Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the essence and legal basis of rehabilitation
in criminal cases
Alisher SATTOROV
1
Tashkent Military Court
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article explores some matters in the field of the citizen
protection from illegal criminal prosecution and accusation,
restriction of their rights and freedoms. Also examined a
mechanism of compensation for harm caused by unlawful or
unjustified criminal charges. Proposals for improving legislation
are justified.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
illegal actions,
rehabilitation,
reparation,
restoration of rights,
criminal proceedings.
Жиноят ишлари юритувида реабилитациянинг моҳияти
ва ҳуқуқий асослари таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ноқонуний ҳаракатлар,
реабилитация,
зиённи қоплаш,
ҳуқуқларни тиклаш,
жиноят процесси.
Ушбу мақолада шахсни ноқонуний жиноий таъқиб ва
айбловдан, ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашдан ҳимоя
қилишнинг
муаммоли
масалалари
таҳлил
этилган.
Шунингдек, ноқонуний ёки асоссиз жиноий айблов
натижасида етказилган зиённи қоплаш тартиби муҳокама
этилган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар асослантирилган.
1
Independent researcher, Tashkent Military Court, Tashkent, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
339
Анализ сущности и правовые основы реабилитации
в уголовном производстве
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
незаконные действия,
реабилитация,
возмещение вреда,
восстановление
прав,уголовный процесс.
В статье проанализированы некоторые проблемные
вопросы в области защиты личности от незаконного
уголовного преследования и обвинения, ограничения их
прав и свобод. Также рассматривается порядок возмещения
вреда, причиненного незаконными или необоснованными
уголовными обвинениями. Обосновываются предложения
по совершенствованию законодательства.
Реабилитация нафақат миллий қонунчилик балки Ўзбекистон Республикаси-
нинг инсон ҳуқуқларини кафолатлаш юзасидан халқаро мажбуриятларининг
таркибий қисми ҳисобланадиган халқаро ҳуқуқ нормалари билан кафолатланади.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 2-моддаси
3-қисмига кўра ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз зиммасига қуйидаги
мажбуриятларни олади: a) мазкур Пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари
бузилган ҳар бир шахcни, агар бу ҳол расмий ҳаракат қилган шахcлар томонидан
содир этилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимояланишнинг самарали воситалари билан
таъминлансин; б) ана шундай ҳимоя талаб қилувчи ҳар қандай шахc учун юридик
ҳимоя нуфузли суд, маъмурий ёки қонуний ҳокимиятлар томонидан ёки
давлатнинг тизимида назарда тутилган бошқа нуфузли органлар томонидан
таъминлансин ва суд орқали ҳимояланиш имконияти ривожлантирилсин;
c) ҳуқуқий ҳимоя воситалари берилганда, нуфузли ҳокимиятлар буни қўллашни
таъминласинлар.
Шу билан бирга Пактнинг 9-моддасида ноқонуний равишда қамалган ёки
ҳибсда ушлаб турилган ҳар бир кишидаъво кучига эга бўлган товон талаб қилиш
ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
БМТнинг
Инсон
ҳуқуқлари
бўйича
қўмитаси
ҳам
Ўзбекистон
Республикасининг 5-даврий ҳисоботини кўриб чиқиб, Пактнинг 2-моддаси
3-бандига мувофиқ, қурбонларнинг ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситаларига
бўлган ҳуқуқларни кафолатлашни тавсия қилган. Реабилитация масаласи
Қийноқларга қарши қўмитанинг Ўзбекистон Республикасининг 5-даврий ҳисоботи
юзасидан якуний хулосалари.
БМТнинг 1985 йил29 ноябрдаги 40/34-сон Резолюцияси билан қабул
қилинган “Жиноят қурбонлари учун ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишга қарши
одил судловнинг асосий тамойиллари тўғрисида” Декларация эса, қурбон
атамасини жуда кенг шарҳлайди. Жумладан, қурбон атамасида, якка тартибда ёки
жамоа бўлиб зарар, шу жумладан тан жароҳати ёки маънавий зарар, рухий азоб,
моддий зарар, ҳали миллий жиноят қонунининг бузилиши ҳисобланмасада инсон
ҳуқуқларига оид умумэътироф этилган халқаро нормаларнинг бузилиши
ҳисобланадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида асосий ҳуқуқларининг
жиддий бузилиши натижасида зарар етказилган шахс тушунилади. Эътиборлиси,
Декларация миллий жиноят қонунининг бузилиши ҳисобланмаса ҳам инсон
ҳуқуқларига оид умумэътироф этилган халқаро нормаларнинг бузилиши ҳам
шахсни қурбон деб тан олиш ҳуқуқини юзага келтириши кўзда тутган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
340
Шунингдек, Декларацияга мувофиқ, қурбонларга рахм-шафқат билан
ёндошиш, уларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш зарур. Улар миллий
қонунчиликка мувофиқ, одил судлов механизмларига ва уларга етказилган зарарни
энг тез компенсация қилинишга бўлган ҳуқуққа эгалар.
Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид
ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг 14-моддасида хам
адолатли ва муқобил товон олиш ҳуқуқи эътироф этилиб, зарур ҳолларда,
қурбонларга тезкор характерга эга, адолатли, бадали юқори бўлмаган,эришиш осон
бўлган, расмий ва норасмий процедуралар орқали компенсация олиш имконини
таъминлашга қаратилган суд ва маъмурий механизмларни яратиш ва
мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилган.
Инсон ҳуқуқ ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш ҳақида Европа
конвенциясининг 13-моддасида реабилитация ҳуқуқи миллий қонунчилик эмас
Конвенцияда белгиланган ҳуқуқларни бузилишидан келиб чиқиши белгиланиб,
«Мазкур Конвенция билан тан олинган ҳуқуқ ва эркинлари бузилган ҳар бир шахс,
хатто бузилиш расмий равишда ҳаракат қилган шахслар томонидан содир этилган
бўлсада давлат органи ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситасига бўлган ҳуқуққа
эгалиги белгилаб қўйилган.
Конвенциянинг 7-иловаси 3-бандида агар қандайдир шахс, якуний ҳукм
билан жиноят содир этганлиги учун судланиб, унга нисбатан хукм кейинчалик
бекор қилинган ёки қандайдир янги ёки янги очилган ҳолат суд хатосига йўл
қўйилганлигини ишончли тарзда исботлашига асосан авф этилган бўлса, жазони
ўтаган шахс қонун ёки тегишли давлатнинг амалиётига мувофиқ компенсация
олади, агар номаълум ҳолат унинг тўлиқ ёки қисман айби билан ўз вақтида
аниқланмаган бўлса деб белгиланган.
Бундан келиб чиқадики, реабилитация этилган шахс қонунда тўғридан тўғри
белгиланмаган бўлса ҳам компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлиб, Инсон ҳуқуқлари
бўйича Европа суди айнан ушбу банд асосида аризачиларнинг ҳуқуқларини
тиклашга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилган.
Халқаро жиноят судининг Рим статути 85-моддасида ноқонуний қамоққа
олиш ёки қамоқда сақлашнинг қурбони бўлган ҳар бир шахс даъво кучига эга
бўлган компенсация олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, агар қандайдир шахс якуний қарор билан жиноят содир
этганлиги учун айбли деб топилган ва унга нисбатан чиқарилган ҳукм кейинчалик
қандайдир янги ёки янги очилган ҳолат суд хатоси мавжудлигини шубҳасиз
исботлаганлиги сабабли бекор қилинган ҳолда, бундай айбли деб топиш
натижасида жазоланган шахснинг қонуний компенсация олиш ҳуқуқий эътироф
этилган.
Давлатнинг жавобгарлигининг амалиётда амалга оширмасдан фақат
декларация қилиниши фуқаролар ва жамиятда ҳимояланмаганлик туйғусини
вужудга келтиради, ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун шарт-
шароитлар йўқлигини тушунишга олиб келади, давлатнинг обрўсига путур
етказади, унга ишончсизлик туғдиради. Шундай қилиб, инсоннинг ҳуқуқ ва асосий
эркинликлари бузилганда давлат томонидан етказилган зарарни компенсация
қилиш, нафақат назарий жиҳатдан эришса бўладиган балки амалда бериладиган
бўлиши зарур.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
341
Реабилитациянинг моҳияти юзасидан илмий адабиётлардаги аксарият
нуқтаи-назарга кўра, шахснинг реабилитация қилиниши унинг оқланиши ёки
реабилитация қилувчи асосларга кўра жиноят ишининг тугатилишини англатади
(А.Г. Эдилян, И.А. Либус, Б.Т. Безлепкин, Т.Т. Таджиев). Яъни жиноят ишини
тугатилиши ёки оқлов ҳукмининг ўзи реабилитацияга тенглаштирилади, бироқ
бундай ёндошув 21-аср бошларига қадар амалга оширилган тадқиқотлар
натижасида ишлаб чиқилган бўлиб, асосан совет жиноят процесси асосида ишлаб
чиқилган.
