Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
International legal aspects of cybercorruption
Surur BERDIEV
1
Poultry Farming Association
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2025
Received in revised form
15 April 2025
Accepted 25 April 2025
Available online
25 May 2025
In this article, the authors talked about the concept of
“cybercrime” in scientific and legal terms, the relationship
between cybercrime and cybercorruption, responsibility for
cybercrime, forms and methods of cybercrime, organizational
and criminal aspects of countering cybercrime and cybercrime
and ways to combat it.
This article will serve to create a solid organizational and
criminal legal framework for combating cyber corruption.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp665-689
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
corruption,
cybercrime,
illegal penetration,
cyberattack,
crime,
cybercrime,
agency,
cybersecurity.
Киберкоррупциянинг халқаро
-
ҳуқуқий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
коррупция,
киберкоррупция,
ҳуқуқбузарлик,
киберҳуқуқбузарлик,
жиноят,
кибержиноят, агентлик,
киберхавфсизлик.
Ушбу мақолада муаллифлар илмий
-
ҳуқуқий жиҳатдан
“киберкоррупция”
тушунчаси,
кибержиноят
билан
киберкоррупциянинг ўзаро боғлиқлиги, кибержиноятлар
учун жавобгарлик, киберкоррупциянинг содир этилиш
шакллари
ва
усуллари,
кибержиноятчиликка
ва
кибермаъмурий ҳуқуқбузарликка қарши курашишнинг
ташкилий ва жиноий
-
ҳуқуқий жиҳатлари ва унга қарши
курашишнинг йўллари ҳақида сўз юритишган.
Мазкур
мақола киберкоррупция ҳақида мустаҳкамб
ташкилий ва жиноий ҳуқуқий база яратилишига хизмат
қилади.
1
Legal Advisor to the Chairman of the Poultry Farming Association.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
666
Международно
-
правовые аспекты киберкоррупции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
коррупция,
киберпреступление,
незаконное
проникновение,
кибератака,
преступление,
киберпреступность,
агентство,
кибербезопасность.
В данной статье авторы рассказали о понятии
«киберпреступность» в научном и юридическом плане,
взаимосвязи между киберпреступностью и киберкоррупцией,
ответственности за киберпреступность, формах и методах
киберпреступности, организационных и уголовно
-
правовых
аспектах
противодействия
киберпреступности
и
киберпреступности и способах борьбы с ней.
Эта статья послужит созданию прочной организационной и
уголовно
-
правовой базы борьбы с киберкоррупцией.
Ахборот
-
коммуникация технологиялари, айниқса, сунъий интеллект
технологияларининг ривожи барча соҳа ва тармоқларга ўз таъсирини кўрсатмоқда
ва бу технологиялар барча соҳа ва тармоқларга фойда келтириши билан бир
қаторда зарар келтираётганлиги, олиб борилаётган ислоҳотларнинг кейинги
ривожига таъсир этмоқда.
Маълумот учун, кибержиноятлар дунё давлатларига 2023 йилда
8,27 трлн.
АҚШ доллари
, 2024 йилда
9,5 трлн. АҚШ доллари
зарар келтирган бўлса,
2025 йилда бу кўрсатгич
10,5 трлн. АҚШ доллари
га етиши прогноз қилинмоқда.
Шу сабабли 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича
миллий кенгаш йиғилишида Давлат раҳбари томонидан Киберкоррупцияга қарши
курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий базани яратиш бўйича алоҳида топшириқ
берилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 29 нафар мутахассисдан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди, 17 та
энг муҳим вазифаларни амалга ошириш бўйича йўл
-
харитаси тасдиланди. Ушбу
вазифани амалга ошириш илмий, амалий, назарий, ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий
ва молиявий жиҳатдан қўйилган вазифани тўла
-
тўкис кенг кўламли ишларни
бажаришни тақозо этади.
Таъкидлаш керакки, ҳозирда бирон бир
давлат, шу жумладан, Ўзбекисон
Республикаси қонунчилигида
“киберкоррупция” атамасининг таърифи
назарда тутилмаган бўлса
-
да
, бу бўйича зарур амалиёт ва ҳуқуқий база хорижий
давлатларда яратилган. Хусусан,
Франциянинг
2023 йил 24 январдаги LOPMI (Loi d'Orientation et de
Programmation du Ministère de l'Intérieur) Қонуни Ички ишлар вазирлигининг
кейинги 5 йиллик киберхавфсизлик бўйича фаолиятини белгилаб берди.
Маълумот учун
, ушбу Қонунда автоматлаштирилган маълумотларни
қайта ишлаш тизимига ноқонуний кирганлик учун жавобгарлик миқдори
оширилган,
ахборот
технологиялари
платформаларининг
эгаларининг
жавобгарлиги белгиланган, жумладан, Telegram асосчиси Pavel Durov ҳам ушбу
қонун билан тергов қилинган, киберҳужумлар бўйича суғурта масаласи ҳам
етарлича белгиланган, хусусан, унга кўра, жабрланувчи айбдор платформаларнинг
эгаларига нисбатан ҳуқуқ ва манфаати бузилганидан бошлаб 72 соат ичида
мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида махсус нормалар белгиланган.
Атлантика Кенгаши
томонидан 2024 йил июль ойида чоп этилган
“
Коррупциянинг киберхавфсизликка таъсири: Глобал Жанубий мамлакатларда
миллий стратегияларини қайта кўриб чиқиш
”
ҳисоботида
ахборот
-
коммуникация
технологиялари соҳасидаги коррупцион ҳолатлар, дастурий таъминотнинг хариди
ҳақидаги киберхавфсизликка салбий таъсир этувчи ҳолатлар кўзда тутилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
667
“Коррупция ва кибержиноятчилик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўраниш”
мавзусида 2024 йил 21 август куни
SANS Институти
томонидан
вебинар
ўтказилган.
Европа иттифоқи ҳуқуқни мувофиқлаштириш агентлиги (Europol)
:
2025 йил март ойида эълон қилган ҳисоботида
сунъий интеллектнинг
ривожланиши
уюшган
жиноятчиликни
кучайтириши
ва
бу
орқали
кибержиноятлар, шу жумладан,
киберкоррупция ривожланишидан огоҳ этган.
АҚШ ва Ғарб олимларидан Р.
Пикок, Ч.
Биннс, С.
Лихова, Т.
Лиско,
О.
Косилова, О.
Кириченко, А.
Шамара, С.
Бортник, Т.
Кузнецова, В.
Орлов,
Ю.
Бортник, миллий олимлардан С.
Гулямов, Р.
Раимбердиев, С.
Эшкабилов,
С.
Ҳамроев, Р.
Ўринбоев, Ш.
Эралиев ва бошқа олимлар киберкоррупцияга оид
умумий маълумотларни тадқиқ этишган.
Киберкоррупция қуйидаги зарурий белгиларга эга, хусусан:
1)
ушбу қилмиш кибермаконда ёки ундан фойдаланиб аралаш кўринишда
киберхавфсизлик ҳодисаси сифатида содир бўлади;
2)
киберхавфсизлик ҳодисаси амалга оширилиши учун кибертехник
восита(лар)дан фойдаланилади;
3)
кибертехник восита(лар) дастур, дастурий восита, аппарат
-
дастурий
восита, дастурий
-
аппарат восита, дастурий маҳсулот, телекоммуникация тармоғи,
шу жумладан, Интернет тармоғи, сунъий интеллект, телекоммуникация
инфратузилмаси (телекоммуникация воситалари), дастурий таъминот, ахборот
тизими ва ресурси, шу жумладан, веб
-
сайт, веб
-
илова, мессенжер, турли хил техник
воситалар ва бошқа ахборот технологиялари, шу жумладан, сунъий интеллект
технологиялари орқали яратилган бошқа воситалар бўлиши мумкин;
4)
киберкоррупция “рақамли коррупция”дан кенгроқ “коррупция”га
нисбатан торроқ шаклда ёки аралаш кўринишда содир этилиши мумкин;
5)
киберкоррупция учун тегишли давлатларнинг қонунчилигида аниқ
жавобгарлик белгиланган бўлиши зарур.
