Авторы

  • Нодир Мухиддинов
    преподаватель, кафедрa Государственно-правовых дисциплин, специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp19-24

Ключевые слова:

моральный вред обязательство договор честь достоинство ответственность вред здоровью достойное поведение

Аннотация

В данной статье, раскрыто понятие морального вреда. Рассмотрено применение законодательных актов при рассмотрении в судах по делам морального ущерба. А также, были затронуты некоторые вопросы обязательств возникающие при рассмотрении дел и способы взыскания в судах.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some issues of civil law regulation of compensation for moral
damage

Nodir MUHIDDINOV

1


Specialized branch of Tashkent state university of law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

In this article, the concept of moral harm is revealed. The

application of legislative acts during consideration in courts in
cases of moral damage is considered. And also, some issues of
obligations arising during the consideration of cases and
methods of recovery in the courts were touched upon.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

19-24

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

moral harm,
obligation,
contract,
honor,
dignity,
responsibility,
harm to health,
decent behavior.

Маънавий зарарни қоплашнинг фуқаролик ҳуқуқий
тартибга солинишининг айрим масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маънавий зарар,
мажбурият,

шартнома,

ор

-

номус,

қадр

-

қиммат,

жавобгарлик,

соғлиққа зарар етказиш,
муносиб хулқ

-

атвор.

Ушбу мақолада маънавий зарар бўйича тушунча,

маънавий зарар бўйича қонунчилик ҳужжатларининг

қўлланилиши, маънавий зарар етказилиши оқибатида
келиб чиқадиган мажбуриятлар ва уни судларда кўриб
чиқиш ҳамда ундириш йўллари хусусида айрим масалалар
ёритилган.

1

Lecturer, department of state and legal sciences, the specialized branch of Tashkent state university of law. Tashkent,

Uzbekistan. E-mail: nodirmuxiddinov71@gmail.com. Tel.: (+998) 97-772-49-48.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

20

Некоторые вопросы гражданско

-

правового регулирования

возмещения морального

вреда

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

моральный вред,
обязательство,

договор,

честь,

достоинство,
ответственность,

вред здоровью,

достойное поведение.

В данной статье, раскрыто понятие морального вреда.

Рассмотрено применение законодательных актов при
рассмотрении в судах по делам морального ущерба. А также,
были

затронуты

некоторые

вопросы

обязательств

возникающие при рассмотрении дел и способы взыскания в
судах.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқароларнинг шахсий

ҳуқуқ

ва эркинликларининг амалга оширилиши ва ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида маънавий зарар, уни етказиш ва қоплаш усуллари
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган. Шунингдек,
маънавий зарар ихтиёрий тартибда қопланмаганлигида

суд тартибида процессуал

қонун ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Маънавий зарар шартномавий ёки
шартномадан ташқари ҳолатлардан ҳам келиб чиқиши мумкин. Маънавий зарар
тушунчаси ва унинг келиб чиқиш асослари Ўзбекистон Республикаси ФКнинг

1021-

моддасида белгиланган [1]. Унга кўра, маънавий зарар уни етказувчининг

айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Ушбу қонунда
маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатьи назар, қўйидаги ҳолларда
қопланиши белгиланган:

зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига ошиқча хавф манбаи асосида

етказилган бўлса;

зарар фуқарога уни қонунга хилоф тартибда ҳукм қилиш, қонунга хилоф

тартибда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш
ёки муносиб хулқ

-

атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тартибда

қўллаш, қонунга хилоф тартибда маъмурий жазо қўлланса ва қонунга зид тартибда
ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса;

зарар ор

-

номус, қадр

-

қиммат ва ишчанлик обрў

-

эътиборини ҳақоратловчи

маълумотларни тарқатиш сабабли етказилган бўлса, қонунда назарда тутилган
бошқа асосларда ҳам маънавий зарар қопланади.

Ҳ

.

Рахмонқулов шу муаммони таҳлил қилар экан, зарар етказишда айбла

-

нувчи шахс бундай зарарни етказишда ўзининг айби йўқлигини исботлаши
лозимлиги, агар исботлай олмаса, айбдор деб ҳисобланиши ва маънавий зарарни
қоплашга мажбур эканлигини таъкидлайди [2]. Маънавий зарар бўйича жавоб

-

гарлик шартномага асосланмаган бўлиши ҳам мумкин. Бунда ҳуқуқбузарлик билан
боғлиқ деликтда мажбуриятга эга бўлган жавобгарлик белгиланиши мумкин.
Маънавий зарарни қоплаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан
бири ҳисобланади.

