Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Proceeding status of the prosecutor participated in the
investigation of an incorrect sentence or decision in the
court of appeals
Dilzoda DOVUDOVA
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
This article considers the court of appeal, its purpose,
subject, activities of the prosecutor at this stage, its procedural
status, functions, and its role in ensuring human rights and
freedoms.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4-pp139-152
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
appeal,
judge,
prosecutor,
procedural status,
function,
human rights and freedoms.
Апелляция инстанция суд муҳокамасида қонуний
кучга кирмаган ҳукм ёки ажримни текширишда
иштирок этаётган прокурорнинг процессуал мақоми
ANNOTATSIYA
Kalit so‘zlar
:
апелляция,
суд,
прокурор,
процессуал мақом,
функция шахс ҳуқуқ ва
эркинликлари
.
Мазкур мақолада апелляция инстанция суд босқичи,
унинг мақсади, предмети, мазкур босқичда прокурор
фаолияти, унинг процессуал мақоми, функциялари ва
унинг инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашдаги
ўрни мушоҳада қилинган.
1
PhD, Associate Professor, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
140
Процессуальный статус прокурора, участвующего в
расследовании неправильного приговорения или
постановления в суде апелляционной инстанции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
апелляция,
судья,
прокурор,
процессуальный статус,
функция,
права и свободы человека
.
В статье рассмотрены апелляционный суд, его цель,
предмет, деятельность прокурора на данном этапе, его
процессуальный статус, функции и их роль в обеспечении
прав и свобод человека
.
Жиноят процесси доктринасида апелляция инстанция суд муҳокамасида
прокурорнинг процессуал мақоми доим мунозара майдонида бўлиб келган. Бироқ
прокурорнинг апелляция инстанция суд муҳокамасидаги иштироки, унинг
процессуал мақоми, вазифаси, функцияси юзасидан миллий тадқиқот ишлари
деярли олиб борилмаган. Шу нуқтаи назардан ҳам ушбу мақолада мушоҳада
қилинадиган
масалалар долзарблиги билан аҳамиятлидир.
ЖПКнинг 409
-
моддасига асосан, прокурор апелляция инстанция судида
жиноят ишларини кўришда иштирок этиши ҳақида қоида белгиланган ва у ушбу
моддада назарда тутилган ваколатлардан фойдаланади.
Статистик маълумотларга кўра, республика бўйича апелляция тартибида
2019 йилда 4 286 нафар шахсга нисбатан 3186 та, 2020 йилда 4029 нафар шахсга
нисбатан 3108 та, 2021 йилда 11 122 нафар шахсга нисбатан 8 311 та, 2022 йилда
15 267 нафар шахсга нисбатан 11 544 та, 2023 йил 6 ойида
7 333 нафар шахсга
нисбатан 5 618 та ишлар кўрилган. Ушбу статистик маълумотлар ишлар кўрилиши
йилдан йилга ошаётганлигини кўрсатмоқда. Мазкур босқичда прокурор иштирок
этиши шарт бўлган асосий жараён иштирокчиларидан бири ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси судида иш юритиш (лотинча appellatio –
мурожаат,
шикоят) –
апелляция шикояти (протести) бўйича ҳақиқий ҳолатлар
аниқланишининг
тўлиқлигини
ва
жиноят
қонуни
нормалари
тўғри
қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида жиноят
-
процессуал
қонун
нормаларига риоя этилган
-
этилмаганлигини, биринчи инстанция суди
қонуний кучга кирмаган ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва
адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ва апелляция инстанцияси суди томонидан
қўшимча
равишда текширилган далиллар бўйича текширишдир.
В.Ю.Бреанский апелляция институтини тарихий ва замонавий жиҳатларини
таҳлил қилган бўлиб, апелляция термини (лотинча
“appellatio”
-
мурожаат, шикоят
ёки “appellarel” —чақириб олиш ) илк бор қадимги Римда (милоддан аввалги VI аср
охири –
I аср ўрталарида) пайдо бўлганлиги, дастлаб бу институт фақат мурожаат
шаклига эга бўлганлигини, кейинчалик эса апелляция судларида иш юритиш
билан боғлиқ процессуал тартиб жорий этилганлигини тадқиқот ишида баён
этган . Дарҳақиқат апелляция инстанциясида иш юритиш муайян тарихий
даврийликка эга. Бу эса мазкур босқичнинг заруратини белгилаб беради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ирландия маркази (ICHR), БМТнинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари (OHCHR) ва БМТнинг жиноятчилик ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
141
гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси (UNODS) билан ҳамкорликда ишлаб
чиқилган Модель жиноят процессуал кодексининг 12
-
боби биринчи инстанция
суди томонидан йўл қўйилган юридик ёки фактик хатолар сабабли ишни
апелляция тартибида кўриш институти белгилайди. Қайд этилган халқаро ҳужжат
апелляция инстанция босқичининг муҳимлигини кўрсатади.
И.Я.Фойницких таъкидлашича, “Апелляциянинг мақсади –
янги тўлақонли
муҳокама билан ҳукмнинг адолатлилигини қўшимча тасдиқлаш ҳисобланади” .
Х.Комогортева, И.Неагу ва М.Дамасчин апелляция инстанцияси ҳақида
тўлиқроқ қуйидагича таъриф берган –
жиноят процессининг мустақил босқичи
бўлиб, тегишли процессуал ҳуқуқ институтини амалга ошириш орқали биринчи
инстанция судининг якуний бўлмаган қарорларини текширишдан ҳамда қўшимча
далилларни қонунийлик, пухталик ва адолатли ўрганишдан иборат бўлган
процессуал жараёндир
.
