Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the theoretical and legal basis of the powers of the
prosecutor in criminal proceedings in the courts of First Instance
Dilzadeh DAVIDOVA
1
Academy of the General Prosecutor’s Office
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article is devoted to the importance of improvement of
the prosecutor’s powers in court proceedings at the time of
ongoing judicial and legal reforms, prosecutor’s participation in
court proceedings as a state representative generally supporting
public accusation, as well as the impact of his knowledge,
behavior, readiness for the trial, involvement in the examination
of evidence and perceptions on the decision making stage,
regarding the case. In addition, based on the observations on the
functions, tasks and powers of the prosecutor attending the court
proceedings as a public accuser, pragmatic recommendations
and proposals are made for the improvement of the legislation,
taking into account the forign best practices.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
judicial reform,
Constitution,
prosecutor,
public prosecutor,
functions, tasks,
and powers,
court of first instance,
court trial, rights,
obligations.
Биринчи
инстанция
судларида
жиноят
ишларини
юритишда прокурор ваколатларининг назарий ва ҳуқуқий
асослари таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
суд-ҳуқуқ ислоҳотлари,
Конституция,
прокурор,
давлат айбловчиси,
функция,
вазифа, ваколат,
биринчи инстанция суди,
суд жараёни,
ҳуқуқ, мажбурият.
Ушбу мақолада амалдаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари
жараёнида суд муҳокамасида прокурорнинг ваколатларини
такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этиши, жиноий
суд
ишларини
юритишда
давлат
айблови
айнан
прокурорлар томонидан қувватланиб, бунда прокурор
давлат вакили сифатида намоён бўлиши, унинг билим-
савияси, ўзини тутиши, процессга тайёрлиги, далилларни
текширишдаги иштироки, зийраклиги иш бўйича қандай
қарор қабул қилинишига кўп жиҳатдан боғлиқлиги баён
1
РhD, Senior Lecturer, Academy of the General Prosecutor's Office, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
839
қилинган. Шунингдек, мақолада суд муҳокамасида иштирок
этаётган
прокурорнинг
функцияси,
вазифаси
ва
ваколатлари
мушоҳада
қилинган
ҳамда
хорижий
ривожланган давлатларнинг тажрибаси таҳлил қилиниб,
тегишли қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар берилган.
Анализ теоретико-правовых основ полномочий прокурора в
уголовном судопроизводстве в судах первой инстанции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
судебно-правовые
реформы,
Конституция,
прокурор,
государственный
обвинитель,
функция,
задача,
полномочие,
суд первой инстанции,
судебный процесс,
обязанность.
В данной статье отражается отдельное внимание, в рамках
проведения судебно-правовых реформ, совершенствованию
полномочий прокурора в судебных разбирательствах,
поддержанию прокурором государственного обвинения в
уголовном судопроизводстве, где прокурор представляется в
качестве представителя государства, его знаниям, поведению,
подготовке к процессу, участию в ходе проверки доказательств,
от которых в большой степени зависит принятие решения
по делу. Кроме того, в статье даны предложения по
совершенствованию законодательства исходя из анализа
функций и полномочий прокурора, участвующего в судебном
процессе, а также опыта зарубежных развитых стран.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли
ислоҳотлар, авваламбор, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини
янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш, бунда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш тизими самарадорлигини ошириш, судда ишларни юритишда тортишув
тамойилининг тўлақонли татбиқ этилиши учун шарт-шароитлар яратишга
қаратилганини таъкидлаш лозим.
Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 4850-сонли Фармони фикримизнинг исботидир.
Шунингдек,
2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналишлари
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд
ҳокимиятининг
чинакам
мустақиллигини
таъминлаш,
инсон
ҳуқуқ
ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ
соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
2 мартдаги Фармони билан қабул қилинган 2017– 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да
амалга оширишга оид давлат дастурининг 52-бандида “Судлар фаолиятида
прокурор иштирокини такомиллаштириш” масалалари белгиланган. Унга кўра,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
840
давлат айбловчиси фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага
мувофиқлаштириш юзасидан қонун лойиҳасини тайёрлаш назарда тутилган.
Бундан кўринадики, суд-ҳуқуқ ислоҳотларида судлар фаолиятида прокурор
иштирокини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, жиноий суд
ишларини юритишда прокурорлар давлат вакили сифатида намоён бўлади. Унинг
билим-савияси, ўзини тутиши, процессга тайёрлиги, далилларни текширишдаги
иштироки, зийраклиги иш бўйича қандай қарор қабул қилинишига кўп жиҳатдан
боғлиқдир.
Шу билан бирга, Халқаро кутубхона фондига берилган сўров натижасида
“прокурор” сўзи 2015 йилда 2222 маротаба, 2016 йилда 2253 маротаба, 2017 йилда
3527 маротаба, 2018 йилда 4518 маротаба, 2019 йилда 5275 маротаба, 2020 йилда
2507 маротаба қўлланилган. Мазкур рақамлар йил сайин “прокурор” фаолияти
юзасидан илмий тадқиқот ишлари, илмий нашрлар салмоғи юқорилаб
бораётганлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек,
“Прокуратура ходимлари юқори касбий малака ва юксак инсоний фазилатлари
билан давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлиши, ҳамиша адолат ва
қонунийлик ҳимоясида туриши лозим”.
