Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Social advantages for women in our country, and the necessity to
use them
Feruza DAVRONOVA
1
Uzbekistan State University of World Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
The article examines the social benefits for women adopted in
the years of independence in Uzbekistan, legal normative
documents on social protection. Also described are social
preferences, its types, essence, classification, distinctive features
and distinctive aspects. In the strong social policy of our state, the
attention given to women and girls, the reforms carried out and
the plans for the future will be given comprehensive socio-
political feedback. At the new stage of development of
Uzbekistan, in order to increase the political activity of women,
to ensure their legal status and status, attention was paid to what
should be paid, guarantees and benefits to women and girls were
considered and proposals were made.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
social protection,
benefits,
social policy,
political activity,
unemployment,
insurance,
work ability,
allowance,
social security,
legal status.
Мамлакатимизда хотин-қизлар учун ишлаб чиқилган
ижтимоий имтиёзлар ва улардан фойдаланиш зарурати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий ҳимоя,
ижтимоий имтиёзлар,
ижтимоий сиёсат,
сиёсий фаоллик,
ишсизлик,
суғурта,
меҳнатга лаёқат,
нафақа,
ижтимоий кафолат,
ҳуқуқий статус.
Мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қабул
қилинган аёлларга мўлжалланган ижтимоий имтиёзлар,
ижтимоий ҳимояга оид қонуний меъёрий ҳужжатлар
ўрганилди. Шунингдек, ижтимоий имтиёзлар, унинг
турлари, моҳияти, таснифи, ўзига хос хусусиятлари ва
фарқли жиҳатларига таъриф берилди. Давлатимизнинг
кучли ижтимоий сиёсатида хотин-қизларга берилаётган
эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболли
режалар ҳақида атрофлича ижтимоий-сиёсий мулоҳазалар
1
Ph.D. student, Uzbekistan State University of World Languages, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: feruza_davronova_82@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
118
келтирилади. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида
аёллар сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий статуси ва
мақомини таъминлаш мақсадида нималарга эътиборни
қаратиш кераклиги, хотин-қизларга бериладиган кафолат
ва имтиёзлар кўриб чиқилди ҳамда таклифлар берилди.
Социальные привилегии, разработанные для женщин
в нашей стране и необходимость их использования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социальная защита,
социальные льготы,
социальная политика,
политическая активность,
безработица,
страхование,
трудоспособность,
пособия,
социальное обеспечение,
правовой статус.
В статье исследуются нормативно правовые акты,
принятые в Узбекистане по социальной защите и
привилегии женщин за годы независимости. Также
описаны социальные льготы, его виды, характер,
классификация, особенности и их различия. Сильная
социальная политика нашего государства обеспечивает
всестороннюю социально-политическую обратную связь о
внимании, уделяемом женщинам, проводимых реформах и
планах на будущее. На новом этапе развития Узбекистана, в
целях повышения политической активности женщин,
обеспечения их правового статуса и достоинства, что
необходимо
учитывать
гарантии
и
льготы,
предоставляемые женщинам, внесены предложения.
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, шубҳасиз, бугун долзарб
масалалардан биридир. Бу масалани маънавияти юксак оналарнинг иштирокисиз
ечиб бўлмайди. Чунки, фарзанднинг илк тарбиячиси унинг онасидир. Шунинг учун
ҳам мамлакатимизда аёлларга муносиб турмуш шароитини яратиш, улар ҳақида
ғамхўрлик қилиш, қонуний манфаатлари, ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз
сиёсатининг устувор вазифаси ҳисобланади. Кейинги йилларда қабул қилинган
аксарият қонун, фармон ва қарорлар аёлни қадрлашга, эъзозлашга, ижтимоий
ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Тадқиқот
мавзусинига оид меъёрий қонуний ҳужжатларни ўрганишда https://lex.uz/ миллий
қонунчилик сайтига мурожаат этилди, шунингдек, мамлакатимиз ва хориж
олимларининг бу борадаги илмий изланишларига мурожаат этилди. Жумладан,
истиқлол йилларида Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Жиноят Кодекси, “Ўзбекистон
Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон
Республикасида ёшларга оид сиёсат тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги,
“Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги, “Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Таълим
тўғрисида”ги, “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги ва бошқа
норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса,
уларни турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга
қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
119
тўғрисида”ги 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 760–I-сонли қонуни [1] бола-
ларни тарбиялаш учун шарт-шароит яратиш ҳамда хотин-қизларнинг меҳнатдан
манфаатдорлигини ошириш мақсадини кўзда тутади.
