Авторы

  • Ихтиёр Джураев
    к.ю.н., заместитель директора, Специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol1-iss2/S-pp330-336

Ключевые слова:

качество образовательного процесса права и свободы граждан долг перед Отечеством правосознание и культура материально-техническое обеспечение учебно-методическое обеспечение современная система образования инновационный подход прокурорский надзор комфортные и современные условия труда

Аннотация

В статье наряду с осуществлением прокурорского надзора за соблюдением законодательства научно проанализированы вопросы, связанные с предупреждением правонарушений в сфере высшего образования, развитием правосознания и правовой культуры студентов, участием в их обучении и воспитании,, а также неукоснительное соблюдение закона руководителем, преподавателем, сотрудником и студентами высших учебных заведений, уважительное отношение к предоставленным им правам в достижении конкурентоспособности высшего образования и выдвинуты соответствующие предложения.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legislative implementation of higher education control of the
prosecutor over essence

Ikhtiyor DJURAEV

1


Specialized branch Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2020
Received in revised form
15 September 2020
Accepted 15 October 2020
Available online
30 October 2020

In the article, along with the implementation of the

prosecutor's control over compliance with the legislation, issues
related to the Prevention of violations in higher education
institutions, development of legal awareness and culture of
students, their participation in teaching and education, as well as
the non-divergent application of the legislation of the head,
Professor-teacher, staff and students of the higher

2181-1415/© 2020 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Quality of the educational
process
Rights and freedoms of
citizens
Duty before the Vatan
Legal consciousness and
culture
Material and technical
undeniable
Educational and
methodological provision
Modern educational system
Innovative approach
Prosecutor's control
Comfortable and modern
working conditions.

Олий таълимга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратининг моҳияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Таълим жараёнининг
сифати
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари

Мақолада

қонунчиликка

риоя

этилиши

устидан

прокурор назоратини амалга ошириш билан бирга олий
таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,
талабаларни

ҳуқуқий

онги

ва

маданиятини

1

Candidate in Law (PhD), Deputy Director, Specialized branch Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan

E-mail:

i.djurayev@tsul.uz


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

331

Ватан олдидаги бурч
Ҳуқуқий онг ва маданият
Моддий-техник баъза
Ўқув-услубий таъминот
Замонавий ўқитиш
тизими
Инновацион ёндашув
Прокурор назорати
Қулай ва замонавий
меҳнат шароити.

ривожлантириш, уларни ўқитиш-тарбиялашда иштирок
этиш, шунингдек олий таълим муассасаси раҳбар,
профессор-ўқитувчи,

ходим

ва

талабаларининг

қонунчиликка оғишмай амал қилиши, берилган ҳуқуқларга
ҳурмат билан муносабатда бўлиши олий таълимнинг
рақобатбардошлигига эришишда муҳим аҳамият касб
этишига оид масалалар илмий таҳлил қилинган ҳамда бу
борада тегишли таклифлар илгари сурилган.

Сущность

прокурорского

надзора

за

исполнением

законодательств о высшем образовании

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Качество
образовательного
процесса
Права и свободы граждан
Долг перед Отечеством
Правосознание и культура
Материально-техническое
обеспечение
Учебно-методическое
обеспечение
Современная система
образования
Инновационный подход
Прокурорский надзор
Комфортные и
современные условия
труда.

В статье наряду с осуществлением прокурорского

надзора

за

соблюдением

законодательства

научно

проанализированы вопросы, связанные с предупреждением
правонарушений в сфере высшего образования, развитием
правосознания и правовой культуры студентов, участием в
их обучении и воспитании,, а также неукоснительное
соблюдение

закона

руководителем,

преподавателем,

сотрудником и студентами высших учебных заведений,
уважительное отношение к предоставленным им правам в
достижении конкурентоспособности высшего образования
и выдвинуты соответствующие предложения.

