Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Private property rights: guarantees of confidentiality of
telephone conversations
Nodir MUXIDDINOV
1
Specialized Branch of the Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
In this article, citizens are not allowed by law to take pictures
(screenshots, recordings) of other citizens' messages (talking on
the phone) on social networks or messengers, or to disclose their
content to other persons not participating in this
communication, as well as foreign law. studied
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
talking on the phone
secrecy
information
inviolability
communication
honor
dignity
non-property rights
intangible benefits
audio
video.
Шахсий номулкий ҳуқуқлар: телефон сўзлашувларининг
сир сақланишининг кафолатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
телефонда сўзлашиш
сир
ахборот
дахлсизлик
мулоқот
шаън
қадр
-
қиммат
номулкий ҳуқуқ
номоддий неъматлар
Ушбу мақолада фуқаролар томонидан ижтимоий
тармоқлар ёки мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган
(телефонда
сўзлашаётган)
бошқа
бир
фуқаронинг
хабарларини расмга олиб (скриншот қилиб, диктофонга
ёзиб олиб) ёки унинг мазмунини ушбу мулоқотда
қатнашмаётган бошқа шахсларга ошкор қилинишига
қонунчиликда
рухсат
берилган
ё
берилмаганлиги,
шунингдек хориж қонунчилиги ўрганилган
1
Employee of the Specialized Branch of the Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
63
аудиоёзув, видеоёзув.
Права
персональной
собственности:
гарантии
конфиденциальности телефонных разговоро
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Разговор по телефону
Секретность
Информация
Неприкосновенность
Общение
Честь
Достоинство
Неимущественные права
Нематериальные блага
Аудио
Видео
В
данной
статье
исследуется,
разрешает
ли
законодательство гражданам делать снимки (скриншоты,
диктофоны) или раскрывать содержание сообщений
другого гражданина (разговаривая по телефону) в
социальных сетях или мессенджерах, а также изучается
иностранное законодательство в данной сфере
.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25
-
моддасида Ҳар ким ўз шаъни ва
обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар
жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан
ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши,
ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкора қилиши мумкин эмас.[1]
Дарҳақиқат, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким
қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. Ҳар
бир жисмоний шахс ўзининг ҳаёти давомида жамиятда тутган ўрни, ёши, касб
-
кори,
ўзининг ҳулқ
-
атвори ва бошқа сифатларидан келиб чиқиб муайян ўринга эга бўлади.
Бундай ўринни унинг ўзи ўзига нисбатан белгилаши ва шу орқали ўз ҳаёти ва
ҳаракатига баҳо бериб, қаноатланиш ҳиссини ҳосил қилиши мумкин. Шунингдек,
шахснинг қандай ижтимоий мавқъега эгалигига баҳо бошқа шахслар томонидан ҳам
берилиши мумкин. Шахсга берилган ана шундай баҳо ва унинг ўз ҳатти
-
ҳаракатларига
нисбатан муносабати фуқаролик ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳимоя қилинади.
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
99-
моддасига кўра шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр
-
қиммати, шахсий
дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий
сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий
номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ фуқарога
тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан
бошқа шахсга берилмайди. Вафот этган кишига тегишли бўлган шахсий номулкий
ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибда бошқа шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга
оширилиши ва ҳимоя этилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.[2]
Шахсий номулкий ҳуқуқлар шахсдан ажратилмайди ва ундан ҳоҳлаган вақтида
фойдаланиш мумкин. Масалан биргина шаън ва қадр
-
қимматни оладиган бўлсак
шахсни ҳеч ким хох у мансабдор шахс бўлсин хох давлат хизматчиси бўлсин шаъни ва
қадр қимматини камситишга йўл қўйилмайди ва бу юқоридан кўрсатилганидек қонун
билан қўриқланади. Шахсий номулкий муносабатлар шахс туғилгандан бошлаб вафот
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
64
этгунга қадар ажралмайди. Бу билан шахс жамиятда, халқ орасида, қариндош
-
уруғлари,
дўст
-
душман орасидаги обрўси белгиланади.
