Авторы

  • Нодир Мухиддинов
    преподаватель, кафедра государственно-правовых наук, Специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp383-388

Ключевые слова:

договоры распоряжения имуществом договор купли-продажи договор мены договор дарения договор аренды имущественные права интеллектуальная деятельность

Аннотация

В данной статье рассматриваются правовые основы договоров управления имуществом, в том числе договора купли-продажи, договора мены, договора дарения, договора аренды и подобных договоров Социально-экономические и правовые реформы в стране Внесены предложения по дальнейшему совершенствованию законодательства, регулирующего договорные отношения , устранить недостатки в соответствующих законах и правилах.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legal Basis for Property Management Agreements

Nodir MUHIDDINOV

1

The Specialized Branch of Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 February 2022

Accepted 20 March 2022

Available online

15 April 2022

This article discusses the legal framework for property

management agreements, including a sale and purchase
agreement, an exchange agreement, a donation agreement, a

lease agreement and similar agreements. Socio-economic and

legal reforms in the country in relevant laws and regulations.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp

383-388

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

property disposal
agreements,

sale and purchase

agreement,

exchange agreement,
donation agreement,

lease agreement,

property rights,

intellectual activity.

Мулкни тасарруф этишга қаратилган шартномаларнинг
ҳуқуқий асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мулкни тасарруф этишга
қаратилган

шартномалар,

олди

-

сотди шартномаси,

айрибошлаш шартномаси,
ҳадя шартномаси,

рента шартномаси,
мулкий ҳуқуқлар,
интеллектуал фаолият.

Ушбу мақолада мулкни тасарруф этишга қаратилган

шартномаларнинг ҳуқуқий асослари, жумладан, олди

-

сотди шартномаси, айрибошлаш шартномаси, ҳадя
шартномаси, рента шартномаси ва шу каби шартнома

-

ларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш жараёни, мамла

-

катимизда амалга оширилаётган ижтимоий

-

иқтисодий ва

ҳуқуқий ислоҳотлар, ҳозирги ўзгаришлар ва янгиланиш

жараёнида мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ
шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонун

-

ларни янада такомиллаштириш, тегишли қонун ва

меъёрий ҳужжатларда учрайдиган камчиликларни барта

-

раф қилиш бўйича таклифлар келтирилади.

1

Lecturer, The Specialized Branch of Tashkent State University of Law Department of State and Legal sciences.

E-mail: nodirmuxiddinov71@gmail.com. Tel.: (+998) 97-772-49-48.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

384

Правовая основа договоров управления имуществом

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

договоры распоряжения
имуществом,

договор купли

-

продажи,

договор мены,

договор дарения,

договор аренды,

имущественные права,
интеллектуальная
деятельность.

В данной статье рассматриваются правовые основы

договоров управления имуществом, в том числе договора

купли

-

продажи, договора мены, договора дарения,

договора аренды и подобных договоров Социально

-

экономические и правовые реформы в стране Внесены

предложения

по

дальнейшему

совершенствованию

законодательства, регулирующего договорные отношения,

устранить недостатки в соответствующих законах и
правилах.

Мулксиз ижтимоий муносабатларни ривожлантиришнинг, мамлакатда халқ

форовонлигини таъминлашга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга оширишнинг

иложи йўқ. Мулк

ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга ошириладиган

ҳаракат манбаидир [1], деб қайд қилади академик Ҳ.

Раҳмонқулов

Бозор иқтисодиётининг негизини ташкил қилувчи турли шаклдаги мулк

-

нинг доимий ҳаракатда бўлиши, яъни хўжалик фаолиятини унинг асосида, унинг
бевосита иштирокида амалга оширилиши жамият ижтимоий

-

иқтисодий тарақ

-

қиётининг

зарур омилидир. Шу боис мулкнинг жамиятни ривожлантиришдаги,

давлатнинг иқтисодий қудратини оширишдаги аҳамиятини англаган ҳолда
қадимдан мулкдан фойдаланишга, унга бўлган ҳуқуқни амалга оширишга имкон
яратадиган етарли самарали услуб ва шаклларни амалиётда кенг қўллашга,
уларнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга катта эътибор бериб келинган

[2],

деб эътироф этади профессор

Р.Рўзиев.