Апелляция тартибда иш юритиш –
бу процессуал ҳаракатлар тизими бўлиб,
суднинг
қонуний кучга кирмаган қарорига шикоят бериш ёки протест келтириш
орқали ишнинг фактик ҳамда ҳуқуқий томонини янги суд муҳокамада,
судьялардан иборат таркибда кўриб чиқиб, қарор қабул қилишдан иборатдир.
Шу билан бирга, фикримизча, апелляция инстанция судининг мақсади
қонуний кучга кирмаган биринчи инстанция суд ҳукми ёки ажримларининг
қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига ўз вақтида баҳо бериш, уларни қонун
талабларига мувофиқлаштириш орқали шахснинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини,
жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Апелляция инстанция судида иш юритишнинг предмети биринчи инстанция
судининг қарорлари (ҳукм ёки ажрим) ва суд мажлисининг процессуал тартиб
қоидалари
ҳисобланиб, бу текширишда шахснинг айбдорлиги билан боғлиқ
фактлар ёки жиноят ҳолатлар
восита сифатида қаралади.
Суд ҳукми ёки ажримига протест (хусусий протест) ёҳуд шикоят келтириш
орқали апелляция инстанция судида иш юритиш жараёни юзага келади. Шу
аснода, суднинг якуний ва оралиқ қарорлари апелляция тартибида шикоят ёки
протест
(хусусий протест) келтиришга асос бўлади.
Юридик адабиётларда апелляция тартибида шикоят ёки протест (хусусий
протест) келтиришга асос бўладиган суд қарорлари тўртта гуруҳга ажратилган:1)
оралиқ қарорлар –
суд муҳокамасигача ва суд муҳокамасидаги, яъни мустақил ёки
суд якуний қарори билан шикоят ёҳуд протест берилиши мумкин бўлган, ҳолат
бўйича кўриб чиқилиши тугалланмаган ва аниқ шахсга нисбатан иш юритиш
якунланмаган жиноят ишлари; 2) якуний қарорлар –
ҳолат бўйича кўриб чиқилган
жиноят иши; 3) якунийдан
кейинги қарорлар
-
якуний суд қарори чиқарилгандан
сўнг уларни ижро этиш жараёнидаги қарорлари; 4) қарорлар
-
жиноят ишларини
юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик асосида чиқарилган қарорлар
.
Бизнинг муқаддам олиб борган тадқиқот ишимизда биринчи инстанция
судида прокурор процессуал мақоми, ваколатлари ва уни такомиллаштириш
масалалари ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан таҳлил этилган эди
.
Мазкур мақолада прокурорнинг апелляция инстанция суд муҳокамасидаги
прокурор иштироки, унинг процессуал мақоми, вазифаси, функциясига
тўхталмоқчимиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
142
Апелляция тартибида иш юритишда прокурор фаолияти қуйидагиларга
йўналтирилган:
-
биринчи инстанция судининг ноқонуний, асоссиз ва адолатсиз ҳукми ёки
бошқа қарорларини ижрога қаратилишига йўл қўймаслик ҳамда қонуний шарт
-
шароит яратмаслик;
-
биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоларни бартараф
этиш;
-
суд процесси иштирокчиларини ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;
-
апелляция инстанция судига қонуний, асосли ва адолатли суд қарорини
чиқаришга кўмаклашиш
.
Ишни таҳлил қилишда, прокурорнинг апелляция инстанция судидаги
прокурор процессуал ҳолати ва функциясидаги муаммоларни, унинг
иштирокининг мақсад ва вазифалари муаммоларини синчковлик билан ўрганиш
ҳамда бошқа процесс иштирокчилари билан унинг мақомини таққослаш зарур
бўлади
.
Шу сабабли олимларнинг бу борадаги фикрларини келтирамиз.Хусусан,
В.Ф.Крюков прокурорнинг процессуал мақомини ҳуқуқ
ва мажбуриятлар мажмуи,
шунингдек, жиноят процессининг умумий мақсад ва вазифаларига мос келадиган
ва қонунда белгиланган процессуал жавобгарликни қўллаш заруратида намоён
бўладиган процессуал манфаатларнинг мавжудлиги сифатида белгилайди
.
Д.А.Мезинов таъкидлашича, прокурорнинг процессуал мақоми унинг
ваколатларини амалга оширишда намоён бўлади, чунки процессда иштирок
этувчи прокурор давлатнинг мансабдор шахси ҳисобланади, демак прокурорнинг
унга процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини берувчи ҳолларда
берилади ва жамоат манфаатларини кўзлаган бу ҳуқуқлар унинг учун айни пайтда
мажбуриятдир .Худди шундай В.А. Лазарева ва С.И. Вершинина ҳам жиноят
процесси иштирокчиларининг процессуал мақомини уларнинг қонун билан
белгиланган ваколатлари ёки ҳуқуқ
ва мажбуриятларини амалга ошириши билан
боғлайди
.
Л.А. Воскобитованинг таъкидлашича, прокурор процессуал мавқеига кўра
ўзининг шахсий манфаатларини эмас, балки фақат давлат манфаатларини ҳимоя
қилиши
билан жамоат айбловчисидан фарқ қилади . Қайд этилган фикрга қисман
қўшилган ҳолда прокурор апелляция инстанция судида марказлашганлик
принципи асосида давлат органининг вакили сифатида иштирок этиб, нафақат
давлат балки шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ҳамда жамият
манфаатларини бирдек ҳимоя қилади
.
Жиноят процессида процессуал мақом процесс иштирокчисига улар ҳуқуқий
муносабатлар вужудга келган пайтдан бошлаб юклатилган ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг йиғиндиси билан белгиланади
.