Прокурор назорати прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири

ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва талабларни инобатга
олган ҳолда прокурор назорати бошқа назорат фаолияти турларидан фарқ қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги

“ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация
қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда
прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги ПФ–5019-сон
Фармони билан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда демократик,
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришга, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро
этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш орқали «Халқ
манфаатларига хизмат қилиш» прокуратура органларининг устувор вазифаси этиб
белгиланиб, бунда:

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини

сўзсиз бажаришни, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлувчи омиллар ва
тизимли камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этишни;

аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар

мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

332

оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни
шакллантиришни;

профилактика тадбирларининг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар

ўртасидаги

тадбирларнинг

таъсирчанлигини,

ҳуқуқбузарликлар

содир

этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф
этишни;

кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни, янги иш

ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишни, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва
нафақаларни ўз вақтида тўлашни;

малакали тиббий ёрдам кўрсатишни, аҳолига арзон дори воситалари

етказишни, таълим жараёнининг сифати ва таълим муассасаларида ўқувчилар
давоматини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни;

фуқароларга арзон уй-жой ажратишни, уй-жой сотиб олиш учун, биринчи

навбатда, ёш оилалар, етим болаларга кредит ресурсларидан фойдаланиш
имкониятини яратишни, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни
ўз вақтида амалга оширишни;

табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни

таъминлашга асосий эътибор қаратилган.

Бундан кўриниб турибдики, прокуратура органлари Ҳукумат қарорларида

ёки у билан тасдиқланган дастурлар, йўл хариталари ва бошқа ҳужжатларда олий
таълим муассасаларини ривожлантириш, яъни уларни реконструкция қилиш,
моддий-техник жиҳозлаш ва шу каби бошқа юклатилган вазифаларнинг масъул
ташкилот ва идоралар томонидан ижро этилишини таъминлаши, шунингдек сўзсиз
ва сифатли бажарилишини назорат қилиши лозим. Олий таълим муассасалари
олдига қўйилган вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилишида қулай ва
замонавий меҳнат шароити, сифатли ўқитиш имкониятини яратиш муҳим амалий
аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
янада

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ –2833-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича
республика идоралараро комиссияси фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган этиб
белгиланди.

Яна бир эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалардан бири прокуратура

органлари томонидан олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликларни олдини
олишга қаратилган профилактика тадбирларини ўтказиб борилиши ҳисобланади.

Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида пракуратурага махсус,

мустақил давлат органи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият
ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муҳим вазифаларни амалга
ошириш юклатилган.

Қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш билан бирга

олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, талабаларни
ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш ҳамда уларни ўқитиш-тарбиялашда
прокуратура органлари иштирок этади. Олий таълим муассасасининг раҳбарлари,
профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари қонунчиликка оғишмай амал


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

333

қилиши, берилган ҳуқуқларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши таълимнинг
рақобатбардошлигига эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Қонунни ҳурмат қилган, ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаган ҳар бир

фуқаро, шу жумладан олий таълим муасссаси раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари,
ходимлари, талабалари ўзларининг Ватан олдидаги бурчи ва мажбуриятларини
чуқур англайди ҳамда Ватан тақдири ва келажагига бефарқ бўлмайди.

О.Б. Самиева, А.Н. Сбитневалар эса, “Бугунги кунда, жамиятни модернизация

қилишда амалга оширилаётган ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим янгилиги
шундан иборатки, бунда ўз фаолиятидаги илғор технологияларнинг инновацион
жараёнларини нафақат англаб идрок эта оладиган, балки уларни қўллашда ўзига
хос шароитларга мослаша оладиган малакали мутахассислар тайёрланишига
тобора янги ёндашувлар талаб қилинмоқда”[1], деб таъкидлайди.

