«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
175
АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ЁРДАМИДА
СОДИР
ЭТИЛГАН
ЖИНОЯТЛАРНИ
ФОШ
ЭТИШ
ВА
ТЕРГОВ
ҚИЛИШ
АМАЛИЁТИДАГИ
ЗАМОНАВИЙ
ТАҲДИДЛАР
ВА
ЧАҚИРИҚЛАР
А.Ғ. Ғуломов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси
Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация.
Мақолада ахборот технологиялари орқали содир этилган
жиноятлар сонининг кескин ўсиши, унинг ижтимоий ва иқтисодий
оқибатлари таҳлил қилинади. Кибержиноятчилик турлари, замонавий
таҳдидлар ва уларга қарши давлат томонидан кўрилаётган ҳуқуқий,
институционал ва профилактик чоралар кўриб чиқилади. Шунингдек, аҳоли
ва расмий органлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали рақамли
хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Калит сўзлар:
кибержиноятчилик, ахборот технологиялари,
рақамли хавфсизлик, электрон далиллар, фишинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш,
ахборот жиноятлари, рақамли молиявий саводхонлик, кибергигиена,
институционал чоралар.
Аннотация.
В статье анализируется резкий рост числа
преступлений,
совершаемых
с
использованием
информационных
технологий, а также их социальные и экономические последствия.
Рассматриваются виды киберпреступности, современные угрозы и
государственные меры –
законодательные, институциональные и
профилактические –
по противодействию. Особое внимание уделено
укреплению сотрудничества между населением и официальными органами
для обеспечения цифровой безопасности.
Ключевые слова:
киберпреступность, информационные технологии,
цифровая
безопасность,
электронные
доказательства,
фишинг,
правоохранительные органы, информационные преступления, цифровая
финансовая грамотность, кибергигиена, институциональные меры.
Abstract.
This article analyzes the sharp increase in crimes committed using
information technologies and their socio-economic consequences. It explores types
of cybercrime, emerging threats, and government responses, including legal,
institutional, and preventive measures. The thesis emphasizes enhancing
cooperation between the population and state bodies to ensure digital security.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
176
Keywords:
cybercrime, information technology, digital security, electronic
evidence, phishing, law enforcement, information crimes, digital financial literacy,
cyber hygiene, institutional measures.
Ҳозирги
замонавий жамият рақамлашувнинг тотал босқичи
остонасида турибди. Айни пайтда, рақамли маълумотлар айланмасининг
катта ҳажмда ошиши ҳамда ахборот
-
коммуникация технологияларининг
жамиятнинг деярли барча соҳаларига жорий этилиши туфайли шахсий
маълумотларни турли рақамли қурилмаларда сақлаш имконияти юзага
келган. Бунда мобил алоқа воситалари, шахсий компьютерлар,
навигаторлар, видеорегистраторлар ва шунга ўхшаш бошқа қурилмаларда
тўпланаётган маълумотлар ҳажми тобора ортиб бормоқда. Бу жараён
рақамлашувнинг индивидуал ва институционал даражадаги таъсирини
чуқурроқ таҳлил қилиш заруриятини юзага чиқармоқда.
Юқорида таъкидланганидек, ҳозирги кунда кибержиноятчилик ўз
кўламини жадал кенгайтириб, тобора тизимли ва трансмиллий характер
касб этмоқда. Ушбу таҳдидга жавоб тариқасида халқаро ҳуқуқий тартибга
солиш фаол реакция намоён этмоқда ҳамда кибержиноятчиликка самарали
қарши туришга қаратилган махсус ҳуқуқий механизмлар ва институционал
ёндашувларни шакллантирмоқда.
Жаҳон миқёсидаги кузатилаётган тенденцияларга мос равишда,
сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам ахборот технологиялари воситасида
содир этилаётган жиноятлар сони изчил ўсиб бормоқда. Таҳлиллар оҳирги
йилларда мазкур тоифадаги жиноятлар сони ошганлигини кўрсатмоқда.
Тахлиллар сўнгги тўрт йилда кибержиноятлар сони қарийиб ўнбеш
бараварга ошганлигини кўрсатмоқда.
Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар
сонининг ошиши аҳолида рақамли молиявий саводхонликни юксалтириш,
хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини ошириш,
тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг замонавий тизимларини жорий
этиш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда.
Таҳлилларга кўра, қайд қилинган жиноятларнинг қарийиб
ярмини
фирибгарлик жиноятлари ташкил этади.
Кибержиноятчиликнинг турлари ва қўлами йил сайин кенгайиб
бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишдаги таҳдидлар далзарблик
касб этмоқда ва бу соҳада тизимли, ҳуқуқий ҳамда институционал ечимлар
талаб этмоқда.
Бу таҳдидлар нафақат шахсий маълумотлар хавфсизлиги, балки
молиявий барқарорлик ва жамиятдаги ишонч муҳити учун ҳам жиддий
хавф солади.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
177
Мазкур таҳдидларнинг олдини олиш ва кибержиноятчиликка қарши
курашишда тизимли ёндашувни таъминлаш мақсадида,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Рақамли маҳсулотлар истеъмолчилари
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир
этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари
тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарор
доирасида масъул идораларга жиноят ишлари доирасида
крипто
-
активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш
тартибини белгилаш, электрон (рақамли) далилларни расмийлаштириш
тартибини такомиллаштириш каби вазифалар қўйилган.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан
ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Жиноят ва Жиноят
-
процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари
ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини
янада кучайтиришга қаратилган чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
билан Бош прокуратуранинг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси
устидан назорат бошқармаси тузилмасида кибержиноятларга қарши
курашишда қонунийликни таъминлаш бўлими, ҳудудий прокуратуралар
ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат
бўлимларида унинг гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур тузилмалар ички ишлар органларининг кибержиноятларни
тергов қилиш ва фош этиш фаолияти жараёнида қонунчилик ижроси
устидан прокурорлик назоратини амалга ошириши белгиланган.
Ҳозирги
кунда рақамли макондаги хавф
-
хатарлар нафақат техник
ҳимоя, балки ахборотга асосланган шахсий онгли муносабатни ҳам талаб
қилмоқда. Шу сабабли, аҳолининг “Кибергигиена” бўйича билимларини
ошириш –
кибержиноятларнинг олдини олишда муҳим профилактик
йўналиш сифатида давлат сиёсати даражасида кўриб чиқилмоқда.
Ушбу мақсадда ахборот кампаниялари орқали аҳолига таҳдидлар ва
уларнинг олдини олиш усуллари ҳақидаги билимларни етказиш, жамоавий
хатарни барвақт аниқлаш ва расмий органлар фаолиятига фуқароларни
жалб этиш мақсадида шубҳали интернет фаолияти ҳақида хабар бериш
учун махсус платформаларни жорий этиш каби ташкилий чора
-
тадбирлар
илгари сурилмоқда.
Кибержиноятчилик –
глобал миқёсда тез ўзгарувчи ва трансмиллий
хусусиятга эга таҳдиддир. Унга қарши курашишда қонунчилик базасини
такомиллаштириш, институционал назорат механизмаларини кучайтириш
ва аҳолининг киберхавфсизлик маданиятини ошириш бирдек аҳамиятга
эга.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
178
Ўзбекистонда амалга оширлаётган ишлар халқаро тажриба билан
уйғунлашган ҳолда, жамиятнинг рақамли хавфсизлигини таъминлашга
хизмат қилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
В.П.Шумилин, Е.С.Лқсенко и др. “Проблемы законодательства о
киберпреступности” “Информационное право” DOI 10.47643/1815
-
1329_2022_5_137
2.
Черкасов Д.Ю., Иванов В.В., Лубова Е.С. Киберпреступность в
современном мире. European Research. 2016. № 6 (17). С. 87
-88;
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли маҳсулотлар
истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар
воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни
кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Қарори, 30.11.2023 й, ПҚ
-381
4.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли
далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, 21.11.2024 й.,
ЎРҚ
-1003
5.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ахборот
технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш
фаолиятини
янада
кучайтиришга
қаратилган
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори, 30.04.2025 й, ПҚ
-153