2018 йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбари томонидан “Хотин-
қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги
фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5325-сон
Фармони [2] имзоланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, барча фуқаролар йиғинларида
хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни
мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди. “Оила” илмий-амалий
тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг ташкил этилиши оила
институтининг мустаҳкамланишида амалий қадам бўлди. Шунингдек, ФҲДЁ
органларининг фаолияти туман, шаҳар ҳокимликларига бўйсундирилди.
Юқоридаги президент фармонига (2018 йил 2 февраль) мувофиқ Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сонли қарори [3] асосида Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази муассислигида
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди. Ушбу
жамоат фондининг асосий вазифалари этиб хотин-қизларни ва оилани ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган
хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш,
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил
этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва
кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда бандлик
масаласи муҳим ҳисобланади. Бандлик қатор ҳаётий муаммоларнинг ечими,
жиноятларнинг, оиладаги ажримларнинг олдини олувчи омиллардан саналади.
Демак, хотин-қизларга қаратилган ижтимоий имтиёзлар ва ижтимоий ҳимояга оид
ислоҳотлар бевосита аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоясига қаратилган
бўлиб, бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Ушбу мақола мустақилллик йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг
ҳуқуқ ва эркинлиги, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий фаолликларини
оширишга оид амалга оширилган давлат сиёсати ва механизмларини тадқиқ
этишга оид умум қабул қилинган тарихий ва социологик методлар – тизимли
таҳлил, қиёсий-тарихий, тузилмавий, функционал ёндашув, қиёсий-мантиқийлик,
таҳлилий, кетма-кетлик, холислик, объективлик тамойиллари асосида ёритилган.
Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат
қилиши, ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан тўлақонли фойдаланишини кафолат-
лайдиган қонуний механизмлар, уларни амалга оширилиши ва мониторинги
ижтимоий-сиёсий фаол аёлларнинг шаклланиши ва салмоғи ошишида муҳим
аҳамият касб этади. Айниқса, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-
қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бу
соҳадаги ислоҳотларни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишдаги кенг
имкониятлар, давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг маъруза ва асарларида,
ушбу соҳада амалга оширилаётган назарий тадқиқотлар ҳамда хорижлик соҳа
мутахассисларининг фундаментал манбаларида ўз аксини топган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
120
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш – бу давлатнинг бевосита аниқ мақсадли,
аҳолининг нормал яшаш шароитларини таъминловчи кафолатловчи тизимидир. Аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилиш кексаликни, меҳнатга лаёқатлилигини ёки боқувчисини
йўқотишни суғурталаш (пенсия таъминоти), кам таъминланган оилаларга ижтимоий
тўловлар (болалар учун нафақалар), вақтинчалик ишсизларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш (ишсизлик нафақалари), моддий таъминланганлиги ва хизматларини хисобга
олган ҳолда аҳолининг айрим тоифалари учун имтиёз ва қулайликлар (патронаж
хизматлари кўрсатиш, маҳсулот, дори-дармонларни етказиб бериш ва ҳ.), оналикни ҳимоя
қилиш (туғруққача ва туғруқдан кейинги меҳнат таътиллари), саломатликни суғурталаш
(вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари), таълим олаётган ёшларни қўллаб-
қувватлаш (стипендиялар), ногиронликни олдини олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш
(ногиронларни реабилитация қилиш) тизими орқали таъминланади. Давлат қонунлар
орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини тартибга солади, энг кам иш ҳақи,
ижтимоий тўловлар, суғурта мукофотлари ва ижтимоий ёрдам (имтиёз) турларини
белгилайди. Аҳолининг ижтимоий ҳимояси қуйидаги ижтимоий ёрдам турлари орқали
таъминланади: пенсиялар, ижтимоий нафақалар, имтиёзлар, афзалликлар ва хизматлар,
бир марталик (тизимли бўлмаган) молиявий ёрдамлар ва ҳ.
