲ оқибатида вафот
этганлар ҳам 2203 кишига (79 кишига ёки 3,5 фоизга) камайди.
2023 йилда болалар иштирокида 1794 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда
1568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.
Таҳлилларга кўра йўл транспорт ҳодисаларининг аксарияти
белгиланган тезликни оширилиши натижасида содир этилганлиги мазкур
йўналишдаги назоратни кучайтириш, заруратдан келиб чиқиб, тезликни
оширганлик учун жавобгарликни кучайтириш лозим.
Россиялик тадқиқотчи Е.А.Румянцев: “транспорт воситаларининг кенг
қамровли қатновини тартибга солиш, уларнинг тиқилинчлигини олдини
олишда шаҳар кўчаларини тоифаларга ажратиш ҳамда уларда
ҳаракатланиш қоиадаларини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб
белгилаш лозим”
1
, - деб фикр билдириб ўтган.
Дарҳақиқат, шаҳар ҳудудларида йўл транспорт ҳодисаларининг
олдини олишнинг усулларидан бири ундаги тезликни йўл хусусиятларидан
келиб чиқиб белгилаш, мазкур йўлларда видеокузатув мосламаларидан
унумли фойдаланилишини таъминлаш.
Бундан ташқари, хорижий мамлакатларни тажрибасини айтадиган
бўлсак, Туркия давлатининг Истанбул ва Анқара шаҳарларидаги йўллар
тоифаларга бўлинганлиги, яъни йўлнинг қатнов қисмининг ҳар бир бўлаки
алоҳида тезликда ҳаракатланиш белгиланган, жумладан 1 бўлак 50 км/с, 2
бўлак
70 км/с, 3 бўлак 82 км/с тезлик қилиб белгиланган, айрим йўлларнинг
1 бўлакида 110 км/с тезликгача белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 28 январдаги
“Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат
1
Румянцев Евгений Александрович. "Совершенствование методов оценки качества организации
дорожного движения с использованием автомобильных навигационных систем" мавзусидаги диссертация
автореферати. ФГБОУ ВПО «Иркутский государственный технический университет». 2013.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
19
тартибини муҳофаза қилишнинг компьютерлаштирилган тизимини
яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2116-сон қарорига мувофиқ
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат
тартибини муҳофаза қилишнинг компьютерлаштирилган тизимини
яратишга доир ишлар тугалланди
2
.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг ошиб кетиши бошқа томондан
аҳолининг норозилигига, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига
нисбатан ишончсизлигига олиб келади. Мазкур ҳолатлар эса криминоген
вазиятни янада мураккаблашишига ва шу билан бирга криминоген ҳамда
оператив-вазиятларнинг оғирлашишига сабаб бўлади.
Инсонлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг содир
этилишида
биринчидан,
шахслардаги маънавий тарбиянинг етарли
шаклланмаганлиги натижаси бўлса;
иккинчидан,
бошқарув соҳасидаги
камчиликлар, хусусан, йўллар қурилишидаги камчиликларга йўл
қўйилиши, йўл белгиларининг ўз ўрнида ўрнатилмаганлиги, йўл
инфратузимасига алоҳида эътибор қаратилмаслиги ва натижада турли
носозликларнинг мавжудлиги ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш
мумкин.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларининг, ҳаракатни ташкил
қилувчиларнинг, ҳаракат хавфсизлиги бўйича хизматчиларнинг, шу
жумладан, ҳайдовчиларнинг асосий вазифаси йўл-транспорт ҳодисасини
бартараф этишга қаратилган тадбирларни, шу жумладан, автомобилни
хавфсиз бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этишдан
иборат. Бунинг учун, аввало, ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасининг келиб
чиқиш сабабларини аниқлаш керак бўлади
3
.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда шахсий транспорт воситалари
сонининг ортиши билан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузилиши
ҳолатларини ортишига сабаб бўлади, аммо ушбу ҳодисаларнинг асл сабаби
нима ва қандай шарт-шароитлар йўл-транспорт ҳодисаларининг содир
этилишига олиб келмоқда деган саволга жавоб топишни талаб этади.
Айнан, ҳодисаларни чуқур ўрганилиши ва таҳлил қилиниши, айниқса,
шаҳарларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб
2
Муҳамедов Ў. Х. Ҳаракатлар стратегияси асосида ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар:
биринчи босқич якунлари ва истиқболдаги вазифалар: Монография. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2018. – 310 б.
