Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Guarantees protection of rights and freedoms persons in
criminal cases
Ikhtiyor JURAEV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
25 January 2024
In the article, the issues related to the protection of the rights
and freedoms of citizens participating in criminal proceedings,
the actions, tasks, and powers of all state bodies and officials
performing duties and functions in this regard, and the
guarantees of the protection of the rights and freedoms of
citizens are scientifically analyzed and relevant proposals have
been put forward.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
law,
human value,
reform,
strategy,
citizen,
protection,
guarantee,
official,
principle,
rights and freedom,
international document,
benefit.
Жиноят ишларини юритишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилиш Кафолатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қонун
,
инсон қадри,
ислоҳот,
стратегия,
фуқаро,
муҳофаза қилиш,
кафолат,
мансабдор шахс,
принцип,
ҳуқуқ
ва эркинлик,
халқаро ҳужжат, манфаат.
Ушбу мақолада жиноят ишларини юритиш жараёнида
иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилиш, бу борадаги вазифа ва функцияларни амалга
ошираётган барча давлат органлари ва мансабдор
шахсларнинг хатти
-
ҳаракатлари, вазифа ва ваколатлари,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
кафолатларига оид масалалар илмий таҳлил қилинган ҳамда
бу борада тегишли таклифлар илгари сурилган.
1
Doctor of Law, Associate Professor, Head of Court, Law Enforcement Agencies and Advocacy Department, Tashkent
State University of Law
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
101
Гарантии защиты прав и свобод лиц при производстве
уголовных дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
право,
человеческие ценности,
реформа,
стратегия,
гражданин,
защита,
гарантия,
должностное лицо,
принцип,
права и свободы,
международный
документ,
интерес.
В статье дается научный анализ вопросов защиты прав и
свобод граждан, участвующих в уголовных делах, действий,
задач и полномочий всех государственных органов и
должностных лиц, выполняющих обязанности и функции в
этой связи, гарантий защиты прав. и свобод граждан, и в
этой связи
выдвинуты соответствующие предложения.
Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини
шакллантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–
60-
сон
Фармони билан “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси” тасдиқланди. Мазкур тараққиёт стратегиясининг асосий
йўналишларидан бири –
мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги
тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш
ҳисобланади.
Ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органларнинг
янги
қиёфасини
шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр
-
қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш
мазкур йўналишда белгиланган мақсадлардан биридир.
Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил
профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга
йўналтириш, қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура
фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда “Қонун –
устувор, жазо
–
муқаррар” тамойилини бош мезонга айлантириш, тезкор
-
қидирув ва тергов
фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр
-
қиммати ва
эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш
тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини
олишда замонавий усуллардан фойдаланиш юқорида қайд этилган мақсадга
эришиш учун амалга ошириладиган асосий вазифалардан ҳисобланади.
Шуни қайд этиш лозимки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
унинг кафолатларини таъминлаш мамлакатимиз қонунчилигида, шу билан бирга
халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар
тўғрисида”ги Қонунига асосан, суднинг асосий вазифаларидан бири –
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари,
халқаро шартномаларида, шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
102
ҳужжатларда
кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишдан
иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексида жиноят
-
процессуал қонунчилигининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, унга кўра,
жиноят
-
процессуал қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла
очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби
бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун
айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини
таъминлашдан иборатдир.
Жиноят
ишларини
юритишнинг
жиноят
-
процессуал
қонунчиликда
белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини
олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам бермоғи лозим.
М.
Сарсембаевнинг қайд этишича, “
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
халқаро стандартлари халқаро ҳужжатлар (шартномалар, резолюциялар,
декларациялар)да
мустаҳкамланган,
инсон
ҳуқуқларининг
турларини
белгилайдиган ва иштирокчи
-
давлатлар томонидан уларни ҳимоя қилиш бўйича
минимал талабларни ўз ичига олган нормалардир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларини мажбурий ва
тавсия этувчи стандартларга ҳам ажратиш мумкин”
[1].