Масалан Т.Т. Таджиевнинг фикрича реабилитация бу ваколатли ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органнинг жиноят-процессуал ҳужжатда ифодаланган ва жиноят
ҳодисаси ёки жиноят таркиби йўқлиги ёки аниқланмаганлиги, ёки мазкур шахснинг
жиноят содир этишдаги иштироки аниқланмаганлиги ҳақида хулосасини қайд
қилувчи қароридир.
Бошқа
олимлар
ЖПКда
белгиланган
реабилитация
тушунчаси,
реабилитациянинг фақат процессуал қисмини яъни шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларни тиклашни қамраб олишини, реабилитациянинг асосий, энг муҳим
белгиси, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг дахлдор ёки айбдор
эмаслиги назарда тутилмоқда.
Бироқ реабилитация жараёни билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар, жиноят
ишини тугатилиши ёки оқлов ҳукмидан сўнг ҳам давом этади ва бундай ёндошув
реабилитация тушунчасини тор маънода тушунишга сабаб бўлади.
Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, реабилитация қилувчи
асосларга кўра жиноят иши тугатилганида, реабилитация этилган шахс фақат
формал жиҳатдан компенсация-қайта тиклаш воситаларига бўлган ҳуқуқни қўлга
киритади (Н.Я. Шило, В.М. Савицкий, В.С. Раменская, Н.Н. Скворцов, М.Ф. Полякова,
М.И. Пастухова).
Масалан, Н.Я.Шилонинг фикрига кўра, реабилитация – нафақат асоссиз
жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан жиноят ишининг
тугатилиши ёки оқланиши, балки бунинг оқибатида келиб чиқадиган ҳуқуқий
оқибатлардан иборат (айбсиз шахснинг шаъни ва қадр-қимматини тикланиши ва
етказилган моддий зарарнинг қопланиши).
М.И. Пастуховнинг
фикрича
реабилитация
формал-ҳуқуқий(тегишли
жиноят-процессуал ҳужжатда шахсни айбсиз деб эътироф этиш) вамоҳияти бўйича
(айбсиз шахсга етказилган зарарни қоплаш ва унинг бузилган ҳуқуқларини
тиклаш) жиҳатларидан иборат.
Реабилитация деганда ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка
тортилиш, озодликдан маҳрум қилиш, айбсиз шахснинг судланиши, билан боғлиқ
ҳуқуқ ва имтиёзларнинг қайтарилиши, ҳуқуқни чеклашнинг тугатилиши
шунингдек келгуси ҳуқуқ лаёқатини тиклаш тушунилади.
Реабилитацияни ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг, жиноят-
процессуал қонуни билан белгиланган ҳужжатдаги, жиноят ҳолати ёки жиноят
таркиби мавжудлиги(ёки аниқланмаганлиги) ёки судланган шахснинг жиноят
содир этишдаги иштироки исботланмаганлиги ҳақида қарори сифатида тушуниш
кенг тарқалган бўлиб, ундан сўнг ноҳақ айбланганган шахснинг барча ҳуқуқларини
тиклаш жараёни бошланиши кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилган. Яъни
аксарият ҳолларда реабилитация ва шахсга суд-тергов органлари томонидан
етказилган моддий зарарни қоплаш алоҳида-алоҳида ўрганилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
342
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички
ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ,
5, 5, 21-сонли қарори билан тасдиқланган “Реабилитация этилган ҳарбий
хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа
шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи
қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги”
Низомда эса реабилитация – қонунга хилоф ёки асоссиз равишда жиноий таъқиб
қилинган ҳарбий хизматчининг маҳрум этилган ёки чекланган ҳуқуқ ва
эркинликларини
тиклаш
ҳамда
етказилган
зарарни
қоплаш
сифатида
таърифланган.
ЖПК нормаларини тизимли таҳлил қилиш реабилитация атамаси:
1) Шахснинг айбсизлиги юридик фактини процессуал жиҳатдан белгиловчи
ҳужжат(процессуал ҳужжат); 2)ноқонуний жиноий жавобгарликка тортилиши ва
ҳукм қилиниши, процессуал мажбурлов чораларини қўлланишининг оқибатларини
бартараф этиш ва ҳуқуқларни тиклашнинг комплекс чораларини кўзда тутувчи
тартиб сифатида белгиланганлигини кўрсатади.