3
Б.Б.Полатов. Йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари. Мақола.// Ёшлар
жиноятчилигининг сабаблари, шарт-шароитлари ва олдини олиш: Халқаро илмий-амалий конференция
материаллар тўплами (2021 йил 22 апрель) / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Қ.Р.Абдурасулова. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – 537 б..
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
20
чиқарувчи сабаблар ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларини аниқлаш
ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга
оширишга имкон беради.
Ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликларга қарши курашда
самарали натижаларга эришиш, уларнинг миқдорини энг паст даражага
тушуриш, салбий оқибатларини камайтириш учун ҳуқуқбузарликларнинг
сабаб ва шароитларини ўрганиш керак. Айнан ҳуқуқбузарликларнинг сабаб
ва шароитларини ўрганиш ва умумлаштириш ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилишини тақазо қиладиган, уни озиқлантирадиган, кўпайишини
таъминлайдиган ходиса, воқеа ва жараёнлар аниқланади ҳамда уларни
бартараф қилиш чоралари ишлаб чиқилади ва амалиётга тадбиқ этилади.
Ҳозирги кунга қадар ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини тушунтириш
бўйича олимлар ўртасида ягона фикр йўқ, ҳуқуқбузарлик бу ижтимоий-
ҳодиса ҳисобланади, шу боис уни келтириб чиқарадиган, уни
ривожланишини белгилаб берадиган, ўсишига таъсир қиладиган сабаблар
ҳам ижтимоийдир. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари жиноятчиликнинг
сабабларига қараганда кенгроқ тушунча бўлиб, у ўз ичига ҳам жиноят ва
ҳам маьмурий ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини қамраб олади
4
.
Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари деб ─
ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилишини тақозо қиладиган, уларни озиқлантирадиган, кўпайишини
таъминлайдиган ходиса, воқеа ва жараёнлар йиғиндисига айтилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг шароитлари ─
ҳуқуқбузарликларни бевосита
келтириб
чиқармайдиган,
лекин
уларнинг
содир
этилишига
кўмаклашадиган ходиса, воқеа ва жараёнларнинг мажмуи хисобланади.
Сабаблар ўз мазмунига кўра, ижтимоий-психологик холатлар бўлса,
шароитлар эса иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий жихатдан юзага
келувчи холатлар хисобланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бир-биридан ажратиш
жуда ҳам мураккаб бўлиб, фақатгина муайян шахснинг жиноий қилмиши
қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарганини ҳамда унинг келиб
чиқишига кўмаклашаётган сабабларни аниқлаш мумкин. Чунки у ёки бу
ходиса воқеа ёки жараён айрим холатда сабаб сифатида харакат қилса,
бошқа бир вазиятда эса шароит сифатида намоён бўлади
5
.
4
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса лари учун дарслик / И. Исмаилов,
Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. – 272 б.
5
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса лари учун дарслик / И. Исмаилов,
Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. – 272 б.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
21
Хар қандай алохида ҳуқуқбузарликнинг сабабларини аниқлашда
сабаблар занжири хисобланган ана шу учта асос тахлил қилиниши керак.
Улардан бирининг йўқлиги ҳуқуқбузарлик содир бўлиш сабабининг
йўқлиги демакдир. Содир этилган зуқуқубузарликларнинг сабабини ана шу
учта асосдан қидириш лозим.
Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари турли-туман ва
турли даражададир. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари
шунчалик мураккабки, ҳатто улар рўйхатини тузишнинг ҳам иложи йўқ.
Ҳуқуқбузарликнинг шароитларини таснифлашда уларни иккита
гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ шароитларга жамиятдаги
ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, ғоявий, тарбиявий, ижтимоий-руҳий,
ҳуқуқий, ташкилий бошқарув ва жамиятдаги бошқа қарама-қаршиликлар
туфайли шаклланган ижтимоий-гуруҳий ва индивидуал онгининг
шаклланиши билан боғлиқ бўлган шароитлар киради. Масалан, мулкни
бошқариш, сақлаш, ишлатиш ва қўриқлашдаги камчиликлар
6
.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда таъкидлаш лозимки, одам ўлими
билан боғлиқ содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб
чиқарувчи сабаблар ва уларга имкон берувчи алоҳида ҳусусиятга эга бўлган
шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш жараёнида ўзига хос
чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Б.Б. Полатов йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига, асосан,
қуйидаги омиллар сабаб бўлади деб кўрсатиб ўтган:
транспорт воситасида вужудга келган бошқарув қисмларидаги
носозликлар туфайли;
ҳаракат хавсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолда, техник
хавфсизлик қоиадалари талабларига жавоб бермаслиги натижасида;
транспорт ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоиадаларини қўпол
равишда бузиши натижасида ёки мастлик, гиёҳвандлик воситаларининг
таъсири остида бўлган ҳолда;
ҳайдовчининг касбий билим ва даражаси, автомобилни бошқариш
кўникмасига эга эмаслиги;
транспорт воситасини бошқаришда ноқулай об-ҳаво шароити;
6
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса лари учун дарслик / И. Исмаилов,
Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. – 272 б.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
22
транспорт воситаси ҳаракатланаётган йўл шароитининг ҳаракат
хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳолга келиб қолиши
натижасида
7
.
Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда таъкидлаш лозимки, ўлим
билан боғлиқ содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб
чиқарувчи сабабларга,
биринчидан,
транспорт ҳайдовчиларининг етарли
даражада автомобилларни бошқариш борасидаги маънавий тарбиясининг
шаклланмаганлиги;
иккинчидан,
автомобиль йўллари инфратузилмасидаги
камчиликлар, хусусан, йўлларнинг бугунги кун талабларига жавоб
бермаслиги;
учинчидан,
йўл белгиларининг ўз ўрнида ўрнатилмаганлиги;
тўртинчидан,
йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишни таъминловчи
замонавий техника воситалари билан, хусусан, видеокузатув мосламалари
(радар) тўлиқ йўлларни қамраб олмаганлиги;
бешинчидан
, йўлларда
транспорт
воситаларини
ҳаракатларини
тўлиқ
видеокузатув
мосламаларидан кузатиб бориш имкониятининг чегараланганлигини
айтишимиз мумкин.
Кундан кунга транспорт воситаларининг қатнови ошиб бораётганлиги
салбий ҳолат деб қараш нотуғридир, чунки қатнов натижасида савдо-сотиқ
ривожланади, ишчи-хизматчиларнинг ўз вақтида иш жойида бўлиши
таъминланади оқибатда иқтисод кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг турмуш
даражасини ўсишига сабаб бўлади, бу ҳолатда фақат хавфсиз транспорт
қатновини таъминлаш лозим бўлади.
Тадқиқотчи Е.А. Румянцев “Автомобилсозликнинг ўсиши, иқтисод ва
ижтимоий соҳаларнинг ривожланишига туртки беради, аксинча транспорт
соҳасидаги қолоқликлар, унинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи
омилларнинг мавжудлиги эса ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда бир қатор
жиддий муаммоларни келиб чиқишига олиб келади”
8
, - деб фикр билдириб
ўтган.
Бугунги кунда қишлоқларга нисбатан ўлим билан боғиқ йўл транспорт
ҳодисалари шаҳар ҳудудларида кўплиги бир қанча омиллар билан боғлиқ,
буларга
биринчидан
, фуқароларнинг маиший муаммоларини ҳал этилиши
асосан шаҳарларда вазирлик ва бошқа идораларда ҳал этилиши;
7
Б.Б.Полатов. Йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари. Мақола.// Ёшлар
жиноятчилигининг сабаблари, шарт-шароитлари ва олдини олиш: Халқаро илмий-амалий конференция
материаллар тўплами (2021 йил 22 апрель) / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Қ.Р.Абдурасулова. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – 537 б.
8
Румянцев Евгений Александрович. “Совершенствование методов оценки качества организации
дорожного движения с использованием автомобильных навигационных систем” мавзусида техника фанлари
илмий даражасни олиш учун ёзган автореферати. ФГБОУ ВПО., Иркутск – 2013
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
23
иккинчидан,
шаҳарларда
қишлоқларга
нисбатан
савдо-сотиқнинг
ривожланганлиги;
учинчидан
, истироҳат боғлар ва бошқа турдаги дам
олиш, маданий масканлар, концерт заллари ва театрларнинг шаҳарларда
жойлашганлиги фуқароларни жалб этиши;
тўртинчидан,
олий ва ўрта-
махсус ўқув юртлари шаҳар ҳудудларида жойлашганлиги ва натижада
талабаларнинг бориб-келиши учун автобус ҳамда бошқа транспорт
воситаларини қатновини кўпайтириш заруратини туғдириши ва бошқалар.