Ижтимоий имтиёзлар – бу қонунда белгиланган имтиёзлар бўлиб, белгиланган
вазифаларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёки фуқаронинг алоҳида
ижтимоий ва ҳуқуқий ҳолати, касбий фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ
шартларни енгиллаштириш ҳолатлари ҳисобланади. Ижтимоий имтиёзларнинг ўзига хос
жиҳатларини хориж олими М.В. Гончарова ўз илмий изланишларида атрофлича тадқиқ
этади ва қуйидагича изоҳлайди [4]:
1)
Ижтимоий имтиёзлар берилиши иқтисодиёти ривожланган жамиятларга хос
хусусият ҳисобланади;
2)
Давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизми орқали ижтимоий
маҳсулот жамиятнинг маълум бир қатламларига қайта тақсимланиш жараёни;
3)
Ижтимоий имтиёзлар жамиятнинг маълум қатламларининг ижтимоий-
иқтисодий ҳолатидаги тафовутларни акс эттиради;
4)
Жамият аъзоларининг ўзини тиклаб олиши, одатий тан олинган позициясини
тиклаши учун компенсация;
5)
Ижтимоий имтиёзлар асосан моддий кўринишга эга бўлади. Айнан шу белги,
фикримизча, моҳиятни англашда муҳимдир. Яъни, пул – универсал алмашинув
эквиваленти сифатида ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тизимда товарлар ва хизматлар
ҳаракати билан боғлиқ барча молиявий операцияларни таъминлайди. Бошқача айтганда,
ижтимоий кемтикликни пул тўлаш орқали ёки солиқ ҳажмини камайтириш орқали ҳам
тўлдиришга эришиш мумкин.
Ижтимоий имтиёзларни икки турга ажратиш мумкин: ижтимоий молиявий
субсидия ва ижтимоий молиявий рағбатлантириш. Ижтимоий молиявий субсидия – бу
маълум бир тоифа кишиларни иқтисодий аҳволини яхшилаш учун белгиланган мақсадли
пул тўлови бўлиб, у ногиронларга, ишсизларга, ёлғиз, боқувчисини йўқотган, кўп болали
оилаларга ва бошқа ижтимоий ҳимояланмаган қатламларга бериладиган моддий кўмак
туридир. Ижтимоий молиявий рағбат эса кўрсатилган хизматлари учун пул мукофотлари,
ёрлиқ ва медаллар билан тақдирлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2019
йил
7
мартдаги
ПҚ–4235-сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш
ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги [5]
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
121
қарорига кўра хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини
кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббус-ларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат
фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида
2019 йил 1 майдан аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича таъқиқлар
бекор қилинди [9], аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши таъқиқланадиган
меҳнат шароити ноқулай бўлган 400га яқин касбдаги ишлар рўйхати келтирилган қарор
ўз кучини йўқотди.
Хотин-қизларнинг жамият ва давлат ишларида тенг ҳуқуқли равишда иштирок
этиши демократик ҳуқуқий давлат қурилишининг асосий талабларидан бири
ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда мазкур соҳада тизимли ишлар амалга
оширилмоқда.
Хусусан,
соҳани
ҳуқуқий
жиҳатдан
мустаҳкамлаш
мақсадида
2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун
тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу
ҳужжат аёллар ва эркакларнинг жамият ва давлат бошқарувида тенг иштирок этишини,
уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида,
шунингдек, давлат ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларида тенг ҳуқуқ ва
имкониятларини кафолатлайди.
Дунёда ўз халқи ва келажаги учун қайғурадиган ҳар бир давлат юксак масъулиятни
англаган ҳолда ўз тараққиёт йўлини қатъий белгилаб олади. Мустақил Ўзбекистоннинг
ҳам олдида ўтган давр мобайнида босиб ўтган тарихий йўли ва орттирган тажрибасини
холисона баҳолаш, мустақиллик йилларида эришган ютуқларини таҳлил қилиш ҳамда
замон талабларидан келиб чиққан ҳолда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш
ва
мамлакат
тараққиётини
жадаллаштиришнинг
муҳим
устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси турган эди. Аёлларни
ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва
манфаатларини таъминлаш масалалари 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” дастурида акс этган бўлиб, “Ҳамма
нарса инсон манфаатлари учун” тамойилидан келиб чиқиб, ижтимоий соҳада аҳоли
турмуш сифатини юксалтириш бўйича бир қатор устувор йуналишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев айтганларидек: “... оналар ва болалар
соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш
билан таъминлаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама
имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини
ошириш бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз ўзимизнинг энг муҳим
вазифамиз, деб биламиз” [6]. Ҳаракатлар стратегияси узоқ йилларга мўлжаллангани учун
уни ҳар йили Давлат дастури қабул қилиш орқали амалга ошириш белгилаб олинди, шу
асосда йил давомида амалга оширилган ишлар йил якунида сарҳисоб қилиб борилади.