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида инсон ҳуқуқларига ва
барчанинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар асосий эркинликларига
ҳурматни рағбатлантириш ва ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни амалга
ошириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўзлаган мақсадлардан бири сифатида
мустаҳкамланган”
[2].
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси 3
-
моддасида ҳар бир инсон яшаш,
эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгалиги, 8
-
моддасида ҳар бир инсон
унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда
нуфузли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига
эгалиги
белгиланган.
Бундан
ташқари,
Декларациянинг
11
-
моддасида
мустаҳкамланишича, жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир инсон ҳимоя учун
барча имкониятлар таъминланган ҳолда, очиқ суд мажлиси йўли билан унинг айби
қонуний тартибда аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир.
Ҳеч
ким содир этилган вақтда миллий қонунлар ёки халқаро ҳуқуқларга кўра
жиноят деб топилмаган хатти
-
ҳаракати ёки фаолиятсизлиги учун жазога ҳукм
қилиниши мумкин эмас. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда қўлланиши
мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ жазо
берилиши мумкин эмас” [3].
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ҳақида гап
кетганда, албатта ҳуқуқий кафолатсиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
муҳофазаси билан боғлиқ мақсадга эришиб бўлмайди. Е.
Еремеева таъкидлашича,
“Инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг ташкилий
-
ҳуқуқий кафолатлари
тоифаси –
бу ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилувчи органлар ва ташкилотлар
тизимини, шунингдек, ҳимоя қилиш шакллари ва усулларини белгилайдиган
мураккаб, яхлит тушунчадир.
Ҳуқуқ
ва эркинликларни ҳимоя қилиш мазмуни –
бу ҳимоянинг ички ташкил
этилишини тавсифловчи элементлар, хусусиятлар ва алоқалар йиғиндисидир.
Шакл ва мазмун тушунчалари ўзаро боғлиқликда, бир
-
биридан ажралмас ҳолда
кўриб чиқилади, шунинг учун ҳимоя шакли ушбу элементларни, хусусиятларни ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
103
алоқаларни ифодалаш учун мўлжалланган, яъни
,
бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг асосий моҳияти, хусусиятлари ва бевосита шартларини белгилайдиган
тоифадир”
[4].
Г.
Нафикованинг
фикрича, ҳимоя қилиш принципининг қонунчилик модели
амалга ошириш механизми муаммоларини ўрганишга тўрт даражали ёндашувни
назарда тутади:
биринчидан,
иштирокчиларга ҳуқуқлар, бурч ва мажбуриятларни
тушунтириш;
иккинчидан,
жиноят процесси иштирокчилари томонидан ҳуқуқларни амалга
ошириш имкониятини таъминлаш;
учинчидан,
хавфсизлик чораларини кўриш ҳамда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилиш принципини амалга ошириш механизмининг
якуний (тўртинчи) элементи суд томонидан, шунингдек, мансабдор шахслар
томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши натижасида етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш
чораларини кўришдир”[5]
.
Н.
Гончарованинг қайд этишича, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш механизми
-
бу шахснинг ҳуқуқий мақомини
таъминлашнинг белгиланган ва қонуний кафолатланган тизими бўлиб, у давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат
ташкилотларнинг тартибли фаолиятини ва субъектив ҳуқуқларни мустақил амалга
оширишни ўз ичига олади”[6]
.
Шуни таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва
давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари, Ўзбекистон Республикаси
конституциявий тузумини ҳимоя қилиш кафолатлари қонунчилигимизда
мустаҳкамланган бўлиб, мазкур кафолат турларидан бири
жиноят ишларини
юритиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
кафолатлари ҳисобланади.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
давлат зиммасида
бўлиб, бу эса ушбу мақсад учун бевосита мўлжалланган нормалар, принциплар,
механизмлар ва турли процессуал
-
ҳуқуқий қоидалар ёрдамида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
мустаҳкамланишича, Ўзбекистон
Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси,
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир
-
бирига нисбатан бўлган
ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва
қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан
суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд жиноят процесси иштирокчиларига
уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиришлари, шу билан бирга,
процесс иштирокчиларининг
ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини
таъминлашлари шарт.