И.Б.Зокировнинг ёзишича, Моддий кўринишдаги неъматлар (ашёлар) билан бир
қаторда номоддий неъматлар ҳам фуқаролик ҳуқуқининг объекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида номоддий неъматлар тушунчаси
берилган бўлиб, унга асосан фуқарога туғилишдан ёки қонун бўйича тегишли бўлган
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, шахсий дахлсизлиги, қадр
-
қиммати ва пок номи,
касбий нуфузи, хусусий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оммавий сирлари, эркин кўчиб
юриш, туриш ва яшаш жойини танлаш, муаллифлик ва бошқа шахсий мулкий ҳуқуқлари
номоддий неъматлар ҳисобланади. Улар шахсдан бегоналаштирилмайди ёки бошқа
бировга ўтказилиши (берилиши) мумкин эмас. Айни вақтда қонунларда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда марҳумга тегишли бўлган шахсий
-
номулкий ҳуқуқлар
ва бошқа номоддий неъматлар бошқа шахслар, шу жумладан, ҳуқуқ эгасининг
меросхўрлари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкинлигини ҳам
қонун назарда тутади [3]. Дарҳақиқат, бугунги кунда шахсий номулкий ҳуқуқлар
масаласи замон талабидан келиб чиқиб жуда долзарб масалалардан бири сифатида
кўтарилаётганлиги бежиз эмас.
Шахсий номулкий муносабатларнинг бир тури ҳисобланган телифонда
сўзлашувларининг айниқса сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва бошқа ахборот
манбаларида фуқаролар ўртасидаги ўзаро ёзишмалар ва телефонда сўзлашувларини
ошкор қилишнинг қонунга мувофиқлиги борасида мунозаралар айниқса кўп
учрамоқда. Бошқача айтганда, айрим фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар ёки
мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган (телефонда сўзлашаётган) бошқа бир
фуқаронинг хабарларини расмга олиб
(скриншот қилиб, диктофонга ёзиб олиб) ёки
унинг мазмунини ушбу мулоқотда қатнашмаётган бошқа шахсларга ошкор
қилинишига қонунчиликда рухсат берилган ё берилмаганлиги ҳақида баҳслар
кузатилмоқда.
Ахборот технологияларининг ривожланиши билан бир қаторда инсоний
муносабатлар ҳам ривожланмоқда, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда
ёзишмалар кескин ошиб, турли гуруҳларда ахборот алмашинуви кучаймоқда.
Бошқача айтганда, айрим фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар ёки
мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган (телефонда сўзлашаётган) бошқа бир
фуқаронинг хабарларини расмга олиб (скриншот қилиб, диктофонга ёзиб олиб) ёки
унинг мазмунини ушбу мулоқотда қатнашмаётган бошқа шахсларга ошкор
қилинишига қонунчиликда рухсат берилган ё берилмаганлиги ҳақида баҳслар тез
-
тез
учрамоқда.
Ахборот технологияларининг ривожланиши билан бир қаторда инсоний
муносабатлар ҳам ривожланмоқда, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда
ёзишмалар кескин ошиб, турли гуруҳларда ахборот алмашинуви кучаймоқда.
Конституциянинг 27
-
моддасида кўрсатилишича ҳеч ким қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг ёзишмалари ва телефонда
сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.[4] Шунингдек, “Ахборот эркинлиги
принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13
-
моддасига кўра жисмоний
шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек
шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
65
телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта
ишлашга, тарқатишга
ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.[5]
Демак, юқоридаги нормалардан кўриниб турибдики ёзишма (сўзлашув)лар
сирини ошкор қилиш тақиқланган.
Хўш дейлик, кимдир ушбу сирни ошкор қилди? Бу учун қандай жавобгарлик
мавжуд.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46
-
моддасида тиббий ёки
тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк
операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар
етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этганлик учун жавобгарлик
белгиланган.[6]
Худди шундай, Жиноят кодексининг 143
-
моддасида ҳам хат
-
ёзишмалар,
телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши
тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.[7]
Ушбу масаланинг энг эътибор бериш керак бўлган жиҳати шундан иборатки,
ушбу сир сақлаш мажбуриятлари ва унга амал қилмаганлик учун тўғридан
-
тўғри
белгиланган жавобгарлик кимга тегишли: мулоқот, ёзишма ёки хат йўлланган
инсонгами (иккинчи иштирокчи) ёки бегона бўлган учинчи шахсларгами, яъни ушбу
ёзишмаларнинг иштирокчиси бўлмаган томонгами?
Ушбу юқоридаги нормаларнинг таҳлили жавобгарликнинг фақатгина учинчи
шахслар, яъни ёзишмалар иштирокчиси бўлмаган шахслар учун белгиланганини
кўрсатади.
Яъни, ёзишма, мулоқот иштирокчиси бўлган шахсда ёзишма (сўзлашув)ни сир
сақлаш бўйича қонунда тўғридан
-
тўғри мажбурият мавжуд эмас. Чунки унинг ўзи ушбу
сирнинг иштирокчиси.