Республикамизда хотин-қизларга хизмат қиладиган, уларни ижтимоий ҳимоялашга
мўлжалланган ижтимоий имтиёзларни ўрганиш давомида шуни аниқладикки,
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бир томондан,
жинсий мансублигидан қатъи назар барча фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий
ҳуқуқларининг тенглигини тан олади, иккинчи томондан, хотин-қизлар ва оилавий
мажбуриятларни бажариш билан банд бўлган шахслар учун қўшимча кафолатларни
назарда тутади. Бундай кафолатлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.
Ҳомиладорлиги туфайли ёки ёш боласи борлиги туфайли аёлларнинг ишга
олинишини рад қилиш ва иш ҳақининг камайтирилишининг таъқиқланганлиги. Аёлни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
122
ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан
ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатганлик учун ишга олиш ҳуқуқига эга
бўлган мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар (Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 148-моддаси);
2.
Кучли ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга, яъни ишга жойлашишда
қийинчиликларга дуч келадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитда рақобатга бардош
бера олмайдиган, шунингдек, ёлғиз ота-онаси ҳамда ўн тўрт ёшгача бўлган болаларга ёки
ногирон болалари бор кўп болали ота-оналарга қўшимча кафолатлар берилгани.
(Бандликка кўмаклашувчи давлат фонди кўмагида қўшимча иш жойларини яратиш;
таълим олишнинг махсус дастурларини ташкил қилиш; қайд этилган тоифадаги
фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотларга
бундай шахслар учун кам бўлса-да, иш ўринлари ажратишини белгилаш ва бошқалар);
3.
Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшгача фарзанди бўлган аёлларни ишга олишда
дастлабки синов муддатларини белгилашга йўл қўймаслик;
4.
Хотин-қизлардан ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда ва ер остидаги ишларда
фойдаланишни таъқиқлаш, шунингдек хотин-қизлар учун белгиланган нормалардан
ортиқ оғир юкларни кўтариши ва ташишига йўл қўймаслик;
5.
Хотин-қизларга ҳомиладорлиги туфайли ва туғиш бўйича таътил бериш, бунда
таътил кунини туғишга қадар етмиш календарь куни ва туққанидан кейин эллик олти
календарь куни (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда –
етмиш календарь куни) қилиб белгилаш. Таътилнинг барча кунлари учун аёлнинг ўртача
иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида давлат ижтимоий суғурталаш бўйича нафақа тўлаш;
6.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач, аёлнинг хоҳишига кўра болани
парваришлаш учун таътил бериш: Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини
таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш а) бола икки ёшга
тўлгунига қадар Ўзбекистонда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг
200 фоизи миқдорида нафақа тўлаш; б) бола икки ёшга тўлгандан сўнг иш ҳақи
сақланмаган ҳолда бола уч ёшга тўлгунича таътил бериш; икки ёшга тўлмаган боласи бор
ва ишлашни хоҳлаётган аёлларга иш куни давомида болани овқатлантириши учун иш
вақтига кирадиган ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланадиган танаффуслар беришнинг
белгилангани; уч ёшга тўлмаган боласи бор ва давлат бюджети томонидан
молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотларда ишлайдиган аёллар учун меҳнат
ҳақини камайтирмасдан қисқартирилган (35 соат) иш ҳафтасини жорий этиш;
7.
Иш берувчига, тиббий хулосага кўра ҳомиладор аёлларга ишлаб чиқариш
меъёрларини, хизмат кўрсатиш меъёрларини камайтириш ёхуд ҳомиладор аёлларни,
шунингдек, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни нисбатан енгил ишга ўтказиш ёки
ишлаб чиқаришнинг ноқулай шароитдаги ишидан озод қилиш, бунда аввалги иши учун
тўланадиган ҳақни сақлаб қолиш ваколатининг берилганлиги;
8.
