Авторы

  • Умида Амонова
    Бердах номидаги КДУ, 4-курс талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sies.50960

Ключевые слова:

суд тизими Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари қонун устуворлиги суд амалиёти демократик институтлар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш.

Аннотация

Тезис Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг еволюциясига бағишланган бўлиб, унинг тарихий ривожланиши ва ҳозирги ҳолатига бағишланган. Судларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги роли ва уларнинг қонун устуворлиги учун аҳамияти ўрганилмоқда. Мақолада суд амалиёти ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, шунингдек, суд тизими дуч келадиган муаммолар таҳлил қилинади. Асарда самарали суд тизими фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатда демократик институтларни мустаҳкамлашнинг асосий елементи еканлиги таъкидланган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

75

ИНСОН ХУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА СУДЛАРНИНГ ЎРНИ

Амонова Умида Шариф қизи

Бердах номидаги КДУ, 4-курс талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13948865

Аннотатсия:

Тезис Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг еволюциясига

бағишланган бўлиб, унинг тарихий ривожланиши ва ҳозирги ҳолатига
бағишланган. Судларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги роли ва
уларнинг қонун устуворлиги учун аҳамияти ўрганилмоқда. Мақолада суд
амалиёти ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, шунингдек, суд тизими дуч
келадиган муаммолар таҳлил қилинади. Асарда самарали суд тизими
фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатда
демократик институтларни мустаҳкамлашнинг асосий елементи еканлиги
таъкидланган.

Аннотация:

Тезис

посвящен

эволюции

судебной

системы

Узбекистана, акцентируя внимание на ее историческом развитии и
современном состоянии. Исследуется роль судов в обеспечении прав
человека и их значимость для правового государства. Анализируются
изменения в судебной практике и законодательстве, а также вызовы, с
которыми сталкивается судебная система. Работа подчеркивает, что
эффективная судебная власть является ключевым элементом в защите
прав и свобод граждан и в укреплении демократических институтов в
стране.

Abstract

: The thesis is devoted to the evolution of the judicial system of

Uzbekistan, focusing on its historical development and current state. The role of
the courts in ensuring human rights and their importance for the rule of law is
investigated. The article analyzes changes in judicial practice and legislation, as
well as the challenges faced by the judicial system. The work emphasizes that an
effective judiciary is a key element in protecting the rights and freedoms of
citizens and in strengthening democratic institutions in the country.

Калит сўзлар:

суд тизими, Ўзбекистон Республикаси, инсон

ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, суд амалиёти, демократик институтлар,
ҳуқуқларни ҳимоя қилиш.

Ключевые слова:

судебная система, Республика Узбекистан, права

человека, правовое государство, судебная практика, демократические
институты, защита прав.

Keywords

: the judicial system, the Republic of Uzbekistan, human rights,

the rule of law, judicial practice, democratic institutions, protection of rights.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

76

Маълумки судлар тарихи қадимги ўтмишга бориб таъқалади, вазифа

жихатидан айни бир йўсинда бўлишига қарамасдан йилдан-йилга
ривожлантирилиб, ислох қилинмоқда. “Суд” сўзи

славян

тилидан олинган

бўлиб, “иш” маъносини англатади, одил судловни амалга оширишда олий
давлат органи бўлиб, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини, корхона
ва муассасаларнинг хуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини химоя қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясининг 11-моддасига

кўра: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими —
ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига
бўлиниши принципига асосланади. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги
тамойили ҳуқуқ устуворлигининг асосий тамойилларидан, хусусан,
ҳокимиятнинг бўлиниши тамойилидан келиб чиқади. Судлар ўз
фаолиятини амалга ошириш жараёнида мустақилдир фақат қонунга
бўйсунади, судларнинг одил судловни амалга ошириш чоғидаги
фаолиятига бирор бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, судьяларнинг
дахлсизлиги давлат томонидан мухофаза қилинади. Ишнинг судда
адолатли кўриб чиқилиши ҳуқуқи судьялардан холисликни талаб этади. Бу
шуни кўзда тутадики, судьялар (ёки суд маслаҳатчилари) муайян ишда
шахсий манфаатга ёки ғараз ниятга ҳамда иштирок этувчи томонлар
ҳақида олдиндан шаклланган фикрга эга бўлмайдилар. Ишлар бўйича
қарорлар фақат «фактлар асосида ва қонунга мувофиқ, бирон-бир
чекловларсиз» чиқарилади. Шу мақсадда давлат органлари, бошқа
институтлар ва хусусий шахслар судьяларни мажбурлаш ёки уларни муайян
қарорлар чиқаришга оғдириш йўлида босим кўрсатишдан тийилишлари
керак, судьялар эса холис бўлиш мажбуриятига эга. Европа Кенгаши ушбу
тамойилни тасдиқлагани ҳолда, шуни уқтирдики: «судьялар ўз виждонига,
фактлар талқинига ва амалдаги ҳуқуқий меъёрларга таянган ҳолда,
қарорларни холис қабул қилиш борасида чексиз эркинликка эга»дир.