“Прокурор” лотинча procurаre – яъни “бошқармоқ, бермоқ”ва “ғамхўрлик
қилмоқ” (инглизча public procurator, public procurator, французча procureur) деган
маъноларни англатади ва прокуратура органларининг масъул мансабдор
шахсидир.
Юридик адабиётларда прокурор тушунчасига таъриф берилган бўлиб,
прокурор – бу прокуратура органларида “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли соҳавий буйруғи билан
тартибга солинган қонуности ҳужжатлари талаблари асосида белгиланган тартиб
ва қоида бўйича Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига доимий ёки
вақтинча ишга қабул қилинган ҳамда ўзига бириктирилган мансаб ваколатлари,
мажбуриятларини амалга оширувчи жисмоний шахс эканлиги қайд этилган.
Ушбу соҳа фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларни бир неча
гуруҳларга таснифлаш мумкин:
а) умумий
қоидаларни
белгиловчи
раҳбарий
асослар
(Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси);
б) халқаро умумэътироф этилган йўналтирув тарзидаги асослар (Инсон
ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва бошқа бир қатор ҳужжатлар);
в) бевосита соҳани, ташкилий ва амалий жиҳатлари тартибга солишга
қаратилган асослар (“Прокуратура тўғрисида”ги Қонун, ЖПК ва бошқа);
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг XXIV боби прокуратура
органлари фаолиятига бағишланган бўлиб, унинг 118-моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши
устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга
бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши қайд этилган.
Прокурорларнинг профессионал хулқ-атрови ва масъулияти соҳасида
халқаро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бунда энг аввалоБирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрда қабул қилинганИнсон
ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясини айтиб ўтиш жоиздир. Мазкур Декларация
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
841
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ҳурмат қилиши ва риоя этиши
лозим бўлган бўлган қоидаларни ифодалайди.
Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеясининг “Прокуратура органларининг
ҳалоллиги ва поклигини амалга ошириш ва салоҳиятини ривожлантириш орқали
қонунийликни мустаҳкамлаш” деб номланган 17/2 резолюциясида жиноий ишни
кўришдаги прокурорнинг роли хусусидаги қоидалар қайд этилган.
Халқаро прокурорлар ассоциацияси 1995 йилда Венада жойлашган БМТнинг
ваколатхонасида ташкил этилган ва унга бугунги кунда 180 давлат аъзо бўлиб, у
дунёнинг кўп мамлакатлари прокуратура органлари орасида профессионал
алоқаларни ўрнатиш учун муҳим платформа ҳисобланади. Мазкур ассоциация
томонидан ишлаб чиқилган “Прокурорларнинг профессионал масъулият
стандартлари, асосий мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Стандартлари” прокурорлар
хулқ-атвори ва суд таъқиби хизматчиларининг халқаро стандарти сифатида хизмат
қиладиган ҳужжат ҳисобланади.
Европа Кенгашига аъзо давлатларга Вазирлар Қўмитасининг “Жиноий
судлов тизимида давлат айбловчисининг ўрни” ҳақидаги тавсияномаси R (2000)
19 Европа Кенгаши ҳужжати мавжуд бўлиб, унда давлат айбловчисининг
функциялари, уларга юклатилган функцияларни бажаришда кафолатлари, қонун
чиқарувчи ва ижроия ҳокимият, судьялар, полиция билан давлат айбловчиси
ўртасидаги муносабат, фуқароларга бўлган муносабатда давлат айбловчисининг
мажбуриятлари, халқаро ҳамкорлик масалалари ўрин олган. Бироқ мазкур ҳужжат
тавсиявий характерга эга ҳисобланади.
Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш
фаолияти борасида Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги
Қонунида (кейинги ўринда “Прокуратура тўғрисида”ги деб юритилади) нисбатан
аниқроқ ва асосий нормалар мустаҳкамланган.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасида, «Прокуратура
органлари ходимлари» деган атама замирида даражали унвонларга (ҳарбий
унвонларга) эга бўлган прокуратура органлари ва муассасаларининг барча
ходимларини, шунингдек, прокуратура иш ўрганувчиларини тушуниш кераклиги
қайд этилган.
Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш
фаолиятининг батафсил ва кенг қамровли ҳуқуқий асоси – бу Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексидир (кейинги ўринда амалдаги ЖПК деб
юритилади).
Амалдаги ЖПКда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга
бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан
назоратни амалга ошириши белгиланган.
Шунингдек, прокуратура органларининг жиноий суд ишларини юритишда
прокурор ваколатини таъминлаш фаолиятининг ташкилий ва амалий жиҳатлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Жиноят
ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг
самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 126-сонли буйруғи (кейинги ўринда
соҳавий буйруқ деб юритилади) билан тартибга солинади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
842
Соҳавий буйруқда жиноят ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишида
прокурор ваколатлари, соҳадаги прокурор фаолиятини баҳолашнинг асосий
мезонлари, давлат айбловчисининг фикрига қўйилган талаблар, алоҳида
тоифадаги ишларни кўришда ва суд қарорларига баҳо беришда эътибор
қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, мурожаатларни ҳал этиш, жиноят ишларини
назорат тартибида ўрганиш масалалари ва бошқалар ёритилган.
