Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Special subject of an administrative legal dispute
Makhmud ESHIMBETOV
1
Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
This article focuses on the concept of a special subject in
administrative-legal disputes - the administrative div. It
examines how state organizations, enterprises, institutions,
special commissions, and other legal entities acquire the status
of an "administrative div" in the course of various
relationships. Additionally, the article presents a comparative
legal analysis of the concept of "administrative div" based on
the scientific views of theoretical scholars and legislative acts.
The article puts forward the perspective that the administrative
div is a special subject in administrative-legal disputes,
offering proposals and conclusions within the framework of this
view.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp4
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
administrative div,
special subject,
public-legal relations,
administrative-management
authority,
organization,
enterprise,
state and executive bodies,
specially established
commissions.
Маъмурий
-
ҳуқуқий низонинг махсус субъекти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маъмурий орган,
махсус субъект,
оммавий
-
ҳуқуқий
муносабатлар,
маъмурий
-
бошқарув
ваколати,
ташкилот,
корхона,
давлат ва ижро органлари,
махсус ташкил этилган
комиссиялар
.
Ушбу мақола маъмурий
-
ҳуқуқий низонинг махсус
субъекти –
маъмурий орган тушунчасига бағишланган
бўлиб, мақолада давлат ташкилотлари, корхоналар,
ташкилотлар, муассасалар, махсус комиссиялар ва бошқа
юридик шахслар қандай муносабатлар жараёнида
“маъмурий орган” мақомига эга бўлиши ўрганилган.
Шунингдек, "маъмурий орган" тушунчаси назариётчи
олимларнинг илмий қарашлари, қонунчилик ҳужжатлари
асосида қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил қилинган. Маъмурий
-
ҳуқуқий низонинг махсус субъекти маъмурий орган
ҳисобланиши ҳақидаги қарашлар илгари сурилиб, ушбу
қарашлар доирасида таклиф ва хулосалар билдирилган.
1
PhD, Independent researcher, Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of
Uzbekistan, Judge of the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
457
Специальный субъект административно
-
правового
спора
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
административный орган,
специальный субъект,
публично
-
правовые
отношения,
административно
-
управленческая
полномочия,
организация,
предприятие,
государственные и
исполнительные органы,
специально созданные
комиссии
.
Данная статья посвящена понятию специального
субъекта
административно
-
правового
спора
—
«административного органа». В статье рассматривается,
при каких правовых отношениях государственные
учреждения, предприятия, организации, учреждения,
специальные комиссии и другие юридические лица
приобретают статус «административного органа». Также
понятие
«административный
орган»
подвергнуто
сравнительно
-
правовому анализу на основе научных
взглядов теоретиков и норм законодательства. Выдвинуты
мнения
о
признании
административного
органа
специальным
субъектом
административно
-
правового
спора, а также представлены предложения и выводы в
рамках этих взглядов
.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай
шахслар низонинг субъектлари ҳисобланади
[1]
. Дарҳақиқат, ҳар қандай ҳуқуқий
муносабатларнинг иштирокчилари ўз навбатида ушбу муносабатлардан келиб
чиқувчи низоларнинг тарафига айланиши мумкин. Бироқ, низо субъекти сифатида
маъмурий органлар иштироки мажбурийлиги эса фақат маъмурий
-
ҳуқуқий низога
хос бўлган ҳолатдир.
Маъмурий орган атамаларининг тушунчасини аниқлаш ушбу шахслар
томонидан низо предмети бўлган маъмурий актлар қабул қилиши, ҳаракатлар
содир этиши, шунингдек ушбу низоларни бошқа турдаги низолардан фарқлаш
учун зарурдир. Шу сабабли ҳам биз ушбу илмий иш доирасида маъмурий
-
ҳуқуқий
низонинг махсус субъектлари бўлган “маъмурий орган” атамаларининг илмий
назарий таҳлили ва назарий қарашлардан келиб чиқиб ўз фикрларимизни баён
этамиз.