Судлар одатий ва фавқулодда судларга бўлинади. Қарийб барча

демократик ва замонавий конститутсияга эга мамлакатларда фавқулодда
судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Судларнинг фуқаролик, иқтисодий, жиноий тармоғлари умум

юрисдикция деб номланса, алохида турлари Конститутсиявий ва маъмурий
судлар хисобланади. Баъзи мамлакатларда диний судлар (масалан, Эрон,
Покистон, Судан) хамда одатий хуқуқ судлари (масалан, Тропик Африка ва
Океания) халигача сақланиб қолган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

77

Судлар қўйи бўғин, ўрта бўғин ва юқори бўғин судларига бўлинади.
Қуйи бўғинга туман, шахар ва туманлараро судлар киради; Ўрта

бўғинга вилоят судлари; Юқори бўғинга республика миқиёсидаги судлар
киради. Фуқаролар шикоят беришда шу босқичда кетма-кет мурожаат
этишади. Судлар ишни инстанцияларга кўра: биринчи инстанция,
апелляция, кассация, тафтиш ва назорат судлари, худудий даражаси бўйича:
туман(шахар), вилоят, округ ва олий судга бўлинади. Хусусан Ўзбекистон
Республикаси суд-хуқуқ тизими ислохотларига кўра кассация ва тафтиш
тартибидаги ишларни кўриш олий суд ваколатларидан чиқарилиб, вилоят
судлари вазифаси этиб белгиланди, бу фуқароларнинг хуқуқларини яънада
кенгайишига хамда сарсонгарчиликка бархам бера олди десак муболаға
бўлмайди. Конститутцион ислохотлар натижаси ўлароқ суд хокимияти
тизими янада ислох қилинди хамда, моддаларнинг суд қарорларида
бевосита иштирок эттирилиши, фуқаролар учун тушунарли асосда ёритиб
берилиши

кўрсатма сифатида

белгиланди.

Хусусан,

Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 55-моддаси деярли хар бир суд қарор
матнидан жой эгаллади десак хато бўлмас:

Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча

усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини
тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли,
мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва
халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир
барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга
ҳақли. Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли
етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Суд хозирги Ўзбекистон худудида қадимий давлатчиликка хос бўлган

кўп асрлик тарихга эга. Қадимдан обрўли, шарафли хисобланган ушбу
даргохда фақатгина мос бўлган виждонли, халол қозилар фатфо ишлари
билан шуғулланиб келишган. Улар чиқарган қарорлар хамма учун тенг ва
бажарилиши мажбурий ва шубхалардан холи хисобланган. Ўзбекистон


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

78

худудида қарийб 13 асрлик тарихга эга шариат қонунларига амал қилган
қозилик суди хамда халқ урф одатларига ва анъанларига суяниб иш
кўрадиган бий судлари мавжуд бўлган. Мустамлакачилик яъни Чор Россия
томонидан мустамлака вақтида Россия тизмидаги суд тизими йўлга
қўйилган. Мустақилликка эришилгандан сўнг Ўзбекистон хуқуқий давлат,
демократик жамият ривожлантиришни асосий вазифа этиб белгилади
хусусан инсонларнинг хуқуқлари кафолати бўлган суд тизимини тубдан
такомиллаштирди.

Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимиятининг демократик давлат ва

фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамияти беқиёс. Чорак асрлик
истиқлол йилларининг илк давриданоқ мамлакатимизда халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига қатъий риоя қилувчи, энг
асосий ўринга халқ ва инсон манфаатларини қўядиган суд органлари
фаолиятини ташкил қилиш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўтказиб
келинмоқда ва давом этмоқда. Бугунги кунда қонун устуворлиги ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон хуқуқи ва манфаатларини ишончли
ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва
эркинлаштириш чора-тадбирлари долзарблигини йўқотмаганлиги ҳамда
истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ислоҳотнинг мазкур йўналишига
жиддий эътибор берилаётганини эътироф этиш зарур. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини
жорий этди. Шу билан бирга, суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи

ҳокимиятлардан,

сиёсий

партиялардан,

бошқа

жамоат

бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишини белгилаб берди.
Мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг
биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида
бошланган

ислоҳотлар

орасида

суд-хуқуқ

соҳасини

янада

такомиллаштириш масаласи муҳим аҳамият касб этган. Бугунги кунда
қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқи ва
макфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини
демократлаштириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари долзарблигини
йўқотмаганлиги

ҳамда

истиқлолнинг

дастлабки

йиллариданоқ

ислоҳотнинг мазкур йўналишига жиддий эътибор берилаётганини
эътироф этиш зарур. И.Каримов таъкидлаганидек, суд - одил судловнинг
олий нуқтаси ва унинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш
йўлидаги қонуний жараён. Фақатгина суд ҳокимиятигина шахсларнинг


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

79

бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ваколатли ва холис судда ишни ошкора
кўриш орқали ҳимоя қилишга кафолат бўлиб хизмат қилади. Мустақил ва
холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон
ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ва Ўзбекистон
Республикаси