Бироқ, амалдаги ЖПКда прокурорнинг фақат суриштирув ва дастлабки
тергов фаолиятидаги иштирок хусусида сўз юритилган бўлиб, унинг судлардаги
ўрни хусусида ҳамда айнан “прокурор” тушунчасига таъриф берилмаган.
Прокурор – бу мансабдор шахс бўлиб, “Прокуратура тўғрисида”ги махсус
қонунда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган
прокуратура органларининг давлат хизматчисидир. Бу тушунча прокурорнинг
барча соҳалар бўйича ваколатлари қамраб олиниб, умумий таъриф берилган.
Олим В.А. Лазареванинг таъкидлашича, прокурор – жиноий таъқибни амалга
оширувчи барча органларни назорат қилувчи асосий исботлаш субъектдир.
Жиноят иши прокурорсиз судга тақдим қилиниши мумкин эмас, у айблов
хулосасини тасдиқлайди ва судда давлат айбловини қувватлайди.
Д.А. Безвершенконинг фикрича, прокурор – тортишув тизимини қабул қилган
умум ҳуқуқ давлатларида асосий қонун вакили ҳисобланади. У жиноят содир этган
шахсга қўйилган далилларнинг асослигигига жавобгардир
Дарҳақиқат, Д.А. Безвершенконинг фикрлари ўринли, прокурор айбловнинг
қувватлаш мажбуриятига эмас, аксинча унинг асослилига жавобгардир.
Айрим давлатларнинг ЖПКда асосий тушунчаларга бағишланган алоҳида
модда мавжуд бўлиб, унда “прокурор” тушунчасига таъриф берилган.
Хусусан, Молдова Республикаси ЖПКнинг 6-моддаси 37-бандида, прокурор –
қонунда белгиланган тартибда жиноий таъқиб қилиш ёки унга раҳбарлик қилиш,
давлат номидан судда айбловни қувватлашучун тайинланган мансабдор шахсдир,
деб белгилаб қўйилган. Худди шу каби РФ ЖПКнинг 5-моддаси 31-бандида,
прокурор тушунчасига таъриф берилган.
Фикримизча, ушбу хорижий асосни миллий қонунчиликка имплементация
қилиш ҳамда амалдаги ЖПКга алоҳида “Атамалар” деб номланган янги бўлимни
киритиб, унда “прокурор” тушунчасига таъриф бериш мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, қонунга “Прокурор – қонунларни аниқ ва бир хилда бажарилиши
устидан назоратни амалга оширувчи, судда қонунийликни таъминловчи, қонунда
белгиланган ваколатларга эга бўлган мансабдор шахс” деган мазмунида
тушунтириш бериш мумкин.
Шу билан бирга, мазкур атамалар деб номланган янги бўлимда жиноят
процесси иштирокчилари, процессуал жараёнлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан
таърифлар берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Прокуратура
тўғрисида”
ги
Қонуннинг
(“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг деб юритилади) 2-моддасида, прокуратура
ходимининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, унга кўра қонун устуворлигини
таъминлаш,
қонунийликни
мустаҳкамлаш,
фуқароларнинг
ҳуқуқ
ҳамда
эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя
қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
843
Прокуратура фаолиятининг энг муҳим принципларидан бири бу қонунийлик
бўлиб, бу бир томондан унинг фаолиятининг бошқа барча принципларини амалга
ошириш учун зарурий шартдир, бошқа томондан эса давлатчиликни мустаҳкамлаш
ва ривожлантиришнинг энг муҳим воситасидир.
Қонунда юклатилган вазифаларни амалга ошириш прокурорнинг муайян
функцияларини белгилаб беради.
Прокуратура функциясини қонун билан белгиланган мустақил фаолият тури
сифатида тушуниш керак, қайсики прокуратуранинг ўз вазифаларида ифода
этиладиган, ушбу вазифаларни ҳал этишга қаратилган ва юклатилган ваколатлар
ҳамда ҳуқуқий воситалардан фойдаланишни талаб этадиган ижтимоий мақсади
билан белгиланади.
Функция сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, «functio», яъни “бажармоқ”
“ижро қилмоқ” деган маъноларни билдиради. Дастлаб немис файласуфи
Г.В.Лейбниц (1646–1716 гг.) “функция” тушунчасини илмий мунозарага олиб
кирган.
Фикримизча, илмий изланишлардан келиб чиққан ҳолда прокурорнинг
жиноят процессида икки хил кўринишдаги функцияси мавжудлиги илгари
сурилади:
а) терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида
қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
б) суд босқичида ўз ваколатлари доирасида қонунийликни таъминлаш.
Демак, судга қадар иш юритишда прокурор назорат олиб борса, суд
жараёнида эса қонунни тўғри қўллаш, ишни адолатли ҳал этилишини таъминлашда
ўз муносабати билан давлат вакили сифатида иштирок этади.