Киберкоррупциянинг қуйидаги шакллари ва усуллари мавжуд, хусусан:
1)
электрон (рақамли) пора олиш ва бериш ёки воситачилик қилиш:
электрон (рақамли) тўловлар ёки криптовалюта, шу жумладан, бошқа
аноним криптовалюта орқали пора олиш ёки бериш ёҳуд воситачилик қилиш;
электрон совға карталари –
оддий банк ўтказмалари ўрнига ҳадя карталари
орқали пора бериш, мисол учун, харид учун чегирма бўлган карталар тақдим этиш;
лотареялар, таваккалчиликка асосланган ёки қимор ўйинлари ёҳуд кеш
-
бек
карта орқали чегирмалар, онлайн мукофотлар, совғалар олиш, кеш
-
бек картага пул
суммаларини юбориш, имтиёз бериш оқрали;
электрон ҳужжат айланишини ташкил этиш орқали фойда олиш;
2)
ахборот ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш:
рухсати бўлган ёки бўлмаган ҳолда, ахборот тизимлари ва шахсга доир
маълумотлар базаларидаги давлат хизматчилари ёки хусусий сектор
вакилларининг шахсий маълумотлар базаларидан ноқонуний фойдаланиш;
маълумотлар базасини ноқонуний сотиш;
шахсий маълумотларни, шу жумладан, шахснинг кредит тарихи, солиқ
маълумотлари ёки идентификация маълумотларини ўзгартириш;
сохта веб
-
сайт орқали давлат органи ёки унинг мансабдор шахси номидан
ёлғон маълумот тарқатиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
668
ижтимоий
тармоқ
орқали
давлат
хизматчиларига
ёки
бизнес
рақобатчиларга қарши кампания олиб бориш;
рақамли тарғибот ва сохта овоз бериш тизимлари орқали давлат
қарорларига таъсир қилиш;
рақамли тарғибот ва сохта овоз бериш тизимлари орқали мансабдор
шахслар ёки таниқли шахслар номидан ноқонуний ҳаракатлар қилиш;
3)
давлат харидларидаги коррупция:
давлат харидлари, аукцион, тендер, танлов жараёнларида коррупцион
схемалар орқали маълум компанияларга ноқонуний тарзда ахборот тизими
орқали ютуқ бериш;
харид учун сохта маълумотлар бериш ёки тизимга сохта маълумотлар
киритиш орқали фойдаланувчиларга таъсир ўтказиш;
давлат харидлари, аукцион, тендер, танлов жараёнларида коррупцион
схемалар орқали маълум компанияларга ноқонуний тарзда ахборот тизими
орқали кўмак бериш, харид жараёнида фойдаланувчиларга халақит бериш,
ахборот тизимларини қисман ўчириб қўйиш, унинг баъзи функцияларини
тўхтатиб
қўйиш, тизимга ноқонуний топшириқлар бериш, харид мўтадил амалга
ошмаслиги учун шарт
-
шароит ёки имкониятлар яратиш;
давлат харидлари, аукцион, тендер, танлов жараёнлари учун белгиланган
мезонларга ахборот тизимини мувофиқлаштирмаслик;
давлат харидлари, аукцион, тендер, танлов жараёнлари учун белгиланган
ахборот тизимларига киберҳужумлар амалга ошириш ёки шундай ҳужум амалга
оширилиши учун шарт
-
шароит яратиш;
тўғридан
-
тўғри ахборот тизимларини ишлаб чиқиш учун имтиёзлар бериш
мақсадида вазирлик ва идоралар тизимига ўтиш ёки хусусий шерикчиликни
амалга ошириш;
имтиёзли равишда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш мақсадида ягона
оператор, интегратор мақомини олиш;
харид ғолибларини олдиндан белгилаш учун дастурий кодга ўзгартириш
киритиш;
сохта иштирокчилар (ботлар) орқали манипуляция қилиш;
харид жараёнларига сохта компанияларни киритиб, ҳақиқий ва соғлом
рақобатни йўқ қилиш;
рақобатчини обрўсизлантириш;
харид жараёнларидаги фойдаланувчиларга оид рақамли маълумот ва
ҳужжатларни
ўзгартириш, тизимдан етарлича фодаланма олмаслик учун ҳалақит
қилиш;
харид ўтказилиши ва жараёнидаги рақамли ҳужжатларни ўзгартириш;
харид якунлари бўйича ғолибларни рақамли ҳужжатларга ўзгартириш
киритиш ёки сохталаштириш орқали бошқа ғолибни танлаш;
тўғридан
-
тўғри ютиши учун олдиндин келишилган компаниянинг
имкониятларига тўлиқ мос келувчи маълумотларни тизимга киритиш;
4)
кибертовламачилик, кибершонтаж ва бошқа кибертаҳдидларни
амалга ошириш
киберўғрилик, кибержосуслик орқали давлат ва хусусий сектордаги
маълумотларни
ўғирлаб,
кибертовламачилик,
кибершонтаж
ва
бошқа
кибертаҳдидларни амалга ошириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
669
коррупция схемалари бўлган рақамли изларни яшириш мақсадида ахборот
тизимидаги ахборотни ўзгартириш, ўчириш ва яширин кўринишга ўтказиш;
“
рансомваре
” ҳужумлари (Ransomware Attac
ks)
–
давлат идоралари ёки
бизнес тизимларини шифрлаб, фойдаланишни чеклаш, гаров эвазига очиб бериш;
фишинг ва сохта хабарлар –
давлат амалдорларини ёки компания
ходимларини алдаш орқали махфий маълумотларини қўлга киритиш;
инсайдерлар орқали товламачилик
қилиш, яъни компания ёки давлат
идорасида ишлайдиган шахсларнинг маълумотларини ошкор қилиш орқали
товламачилик қилиш;
давлат ёки хусусий ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ноқонуний
маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;
харидларга оид маълумотларни олдиндан
тақдим этиш;
корпоратив жосуслик, яъни рақобатчиларнинг фойдаланиши учун компания
маълумотларини ошкор қилиш;
софвейт
компаниялари
орқали
маълумот
юбориш,
яъни
сохта
IT-
компаниялар орқали давлат ёки хусусий маълумотларни қўлга киритиш;
маълум бир маълумотларни кенг оммага кўрсатмаслик мақсадида
шартномавий муносабатларги киришиш йўли билан ноқонуний пул маблағларини
олиш, бироқ амалда хизмат кўрсатмаслик;
асоссиз текширувларни ташаббус кўрсатиш;
5)
криптовалюта орқали жиноий даромадларни легаллаштириш,
ноқонуний операцияларни амалга ошириш:
криптовалюталардан фойдаланиб, ноқонуний маблағларни ювиш;
тўлов тизимлари орқали аниқланиши қийин бўлган ноқонуний молиявий
операцияларни амалга ошириш;
блокчейн технологияларидан ноқонуний фойдаланиш;
криптовалютани
қидириш
имконини
чеклаш
учун
маблағларни
аралаштириш;
NFT (нофунгибл токенлар) орқали пул ювиш, яъни ахборот тизимлари, веб
-
сайт ва электрон тўлов тизимида ёки электрон ҳамёнда реклама қилинаётган,
намойиш қилинаётган ёки сотилаётган китоблар, илмий ишлар, интеллектуал
мулк намуналари, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, санъат асарлари ёки рақамли
мулкни сотиб олиб, ноқонуний маблағларни қонунийлаштириш;
крипто
-
офшорлар –
турли давлатларда крипто
-
компаниялар очиб,
ноқонуний маблағларни ўтказиш;
6)
Рақамли идентификацияни сохталаштириш:
давлат ёки хусусий сектордаги ташкилотларнинг ахборот тизимларида ёки
ресурсларида сохта шахсларнинг шахсига оид маълумотларни вужудга келтириш;
идентификация ва электрон рақамли имзо воситаларидан ноқонуний
фойдаланиш;
шахсга доир маълумотларни ноқонуний ўзгартириш;
аудентификация, авторизация, FACE
-
ID ва бошқа биометрик идентификация
тизимларидаги маълумотларни ўзгартириш, эгаллаб олиш ва ноқонуний
фойдаланиш;
рақобатчилар ёки давлат идоралари орасида
ноқонуний маълумотлар
алмашинуви;
биоидентификация ёки рақамли паспорт (
ID-
карта)
тизимларини бузиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
670
Deepfake орқали сохта ҳужжатлар тайёрлаш, яъни қўшма юз, овоз ёки видео
технологиялардан фойдаланиб, шахсга оид маълумотларни ўзгартириш;
электрон имзоларни қалбакилаштириш;
бир неча шахсий профиллар яратиш орқали давлат хизматларидан
ноқонуний фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш.
Бироқ, амалдаги Жиноят кодексида бунинг учун етарлича жиноий
жавобгарлик назарда тутилмаган.
Маълумот учун
, биргина коррупция соҳасида
2024
йилда
5716
та жиноят
содир этилган, бироқ уларнинг олдини олиш мақсадида айнан жавобгарликка
тортилган шахслар коррупциявий жиноятларини амалга оширмасдан олдин унга
ушбу қилмишларни содир этишга уринмаслик ҳолати бўйича
превентив чоралар
етарлича кўрилмаган
, оқибатда
6
898 нафар шахс
жиноий жавобгарликка
тортилган ва улар
12,4 трлн. сўм
миқдорида давлат манфаатларига зарар
етказган, ҳолда бор йўғи
4,2 трлн. сўм миқдоридаги пул маблағари ундирилган
холос, бироқ инсонларни қийнаётган энг муҳим масалалар тўлиқ ҳал этилмасдан
қолиб кетган.
Шу билан бирга, давлат харидлари, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя,
суд
-
ҳуқуқ, давлат хизматлари соҳасида коррупциявий омилларнинг мавжудлиги ва
шаффофликнинг етарлича эмаслиги туфайли
амалиётда электрон тўловлар, ахборот
тизимлари ва веб
-
сайтларга алоқадор бўлган киберкоррупциявий қилмишлар сони ва
салмоғи ҳам кўпаймоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”
2017 йил 3 январдаги ЎРҚ–
419-
сон Қонунига асосан
,
коррупция
–
шахснинг ўз
мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф
равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда
тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида” 2022 йил
15 апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонунига асосан,
кибержиноятчилик
–
ахборотни
эгаллаш, уни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини
ишдан чиқариш мақсадида
кибермаконда
дастурий
таъминот ва техник
воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар йиғиндиси;
Бунда,
кибермакон
–
ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал
муҳит ва
киберхавфсизлик ҳодисаси
–
кибермаконда ахборот тизимларининг
ишлашида узилишларга ва (ёки) улардаги ахборотнинг очиқлиги, яхлитлиги ва
ундан эркин фойдаланилишининг бузилишига олиб келган ҳодиса саналади.
Демак,
киберкоррупция
–
мансабдор шахс ёки давлат хизматчисининг
кибертехник воситалар орқали кибермакондан фойдаланиб қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган киберхавфсизлик ҳодисасини амалга оширишга
қаратилган коррупция саналади.