Мулкни тасарруф этиш мулк ҳуқуқини амалга оширишнинг асосий шакл

-

ларидан бири бўлиб, ҳозирда бу турдаги муносабатларни ривожлантириш,
уларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш –

иқтисодий ҳуқуқий ислоҳот

-

ларни амалга оширишнинг зарурий омилларидан бири ҳисобланади.

Мулкни шартномавий ҳуқуқий асосларда тасарруф этиш энг кўп қўллани

-

ладиган оммавий шакллардандир. Мулкни тасарруф этишга қаратилган шарт

-

номаларнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва билиш унинг моҳиятини тўлиқ
англашга, иқтисодиётимизда

бозор муносабатларини ривожлантиришга, унинг

назарий ва амалий аҳамиятини тушунишга, шунингдек, ҳуқуқий базасини давр
талабларига мос равишда такомиллаштиришга кўмаклашади.

Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек: “Биз мустақилликка эришган

дастлабки йиллардан бошлаб мамлакатимизнинг келажагини, давлатимиз ва
жамиятимизнинг сиёсий

-

ижтимоий қурилишини белгилашда, биринчи навбатда,

Конституциямизни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда мулк ва мулкий муносабатлар
ҳақидаги

принципиал масала доим эътиборимиз марказида бўлганини таъкидлаш

лозим”.

Бозор иқтисодиёти шароитида мулкни тасарруф этишга қаратилган

шартномаларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш жараёнига мулкий
муносабатлардаги, мулк ҳуқуқидаги рўй берган жиддий ўзгаришлар ўз таъсирини
кўрсатди. Бу ўзгаришлар, айниқса, Ўзбекистон Республикасида 1990 йил


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

385

31 октябрда қабул қилинган “Мулкчилик тўғрисида”ги, 1991 йил 19 ноябрда қабул
қилинган

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги

2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 36

-, 53-, 54-

моддаларида назарда тутилган асосий иқтисодиёт

манбаи бўлган хусусий мулк шакли ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама мустаҳ

-

камланган ва кафолатланган ана шу ҳуқуқий асослар замирида мулкни тасарруф
этиш билан боғлиқ шартнома муносабатларини тартибга солувчи қонунлар ишлаб
чиқилди.

Профессор О.

Оқюлов таъкидлаганидек: “Фақат маъмурий буйруқбозлик

тизимидагина иқтисодиёт соҳасида фуқаролик ҳуқуқий шартномалар ўз
мавқейини йўқотди ва унга нисбатан формал муносабат ҳукмронлик қилди.
Шартномага нисбатан эътиборсизлик социалистик тузумнинг иқтисодий ноқобил

-

лигига сабаб бўлган омиллардан бири эди, деб айтиш мумкин. Бозор муноса

-

батлари тизимига ўтиш билан шартнома ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий
тартибга солишнинг қудратли ва беқиёс воситаси сифатида намоён бўлади” [3].

Мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланиб боргани сари мулкий

муносабатларни батафсил тартибга солиш масаласи долзарб вазифага айланиб
бормоқда. “Бозор конституцияси” деб тан олинган ва мулкий муносабатларнинг
асосий қонунлари мажмуи ҳисобланган Фуқаролик кодексида мулкни тасарруф
этишга қаратилган шартномаларнинг субъектлари, предмети ва қўлланилиш
доираси бозор муносабатларига ҳамоҳанг тарзда

кенгайтирилди.