Процесс иштирокчисига юклатилган функция орқали процессуал ҳуқуқ ва
мажбурият ёки ваколатлар амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан функция
прокурорнинг жиноят процесси иштирокчиси сифатидаги процессуал мақомини
белгилашда муҳим рол ўйнайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
143
В.Б.Ястребованинг
фикрича,
прокурорнинг
асосий
функциясининг
белгилари қонунни тўғри қўллаш, жиноий суд ишларини юритишда юзага келган
масалаларни ҳал этиш, процессуал ҳуқуқий хусусиятга эга
.
Юридик адабиётларда апелляция суд ишларини юритишда прокурорнинг
процессуал мақоми қандай функцияларни қамраб олиши бўйича ягона позиция
мавжуд бўлмай, айрим олимлар жиноий таъқиб (айблов) функцияси билан
боғласа, айримлар қайд этилган функциядан ташқари ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва
бошқаларни ҳам киритади.
Масалан, М.А.Марков апелляция инстанция судида прокурор функцияси
тўғридан тўғри айбловни қувватлаш бўлмай, аксинча прокурор биринчи
инстанция судининг қарорини текширишда унинг қонунийлиги ва асослилигини
таъминлаш функциясини амалга оширишини таъкидлайди
.
Д.Календарининг фикрича, биринчи инстанция судида прокурор биринчи
навбатда айбловни қўллаб қувватлайди. Апелляция инстанцияси судида прокурор
давлат айбловчиси эмас ва у айбловни қўллаб
-
қувватламайди, бироқ апелляция
протестини қўллаб
-
қувватлайди
.
Бошқа муаллиф
-
Б.Т.Безлипкиннинг таъкидлашича, прокурор қонун билан
белгиланган процессуал мақомини сақлаб, фақат жиноий таъқибни амалга
оширади . Т.Ю.Проскуринанинг фикрича, апелляция суд ишларини юритишда
прокурор иштироки аввало жиноий таъқиб функцияси бўлиб, у судланувчининг
айбдорлигини исботлаш ва жиноятнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб
жазо тайинлаш қаратилган
.
Апелляция инстанциясида иш юритишда прокурорнинг процессуал мақоми
давлат айблови функцияси билан қамраб олиниши бошқа процессуалист олимлар
томонидан ҳам қайд этилган
.
В.А.Лазареванинг фикрича, суд ҳукм чиқаргандан кейин ҳам прокурор
ўзининг айблов фаолиятини давом эттиради, унинг бекор бўлишига эришади ёки
жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини важларини рад этади. Шу сабабли,
нафақат биринчи инстанция суд муҳокамасида, балки апелляция инстанциясида
иш кўрилишида прокурор давлат айбловчиси сифатида иштирок этади. Буни у
оқлов ҳукми чиқарилган тақдирда ҳам уни бекор қилиш, шу билан бирга айблов
ҳукмини
судланувчини аҳволини
оғирлаштирувчи томонга ўзгартириш бўйича
асослар келтириш орқали бажаради
.
Н.В.Буланованинг фикрича, қачонки оқлов ва айблов ҳукмини маҳкумнинг
оғирлаштирувчи ҳолатларига ўзгартириш, жазони оғирлаштириш ва унинг
ҳаракатини
жиноий
-
ҳуқуқий квалификация қилишда мақсадида апелляция
тақдимномани (протест) келтириш орқали прокурор апелляция инстанциясида
жиноий таъқибни амалга ошириб, давлат айбловчиси сифатида иштирок этади.
Биринчи инстанция суди томонидан давлат айбловчисининг талаби
қаноатлантирилмаганлиги
сабабли у бу масалани апелляция инстанциясига кўриб
чиқиш учун ўтказади. Унда ўз нуқтаи
-
назарини қўллаб
қувватлайди. Шунда
прокурор, апелляция инстанциясида давлат айбловчиси томонидан биринчи
инстанция судида ўзгартирилган айблов ёки айблов хулосаси доирасида эълон
қилинган
айблов юзасидан жиноий таъқибни амалга оширади. Худди биринчи
инстанция суди каби судланувчининг айблилигини исботлаш мажбурияти
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
144
прокурорга –
апелляция инстанциясини судида жиноят ишлари кўрилишида
иштирок этувчи давлат айбловчисига юклатилган
.
Прокурор суд қарорларига нафақат шахснинг аҳволини оғирлаштириш
балки енгиллаштириш томонга ўзгартириш юзасидан ҳам апелляция тартибида
протест келтиради. Прокурор суднинг айблов ҳукмига бошқа асосларга асосан шу
жумладан, судланувчининг фойдасига (масалан, жуда оғир жазо тайинланганда),
протест келтирганда қонунда белгиланган талаблар бажарилиши ва суд
қарорларини
қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилига эришиш мақсадида
ҳаракат қилади
.
Мазкур масалада, М.С.Строгович таъкидлашича, прокурор томонидан
судланувчи фойдасига протест келтириши ёки айбловдан воз кечиши унинг
айблов тараф сифатидаги процессуал мақоми ўзгармайди
.
А.А.Тушев таъкидлашича, апелляция инстанциясида иш юритишда жиноий
таъқибни амалга ошириш шакллари оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов қарор
қабул
қилиш тўғрисида протест келтириш, айблов ҳукмини маҳкумни аҳволини
оғирлаштирувчи томонга
ўзгартириш ҳақида протест келтириш, айблов ҳукмига
ҳимоя томондан берилган шикоятга эътироз билдириш ҳисобланади
.
Юқорида аксарият олимлар апелляция инстанциясида прокурор жиноий
таъқиб яъни айблов функциясини амалга оширишини таъкидлайди.