Киберкоррупция
ҳуқуқбузарлик
ёки жиноят
кўринишида
бўлиши мумкин.
Маълумот
учун
,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида” 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ–
371-
сон Қонунига асоса,
ҳуқуқбузарлик
–
содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик
назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик);
Жиноят кодексининг 14
-
моддасига асосан, ушбу Кодекс билан тақиқланган,
айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш
таҳдиди билан
жиноят
деб топилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
671
Кибержиноят эса, киберхавфсизлик объектига нисбатан содир этилади ва
бугунги кунда ушбу объект жуда тор олинган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”
2022 йил 15 апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонунига асосан,
киберхавфсизлик объекти
–
ахборотнинг киберҳимоя қилинишини ҳамда миллий ахборот тизимлари ва
ресурсларининг
киберхавфсизлигини
таъминлашга
доир
фаолиятда
фойдаланиладиган ахборот тизимлари мажмуи, шу жумладан муҳим ахборот
инфратузилмаси объектлари.
Бироқ, ахборот тизимидан ўзга юқорида олимлар томонидан таъкидланган
кибертехник воситалар киберколррупция объекти бўлиши мумкин.
Маълумот учун
,
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК
нинг расмий сайти
csec.uz
орқали киберҳодиса ҳақида хабар бериш тизими йўлга қўйилган ва Марказ
томонидан 2024 йил 1 яримйиллигида .uz домени ҳудудида
63
та, давлат органлари
ва ташкилотларининг веб
-
сайтида
22
та киберҳодисани.
Киберхавфсизлик объектини кенгроқ ва аниқроқ олиш киберкоррупцияга
қарши
аниқ чора
-
тадбирларни амалга ошириш имконини беради,
акс ҳолда,
киберхавфсизлик объекти қуйидагича шаклланиш эҳтимоли мавжуд:
Киберкоррупция объекти
–
киберкоррупция қилмиши содир этилиши
мумкин бўлган ахборотнинг киберҳимоя қилинишини ҳамда миллий ахборот
тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятда
фойдаланиладиган ахборот тизимлари мажмуи, шу жумладан муҳим ахборот
инфратузилмаси объектлари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки
коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни
рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги
Низомга кўра, коррупцияга оид маъмурий
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу Низомга кўра:
коррупцияга
оид
маъмурий
ҳуқуқбузарликларга
Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61
1
, 193
1
ва
193
2
-
моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар;
коррупцияга оид жиноятларга эса,
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодекси 167
-
моддасининг иккинчи қисми “г” банди, 168
-
моддасининг учинчи
қисми
“в”
банди,
192
9
ва
192
10
,
205,
209
–
214-
моддалари,
243-
моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган
ҳолда содир этиш ҳамда 301
-
моддасида кўрсатилган жиноятлар киритилган.
Бироқ, Жиноят кодексининг
133, 135, 141, 141
1
, 141
2
, 141
3
, 143, 145-147,
149, 156-157, 160, 165, 167-168, 170-186
3
, 188, 188
1
, 189, 191, 192, 192
1
, 202,
207, 228, 229
6
, 244
1
-, 244
4
, 244
6
, 278
1
-278
9
-
моддаларда назарда тутилган
қилмишлар ҳам коррупциявий жиноятлар бўлиши мумкин.
Мазкур вазиятда,
киберкоррупцияга
оид илғор хорижий тажриба ва
олимларнинг фикр
-
мулоҳазаридан келиб чиқиб, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқни
тўлдириб қўйиш мақсадга мувофиқ.
Жиноят кодексининг
168-
моддасидаги қилмиш
ахборот фирибгарлиги
(киберфирибгарлик), 175
-
моддасидаги қилмиш блокчейн технологияларидан
фойдаланиб коррупцион схемалар тузиш, жиноий даромадларни яшириш ёки
тендер жараёнларини сохталаштириш, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
672
орқали коррупциявий келишувлар тузиш,
192-
моддасидаги қилмиш
рақамли
платформалар орқали давлат буюртмалари ва бозорни манипуляция қилиш,
210-212-
моддаларидаги қилмиш
электрон молиявий платформалар, электрон
тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар ва блокчейн тизимлари орқали
криптовалюта ва бошқа рақамли активлар, шу билан бирга, электрон тўловлар
орқали пора олиш,
бериш ва ваоситачилик қилиш,
228-
ва 230
1
-
моддаларидаги
қилмиш
электрон (рақамли) ҳужжатларни сохталаштириш ва ундан фойдаланиш,
рақамли
идентификация
воситаларини
(электрон
имзо,
биометрия,
NFT ҳужжатлар) қалбакилаштириш ёки сохта ҳужжат сифатида ишлатиш,
243-
моддасидаги қилмиш
криптовалюта, NFT, блокчейн ва рақамли активлар
орқали жиноий даромадларни легаллаштириш (пул ювиш),
244
1
-
моддасидаги
қилмиш
рақамли манипуляция ва кибер
-
пропаганда орқали коррупциявий
ҳаракатлар қилиш,
278-
моддасидаги қилмиш
қўшимча равишда Dark Web, Dark
Net ва бошқа ноқонуний интернет платформалар, шунингдек, сунъий интеллект
орқали коррупцион фаолият, коррупциявий келишувлар, ижтимоий муҳандислик
усуллари орқали мансабдор шахсларга таъсир ўтказиш шаклида ҳам содир
этилиши мумкин.
Хорижий давлатларда кибержиноятлар учун етарлича жавобгарлик
чоралари белгиланган, жумладан,
АҚШ
18 Қонуни 201
-
параграфида ва
Буюк
Британия
“Порахўрлик тўғрисида”ги Қонуни,
Ж.
Корея
Жиноят кодекси ва
“Порахўрлик ва иқтисодий жиноятлар учун махсус ҳолатлар тўғрисида”ги қонуни
(Act on the Aggravated Punishment of Specific Crimes)да давлат хизматчилари,
шунингдек, гувоҳларнинг ва бошқа шахсларнинг
ҳар
қандай усулда,
шу
жумладан, электрон воситалар орқали пора олиши, пора бериши ёки воситачилик
қилиши тақиқланган ва аниқ жавобгарлик белгиланган.
Хатто,
Ж.
Корея
Жиноят кодексининг 131
-
моддасида ппора олгандан кейин
ноқонуний ҳаракатлар ва кейинчалик яна порахўрлик қилганлиги, 132
-
моддасида
кейинчалик яхши хизмат кўрсатиш ёки хизматлар тақдим этиш учун пора
олганлик, 134
-
моддасида мулкни мусодара қилиб, кейинчалик уни қайтариб
бериш ёки пул билан ҳақини тўлаб бериш, 355
-
моддасида ўзлаштириш ва
ишончни суистеъмол қилиш, 356
-
моддасида хизмат вазифаларини бажаришда
ўзлаштириш, расмий ишончни суиистеъмол қилиш учун
жиноий жавобгарлик
белгиланган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикасида порахўрликка оид алоҳида
махсус қонун мавжуд эмас, фақатгина “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги,
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунлар ва улар асосида қабул қилинган
қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Олий суднинг “Порахўрлик ишлари бўйича суд
амалиёти
тўғрисида”ги
қарори
мавжуд.
Бироқ,
Жиноят
кодексининг
167-
моддаси бугунги кун талаблари ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқлаштирилмаган. Жумладан,
Жиноят кодексининг 167
-
моддасининг
учинчи қисми “г”
-
банди компьютер техникаси воситаларидан
фойдаланиб
айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини
ўзлаштириш ёки растрата қилиш
йўли билан талон
-
торож қилиш учун жиноий
жавобгалик белгиланган, бироқ ушбу қилмиш компьютер техникасидан ташқари
бошқа ахборот технологиялари, сунъий интеллект технологиялари орқали содир
этилиши мумкитлиги инобатга олинмаган. Шу сабабли ушбу моддани қайта кўриб
чиқиш зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
673
Германия
Жиноят кодексининг 202а
-
моддасида ўзи ёки бошқа шахс учун
мўлжалланмаган ва рухсатсиз киришдан махсус ҳимояланган маълумотларга
рухсатсиз киришни қўлга киритганлик, 202b
-
моддасида техник воситалардан
фойдаланган ҳолда ноқонуний ахборотни қўлга киритганлик, 202c
-
моддасида
маълумотларга киришни чеклайдиган пароллар ёки бошқа хавфсизлик кодларини
бериш, олиш, шунга имконият яратиш, шу билан бирга, шундай мақсадда
компютер дастурлари орқали шундай ҳаракатларни амалга ошириш, сотиб олиш,
сотиш, бошқага бериш, тарқатиш ва бошқа йўллар билан хавфсизлик усулларини
қўлга киритиш, компьютер фирибгарлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Франция
Жиноят кодексининг 323
-1-
моддасига асосан, маълумотларни
қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ ёки қисман фирибгарлик
йўли билан кириш, ахборот тизимидаги маълумотларни йўқ қилиш, ўзгартириш,
ушбу тизимнинг ишлашига ўзгартириш киритиш, ушбу ҳаракталар шахсга доир
маъълумотлар
бўлган
базаларга
нисбатан
содир
этилган
тақдирда
оғирлаштирувчи ҳолатда жавобгарлик белгиланган.