Германия ЖПКда ҳам прокурорга дастлабки тергов устидан назорат ва судда
прокурор ваколатини таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Тадқиқот олиб борган олим Б.А.Тугутовнинг фикрича, прокурор суд
жараёнида давлат айбловини қувватлайди, қонунийликни таъминлашни назорат
қилади, бир вақтда у жиноий таъқиб прокурорнинг вазифаси эмаслигини
тасдиқлайди. Шунингдек, прокурор суд жараёнининг қонунийлигини назорат
қилади деган фикрни В.Ф. Крюков ҳам қўллаб-қувватлайди.
Б.А. Тугутов ва В.Ф. Крюковнинг прокурор суд жараёнини қонунийлигини
назорат қилади деган нуқтаи назарлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, прокурор
суд жараёнида процессуал қонун талабига асосан тараф ҳисобланиб, қонуннинг
тўғри қўлланилиши ҳамда қонунбузилиши ҳолатларини юзасидан ўзининг
асослантирилган муносабатини билдиради.
Ушбу фикримизни Н.Я.Арсеньев тасдиқлайди, унинг фикрича, суд прокурор
назоратида эмас, жиноят иши бўйича прокурор судга қандай қарор қабул қилиш
юзасидан кўрсатма беролмайди ва унга ҳақли эмас, прокурор фақатгина юқори
турувчи судга суднинг ҳаракатлари юзасидан протест келтириш ваколатига эга. Шу
сабабли, прокурор судга нисбатан назорат ҳуқуқига эга эмас.
Шу билан бирга, И.Д. Перлованинг бу борадаги фикрлари диққатга сазовор
бўлиб, судда айбловни қувватлаш функцияси прокурорнинг суддаги мавқеини ва
ролини, процессуал позициясини белгилайди. Суд жараёнида прокурор ўзи тараф
сифатида қатнашаётган суднинг фаолиятини баҳолай олмайди. Прокурор ушбу
баҳони суд ҳукми чиқарилгандан кейин протест келтириш орқали бериши мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
844
Бундай ҳолда биринчи инстанция судининг ҳаракатларига якуний баҳо юқори
турувчи суд томонидан берилади.
А.М. Баксалованинг таъкидлашича, жиноий таъқиб ва айблов процессуал
нуқтаи назардан – тенг маънодаги атама бўлиб, жиноят суд ишларини юритишда
айблов прокурорнинг ягона функцияси деб ҳисоблайди. А.М.Баскалова фикрга
қўшилиб бўлмайди, чунки прокурор қонун вакили бўлиб, шахсни айбдорлиги
тасдиқланган тақдирда айбловни қувватлайди, тасдиқланмаса айбловни
ўзгартиради ёки воз кечади.
Шу билан бирга, В.А. Лазареванинг таъкидлашича, биринчи инстанция судида
иш юритиш судгача бўлган процессга қараганда жиноят процессининг бутунлай
бошқача шаклини англатади. Бунда суд ҳукмронлик қилади, прокурор – тергов
органлари томонидан қўзғатилган жиноий таъқибни давом эттирадиган тенг
тарафлардан биридир. А.А. Чувилёв ҳам худди шу фикр тарафдоридир.
Б.Х. Пўлатовнинг фикрича, прокурорнинг биринчи инстанция судидаги
айблов функцияси тергов босқичидаги айблов функциясидан бирмуна фарқланади,
жиноят ишини судда кўришда айблов функцияси дастлабки тергов давомида
тўпланган жиноят иши материаллари асосида суд процессида судланувчи сифатида
иштирок этаётган айнан шу шахс томонидан жиноят содир этилганлигини
тасдиқловчи далилларнинг давлат айбловчиси томонидан тақдим этилиши йўли
билан айбланувчининг айбдорлигини судда текшириб чиқишга қаратилган.
Б.Х. Пўлатов, В.А. Лазареванинг юқоридаги фикрларига кўшилган ҳолда
фикримизча, прокурор судда қонунийликнинг таъминланишида, жиноят ишлари
юзасидан айбловнинг асослигини текширишда асосий субъектлардан бири
ҳисобланади.
Прокурорнинг жиноят процессидаги функцияси унинг ваколатлари
доирасини,
иш
юритиш
механизмидаги
ролини,
процесснинг
бошқа
иштирокчиларидан фарқли жиҳатлари ва ўрнини аниқлашга имкон беради.
Юридик энциклопедияга кўра, “ваколат” лотинча сўздан олинган бўлиб,
“соmpetentio competo” – яъни “эришаман”, “лойиқман”, “мувофиқ келаман” деган
маъноларни англатиб, маълум давлат органи (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органи) ёки мансабдор шахснинг давлат органлари тизимида тутган ўрнини
белгилаб берувчи юридик ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндисидир.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида, ваколат – вакиллик, ҳуқуқдорлик деган
маънони билдириб, бирон-бир шахс, муассаса, ташкилот, давлат номидан иш қилиш
учун берилган ҳуқуқ, вакиллик ҳуқуқидир.
Амалдаги ЖПКда биринчи инстанция судларида жиноят ишларини
юритишда прокурорга юклатилган функцияни амалга ошириш шакли “ваколат” деб
белгиланган бўлиб, у давлат вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятларни қамраб олади.