қўшилган

бошқа

халқаро

ҳуқуқ

ҳужжатларида

мустаҳкамланган. Келгусида амалга оширилиши белгиланган вазифалар
бугунги кунда давлатимиз суд ва судьялари фаолиятининг чинакам
мустақиллиги, инсон ва жамиятнинг бошқа субъектларининг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳақиқий, адолатли ҳимоячисига айланишида муҳим
аҳамиятга эга. Жумладан:

- суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўгрисидаги конституциявий

нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига огишмай амал
қилинишини таъминлаш;

- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига

тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш;

- фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
- юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган

вазифалар

ва

амалга

оширилаётган

ислоҳотларнинг

самарали

бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов
асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш;

- фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя

этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган
илғор

илмий-техника

воситалари

ва

ахбороткоммуникация

технологияларини, шунингдек ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва
усулларини жорий этиш.

Шу билан биргаликда суд тизими ривожи учун хорижий

мамлакатларнинг суд хуқуқ тизимидаги ютуқлари хам ўрганиб чиқилиб,
Ўзбекистон шароитига мослаштирилган холда талқин қилиниши
ислохотлар самарадорлиги сезирарли даражада оширибгина қолмай, йўл
қўйилган хатоларни қилмасдан, оз муддатда катта ютуққа эришиш
масаласини хал қила олади десак муболаға бўлмайди. Суд ҳокимиятининг
мустақиллиги энг муҳим белги сифатида халқаро қадриятга айланган ва бу
жиҳат унинг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланиши лозимлиги,
қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши талаб қилинади. Давлатнинг
барча орган ва идоралари суд органларининг мустақиллигини ҳурмат
қилишлари ҳамда судлов органи қабул қилган қарорларга сўзсиз


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

80

бўйсунишлари шартлиги каби омиллар унинг жамиятдаги ўрнини янада
мустаҳкамлайди. Аввало, суд ҳокимияти мустақиллигининг халқаро
стандартлари тўғрисида тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу борадаги мавжуд
халқаро

ҳуқуқий нормалар ва уларнинг мазмунига атрофлича назар солиш

мақсадга мувофиқ. БМТ Бош Ассамблеясининг 1985 йил 29 ноябрдаги
40/34-сонли резолюцияси асосида қабул қилинган “Жиноят ва ҳокимият
суииъстемоли қурбонлари учун одил судловнинг асосий принциплари
тўғрисида”ги Декларация, 1998 йилнинг 10 июлида Старсбургда қабул
қилинган “Судьялар мақоми тўгрисида”ги Европа хартия'си каби халқаро
ҳужжатларда суд органлари фаолиятининг энг муҳим асосий принциплари
белгилаб ўтилган. “Халқаро стандарт” тушунчаси ва унинг пайдо бўлиш
жараёнига эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада унинг аниқ бир таърифи
ҳеч қайси халқаро ёки бошқа турдаги ҳужжат билан қатъий белгиланмаган.
“Стандарт” тушунчаси инглиз тилидаги “standart” сўзидан олинган ва у
“меъёр, намуна, ўлчам, мезон” деган маъноларни ўзида акс эттиради. Ушбу
атамани ҳуқуқ сўзи билан бирга қўллаган ҳолда кўрадиган бўлсак, у
“ҳуқуқий стандарт, ҳуқуқий мезон, ўлчов” сингари бошқа махсус атамалар
билан уйғунлашиб, соҳавий институтга айланади. Хорижий сўзларнинг
ҳозирги замон луғатларида “стандарт” сўзи “бошқа ҳудди шундай
объектларни қиёслашда қўлланиладиган бошланғич эталон, намуна,
модель” сифатида талқин қилинади. Шу билан қўришимиз мумкинки суд
хуқуқ сохасида амалга оширилётган ислохотлар том маънода жамиятда
хуқуқнинг ўсишига хар томонлама таъсир кўрсатибгина қолмай,
фуқароларнинг хуқуқий саводхонлик даражасини хам кўтариб бермоқда.

Шу ва шунга ўхшаш ислохотлар натижаси ўлароқ чинакамига суд

сохаси ислох қилиниб, фуқароларнинг давлатга, хуқуқлари кафолатига
чин маънода ишонишга ундамоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; 30.04.2023 йил - 11-

моддаси,
2.

55-моддаси;

3.

- Ўзбекистон Республикасикинг судлар тўғрисидаги қонуни.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2021 й;
4.

- Джураев И.Т. Одил судловни амалга ошнришнинг халқаро

стандартлари. Илмий-оммабоп рисола. — Т.:ТДЮУ, 2017й.;

Библиографические ссылки

-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; 30.04.2023 йил - 11-моддаси,

-моддаси;

- Ўзбекистон Республикасикинг судлар тўғрисидаги қонуни. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2021 й;

- Джураев И.Т. Одил судловни амалга ошнришнинг халқаро стандартлари. Илмий-оммабоп рисола. — Т.:ТДЮУ, 2017й.;