Маълумот
учун
,
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
278
1
-
модадсида
ахборотлаштириш қоидаларини бузиш,
278
4
-
моддасида
компьютер ахборотини модификациялаштириш,
278
5
-
моддасида
компьютер
саботажи,
278
6
-
моддасида
зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки
тарқатиш хизмат фаолиятидан фойдаланган ҳолда, амалга оширганлик учун,
шунингдек, компютер фирибгарлиги учун алоҳида моддада жиноий жавобгарлик
белгиланмаган
.
Япония
Жиноят кодексининг 96
-6-
моддасида аукционга тўсқинлик қилиш,
161-2-
модадсида электрон маълумотлар ва ҳужжатларни сохталаштириш,
ўзагартириш киритиш, 163
-2-
моддасида 163
-2-
моддасида бошқа шахснинг
тегишли рухсатисиз молиявий ишлари ва ҳужжатларини қайта ишлашда
хатоликка йўл қўйиш, кредит картасида нотўғри кодланган ёки товарлар ёки
хизматлар учун тўловларни тўлаш учун бошқа карталарни вужудга келтириш,
авторизациясиз кириш имконига эга бўлиш, 248
-
моддасида конструктив
фирибгарлик, 246
-2-
моддасида компьютер
фирибгарлиги, 250
-
моддасида мулкий
тажовуз, 254
-
моддасида йўқотилган мулкни ўғирлаш, 256
-
моддасида ўғирланган
мулкни қабул қилиб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида харидлар, шу
жумладан, танлов, тендер, аукцион ўтказилиши учун тўсқинлик қилиш ёки Япония
қонунчилигида назарда тутилган ҳолатлар бўйича тўғридан
-
тўғри жавобгарлик
белгиламаган.
Канада
Жиноят кодексининг 322
-
моддасида ўғирлик жиноятидан ташқари,
335-
моддасида ўғирликка
ўхшаш жиноятлар, 347
-
моддасида жиноий фоиз
ставкаси, 348
-
моддасида ноқунуний бузиш ва кириш, 361
-
моддасида сохта
баҳоланалар, 402.1
-
моддасида шахсга доир маълумотларни ўғирлаш ва шахсга
доир маълумотлардан фирибгарлик йўлида фойдаланиш, 406
-
моддасида товар
белгилари ва савдо тавсифларини қалбакилаштириш, 437
-
моддасида мулкка
аралашиш, 460
-
моддасида қалбаки пуллар ва қалбаки қийматдаги нарсаларни
реклама қилиш ва сотиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида Канада
Жиноят кодексида назарда тутилган қоидалар етарлича назарда тутилмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
674
Австралия
Жиноят кодексининг 474.17
-
моддасига асосан, таҳдид учун
жиноий жавобгарлик белгиланган.
Маълумот учун
, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу
ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлсагина
Жиноят кодексининг
112
-
моддасида
назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади,
бироқ
кибертаҳдид ўлдириш ёки зўрлик ишлатишдан ташқари бошқа
мақсадда ҳам бўлиши мумкинлиги
ушбу моддада
назарда тутилмаган.
Сингапурнинг
“Коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа оғир
жиноятлар (имтиёзларни мусодара қилиш) тўғрисида”ги Қонунда криптовалюта
орқали амалга оширилган коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа оғир
жиноятлар учун қаттиқ жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Маълумот учун
,
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида
ёки
алоҳида
қонунда
тўғридан
-
тўғри коррупцияга оид жиноятлар рўйхати
шакллантирилмаган ва криптовалютага оид масалалар қонун даражасида
тартибга солинмаган
.
Швейцариянинг
“Пул ювишга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунда ҳар
қандай коррупция, шу билан бирга, криптовалюта билан амалга оширилган пул
ювиш ҳаракати тақиқланган ва қаттиқ жиноий жавобгарлик белгиланган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг
243-
моддасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш учун
жиноий жавобгарлик белгиланган, бироқ
криптовалютага оид қоидалар
ушбу
моддада назарда тутилмаган, қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга,
терроризмни
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга
қарши курашиш тўғрисида” 2004 йил 26 августдаги 660
-II-
сон Қонунида крипто
-
активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар Пул
маблағлари ёки бошқа мол
-
мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи
ташкилотлар рўйхатига киритилган, бироқ уларга оид муносабатлар етарлича
ушбу Қонунда
назарда тутилмаган.
Италия
Жиноят кодексининг 476
-
моддаси ва
Испания
Жиноят кодексининг
390-
моддасида қалбакилаштириш, шу жумладан, расмий идентификацияни
қалбакилаштириш учун жавобгарлик белгиланган.
Маълумот
учун
,
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
228-
моддасида рақамли (электрон) ҳужжатлар, 230
-1-
моддасида электрон
(рақамли) далилларни сохталаштириш, шу жумладан, хизмат фаолиятидан
фойдаланган ҳолда, содир этганлик учун жиноий жавобгарлик
белгилаш зарур.
Нидерландия
Жиноят кодексининг 350
-
моддасида бошқа шахсга тўлиқ ёки
қисман тегишли бўлган ҳар қандай мулкни қасддан ва ноқонуний равишда йўқ
қилганлик, зарар етказганлик, яроқсиз ҳолга келтирганлик ёки тортиб олганлик,
350а
-
моддасида
автоматлаштирилган
маҳсулот
ёки
телекоммуникация
воситалари ёрдамида сақланадиган, қайта ишланадиган ёки узатиладиган ёки
уларга бошқа маълумотларни қўшадиган маълумотларни қасддан ва ноқонуний
равишда ўзгартириш, ўчириш, яроқсиз ёки мавжуд бўлмаган маълумотларни
тақдим этиш, автоматлаштирилган ишга зарар етказиш учун мўлжалланган
маълумотларни қасддан ва ноқонуний равишда тақдим этиш ёки тарқатиш, 350б
-
моддасида автоматлаштирилган маҳсулот ёки телекоммуникация воситалари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
675
орқали сақланган маълумотларни қайта ишлаш ёки узатишда, ноқонуний равишда
ўзгартиришда, ўчиришда, яроқсиз ҳолга келтиришда ёки уларга бошқа
маълумотларни қўшишга оид қилмишни содир этиш, 350с
-
моддасида ҳар қандай
автоматлаштирилган ёки телекоммуникация ишларини қасддан йўқ қиладиган,
шикастлайдиган ёки яроқсиз ҳолга келтирадиган, бундай ишларнинг ишлашини
ёки фойдаланишини бузадиган ёки бундай ишларга нисбатан кўрилган
хавфсизлик чораларини бузган ҳаракатларни содир этганлик, маълумотларни
қайта ишлаш ёки узатиш ёки телекоммуникация тармоғининг ишлашида ёки
телекоммуникация хизматини кўрсатишда носозликни вужудга келтирганлик,
350д
-
моддасида автоматлаштирилган тизимнинг фаолиятига тўсқинлик қилувчи
техник қурилмаларни ишлаб чиқариш, сотиш, фойдаланиш, импорт қилиш,
экспорт қилиш, унга кириш имконини берувчи парол, кириш коди ва шунга ўхшаш
маълумотларни ишлаб чиқариш, бериш, олиш, сотиш, сотиб олиш, импорт қилиш,
тарқатиш, тақдим этиши, 359
-
моддасида ўз мансабидан фойдаланиб ёки ўз
қўлидаги ҳужжатлардан фойдаланиб мансаб ваколатларини ўзлаштириб олиш,
бошқа шахсларнинг ўзлаштириб олинишини таъминлаши,
361-
моддасида эса,
ҳужжатлар ва реестрлардаги маълумотларни ўзгартириши, 363
-
моддасида
коррупция билан шуғулланиши, 365
-
моддасида ўз мансабини суистеъмол қилиш
орқали бирон
-
бир қилмишни содир этишга шарт
-
шароит ёки имконият яратиш,
366-
моддасида мансабдор
шахснинг товламачилиги, 364, 367
-368-
моддаларида
терговчи, судья ва суд қарорларининг ижросига масъул орган мансабдор
шахсларнинг коррупциявий жиноятлари, 371
-
моддасида хат, ёзишма ва боқша
хабарларнинг мансабдор шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки шундай
қилишга йўл қўйилганлик учун жиноий жавобгалик белгиланган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мулкка зарар
келтириш билан боғлиқ зарур қоидалар етарлича белгиланмаган, фуқаровий
муносабат
сифатида
қаралади,
қилмишларнинг
деярли
биронтаси
киберкоррупция билан боғланмаган
.
Кибер
-
пропаганда ва рақамли манипуляция учун
Германия
Жиноят
кодексининг 130
-
моддасида,
Хитой
Интернет ахлоқий кодекси, Франциянинг
Loi contre la manipulation de l'information,
Буюк
Британиянинг
“Malicious
Communications Act 1988” ва “Communications Act 2003” қонунлари билан
жавобгарлик белгиланган.
Маълумот
учун
,
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
156-
моддасида миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш ва
244
1
-
моддасининг учинчи қисми “г”
-
бандида телекоммуникация ёки Интернет
тармоғидан фойдаланиб Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид
соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш учун
жиноий жавобгарлик белгиланган, бироқ
бозорни манипулция қилганлик учун
жавобгарлик назарда тутилмаган.
Жиноят
-
процессуал кодексининг 345
-
моддасига асосан:
Жиноят кодекси
167-
моддасининг иккинчи қисми “г” банди
ва 243
-
моддасига оид жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки
тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади
.
Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи
томонидан ушбу жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни
амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
676
Жиноят кодекси 168
-
моддасининг учинчи қисми “в” бандидаги
жиноятлар тўғрисидаги ишларнинг дастлабки тергови
ички ишлар
органларининг терговчилари
томонидан амалга оширилади.