Хорижий ва мамлакатимиз олимлари маъмурий органлар ва уларнинг
тушунчалари бўйича ўз илмий қарашларини баён қилиб келмоқдалар. Масалан,
И.А.Хамедов маъмурий органлар тушунчаси “маъмурчилик” (администрирование)
тушунчасидан келиб чиқишини келтириб ўтган. Маъмурчилик деганда эса
индивидуал
-
аниқ характердаги ижроия
-
фармойиш фаолияти
ёки давлат
бошқарувидаги аниқ ҳолатларга нисбатан маъмурий фармойиш фаолияти
тушунилишини таъкидлаб ўтган
[2]
. Маъмурий органнинг қуйидаги уч ўзига хос
хусусиятини, жумладан, маъмурий компетенциянинг мавжудлиги,
маъмурчиликни амалга оширишга ваколатли эканлиги ҳамда фаолиятнинг
қонуности характерга эга эканлигини келтириб ўтади
[3]
. Я.Нурыев фикрига кўра,
маъмурият
-
бу тўғри қарорлар қабул қилиш санъати ва уларни амалда қўллаш
қобилияти
[4]
. Маъмурий ҳуқуқ
фанида маъмурий орган деганда давлат
бошқаруви органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари тушунилади
[5].
Бизнинг фикримизча ушбу таъриф маъмурий органларга нисбатан тор тушунча
бўлиб, ушбу атама маъносини фақат давлат ва ижро органлари билан чегаралаб
бўлмайди. Қолаверса, “давлат ва ижро органлари” турли хил ҳуқуқий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
458
муносабатларга киришиши (оммавий, хусусий) мумкинлиги нуқтаи назаридан
олиб қаралса, “давлат ва ижро органлари” “маъмурий орган” сўзига синоним бўла
олмайди. Ушбу органлар маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатга
киришгандагина “маъмурий орган” мақомига эга бўлади. Бошқа ҳуқуқий
муносабатларда эса, масалан фуқаровий ҳуқуқий муносабатда у “маъмурий орган”
сифатида талқин этилмайди. Демак, “маъмурий орган” атамаси фақат оммавий
ҳуқуқий муносабат билангина боғлиқ бўлади.
П.И.Кононов адабиётларда “маъмурий орган” тушунчаси йўқлигини
таъкидлаб, маъмурий орган деганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ташкил этилган давлат ёки муниципал ташкилот, шунингдек маъмурий ва
оммавий ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли жисмоний шахс
тушунилиши
[6]
ҳақида фикр билдирган.
Анъанага
кўра, қонунчилик, ҳуқуқий
(
юридик
)
адабиёт
ва
амалиётда
маъмурий орган тушунчаси ижро
этувчи
ҳокимият
органлари
билан
боғлиқ эди
.
Натижада, ҳуқуқ назариясида
ҳуқуқни
қўллаш фаолияти
фақат
давлат
органлари
томонидан
амалга
оширилиши
эътироф
этилди
[7]
. Дарҳақиқат, “маъмурий орган”
атамаси кўпчилик давлатлар қонунчилиги, ҳуқуқ назариясига янги кириб келган
термин бўлиб, даставвал бу атаманинг тушунчаси “давлат органлари” сўзининг
синоними сифатида тушунилган. Бироқ, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамияти қурилиши ҳамда ривожланишида давлат ўз ваколатларининг бир
қисмини фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ташкилотларга бериши
натижасида давлат функцияларини қабул қилган ушбу шахслар ҳам оммавий
-
ҳуқуқий муносабатлар жараёнида махсус субъект –
“маъмурий орган”га айланади.
Қонунчилигимизда маъмурий органга таъриф берилиб, унга кўра маъмурий
-
ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу
жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу
фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус
тузилган комиссиялар маъмурий органлар ҳисобланиши белгиланган
[8].
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори билан Маъмурий
органларга давлат бошқаруви ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек
жойлардаги ижро ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
ҳамда маъмурий
-
бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус
ташкил этилган комиссиялар
[9]
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Албатта
ушбу субъектларнинг “маъмурий орган” мақомини олиши оммавий ҳуқуқий
фаолиятни амалга ошириш жараёни билан боғлиқ бўлган масала ҳисобланади.
Масалан, Нукус шаҳар ҳокимлиги ва “Temir
jol Darbenti sauda kompleksi” МЧЖ
томонидан янги МЧЖ ташкил этишга қарор қилиниб, ҳар бир таъсисчи МЧЖга
маълум бир қийматдаги мулк билан кириш мажбуриятини олган. Бироқ, ҳокимлик
томонидан мажбурият бажарилмаган. Оқибатида таъсисчилар ўртасида низо
келиб
чиққан. (5
-2301-2104/276-
сонли маъмурий иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжатлари. 1
-
иловага қаранг).