Е.Ю.Поторикина Европа давлатларининг жиноят одил судловида
прокурорнинг жиноий процессуал мақомини ўрганиб, барча ғарб давлатларида
прокуратура айблов органи сифатида майдонга чиқади, бироқ демократик
жамиятда прокурор тизимига хос бўлган прокуратура органлари фаолиятининг
қонунчиликда белгиланган шундай тамойили мавжудки, бу ҳам бўлса инсон ва
фуқаро ҳуқуқларини таъминлаш эканлиги ҳақидаги фикрни илгари суради
.
Бу борада, ўз тадқиқот ишида О.М.Мадалиев прокурор судларда жиноят
ишлари кўрилишида давлат айбловини қувватлайди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини давлат томонидан муҳофаза қилиш вазифасини бажарувчи орган
сифатида, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолати сифатида иштирок этади
ва одил судловни амалга оширишда кўмаклашишини таъкидлайди
.
Бизнинг фикримизча, апелляция инстанция судида иштирок этаётган
прокурорнинг процессуал мақомини белгилашда аввало унинг ушбу
инстанциядаги вазифасини аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Хусусан,
прокурор:
биринчидан, давлат органини вакили сифатида жиноят ишлари бўйича суд
қарорларини адолатлигини ўз вақтида текширилишининг ҳуқуқий кафолатини
яратиш орқали процесснинг қонунийлигини таъминлаш ва давлатда қонун
устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади; ноқонуний, асоссиз ва адолатсиз
ҳукмларнинг
ижро этилишига йўл қўймаслик, ҳар бир ижро этиладиган қарор
одилона бўлиши, одил судловнинг мақсад ва вазифаларига мос келишини
таъминлайди.
иккинчидан, протест келтириш ваколати орқали апелляция инстанциясида
иш юритиш ташаббускорлиги билан юқори суд томонидан куйи суд фаолиятини
назорат қилинишини таъминлашга, шу билан бирга, биринчи инстанция суд
томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва
адолатлигини таъминлаш, айниқса ҳуқуқлари бузилган жиноят процесси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
145
иштирокчилари томонидан шикоят қилинмаган ҳолларда протест келтириш
орқали одил судловга кўмаклашади;
учинчидан, иштирок этиши мажбурий бўлган процесс иштирокчиси
бўлганлиги сабабли апелляция инстанциясида ишларни кўрилишида шахс,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқишига, суд
қарорларини
текшириш натижаси бўйича эса шахс ва фуқаронинг конституцион
ҳуқуқ ҳамда эркинликлари бузилмаслигини, шу билан бирга, давлатнинг фуқаро
ва
жамият
олдидаги
конституцион
мажбуриятларини
бажарилишини
таъминлайди.
Юқоридаги прокурор вазифаларининг таҳлили унинг апелляция
инстанцияси суд муҳокамасида фақат айблов функциясини амалга ошириши
ҳақидаги
фикрларни инкор этади.
Фикримизнинг тасдиғи сифатида В.Ф.Крюков прокурор томонидан юқори
суд инстанцияларида қуйидаги учта функция яъни, процессуал, суд хатоларини
аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича процессуал чоралар кўриш ҳамда
ҳуқуқни
муҳофаза қилиш функциялари бажариши, бунда процессуал функция
орқали қонуний ва асосли айбловни қувватлаш ифодаланса, суд хатоларини
аниқлаш функцияси ижрога фақат адолатли суд ҳукмларини қаратиш, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш функцияси жиноят процесси иштирокчиларининг бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш имконини бериши, қайд этилган функцияларнинг
барчаси ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги фикрлари тасдиқлайди
.
Биз ҳам олимнинг фикрига қисман қўшиламиз фикримизча, қонунчиликда
прокурорнинг процессуал мақоми тўлиқ ифодаланмаган бўлиб, Жиноят
-
процессуал кодексига мувофиқ, прокурор суд муҳокамасида айблов тарафи
сифатида кўрсатилган. Бироқ, суд муҳокамасида прокурор фаолияти кўп
функционал ҳисобланиб, у айбловнинг қонуний ва асослилигини қувватлаш билан
бирга шахс ҳуқуқларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш
функциясини ҳам амалга оширади.
Ушбу функция апелляция инстанцияси суд муҳокамасида прокурор
айбловни қувватлаши билан бирга, агар шахснинг айби янги далиллар асосида ёки
ўз тасдиғини топмаган тақдирда айбловдан воз кечиши ёки уни ўзгартириш
(ЖПКнинг 409
-
моддасига асосан) ҳақида фикр билдириш ваколатига ҳам
эгалигида намоён бўлади. Мазкур жиноят
-
процессуал қонунчилиги прокурорга
қайд
этилган ваколатлардан фойдаланишга йўл қўяди ва унинг айбловдан воз
кечиши судлар учун мажбурий аҳамият касб этади. Бу эса, прокурорнинг ҳуқуқни
муҳофаза қилиш яъни ҳақиқий ҳолатни аниқлаш орқали қонун устуворлигини
таъминлашнинг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди.
Прокурор томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
функцияси фақат адолатли ва асосли ҳукм ҳамда ажримлар чиқаришни сўраш
имкониятини беради. Бу борада О.В.Воронин тўғри таъкидлайди, маълумки,
конституциявий қоидаларга кўра прокурор суд фаолияти устидан назорат амалга
оширмайди, бироқ у ўзида қонунийликни таъминловчи субъект
ролини
таъминлайди, суд процессида алоҳида мақомда –
яъни иш бўйича фикр
билдирувчи субъект сифатида иштирок этади. Унинг мазкур иш бўйича суд
муҳокамасида иштирок этиши қонуний қарор қабул қилишнинг қўшимча
кафолати бўлиб хизмат қилади
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
146
Шунингдек, А.А.Тушев ўз докторлик тадқиқот ишида апелляция суд
муҳокамасида прокурорнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциясига эга эканлиги
ҳақидаги
фикрни илгари суради
.
Прокурорнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш функцияси жиноят процесси
иштирокчиларининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга имкон беради,
бу жиноят процессининг мақсадига тўлиқ мос келади.
Шу нуқтаи назардан, фикримизча прокурор апелляция инстанция судида
тараф сифатида иштирок этади, айбловни қонунийлиги ва асослилигини
қувватлаш
функциясини прокуратура тўғрисидаги ва жиноят
-
процессуал
қонунчилигида назарда тутилган ваколатлари орқали амалга оширади. Суд
мажлисида тарафи сифатида бошқа ҳимоя билан тенг ҳуқуқ эга бўлса
-
да, бироқ
улардан кўпроқ мажбуриятга эга ҳисобланади. Қонунда бу тўғридан тўғри
кўрсатилмаган, бироқ унинг нормалари мазмуни давлат вакили прокурорга
ҳуқуқни ҳимоя қилишни юклайди. Чунки, прокурор нафақат жабрланувчини балки
суд процесснинг бошқа иштирокчиларининг ҳам ҳуқуқларини рўёбга чиқиши ва
мажбуриятларини бажарилишининг кафолати бўлиб, бу билан у шахс
ва фуқаро
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш функциясини бажаради.
Апелляция инстанцияси жиноят процессининг мустақил босқичи ва унда
иштирок этувчи прокурор ҳам мустақил статусга эга.
Прокурорнинг яна бир функцияси мавжудки, у яққол кўриниб турмаса
-
да,
апелляция инстанция суд муҳокамасида иштирокида судланувчини янги айблов
бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар (ЖПКнинг 416
-
моддаси) ёки
жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир
этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар (ЖПКнинг 417
-
моддаси) аниқланганда
прокурор илтимоснома келтириш орқали жиноятчиликка қарши курашида намоён
бўлади.
А.А.Тушев ўз докторлик тадқиқот ишида апелляция суд муҳокамасида
прокурорнинг жиноятчиликка қарши курашиш функциясига мавжудлиги
ҳақидаги
фикрни илгари суриб, у
суд муҳокамасида янги аниқланган жиноий
ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни сўраш, ишни тегишли қисмини
ажратиб терговга юборишда намоён бўлишини таъкидлайди
.
ЖПКнинг 416 ва 417
-
моддаларига асосан 2021 йилда 391 нафар шахсга
нисбатан 295 та, 2022 йилда 469 нафар шахсга нисбатан 325 та, 2023 йил
6 ойида 209 нафар шахсга 140 та ишлар қайтарилган
.
Шунга кўра, бу борада Бош прокуратура томонидан прокурорларга юқорида
қайд
этилган асослар аниқланган тақдирда, ЖПКнинг 416 ва
417-
моддалари
талаблари асосида процессуал ҳаракатларни ўтказишнинг зарурлиги тўғрисида
асослантирилган илтимосномалар киритилиши юзасидан кўрсатма берилган . Бу
эса, прокурорнинг суд муҳокамасида жиноятчиликка қарши кураш функциясини
мустаҳкамлайди.
Тадқиқотчилар апелляция инстанциясида прокурор иштирокини икки
босқичга: қонуний кучга кирмаган суд ҳукми ёки ажримига апелляция протестини
келтириш, апелляция инстанциясининг суд муҳокамасида прокурор иштирок
этишга ажратади. Мазкур босқичларнинг ҳар бирида прокурорнинг фаолиятини
ўзига хос хусусиятлари мавжуд
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
147
Амалдаги ЖПКга мувофиқ, қонуний кучга кирмаган суд қарорларига
апелляция тартибида протест келтириш ваколати прокурор ёки унинг
ўринбосарига берилган. Бунда биринчи инстанция суд муҳокамасида иштирок
этган прокурор туман (шаҳар) прокурор ёрдамчиси суд қарорларига протест
(хусусий протест) келтириш ваколатига эга эмас.
Бошқа Россия, Қозоғистон ва АҚШ давлатлар процессуал қонунчилигида эса,
протест келтириш ваколати биринчи инстанция суд муҳокамасида иштирок этган
прокурорга ҳам берилган.
Биз амалдаги ЖПКнинг протест келтириш ваколати туман прокурори ёки
унинг ўринбосарига берилганлигини қувватлаймиз. Чунки, кўпгина ҳолатда туман
(шаҳар) прокурори ёрдамчиси лавозимига ёш, хали тажрибаси етарли бўлмаган
ходимлар тайинланиши ёки ушбу соҳавий йўналишда фаолият олиб борадиган
ходим тез
-
тез бошқа лавозимга ўтказилиши амалиёти мавжуд. Бу эса,
прокурорнинг протест процессуал ҳужжати қонуний, асослантирилган ва
адолатли бўлишига таъсир этиши эҳтимоли мавжуд.
Шу билан бирга, Бош прокурорнинг 27.11.2015 йилдаги “Жиноят ишлари
бўйича судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини
янада ошириш тўғрисида”ги соҳавий 126
-
сонли буйруқнинг (кейинги ўринда
соҳавий буйруқ деб юритилади) 16–банди апелляция инстанциясида иштирок
этадиган прокурорлар учун кўрсатма берилган бўлиб, суд қарорларининг
қонунийлигини
апелляция муддатида ўрганиб боришга жиддий эътибор бериш
ва аниқланган ноқонуний, асоссиз ҳамда адолатсиз суд қарорлари устидан
протест келтирилиши ҳақидаги қонун талабларининг оғишмай бажарилиши
таъминлаш белгиланган.
Апелляция инстанция суд муҳокамасида прокурор иштироки
Жиноят
ишларини апелляция инстанция судида кўришдаги прокурор давлат айбловини
қувватлашдаги
самарадорлиги, унинг
шахсий фазилатлари ва профессионал
тажрибаси билан боғлиқдир. Прокурор судланувчига эълон қилинган айбловнинг
асослилигини ўзининг асослантирилган фикри билан судни ишонтириши керак .