Шу билан бирга, миллий қонунчилигимиз хусусиятлари ва ҳуқуқни қўллаш

амалиётидан келиб чиқиб, илгари мустақил шартнома шакллари ҳисобланган
маҳсулот етказиб бериш, давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат
контракти, контракция ва энергия таъминоти шартномаларини олди

-

сотди шарт

-

номасининг турлари сифатида сақлаб қолди. Бундан ташқари, кўп йиллар
давомида мулкий муомаладаги алоҳида хусусиятга эга бўлган муносабатлар
мазкур шартномалар ёрдамида самарали тартибга солиниб келинган. Ҳаттоки
режали иқтисодий муносабатлар ўзига хос бўлган хусусиятларни сақлаб қолган

[4].

Фуқаролик кодекси олди

-

сотди шартномасининг янги турларини назарда

тутувчи қоидалар билан бойитилди. Хусусан, алоҳида нормалар билан тартибга
солиниши лозим бўлган қўчмас мулк ва корхонани сотиш муносабатларини
тартибга солувчи қоидаларнинг белгиланиши бугунги бозор шароитида муҳим
аҳамият касб этди.

Олди

-

сотди шартномасини қўллаш доираси сезиларли даражада кенгайди.

Хусусан, агар мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал

фаолият натижалари, фирма номи,

товар ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда юридик шахсни, унинг хизмат кўрса

-

тиш ва ишларни бажаришини индивидуаллаштирувчи бошқа воситалар мазмуни
ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, уларни сотишга нисбатан олди

-

сотди

тўғрисидаги қоидалар субсидиар тартибда қўлланилади.

Амалдаги Фуқаролик кодексининг 30

-

боби айрибошлаш шартномасига

бағишланган бўлиб, Собиқ иттифоқ давридагидан фарқли равишда унинг субъект

-

лари, предмети ва қўлланилиш доираси сезиларли даражада кенгайди. Хусусан,

айрибошлаш шартномаси Собиқ иттифоқ даврида фақат фуқаролар ўртасида

шахсий эҳтиёжларни қондирувчи предметлар хусусида тузилган бўлса, бугунги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

386

кунга келиб айрибошлаш шартномаси фуқаролар, фуқаролар билан юридик

шахслар ҳамда юридик шахслар ўртасида фойда кўриш, даромад олиш ва шу каби

бошқа мақсадларин кўзлаган ҳолда, ҳаттоки, халқаро савдо муносабатларида ҳам

кенг қўлланилмоқда.

Собиқ совет даври фуқаролик қонун ҳужжатлари ҳадя предметини амалда

буюмларнинг ўзи билангина чеклаб қўйган. Бунинг акси ўлароқ, ҳозирги ФК ҳадя

шартномаси предмети доирасини кескин кенгайтириб, унга буюмлар, ҳадя

қилувчи

ёки учунчи шахсга нисбатан мулкий ҳуқуқ (талаб)лар, шунингдек, ҳадя

қилувчи ёки учунчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятлардан озод қилиш сингари

тушунчаларни ҳам киритади. Ҳадя предметини бу қадар кенг тушуниш қадимги

Рим ҳуқуқ тизимига таянадики, унда ҳадя олувчининг бойишига хизмат қилувчи,

умуман, ҳар қандай ҳатти

-

ҳаракат, масалан, ҳадя олувчини ўз мулкини сақлаш

ташвишидан озод қилиш ёки унинг мулк ҳуқуқидаги

чеклашларни бартараф этиш

ҳам ҳадя предмети сифатида иштирок этиши мумкин бўлган

[5].

Фуқаролик кодексида рента шартномаси тўғрисидаги қоидаларнинг алоҳида

518

529-

моддаларини ўз ичига олган 32

-

бобда мустаҳкамланиши миллий қонун

-

чилигимизда янгилик бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ҳ.

Рахмонқулов таъкид

-

лаганидек, кодексда ўтмиш шартномаларга асосланган мажбуриятлар қаторида

вужудга келиши мумкин, умуман бўлмаган, лекин ҳозир эркин бозор шароитида

тартибга солиниши муҳим аҳамият касб этган мажбуриятлар назарда тутилади[6].