Мисолда келтирилган Нукус шаҳар ҳокимлиги
(жавобгар) давлат органи. Бироқ, у ушбу иш доирасида “маъмурий орган”
ҳисобланмайди. Чунки, низо оммавий
-
ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқмаган.
Ушбу низо фуқаролик
-
ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлиги сабабли,
иқтисодий судлар юрисдикциясига тааллуқли. Демак, давлат органларининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
459
“маъмурий орган” мақомига эга бўлиши учун тарафлар ўртасидаги муносабат
оммавий
-
ҳуқуқий бўлиши лозим.
Маълумки, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қурилиши
жараёнида айрим давлат функциялари нодавлат ташкилотларига ўтказилади ва
ўтказилмоқда. Бу эса ўз навбатида оммавий ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси
бўлган ва ҳокимият ваколатига эга бўлган субъектлар доирасининг кенгайишига
олиб келади
[10]
. Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик
давлатда давлат айрим функцияларини бошқа шахсларга (махсус комиссиялар,
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ҳ.к.) ўтказади. Гарчи,
ушбу ташкилотлар
давлат органи бўлмаса ҳам, маъмурий функцияни амалга ошириш жараёнида
“маъмурий орган” мақомига эга бўлади.
Демак, “маъмурий орган” тушунчаси ўз ичига нафақат давлат органини,
балки қонунда белгиланган тартибда тузилган давлат ёки муниципал ташкилот,
шунингдек маъмурий ва жамоат фаолиятини амалга оширувчи индивидуал
субъектларни ҳам қамраб олади. Унинг энг асосий белгиси “давлат органи”
эканлигида эмас, балки айнан қайси ҳуқуқий муносабатлар доирасида ҳамда
қандай функцияларни амалга ошириш жараёнида низо келиб чиққанлиги билан
таснифланади
.
Масалан,
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси
давлат органи ёки нотижорат ташкилоти ҳисобланмайди. У корхона
[11]
. Қонунда
“маъмурий орган”га таъриф берилган
[12]
бўлиб, бироқ ушбу таърифга
“корхона”лар киритилмаган. Демак, бир қарашда “корхона” маъмурий орган эмас.
Бироқ, ушбу корхона дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани
рўйхатдан ўтказувчи ва гувоҳнома (лицензия) берувчи ягона шахс
[13]
. Қонун
билан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дори воситалари
ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатларининг бир қисми (дори
воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш ва
гувоҳнома бериш) берилган. Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда
шартларининг бузилганлиги аниқланганда эса ушбу корхона аниқланган
қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор чиқариш, ушбу қарор
бажарилмаганда эса гувоҳноманинг амал қилишини ўн кунгача
тўхатиб туриш
ҳуқуқига эга
[14].
Шу муносабат билан
,
ушбу
“корхона” юқорида қайд этилган
давлат функцияларини бажариш жараёнида, гарчанд у давлат органи, махсус
комиссия ёки “ташкилот” бўлмаса
-
да, “маъмурий орган” мақомига эга бўлади.
Хулоса сифатида шуни
таъкидлаш мумкин
-
ки, маъмурий орган тушунчаси
давлат органи синоними эмас, давлат органи тушунчаси ҳам маъмурий орган
тушунчасини тўлиқ қамраб олмайди. Давлат ва нодавлат ташкилотлар, махсус
тузилган комиссиялар, корхоналар қонунда белгиланган у ёки бу функцияларни
амалга ошириш жараёнида маъмурий органга айланади ёки унинг акси бўлади. Бу
функциялар нафақат маъмурий
-
ҳуқуқий фаолият соҳасида, балки оммавий
ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилади. Маъмурий ва бошқа оммавий
ҳуқуқий муносабатларда бир томон, хоҳ у давлат органи бўлсин, хоҳ нодавлат
нотижорат ёки тижоратчи ташкилотлар бўлсин ёхуд жисмоний шахс бўлсин
ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар манфаатдор шахс бўлиши мумкин.
Бироқ, бу муносабатларнинг иккинчи томонида бошқарув субъекти –
“маъмурий
-
орган”нинг мажбурий иштироки оммавий ҳуқуқий муносабатлар ва унинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
460
натижасида келиб чиқувчи маъмурий
-
ҳуқуқий низоларнинг бош шарти
ҳисобланади.