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг
розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларида ишга
жалб қилишни ва хизмат сафарига жўнатишни таъқиқлаш. Яна шуни таъкидлаш лозимки,
ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга фақат бу
ишнинг она ва бола соғлигига хавф туғдирмаслиги тўғрисидаги тиббиёт хулосаси мавжуд
бўлгандагина жалб қилиш мумкин;
9.
Иш берувчининг ҳомиладор аёлларнинг ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор
(ногирон бўлса – ўн олти ёшгача) аёлларнинг, шунингдек қарамоғида ёш болалари бўлган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
123
аёлларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини ўрнатиш
ваколатини мустаҳкамлаш;
10.
Ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар учун уларнинг хоҳишига кўра ҳомиладорлик
ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин ёхуд бола парваришлаш таътилидан сўнг
таътил бериш.
11.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган
ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева аёл ва ёлғиз эркаклар,
никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналар) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган харбий
хизматчиларнинг хотинларига меҳнат таътилидан ўз хоҳишларига кўра ёзги мавсумда ёки
улар учун қулай бўлган бошқа даврда фойдаланиш ҳуқуқининг мустаҳкамлангани.
12.
Икки ёки ундан ортиқ ўн икки ёшга тўлмаган болани ёки ўн олти ёшгача бўлган
ногирон болани тарбиялаётган аёлларга давомийлиги уч кундан кам бўлмаган йиллик
қўшимча таътил бериш ва уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда
давомийлиги ўн тўрт кундан кам бўлмаган муддатда йиллик таътил бериш.
13.
Ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига (васийга, ҳомийга) у ўн
олти ёшга тўлгунга қадар бир ойда бир марта давлат ижтимоий суғурта маблағлари
ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланадиган қўшимча дам олиш куни
бериш;
14.
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат
шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра тугатилишига йўл қўймасликнинг
мустаҳкамлангани. Бу қоидадан фақат бир ҳолат – ташкилотнинг тугатилиши истиснодир,
бироқ бундай ҳолатда меҳнат шартномасининг тугатилишига аёлни бошқа ишга
жойлаштириш шарти билангина йўл қўйилади, бу ҳолат меҳнат бўйича маҳаллий
органлар томонидан амалга оширилади ва аёл ишга жойлаштириш даври мобайнида
қонунчиликда белгиланган ижтимоий тўловлар билан таъминланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги:
Биринчидан,
эркаклар
ва
хотин-қизларнинг
ижтимоий
ва
иқтисодий
ҳуқуқларининг тенглигини назарда тутади;
Иккинчидан, хотин-қизларга уларнинг физиологик хусусиятларини ва она
бўлишини ҳисобга олган ҳолда қатор қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатларни беришни
назарда тутади;
Учинчидан, аёлларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзларнинг кўпини оталарга
ёки она тарбиясидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаётган бошқа қариндошларга
берилишини таъминлайди;
Тўртинчидан, қонунчиликда белгиланган ҳолатларда, оила аъзоларига муайян
ҳуқуқдан (масалан, болани парваришлаш бўйича таътил олиш ҳуқуқи) ким (боланинг она,
отаси, бувиси, буваси ёки бошқа қариндоши) фойдаланишини мустақил ҳал қилиш
имкониятини беради.
Бешинчидан, аёллар ва болалар манфаатини кўзлаб, боланинг отасига қўшимча
ҳуқуқ ва кафолатлар беришни назарда тутади (эркакларга йиллик таътилни уларнинг
хоҳишига биноан хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида бериш).
4. ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасида ривожланишнинг янги
босқичида яъни Ш.М. Мирзиёёвнинг президент лавозимига сайланиши билан
тараққиётнинг янги даври бошланди, жумладан аёллар ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни
қўллаб-қувватлаш ва муҳофазалашга давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жумладан,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
124
хотин-қизларга ижтимоий имтиёзлар бериш ва улардан фойдаланиш масаласи бўйича ҳам
қатор ишлар амалга оширилди, булар:
Биринчидан, юртимизда аёллар бандлигини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини кучайтириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга, айниқса, қишлоқ ва
чекка ҳудудларда иш ўринлари яратишга йўналтирилган кенг қамровли ва
диверсификацияланган (лот. diversifi catio-ўзгариш, хилма-хил тараққиёт корхоналарнинг
фаолияти соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулот-лари турининг кенгайиши, янгиланиб
туриши) [7] иқтисодий ривожланишга киришилди;
Иккинчидан, аёлларнинг ҳуқуқий статуси ва мақомини таъминлашга оид қатор
ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистоннинг қонунчилик механизмлари,
жумладан, фуқаролик, жиноят, меҳнат ва оила кодекслари, миллий қонунчилигимиз
гендер тенглиги тамойилларига ва халқаро стандартларга мослаштирилмоқда. Хотин-
қизларга
белгиланган
ижтимоий
имтиёзлар
қайта
кўриб
чиқилиб,
янада
такомиллаштирилмоқда. Жумладан, уларнинг касбий фаолияти учун белгиланган
меъёрлардаги чекловлар олиб ташланди.