Худди шу каби Россия Федерацияси, Эстония, Молдова, Қозоғистон давлатларида
“прокурор ваколатлари” деб юритилади.
С.П. Щербанинг фикрича, прокурор ваколатларини назарий жиҳатдан учта
гуруҳга ажратилган. Учинчи гуруҳга Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова,
Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина давлатларини
киритилиши ва уларда прокурор ваколатлари қонунчилигида назарда тутилган
ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндисига тенг эканлигини баён қилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
845
Назарий адабиётларда прокурорнинг ваколатлари дейилганда, унинг қонун
билан белгиланган тартибда мансаб-лавозимини, фаолият доирасини ҳисобга
олган ҳолда ҳуқуқ ва мажбуриятларининг мажмуаси тушунилади.
Юқоридаги фикрлар, таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкинки,
фикримизча, прокурор ваколати – прокурорга Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари билан берилган ҳуқуқ ва
юклатилган мажбуриятлар йиғиндисидир.
И.С.Курышовнинг фикрича, прокурорнинг жиноят процессидаги ваколатлари
унинг барча босқичларига тааллуқли, аммо уларнинг табиати ва ҳажми турлича.
Прокурор жиноят процессининг барча босқичларида кенг ваколатларга эга
бўлиб, хусусан, суд муҳокамаси босқичида давлат номидан айбловни қўллаб-
қувватловчи мансабдор шахс функциясини бажаради.
Бизга маълумки, амалдаги ЖПКда судда ишлар умумий ва алоҳида тартибда
кўриладиган ишларга ажратилган. Ярашув ва амнистия актига асосан ишларни
кўриш бу алоҳида тартибда кўриб чиқилади, бунда прокурорнинг процессуал
мақоми “прокурор” деб юритилади. Қайд этилган ишлардан ташқари барча
ишларда эса “давлат айбловчиси” деб юритилади.
Амалдаги ЖПКда прокурорнинг фаолият шаклларидан бири бу судда давлат
айбловини қувватлашдир. Давлат айбловчиси тушунчасига нисбатан прокурор
тушунчаси бир мунча кенгроқ бўлиб, у иш юритишни судга қадар, суд ва ҳукм,
ажрим ҳамда қарорларнинг ижроси билан боғлиқ босқичларида намоён бўлади.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ва амалдаги ЖПКда прокурор судларда
жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди.
В.А. Лазареванинг таъкидлашича, РФ ЖПКнинг 5-моддасига мувофиқ, давлат
айбловчиси судда давлат номидан айбловни қўллаб-қувватловчи мансабдор шахс
ҳисобланади.
Беларусь Республикаси ЖПКнинг 6-моддаси 3-бандида давлат айбловчиси –
биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини кўриб чиқишда давлат
айбловини қувватловчи ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи
прокурордир. Худди шу каби Қирғизистон Республикаси ЖПКнинг 5-моддасида
давлат айбловчиси ибораси таърифланган.
Айрим давлатларда эса давлат айблови тушунчасига таъриф бериш орқали
давлат айбловчиси тушунчасининг мазмуни ёритилган. Жумладан, Қозоғистон
Республикаси ЖПКнинг 7-моддаси 28-бандида давлат айблови – биринчи
инстанция ва апелляция судида жиноят содир этган шахсни жиноий жавобгарликка
тортилиш мақсадида унинг айбловини исботлашдан иборат бўлган прокурорнинг
процессуал фаолиятдир. Шу каби бу тушунча Украина Республикаси ЖПКнинг 3-
моддасида таърифланган.
Кўринадики, юқорида келтирилган давлатларнинг деярли барчасида судда
иштирок этаётган прокуратура ходимига “прокурор” процессуал мақоми берилган.
Шу аснода ўринли савол туғилади, суд муҳокамасида иштирок этаётган
прокурорга қонун билан унга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб “давлат
айбловчиси” мақоми тўғри берилганми?
Фикримизча, давлат айбловчиси мақоми билан прокурорга фақат айбловни
қувватлаш мажбурияти юклатилган деган хулосага келиш мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
846
“Давлат айбловчиси” тушунчаси амалиётга 1959 йилдаги ЖПКда судлар
устидан прокурор назорати функциясини белгиланиши билан кириб келган.
Бу борада тадқиқот олиб борган О.М.Мадалиевнинг таъкидлашича, судларда
жиноят ишларининг кўрилишида прокурор ваколати таъминлаш вазифаси
юклатилган прокуратура ходимларини, яъни судда иштирок этаётган прокурорни
“давлат айбловчиси” деб номлаш нотўғридир. Прокурорни “давлат айбловчиси” деб
номлашни қонунда ўзгартириш лозим. Прокурорни бундай аташ ўз мазмуни ва
моҳиятига кўра мантиққа тўғри келмайди. Чунки, ҳеч кимни ҳеч қачон “давлат”
айбламайди. Қолаверса, Ўзбекистон давлати номидан айблаш функцияси қонун
бўйича прокурорга юклатилмаган. Бизнинг давлатимиз қонунлари бўйича айбдор
деб топиш фақатгина суднинг мутлақ ваколатига тегишлидир. Шу сабабли,
прокурорни “айбловчи” ёки “қонун вакили” деб номлаш кераклиги хусусида таклиф
беради.