Жиноят кодекси 192
9
ва 192
10
, 205, 209
–
214-
моддалари
жиноятларга
доир ишлар бўйича
дастлабки тергов прокуратура
органларининг терговчилари
томонидан амалга оширилади.
Жиноят кодексининг
301-
моддасида
назарда тутилган жиноятларга доир
ишлар бўйича
дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари
томонидан
олиб борилади.
Шу
билан бирга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни қайси давлат органи
томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилиши Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг
245-
моддасида
назарда тутилмаган, бироқ
суд бу
тоифадаги ишларни кўриб чиқиши назарда тутилган холос.
Хорижий давлатларда кибержиноятлар бўйича ҳудудий жиҳатдан терговга
тегишлилик масаласи қуйидагича ҳал этилган:
Франция
Жиноят
-
процессуал кодексининг 706
-72-1-
моддасига асосан, ушбу
Кодекснинг 706
-72-
моддасида назарда тутилган қилмишлар, яъни ахборот
тизимларига қарши жиноятлар (кибержиноятлар)ни Париждаги катта суд
(Tribunal de grande instance de Paris) томонидан кўриб чиқилади.
Франция кибержиноятларга қарши курашиш мақсадида Париждаги катта
судга махсус ваколатлар берган бўлиб, улар кибержиноятларни тергов қилиш ва
суд ишларини марказлаштириш учун махсус бўлимлар ёки судлардан иборат.
Ушбу суд жиноий
-
қидирув, тергов, прокурор, суд тизими бўйича алоҳида
юрисдикцияга эга.
Маълумот учун
,
ушбу суд
Франциянинг
2016 йил 3 июнда қабул қилинган
“Жиноий уюшмалар, терроризм ва уларнинг молиялаштирилишига қарши курашни
кучайтириш ҳамда жиноят
-
процессуал қонунчилигининг самарадорлиги ва
кафолатларини ошириш тўғрисида”ги
2016
–
731-
сон Қонуни билан ташкил
этилган
. Жинотя қаерда содир этилганлиги, айбдор ушланган жой ёки айбдор
яшаши, юқоридаги катта белгилаган жой орқали терговда ҳудудийлик масаласи
ҳал этилади.
Францияга ўхшаш тажриба
Таиландда
ҳам бор бўлиб, у қуйидагича:
2024 йил 18 март куни Таиланд Олий суди раиси ушбу суд таркибида
Технология жиноятлари бўлими (Technology Crime Division)ни тузган ва у 2024 йил
1 апрелдан буюн фаолият юритиб келмоқда.
Мазкур бўлим қуйидаги қонунларга оид кибержиноятлар ва технология
билан боғлиқ жиноятларни кўриб чиқади:
1)
“Компьютер билан боғлиқ жиноятлар тўғрисида”ги Қонун (Computer
-
Related Crime Act B.E. 2550 (2007));
2)
“Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (Personal Data
Protection Act B.E. 2562 (2019));
3)
“Киберхавфсизликни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Cyber Security
Maintenance Act B.E. 2562 (2019)).
Мазкур
бўлим
нафақат
кибержиноятларни
, балки
кибер ҳуқуқбузарликларни
ҳам кўриб чиқиб
:
1)
суд буйруқларини
чиқаради (court orders) –
Масалан, веб
-
сайтларни
блоклаш, кибержиноятчиларга қарши процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
677
2)
қарор
қабул қилади
(rulings/decisions)
–
Мурожаат қилинган иш
юзасидан процессуал қарорлар чиқариши мумкин.
3)
ҳукм
эълон қилади
(judgments/sentences)
–
Агар иш суд жараёнига етиб
борса, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан жиноий ҳукм чиқаради.
Маълумот учун,
ҳудудий
бўйича жиноят содир этилган
ёки башорат
қилинган, айбланувчи қўлга олинган ҳудудда тергов амалга оширилади.
Германияда
тергов билан боғлиқ масала бошқачароқ йўлга қўйилган, яъни:
Кибержиноятларга қарши курашиш, уларни аниқлаш, кибержиноятларни
фош этиш, кибержиноятларга қарши курашиш учун янги технологияларни жалб
этиш, имконият ва ресурсларни бирлаштириш ва тақсимлаш, шунингдек, уларни
ривожлантириш мақсадида 2020 йил 1 апрелда Германия Федерал Жиноят
Полицияси идораси (BKA) да Кибержиноятчилик бўлими (Cybercrime Division)
ташкил этилиб, унда қуйидаги бўлимлар ҳам мавжуд:
1)
Кибержиноятлар бўйича марказий алоқа пункти (ZAC);
Маълумот учун
, ZAC хусусий сектор ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
ўртасида ҳамкорликни таъминлайди.
2)
Кибержиноятларни оператив таҳлил қилиш бўлими.
Маълумот учун
, ушбу бўлим кибержиноятлар бўйича маълумотларни
таҳлил қилади ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради. Жиноят содир
этилган жой, айбланувчининг яшаш жойи, айбланувчининг қўлга олинган ёки ҳибсга
олинган жой орқали терговга тааллуқлилик масаласи ҳал этиилади.
Англо
-
сакон ҳуқуқига асосланган
АҚШда
эса, мисол учун, Калифорния
штатининг
Санта
-
Клара
округи
прокуратурасида
кибержиноятларга
ихтисослашган прокурорлар
фаолият юритади, Калифорния Бош прокурори
идорасида эса, кибержиноятларни
тергов қилиш
ва
қонуний
таъқиб қилиш
учун
махсус бўлим –
Кибержиноятлар бўлими мавжуд
. Бу бўлим ахборот
тизимларига ноқонуний кириш, интернет фирибгарлиги ва киберстолкинг каби
жиноятларни
тергов қилади
.
Маълумот учун, АҚШда ҳудудийлик масаласи федерал қонунлар қайси ҳудудда
бузилган бўлса, ўша ҳудудда ёки ушбу қонун қайси федерал штатга
тааллуқли
бўлса, ўша жойда тергов амалга оширилади.
Филиппинда
кибержиноятларга қарши курашиш ва ноқонуний онлайн
фаолиятларга қарши рейдлар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, бунда иштирок
этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг мажбуриятлари 2012 йилда қабул
қилинган 10175
-
сонли Республика Акти –
“Кибержиноятларнинг олдини олиш
тўғрисида”ги қонунда белгиланган ва бу ерда рейдлар орқали бу жиноятларга
қарши курашиш кенг йўлга қўйилган.
Маълумот учун
, кибержиноят содир этилган жойдаги терговга тааллуқли
бўлади.
Киберхавфсизлик соҳасида ваколатли, назорат қилувчи, текширувчи,
тезкор
-
қидирув тадбирларини, терговга қадар текширувларни ва тергов
ҳаракатларини
амалга
оширувчи
орган
Ўзбекистон
Республикасининг
“Киберхавфсизлик тўғрисида” 2022 йил 15 апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонунига
асосан, Ўзбекистон Республикаси
Давлат хавфсизлик хизмати
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
279-
ва 280
-
моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу
ҳуқуқбузарлик қайси соҳада содир этилган бўлса, ўша соҳани назорат қилувчи ва
текширувчи орган томонидан тузилиши назарда тутилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
678
Бироқ, Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатларига оид масалаларни
қамраб олувчи қуйидаги ваколатлар айрим вазирлик ва идоралар фаолиятига оид
қонунчилик ҳужжатларида мавжуд, хусусан:
киберҳуқуқбузарликлар ва кибержиноятлар бўйича суриштирув ва терговга
оид ваколатлар
–
Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги
,
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасини назорат қилиш,
текшириш ваколати
–
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Рақамли
технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Ахборотлаштириш ва
телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Персоналлаштириш
агентлиги, Оммавий коммуникациялар маркази.
Бу ҳолат эса, киберхавфсизлик субъектларининг киберхавфсизлигини
самарали таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 346
-
моддасига
мувофиқ, ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик масаласи қуйидагича ҳал этилади:
Умумий қоидага кўра,
жиноят қаерда содир этилган бўлса
, жиноят иши
ўша туман (шаҳар)
терговчисининг
терговига тегишли бўлади
.
Шу билан бирга, қуйидаги ҳолатларда
бошқа ҳудудларда ҳам тергов
амалга оширилиши мумкин
, яъни:
дастлабки тергов, башарти
иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла,
холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса
,
иш қўзғатилган жойда
ёки
гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда
ўтказилиши ҳам мумкин
;
юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг
фармойишига асосан
дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан
терговга тегишлилик
қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда
олиб борилиши ҳам мумкин
.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасида кибержиноятлар бўйича ҳудудий
жиҳатдан терговга тегишлилик масаласига оид умумий қоидаларни
қўллашда бир қатор муаммолар
мавжуд, хусусан:
1)
кибержиноят кибермаконда тегишли ахборот тизимига нисбатан содир
этилган вақтда, фойдаланувчи бошқа ҳудудда, ахборот тизими жойлашган сервер
ёки база бошқа ҳудудда бўлиши мумкин;
2)
кибержиноят чет давлат ҳудудида туриб Ўзбекистон Республикасининг
бир ёки бир неча ҳудуддаги ахборот тизимлари, тўлов воситалари, тўлов
тизимларига нисбатан содир этилиши мумкин;
3)
кибержиноят содир этилганлигини жабрланувчи жиноят содир этилган
вақтда билмаслиги ва кейинчалик ахборот тизимларининг интеграцияси амалга
оширилаётган ёки бошқа ҳудудга кўчиб бошқа техник амаллар бажарилган вақтда
билиб қолиши, бироқ жиноят қайси ҳудудда, яъни туман (шаҳар)да содир
этилганлигини билмаслиги мумкин;
4)
жабрланувчиларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикасига, яна бир
қисми
чет давлат ҳудудига тааллуқли бўлиши мумкин.