Учинчидан, таълим ва аёлларнинг профессионал, айни дамда функционал
саводхонлигини ошириш, хусусан қишлоқ жойларда яшайдиган хотин-қизларнинг
иқтисодий аҳволини яхшилаш, даромад келтирувчи фаолият турларида хотин-қизлар
ташаббуслари ривожланишини рағбатлантириш мақсадида оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш мақсадида, шунингдек, намунали арзон уй-жойлар билан таъминлаш
мақсадида фоизсиз кредитлар берилиши, бошланғич бадал пулларини тўлашдаги
имкониятлар, солиқ тўловларида енгилликлар берилиши аёлларни қўллаб-қувватлашда
давлат сиёсатининг намоён бўлишидир. Бироқ бу соҳада қатор камчиликлар мавжуд
бўлиб, уларни олдини олиш, аёллар саводхонлиги, ҳуқуқий билимларини ошириш, ўз ҳақ-
ҳуқуқларини англаш ва таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш лозим;
Тўртинчидан, анъанавий гендер муносабатлари, гарчи улар расмий қонунлар ёки
стратегиялар, механизмларда белгилаб қўйилмаган бўлса-да, оила ва жамиятда аёллар ва
эркаклар учун ижтимоий роллар белгиланган бўлиб, хулқ-атвор қоидалари, меҳнат
функциялари, қадриятлар, аёллар ва эркаклар учун мажбуриятлар белгилаб қўйилган,
улар бу мажбуриятларни сўзсиз бажаришга ҳаракат қиладилар. Зеро, ўзбек жамиятида
оналик ва оила тушунчалари муҳим ҳисобланиб, агар аёл бизнес, сиёсат ёки бошқа соҳада
мартаба қилишни ҳохласа, буларни барчасини ўзининг репродуктив вазифалари билан
уйғунликда олиб бориши керак бўлади. Гендер стереотиплари аёлларнинг таълим олиши,
касб танлаши, касбий ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу каби муаммоларни олдини
олиш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аёлларни қўллаб-қувватлаш ва
оила
институтларини
мустаҳкамлаш
соҳасидаги
тадбирларни
тубдан
такомиллаштиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар, хотин-қизларга бериладиган
ижтимоий имтиёзлар ва улардан самарали фойдаланиш технологиялари, гендер тенглик
муаммоларини ҳал қилишдаги тизимли ёндашувлар бевосита аёл ҳуқуқларининг
муҳофазаси, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъмин-ланишига қаратилган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар
тўғрисида”ги қонуни https://lex.uz/docs/10550.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Хотин-қизларни
қўллаб-
қуввватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони https://lex.uz/docs/3546742.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
125
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ва
оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарори https://lex.uz/docs/3588155.
4.
Гончарова М.В. Социальные денежные льготы: понятие и классификация.
Финансы и кредит 9(177)-2005. – С. 18.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07.03.2019 йил ПҚ-4235-
сонли қарори https://lex.uz/docs/4230944.
6.
2017 йил – шиддатли ислоҳотлар йили / Тараққиёт стратегияси / – Т.:
“Адолат”, 2017. – Б. 78.
7.
Qomus. Info. Online encyclopedia https://qomus.info/encyclopedia/cat-
d/diversifikatsiya-uz/.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятиниқўллаб-
қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07.03.2019 йил ПҚ–4235-сонли
қарори https://lex.uz/docs/4230944.
9.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши
таъқиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатини ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори https://lex.uz/docs/514958.
10.
Меҳнат Кодекси https://www.lex.uz/docs/142859#144986.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-
қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07.03.2019 йил ПҚ–4235-сонли қарори
https://lex.uz/docs/4230944.
12.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий
вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган,
фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга
муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги қарори
https://lex.uz/docs/3682704.