Дарҳақиқат, биринчи инстанция судида иштирок этаётган прокурорга давлат
айбловчиси процессуал мақоми берилиши, унинг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун
ҳамда ЖПКда белгиланган функция ва вазифаларига номувофиқ ҳисобланади.
Чунки, у давлат айбловини қувватлаш билан бирга шахс ҳуқуқлари ва жамият,
давлат манфаатларини ҳимоя қилади, амалда бўлган қонунларнинг тўғри татбиқ
қилинишига ўз муносабатини билдириш орқали қатнашади.
Бироқ, О.М.Мадалиевнинг “айбловчи” деб номланиши лозимлиги ҳақидаги
таклифига қўшилиб бўлмайди, чунки “айбловчи” тушунчаси прокурорга
юклатилган вазифаларга зид тарзда фақат айблов нуқтаи назарини келтириб
чиқаради. Ваҳоланки, судда прокурорнинг вазифаси қонунийлик, ҳақиқатни
аниқлаш ҳамда айб учун жавобгарлик принципини амалда татбиқ этилишига
эришишдан иборатдир.
Шу билан бирга, олиб борилган тадқиқот иши давомида прокурор-
терговчилар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижасида судда иштирок
этаётган прокуратура ходимини 65 фоизи прокурор, 33 фоизи давлат айбловчи, 2
фоизи давлат вакили деб номланиши тарафдори эканлигини маълум қилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция судида иштирок этаётган прокуратура
ходимига “давлат айбловчиси” мақоми ўрнига “прокурор” процессуал мақом
берилиши лозим.
Шу нуқтаи назардан биринчи инстанция судларида жиноят ишларини
юритишдаги прокурорнинг асосий ваколатларидан бири – давлат вакили сифатида
қонунни бузган шахсга нисбатан эълон қилинган айбловнинг асосли ёки асоссиз
эканлигини суд жараёнида исбот қилиш орқали давлат айблови қонунийлиги ва
асослилигини таъминлаш ҳамда ишлар кўрилишида эса қонуний ва асосли фикр
билдиришдир.
Бу борада тадқиқот олиб борган О.М. Мадалиев фикрича, жиноят ишларида
иштирок этаётган прокурор айблов хулосасида шакллантирилган айбловдан холис
бўлиши ҳамда айблов хулосасига имзо чеккан прокурорнинг тутган ўрни
(позицияси)дан холис бўлишини қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйиш лозим.
Фикримизча, прокурорга давлат айбловини қувватлаш эмас, балки жиноят
ишлари бўйича айбловнинг асослилигини исботлаш мажбуриятини юклаш
мақсадга мувофиқ бўлиб, бу прокурорнинг айбловни ўзгартириш ёки ундан воз
кечиш ваколатларига монанд келади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
847
Ваҳоланки, суд жараёнида суд исботлаш мажбуриятидан холи бўлиши,
процесс иштирокчиларининг ваколатларини амалга ошириш учун тенг
ҳуқуқлардан фойдаланаётганлиги таъминлаб берилиши лозим. В.А.Лазареванинг
бу ҳақидаги асосли фикрини келтириш мумкин, “мунозарали жиноий суд ишида суд
субъект эмас, балки далилларни қабул қилувчидир”.
Шу билан бирга, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра,
“прокурор
судларда
жиноят ишлари
кўрилаётганда
давлат айбловини
қувватлайди” – деган жумласи ҳам тор маънода қўлланилган.
“Давлат айбловини қувватлаш” жумласи прокурорга фақат айбловни
қувватлаш кераклиги ҳақидаги мажбуриятни юклайди.
Шунингдек, ушбу модданинг 4-қисмида, ишлар судларда кўрилаётганда
иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари процессуал қонунлар билан
белгиланган бўлиб, бу эса прокурорнинг айблов ҳамда айблов билан боғлиқ
бўлмаган ишлардаги ваколатларини кўрсатади.
Фикримизча, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси 3-қисмидаги
“Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини
қувватлайди”
деган жумлани
“Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилишида
давлат айбловининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш орқали уни
қувватлайди ҳамда ишларнинг қонуний ҳал этилиши юзасидан фикрини
билдиради”
деган жумлага;
Шунингдек, амалдаги ЖПКнинг 409-моддаси 1-қисмидаги
“прокурор
биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб,
давлат айбловини қувватлайди”
жумласини
“Прокурор судларда жиноят ишлари
кўрилишида давлат айбловининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш
орқали уни қувватлайди ҳамда ишларнинг қонуний ҳал этилиши юзасидан
фикрини билдиради”
деган таҳрирдаги ўзгартириш таклиф этилади.
Шу билан бирга, амалдаги ЖПКнинг 409-моддаси мазмунидан кўринадики,
прокурор атамаси икки хил тарзда қўлланилган, у биринчи инстанция судларида
“давлат айбловчиси” сифатида, юқори босқич судларида эса “
прокурор
” мақомида
иштирок этиши белгиланган. Бу эса қонундаги қарама-қаршилик мавжудлигидан
далолат беради.