ЖПКнинг 49716
-
моддасида назарда тутилган қоида эса, апелляция
инстанция
суд муҳокамасида иштирок этиш учун қайси прокурор ваколат бериши,
унга кўра апелляция инстанцияси судида иш юритиш тегишинча Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент
шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан ваколат
берилган прокурор иштирок этиши қайд этилган.
Амалиётда апелляция инстанцияси суд муҳокамасида ваколат берилган
прокурор сифатида бўлим бошлиқлари, прокурорлари ёки бошқарма
прокурорлари иштирок этиш мумкин. Яъни Қонуннинг мазмуни Бош прокурор,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий прокурори ёки унинг ўринбосарини иштирокини чеклайди.
Ваҳоланки, қайд этилган субъектлар ҳам суд муҳокамасида иштирок этиш
ҳуқуқига
эга бўлиши лозим.
Аксарият давлатлар қонунчилигида суд муҳокамасида Бош прокурор, унинг
ўринбосарлари иштирок этишга ҳақли. Масалан, Италия давлат қонунчилигига
кўра, жиноят ишларини апелляция тартибида кўришда Бош прокурор иштирок
этиши белгиланган . Францияда, эса “Магистрларнинг мақоми тўғрисида”ги 1958
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
148
йилдаги узвий қонунни ўз ичига олган 58
-1270-
сонли Ордонансда кассация ва
апелляция судларида Бош прокурорлар, катта процесс трибуналлари қошида эса
республика прокурорининг иштирок назарда тутилган
.
Шунингдек,
кўпгина ривожланган, жумладан, Австралия, Германия, Бельгия,
Италия каби давлатларининг жиноят
-
процессуал қонунчилигида, жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судларида юқори турувчи прокурор иштирок
этиши назарда тутилган
.
Шу сабабли фикримизча, қонунчиликда
апелляция инстанция суд
муҳокамасида Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, уларнинг
ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши
ҳақидаги қоидага ўзгартириш орқали қайд этилган субъектларга ҳам апелляция
суд муҳокамасида иштирок этиш ваколати берилиши мақсадга мувофиқ.
Соҳавий буйруқда апелляция инстанциясида иштирок этаётган прокурор
хусусида умумий қоидалар 16
-
бандида берилган бўлиб, чуқурроқ ва батафсил баён
этилмаган. Хусусан, РФ Бош прокурор соҳавий буйруғининг 10
-
12 бандларида ва
ҚР
Бош прокурор соҳавий буйруғида эса алоҳида 2 ва 4
-
боблар мавжуд бўлиб,
уларда тўлиқ ушбу босқичдаги фаолияти йўналтирилган . Шу нуқтаи назарда
келиб чиқиб, амалдаги соҳавий буйруқ талаблари қайта кўриб чиқиб,
такомиллаштириш
мақсадга
мувофиқ
бўлиб,
бу
прокурор
фаолияти
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Апелляция босқичда иштирок этаётган прокурор қандай лавозимда
ишлаганлигидан қатъий назар
жиноят
-
процессуал қонунчиликда назарда
тутилган ваколатлардан фойдаланади ва суд муҳокамасида қонун ҳужжатлари ёки
суд амалиёти уларнинг ваколатини фарқламайди.
Бироқ, биринчи инстанция судида иштирок этадиган прокурор билан
апелляция
инстанция
суд
муҳокамасида
қатнашадиган
прокурорнинг
фаолиятининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари мавжуд бўлиб, уларни тадқиқ этиш
ушбу босқичларда прокурор иштирокининг назарий томонларини очиб беришга
ёрдам беради.
O.Kaпинуснинг фикрича, прокурор ўз фаолиятини юқори инстанцияси давом
эттирар экан, жиноий таъқибни амалга оширишдан тўхтамайди, бироқ ушбу
вазифа биринчи инстанция судидаги давлат айбловчисининг вазифасидан фарқли
равишда прокурор томонидан турли мақомда, масалан давлат айбловчиси,
прокурор ёки юқори тypyвчи прокурор мақомида амалга оширилиши мумкин.
Яъни, биринчи инстанция судида прокурор ягона ҳуқуқий мақомга
-
давлат
айбловчиси мақомига эга бўлади. Ўз навбатида апелляция, ва
кассации
инстанцияси судларида прокурорнинг процессуал мақоми ягона бўлмай, унинг
фаолияти процессуал мазмунида турли мураккабликлар (мақсадлар, вазифалар
турлилиги, турли даражадаги прокурорларнинг процессуал муносабатлари билан
боғлиқ) ҳамда юқори суд инстанцияларида прокурор фаолиятини ташкил этиш
билан боғлик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин"
.
Шу нуқтаи назардан прокурор апелляция инстанцияси суд муҳокамасида
жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати
сифатида иштирок этади. Бу билан у давлат органининг вакили сифатида ҳуқуқни
ҳимоя қилиш мажбуриятини амалга оширади. Ваҳоланки, жиноят ишлари бўйича
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
149
одил судловни амалга оширишда қонун бузилишларни ўз вақтида бартараф этиш
ва уни тўғри қўллаш билан боғлиқ прокурорнинг процессуал ва ташкилий
фаолияти прокуратура органларининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Юқоридаги таҳлиллардан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:
-
амалдаги жиноят
-
процессуал қонунчилигига мувофиқ апелляция
инстанция суд муҳокамасида прокуратура органининг вакили “прокурор”
процессуал мақоми билан иштирок этади ва жиноят процессуал ҳуқуқий
муносабатда унинг процессуал мақоми унинг функцияси орқали юклатилган
ваколатларини амалга оширишда юзага келади;
-
апелляция инстанция суд муҳокамасида прокурор учта, яъни: давлат
айбловининг қонуний ва асослилигини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, жиноятчиликка
қарши
курашиш функцияларини амалга оширади. Бу функциялар бир бири билан
боғлиқ бўлиб, уларни алоҳида таъминлашнинг имкони йўқ.