Мазкур омиллар транспорт қатновининг кўпайиши билан бир қаторда
йўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар пайдо қилади. Бу эса йўл
транспорт ҳодисаларини содир этилишига олиб келади. Бу омиллар
қишлоқлардан фарқли равишда шаҳарларда йўлларда ҳаракатланишга
етарли шароитлар яратилишини талаб этади. Масалан, йўлларда
транспортлар тиқилинчини ҳамда тезлик миқдорини камайтириш
юзасидан норматив ҳужжатларга қўшимча ўзгартишлар киритиш кабилар
9
.
Ўлим билан боғлиқ содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг
содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни ўз
вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бугунги куннинг долзарб
масалаларидан биридир. Чунончи, бугунги кунда касаллик ва жиноятлар
натижасида ҳам йўл транспорт ҳодисаларидаги каби ўлим билан боғлиқ
ҳолатлар учрамайди.
Шу боисдан, йўл транспорт ҳодисаларини мунтазам чуқур таҳлил
қилиб бориш ва уларга баҳо бериш уларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда
бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга йўл-транспорт ҳодисасини таҳлил қилишда фақат
уларнинг миқдорига қараб хулоса чиқариш ҳар доим ҳам тўғри
бўлавермайди. Бугунги кунда мамлакатимизда 5.5 млн.дан ортиқ
автотранспорт воситаси мавжуд бўлиб, йиллик ЙТХ натижасида ўлим сони
2200 нафардан ортиқни ташкил қилаётган бир вақтда Германия федератив
Республикасида 25 млн.та транспорт воситаси мавжуд бўлиб, йиллик йўл
транспорт ҳодисаси натижасида ўлим сони 2100 нафарни ташкил
қилмоқда. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тўғри хулосалар чиқариш учун
уларни ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиш керак. Масалан, йўл-транспорт
ҳодисасининг оғирлик даражасини ҳам ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ.
9
Румянцев, Е.А. Об эффективности критериев для оценки условий движения транспортных потоков /
Е.А. Румянцев, А.Ю. Михайлов // Сб. докл. девятой междунар. конф. Организация безопасности дорожного
движения. - Санкт-Петербург, сент. 2010.-С. 121-123
.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
24
Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
учун уларни ҳисобга олиб бориш керак. Бунинг учун ҳозирги кунда “йўл-
транспорт ҳодисасини ҳисобга олиш йўриқномаси” ва уларни тўплашнинг
автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилган. “Йўл-транспорт ҳодисасини
ҳисобга олиш йўриқномаси”га кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги
маълумотлар ҳисобини Давлат томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги
бўлимлари” ва шунингдек, ҳисобида механик транспорт воситалари бўлган
корхоналар ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган йўлга хизмат
кўрсатувчи йўл хўжаликлари олиб борадилар. Бу ташкилотларда тўпланган
маълумотлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган чора-
тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Умуман
олганда,
йўл-транспорт
ҳодисасини
таҳлил
қилиш
услубиятини икки гуруҳга ажратиш мумкин. Бу ҳар бир йўл-транспорт
ҳодисасини алоҳида олиб таҳлил қилиш ва йўл-транспорт ҳодисасининг
тўпламини биргаликда таҳлил қилишдан иборат.
Йўл-транспорт ҳодисасининг тўпламини таҳлил қилиш математик
статистика ёрдамида амалга оширилади. Бу усул ёрдамида йўл-транспорт
ҳодисаси ўзгаришининг асосий қонуниятлари, сабаблари ва ҳолати
олдиндан аниқланади. Масалан, кўрилаётган давр оралиғида йўл-
транспорт ҳодисаси сонининг ўзгариш динамикаси, уларнинг неча фоизи
транспорт воситаларининг конструкциясидаги камчиликлар, техник
носозликлар, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўйича қонун
меъёрларини бузишлари ёки йўл шароитини белгиланган қурилиш
қоидалари ва меъёрларига мос келмаганлиги оқибатида содир этилганлиги
ва ҳоказо.
Йўл-транспорт ҳодисасининг оғирлик даражаси уларда ҳалок бўлган
одамлар сонини барча ярадор бўлган одамлар сонига нисбати билан
аниқланади.
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2015 йилдаги
маълумотларига кўра 1,2 млн.киши йўлларда ўлим топмоқда, тан жароҳати
олганлар эса 10-15 млн.ни ташкил этмоқда, шулардан, 163.000 минг нафар
ўлганларнинг ва 1.5 млн. турли даражада тан жароҳати олганларни 15
ёшгача бўлган вояга етмаганлар ташкил этмоқда
10
.