Маънавий зарар, биринчидан, фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни ва қадр

-

қимматини камситадиган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш
орқали; иккинчидан, фуқаронинг хаёти ва соғлигига зарар етказиш орқали;
учинчидан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси билан кафолатланган бошқа ҳуқуқларини бузиш

-

поймол қилиш

орқали ҳам етказилиши мумкин [3].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

21

ФКнинг 100

-

моддасида, маънавий зарарни қоплаш фуқаронинг шахсий

номоддий ҳуқуқлари, неъматларига етказилган зарар учун қўлланилиши белги

-

ланган. Маънавий зарар етказган шахсга нисбатан ҳам юқорида белгиланган
асосларга кўра, агар уни етказган шахс ўзининг айбдорлигини исботлай олмаса,
айбдор деб ҳисобланади ва ушбу ҳолатларга нисбатан Фуқаролик кодексининг

1022-

моддасига мувофиқ маънавий зарарни қоплаш усуллари ва миқдори

қўлланилади. Маънавий зарар пул шаклида қопланади. Уни қоплаш миқдорини
белгилаш маънавий зарар кўрган шахснинг жисмоний ва маънавий азобларининг
хусусиятларига боғлиқ бўлиб, шунингдек, айб товон тўлашга асос бўлган
ҳолатларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб, суд томонидан аниқ

-

ланади. Шу билан бирга, зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва
адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий
азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрла

-

нувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.
Шунингдек, маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатьи

назар

қопланиши керак.

Б.

Ҳамроқулов

маънавий зарарнинг меъёрларини ўрганиб, ҳуқуқ фанида

“маънавий зарар”

тушунчасига ягона таъриф берилмаганлигини таъкидлайди ва

маънавий зарарни жисмоний зарардан фарқлаш зарурлигини эътироф этади [4].

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга асосан,

товарнинг, ишнинг, хизматнинг нуқсонлари оқибатида етказилган зарар ҳам
мулкий, ҳам маънавий бўлиши мумкин. Тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан
қатьи назар, маънавий зарар ўз ҳолича қопланиши тушунилади. Демак, маънавий
ва моддий зарарнинг ҳар бирини алоҳида, шунингдек, ҳар иккаласини ҳам
биргаликда қопланишини талаб қилиш мумкин. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига
етказилган зарарнинг қопланишига оид ҳуқуқий ҳужжатлар суд амалиётида ҳам
кенг қўлланилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

2003-

йил 19

-

декабрда “Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан

ходимнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича
суд амалиёти ҳақидаги”

Қарори буларга яққол мисол бўла олади

[5].

Ушбу қарор

-

нинг мазмунида меҳнат вазифаларини бажариш муносабати билан ходимнинг
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
қилишда судлар ЎзРнинг ФК, ЎзРнинг МК, ЎзРнинг ФПК ҳамда ЎзР Вазирлар
Маҳкамасининг 1994

-

йил 1

-

февралдаги 48

-

сонли Қарори билан тасдиқланган

“Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш муносабати билан боғлиқ
ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа
хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш
қоидалари”, Вазирлар Маҳкамасининг 1997

-

йил 6

-

июндаги 286

-

сонли Қарори

билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ва ходимлар
саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва

ҳисобга олиш тўғри

-

сидаги”

Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2000

-

йил 23

-

декабрдаги 498

-

сонли

Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бюджетидан ташқари
Пенсия жамғармасига маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғри

-

сидаги”

Низом билан тартибга солиниши судларга тушунтирилди. Мазкур Қарор

-

нинг иккинчи қисмида судлар ходимга етказилган зарар ўрнини қоплашга оид
низолар билан боғлиқ ишларни кўриш доираси белгиланган. Ушбу ишлар
доирасига:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

22

иш берувчи томонидан ходимнинг соғлигига етказилган

зарар ўрнини

қоплаш ҳақидаги; иш берувчи томонидан ходимнинг соғлигига шикаст етказил

-

ганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва қўшимча
харажатларни қоплаш ҳақидаги;

боқувчиси вафот этганлиги сабабли бир йўла бериладиган нафақани тўлаш

ва етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги;