Мисол учун, биринчи инстанция судида жиноят ишларини юритишда давлат
айбловчиси ваколатлари билан боғлиқ бўлган ЖПКнинг 51-моддаси (ҳимоячи
иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар), 80-моддаси (рад қилиш ва ўзини ўзи рад этиш
ҳамда уларни ҳал қилиш тартиби), 397-моддаси (жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлаш тўғрисидаги қарор), 429-моддаси (процесс иштирокчиларининг судга
келган-келмаганлигини текшириш), 431-моддаси (суд таркибини, тарафларни
эълон қилиш ва рад қилиш ҳуқуқини тушунтириш), 439-моддаси (суд терговининг
бошланиши), 442-моддаси (судда сўроқ қилиш тартиби), 449-моддаси (тарафлар
музокарасининг мазмуни ва тартиби), 450-моддаси (тарафларнинг айбловнинг
моҳияти юзасидан таклифлари) да “давлат айбловчиси” ибораси қўлланилган.
Ёки ЖПКнинг суд муҳокамасида давлат айбловчисининг ваколатини
тартибга
солувчи
бошқа
моддаларида,
яъни
402-моддаси
(процесс
иштирокчиларини жиноят иши материаллари билан таништириш), 409-моддаси
(суд муҳокамасида прокурорнинг иштироки), 412-моддаси (прокурорнинг,
ҳимоячининг, жамоат айбловчисининг, жамоат ҳимоячисининг суд мажлисига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
848
келмаслиги оқибатлари), 413-моддаси (фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий
жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари), 416-моддаси (судланувчини
янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда
суднинг ҳаракатлари), 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс
томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда
суднинг ҳаракатлари) да эса “прокурор” ибораси ишлатилган.
Кўринадики, судда жиноят ишларини юритиш тартибида ҳам “прокурор” ҳам
“давлат айбловчиси” тушунчаси қўлланилади.
Фикримизча, амалдаги ЖПКнинг 33-моддасига прокурорнинг суддаги
функциясига таъриф бериш орқали унинг суддаги процессуал мақомини белгилаш,
юқорида қайд этилган ЖПК нормаларида ифодаланган айрим нормада “прокурор”,
айримларида эса “давлат айбловчиси” ҳақидаги ҳар хилликни бирхиллаштириб,
ягона “прокурор” иборасини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга, юқоридаги таҳлилларда келиб чиқиб, фикримизча, амалдаги
ЖПКнинг 33-моддасида прокурорнинг фақатгина назорат функцияси белгиланган
бўлиб, унинг судларда прокурор ваколатини таъминлаш функцияси ёритилмаган.
Шу билан бирга, олиб борилган тадқиқот иши давомида прокурор-
терговчилар ўртасида мазкур масала юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровлар
натижасида сўралганларнинг 80 фоизи ушбу қоидани киритиш лозимлигини, 13
фоизи унга қарши эканлигини, 7 фоизи бетараф эканлигини маълум қилган.
Шунга кўра, ЖПКнинг 33-моддасини
“Прокурор жиноят ишлари бўйича
судларда иштирок этиб, ишларнинг қонуний, асосли ва адолатли ҳал этилиши
юзасидан фикр беради”
деган мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш мақсадга
мувофиқдир.
О.М. Мадалиевнинг фикрича, прокурор биринчи инстанция судларида
жиноят ишларининг кўрилишида нафақат давлат айбловини қувватлайди, балки
қонун вакили сифатида ишни тўғри ҳал қилиш учун ўзининг хулосаларини бериш
йўли билан ҳам қатнашади.
Н.П.Кириллованинг фикрича, суд жараёнида прокурор иккита функцияни
бажаради – жиноий таъқиб ва инсон ҳуқуқлари. Давлат айбловини таъминлаш – бу
жиноий таъқиб қилиш функциясини амалга ошириш шакли бўлиб, инсон ҳуқуқлари
функцияси эса суд иштирокчиларининг моддий ва процессуал ҳуқуқларининг
бузилиши ва уларни бартараф этишда намоён бўлади.
Ю.В.Кореневский фикрича, биз прокурор фаолияти мазмуни ўзгармас деб
ҳисоблаймиз: суд мажлисида қонунийликни ҳимоя қилувчи орган вакили сифатида
намоён бўлар экан, у айблов функциясини барча процесс иштирокчиларининг
қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали амалга ошириш керак.
Дарҳақиқат, хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, биринчи инстанция судида
жиноят ишлари кўрилишида иштирок этаётган прокурор қуйидагиларни амалга
оширади:
биринчидан,
айбловнинг
қонуний
ва
асослилигини
жиноят
иши
ҳужжатларидан келиб чиқиб асослайди; иккинчидан, давлат органи вакили
сифатида қонуннинг тўғри қўлланишилиши, ишнинг адолатли ҳал этилиши
юзасидан ўз муносабатини билдиради; учинчидан, процесс иштирокчиларининг
ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият, давлат манфаатларини ҳимоя қилади;
тўртинчидан, ҳимояга муҳтож, ночор, ожиз аҳволдаги шахсларнинг манфаатларини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
849
ҳимоя қилади; бешинчидан, айблов ўз тасдиғини топмаса, уни ўзгартиради ёки
айбловдан воз кечади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Поторыкина
Е.Ю.