Шундай қилиб, юқорида таҳлиллардан ҳамда қуйидаги асосларга кўра
“маъмурий орган”ни маъмурий
-
ҳуқуқий низоларнинг “махсус субъекти” –
дейиш
мумкин:
Биринчидан,
“маъмурий орган” –
давлат номидан бошқарув функцияларини
амалга оширувчи шахс бўлиб, унинг бу ваколатлари ва мажбуриятлари қонунлар
ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Яъни, ваколат манбасига
эга бўлади;
Иккинчидан,
унинг оммавий
-
ҳуқуқий муносабатларда иштироки жамият ва
давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади (жамоат манфаатига
хизмат қилиши);
Учинчидан,
у ушбу ваколатлар доирасида оммавий
-
ҳуқуқий
муносабатларнинг ташаббускори ҳисобланиб, жисмоний ва юридик шахсларга
нисбатан бир томонлама юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш,
оммавий
-
ҳуқуқий муносабатларни юзага келтириш, ўзгартириш ва тугатишга
қаратилган ҳамда ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чорасини
қўллаш ваколатига эга (бир томонлама таъсир қилиш ҳуқуқига эга).
Тўртинчидан,
у маъмурий
-
ҳуқуқий низонинг юзага келишига сабаб бўлувчи
махсус субъектдир
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Опалев Р.О. Понятие публично
-
правового спора и его значение для
толкования и совершенствования законодательства об административном
судопроизводстве.
-https://cyberleninka.ru
2.
Хамедов И.А. Вопросы о понятия “административные органы”. //
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари
Ахборотномаси. 2014 № 1(17). С. 42
-46.(Khamedov I.A. Questions about the concept of
“administrative bodies”. // High training courses of GPO. 2014 № 1 (17). –
P.42-46.);
3.
Таъкидлаш жоизки, И.М.Цай ҳам маъмури орган тушунчаси юзасидан
ўхшаш фикрларни келтириб ўтган (Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М.
Административное право Республики Узбекистан. Общая часть. Учебник. Т.:
Konsauditinform-Nashr, 2012.
–
С. 131
-143)
4.
Нурыев
Я.
Административные
акты
в
правовой
системе
Туркменистана. // Ежегодник публичного права 2016: Административный акт. –
М.: Инфотропик Медиа, 2016. –
С. 480.
(Y.Nuryev. Administrative acts in the legal
system of Turkmenistan. // Yearbook of Public Law 2016: Administrative Act.
–
M.:
Infotropik Media, 2016.
–
P.480.)
5.
https://web.archive.org/web/20190219130213/http://textbook.news/administr
ativnoe-pravo_717/ponyatie-priznaki-klassifikatsiya-61724.html.
6.
Кононов П.И. К вопросу о понятии и видах административных органов.
Научная статья по специальности «Право».
https://cyberleninka.ru/article/n/k-
voprosu-o-ponyatii-i-vidah-administrativnyh-organov.
7.
Ежегодник публичного права 2020.Участника административного
процедуры и административного процесса. Б.Нургазинов. А.Тулепбаева. Основные
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
461
положения научного исследования: субьекты административно
-
процессуальных
правоотношений: проблемы правовой регламентации. Инфотропик Москва Медиа
2020 С. 207
8.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Маъмурий
тартиб
-
таомиллар
тўғрисида”ги Қонуни. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
09.01.2018 й., 03/18/457/0525
-
сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023
-
сон.
9.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
декабрдаги 24
-
сонли қарорининг 2
-
банди.
https://lex.uz/docs/4711311.
10.
Э.Хожиев, Ш.Шайзаков. Оммавий
-
ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоларнинг мазмун
-
моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон
Республикаси Бош Прокуратураси Академияси Ахборотномаси (2019, № 4 (40
)). 32-
бет.
11.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси. “Адолат” нашри. 2014 й.
44 б.
12.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Маъмурий
тартиб
-
таомиллар
тўғрисида”ги Қонуни. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
09.01.2018 й., 03/18/457/0525
-
сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023
-
сон.
13.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23
мартдаги 213
-
сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари, тиббий
буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан
ўтказилганлик
гувоҳномаси
бериш
тартиби
тўғрисида”ги
Низом.
-
https://lex.uz/ru/docs/3594817
14.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб
-
таомиллари тўғрисида”ги қонуни 32
-
моддаси.
https://lex.uz/ru/docs/5511879