зарарни қоплаш миқдорини ёки боқувчиси вафот этганлиги ёки боқувчиси

вафот этганлиги натижасида зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар
сонини ўзгартириш ҳақидаги;

қонун

ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг ошири

-

лиши муносабати билан зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ҳақидаги;

жабрланувчининг соғлигига шикаст етказилганлиги оқибатида берилган

вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, иш ҳақидаги йўқотишни тўлиқ
қопламаган ёки унга бундай нафақа тўламаган ҳолларда етказилган зарарни
қоплаш ҳақидаги;

қайта

тиббий гувоҳлантиришдан сўнг соғлиққа шикаст етказилганлиги

оқибатида етказилган зарар тўловларини тўлаш ёки қайта ҳисоблаш ҳақидаги;

маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги низолар;

соғлигига

шикаст етказилганлиги муносабати билан ходимга, боқувчиси

вафот этганлиги муносабати билан эса унинг оила аъзоларига етказилган зарарни
ундириш билан боғлиқ бошқа низолар бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 197

-

моддасида

зарарни

ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим, у вафот этган
тақдирда эса зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар бериши
мумкинлиги белгиланган

[6].

Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали

ҳимоя қилиш ҳақидаги нормалар Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 10

-

моддасида

ҳам белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163

-

моддасига мувофиқ,

ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар
ёки боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни
ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмаслиги ҳам
кўрсатилган. Меҳнат жароҳати сабабли касб лаёқати йўқотилган ёки боқувчининг
вафотидан сўнг уч йилдан кейин келтирилган даъво талаблари, ариза берилган
кундан олдинги кўпи билан уч йил муддатгача қопланади. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 27

-

моддасида ҳар бир шахсни унинг шахсий

ҳаётига аралашишидан ҳимояланиш ҳуқуқи, унинг ёзишмалари ва телефонда
сўзлашувлари сир сақланиши кафолат

-

ланган. Қонунга зид равишда ёзиб олинган

телефондаги

сўзлашувлар далил ҳисобланмайди ва судлар бундай ҳолатларда

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 56

-, 59-

моддаларига асосланиб, ушбу далил

-

ларни ишда кўриш учун қабул қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисидаги”

ишлар бўйича 2006

-

йил 3

-

февралдаги 5

-

сонли Қарор

-

ларига асосан, киритилган ўзгар

-

тириш ва қўшимчалар асосидаги Қарорида суд

амалиёти 1996

-

йил 1

-

апрелдан амалга кирган Меҳнат кодексининг 112

-

моддаси,

1996-

йил

26-

апрелда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш тўғрисидаги”

қонун

-

нинг 22

-

моддаси, “Акциядорлик жамиятлари ва акция

-

дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги”

Қонуннинг 15

-

моддаси,

1997-

йил 1

-

мартдан амалга киритилган ФКнинг 11

-, 99-, 100-, 163-, 1021-

ва

1022-

моддаларида белгилаб қўйилганлигини кўриш мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

23

Судларда маънавий зарар билан боғлиқ ишларни кўриб ҳал қилишда судлар

келиб чиққан низоларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш учун ҳар бир иш бўйича
тарафларнинг ўзаро муносабатларининг характерини ва бу ҳуқуқий муносабатга
маънавий зарарни қоплаш бўйича қонунни қўллашга йўл қўйилишини, агар
қонунда бундай жавобгарлик белгиланган бўлса, маънавий зарарни қоплаш
тартиби ва шартларини назарда тутган қонуннинг қачон кучга кирганини,
шунингдек, маънавий зарарни келтириб чиқарган ҳаракатлар қачон содир
бўлганлигини текшириши ва муҳокама қилиб, баҳо бериши лозимлиги муҳим
аҳамиятга эгадир. Маънавий зарар деганда, жабрланувчига қарши содир этилган
ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган ёки
ўтказган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш,
ноқулайлик ва бошқа) азоблар ҳисобга олиниши ҳақида судлар томонидан
тушунтирилади. Маънавий зарар, жумладан, яқин қариндошини йўқотиш ёки
ўлими сабабли маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира
олмаслик, ишини йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш, фуқаро

-

ларнинг шаъни, қадр

-

қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга

тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар қандай

бошқа ҳуқуқларини

вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш, етказилган зарар ёки соғлиққа
бошқача шикаст етказиш сабабли жисмоний оғриқ, етказилган маънавий азоблар
натижасида бошидан ўтказган бошқа касалликлар бўлиши мумкин

[7].