С.Зуевнинг таъкидлашича, “Давлат ҳимоя чоралари жиноят процессининг
барча иштирокчиларига нисбатан қўлланилиши мумкин; ва ҳатто жиноят иши
қўзғатилгунга қадар (гувоҳга, жиноятнинг олдини олишга ёки фош қилишга ҳисса
қўшган шахсларга нисбатан). Кўрсатилган жиноят процесси иштирокчиларининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
104
уларга таъсир кўрсатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тажовузга учраган яқин
қариндошлари, қариндошлари ва яқин шахслари ҳам давлат ҳимоясига олинади”
[7].
И.М.
Ибрагимов
жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
қуйидагича
фикр билдиради
:
“Жабрланувчининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва
жиноят қурбони сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш барча ривожланган
мамлакатларда
қонунчилар
ва
ҳуқуқ
-
тартибот
идоралари
ходимлари
фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бироқ, жиноят содир этишда
жабрланганлар ва гувоҳларнинг хавфсизлигини, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилишнинг энг ривожланган тизимлари узоқ муддатли ҳуқуқий анъаналарга
ва бу борада катта ижобий
тажрибага эга бўлган давлатларда ишлаб чиқилган”[8]
.
С.Н.
Хрипченконинг таъкидлашича, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш принципи инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлайдиган кафолатлар тизимидир”
[9].
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
принципи
биринчидан, суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг гумон қилинувчига,
айбланувчига, жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга,
шунингдек, жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига
ҳуқуқлар, бурчлар ва
масъулият ва ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятини тушунтириш
мажбуриятини кўзда тутади.
Иккинчидан, Жиноят
-
процессуал кодексида
жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар мансабдор шахслари
томонидан шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш натижасида унга етказилган
зарар белгиланган асослар ва тартибда қопланиши кераклиги тўғрисидаги қоида
қонунчиликда мустаҳкамланган.
Жиноят процессининг тегишли иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари моҳияти тушунтирилмасдан туриб, бирон бир процессуал ҳуқуқ ва
бирорта ҳам процессуал кафолатни амалга ошириш мумкин эмас. Бу ҳолат жиноят
процессида инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
принципининг мавжудлигини белгилайди.
Жиноят
-
процессуал кодексининг 18
-
моддасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилиш принципи мустаҳкамланган. Унга кўра, жиноят
ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар
жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилишлари шарт.
Ҳеч
ким суд қарорига асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда
сақланиши мумкин эмас.
Суд ва прокурор қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилган ёки
қонун ёхуд суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган
ёки қамоқда сақланган ёхуд уй қамоғида бўлган ҳар қандай шахсни дарҳол озод
қилиши шарт.
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари дахлсизлиги, ўзаро
ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир
сақланиши қонун билан қўриқланади.
Шахс эгаллаб турган турар жой ёки бошқа бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш,
олиб қўйиш, кўздан кечириш, алоқа муассасаларида почта
-
телеграф жўнатмаларини
хатлаб қўйиш ва уларни олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
105
узатиладиган ахборотни олиш фақат Жиноят
-
процессуал кодексида белгиланган
ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин.
Ишни юритиш жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш
оқибатида унга етказилган Жиноят
-
процессуал кодексида белгиланган асослар ва
тартибда ундирилиши лозим.
Жиноят
-
процессуал кодексининг
270-
моддасига кўра, жабрланувчи, гувоҳ
ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек
,
уларнинг оила аъзолари
ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол
-
мулкини йўқ қилиб ташлаш
ёхуд мол
-
мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти
-
ҳаракатлар
билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган
тақдирда
,
суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти,
саломатлиги, шаъни, қадр
-
қиммати ва мол
-
мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек
,
айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини
кўришлари шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда
иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр
-
қиммати ва мол
-
мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида
ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир.
Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги
мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимолда
тутилган хусусияти, манбалари,
жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2023 йил 27 сентябрда Ўзбекистон
Республикасининг
“Суд
қарорларининг
қонунийлиги,
асослилиги
ва
адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, мазкур қонун билан
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексига
суд қарорларининг
қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишни ўрта бўғиннинг –
вилоят
судларининг
имкониятларидан
самарали
фойдаланиш
орқали
такомиллаштириш, қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят (протест)
асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация
тартибида, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш
тартибида қайта кўришга, шунингдек, қонуний кучга кирган суд қарорларини
кассация тартибида кўриш бўйича ваколатларни вилоят судларига ва
уларга
тенглаштирилган судларга ўтказишга ҳамда юқори судлар томонидан суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи инстанция судларига
юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал нормаларни назарда тутувчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва бошқа
қонунлари, халқаро шартномаларида, халқаро ҳужжатларда белгиланган
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлаб берилиши унинг
муҳофазаси кафолати сифатида намоён бўлади. Жиноят ишини юритишга масъул
бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари ҳимоясини таъминлаш борасида ўзларига юклатилган вазифаларни
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда адолатли, сифатли ва ўз вақтида
амалга ошириши жиноят ишларини юритишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилиш
кафолати бўлиб хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023)/ ISSN 2181-1415
106
Жиноят ишларини юритиш жараёнида инсоннинг Конституция ва бошқа
қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликлари тан олиниши билан бир
қаторда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишларини олдини олиш,
уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ҳамда инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга қаратилган жиноят
-
процессуал механизмлар, усуллар такомилига
доимий эътибор муҳим аҳамият касб этади.
Жиноят
процесси
назариясида
“ҳимоя”,
“муҳофаза”
сўзларининг
қўлланилиши, уларнинг қайси бири кенг маънода эканлиги бўйича олимлар
ўртасида турли хил қарашлар мавжуд. Биз ушбу тушунчалар таҳлилига кейинги
мақолаларимизда тўхталиб ўтамиз. Шуни қайд этиш лозимки, жиноят ишларини
юритиш жараёнида жиноят
-
процессуал мақсад ва вазифаларга эришилганлик ва
унинг самарадорлиги жиноят процесси принципларига риоя қилинганлиги,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қай даражада таъминланганлиги билан ҳам
белгиланади.
Жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва
мансабдор шахслар томонидан жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг
яқин қариндошлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ҳимоя
қилинишини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр қимматини ҳурмат қилиш,
шунингдек, далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда
қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилишда муҳим кафолат ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сарсембаев М.А. Международные стандарты защиты прав человека и их
имплементация в судебных решениях.
–
Астана, 2016.
–
С.7.
2. https://unic.un.org/aroundworld/unics/common/documents/publications/unc
harter/charter_Uzbek.pdf
3. https://constitution.uz/uz/pages/humanrights
4.
Еремеева Е.А
.
Организационно
-
правовые основы
защиты прав и свобод человека
и гражданина в субъекте
Российской Федерации
.
Автореферат
диссертации на соискание
ученой степени
кандидата юридических наук. Казань.
2007.
–
С.11.
5.
Нафикова Г.А.
Механизм реализации принципа охраны прав и свобод
человека
и гражданина в уголовном
судопроизводстве
.
Автореферат
диссертации на соискание
ученой степени
кандидата юридических наук. Екатеринбург.
2010.
–
С.5.
6.
Гончарова Н.В.
Механизм защиты прав и свобод человека
и гражданина в
субъектах Российской Федерации
.
Автореферат
диссертации на соискание ученой
степени
кандидата юридических наук. Белгород.
2011.
–
С.7.
7.
Зуев С.В. Уголовный процесс: учебник / С.В. Зуев, К.И. Сутягин. –
Челябинск:
Издательский центр ЮУрГУ, 2016. –
С.46.
8.
Ибрагимов И.М. Зарубежные концепции защиты прав потерпевшего как
«жертвы преступления» // Российская юстиция. –
2008.
–
№ 7. –
С. 50.
9.
Хрипченко С.Н. О принципе охраны прав и свобод человека и гражданина в
уголовном судопроизводстве / Ученые записки: сб. науч. тр. юрид. факта ОГУ.
Выпуск 2. Том 2. –
Оренбург: РИК ГОУ ОГУ, 2005. –
С. 279.