Таълим соҳасидаги муҳим муаммолар сирасида ҳар доим маълум бир касблар

бўйича талаб даражасидаги малакага эга битирувчиларни тайёрлаш масаласи
долзарб бўлиб келган. Бугунги кун – жамиятнинг профессионал (етук)
мутахассислар таркибидаги доимий ўзгаришлар шароитида, ушбу муаммо янада
долзарб бўлиб қолмоқда. Иш берувчи сифатида гавдаланувчи жамият бунда таълим
соҳасидаги “маҳсулотлар” буюртмачисига айланиб, бу эса ўз навбатида ушбу
эҳтиёжни қондириши ва бир марталик талабга эмас, балки узоқ муддатли ҳолатга,
яъни меҳнат бозорининг ўзига хос маркетингига асосланиши керак[2].

Шуни таъкидлаш керакки, бошқа халқаро тузилмалар доирасида олий касбий

таълимни қайта ташкил этиш бўйича уринишлар кучаймоқда, бунга мисол
сифатида Европа университетлари ассоциацияси, Канада олий таълим
ассоциацияси, Австралия деканлари ва олий ўқув юртлари директорлари
ассоциацияси ва Хитой олий таълим ассоциациясиларининг олий таълим Кенгаши
билан келишган ҳолда 2007 йил 1 сентябрда Канадада қабул қилинган Олий
таълим (бакалавр — магистр) тўғрисидаги Банфф (Banff Principles on Graduate
Education)

тамойилларини

келтириш

мумкин.

Ушбу

ҳужжатда

Болоня

Декларацияси ғояларини ишлаб чиқиш ва аниқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда,
глобал таълим маконини фаол шакллантириш шароитида катта қизиқиш уйғота
оладиган 9 та тамойил белгиланган. Бу тамойиллар қуйидагилар:

• турли хил таълим дастурларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг

хилма-хиллиги ва умумий келишилган мақсадларни амалга оширишга хизмат
қиладиган моделларни ўрганиш;

• таълим дастурларининг юқори сифатини таъминлаш;
• битирувчиларда таълимнинг икки босқичли тизим доирасида глобал

мартаба малакаларини ва билимларини шакллантириш;

• инновацион ёндашув ва ғояларни дастурларга сингдириш ҳамда

ўқувчиларда тегишли хислатларни намоён қилиш;

• магистр мақомини аниқ белгилаш ва магистр даражасининг аҳамиятини

ошириш;

• халқаро даражадаги университетлараро қўшма дастурларнинг юқори

сифатини таъминлаш;

• магистратура, шунингдек докторантура дастурларини тамомлаган

шахсларнинг глобал оқимини таҳлил қилиш ва баҳолаш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

334

• глобал контекстда таълимни ривожлантириш учун олий таълим тизимини

модернизация қилишда асосий манфаатдор томонлар, шу жумладан бизнес ва
бошқа иш берувчилар, сиёсатчилар ва олий таълим муассасаларини жалб қилиш;

• олий (икки босқичли) таълим соҳасидаги илғор амалиётни жорий қилиш

учун глобал платформани шакллантириш[3].

В.Г. Кинелёв таълим сифатини ошириш борасида қуйидаги фикрни

билдирган: “Фикримча, таълим сифатини ошириш жараёнида таълимнинг
пировард ва энг муҳим мақсадига эришишда зарур ва етарли шарт-шароитларни
аниқлаш лозим. Ўйлайманки, зарур шарт-шароитлар таълим лабораторияларида ва
маъруза залларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланиш ва ўқитиш жараёнида фойдаланишга имкон берадиган ускуналарнинг
мавжудлиги, ушбу технологиялардан таълим жараёнида самарали фойдаланишга
қодир юқори малакали ўқитувчилар таркиби; юқори малакали маъмурлар;
талабалар ва ўқитувчилар учун сифатли дарсликлар ва профессионал адабиётлар,
замонавий ўқув материаллари ва қўшимча маълумотлардан бепул фойдаланиш
каби таълимий таркибни ўз ичига олиши керак”[4].