Меҳнат

кодексининг

112-

моддасига асосан, суд меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда

бекор қилинганлик ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик
оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни қоплаш мажбуриятини иш
берувчига юклаши мумкин. Иш берувчига бундай мажбурият интизомий жазо
асоссиз қўлланилишида, ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш рад қилинганда,
ишдан четлатилганда, меҳнат, меҳнат дафтарчаси, иш ҳақи, шунингдек, бошқа
тўловлар ўз вақтида берилмаганликда ҳам юклатилиши мумкин. Ўзбекистон
Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги”

Қонуннинг 22

-

моддасида, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга

етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, агар у айбдор бўлса, суд
томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши

лозимлиги мустаҳкамлаб

қўйилган. Зарарни қоплаш миқдорини неустойка бўйича тўланадиган сумма ёки
товар (иш, хизмат) қийматига номутаносиб қилиб қўйиш мумкин эмас, уни
белгилашда ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчига етказилган руҳий ва жисмоний
азобларнинг ҳажми ва характерига асосланиши лозим. Шунингдек, маънавий зарар
учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан
қатьи

назар амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик

жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш тўғрисидаги”

Қонуннинг 115

-

моддасида, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усул

-

ларидан бири уларга етказилган маънавий зарарнинг қопланиши белгиланади.
Акциядорларга маънавий зарар дивидентлар нотўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида
тўланмаслиги, эмитентнинг банкротликни яшириши, сохта банкротлик ҳаракат

-

лари ва акциядорлар ҳуқуқларининг

ноқонуний чекланиши оқибатида етказилиши

ҳам судлар томонидан эътиборга олиниши Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг

2000-

йил 28

-

апрелидаги 7

-

сонли “Маънавий зарарни қоплаш ҳақи

-

даги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги”

Қарорида белги

-

ланган

[8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

24

Маънавий ва жисмоний азобларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларини судга

қабул қилиш ва ушбу ишларни судда кўришда, суд маънавий зарар пул билан
қопланса

-

да, у номулкий зарар эканлигини ҳисобга олиши лозим бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг иккинчи қисмига

шарҳлар. 2

-

жилд. Иккинчи китоб / X.А.

Рахмонқуловнинг умумий таҳрири остида;

масъул мухаррир И.

Анортоев. –

Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1998. –

Б. 602.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи: Дарслик /

Юридик

фанлар доктори, профессор X.

Рахмонқулов ва юридик фанлар доктори, профессор

И.

Зокировларнинг умумий таҳрири остида. –

Т., Адолат, 1999. –

Б. 363.

3.

Ҳамрокулов

Б. Маънавий зарар меъёрлари. Huquq va burch. –

Тошкент, 2006.

10

12.

Б.

32.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адлия вазирлиги

нашри 2019

-

йил.

5.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси 2003

-

йил 4

-

сон.

31

39-

бетлар.

6.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси. Т.: 2019

-

йил.

7.

Давлетов А.Д. Гражданский иск в уголовном деле –

важное средство охраны

социалистической и личной собственности: Авторефарат. дис. канд. юрид. наук.

Тошкент: Юридик. факультет ТашГУ, 1970.

С.

20.

8.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси. Т.: Адлия

вазирлиги нашриёти. 2019

-

йил.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг иккинчи қисмига шарҳлар. 2-жилд. Иккинчи китоб / X.А. Рахмонқуловнинг умумий таҳрири остида; масъул мухаррир И. Анортоев. - Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1998. - Б. 602.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи: Дарслик /Юридик фанлар доктори, профессор X. Рахмонқулов ва юридик фанлар доктори, профессор И.Зокировларнинг умумий таҳрири остида. - Т., Адолат, 1999. - Б. 363.

Ҳамрокулов Б. Маънавий зарар меъёрлари. Huquq va burch.

- Тошкент, 2006. - №10-12. - Б.32

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адлия вазирлиги нашри 2019-йил.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси 2003-йил

-сон. 31-39-бетлар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси. Т.: 2019-йил.

Давлетов А.Д. Гражданский иск в уголовном деле – важное средство охраны социалистической и личной собственности: Авторефарат. дис. канд. юрид. наук.–Тошкент: Юридик. факультет ТашГУ, 1970.–20 с.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.

Т.: Адлия вазирлиги нашриёти. 2019-йил.