Шу сабабли, бир томоннинг, яъни иккита иштирокчидан биттасининг розилиги
билан (иккинчи тараф розилигисиз) ошкор этилган маълумот ёзишма ёки телефонда
сўзлашувни ошкор этган тараф учун жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Таъкидлаш жоизки, бу жуда тўғри ўрнатилган қоида. Акс ҳолда, ёзишмалар,
аудио
-
ёки видеоёзувларни, айниқса, давлат хизматчилари, мансабдор шахслар билан
ёзишмаларни бевосита иштирокчи томонидан ошкор қилиш учун барча ҳолларда
бошқа томоннинг розилигини олиш зарур бўлган вазиятни тасаввур қилиш қийин эмас.
Бу ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлашга, шаффофлик
тамойилининг амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатган ҳамда оммавий ахборот
воситаларининг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилган бўлар эди.
Аммо шундай бўлсада, қонун иккинчи иштирокчининг шахсий ёки оилавий
сирлари ошкор этилишига йўл қўймайди. Бунинг учун унинг розилиги зарур.
Чунки, МжТК ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари шахсий ёки оилавий
сирларни тегишли шахснинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликни
назарда тутади. Яъни, шахсий ва оилавий сир деб қаралиши мумкин бўлган маълумотни
ошкор этишда, ушбу сир тегишли бўлган инсоннинг розилиги бўлиши шарт. Айнан
қайси маълумот шахсий ва оилавий сир деб эътироф этилиши индивидуал равишда ҳар
бир ҳолатга мос равишда суд органлари томонидан малакаланади
.
Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, ёзишма (сўзлашув) сирини ошкор
қилганлик учун жавобгарлик сирнинг хусусиятига ва оқибатига бевосита боғлиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
66
эканлиги аён бўлади. Ёзишма (сўзлашув) иштирокчиси бўлган шахснинг қилмишини
ёзишма сирини бузганлик учун санкция белгиланган тегишли моддалар билан
жавобгарликка тортишнинг имкони бўлмасада, ундан ёзишмалар сирининг ошкор
этилиши натижасида келиб чиққан зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини суд
тартибида қоплатиш мумкин. Бу ҳолатда, даъвогар жавобгарга нисбатан юборган
ёзишмаларининг сир сақланиши бўйича олдиндан келишувлари ва томонларнинг бир
-
бири олдидаги мажбуриятлари ҳам эътиборга олиниши табиий.
Иккинчидан, айрим ҳолатларда фуқароларнинг ўзаро ёзишмалари ва телефон
сўзлашувларини уларнинг розилигидан қатъи назар ошкор этилишига йўл қўйилади.
Масалан, Жиноят
-
процессуал кодексининг 169
-
моддасига асосан иш бўйича
тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли
даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув
қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисида суд ажрими ҳам
чиқарилиши мумкин.[8]
“Тезкор
-
қидирув
фаолияти
тўғрисида”ги
Қонуннинг
16
-
моддасида
келтирилишича ёзишмалар, бошқа сўзлашувлар, почта, курьерлик жўнатмалари,
телеграф хабарлари ҳамда алоқа тармоқлари орқали узатиладиган бошқа хабарлар сир
сақланиши ҳуқуқларини, шунингдек уй
-
жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор
-
қидирув тадбирлари ўтказилишига тегишли санкция асосида йўл қўйилади.[9]
Бошқача айтганда, тезкор
-
қидирув фаолияти натижасида ҳам маълумотлар
ваколатли шахсларга ошкор бўлиши мумкин. Бунда бу далилларни қонуний тартибда
олиш учун тегишли қоидага риоя этиш зарур. Акс ҳолда, олинган маълумотлар тезкор
-
қидирув фаолият тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда ошкор қилинган деб
ҳисобланади.
Бу нормалар юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар фуқароларнинг ўзаро
ёзишмаларидан, уларнинг рухсатидан қатъи назар, содир этилган ёки содир этилишига
тайёргарлик кўрилаётган жиноятларни фош қилиш мақсадида, етарли асослар мавжуд
бўлганда хабардор бўлишига қонунда рухсат берилганлигини англатади.
Учинчидан, хориж тажрибасига назар солсак, Россия Федерацияси Жиноят
кодексининг 138
-
моддасига кўра ёзишмалар, телефон сўзлашувлар, почта, телеграф ёки
бошқа хабарларнинг маҳфийлигини бузиш 80 минг рублгача жарима ёки маҳкумнинг 6
ойгача бўлган иш ҳақи миқдорида жарима ёки 360 соатгача мажбурий меҳнат ёхуд 1
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.[10]
Эътиборли жиҳати бунда, ёзишмалар сирини бузганлик учун жавобгарлик
учинчи шахслар учунгина қўлланилади. Ёзишма иштирокчилари бўлган шахсларга бу
талаб тадбиқ этилмайди. Буни Россия Олий суди ҳам тасдиқлаган.