Шахс шаклланишига қаратилган, айниқса, фидойи ва ахлоқий-маънавий

тарбия доирасида олиб бориладиган юқори касбий таълим тизими, халқаро
интеграция доирасида муқобил равишда ривожланаётган ваколатли мутахассис,
ўқитувчини тайёрлашга қаратилган янги талабларни қўяди ҳамда замонавий
инновацион технологиялардан фойдаланишни таклиф қилади[5].

Жамият эҳтиёжлари ҳамда бугунги кун талабларига мувофиқ кадрлар

тайёрлаш эса ресурсларга бориб тақалишини ҳисобга олиб, республикамизда
таълим тизимига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори йилдан
йилга ортиб бормоқда. Таълим олишнинг узлуксизлигини таъминлаш, ҳар бир
ўқувчи-талабанинг ахборот технологияларидан, чет тилларни мукаммал ўрганиш
орқали жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланиш имкониятининг яратилишига
алоҳида эътибор берилмоқда[6].

Ф.У. Назарованинг таъкидлашича, “Кадрлар тайёрлаш рақобатбардошлик

салоҳиятини оширишга олиб келадиган ва инновацион ривожланиш имкониятини
тақдим этадиган стратегик ресурс мақомига эга бўлмоқда. Шу сабабли ишонч билан
айтиш мумкинки, рақобатбардош таълим тизимисиз рақобатбардош иқтисодиётни
шакллантириб бўлмайди”[7].

Халқаро тан олинадиган рақобатбардош карлар тайёрлаш салмоғини

ошириш олий таълим муассасалари олдида турган энг асосий вазифа ҳисобланади.
Бу мақсадга эришиш учун олий таълим муассасасининг моддий-техник баъзаси,
ўқув-услубий таъминоти, профессор-ўқитувчилари таркиби, илмий салоҳияти,
таълим жараёнига замонавий ўқитиш тизимини жорий этганлиги муҳим аҳамиятга
эга.

А.Я. Мининнинг қайд этишича, “Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги

талабларга риоя этиш ва қўлланилишини прокуратура томонидан текшириш, ҳар
доим тегишли материалларни тўплаш, ўрганиш ва баҳолаш каби ҳаракатлар
мажмуидан иборат. Ушбу ҳаракатларнинг тактикаси бир қатор омилларга: қабул
қилинган қонуннинг бузилиши тўғрисидаги сигналнинг табиати; прокурорнинг
ҳуқуқбузарлик моҳияти тўғрисида хабардорлик даражаси; содир этилган
ҳуқуқбузарлик туфайли зарар кўрган тегишли ўқув ҳуқуқий муносабатларни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

335

текшириш ва ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайдиган орган; бажарилиши
зарур бўлган назорат фаолияти миқдори; махсус билимга эҳтиёж ва аудиторлик
текширувига таълим сифати бўйича мутахассисларни жалб қилиш зарурати;
ижрочиларнинг профессионал маҳорат даражасига бевосита боғлиқ”[8].

Д.Ю. Паршуниннинг

таъкидлашича,

“Умуман

олганда

прокуратура

органларининг функциялари унинг ижтимоий аҳамиятли моҳиятини ва унинг
фаолиятининг мазмунини белгилайди, унинг амалга оширилиши ҳуқуқни қўллаш
фаолиятининг турли соҳаларида давлат назоратининг асосий функциясини
прокуратура органларига хос қонунчилик билан белгиланган ташкилий-ҳуқуқий
шаклларда амалга ошириш билан боғлиқ”[9].

С.В. Никифоровнинг илмий-таҳлилий фикрига кўра, “Таълим соҳасида жамоат

билан алоқаларни тизимли ва функционал жиҳатдан тўлиқ тартибга солишни
таъминлаш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқни ва тегишли давлат
кафолатларини амалга оширишга, таълим олиш имконияти ва унинг сифатини
кўтаришга, таълим фаолиятининг янги шакллари, моделлари, технологияларини
жорий этишга, соҳада экспериментал ва инновацион тадбирларни ўтказишга
қаратилган мамлакатнинг ягона таълим майдони доирасидаги замонавий
тараққиёт босқичининг долзарб дебочасидир”[10].