Жиноят кодексининг 11
-
моддасига асосан, ушбу вазиятдаги қилмишлар
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳал этилиши ва айбдор
жавобгарликка тортилиши лозим, бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмидаги
ҳоллар мустасно.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
679
Демак,
нафақат
киберкоррупцияга
оид
жиноятлар,
балки
кибержиноятларнинг ҳам терговга ҳудудийлик масаласи бўйича мавжуд
муаммоларни норма ижодкорлиги орқали ҳал этиш муҳимдир.
Таъкидлаш зарурки, киберкоррупцияга оид бугунги кунда ҳуқуқий база
икки хил кўринишда шаклланган, яъни:
1)
коррупцияга қарши курашиш тўғрисида:
24
та Қонун, Президентнинг
60
та Фармони, Президентнинг
72
та қарори,
Вазирлар Маҳкамасининг
138
та қарори,
30
та идоравий норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжат,
жами 324 та
қонунчилик ҳужжати.
2)
киберхавфсизлик тўғрисида:
12
та Қонун, Президентнинг
20
та Фармони, Президентнинг
29
та қарори,
Вазирлар Маҳкамасининг
40
та қарори, 12 та идоравий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат,
жами 113 та қонунчилик ҳужжати.
Уларни ўзаро бирлаштирадиган муносабат бугунги кунда маъмурий ва
жиноят қонунчилиги бўлиб турибди.
Киберкоррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тушунчаси ва уларга
қайси ҳуқуқбузарликлар кириши қонунчиликда бевосита белгиланмаган.
Маълумот учун
, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан,
маъмурий ҳуқуқбузарлик
–
қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка
тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига,
мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи
ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида” 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ–
419-
сон Қонунига асосан:
коррупция
–
шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки
номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди
шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик
–
коррупция аломатларига эга бўлган,
содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш.
Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида” 2022 йил
15 апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонунига асосан
киберхавфсизлик ҳодисаси
–
кибермаконда ахборот тизимларининг ишлашида узилишларга ва (ёки) улардаги
ахборотнинг очиқлиги, яхлитлиги ва ундан эркин фойдаланилишининг
бузилишига олиб келган ҳодиса.
Бунда,
кибермакон
–
ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал
муҳит саналади.
Демак,
киберкоррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик
–
мансабдор
шахс ёки давлат хизматчисининг кибертехник воситалар орқали кибермакондан
фойдаланиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жавобгарлик назарда
тутилган киберхавфсизлик ҳодисасини амалга оширишга қаратилган коррупцияга
оид ҳуқуқбузарлик.
Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829
-
сон қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар
берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
680
рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомда
коррупцияга оид маъмурий
ҳуқуқбузарликларга
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг
61
1
, 193
1
ва 193
2
-
моддаларида
назарда тутилган
ҳуқуқбузарликлар киритилган.
Бироқ, МЖтКнинг 40
-41
1
, 46-46
2
-, 47
8
, 51
2
-, 51
4
, 51
7
, 52, 55, 56
2
, 56
4
, 59
2
, 59
4
,
60, 61, 61
2
, 72, 75, 76, 82, 89
1
, 91, 94, 98-99, 102, 107-109, 151, 155-155
5
, 164, 165-167,
170, 171
1
, 175
8
, 176, 177-177
2
, 178, 178
1
, 179, 179
3
, 185
1
, 185
4
-186
1
, 188-188
1
, 188
3
,
189-189
2
, 191, 193, 195
2
, 200, 201
1
, 202
1
, 202
2
, 203
1
, 210
1
, 212-214, 215
5
, 215
8
, 216,
219-223, 241
1
, 241
6
, 241
7
-
моддаларида назарда тутилган қиломишлар ҳам
киберҳуқуқбузарлик ёки (ва) киберкоррупция шаклида содир этилиши мумкин.
Шу сабабли
киберкоррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тушунчасини
қонунчиликда белгилаб ҳамда киберкоррупцияга оид ҳуқуқбузарлик
рўйхатини аниқлик киритиш зарур.
Киберхавфсизлик соҳасида назорат қилувчи, текширувчи, текзор қидирув
тадбирларини амалга оширувчи ваколатли орган Ўзбекистон Республикасининг
“Киберхавфсизлик тўғрисида” 2022 йил 15 апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонунига
асосан, Ўзбекистон Республикаси
Давлат хавфсизлик хизмати
ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 11
-
моддасига асосан, Давлат хавфсизлик хизмати
киберхавфсизликни таъминлаш бўйича
ишчи органни ташкил этиш
, шунингдек
ўз ваколатларининг бир қисмини унга ўтказиш ваколатига эга
.
Шу билан бирга, мазкур Қонуннинг 22
-
моддасига асосан, киберхавфсизлик
ҳодисалари ваколатли давлат органи ёки киберхавфсизликни таъминлаш бўйича
ишчи органнинг мансабдор шахслари томонидан текширилади.
Таъкидлаш керакки, давлат органларининг бир
-
бирини такрорловчи
ваколатлари ва вазифалари мавжудлиги
Ўзбекистон Республикасининг
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши
экспертизаси тўғрисида” 2023 йил 8 августдаги ЎРҚ–
860-
сон Қонунига асосан
ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни
келтириб чиқарувчи омил саналади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги
ПФ–
5505-
сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини
такомиллаштириш концепциясига асосан, тўғридан
-
тўғри амал қилувчи
қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги
ПФ–
184-
сон Фармони билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари
рўйхатига
асосан,
ахборот
устидан
назорат
Ахборот
ва
оммавий
коммуникациялар агентлиги
, Крипто
-
активлар айланмасини
, капитал бозори ва
суғурта бозорини,
электрон тижоратни
, лотерея ҳамда
интернет тармоғида
таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик
фаолиятини тартибга солиш
соҳасида назорат
Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлиги,
алоқа, ахборотлаштириш
ва телекоммуникация
талабларига риоя
қилиниши устидан назорат
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар
соҳасида назорат инспекцияси ваколатига тааллуқли.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг 11
-
моддасига асосан,
киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш
ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
681
киберхавфсизлик ҳодисалари юзасидан тезкор
-
қидирув тадбирларини,
терговга қадар текширувларни ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш
Давлат хавфсизлик хизматининг ваколати ҳисобланади
.
Демак, Қонунга асосан, юридик кучи бўйича Қонун, Президент Фармонидан
устун ҳисобланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан,
киберҳуқуқбузарликларни, шу жумладан, киберкоррупцияга оид ҳуқуқбузарлик
учун маъмурий баённомани Давлат хавфсизлик хизмати мансабдор шахслари
тузиши керак.
Маълумот
учун
,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ–
682-
сон Қонунига асосан,
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
Бироқ, МЖтКда номи қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг
ҳарбий
-
тиббий
хизмат
санитария
-
эпидемиология
станцияси
мансабдор
шахсларида бундай ваколат мавжуд эмас, қолаверса, уларнинг ихтисослиги ҳам бу
тоифадаги қилмишлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённомани тузиш имконини бермайди. Қолаверса, ички ва ташқи хуружлар билан
тўлиқ машғул бўлган ташкилотга қўшимча юкламанинг беришлиги унинг кейинги
фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
2-
дан
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя
қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ–
4452-
сон қарорига асосан,
Ўзкомназорат
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК
билан биргаликда давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа
ташкилотлар ва идораларда ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий
этиш ва ривожлантириш
ҳамда
ахборот хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш,
мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишни амалга оширади
.
Маълумот учун
,
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК
нинг расмий сайти
csec.uz
орқали киберҳодиса ҳақида хабар бериш тизими йўлга қўйилган ва Марказ
томонидан 2024 йил 1 яримйиллигида .uz домени ҳудудида
63
та, давлат органлари
ва ташкилотларининг веб
-
сайтида
22
та киберҳодисани аниқлаган бўлса,
Ўзкомназорат шахсга доир маълумотларга оид қонунчиликни бузганлиги учун
64
та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган.
Бироқ, бу норма ҳам “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
11-
моддасига зид саналади.
3-
дан
, ҳозирда Марказий банк “CERT
-
CBU” киберхавфсизлик маркази,
Ички
ишлар вазирлигида Тезкор қидирув департаменти таркибида Киберхавфсизлик
маркази ташкил этилган.
Маълумот учун
,
Марказий банк “CERT
-
CBU” киберхавфсизлик маркази
қуйидаги вазифаларни бажаради:
тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, уларнинг
ахборот тизимлари ва ресурсларида ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси
объектларида киберхавфсизликни таъминлаш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
682
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик рискларининг юзага келиш
омилларини текшириш, хатарларини олдини олиш тизимларини татбиқ этиш ва
қўллаш чораларини кўриш;
банк ва тўлов тизимларида рақамли технологиялар воситасида содир
этиладиган ҳуқуқбузарликларни мониторинг ва таҳлил қилиш ва ҳудудларда
рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши
курашиш.
Ички ишлар вазирлиги
нинг Тезкор қидирув департаменти таркибидаги
Киберхавфсизлик маркази
кибержиноятларга оид тезкор
-
қидирувга доир
ишларни амалга оширади.