-
жиноят
-
процессуал қонунчиликда апелляция инстанция суд муҳокамасида
Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар
прокурорлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Ҳарбий
прокурори,
уларнинг
ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши
ҳақидаги
қоидага
ўзгартириш орқали қайд этилган субъектларга ҳам апелляция
суд муҳокамасида иштирок этиш ваколати берилиши мақсадга мувофиқ.
-
Бош прокурорнинг 27.11.2015 йилдаги “Жиноят ишлари бўйича судларда
ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш
тўғрисида”ги соҳавий 126
-
сонли буйруғи талабларини бугунги кундаги суд
-
ҳуқуқ
ислоҳотларидан келиб чиқиб, умумий қоидалардан талқинидан қочган ҳолда
чуқурроқ кўрсатма тарзидаги махсус қоидалар киритилиши лозим бўлиб, бу эса
судларда прокурор иштирокининг суд муҳокамасидаги самарадорлиги ва
сифатини оширишга хизмат қилади.
Фикримизнинг якунида шуни таъкидлаш лозимки, апелляция инстанция суд
муҳокамасида сифатли ва самарали прокурор иштироки инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминланишининг муҳим кафолати десак муболаға бўлмайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Олий суд статистика маълумотлари. 05.07.2022 й, 07/13
-7623-213-
сонли
хати асосида олинган ва Бош прокуратуранинг статистик маълумотлар ҳақидаги
ҳисоботи 2019
-
2023 йил 6 ойи.
2.
Краткий политический словарь / Под общ. ред. Шишлина Н.В. и Онникова
Л.А —
М
.
: Политиздат, 1978. —
С. 21; Большой юридический словарь / Под ред.
Сухарева А.Я , Крутских В.Е.
-
М.: Инфра
-
М, 2004.
-
С. 33.
3.
Брянский
В.
Ю.
Апелляционное
производство
в
уголовном
судопроизводстве. тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 12.00.09, кандидат
юридических
наук.
2006.
11
-
13
С.
https://www.dissercat.com/content/apellyatsionnoe-proizvodstvo-v-ugolovnom-
sudopro
izvodstve. Апелляционное обжалование: история и современность. În:
Российский судья, №7/2005, с.39.
4.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ирландия маркази (ICHR), БМТнинг Инсон
ҳуқуқлари
бўйича Бош комиссари (OHCHR) ва БМТнинг жиноятчилик ва
гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси
(UNODS) билан ҳамкорликда ишлаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
150
чиқилган
Модель
жиноят
процессуал
кодекси.//
Электрон
манба.
https://www.usip.org/model-codes-post-conflict-justice-/puclication-themodel-
codes/english-version-volume-2
5.
Фойницкий И.Я. Курс уголовного судопроизводства. СПб
., 1996.
Т
.2.
С
.533.
6.
Комогорцева
К
., op.cit.,
с
.9-11; Neagu I., Damaschin M., op. cit., p. 278.
7.
Миллий қонунчиликда биринчи инстанция судининг ажримига хусусий
тартибда протест келтирилади. Бу ҳақда ЖПКнинг 40515,49711
-
моддаларига
қаранг. Протест билан хусусий протест бир хил ҳуқуқий процессуал ҳужжат
ҳисобланади
.
8.
Комогорцева К.А. Рассмотрение уголовных дел в апелляционном порядке
по уголовно
-
процессуальному законодательству Российской Федерации: автореф.
Дис. … канд.юрид.наук. М., 2013. С.17
9.
Довудова, Д. 2021. Анализ теоретико
-
правовых основ полномочий
прокурора при рассмотрении уголовных дел в судах первой инстанции. Общество
и инновации. 2, 4/S (май 2021), 838–
850. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-
vol2-iss4/S-pp838-850., 2020. 31-
36 Б. Довудова Д.Д. Процессуальный статус
прокурора в уголовном процессе в судах первой инстанции и вопросы его
совершенствования // Обзор юридических наук (Review of law sciences),. –
2020.
–
С. 31
-36 https://cyberleninka.ru/article/, Dovudova, D. "The procedural status of the
prosecutor in criminal proceedings in the courts of first instance and issues of its
improvement." Review of law sciences 4.1 (2020): 36.,
Д
.
С
.
Довудова
“Preliminary
hearing of criminal cases: features
, issues and need for improvement”. International
Journal Of Law And Criminology. (ISSN
–
2771-2214) VOLUME 02 ISSUE 08 Pages: 19-24
10.
Разинка А.Н. Апелляция в уголовном судопроизводстве. М.: Юрлитинформ,
2004; Халиулин А.Г., Разинкина А.Н., Решетова Н.Ю. Участие прокурора в суде
апелляционной и кассационной инстанции: пособие. М., 2013.
11.
Шобухин, В.Ю. Надзор за исполнением законов как одно из основных
направлений деятельности российской прокуратуры // Правоведение.
- 2015. - N 2.
-
С. 85
-91.
12.
Крюков В.Ф. Правовой статус прокурора в уголовном преследовании
(досудебной и судебное производстве): авто
-
реф. Дис. ... д
-
ра юрид.наук. М., 2012.
С.12.
13.
Мезинов Д.А. Участие прокурора в рассмотрении
дел судами: [учебное
пособие для вузов про специальности
021100 “Юриспруденция”] /Д.А.