Шуни таъкидлаш жоизки, Олий таълим муассасаларида таълим сифатини

таъминлаш прокуратура органлари эътиборидаги асосий масалалардан бири
ҳисобланади. Олий таълим соҳасига оид қонунчилик олий таълимни
ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ва фуқароларнинг олий таълим олишга
бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда такомиллашиб боради. Бу эса, олий
таълим муассасаларининг таълим жараёнида қонунийликни янада таъминлаш,
фуқароларнинг олий таълим олишга бўлган ҳуқуқларини янада кафолатлаш
имконини беради.


ИҚТИБОСЛАР:
1. Самиева О.Б, Сбитнева А.Н. Психолого-педагогические проблемы

академической мобильности в современной системе образования. Азимут научных
исследований:

педагогика

и

психология.

2013.

4

//

https://

cyberleninka.ru/article/n/psihologo-pedagogicheskie-problemy-akademicheskoy-
mobilnosti-v-sovremennoy-sisteme-obrazovaniya/viewer

2. Щипачева Н.В. Качество образования в системе высшей школы:

социологический аспект. Автореф. ...дис. канд. соц. наук. – Екатеринбург, 2005. – С. 3
//

https://www.dissercat.com/content/kachestvo-obrazovaniya-v-sisteme-vysshei-

shkoly-sotsiologicheskii-aspekt

3. Пахомова Н.В, Рихтер К.К. Формирование современной модели высшего

экономического образования в контексте опыта зарубежных университетов.
Вестник

Санкт-Петербургского

университета.

2009.

Сер.

5.

Вып.

2

//

https://cyberleninka.ru/article/n/formirovanie-sovremennoy-modeli-

vysshego-ekonomicheskogo-obrazovaniya-v-kontekste-opyta-zarubezhnyh-
universitetov/viewer

4. Кинелёв В.Г. Роль информационных и коммуникационных технологий в

обеспечении качества и доступности высшего образования. Открытое образование,
3/2010

//

https://cyberleninka.ru/article/n/rol-informatsionnyh-i-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

336

kommunikatsionnyh-tehnologiy-v-obespechenii-kachestva-i-dostupnosti-vysshego-
obrazovaniya-1/viewer

5. Самиева О.Б, Сбитнева А.Н. Психолого-педагогические проблемы

академической мобильности в современной системе образования. Азимут научных
исследований:

педагогика

и

психология.

2013.

4

//

https://

cyberleninka.ru/article/n/psihologo-pedagogicheskie-problemy-akademicheskoy-
mobilnosti-v-sovremennoy-sisteme-obrazovaniya/viewer

6. Тожибоева Д. Глобал миқёсда таълим ролининг ортиши ва ўқитувчи-

педагогларга қўйиладиган замонавий талаблар. Замонавий таълим / Современное
образование 2017, 4. –Б. 17.

7. Назарова Ф.У. Олий таълимда баҳолаш тизимини такомиллаштириш

хусусиятлари. Замонавий таълим / Современное образование 2017, 4. –Б. 18.

8. Минин А.Я. О методике прокурорского надзора и контроле в сфере

образования. Преподаватель XXI ВЕК. 1/2014 //

https://cyberleninka.ru/article /n/o-

metodike-prokurorskogo-nadzora-i-kontrole-v-sfere-obrazovaniya /

viewer

9. Паршунин Д.Ю. Юридическая харектеристика основных функций

прокуратуры Российской Федерации. Закон и право. №1, 2020. – С 142.

10. Никифоров С.В. Прокурорский надзор за исполнением законодательства в

деятельности высших учебных заведений. Автореф. ...дис. канд. юрид. наук. –
Москва, 2011. – С. 3 //

https://www.dissercat.com

/content/prokurorskii-nadzor-za-

ispolneniem-zakonodatelstva-v-deyatelnosti-vysshikh-uchebnykh-zaveden