Рента шартномаси ҳам шундай мажбурият турларидан бири бўлиб, у мол

-

мулкни

бегоналаштиришга ва ундан доимий равишда даромад олишни таъминлашга

қаратилган

шартномалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномавий муносабатларни ҳуқуқий

тартибга солишнинг асосий манбаи, энг аввало, Фуқаролик кодексининг 29

-33-

боблари ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунда фуқаролик қонунчилиги мулкни

тасарруф этишга қаратилган шартнома тарафларининг ҳар бир хатти

-

ҳаракатини

қатъий равишда тартибга солмайди. ФК 29

-

33 бобларида мулкни тасарруф этишга

қаратилган

шартномавий муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалар

белгиланган. Шу билан бирга, тарафлар мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ

шартнома шартларини мустақил равишда белгилаши ва бунда улар пухта келишув

натижаси ҳисобланган бир неча бетдан иборат шартнома матнини тузишлари

мумкин. Бироқ, маълумки, мулкни тасарруф этиш қўпгини ҳолларда ҳамма учун

умумий ҳисобланган қоидаларга асосан амалга оширилади. Қонунда эса айнан

шундай қоидалар назарда тутилади. Агарда тарафлар мулкни тасарруф этишга

қаратилган

шартномаларда бошқача шартларни назарда тутмасалар, мазкур

қоидалар асосида тартибга солинади

[7].

Фуқаролик кодексининг мулкни тасарруф этишга қаратилган шартнома

-

ларни тартибга солишга қаратилган нормаларнинг жойлашуви ўзига хос услубий

ёндашувга эга. Таъкидлаш жоизки, ФК да мулкни тасарруф этишга қаратилган

шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалардан кейин мазкур шартномаларнинг

асосий шартларини тартибга солувчи қоидалар назарда тутилган. Мулкни

тасарруф этишга қаратилган шартнома шартларини тартибга солувчи нормалар

муайян тизимга солинган: биринчи навбатда шартнома хусусиятидан келиб чиқиб,

унинг асосий шартлари белгиланган; иккинчидан, шартнома матнида назарда

тутилмаган тарафлар ўртасидаги конкрет муносабатларга нисбатан қўлланилувчи

нормалар белгиланган; учинчидан, тарафларнинг шартнома бўйича келиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

387

чиқадиган мажбуриятларни бузиш оқибатларини тартибга солувчи қоидалар

белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 2

9-

33 бобларида кетма

-

кет тартибда мулкни

тасарруф этишга қаратилган шартномаларнинг предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, шартномани бекор қилиш ва ўзгартириш тартиби ҳамда
тарафларнинг жавобгарлиги ўз ифодасини топган.

Мулкни тасарруф этиш билан

боғлиқ шартномавий муносабатларни

тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида тўхталар эканмиз улар мулкни
тасарруф этишга қаратилган шартномалар ўрнини эгаллайди. Чунки айнан
шартнома юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ
муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Шу боис
ҳам мулкни тасарруф этишга қаратилган шартномаларга қонунлар ва қонуности
актларида, шунингдек, Фуқаролик кодексида кенг ўрин берилган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунга қадар мулкни тасарруф этиш

билан боғлиқ шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонунлар ва бошқа
меъёрий ҳужжатлар ҳамда махсус илмий адабиётларни ўрганиш шуни кўрсата

-

дики, ҳозирда мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномавий муносабат

-

ларнинг ҳуқуқий асослари шаклланди ҳамда маълум даражадаги ривожланиш
босқичини босиб ўтди. Яъни бугунги ривожланган бозор иқтисодиёти шароит

-

ларини ҳисобга олган ҳолда мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномавий
муносабатларни ҳуқуқий асосларининг ўзига хос тизими яратилди.