Ёзишмалар, телефон сўзлашувлар, почта, телеграф ёки бошқа хабарларнинг
махфийлигини бузишга оид жавобгарлик Қозоғистон Жиноят кодексининг 14
8-
моддасида, Тожикистон Жиноят кодексининг 146
-
моддасида, Туркманистон Жиноят
кодексининг 147
-
моддасида ҳам белгиланган.
Буюк Британиянинг Махфийлик ва электрон алоқа тўғрисидаги қоидаларига
кўра, фойдаланувчиларнинг қўнғироқлари, ёзишмалари, жойлашув маълумотлари сир
тутилиши шарт. Ушбу қоидаларни бузганлар аксарият ҳолларда жиноий
жавобгарликка тортилади, шунингдек корхона ёки ташкилотлар раҳбарлари эса 500
минг фунт стерлинггача жаримага тортилиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
67
Германия Жиноят кодексининг 203
-
қисмига мувофиқ шахсий сирни бузганлик
учун жавобгарлик белгиланган. Кодекснинг 32
-
ва 34
-
қисмларига мувофиқ фуқаролар
шахсий ҳимояси учун телефон сўзлашувларини ёзиб олишлари мумкин.[11]
Канада Олий суди томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган Мараках иши
доирасида полиция томонидан келтирилган далиллар (суд санкциясини олмасдан
шеригининг телефони мусодара қилиниб, юборилган бир неча матнли хабарлар далил
сифатида ишлатилган) ёзишмалар сирини бузган ҳолда олинган деб топилиб, оқлов
ҳукми чиқарилган. Бу эса ўз навбатида ушбу давлатда ёзишмалар фақатгина тегишли
шахсларнинг розилиги ёки суд санкцияси билан ошкор этилиши мумкинлигини
билдиради.
АҚШ Қонунлари кодексининг 18
-
бўлими 2511
-
қисми симли, оғзаки ёки электрон
алоқани ушлаб қолиш ва ошкор қилишни тақиқлайди. Бундан
ташқари, ёзишмалар ёки
сўзлашувларни уларни амалга оширган шахсларнинг бирининг розилиги билан ошкор
қилиш ҳам мумкин.[12] Бу АҚШдаги федерал норма.
Юқоридагиларга кўра қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:
• ёзишмалар, телефон сўзлашувларининг сир сақланиши
ҳар бир шахснинг
конституцион ҳуқуқи ҳисобланади;
• ёзишма (сўзлашув)ларнинг сир сақланишини бузганлик учун маъмурий ёки
жиноий жавобгарлик фақатгина мулоқот иштирокчилари бўлмаган учинчи шахслар
учун келиб чиқади;
• мулоқот иштирокчиси бўлган шахс учун жавобгарлик фақатгина сирнинг
хусусиятидан ва оқибатидан келиб чиқиши мумкин;
• бир тараф иккинчи тарафдан сирни ошкор этганлиги натижасида келиб чиққан
зарар ва маънавий зиённи қопланишини суд тартибида ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Бунда
судлар ҳар бир иш юзасидан ҳолатга алоҳида қонуний баҳо беришади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикaси Конституцияси// https:/
/lex.uz/docs/4953674
2. Ўзбекистон Республикaси Фуқаролик кодекси // https://lex.uz/docs/180552
3. Зокиров И. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи. –Т.: Адолат. 1996. –
95-
96 б.
4. Ўзбекистон Республикaси Конституцияси// https://lex.uz/docs/4953674
5. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун //
https://lex.uz/pages/forpda.aspx?lact_id=52268
6. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
https://lex.uz/docs/97664
7. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
// https://lex.uz/docs/111460
8.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
процессуал
кодекси
//
https://lex.uz/docs/111460
9.
“Тезкор
-
қидирув
фаолияти
тўғрисида”ги
Қонуни
//
https://parliament.gov.uz/uz/laws/adopted/149/7826/
10. Россия Федерацияси Жиноят кодекси // https://uk
-rf.com/glava19.html
11. Германия Жиноят кодексининг // https://studylib.ru/ doc/3941457/
ugolovnyj-kodeks-federativnoj-respubliki-germanii-nauch
12. АҚШ Қонунлари кодекси // https://laservirta.ru/kodeks
-ssha/