Мезинов
;[науч.ред. С.Л.Лонь]; Том. Гос. ун
-
т, Юрик.фак., Каф. Уголовного процесса,
прокурорского надзора и правоохран. деятельности. –Томск: Изд
-
во НТЛ, 2008.
С.43
14.
В.А. Лазарева ва С.И. Вершинина, Процессуальный статус участников
уголовного судопроизводства как фактор, обуславливающий содержание и состав
системы мер пресечения. Вектор науки ТГУ. Серия: Юридические науки. 2020. № 1,
С.18
-19.
15.
Воскобитова Л.А. Апелляция
-
принципиально новый институт в
уголовном судопроизводстве // Апелляция: реалии, тенденции и перспективы. М.,
2013.
56.С.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
151
16.
М.Ш.Буфетова Э.Ж. Базаржапова. Процессуальные особенности получения
статуса
потерпевшего
в
Российском
уголовном
судопроизводстве
https://cyberleninka.ru/article/n/
17.
Ястребов В.Б. Функция прокурора уголовном судопроизводстве (былое и
современность: некоторое уроки Судебной реформы 1864 г. // Актуальные
проблемы российского права. 2014. №4. С. 620
)
18.
Марков М.А. Правовое положение прокурора в суде апелляционной
инстанции по уголовным делам // Общество: политика,
экономика, право.
2016.
№1. С
.1.
19.
Calendari D., “Partisiparea prokurorululla examinarea cauzelor penale in
instantele de apel”. Teza de doctorat în drept Specialitatea: 554.03 –
Drept procesual
penal. 2022. Календари Д., «Участие прокурора в рассмотрении уголовного дела в
апелляционном порядке». диссертация на соискание ученной степени доктора
права. Докторальная школа юридических наук Государственного университета
Молдовы. Кишинэу, 2022.
20.
Безлепкин Б.Т. Уголовный процесс России. 2
-
е изд. М., 2004. С.78.
21.
Проскурина Т.Ю. Участие прокурора в апелляционном производстве //
Юридический вестник Самарского университета. 2017. Т.3. №2. С.82
22.
Лазарева В.А. Уголовно
-
процессуальное право. Актуальные проблемы
теории и практики: учебник для магистров/ В.А.
Лазарева, А.А. Тарасова.
-2-
е изд.,
перераб. и доп. –М., 2014. –С 415.
23.
Лазарева В.А. Прокурор в уголовном процессе: учеб.
пособие. М.: Юрайт,
2011. С.160.
24.
Буланова Н.В. Участие прокурор в рассмотрении уголовных дел судами:
монография/ Академия Генеральной прокуратуры Российской Федерации. –
Москва: Проспект, 2018. –
С 108.
25.
Строгович М.С. Уголовное преследование в советском
уголовном процессе
.
М.: Изд
-
во Акад. Наук. СССР. 1951. С. 183.
26.
Тушев А.А. «Прокурор в уголовном процессе Российской Федерации:
система функции и полномочий» диссертации на соискание ученой степени
доктора юридических наук. –М, 2006 г. С. 262
-263.
27.
Поторикина Е.Ю. Уголовно
-
процессуальный статус прокурора в
судопроизводстве Европейских государств
ФГБОУ ВПО «Московский университет
МВД России им.В,Я,Кикотя»,
г.Москва. // Электрон манба. e
-mail:Gekusek@mail.ru/
28.
О.Мадалиев. Жиноят ишларини судларда кўрилишида прокурор
иштироки
-
фуқароларнинг
конституциявий
ҳуқуқларини
таъминлаш
воситаларидан бири сифатида.// ТДЮИ Ахборотнома. Т.
-
2008. №6/2008
29.
Крюков В.Ф. Прокурор в уголовном судопроизводстве России (история
современность). С. 333
30.
Воронин О.В. О содержании функции участия прокурора в рассмотрении
дел судами. // Вестн. Том. Гос. ун
-
та. Право. 2013. №3. С.7.
31.
Тушев Александр Александрович “Прокурор в Уголовном процессе
Российской Федерации: система функций и полномочий” диссертации на
соискание ученой степени доктора юридических наук. –К., 2006 г. С.282.
32.
Бош прокуратуранинг асосий кўрсаткич ҳақидаги маълумотлар ҳисоботи
2021 йил 2023 йил 6 ойи.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
152
33.
Бош прокуратура кўрсатмаси. 28.02.2019 й. №12/20
-19-07/20-
сонли
34.
Халиулин А.Г., Разинкина А.Н., Решетова Н.Ю. Указ. соч.
35.
Россия Федерацияси Жиноят
-
процессуал кодекси. // Электрон манба:
https://www.consultant.ru/
36.
Қозоғистон
Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси. // Электрон
манба: https://online.zakon.kz/
37.
Каленьдарь Д.А. Участие прокурора при рассмотрении уголовных дел в
суде апелляционной инстанции. Юридические наука. С.23
38.
Ибрагимов.З.С. Далат ҳокимияти тизимида прокуратуранинг ўрни ва роли
(қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил). юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация. Д
-
355.Тошкент
-
2010. Б.76.
39.
Россия Федерацияси Бош прокурорининг 30.06.2021 йилдаги 376
-
сонли
“Жиноят суд ишларини юритишнинг суд босқичлари прокурор иштироки
ҳақида”ги буйруғи. 10
-12-
бандлар Электрон кутубхона.
40.
Қозоғистон
Республикаси Бош прокурорининг “Прокурор назоратини
ташкил этишнинг айрим масалалари” 06.09.2018 йилдаги 113
-
сонли буйруғи 2,4
-
боб
41.
Капинус O.C.,
К вопросу о процессуальном положении прокурора в
уголовном судопроизводстве// Прокурор 2013, № 2.C 56.