Бироқ бу билан мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномавий

муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш жараёни тўхтаб қолмайди.
Чунки ушбу жараён ўз мазмун

-

моҳияти билан юқорида зикр этилганидек, мулкни

тасарруф этишга қаратилган шартнома турларини, уларнинг ўзига хос хусусият

-

ларини ва муайян соҳада қўлланиш тартибларини тўла акс эттирган қонун ва
меъёрий ҳужжатларни яратиш ҳамда амалдаги қонунларни такомиллаштириш
орқали давом этаверади. Шундай экан, Ўзбекистон Республикси Фуқаролик
кодекси ва бошқа

қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, бунда ривож

-

ланган давлатларнинг қонунчилик тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш
ҳамда

бу борадаги илмий

-

назарий ва амалий хулосаларни таҳлил этиш муҳим

аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган

ижтимоий

-

иқтисодий

ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳозирги ўзгаришлар ва янгиланиш жараёнида мулкни
тасарруф этиш билан боғлиқ шартномавий муносабатларни тартибга солувчи
қонунларни

янада такомиллаштиришни, тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатларда

учрайдиган камчиликларни бартараф қилишни тақозо этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Рахмонқулов

Х

.

Мулк ҳуқуқи: Ўқув

-

услубий қўлланма. –

Т.: “Қонун ҳимоясида”,

1998.

Б.

3

2.

Рўзиев

Р.Ж. Мулк ижараси шартномаси. Ўқув қўлланма. –

Т.: ЎзМУ, 2005. –

Б.

8.

3.

Шартнома ҳуқуқи

. /

Ҳуқуқшунослик

ихтироси бўйича олий ўқув юртлари

магистратура талабалари учун / Муаллифлар жамоаси: Баратов

М., Мехмонов

Қ

.,

Оқюлов

О. ва бошқ. –

Т.: ТДЮИ нашрёти, 2006. –

Б.

8.

4.

Брагинский

М.И., Витрянский

В.В Договорное право (книга). –

М.: Статут,

2000.

–С. 12


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

388

5.

Римское частное право / Под ред. И.Б.

Новицкого, Перетерского. –

М.,

1994

г. –С.

499.

6.

Ўзбекистон Республикси Фуқаролик кодекси иккинчи қисмига шарҳлар.

2-

жилд (биринчи китоб). Ҳожиакбар Раҳмонқулов умумий таҳрири остида. –

Т.: Иқтисодиёт

ва ҳуқуқ дунёси, 1998. –

Б.

7.

7.

Гражданское право: Учебник. Том II. Полутом 1. 3

-

е изд. / Отв. ред.

Суханов

А.Е. –

М.: Волтерс Клувер, 2004. –

С.

205.

Библиографические ссылки

Рахмонқулов Х. Мулк ҳуқуқи: Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: “Қонун ҳимоясида”, 1998. – Б. 3

Рўзиев Р.Ж. Мулк ижараси шартномаси. Ўқув қўлланма. – Т.: ЎзМУ, 2005. – Б. 8.

Шартнома ҳуқуқи. / Ҳуқуқшунослик ихтироси бўйича олий ўқув юртлари магистратура талабалари учун / Муаллифлар жамоаси: Баратов М., Мехмонов Қ., Оқюлов О. ва бошқ. – Т.: ТДЮИ нашрёти, 2006. – Б. 8.

Брагинский М.И., Витрянский В.В Договорное право (книга). – М.: Статут, 2000. –С. 12

Римское частное право / Под ред. И.Б. Новицкого, Перетерского. – М., 1994 г. –С. 499.

Ўзбекистон Республикси Фуқаролик кодекси иккинчи қисмига шарҳлар.

-жилд (биринчи китоб). Ҳожиакбар Раҳмонқулов умумий таҳрири остида. –

Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1998. – Б. 7.

Гражданское право: Учебник. Том II. Полутом 1. 3-е изд. / Отв. ред. Суханов А.Е. – М.: Волтерс Клувер, 2004. – С. 205.