Бироқ, унинг фаолияти “Марказий банк тўғрисида”ги Қонунга асосан, асосий
соҳавий қонунга зид тарзда, яъни ахборот ва киберхавфсизлик устидан назорат
ДХХ томонидан эмас, балки Марказий банк томонидан бошқарилиши назарда
тутилган.
4-
дан,
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлиги
майнинг ва криптоваютага
оид масалаларни тартибга солади,
лицензия ва рухсатнома беради,
қонун
бузилиши ҳолатлари бўйича ваколатли
органларга мурожаат қилади.
Таъкидлаш керакки, давлат органларининг бир
-
бирини такрорловчи
ваколатлари ва вазифалари мавжудлиги
Ўзбекистон Республикасининг
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши
экспертизаси тўғрисида” 2023 йил 8 августдаги ЎРҚ–
860-
сон Қонунига асосан
ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни
келтириб чиқарувчи омил саналади.
5-
дан,
Ўзкомназорат
қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини
таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
билан ҳамкорлик қилади ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини
бузган ахборот соҳаси субъектларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар
кўради.
Бироқ, амалда бу бўйича бирон бир таъсирчан чораларни
кўрмаётганлиги
телекоммуникация
тармоқлари
билан
боғлиқ
ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун,
ушбу қоида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат
қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 14 сентябрдаги
ПҚ–
4452-
сон қарорига асосан
белгиланган
.
6-
дан,
шахсга доир маълумотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга
ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг
шахсга доир
маълумотлар билан ишлаш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш
ва
мувофиқлаштириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаси саналади.
Бироқ, “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси фуқароларнинг шахсга доир
маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов берувчи мулкдор ва (ёки)
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
683
операторларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир
маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузганликлари юзасидан
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни тузади ва кўриб чиқиш учун
судга юборади.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир
ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–
3666-
сон қарори
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига
ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом тўлаблари ўзаро бир
-
бирига зид.
7-
дан,
МЖтКнинг 245
-
моддасига асосан,
суд
коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқувчи орган сифатида қонунчиликда етарлича
белгиланган, бироқ унинг қонунчилик бўйича
суриштирув ўтказиш
ваколатининг йўқлиги
бу соҳада ваколатли ихтисослаштирилган органни
ташкил этишни тақозо этади
.
8-
дан,
АҚШ, Германия, Франция, Ҳиндистон, Канада, Сингапур, Жанубий
Кореяда киберхавфсизлик бўйича алоҳида давлат органи шуғулланади.
Мисол учун
, Сингапур, Ж. Кореяда киберхавфсизлик агентлиги фаолият
кўрсатади.
9-
дан
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши
курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 12 январдаги ПҚ–
81-
сон қарорига асосан,
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича
чора
-
тадбирларнинг
самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга
қаратилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг
баҳолаш тизимини жорий этиш билан бирга, коррупция ҳақида мурожаат юбориш
тизими йўлга қўйилган.
Маъумот учун, “
e-anticor.uz
”
платформаси орқали
жами
686
та мурожаат
фуқаролар томонидан йўлланиб,
562
таси ҳал этилган,
124
та мурожаат эса,
кўриб чиқилмоқда.
10-
дан,
Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят ишларини рўйхатга олиш
ва уларнинг базасини юритиш учун “Электрон жиноий
-
ҳуқуқий статистика” ягона
ахборот тизими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини рўйхатга олиш ва
уларнинг базасини юритиш учун Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона
электрон иш юритув тизими йўлга қўйилган.
Маълумот учун
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноий
-
ҳуқуқий
статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли
таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
31 октябрдаги ПФ–
5566-
сон Фармони билан “
Электрон жиноий
-
ҳуқуқий
статистика” ягона ахборот тизими
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий
этиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар ҳақида” 2021 йил 8 июлдаги 431
-
сон қарори
билан
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув
тизими
амалиётга жорий қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
684
Бироқ, юқоридаги ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаган.
11-
дан
, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7
-
моддасида
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи 7 та
давлат органлари саналган.
Бироқ, “Киберхавсизлик тўғрисида”ги Қонунда киберхавфсизлик соҳасини
назорат қилувчи, тартибга солувчи ваколатли орган сифатида фақатгина
Давлат
хавфсизлик хизмати
назарда тутилган.
Шу билан бирга, ушбу Қонуннинг
14-
моддасида давлат органлари ва
ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва
мажбуриятлари назарда тутилган.
Шунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг
8
1
-13-
моддаларидаги ваколатли органлар, шу жумладан, Давлат хавфсизлик
хизматининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари қаторига
унинг киберкорупцияга қарши ваколатларини аниқ белгилаш зарур.
12-
дан
,
“Коррупцияга
қарши
курашиш
тўғрисида”ги
Қонуннинг
15-
моддасида оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда
иштирок этиши назарда тутилган, бироқ сунъий интеллект технологияларининг
коррупциявий жиноятларга, айниқса, уюшган жиноятчилик билан боғлиқ
жиноятларга кенг йўл очиб бериши нуқтаи назаридан сунъий интеллектнинг
коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ.
Юқоридагилардан келиб, Давлат хавфсизлик хизмати, Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги,
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, АОКА, Рақамли технологиялар
вазирлиги, Марказий банк, Олий судга Сенат ва Қонунчилик палатаси билан
ҳамкорликда қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва
Президент Администрациясига киритиш бўйича топшириқ бериш мақсадга
мувофиқ:
1.
Қуйидагиларни
назарда
тутувчи
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “
Киберкоррупцияга қарши курашишнинг ташкилий ва
жиноий
-
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”ги қарори:
1)
Ўзбекистон
Республикасининг
2025
-2030-
йилларга
мўлжалланган
киберхавфсизлик бўйича миллий стратегиясини тасдиқлаш;
2)
статегияда қўйилган мақсадларни амалга ошириш, шунингдек, соғлиқни
сақлаш, таълим, давлат бошқаруви, маҳалла, ижтимоий ҳимоя, рақамлаштириш,
шу жумладан, рақамли активлар,
давлат харидлари соҳасида рақамлаштириш
орқали коррупцияга қарши курашишни назарда тутувчи “йўл
-
харитаси”ни
тасдиқлаш;
3)
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун талабидан келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлгининг
кибержиноятларни тергов қилиш ваколатини Давлат хавфсизлик хизматига
ўтказиш;
4)
“Киберхавфсизлик маркази” ДУКни қайта ташкил этиб, Давлат
хавфсизлик хизматининг таркибида Ўзбекистон Республикаси Киберхавфсизлик
агентлигини ташкил этиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
685
5)
Агентлик фаолиятини 24/7 режимга ўтказиш орқали унинг миллий ва
халқаро майдонда киберҳуқуқбузарликлар ва кибержиноятларга қарши курашиш
бўйича аниқ ваколатларини белгилаш;
6)
Агентлик
таркибига
Оммавий
коммуникациялар
маркази
ва
Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика марказини ўтказиш;
7)
Агентликка Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли
технологиялар вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Ахборот ва
оммавий коммуникациялар агентлиги, Марказий банк, Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида
назорат инспекциясининг ахборотлаштириш, шахсга доир маълумотлар, шу
жумладан, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида назорат қилиш ва текшириш
вазифа ва функцияларини ўтказиш орқали бир
-
бирини такрорловчи ва ўхшаш
ваколатларни қисқартириш;
8)
Агентликка Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва
телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг ахборотлаштириш,
шахсга доир маълумотлар, шу жумладан, ахборот ва киберхавафсизлик соҳасида
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ишини юритиш, шу жумладан, маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ва судга киритиш вазифа ва
функцияларини ўтказиш орқали бир
-
бирини такрорловчи ва ўхшаш ваколатларни
қисқартириш;
9)
кибержиноятларга нисбатан тезкор жиноят
-
қидирув, тергов ҳаракатлари
ва суд процессесини ўтказишга масъул бўлган Давлат хавфсизлик хизмати
тузилмасида
кибермутахассис
ва
кибертерговчи
лавозимларини жорий этиш;
10)
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят судлов ҳайъати,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар судлари таркибида
алоҳида кибермаъмурий ҳуқуқбузарликлар ва кибержиноятларни кўриб чиқишга
ихтисослаштирилган “
судьялар корпуси
”ни шакллантириш;
11)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув
тизими, “Электрон жиноий
-
ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ва
“e
-
anticor.uz” платформасини ягона платформага ўтказиш;
12)
киберҳуқуқбузарликлар,
шу
жумладан,
киберкоррупцияга
оид
мурожаатларни текзорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этишга доир “
Cybersecurity
”
ахборот тизимини ишлаб чиқиб, ягона платформадаги ахборот тизимлари ва
республикадаги барча ахборот тизимлари билан унинг ўзаро интеграциясини
амалга ошириш;
13)
киберҳуқуқбузарликлар ва кибержиноятлар бўйича мурожаатларни,
шу жумладан, pm.gov.uz веб
-
сайти ва “eanticor.uz” ахборот тизимидаги
киберҳуқуқбузарликларга оид мурожаатларни автоматик қабул қилиш ва таҳлил
қилиш, реал вақт режимида мурожаатни кўриб чиқиш имкониятини берувчи, тезкор
автоматлаштирилган, сунъий интеллектга асосланган “
CCA
” платформасини
амалиётга жорий қилиш ва унинг Регламентини тасдиқлаш;
14)
сунъий интеллект технологиялари орқали киберҳуқуқбузарликлар ва
кибержиноятларни башорат қилиш (прогноз қилиш), суриштирувчи, терговчи, суд
қарорларини
қайта
кўриб
чиқиш,
уларга
киберҳуқуқбузарлик
ва
кибержиноятларни аниқлаш, фош этиш, ҳукм тайинлаш учун маслаҳатчи, таҳлил
қилиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган вазифаларни
таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш имкониятини йўлга қўйиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
686
15)
“Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш
маркази” масъулияти чекланган жамиятининг ташкилий
-
ҳуқуқий шаклини давлат
муассасасига айлантириб, “Рақамли технологиялар ва техник воситалар
Республика экспертиза маркази” этиб қайта ташкил этиш;
16)
киберкоррупцияга қарши курашиш бўйича ягона техник жиҳатдан
тартибга солишга доир норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
17)
киберкоррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтинг ва
индексларда юқорилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олиш;
18)
ушбу қарордан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида қонун ости
ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш.