“Уголовно-процессуалный
статус
прокурора
в
судопроизводстве
Европейских
государств”.Социаньно-экономические
явления и процессы, Т. 10, № 12, 2015 – С 132.
2.
Ўзбекистон Юридик энциклопедияси/ Масъул муҳаррир Н. Тойчиев. – Т.:
Адолат, 2010. – Б. 372.
3.
Прокурор назорати (Умумий қисм): О.М. Мадалиев (Иноғомжонова З.Ф.нинг
умумий таҳрири остида.). – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2009. – Б. 49.
4.
Лазарева В.А. Проблемы доказывания в современном уголовном процесси.
России: учеб. Пособие. Самара: Самарский ун-т, 2007. – С 83.
5.
Безвершенко Д.А. Роль прокурора в уголовном судопроизводстве РФ / Д.А.
Безвершенко. – Текст: непосредственный // Молодой ученый. – 2013. – № 1
(48). – С. 256–258. – URL: https://moluch.ru/ archive/48/6103/ (дата
обращения: 23.09.2020).
6.
Прокуратура в странах СНГ: правовой статус, функции, полномочия: научное
и учебное пособие / под общ. И науч. ред. Проф. Щербы С.П. –М.: Издательство
«Экзамен», 2007. -557, - C 37.
7.
Рябцев В.П. Функции и направления деятельности органов прокуратуры//
Прокурорский надзор: учебник дляя вузов/ Под ред. А.Я.Сухарева. М.,2004. – С
64.
8.
Уголовный процесс европейских государств: монография / Смарин В.И.,
Луцик В.В. – Москва: Проспект, 2018. – С. 752. – ISBN 978-5-392-24189-7.
9.
Тугутов Б.А. Функции прокурора на судебных стадиях уголовного процесса:
дис.канд.наук. М.,2014. – С 12.
10.
Крюков В.Ф. Отказ прокурора от государственного обвинения: дис. канд.
юрид.наук. Воронеж, 1996. – С. 161.
11.
Арсеньев Н.Я. Судебный надзор прокуратуры // Соц. законность. 1949. № 1. –
С. 20.
12.
Перлов И.Д. Судебное следствие в советском уголовном процессе. М., 1955. –
С. 107.
13.
Баксалова
А.М.
Уголовно-процессуальная
функция
обвинения,
осуществляемая прокурором, и ее реализация на судебном следствии:
диссертация канд. юрид. наук. Томск, 2002. – С. 28.
14.
Лазарева В.А. Участие прокурора в уголовном процессе. Научно-практическое
пособие/ – М.: Издательство Юрайт, 2017. – С. 87. – Серия: Профессиональная
практика.
15.
Прокурорский надзор Российской Федерации. Учебник под.ред. А.А. Чувилова
М. Юрист. 1999. – С. 239.
16.
Б.Х. Пўлатов. Судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурорнинг
процессуал фаолияти. Ўқув қўлланма. – Т. 2004. – Б. 92.
17.
Указ.научое и учеб.пособие / под общ. И науч. ред. Проф. Щербы С.П. – М.: Изд.
«Экзамен», 2007. – С. 557. Глава №3.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
850
18.
Прокурор назорати (Умумий қисм): О.М. Мадалиев (Иноғомжонова З.Ф.нинг
умумий таҳрири остида.). – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2009. – Б. 61.
19.
Курышов И.С. “Роль прокурора в осущестлении уголовного преследования в
досудебных стадиях уголовного судопроизводства” Закон и права. 2018. №1.,
– С. 88.
20.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКга шарҳлар. Масъул муҳаррир: проф. Ғ.А.
Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 629.
21.
Лазарева В.А. Участие прокурора в уголовном процессе. Научно-практическое
пособие/ – М.: Издательство Юрайт, 2017. – С. 87. – Серия: Профессиональная
практика.
22.
https://kodeksy.com.ua/ka/ugolovno_protsesualnij_kodeks_ukraini/36.htm.
23.
О.М. Мадалиев. Жиноят ишларини биринчи инстанция судларида
кўрилишида прокурорнинг иштироки. Монография. / ю.ф.н., доцент К.П.
Иркаходжаевнинг таҳрири остида. – Т.: ТДЮИ, 2005. – Б. 20.
24.
О.М. Мадалиев. Жиноят ишлари бўйича судларда прокурор иштироки.
Диссертация. – 352. Т.: 2010. – Б. 23.
25.
Лазарева В.А. Проблемы доказывания в современном уголовном процесси.
России: учеб. Пособие. Самара: Самарский ун-т, 2007. – С. 39.
26.
О.М. Мадалиев. Ўша монография. / – Т.: ТДЮИ, 2005. – Б. 13.
27.
Кириллова Н.П. Процессуальные функции профессиональных участников
состязательного судебного разбирательства уголовных дел в суде первой
инстанции: дис. … д-ра юрик.наук. СПб., 2008. – С. 10.
28.
Кореневский Ю.В. Государственное обвинение в условиях судебной реформы
(процессуальный, тактический и нравственный аспекты). М., 1994. – С. 13.