10
Эвленов, Руслан Гвейибекович. “Разработка мероприятий по повышению безопасности дорожного
движения: на примере Республики Дагестан” мавзусидаги юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзган диссертацияси.// https://kun.uz.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
25
Шаҳар йўлларида, айниқса маҳаллалардаги ички йўлларда ва
ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида максимал тезликни
пасайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти маълумотларига кўра, транспорт воситаси билан тўқнашувда
пиёданинг ҳалок бўлиш эҳтимоли:
• 60 км/соатдан юқори тезликда 95%;
• 50 км/соат тезликда - 80% гача;
• 40 км/соат тезликда - 38−40%;
• 30 км/соат тезликда - 10−13%.
11
Барча ЙТҲларнинг 50 фоиздан ортиғи катта тезлик натижасида содир
бўлмоқда. Тезликни пасайтирмоқ орқали авариялар сонини камайтириш
мумкин. Бироқ тезликни камайтириш иқтисодий омилларга ҳам таъсир
қилиши мумкин, чунки тез ҳаракатланиш бизнесга ижобий таъсир
кўрсатади. Шунинг учун тезликни камайтириш масаласи кўрилаётганда
бунинг иқтисодий томонларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Тезлик режимини
назорат қилиш учун сўнгги икки йил ичида мамлакатимизда 200 дан ортиқ
радарлар ишга туширилди ва бу ҳолат фуқаролар ўртасида кескин
норозиликларга сабаб бўлаётган бўлишига қарамасдан ўз самарасини
бераётганлиги барчага маълум.
Бунугни кунда асосан Тошкент шаҳрида ва айрим катта шаҳарларда
амалга оширлаётган яъни жамоаат транспортларига ва махсус хизмат
автомашиналарига алоҳида йўл бўлакларининг ажратилиши каби ижобий
амалиётни Респубилкамизнинг барча ҳудудларига тадбиқ этиш лозим. Бу
жамоаат транспорти ҳаракатини тезлаштириб, унинг жозибадорлиги
ошишига сабаб бўлади.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда таъкидлаш лозимки, йўл транспорт
ҳодисаларини олдини олиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш муҳим
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Yangi tahrirdagi konstitutsiya inson huquq va manfaatlari kafolati
http://nhrc.uz/uz/news/
2.
https://constitution.uz/uz/clause/index 27-modda
3.
https://nrm.uz/prezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_majlisga_murojaatn
omasi_(2020_yil_24_yanvar)
11
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
26
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида” https://lex.uz/docs/4872355
5.
Элдор Ҳамроев. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий
турлари. ТДЮУ., “Адолат”,
https://jizzax.adliya.uz/main/uz/publikatsii/detail.php.ID=9787
6.
Румянцев Евгений Александрович. "Совершенствование методов
оценки качества организации дорожного движения с использованием
автомобильных навигационных систем" мавзусидаги диссертация
автореферати. ФГБОУ ВПО «Иркутский государственный технический
университет». 2013.
7.
Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов, А.С. Якубов, Г.А. Аванесов ва
бошқ. – Т., 2007. – 539 б.
8.
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассаса лари учун
дарслик / И. Исмаилов,
9.
Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 272 б.
10.
Б.Б.Полатов. Йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаб ва
шароитлари. Мақола.// Ёшлар жиноятчилигининг сабаблари, шарт-
шароитлари ва олдини олиш: Халқаро илмий-амалий конференция
материаллар тўплами (2021 йил 22 апрель) / Масъул муҳаррир: ю.ф.д.,
проф. Қ.Р.Абдурасулова. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2021. – 537 б..
11.
Эвленов, Руслан Гвейибекович. “Разработка мероприятий по
повышению безопасности дорожного движения: на примере Республики
Дагестан” мавзусидаги юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш
учун ёзган диссертацияси.// https://kun.uz.Jinoyat-protsessual huquq:
Darslik / Yuridik fanlar doktori, professor M. A. Rajabova tahriri ostida
(To‘ldirilgan va qayta ishlangan uchinchi nashri). – T.: O‘zbekiston Respublikasi
IIV Akademiyasi, 2021. – 732 b.
12.
Румянцев, Е.А. Об эффективности критериев для оценки условий
движения транспортных потоков /
13.
Е.А. Румянцев, А.Ю. Михайлов // Сб. докл. девятой междунар. конф.
Организация безопасности дорожного движения. - Санкт-Петербург, сент.
2010.-С. 121-123