2.
Қуйидагиларни
назарда
тутувчи
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Киберкоррупцияга
оид
ҳуқуқбузарликларга
қарши
курашиш
такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
”ги Қонуни:
1)
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда:
киберкоррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, коррупцияга оид жиноят,
киберкоррупцияга оид ҳуқуқбузарлик,
киберкоррупцияга оид жиноят,
киберхавфсизлик
ҳодисаси,
кибермакон,
киберхавфсизлик
объекти
тушунчаларини назарда тутиш;
киберкоррупциядан келиб чиқиб, ваколатли идораларнинг ваколатларига
аниқлик киритиш;
сунъий интеллектнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиш
тартбини белгилаш;
коррупция ва киберкоррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар
рўйхатини тасдиқлаш;
2)
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиб, киберкоррупциядан келиб чиқиб киберхавфсизлик объектига аниқлик
киритиш;
3)
Жиноят кодексига киберкоррупция бўйича илғор хорижий тажриба ва
илмий
-
ҳуқуқий жиҳатдан илова қилинаётган ахборот
-
таҳлилий материалдан
келиб чиқиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда VIII бўлимида кибержиноят,
кибермакон, киберкоррупция ва коррупция тушунчаларни назарда тутиш;
4)
Жиноят
-
процессуал кодексининг 345
-346-
моддаларида кибержиноятларни
тергов қилиш ва ҳудудийлик масаласига аниқлик киритиш;
5)
Киберхавфсизлик агентлигига МЖтКнинг телекоммуникация ва Интернет
тармоғида ёки ушбу тармоқдан фойдаланиб, шунингек, Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46
-46
1
-, 56
2
ва 56
4
-
моддалари
(телекоммуникация
ва
Интернет тармоғидан
фойдаланиб
содир
этилган
ҳоллар
), 61
1
-
моддаси (киберкоррупцияга оид қисми), 151, 155
-155
3
-
моддалари,
193
1
-193
2
-
моддалари (киберкоррупцияга оид қисми)га оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа
кибермаъмурий ҳуқуқбузарликларни бўйича маъмурий баённома тузиш, суриштирув
ўтказиш ва уни МЖтКнинг 282
-
моддасига асосан, судга тақдим этиш ваколатини бериш;
6)
қуйидаги
қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунда “сунъий интеллект”, “сунъий
интеллект технологиялари” тушунчаларини акс эттириб, сунъий интеллектнинг
ахборот ва
киберхавфизлигини белгилаш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
687
“Марказий банк тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги,
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги,
“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги,
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги,
“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Банклардаги омонатларни ҳимоя
қилиш кафолатлари тўғрисида”ги, “Нобанк кредит ташкилотлари ва
микромолиялаштириш
фаолияти
тўғрисида”ги,
“Манфаатлар
тўқнашуви
тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
хавфсизлик
хизмати
тўғрисида”ги,
“Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари
вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, “Давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги
қонунларида киберхавфсизлик субъекти сифатида ахборот ва киберхавфсизликни
таъминлаш ва киберҳуқуқбузарликлар, кибержиноятлар, шу жумладан,
киберкоррупцияга
қарши
курашиш
бўйича
давлат
органлари
ва
ташкилотларининг аниқ мажбуриятларини белгилаш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси // lex.uz –
Ўзбекистон
Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида” 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ
-371-
сон Қонуни // lex.uz –
Ўзбекистон
Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
3.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси //
lex.uz
–
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
4.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”
2017 йил 3 январдаги ЎРҚ–
419-
сон Қонуни // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
6.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ–
682-
сон Қонуни // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси
қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
7.
Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида” 2022 йил 15
апрелдаги ЎРҚ–
764-
сон Қонуни // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
8.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар
лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида” 2023
йил 8
августдаги ЎРҚ–
860-
сон Қонуни // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–
5505-
сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини
такомиллаштириш
концепцияси // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
688
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноий
-
ҳуқуқий статистика
тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш
самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 октябрдаги
ПФ–
5566-
сон Фармони // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–
184-
сон Фармони билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини
назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати //
lex.uz
–
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги фаолиятини янада
такомиллаштиришга доир ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–
3666-
сон қарори // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
13.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
14 сентябрдаги ПҚ–
4452-
сон қарори // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси
қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
14.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши
курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 12 январдаги ПҚ–
81-
сон қарори // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
15.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир
маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан
давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
16.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки
коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни
рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом // lex.uz –
Ўзбекистон Республикаси
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
17.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар ҳақида” 2021 йил 8 июлдаги 431
-
сон қарори // lex.uz –
Ўзбекистон
Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
18.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин
-
қизлар,
маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2025 йил 25 мартдаги 04/4
-03-
01/17-
сонли қўшма қарори.
19.
https://e-anticor.uz/oz.
20.
https://president.uz/uz/lists/view/7924.
21.
https://www.legifrance.gouv.fr/jorf/id/JORFTEXT000047046768.
22.
www.atlanticcouncil.org.
23.
https://www.sans.org/emea/.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
689
24.
https://www.europol.europa.eu/cms/sites/default/files/documents/EU-
SOCTA-2025.pdf
25.
file:///C:/Users/%D0%B37/Downloads/https___yuz.uz_file_newspaper_1501d
499b4f544b9a3d8408d878d4fb8.pdf.
26.
https://www.justice.gov/criminal/criminal-fraud/file/1292051/dl.
27.
https://www.legislation.gov.uk/ukpga/2010/23/contents.
28.
https://elaw.klri.re.kr/eng_mobile/viewer.do?hseq=62179&type=sogan&key=9
29.
https://www.law.go.kr/%EB%B2%95%EB%A0%B9/%ED%98%95%EB%B2%95
30.
https://www.gesetze-im-internet.de/stgb/.
31.
https://www.legifrance.gouv.fr/codes/texte_lc/LEGITEXT000006070719/.
32.
https://www.japaneselawtranslation.go.jp/ja.
33.
https://laws-lois.justice.gc.ca/eng/acts/c-46/.
34.
https://www.austlii.edu.au/cgi-bin/viewdoc/au/legis/cth/consol_act/
cca1995115/sch1.html.
35.
https://sso.agc.gov.sg/Act/CDTOSCCBA1992.
36.
https://www.fedlex.admin.ch/eli/cc/1998/892_892_892/en.
37.
https://www.brocardi.it/codice-penale/.
38.
https://www.parlementairemonitor.nl/9353000/1/j9vvij5epmj1ey0/vi32nmht6cz9.
39.
https://www.gesetze-im-internet.de/stgb/.
40.
https://www.legifrance.gouv.fr/jorf/id/JORFTEXT000037847559/.
41.
https://www.legislation.gov.uk/ukpga/1988/27/section/1.
42.
https://www.legislation.gov.uk/ukpga/2003/21/contents.
43.
https://www.tribunal-de-paris.justice.fr/75.
44.
https://www.legifrance.gouv.fr/codes/texte_lc/LEGITEXT000006071154/.
45.
https://www.cisa.gov//
46.
https://www.bsi.bund.de/EN/Home/home_node.html.
47.
https://cyber.gouv.fr/en.
48.
https://www.bsc-icc.com/service/cert-in.
49.
https://www.cse-cst.gc.ca/en.
50.
https://www.csa.gov.sg/contact-us.
51.
https://www.kisa.or.kr/EN.
52.
https://www.legifrance.gouv.fr/loda/id/JORFTEXT000032627231.
53.
https://tel.directory.gov.hk/index_HKPF_ENG.html.
54.
https://www.icj.org/wp-content/uploads/2012/12/Thailand-Computer-
Crime-Act-2007-eng.pdf.
55.
https://data.thailand.opendevelopmentmekong.net/en/laws_record/2562/res
ource/ec616be5-9fbf-4071-b4b5-cb1f3e46e826.
56.
https://data.opendevelopmentmekong.net/dataset/329b4f41-f309-4348-
9015-23c6f62d5fb4/resource/ea9a61bc-fba9-41ae-9dd0-
d31ca5f36ff5/download/843708_0001.pdf.
57.
https://www.bka.de/EN/Home/home_node.html.
58.
https://www.fbi.gov/investigate/cyber.
59.
https://www.polizei.de/Polizei/DE/Einrichtungen/ZAC/zac_node.html.
60.
https://nj.gov/njsp/division/investigations/cyber-crimes.shtml.
61.
https://da.santaclaracounty.gov/home.
62.
https://www.ca.gov/departments/223/.
63.
https://www.coe.int/en/web/octopus/country-wiki-ap/-
/asset_publisher/CmDb7M4RGb4Z/content/philippines/pop_up