Бизнинг
фикримизча
реабилитацияни
нафақат
асоссиз
жиноий
жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан жиноят ишининг тугатилиши ёки
оқланиши орқали реабилитация ҳуқуқини эътироф этиш, балки жиноий
жавобгарликка тортиш, озодликдан маҳрум этиш, айбсиз шахсларни ноҳақ ҳукм
қилиш билан боғлиқ барча бузилган ҳуқуқларни тиклаш жараёни сифатида
тушуниш унинг моҳиятини мукаммалроқ намоён қилади.
Яъни реабилитациянинг биринчи белгиси бўлган ҳуқуқий реабилитация ва
унинг оқибати сифатида ижтимоий-маънавий реабилитациянинг моҳиятини
тўлиқроқ очиб беради.
Реабилитациянинг мақсади юзасидан қарашлар ҳам турли даврларда ўзгариб
борганлигини кўришимиз мумкин.
Масалан Т. Таджиев реабилитациянинг мақсадларига тергов ва суд
хатоларини тўғрилаш, эълон қилинган айбловни инкор қилиш, нотўғри ушлаб
туриш, айблаш ва ҳукм қилишнинг барча оқибатларини бекор қилишни киритган
бўлса, Д. Камалходжаевнинг фикричареабилитациянинг юридик мақсади – шахсни
фуқаролик ҳуқуқларига тўлиқэга бўлмаган “бегона ҳуқуқ” одамидан, “ўзининг
ҳуқуқи”инсонига, тўла ҳуқуқли фуқарога айлантиришдан иборат.
Бироқ, реабилитация тергов ва суд хатоларини тўғрилай олмайди, у фақат
унинг оқибатларини бартараф этиши мумкин, бундан ташқари Т. Таджиев
реабилитациянинг мақсадларини хаддан ташқари чеклаб қўйган, сабаби
реабилитация муайян доирадаги ҳуқуқлар эмас шахснинг бузилган барча
ҳуқуқларини тиклашни ўз олдига мақсад қилиши зарур.
Реабилитациянинг мақсади – айбсиз фуқаронинг оммавий ва хизмат соҳасига
доир ҳуқуқдан маҳрум бўлишини бартараф этиш, жамиятда унинг ҳалол номини
тиклаш – фуқаро ҳамда давлат ўртасида бузилган ишончни тиклашдан иборат.
Реабилитация механизмлари аввало шахснинг ҳуқуқларини тиклашга, яъни
аввало реабилитация этилган шахсни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ҳуқуқни
тиклаш функцияси бирламчи ҳисобланади.
Асоссиз ва ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш, нафақат моддий
балки, номоддий зарар етказишда ифодаланиши, шахснинг тадбиркорлик, ижодий
фаолиятини чеклаши, унинг келажакдаги режаларини барбод қилиши мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
343
Реабилитация шахсга нисбатан репрессия қўлланганлигидан келиб чиқиб,
бунинг ҳуқуқий оқибатларини бартараф этиш, шахснинг ҳуқуқий ҳолати ва обрў
эътиборини қайта тиклаш ва унга етказилган моддий зарарни тиклашда
ифодаланади.
Бироқ реабилитация фақатгина “реабилитация қилинишга бўлган ҳуқуқини”
эътироф этиш ва етказилган мулкий зарарни қоплашдангина иборат бўлмасдан,
шахснинг пок номи ва обрў эътиборини тиклаш, унинг ҳуқуқларини комплекс
тиклашни назарда тутиши зарур. Шу сабабли реабилитацияни етказилган моддий
зарарни қоплаш сифатида тушуниш, мазкур жиноят-процессуал институтнинг
самарадорлигига салбий таъсир қилади. Реабилитацияни оқлов ва шахснинг
ҳуқуқларини тиклаш сифатида қабул қилиш, ишни судга қадар юритиш босқичида
ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилувчи асослар билан тугатилган
шахсларнинг одил судловга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга
оширишни тақозо этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Таджиев Т.Т. Проблемы реабилитации в советском уголовном процессе.
Автореф. дис. докт. юрид. наук. Ташкент, 1991. – С. 15.
2.
Комментарий к Уголовно-процессуальному кодексу Российской Федерации
/ Под ред. В.П. Верина, В.В. Мозякова. М. Экзамен, 2004. – С. 45.
3.
Пастухов М.И. Реабилитация невиновных. Основы правового института:
Автореф. дис... канд. юрид. наук. – Минск. 1993. – С. 9.
4.
Камалходжаев Д. Реабилитация в уголовном процессе: Автореф. дис. канд.
юрид. наук. – Т.: 1996. – С. 3.
5.
Эдилян А.Г., Реабилитация в советском уголовном процессе: Дис. канд.
юрид. наук. М., 1977. – С. 10.
